Жанубий Оролбўйи Марказий Осиё цивилизация марказларининг Қуйи Волгабўйи ва Уролбўйи ҳудудлари билан илк алоқалари алоқалари амалга оширилган, улкан Евроосиё минтақасида миграция жараёнларида қадимда муҳим ўрин тутиб келган. Жанубий Оролбўйида илк алоқа йўллари шаклланишининг илк босқичларини аниқлашда археологик маълумотларнинг аҳамияти беқиёсдир. Сўнгги йилларда тадқиқотчилар томонидан, ушбу маълумотларга таянган ҳолда, тош даврида ҳудудларни ўзлаштириш жараёни ва хўжалик-маданий типлар, Устюрт сарҳадлари, қуйи Амударёнинг Окчадарё ва Сариқамиш бўйи ўзанлари ҳавзаларининг ибтидоий жамоалари томонидан ўзлаштирилишининг ўзига хос хусусиятлари каби масалалар кўриб чиқилган [1].
Arxeologik izlanishlar natijalariga ko'ra, 0‘rta Osiyoning janubiy mintaqasi boTgan Janubiy Turkmanistonda mil.avv. 1V-HI ming yilliklardayoq oddiy mudofaa inshootlari paydo boTa boshlagan. Mudofaa dcvorlar mudofaa nuqtai nazaridan oddiy boTib, ko'proq paxsadan qilingan to'siqdck ko'rinsada, ular aholining xavfsizligini ta'minlash uchun aniq maqsadida qurilganiligini qayd etish joiz.
Профессор Ў.М. Мавлоновнинг асосий илмий тадқиқот ишлари Марказий Осиёда қадимги йўлларнинг шаклланиши ва эволюциясига бағишланган. Маълумки, йўллар тарихини ўрганиш халқларнинг маданий, иқтисодий алоқаларини ўрганиш демакдир. Устоз Марказий Осиёда илк йўлларнинг пайдо бўлишини палеолит давридан бошлайди ва сўнгги ўрта асрларгача бўлган даврларда кечган маданий ҳаётни, қадимги халқлар ўртасида кечган ассимиляцияжараёнларни очиб берган.
Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғд давлатлари мил.авв. VI–IV асрларда аҳамонийлар империяси ҳукмронлиги остида бўлган. Аҳамонийлар империясини чекланмаган ҳуқуқга эга бўлган шоҳ бошқарган. Уни шоҳлар шоҳи деб аташган, худо даражасига кўтариб, илоҳийлаштирганлар [6. Б.231-233]. Шоҳнинг ўзи империяни доимий назоратда ушлаб турган. Давлат бошқаруви ва текширувлар Ҳазорапад (мингбоши) томонидан амалга оширилган. Ахамонийлар империяси маъмурий жиҳатдан сатрапликларга бўлинган ҳолда бошқарилган.
Қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. Ўша вақтда австриялик шарқшунос В.Томашек мил.авв. IV асрга оид бақтриялик зодагон – Сизимитр қўрғонининг Бойсун тоғидаги Темир дарвоза (Дари Оҳанин) атрофида жойлашганлиги хусусида тахмин юритиб: «...Сизимитр қўрғонининг Бақтра вилояти таркибига кириши бизни таажжублантирмаслиги керак; худди кейинчалик Тухара вилояти Темир дарвозадан бошланганидек, қадимги замонларда Бақтра сатраплиги Оксдан шимолга ёйилган бўлиши ва дарё вилояти Тармидани довоннинг қўшни дарвозалари билан бирга ўз ичига қамраб олган бўлиши керак» [1, Б. 27], деган хулосага келган эди. Бу ғояни археология маълумотлари асосида XX асрнинг 50-йилларида М.М. Дьяконов ривожлантирди ва анча кенгайтирди, шунингдек, у биринчи бўлиб «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди[2, Б. 128; 3,Б. 22].