Сирдарё вилоятига метрополиядан кўчириб келтирилган аҳолининг миллий таркиби (XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари )

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
400-404
2
0
Поделиться
Турсунова, Г. (2023). Сирдарё вилоятига метрополиядан кўчириб келтирилган аҳолининг миллий таркиби (XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари ). История и культура центральной Азии, 1(1), 400–404. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17187
Г Турсунова, Самаркандский государственный университет туризма

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида «Тарихимиз каби, қадим маданиятмизнинг яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, Эл элатлар ўз улушини қўшган. Бу – табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат бита миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан кўп халқлар, миллатлар, элатган фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверишади, лекин ҳалқ боқий қолади, унинг маданияти абадий яшайди», деб таъкидлаган эди.

Похожие статьи


background image

400

4. Ртвеладзе Э.В. Великий индийский путь. Из истории важнейших

торговых дорог Евразии. – Т.: Zamonprassinfo, 2018. – 280 с.

5. Ртвеладзе Э.В. Согдийцы на дальнем Востоке. // Ўзбекистонда

ижтимоий фанлар. 1998. № 8-9. – С. 51-52.

6. Толстов С. П. По следам Древнехорезмской цивилизации. – М – Л.

Наука; 1948. – 322 с.

7. Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадимги замонлардан

ҳозиргача. – Т.: Ўзбекистон ССРФанлар академияси нашриёти, 1959. – 323 б.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИГА МЕТРОПОЛИЯДАН КЎЧИРИБ

КЕЛТИРИЛГАН АҲОЛИНИНГ МИЛЛИЙ ТАРКИБИ

(XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари )

Турсунова Г.Б.

ўқитувчи

Самарқанд Давлат туризм университети

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов «Тарихий

хотирасиз келажак йўқ» асарида «Тарихимиз каби, қадим маданиятмизнинг
яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, Эл-элатлар ўз улушини қўшган.
Бу – табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат бита миллатга мансуб
маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар,
элатган фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан
айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверишади, лекин ҳалқ боқий
қолади, унинг маданияти абадий яшайди», деб таъкидлаган эди.

Аслида бирор-бир республиканинг миллий таркиби объетив равишда

демографик омиллар ҳамда урбонизация туфайли кенгайса, бунинг ҳеч қандай
зарарли томони йўқ. Лекин мустамлакачилик даврида Сирдарё вилоятига
метрополиядан кўплаб аҳолини кўчириб келтириш йўли билан минтақа
аҳолисининг миллий таркибини механик тарзда кенгайтириш сиёсати
ижтимоий, иқтисодий ва мафкуравий соҳаларда жиддий оқибатларни келтириб
чиқаради.

Туркистон области тузилганича (1865 йил 2 март) қадар Оренбург ва

Ғарбий Сибир генерал-губернаторликларнинг чегараларидан тортиб то Тошкент
воҳасигача бўлган шаҳарларга, ҳарбий истеҳкомлар атрофига Россиядан аҳоли
кўчиб кела бошлаган эди. Казалинск, Оқмачит (Перовск), Туркистон, Верний,
Аягаз (Сергиополь), Жаркент, Тўқмоқ, Қарақўл, Пишпак, Марки (Мерке),
Авлиёота, Талас, Чимкент шаҳарларига ва уларни боғловчи асосий йўллар
бўйида барпо этилган ҳамда бўлажак посёлкаларга рус, украин, белорус аҳолиси
кўплаб келиб бўлган эди. Чоризм томонидан кўчирувчилик сиёсати бўйича илк
бор 1881 йил ва кейин 1883, 1886 1889 йиларда қабул қилинган махсус
қоидаларда ва қонунларда Туркистонга рус аҳолини кўчириш ҳаракатини авж
олдирилди.

Шу сабабли Еттисув областида биргина 1883 йилда 36 рус посёлкалари

тузилди. Ундан ташқари империянинг ички губернияларда қурғоқчилик
оқибатида очарчилик пайдо бўлган йилларда у ерлардан ўзбошимчалик билан


background image

401

стихияли тарзда кўчиб келганлар фақатгина 1882-1893 йилларда Сирдарё
областида 22 посёлкани барпо қилинган ва 1900 йилгача посёлкаларнинг сони
52 тага етди. Биргина Тошкент уездида 90 йиллларда 10 дан ортиқ рус ва 1 та
немис посёлкалари тузилди. Сирдарё, Самарқанд айниқса Фарғона областларига
бу даврларда шаҳарларда ва тоғ кон саноати, нефть қазиб чиқарувчи корхоналар
атрофида жойлашган. Фарғона областида суғориладиган ер камлиги, туб
аҳолининг зич жойлашганлиги сабабли кўчиб келадиган ер крестьянлар
оиласига 2-3 десятинадан суғориладиган ер берилиши мумкин, деб ҳисобланди.
Бундай ер майдони жуда кичкина ва ер крестьянларни фаровон яшашига етарли
эмас, деб баҳоланса ҳам водийда бу вазифани ҳал қилиш қийин эди, чунки
маҳаллий деҳқонларнинг аксарияти 1 десятинагача суғориладиган ерга эга
бўлган. Бундан ташқари, рус крестьянлари пахтачилик ҳақида тасаввурга эга
бўлганидан кейин ҳам пахта етиштириш билан шуғуланишни хохламасдан ўз
ерларини ижарага беришар эди. Шундай бўлсада ҳам, Туркистон маъмурияти
ўлкага кўчиб келаётган рус аҳолининг каттагина қисмини айнан Сирдарё,
Фарғона, Самарқанд областларининг шаҳарларидагина эмас, балки қишлоқ
худудларида жойлаштиришга интилган. Бу интилиш Андижон қўзғолонидан
кейин айниқса кучайганини исёнкор деб топилган учта қишлоқ ўрнида 1883 йил
«Русское село»ни барпо этиш тажрибаси яққол кўрсатди.

Бу ерда 201 рус оиласига 201 десятина таморқа 1177 десятина

деҳқончиликка яроқли ер, 436 десятина яйлов ва 86 десятина бедазор ерлари
берилди. Бу кўрсаткичлар Ўш ва Наманган уездларида 80-йилларда ташкил
топган Николаевская ҳамда Успенское селоларида жойлаштирилган 264 рус
оиласига берилган турли ер майдонларидан 2,5 баробар кам эди, лекин 90-
йилларга Фарғона областида юқори кўрсаткичлар эди.

Краснаводск-Самарқанд темирйўлини ўтказилиш (1883-1887 йй)

Каспиорти ва Самарқанд областларига Амударё бўлимини ҳудудига ва Бухоро
амирлигидан зўрлик билан тортиб олинган ерларга (Когон, Чоржуй, Каркиваҳ.к)
рус аҳолини кўчириш, жойлаштириш ишини анча осонлаштирди. Пайдо бўлган
имкониятлардан унумли фойдаланишга Россия императорининг Каспийорти
областининг қулай жойларига русларни кўчириш тўғрисидаги 1892 йилги
фармони ҳам жиддий омил бўлган. Бу фармонга биноан шу областга кўчиб
келганлар 10 йил мобайнида барча солиқлардан, ҳар хил мажбурият
хизматлардан, жумладан харбий хизматдан озод этиларди ва ҳар бир оилага
жойлашиб олиш учун 100 рубл ёрдам сифатида берилар эди. Натижада 1900
йилларга Каспийорти областида (1882 йилдан 1898 йилга Кавказ ноиблиги
таркибида бўлган) ўнлаб темирйўл станциялари ёнидаги ва солиқчилар
посёлкаларидан ташқари 20 дан ортиқ рус крестьянларнинг селолари пайдо
бўлди. Рус украин, белорус аҳолинингумумий сони эса 35 минга етди.

Туркистонда Россияда аҳолининг кўчириб келтириш ва имтиёзли

жойлаштириш билан боғлиқ қоидалар, қонунлар, фармонларни бажариш, турли
чора тадбирларни амалга ошириш туфайли ўлканинг асосий Сирдарё,
Самарқанд, Фарғона областларида 200 гаяқин рус крестьянларининг
селениялари ташкил қилинди. Рус, украин, беларус аҳолининг сони эса 200
мингдан ошди, унинг 13 фоиздан сал кўпроғи шаҳарларда яшаган.


background image

402

Россиядан кўчиб келган казаклар, рус крестьянларни таъминлаш

мақсадида ХХ аср бошларигача маҳаллий аҳолисидан Сирдарё областида
159561 десятина ер тортиб олинди. Туркистон областлари орасида туб
аҳолининг сонига нисбатан рус аҳолининг салмоғи 1897 йил Сирдарё областида
3.03 фоизни (44834 киши)ташкил этган.
Андижон қўзғолонидан кейин 2 йил мобайнида Фарғона областига деярли 4
минг рус крестянлари кўчириб келтирилди.

XIX асрнингохирида, аниқроғи 1897 йилда Туркистонда рус аҳолининг

сони 197420 кишининг ташкил қилган бўлса, улардан 95941 киши шаҳарларда,
тоғ-кон посёлкаларда яшаган, 101479 киши эса қишлоқ ҳудуларда истеқомат
қилган. Умуман эса Туркистонда рус аҳоли ва туб аҳоли ўртасидаги ижтимоий
тенгсизлик айниқса, қишлоқларда яққол кўринар эди. Шунга қарамасдан
маҳаллий ахолии ўзининг сахийлиги, бағрикенглиги билан христиан динига
мансуб кўчиб келган русларга ғаразгуйлик қилмадилар. Уларни ҳам худонинг
тенг бандаси сифатида қарадилар ва муносабатда бўлдилар.

Туркистоннинг 4,5 млн. кишидан иборат аҳоли ҳар йилда метрополиядан

кўчиб келаётган 70-100 мингли аҳолини қабул қилишга мажбур бўлган. Лекин
уларга бериладиган бўш ерлар ХХ асрнинг бошларида ёқй ўқлиги маълум бўлса
ҳам кўчиб келаётганларнинг оқими тўхтатилмади ва ҳатто камайтирилмади.
Лекин Туркистондаги ижтимоий аҳвол оғирлигини бир мунча ҳисобга олиб,
император Николай II 1903 йили 10 июнда христиан аҳолини Туркистонга
кўчиришнинг янги (ҳисоб бўйича олтинчи) қоидаларини тасдиқлади. Бу
қоидаларга биноан, кўчирувчи оиладаги ҳар бир эркакга бериладиган ер
майдони илгари 10 десятинадан энди 3 десятинагача камайтирилди, кўчиб
келганлар бирга солиқлардан фақат биринчи 5 йилга озод қилиниб, кейинги 3
йилда солиқларнинг ярмини тўлаши, 15 ёшдаги катта бўлган эркаклар ҳарбий
хизматидан бутунлай озод қилиниши белгиланган. Шу билан биргаикда мазкур
қоидага биноан кўчиб келган аҳоли милтиқ билан қуролланиш ҳуқуқига ҳам эга
бўлди.

Туркистонда чоризмнинг охирги ўн йиллиги ҳукумронлиги туб аҳолини

эзиш, иқтисодиётини фақат империянинг манфаатларига хизмат қилдириш
амалиёт билан таърифланади. Туб аҳолининг қарийиб 90 фоизи қишлоқда
яшаган ҳолда ишлов бериладиган ерларнинг катта қисми мустамлака
маъмурияти ва рус аҳоининг ихтиёрида бўлган. Ерсиз қолган деҳқонлар
шаҳарларга кетиб, ҳар қандай ишни бажаришга тайёр бўлишган. Қишлоқларида
қолганлар эса чорикорлик билан шуғулланишган. Масалан, 1906-1907 йилларда
Туркистонда етиштирилган пахтанинг 82,3 физи чорикорлар меҳнатига тўғри
келган.

Шундай оғир аҳволни бироз бўлсада енгиллаштириш ўрнига чоризм

Россиядаги ижтимоий муаммоларнинг бир қаторини Туркистон аҳолисининг
ҳисобидан ҳал этиш сиёсатини ва амалиётини кўчайтирди. Бу борада
императорнинг Туркистонда кўчманчи аҳолидаги ортиқча ерлани олиб кўчиб
келувчилар учун бериш ва давлатнинг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланиш
мақсадлари тўғрисида номли қонуни туб аҳоли учун ниҳоятда салбий
оқибатларни келтирди. Биргина натижа сифатида қуйидаги рақамларни
кўрсатиш мумкин:


background image

403

1) 1916 йилга келиб Туркистонда фақат рус, украин, беларус аҳолининг сони
350 мингдан ошди. Улардан ташқари 250 мингга яқин озарбайжон, армани,
яҳудий ва бошқа кўчириб келтирилганлар ва қочоқлар яшаган. Энг кўп шарқий
славян аҳоли Сирдарё (97 минг киши) областида жойлашган эди.

Россия биринчи жаҳон урушда қатнашаётган вақтда ҳам Туркистоннинг

чўл ўлкасининг моддий бойлигидан, туб аҳолининг меҳнатидан беаёв
фойдаланди. 1914 йилнинг охиридан давлат заёми ва махсус ҳарбий солиқ
ҳисобига пул фақат туб аҳолидан мажбуран ундириш бошланди. Уруш
йилларида рус армиясини таъминлаш учун Туркистондан 300 минг пуд
(1пуд=16 кг) гўшт, 70 минг от, деярли 13 минг туя, 270 аравава 13441 юрта
(ўтов), шу жумладан Еттисув областидан умумий қиймати 34 млн рубльга тенг
от қорамол ва гўшт олиб кетилган. 1914 йилнинг охиридан Туркистонга Австро-
Венгрия, Германия ва бир қатор бошқа мамлакатларнинг армияларининг солдат
ва зобитлари ҳарбий асирлар сифатида келтира бошланди. Ҳарбий асирлар
турклар Сибир ва Уралга жўнатилган эди, лекин у ердан Туркистонга, Чўл
ўлкасига қочганлар туб аҳолида паноҳ топишди. Туркистонга 1914-1916
йилларда 200 минг ҳарбийлар ва ғарбий ҳудудлардан 70 минг қочоқар
келтирилди. Уларнинг меҳнатидан шарқий славян аҳолиси фойдаланилган
бўлса-да, ҳарбий асирларни концентрацион лагерларда сақлаш билан боғлиқ
ҳаракат Туркистоннинг туб аҳолисидан турли қўшимча солиқ ва тўловлар
ўндириш йўли билан қопланган.

Ниҳоят, яна бир мисол. Рус-герман фронтида рус армияси кўп талофат

кўраётган пайтда император Николай II 1916 йили 25 июнда Сибир, Кавказ, Чўл
ўлкасига ва Туркистоннинг «Ғайри миллийли» 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган
эркакларни фронт ёнидаги ҳудудларда ҳарбий-фронт орти ишларни бажаришга
сафарбар қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Фармонга биноан Туркистоннинг
областларидан 250 минг киши сафарбар қилиниши белгиланди. Бундай
мустамлакачи, буюк давлатчи тадбир бутун Марказий Осиё туб аҳолисини
қўзғолон кўтаришга мажбур қилди. Бироқ ҳарбий ва полиция кучларнинг
устунлиги ҳамда рус аҳолининг мадади чоризмга бу қўзғолонларни ашшадий
тарзда бостиришга имкон берди.

Совет даврида Ўзбекистонга бошқа республикаларга шарқий славян

аҳолини кўчириш анча кенг мақсадда ва мунтазам равишда давом этди. Бу бир
қатор ижобий оқибатлар билан бирга туб миллатли аҳолини руслаштириш,
миллий қадриятларидан узоқлаштириш каби салбий тенденцияларни яратди.
Фақат мустақилликка эришганидан кейин турли салбий оқибатлар аста-секин
бартараф этиши бошланди ва бунда барча миллат, элатларнинг қадр-қимматига
зарар етказилмасликка ҳаракат қилинмоқда.

Адабиётлар:

1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т-Т., «Шарқ», 1999,

20-21 б.

2. ЎзР МА. Ф.1, 2-рўйхат, 1905-иш, 4-варак.
3. ЎзР МА. Ф.1, 12-рўйхат, 1995-иш, 19-варақ.
4. ЎзР МА. Ф.1, 11-рўйхат, 906 иш, 17-18 варақлар.
5. ЎзР МА, ф.1, 1-рўйхат, 769 иш, 80-81 варақлар.


background image

404

6. ЎзР МА. Ф. 17, 1-рўйхат, 32702-иш, 19-20 варақлар.
7. ЎзР МА. Ф. 17, 1-рўйхат, 37702-иш, 20-варақ.
8. ЎзР МА. Ф.И. – 1, 4-рўйхат, 1026 иш, 11-12 варақлар.
9. ЎзР МА. Ф.И. – 1, 9- рўйхат, 769 – иш, 81-88 варақлар.
10. ЎзР МА. Ф.И – 18, 72-рўйхат, 8-иш, 143-144 варақлар.
11. ЎзР МА. Ф.И – 19, 1-рўйхат, 9829 иш, 8 варақлар.
12. Фомченко А.П. Русские поселения в Туркестанском крае в конце

XIX-начале XXвв (социально-экономический аспект). – Т.: «Фан», 1983

13. Социально-экономическое и политическое положение Узбекистана

накануне Октября, Т.: «Фан», 1973, С.32, С.34.

14. Пален К.К. Материалы к характеристики народного хозяйства в

Туркестане. Ч II – СПб., 1911, С.71.

15. Турчанинов А. Итоги переселенческого движения за время 1886 по

1909 года. – СПб, 1910, С.3.

16. Гинзбург А.И. Русское население в Туркистане-Москва, 1991-85

бет.

17. История Казахстана. Очерк-Алмата, 1993 г, 27 стр.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т-Т., «Шарқ», 1999,20-21 б.

ЎзР МА. Ф.1, 2-рўйхат, 1905-иш, 4-варак.

ЎзР МА. Ф.1, 12-рўйхат, 1995-иш, 19-варақ.

ЎзР МА. Ф.1, 11-рўйхат, 906 иш, 17-18 варақлар.

ЎзР МА, ф.1, 1-рўйхат, 769 иш, 80-81 варақлар.

ЎзР МА. Ф. 17, 1-рўйхат, 32702-иш, 19-20 варақлар.

ЎзР МА. Ф. 17, 1-рўйхат, 37702-иш, 20-варақ.

ЎзР МА. Ф.И. – 1, 4-рўйхат, 1026 иш, 11-12 варақлар.

ЎзР МА. Ф.И. – 1, 9- рўйхат, 769 – иш, 81-88 варақлар.

ЎзР МА. Ф.И – 18, 72-рўйхат, 8-иш, 143-144 варақлар.

ЎзР МА. Ф.И – 19, 1-рўйхат, 9829 иш, 8 варақлар.

Фомченко А.П. Русские поселения в Туркестанском крае в конце XIX-начале XXвв (социально-экономический аспект). – Т.: «Фан», 1983

Социально-экономическое и политическое положение Узбекистана накануне Октября, Т.: «Фан», 1973, С.32, С.34.

Пален К.К. Материалы к характеристики народного хозяйства в Туркестане. Ч II – СПб., 1911, С.71.

Турчанинов А. Итоги переселенческого движения за время 1886 по 1909 года. – СПб, 1910, С.3.

Гинзбург А.И. Русское население в Туркистане-Москва, 1991-85 бет.

История Казахстана. Очерк-Алмата, 1993 г, 27 стр.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов