Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
423-427
1
1
Поделиться
Буриева, Х. (2023). Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти. История и культура центральной Азии, 1(1), 423–427. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17191
Х Буриева, Национальный университет Узбекистана

д.м.н., проф. В.Б.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, қадриятларни ҳаётга қайтариш, собиқ совет тизими даврида асоссиз равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Айниқса, мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш борасида мунтазам тадбирлар олиб борилиб, дастлаб шаҳардаги маъмурий бирликлар – туманлар ва даҳалар, кейинги навбатда аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари – маҳаллалар, шунингдек, шоҳкўча, кўча, майдон, боғ, хиёбонлар номларига тегишли ўзгартиришлар киритила бошланди.

Похожие статьи


background image

423

11. 474-фонд, МДТОСИ (Меҳнаткашлар депутатлари Сурхондарё

область) комитети аҳолини ишга жойлаштириш ва ишчиларни ташкилий
танлаб олиш.

12. Правда (Москва), 1920-1970 гг.

13. Правда Востока (Ташкент), 1926-1990 гг.

14.

Қизил Ўзбекистон (Тошкент), 1925-1941 йй.

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТОШКЕНТ ШАҲАР КЎЧАЛАРИ

НОМЛАНИШИДА ТАРИХИЙЛИК ВА МИЛЛИЙЛИК

ЖИҲАТЛАРИНИНГ АКС ЭТИШИ

Буриева Х.А.

т.ф.д., проф.в.б.

Ўзбекистон Миллий университети

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида миллий ўзликни

англаш, қадриятларни ҳаётга қайтариш, собиқ совет тизими даврида асоссиз
равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш
борасида катта ишлар амалга оширилди. Айниқса, мамлакат пойтахти
Тошкент шаҳрида топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш
борасида мунтазам тадбирлар олиб борилиб, дастлаб шаҳардаги маъмурий
бирликлар – туманлар ва даҳалар, кейинги навбатда аҳоли пунктларининг
таркибий қисмлари – маҳаллалар, шунингдек, шоҳкўча, кўча, майдон, боғ,
хиёбонлар номларига тегишли ўзгартиришлар киритила бошланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунида жой

номлари давлат тилида бўлишига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг 22-
моддасида “Географик объектларнинг номлари давлат тилида акс
эттирилади”, деб белгиланди [1]. Кейинги навбатда, 1996 йил 30 августда
“Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик
объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини
ҳал этиш тартиби тўғрисида”га Қонун қабул қилинди [2]. Ушбу Қонуннинг
19-моддасида: “Маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, боғлар, аҳоли
пунктларининг бошқа таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номини
ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тақдимномасига
мувофиқ халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгаши томонидан амалга
оширилади,” – деб белгиланди. Бу борада Тошкент кўчалари номларини
ўлканинг тарихи, ҳудуднинг табиати, аҳолиси ва ижтимоий ҳолати, миллий
қадриятлар билан боғлиқ равишда ўзгартириш ишлари йўлга қўйила
бошланди. Қонунни бажариш борасида республика ҳукумати томонидан
қарорлар қабул қилинди. Хусусан, ЎзР ВМнинг 383-сон қарори асосида
Республика топонимик комиссиясининг Тавсиялари ишлаб чиқилди ва
уларда жой номларини қўйиш бўйича маълум талаблар белгиланди [3; 4 б.].
Масалан, шахс исмларини жой номлари сифатида танлаб олиш борасида
ҳужжатнинг 1–5-бандларида кўрсатмалар берилиб, уларга кўра: “...Шахс
номи унинг вафотидан кейин камида 5 йил ўтгач ёки аввал вафот этган


background image

424

шахснинг обрў-эътибори камида чорак асрлик муддатга бардош
бергандагина бирор объектга қўйилиши мумкин. Мамалакатимиз миқёсида
алоҳида хизмат кўрсатган, шунингдек, мустақилликни мустаҳкамлаш ва уни
ҳимоя қилиш йўлида қаҳрамонлик кўрсатиб қурбон бўлган шахслар номи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг
қарорига мувофиқ, истисно тариқасида, абадийлаштирилади... Маҳаллий
ҳокимият органларининг объектларга кишилар номини бериш ҳақидаги
таклифлари дастлабки тарзда Ўзбекистон Республикасидаги топонимик
объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика
комиссияси билан келишилиши шарт...”. Жой номини тарихий шаклини
тиклаш ёки уни миллийлаштиришга доир талаблар ушбу ҳужжатнинг 6–9
бандларида кўрсатилган: “...Аввалдан мавжуд жой номини ўзгартириш зарур
бўлганда, биринчи навбатда, жойнинг ўтмишда мавжуд бўлган тарихий
номини тиклашга ҳаракат қилиш лозим. Жой ва объектларнинг тарихий-
миллий анъаналаримизга, миллий тафаккур ва маънавиятимизга ёт бўлган
номлари янгиланиши шарт. Янги танланган ва қўйилган ном ўзбек тили
топонимия қоидаларини бузмаслиги, унга зид келмаслиги, халқимизнинг
тарихий, миллий анъаналарига, умумдавлат манфаатларига мос бўлиши
лозим”. Шаҳар ҳудудида учраётган бир хил жой номларини ўзгартириш
зарурати ҳамда янги номларнинг шаклига қўйиладиган талаблар
Тавсияларнинг 10–11-бандларида келтирилган: “Бир номни бир неча
объектларга такроран қўйиш, шунингдек, бир хил, шаклан ўхшаш
номларнинг кўпайиб кетишига йўл қўймаслик керак... Берилаётган ном
шаклан қисқа, талаффузи қулай, ўзбек тилининг имловий нормалари
талабларига мос бўлмоғи лозим” [3; 5 б.].

Топонимия комиссияси томонидан шаҳардаги жой номларини

ўзгартириш ёки янги кўча ва объектларга номлар бериш таклифлари Тошкент
шаҳар ҳокимиятига тақдим этилган. Мазкур таклифлар ва уларнинг асослари
ҳокимиятда кўриб чиқилиб, шаҳар ҳокимининг Қарорига кўра тасдиқланган
ва шундан сўнг ҳуқуқий асосга эга бўлган [4]. Айни вақтда Тошкент шаҳар
ҳудудида янги топонимларни шаклланиши ва уларнинг тасдиқланиши билан
боғлиқ қарорларни қабул қилишда шаҳар ҳокими ҳукумат ва мутасадди
ташкилотлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,
Республика

топонимик

объектларга

ном

бериш

масалаларини

мувофиқлаштирувчи комиссия, шаҳар Топонимия комиссиялари қарорларида
белгиланган таклиф ва кўрсатмаларга таянган, ўз навбатида, комиссиялар
соҳа мутахассислари ҳамда шаҳар аҳолисининг фикрларини инобатга олган
ҳолда, таклифлар берган [5; 43-варақ].

Мазкур йилларда жой номларига тарихийлик шаклини бериш ва уларда

миллийлик жиҳатларини кучайтириш жиҳатларига алоҳида эътибор
қаратилган. Кўчаларнинг янги номлари кўчаларда илинган тахтачалар,
тегишли расмий ҳужжатлар, оммавий ахборот воситалари ва ҳ.к.ларда эълон
қилинган. Бу борада манбавий жиҳатдан айниқса шаҳар маъмурияти
қарорлари ва булар билан боғлиқ нашрлар, шунингдек, Тошкент шаҳар


background image

425

карталари ҳамда турли хўжалик тармоқларига оид чизмалар алоҳида
аҳамиятга эга. Масалан, 1992 йилда Тошкент шаҳар Ҳокими маҳкамаси
ҳузуридаги

Атамалар

комиссияси

рухсати

билан

чоп

этилган

Маълумотномада “охирги бир неча йиллар ичида” Тошкент кўчалари
номлари билан боғлиқ ўзгаришлар қайд этилиб, жами 342 та кўча, берккўча,
торкўчанинг янгича номлари берилган [3; 92 б.]. Манбада 1989–2005 йиллар
давомида Тошкент шаҳрида жами 1225 та кўча, берккўча ва торкўчанинг
ўзгартирилган

шакллари

келтирилган.

Юқорида

кўрсатилган

Маълумотномада кўчаларнинг эски ҳамда янги номи туманлар кесимида
берилган. Уларни таҳлил қилиш натижасида кўчаларга берилган янги номлар
бўйича статистик маълумотларни қўлга киритиш мумкин (1-жадвал):

