Кичик сўқмоқлардан катта йўллар бошланади...

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
12-14
2
1
Поделиться
Сагдуллаев, А. (2023). Кичик сўқмоқлардан катта йўллар бошланади. История и культура центральной Азии, 1(1), 12–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17037
А Сагдуллаев, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., профессор, академик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

1974 йилда шу сатрлар муаллифи Чироқчи тумани ҳудудида, ўтмишда Қоратикан номи билан аталган Кўкдала даштларида археологик қидирув ишларини амалга оширган. Дашт қишлоқларида уйлар бир биридан йироқда жойлашиб, илон изига ўхшаш эгри бугри дала йўллари ва сони кўп сўқмоқлар билан боғланган. Чўл эса кенг сариқ денгиз сингари, олисда уфққа қўшилиб кетарди. Лекин бу – алдамчи манзара. Негаки, кўзга кўриниб турган осмон чегараси ва ер юзи туташган жойда янгидан поёнсиз чўл бошланган.

Похожие статьи


background image

12

Ў.М.МАВЛОНОВНИНГ 60 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИГА БАҒИШЛАБ,

УСТОЗЛАРИ, ҲАМКАСБЛАРИ, ШОГИРДЛАРИ ВА

ҚАРИНДОШЛАРИНИНГ ХОТИРАЛАРИ

***************

КИЧИК СЎҚМОҚЛАРДАН КАТТА ЙЎЛЛАР БОШЛАНАДИ...

Сагдуллаев А.С.

т.ф.д., профессор, академик

Ўзбекистон Миллий университети


1974 йилда шу сатрлар муаллифи Чироқчи тумани ҳудудида, ўтмишда

Қоратикан номи билан аталган Кўкдала даштларида археологик қидирув
ишларини амалга оширган. Дашт қишлоқларида уйлар бир-биридан йироқда
жойлашиб, илон изига ўхшаш эгри-бугри дала йўллари ва сони кўп
сўқмоқлар билан боғланган. Чўл эса кенг сариқ денгиз сингари, олисда уфққа
қўшилиб кетарди. Лекин бу – алдамчи манзара. Негаки, кўзга кўриниб турган
осмон чегараси ва ер юзи туташган жойда янгидан поёнсиз чўл бошланган.

Баҳор ёмғирлари туфайли, дашт ерлари қалин ўт билан қопланиб, ёз

бошларида у қуриб қолар эди. Кеч кузда пайдо бўлган дастлабки қор қатлами
чўлнинг кул рангини бекитиб, ушбу ҳолат ҳар йили қайтариларди...

Ўктам туғилиб ўсган Кўкдала даштлари шундай манзарага эга бўлиб.

тилга олинган археологик изланишлари чоғида Ўктам эндигина 12 ёшга
тўлган. Эҳтимол, ўша пайтда у баланд тепаликда туриб, чўл шамоли учиб
кетган олисга назар солган. Аслида бундай бўлганми-йўқми, бизга номаълум.
Бироқ узоқ сарҳадларда жойлашган ва ўспирин тасаввур қилиш мумкин
бўлган дунёда катта чуқур дарёлар, кенг кўк денгизлар ва баланд тоғлар
мавжудлиги айни ҳақиқат.

Бироз кейин Ў.Мавлонов собиқ давлат армиясида хизмат қилиб, ҳарбий

машқлар вақтида катта серсув Дунай дарёси тубидан танк ичида кечиб ўтади.
У Македонияда талабалик археологик танишиш амалиётини ўтаган кезда
Адриатика денгизи, сўнг эса Эгей ва Қора денгизлари соҳиллари бўйлаб
саёҳат қилган. Тоғлар сирларини билиб олиш учун Ҳисор ва Зарафшон
тизмалари довонларидан ошиб, яширинган тор дараларида пиёда юрган.

Яёв юриш масаласига келсак, бу баъзи бир кезларда ўспирин Ўктам

ҳаётида машаққатли муаммога айланган. Ўзининг Суфи деган қишлоғида
фақат бошланғич мактаб бўлиб, юқори синфлар учун мактабгача масофа 8
километрни ташкил этган. 5-синфдан бошлаб, ўқувчи Ўктам Мавлонов гоҳо
эшак миниб, ҳамда, айниқса қишда, олис мактабга қишлоқдош болалалар
билан пиёда қатнаб, таҳсил олган, дарслардан кейин ҳудди шундай уйига
қайтиб келган.

Баъзан хилват жойларни кесиб ўтган мактаб сўқмоқларида оч дашт

итлар галаси ўқувчиларга ҳужум қилган. Негаки, ҳар бир ўқувчининг
орқасига осиб юриладиган халтачада дафтар ва дарсликлар билан бирга бир


background image

13

бурда нон мавжуд эди. Мазали нон ҳидини итлар узоқдан сезган. Бундай
хавфли вазиятда мактаб болалари бирданига тиззага чўқиб ва бўйинларини
эгиб, қимирламай қотиб қолишган. Шу ҳолатда улар ит бўйига тенг бўлиб,
гўё мағлубият ҳолда ҳайвон кучига итоат қилишган. Ақилли итлар бунга тан
берган. Шундай қилиб, ўқувчилар ўзларининг жонлари ва нонларини сақлаб
қолишган...

Яқинда ушбу ҳикояни менга айтиб берган тарих фанлари доктори,

профессор Ўктам Мавлонов ёшликдан романтик туйғуси ва шеърий
қобилиятга эга бўлган. Бунда унинг раҳматли отаси, ўзбек тили ва адабиёт
фани бўйича мактаб ўқитувчиси Маҳмасобир аканинг ҳамда адабиётга
иҳлосманд, халқ оғзаки ижодидан яхши хабардор бўлган онаси Ойшаҳар
опанинг тарбиявий хизматлари ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Маҳмасобир
ака ўз фарзандларида мутолаага ҳавас туғдириб, китобнинг маънавий ва
маърифий қадр-қиммати ва китоб ўқиш заруратини тушуниб англашга
мақсадли кўмаклашган.

Мен Ўктамни 1984 йилдан бери биламан. Ўша йили кузида у Тошкент

давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) тарих факультетида, ҳарбий
хизматидан сўнгра таҳсил ола бошлаган. “Археология асослари” фани
дарсларида қадимги тарих ва маданиятига қизиқиш, ўтмиш сирларини очиб
бериш ва кашфиётларга интилиш билан у бошқа курсдош талабаларидан
ажралиб турган. Шу боис 1-курс талабаси Ў.Мавлоновга Ўрта Осиё
археологияси кафедрасида ўқишни давом эттириш таклиф этилди.

Кафедра талабалари ҳар йилнинг баҳори ва кузида ўтказиладиган дала

амалиёти, экспедицияларда иштирок этишган. Шунда қазиш ишлари орқали
ўз меҳнати билан қўлга киритилган археологик материалларига ишлов
бериш, уларни қайта тиклаш ва таҳлил қилиш асосида талаба ёшларнинг
илмий кўникмалари бойитилган.

Экспедицияларда устозларнинг меҳрибонлиги, дала шароитидаги

айрим қийинчиликлар ва маиший муаммоларга ҳазил кўз билан қараш ҳамда
уларни бартараф этиб, ёшларнинг кайфиятини кўтаришга интилиш талаба
Мавлоновга катта таъсир қилганди. Бундай ёндашув ҳаётга унинг
қарашларини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган десам
муболаға бўлмайди.

Шу тарбиявий усулдан у кейин ўз педагогик фаолиятида фойдаланди.

Яқинда эълон қилинган мақоласида кафедрада таълим олиш аҳамиятини
Ў.Мавлонов қуйидагича ёритади: “Археология кафедрасида таҳсил олиш
йилларида бир қанча археологик экспедицияларда иштирок этдим.
Экспедиция даврида археолог учун муқаддас бўлган тартиб ва анъаналар
билан танишдим. Уларнинг кўпи ҳаётимда ўчмас сабоқ, илмий
тадқиқотларимда мустаҳкам таянч бўлди”

1

Ў.Мавлоновнинг Қашқадарё археология-топографик экспедицияси

томонидан олиб борилган тадқиқотларида иштирок этиши, ўзи таваллуд

1

Мавлонов Ў.М. Устозлар изидан: кашфиётлар ва изланишлар йўлида//Ўрта Осиё археологияси

кафедраси:авлодлар изланиши ва кашфиётлари. – Тошкент, 2020.-Б.40.


background image

14

топган ва вояга етган юртнинг тарихи ва маданиятига оид билимлари
доирасини анча кенгайтириб, уни олим сифатида шаклланишида беқиёс ўрин
тутади. Натижада Мавлонов Ўктам Маҳмасобирович 1994 йилда “Торговые и
культурные связи Кашкадарьинского оазиса в XVII – XIXвв.” мавзусида
тарих фанлари номзоди диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. Бу
ишнинг иккинчи боби “Воҳанинг карвон йўллари ва уларнинг савдо-маданий
алоқаларида ўрни” деб аталган. Бизнингча, масалани, айнан, шу шаклда
илгари суришга юқорида тасвирланган “машаққатли мактаб сўқмоқларидан
юриш” мавзуси ҳам маълум даражада таъсир қилганлиги эҳтимолдан ҳоли
эмас...

Аслида, Кўкдала даштидан стратегик аҳамиятга эга Самарқанд – Насаф

транзит савдо йўли ўтган. Унга Шаҳрисабздан бошланган Чироқчи – Кўкдала
дашт йўли тўташиб кетган. Шу савдо-алоқа йўли қадимги давр ва ўрта
асрларнинг иқтисодий тизимида муҳим ўрин тўтган. Чўлда анъанавий
чорвачилик хўжалиги қатори ҳунармандчилик соҳалари ва савдо-сотиқ
ривожланган. Бундан дашт сарҳадларида топиб текширилган Чандарактепа,
Сартепа ва Ҳазорбуқа шаҳар ҳаробалари дарак беради. Ў.Мавлонов дашт
аҳолисининг тарихи ва маданиятини янгича талқинига катта ҳисса қўшган.
Олим фақат ўз юрти тарихини ўрганиш вазифаси билан чекланмади. Унинг
илмий изланишлари туфайли, қўлга киритилган янги маълумотлар ва
масалалар доираси доимий равишда кенгайиб борди. Бунинг натижасида
2009 йилда Ў.Мавлонов “Марказий Осиёнинг алоқа ва савдо йўллари:
шаклланиши ва ривожланиши босқичлари” мавзусидаги докторлик
диссертациясини ҳимоя қилди. Ушбу катта ишда, Марказий Осиё минтақаси
мисолида, энг қадимги даврлардан бошлаб алоқа йўлларининг шаклланиши
сабаблари, турли даврларда ички ва транзит алоқа-савдо йўлларининг
ривожланиш омиллари, улов-транспорт воситалари, йўлбўйи иншоотлари ва
карвон йўлларида ҳизмат кўрсатиш каби масалалар умумлаштирилган ҳолда
илк бор очиб берилган.

Профессор Ў.Мавлонов монографиялар, рисолалар ва кўплаб илмий

мақолалар қаторида дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи. У
ҳушсухбат, очиқ кўнгил инсон, ўз атрофидагиларга самимий муносабатда
бўлиб, шогирдларининг фикрлари ва нуқтаи назарига ҳурмат билан қараш
қобилиятга эга.

Ўктам Мавлонов ўз қишлоғи тарихи, ўтмишдан етиб келган урф-

одатлар ва маданий аньаналарини билишга ёшлик чоғидан интилган. Ўзи
танлаб олган касбига садоқат, Ватан тарихи ва маданий меросига чексиз
ҳурмат билан катта олимга айланди. У кичик чўл сўқмоқларидан кенг йўлга
чиқиш сирларини билиб олди, бироқ янги кашфиётлар ҳали олдинда....




inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов