Россиянинг шарқий Бухородаги мустамлакачилик сиёсати

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
418-423
4
1
Поделиться
Турсунов, С. (2023). Россиянинг шарқий Бухородаги мустамлакачилик сиёсати. История и культура центральной Азии, 1(1), 418–423. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17190
С Турсунов, Термезский государственный университет

к.т.н., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

ХIХ аср ўрталарида Европа сиёсий доираларини таъкидлашича, Осиёда Туркиядан кейин Мусулмон дунёсида алоҳида мавқега эга бўлган Бухоро катта иқтисодий сиёсий нуфузга эга эди. Туркистон ва Бухоронинг Россия томонидан истило қилиниши натижасида Россия ҳукуматини иқтисодийсиёсий нуфузи ўсиб саноат учун бой хомашё манбасига эга бўлди.

Похожие статьи


background image

418

мувозанатлашган 70-йилларда Никсон ҳокимиятга келиб, собиқ СССР га
визити пайтида Леонид Брежнев билан шартномалар тузишга эришди. Аммо
кўп ўтмай, “совуқ уруш” яна авжига чиқди ва Андропов (у кўп жиҳатдан
Путиннинг устози) дунёга очикдан-очиқ ядро қуролиниқўллаш билан таҳдид
қилмоқда.

Икки лагер ўртасидакураш авж олиб, социалистик лагер ўз догматизми

ва ортиқча манманлиги ошиб кетиб, турғунлик даври ҳукмрон бўлгач,
Леонид Брежнев даври бошланди. Аммо турғунлик тизимли кризисни
келтириб чикаргач, унинг даври тугди. Сиёсатда "артистлар" даври
бошланди: Горбачев артист бўлмасада, бу касбнинг кўплаб қирраларини
ўзлаштирган бўлиб чиқди, унинг даврдоши Рональд Рейган (ўз хотини билан
биргаликда) асл касбига кўра ҳақиқий артистдан чиққан АҚШ президентига
айланди. Натижа маьлум: у ўз ролини ажойиб тарзда бажарди. Дунёда икки
қутбли тартибот ўрнида бир қутбли сиёсий тизим барпо бўлиши билан, 70
йилдан ортиқ даврда катта энергия, ақл ва руҳий зўриқишни талаб қилган ва
шунга мос тарзда иродали шахсларни талаб қилган тартиботга эхтиёж
колмади: сиёсатдонлар, сўнг эса сиёсатбоз сиёсатчилар плеядаси сиёсий
саҳнага ёпирилди. Тўғри, икки лагерь асосий акторлари курашидан четрокда
турган Европанинг бир қатор тажрибали сиёсатчилари ҳам оз эмасди:
Миттеран, кейинрок Жак Ширак, Маргарет Тэтчер, Шредер ва б.

Хуллас, Ўзбекистон ўзининг муносиб етакчиси бошчилигида ўз

мустақиллигини ҳар томонлама мустаҳкамлаб, мамлакатимизда фаровон
жамият барпо этиши унинг энг янги тарихидаги муҳим воқеликка айланади.

РОССИЯНИНГ ШАРҚИЙ БУХОРОДАГИ МУСТАМЛАКАЧИЛИК

СИЁСАТИ

Турсунов С.Н.

т.ф.д., проф.,

Термиз Давлат университети

ХIХ аср ўрталарида Европа сиёсий доираларини таъкидлашича, Осиёда

Туркиядан кейин Мусулмон дунёсида алоҳида мавқега эга бўлган Бухоро
катта иқтисодий сиёсий нуфузга эга эди. Туркистон ва Бухоронинг Россия
томонидан истило қилиниши натижасида Россия ҳукуматини иқтисодий-
сиёсий нуфузи ўсиб саноат учун бой хомашё манбасига эга бўлди. Россия
Бухоро хонлигига қарашли мусулмонлар яшайдиган катта ҳудудларни ўз
мустамлакасига айлантириб, унинг иқтисодий имкониятларини Россия
манфаатларига хизмат қилдирди, хомашё манбасини толон-тарож қилишга
жиддий киришди. Миллий камситиш сиёсати асосида маҳаллий халқларнинг
ҳуқуқларини чеклаб, миллий тил ва маданият ривожига тўсиқ бўлиб, миллий
ғоялар таъқиб остига олинди. Ўз навбатида Россиядан кўчириб келтирилган
рус ва рус тилида сўзлашувчи аҳолига худди Россия марказидагидай
имкониятлар яратилиб, келгинди миллий гуруҳларга ҳуқуқий шарт-
шароитлар яратилади [1,Б.35]. Россия ва Афғонистон ўртасида тузилган


background image

419

шартнома асосида ташкил этилган чегаралардаги Термиз ва Керки Ҳарбий
қалъаларга таяниб, рус ҳарбий қисмларини жойлаштириш, Ҳарбий-стратегик
режаларни қабул қилиш асосида келгусида мукаммал ишларни бажариш бош
мақсад қилиб олинган эди. Россия ҳукумати Бухоро хонлигини Жанубий
Шарқий ҳудудларидаги бепоён ҳосилдор ерларни тўлиқ ўз назоратига олиш,
ўзлаштириш, сунъий суғориш учун хизмат қилувчи ирригация-суғориш
тизимини вужудга келтириш асосида Ҳукуматни хомашёга бўлган талабини
қондиришни асосий мақсад қилиб олган эди. Энг муҳими янги
ўзлаштирилган ерлар ҳисобига пахта экишни яна кўпайтириб, ўсиб бораётган
ҳарбий эҳтиёжларни қондиришга мослаштирган янги фабрика саноатни
пахта хомашё билан таъминлаш Туркистон ўлкаси зиммасига юклатилган
эди [2, Б.91]. Ниҳоятда қулай иқлим шароитига ва ҳосилдор бўз тупроққа эга
бўлган Шарқий Бухоро ҳудуди кам меҳнат сарфлаб кўпроқ ҳосил олишдек
имкониятни Россияга тақдим этиши яққол сезилган эди. Шарқий Бухоро
ҳудудида маҳаллий аҳоли сийрак жойлашиб, Россияга қаршилик кўрсатувчи
муҳим ҳарбий стратегик қалъалар, аҳоли марказлари ёки мустаҳкам сиёсий-
маъмурий бошқарув тизими йўқ эди. Янги Бухородан Термизгача бўлган
ҳудудлардаги бепоён чексиз чўл ҳудудлари назоратсиз ва қаровсиз ҳолда
бўлиб, бу ҳудудлардан Бухоро амирлиги ўзининг иқтисодий манфаатлари
учун фойдалана олмаган ҳамда сунъий суғориш тизими шахобчаларини
ривожлантиришга қизиқмаган эди [5,Б.54-55].

ХIХ асрнинг 60-йиллар охири 70-йиллар бошларида Бухоро амирлиги

ўзига қарашли мулкни аста-секин ўз қўлидан бериб, сиёсий жиҳатдан
заифлашиб, мусулмон давлатлар орасида сиёсий мавқеини йўқотиб Россияга
қарам давлатга айланиб қолди. Россия билан 1868 йил тузилган тинчлик
шартномасига мувофиқ Бухоро Россияга:
1)

125 минг тилла-танга яъни 500 минг рубль ҳарбий контрибуция тўлаши;

2)

Руслар амирлик ҳудудида эркин савдо қилиш ҳуқуқини амирлик
ҳимоясида амалга ошириши;

3)

Амирлик ҳудудида савдо-сотиқ билан шуғулланувчи идораларни ташкил

этиш;
4)

рус товарларидан олинадиган бож таърифини 1/40 қилиб белгилаш;

5)

рус савдогорларига савдо-сотиқ қилиш учун амирлик чегара

Ҳудудларидан қўшни давлатларга ўтиш учун эркин имкониятлар яратиб
бериш каби мажбуриятлар юклатилган эди.

1873 йилги янги шартномага мувофиқ Бухоро амирлиги бир қатор

имкониятларга эга бўлди. Битимга мувофиқ Бухоро амирлиги ички ишларига
руслар аралашмайдиган бўлиб, рус ҳукмдорларининг манфаатлари
чегараланиб, ҳуқуқлари чекланди [8]. Шунингдек Россиядан аҳолини
кўчириб келиши таъқиқланиб, Рус аҳолисини Бухоро ҳудудларига кириб
келиши таъқиқланди. Ушбу битимдан нарози бўлган Рус ҳукмдорлари
Бухоро ҳудудига тўла қонуний ҳукмрон бўлиш ҳуқуқини қўлга киритишга
ҳаракат қилдилар. Натижада 1888 йилги янги келишув битимига мувофиқ
Янги Бухоро, Чоржуй, Керки, 1892 йилдан Термиз ва 1905 йилдан эътиборан


background image

420

Сарой қишлоқларида Руслар ўтроқ жойлашиши ва ерга эгалик қилиш
ҳуқуқларини қўлга киритдилар. Бухоро амирлигини Шарқий чегара ҳудудлар
бўйича Афғонистон билан аниқ келишув шартномаси тузилган эмас эди.
Натижада, Помир, Вохон, Шуган ҳудудлар масаласида низо-жанжаллар
мавжуд бўлиб, кейинги 25 йил давомида Бухоро-Афғонистон чегараси очиқ
бўлиб, савдо-божхона шартномалари мавжуд эмас эди[11]. 1894 йил тузилган
Россия-Бухоро келишув шартномасига мувофиқ Бухоро-Афғонистон чегара
ҳудудлари бўлган савдо марказларида, Амударёни кечиб ўтиш қирғоқларида
божхона масканлари ўрнатилди. Божхона масканлари, дарё қирғоқлари рус
чегара ҳарбий қисмлари ихтиёрига топширилиб, Афғонистондан келадиган
товарларга қатъий нарх қўйилди. 1895 йил Помир-Термиз оралиғидаги
чегара ҳудудлари аниқланиб, Афғонистонни бу ҳудудларга бўлган
босқинчилик, талончилик урушларига чек қўйилди. 1894 йилдан бошлаб
Бухоро амирлиги инглиз-ҳинд товарларини эркин кириб келиши чекланиб,
бу товарлар фақатгина Керки, Келиф, Чўчқа Гузар, Патта-Кесар Айванж,
Сарой, Чубек, Боғаракдаги рус божхоналари рухсати билан катта бож тўлаш
орқали Бухоро ҳудудига кириб келадиган бўлди [3, Б.101-102].

1894 йилда Амударё ҳарбий флоти ташкил этиши билан биргаТермиз-

Самарқанд тракти бўйлаб Россия манфаатларини ҳимоя қилувчи 14 та
мудофаа таянч иншоатлари қурилди. Россиянинг келгуси манфаатларини
ҳимоя қилиш мақсадида Бухоро амирлиги ҳисобидан 15 верст темирйўл
қурилди. Россия савдо фирмалари Янги Бухоро, Чоржуй, Керки ва Термизда
савдо дўконларини очиб Россияда ишлаб чиқилган товарларни Бухоро
бозорларига таъминлаш ҳамда маҳаллий халқ томонидан ишлаб чиқилган
маҳсулотларни арзон-гаровга сотиб олиб Россияга жўнатиш билан
шуғулланди. Россия мустамлакачилик сиёсатининг бош мақсади рус
саноатини хомашё билан таъминлаш, арзон маҳсулот ва текин савдо бозорига
эга бўлишга йўналтирилган эди. Сиёсий ҳуқуқдан маҳрум этилган Бухоро
амирлигини ички-ташқи сиёсатини ўз назоратига олган Россия Бухоро
амирлигинингШарқийбекликларибўлганШаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Бойсун,
Шеробод Ҳисор, Кулоб, Болижувон, Қоратегин, Дарвоз каби ҳудудларга ҳам
ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилди. Бироқ маҳаллий аҳолини нарозилиги
ва бекларни фаол ҳаракати туфайли ушбу сиёсий босқинчилик ҳаракатларига
чек қўйилди. Бу масалада ўз мақсадига эриша олмаган Россия ҳукумати
бутун кучни Помир-Панж-Юқори Амударё оқимига қаратиб Ҳисор,
Қабадиён, Шаҳритуз ҳудудларини тўлиқ ўз мустамлакасига айлантириш, бу
ҳудудда кучли сиёсий-маъмурий бошқарув ҳамда ҳарбий истеҳкомни
вужудга келтиришга жиддий киришди[12].

Россия Бухоро амирлигини деярли ҳамма чегара ҳудудларини ўз

назоратига олиб, эркин чет элга чиқиш имкониятидан маҳрум қилди. Россия
Афғонистон билан мавжуд чегарани ҳал қилиш билан Афғонистонни истило
қилиш режасини ҳам ишлаб чиқди [7,Б.103]. Бироқ Афғонистон масаласида
Англия билан бўлган сиёсий тортишув туфайли Россиянинг бу уриниши
амалга ошмади. 1892 йилда Бухоро-Афғонистон-Россия ўртасида Англия


background image

421

аралашуви билан Панждарё оқими ва Амударё қирғоқлари бўйлаб аниқ
чегара чизиғи белгилаб олинди[13]. Бухоро амирлиги маъмурий бошқарувда
билимли, етук, сиёсий билимга эга бўлган элчиларнинг йўқлиги, шарқий
ҳудудларни географик жойлашувини билмаслиги, давлатни иқтисодий-
сиёсий ҳолатини чуқур тушунадиган раҳбарларнинг йўқлиги туфайли Бухоро
Помир ҳудудларини бошқариш ҳуқуқидан деярли маҳрум бўлиб
Панжбўйидаги Дарбоз, Андхой, Маймана ҳудудлари Россия ихтиёрига тўлиқ
ўтди. Россия мустамлака ҳудудларини ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун
махсус чораларни кўриб 1887 йил 13 ноябрда Керки Термиз йўналиши
бўйича Амударё ҳарбий флотини тузди. Бундан асосий мақсад чегара
ҳудудларни кузатиш ва қўриқлаш билан бирга йўловчилар юкларни ташиш,
Термиз-Керки-Петро-Александовский йўналишидаги йўлларни бир-бири
билан боғлаш, темирйўл орқали Каспий денгизга юкларни етказишни ўз
зиммасига олган эди. Дастлаб 1888 йилда Амударё флотига «Царь» ва
«Царица», 1895 йилда «Царицаревичь» пороходлари келтирилган бўлса, 1887
йилда «Великий Князь», 1899 йилда «Великая Княжна Ольга», 1901 йилда
«Императоръ Николай II» пароходлари сув қатновига қўйилди. 1910 йилга
келиб Чоржуйда махсус кема таъмирлаш устахонаси қурилиб, 6 та пароход, 2
та буғкатери, 13 та темир баржа, 2 та нефт сақловчи ва бошқа кемалар бўлиб,
уларнинг умумий қиймати 1 миллион 500 минг рублни ташкил қилган
эди[14]. Россия ўз ҳарбий қудратини Марказий Осиёда намойиш этиш
мақсадида ҳарбий флотни янги замонавий қуроллар билан жиҳозлаш билан
бирга Амударё қирғоқларида яшовчи маҳаллий аҳоли истиқомат қилувчи
қишлоқлар яқинида ҳарбий машқлар ўтказиш, маҳаллий халқнинг кўзини
қўрқитишга ҳаракат қилди. Чунки Бухоро амирлиги ўзини ҳимоя қилишга
қурби етмас, армия ниҳоятда қолоқ, қуролланиш жиҳатдан заиф, найза ва
қилич энг асосий қурол ҳисобланар эди.

Амир ўз ҳокимиятини сақлаш ва ҳимоя қилишда Манғит уруғига

таяниб иш юритиб, армиянинг асосий қисми манғитлардан тузилган
ҳарбийлар-сарбозлардан иборат бўлиб, улар Амирни шахсий қўриқчилари
ҳамда шаҳар ҳимояси билан шуғулланган эди. Амирликка қарашли
Бекликларда қисман оз миқдорда ҳарбийлар бўлиб, улар шаҳар ва
қалъаларни ҳимоя қилиш билан шуғулланиб, армия доимий ҳамда лашкарга
бўлинган эди. Халқ лашкари ёмон қуролланган, замонавий уруш олиб бориш
тажрибасига эга эмас эди. Россия армияси эса янги уруш олиб бориш
имкониятига эга бўлиб, қуролланиш ҳамда жанг олиб бориш тажрибаси
жиҳатдан Бухоро армиясидан анча устун эди. Бухоро амирлигини Шарқий
ҳудуди Россия манфаатларини қизиқтирган эди. Чунки бу ўлкалар Россия
иқтисодини кўтаришда битмас-туганмас бойликларга эга бўлиб, саноат,
қишлоқ хўжалиги, чорвачилик маҳсулотларини етказиб берувчи серунум
воҳа эди. Россия Амударё йўналиши бўйлаб 1907 йил Чоржу-Сарой
оралиғидан 2 миллион пуд юкни ташиб, уни асосан жун, гилам ва бошқа
турли хил хомашё манбалар ташкил этган [2,Б.48-50]. Масалан 11,697 пуд
зиғир ёғи 12,000 пуд писта, 19440 пуд кунжут, 10,312 пуд грек ёнғоғи, 200


background image

422

минг пуд арпа, 250 минг пуд буғдой, 10 минг пуд бошқа маҳсулотлар, жами
500 минг пуд маҳсулотлар Айванждан, Термиз орқали Афғонистондан гилам,
писта ва бошқа маҳсулотлар, Қундуз шаҳридан 41,000 пуд зиғир ёғи, 3000
пуд кунжут, 2000 пуд қуритилган мева, 3000 пуд кунжут, 200 пуд хом-ашё,
1000 пуд гуруч, Жиликўл, Қўрғон-Тепа, Вахшдан 100 минг пуд буғдой, 75
минг пуд арпа, жами бўлиб 250 минг пуд маҳсулотлар Россияга жўнатилаган.
1907 йил Чоржуй (Аму-дарё) станциясидан 1,556,842 пуд юклар жўнатилиб
1,822,543 пуд юклар қабул қилиниб, жами 3.379,385 пуд юклар қабул
қилинган. Ушбу юкларнинг асосий қисми тижорат юкларини ташкил этган.
Бундан ташқари 300,000 пуд юклар Термиздан жўнатилган[9]. Термиз, Керки
ва Чоржуйдан жўнатилган юкларни ҳамда шаҳардаги ҳарбий ва рус аҳолиси
манфаатлари учун қолдирилган юкларни умумий ҳисоблаганда 3 миллион
700 минг пудни ташкил этган. Россия Бухоро амирлигини Шарқий
ҳудудларига мустаҳкам жойлашиб олиб, келажакда ҳинд океанига чиқиш
учун муҳим ҳарбий стратегик базани вужудга келтиришга жиддий киришди.
Бу мақсадни амалга ошириш учун Бухоро амирлиги ҳудудда Почта-телеграф
ва йўл алоқаларини ўрнатиш, дастлабки қайта ишловчи саноат-фабрикаларни
ишга тушириш, Амударё-Панжсув пароход қатновини яна мустаҳкамлаш,
Бухоро-Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Ҳисор ва Кулоб Темир йўлларни қуриш
ва ишга туширишга киришди. Россия ўз мустамлакачилиги даврида Шарқий
Бухоро ҳудудида миллий камситувчи сиёсатни олиб бориб, ўзини
зўравонлик, талончилик ва босқинчилик сиёсатини яққол намоён этди.

Адабиётлар:

1. Турсунов С.Н., Саидов Б. Термиз йилномаси.–Тошкент:Шарқ,2001.–

Б. 124.

2. Турсунов С., Қобилов Э., Муртазоев Б., Пардаев Т. Сурхондарё

тарихи. –Тошкент: Шарқ, 2004. – Б. 608.

3. Турсунов С.Н. Шерободликлар. –Тошкент: А.Навоий номидаги

Ўзбекистон миллий кутубхонаси, 2007. – Б. 385.

4. Турсунов С.Н. Жарқўрғон. –Тошкент: Фан. 2008. –Б. 303.
5. Турсунов С., Турдиев Т. Денов. –Тошкент: Фан, 2009. – Б. 501.
6. Турсунов С., Рашидов Қ. Бойсун. –Тошкент: Akademhashr. 2011. – Б.

551.

7. Турсунов С., Қобулов Э., Муртазоев Б., Пардаев Т., Умаров И.

Термиз тарихи. –Тошкент: Yangi nashr, 2019. –Б. 288.

8.

45-фонд,

Сурхондарё вилояти меҳнаткашлар депутатлари

Советларининг ижроия комитети (облисполком).

9. 76-фонд, Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси.
10. 6.316-фонд, Марказий статистика бошқармаси. Сурхондарё област

статистика бошқармаси.


background image

423

11. 474-фонд, МДТОСИ (Меҳнаткашлар депутатлари Сурхондарё

область) комитети аҳолини ишга жойлаштириш ва ишчиларни ташкилий
танлаб олиш.

12. Правда (Москва), 1920-1970 гг.

13. Правда Востока (Ташкент), 1926-1990 гг.

14.

Қизил Ўзбекистон (Тошкент), 1925-1941 йй.

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТОШКЕНТ ШАҲАР КЎЧАЛАРИ

НОМЛАНИШИДА ТАРИХИЙЛИК ВА МИЛЛИЙЛИК

ЖИҲАТЛАРИНИНГ АКС ЭТИШИ

Буриева Х.А.

т.ф.д., проф.в.б.

Ўзбекистон Миллий университети

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида миллий ўзликни

англаш, қадриятларни ҳаётга қайтариш, собиқ совет тизими даврида асоссиз
равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш
борасида катта ишлар амалга оширилди. Айниқса, мамлакат пойтахти
Тошкент шаҳрида топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш
борасида мунтазам тадбирлар олиб борилиб, дастлаб шаҳардаги маъмурий
бирликлар – туманлар ва даҳалар, кейинги навбатда аҳоли пунктларининг
таркибий қисмлари – маҳаллалар, шунингдек, шоҳкўча, кўча, майдон, боғ,
хиёбонлар номларига тегишли ўзгартиришлар киритила бошланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунида жой

номлари давлат тилида бўлишига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг 22-
моддасида “Географик объектларнинг номлари давлат тилида акс
эттирилади”, деб белгиланди [1]. Кейинги навбатда, 1996 йил 30 августда
“Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик
объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини
ҳал этиш тартиби тўғрисида”га Қонун қабул қилинди [2]. Ушбу Қонуннинг
19-моддасида: “Маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, боғлар, аҳоли
пунктларининг бошқа таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номини
ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тақдимномасига
мувофиқ халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгаши томонидан амалга
оширилади,” – деб белгиланди. Бу борада Тошкент кўчалари номларини
ўлканинг тарихи, ҳудуднинг табиати, аҳолиси ва ижтимоий ҳолати, миллий
қадриятлар билан боғлиқ равишда ўзгартириш ишлари йўлга қўйила
бошланди. Қонунни бажариш борасида республика ҳукумати томонидан
қарорлар қабул қилинди. Хусусан, ЎзР ВМнинг 383-сон қарори асосида
Республика топонимик комиссиясининг Тавсиялари ишлаб чиқилди ва
уларда жой номларини қўйиш бўйича маълум талаблар белгиланди [3; 4 б.].
Масалан, шахс исмларини жой номлари сифатида танлаб олиш борасида
ҳужжатнинг 1–5-бандларида кўрсатмалар берилиб, уларга кўра: “...Шахс
номи унинг вафотидан кейин камида 5 йил ўтгач ёки аввал вафот этган

Библиографические ссылки

Турсунов С.Н., Саидов Б. Термиз йилномаси.–Тошкент:Шарқ,2001.–Б. 124.

Турсунов С., Қобилов Э., Муртазоев Б., Пардаев Т. Сурхондарё тарихи. –Тошкент: Шарқ, 2004. – Б. 608.

Турсунов С.Н. Шерободликлар. –Тошкент: А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, 2007. – Б. 385.

Турсунов С.Н. Жарқўрғон. –Тошкент: Фан. 2008. –Б. 303.

Турсунов С., Турдиев Т. Денов. –Тошкент: Фан, 2009. – Б. 501.

Турсунов С., Рашидов Қ. Бойсун. –Тошкент: Akademhashr. 2011. – Б.551.

Турсунов С., Қобулов Э., Муртазоев Б., Пардаев Т., Умаров И. Термиз тарихи. –Тошкент: Yangi nashr, 2019. –Б. 288.

45-фонд, Сурхондарё вилояти меҳнаткашлар депутатлари Советларининг ижроия комитети (облисполком).

76-фонд, Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси.

6.316-фонд, Марказий статистика бошқармаси. Сурхондарё област статистика бошқармаси.

474-фонд, МДТОСИ (Меҳнаткашлар депутатлари Сурхондарё область) комитети аҳолини ишга жойлаштириш ва ишчиларни ташкилий танлаб олиш.

Правда (Москва), 1920-1970 гг.

Правда Востока (Ташкент), 1926-1990 гг.

Қизил Ўзбекистон (Тошкент), 1925-1941 йй.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов