Мақолада Ўзбекистонда сўнгги йилларда ўзгариб бораётган тарих фанидаги тенденциялар ҳамда тарихий тадқиқотлар ва тарих таълимидаги асосий муаммолар таҳлил этилган. Бундан ташқари, мамлакатимизда жаҳон тарихини ўқитиш бўйича илгари сурилган турли фаразлар бўйича муаллифнинг шахсий позицияси билдирилган. Масаланинг моҳияти Марказий Осиё алломаларининг шахсиятига оид лотин тилли манбалардаги, шунинг баробарида, алломалар асарларининг лотинча таржималарига доир миллий адабиётлардаги хатоликлар асосида ойдинлаштиришга ҳаракат қилинган
Хозирги кунда Ўзбекистон олий ўқув юртлари ривожланиш ва таълим ислоҳотларининг дастлабки босқичида турибди ва ижтимоий эҳтиёжларни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ университетларда инглиз тилини ўқитишга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Сўнгги 10 йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида олий ўқув юртлари инглиз тилини ўқитишда бир қатор даврий ютуқларга эришди, аммо ўқув дастурларининг мазмуни бир хиллиги, ўқув дастурларининг такрорланиши, ўқитишнинг эскирган усули билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун тадқиқотчи эҳтиёжларни таҳлил қилиш назариясига мувофиқ ўзининг таклифларни киритади ва мазкур мавзуларда тадқиқотлар олиб боради. Жумладан, олий таълимда инглиз тили ўқув дастури талабалар орасида инглиз тилини билиш даражасини оширишга, ўқитувчилар ўзларининг тушунчаларини янгилашга, ўқитиш усулларини такомиллаштиришга, синфдаги дарсларни бошқа ўқитиш турлари билан уйғунлаштиришга асосланиш керак. Шунингдек, тўғри баҳолаш тизимини яратиш, баҳолашнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш керак. Шундай қилиб, олий таълимда инглиз тили ўқув дастурини мақсадга мувофиқ равишда созлаш учун талабалар эҳтиёжларини бирлаштириш керак.
Мақола Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш орқали ҳудудлар, корхоналар инновацион фаолиятини ўлчаш, баҳолаш масалаларини ечишга қаратилган. Ушбу мақсадга эришиш учун таҳлил, таққослаш, илмий мушоҳада каби умумий илмий усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот натижасида инновацияларни ўлчаш имкони йўқлиги, изоҳлашдаги қийинчиликлар ва “инновация” атамаси моҳиятини билиш билан боғлиқ муаммолар аниқланган.
Ушбу мақола ёшларнинг мехнат бозорини ўрганиш ва тадқиқ қилишга бағишланган. Мамлакат мехнат бозорида ишсизлик ривожланишнинг маълум бир босқичида асосий кўрсаткич эканлиги қайд этилган. Мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси ва халқаро мехнат бозорида муаммолари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган. Солиштирма таҳлил асосида бандлик ва ишсизлик кўрсаткичи бўйича мамлакатлар кўрсатилган. Ёшларни олган касблари бўйича муваффақиятли иш қидириш имконияти, шунингдек ёшлар сонини мехнат бозорида кўпайиши ва сабаблари харакат қилинган. Мехнат бозорига ёшларни жалб қилиш хусусиятлари ва қонуний жихатлари асосланган. Мақолада ёшларни мехнат бозорида қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида норезидент юридик шахслар фаолиятига солиқ солиш муаммолари кўриб чиқилади. Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги таҳлил қилинган ва норезидентларнинг фаолиятига тўсқинлик қилувчи Солиқ кодекси қоидалари аниқланган. Муаллиф Ўзбекистон Республикаси норезидентларига солиқ солишни такомиллаштириш бўйича тегишли таклиф ишлаб чиқилган.