1-жадвал

1980 йиллар охири – 2005 йилларда Тошкентда номи

ўзгартирилган кўчалар сони тўғрисида маълумот*

1980 йиллар охири – 1992 йил

1989 – 2005 йиллар

Туман номи

Кўча

сони

Туман номи

Кўча

сони

Акмал Икромов

10 та

Учтепа

48 та

Бектемир

22 та

Бектемир

34 та

Мирзо Улуғбек

16 та

Мирзо Улуғбек

213 та

Миробод

23 та

Миробод

162 та

Сергели

36 та

Сергели

72 та

Собир Раҳимов

30 та

Собир Раҳимов

128 та

Чилонзор

17 та

Чилонзор

70 та

Шайхонтоҳур

49 та

Шайхонтоҳур

135 та

Юнусобод

31 та

Юнусобод

184 та

Яккасарой

65 та

Яккасарой

157 та

Ҳамза

43 та

Ҳамза

94 та

Жами шаҳар бўйича

342 та

Жами шаҳар бўйича

1225 та

Жадвал қуйидаги адабиётда келтирилган маълумотларини таҳлил

этиш асосида тузилди: Тошкент шаҳар номи ўзгарган кўчалар тўғрисида
маълумот (1989-2005). – Тайёрловчи: Исматуллаев Э. Тошкент шаҳар
Камолот бўлими. Тошкент, 2005. 92 б.

Кўчаларнинг янги номлари мазмунининг таҳлили улар турли омиллар

билан боғлиқ ҳолда аталганини кўрсатади. Хусусан, ўлкада яшаб ўтган
машҳур тарихий шахслар, таниқли фан ва маданият арбоблари, дунёнинг
бошқа давлатлари таниқли арбоблари ва мутахассилари, Иккинчи жаҳон
урушида жасорат кўрсатган қаҳрамонларнинг исмлари, Ўзбекистон
халқининг тинчлиги учун жонини қурбон қилган шахслар (Али Қушчи,
Шукур Бурҳонов, Билол Нозим, Генерал Каримов, Маткарим Матчонов),
Республиканинг турли ҳудудларидаги географик жойларнинг номлари
(Водил, Орол), мазкур кўча жойлашган ҳудуднинг тарихий аталиши
(Фарғона йўли, Оққўрғон), табиий шароити билан боғлиқ номлар
(Боғишамол, Чирчиқбўйи), шаҳарнинг маданий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти
билан боғлиқ номлар (Матбуотчилар, Маърифат, Пойгоҳ), инсон ҳис-
туйғулари, маънавий дунёсини акс эттирувчи номлар (Олий ҳиммат, Ҳулкар),
шунингдек, кўча номига тартиб киритиш мақсадида аталган номлар (Катта


background image

426

Миробод 1-тор, Кичик ҳалқа йўли) Тошкент шаҳри кўчалари билан боғлиқ
микротопонимларнинг янги таркибидан ўрин олган.

Мустақиллик йилларида кўчалар билан боғлиқ топонимлардаги

ўзгаришлар картографик манбаларда ҳам қайд этилган. Мустақилликнинг
дастлабки 10-15 йиллик даврида кўча номлари билан боғлиқ топонимик
гуруҳлар таркибидаги ўзгаришларни таҳлилий натижаларда кузатиш мумкин
(2-жадвалга қаранг).

2-жадвал

Мустақиллик йилларида Тошкент шаҳар кўча номлари билан

боғлиқ топонимик гуруҳлар салмоғи*

1994 йил

2007 йил

Антропотопонимлар – 61 %

Антропотопонимлар – 45,4 %

Географик жойлар номи билан аталган
топонимлар – 12 %

Табиат билан боғлиқ номлар – 17 %

Табиат билан боғлиқ номлар – 7,5 %

Иқтисодий-ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ
номлар – 11 %

Маданий-маънавий тараққиётни акс эттирувчи
топонимлар – 7 %

Маданий-маънавий тараққиётни акс эттирувчи
топонимлар – 10 %

Иқтисодий-ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ
номлар – 6 %

Географик жойлар номи билан боғлиқ
топонимлар – 8 %

Шарқ исмлари билан аталаган номлар – 4 %

Шарқ исмлари билан аталаган номлар – 6 %

Тарихий воқеаларни акс эттирувчи топонимлар
– 2 %

Тарихий воқеаларни акс эттирувчи топонимлар
– 1,3 %

Этнотопонимлар – 0,5 %

Этнотопонимлар – 1,3 %

Жадвал Тошкент шаҳрининг 1994 йил ҳамда 2007 йил географик карталарида
қайд этилган кўча номларини таҳлил қилиш натижалари бўйича тузилди.

Картографик манбаларда келтирилган шаҳар кўчалари билан боғлиқ

микротопонимларнинг қиёсий таҳлили ҳамда топонимларнинг гуруҳларга
таснифлаш натижасида аниқ бўлишича, ўрганилаётган даврда шахс исмига
атаб қўйилгани ва табиий шароитлар боғлиқ топонимлар гуруҳларида
анчагина ўзгаришлар рўй берган. Антропотопонимлар салмоғи аввалги
йиллардаги каби юқори бўлиб, 1994 картасида берилган кўча номларининг
деярли учдан икки қисми шахс исмларига атаб қўйилган, қолган кўча
номлари таркибида географик жой, табиий шароит, маданий-маънавий ва
иқтисодий-ижтимоий ҳаёт, тарихий воқеалар билан боғлиқ. Бироқ кейинги
йилларда жойларга шахс исмларини қўйиш ишлари маълум тартибга
солиниб, бунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
11 августдаги 383-сон қарорининг 4-банди меъёрий асос бўлган. Ушбу
қарорга кўра топонимик объектларга ном бериш масалаларини
мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси махсус тавсиялар ишлаб
чиққан. Натижада, кўча номларида шахс исмларининг салмоғи кейинги
йилларда бирмунча пасайгани кузатилади. Масалан, 2007 йилги картада
шахс исмларига атаб қўйилган кўча номлари умумий таркибда ярмидан
камроқ қисмини ташкил этса-да, аммо улар таркибида айнан Ўзбекистон
тарихи билан боғлиқ таниқли тарихий шахслар, алломалар, қаҳрамонлар,
олимлар ва маданият арбобларининг исмлари кўпайган, жойнинг табиати,
шунингдек, маданий-маънавий тараққиёт билан боғлиқ номлар сони ўсган,


background image

427

кейинги ўринни шаҳар хўжалиги, географик жойларнинг номлари ва Шарқ
исмларини акс эттирувчи топонимлар эгаллаб, этнотопонимлар, тарихий
воқеалар билан боғлиқ номлар салмоғи камайган.

Кўча номларидаги бундай ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси

Мустақиллик тараққиётининг дастлабки йилларида Давлат раҳбарияти
томонидан жой номларини миллийлаштириш ҳамда уларга тарихийлик
тусини беришга қаратилган тадбирлари натижаси деб эътироф этиш мумкин.
Мазкур жараёнларни ўрганиш кўчалар тарихини ёритиш билан бир қаторда,
мустақилликнинг дастлабки йилларида республика ҳукумат томонидан кўча
номларини акс эттирувчи топонимларни қадрият сифатида сақлашда олиб
борган тадбирлари моҳиятини англашда алоҳида аҳамият эга.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2011

йил, 41-сон, 449-модда.

2. “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Қонуни. // Газета “Халқ сўзи”, 13 октябр 2011 йил.

3. Тошкент шаҳар номи ўзгарган кўчалар тўғрисида маълумот (1989-

2005). – Тайёрловчи: Исматуллаев Э. Тошкент шаҳар Камолот бўлими.
Тошкент.

4. Фақат шаҳар туманлари номларининг тасдиқланиши бундан

мустасно. Зеро, уларни ўзгартириш тўғрисидаги таклиф шаҳар ҳокими
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланиши
учун тавсия қилинган.

5. Тошкент шаҳар МДА. 582-жамғарма, 1-рўйхат, 379-йиғмажилд.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИДА ШАҲАРЛАРНИНГ

РИВОЖЛАНИШИ ВА УНДАГИ МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ

(ХХ асрнинг 50-60 йиллари мисолида)

Пардаев Т.Р.

т.ф.д.,

Термиз Давлат университети

Урушдан кейинги йилларда республика иқтисодиётининг барча

тармоқлари сезиларли даражада ривожланиб борди. Натижада аҳолининг
моддий турмуш шароити ҳам анча яхшиланиб, ижтимоий муаммолари ҳал
қилина бошлади. Асосий вазифа урушнинг бутун оғирлигини елкасига олган
халқнинг турмушини фаровонлаштириш, ишчилар, хизматчилар, инженер-
техник ходимлар ва уларнинг оилаларга моддий ва маиший хизмат
кўрсатишни яхшилаш зарур эди. Айниқса уй-жой қурилиши, мавжуд уй-жой
фондларини таъмирлаш зарурати шу даврнинг долзарб вазифалардан бири
эди. Хусусан шу даврда жанубий областларининг шаҳар аҳолисини уй-жой
билан таъминлаш масаласида ҳам анчагина ишлар амалга оширилди.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2011 йил, 41-сон, 449-модда.

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. // Газета “Халқ сўзи”, 13 октябр 2011 йил.

Тошкент шаҳар номи ўзгарган кўчалар тўғрисида маълумот (1989- 2005). – Тайёрловчи: Исматуллаев Э. Тошкент шаҳар Камолот бўлими. Тошкент.

Фақат шаҳар туманлари номларининг тасдиқланиши бундан мустасно. Зеро, уларни ўзгартириш тўғрисидаги таклиф шаҳар ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланиши учун тавсия қилинган.

Тошкент шаҳар МДА. 582-жамғарма, 1-рўйхат, 379-йиғмажилд.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов