In this thesis, the famous poet, philosopher and critic Samuel Taylor Coleridge influences to the English literature by his romantic poems with his friend and also the poet William Wordsworth by publishing their well-known collection of poems “Lyrical Ballads” at that time
Мазкур мақолада XIX аср биринчи ярмигача бўлган даврда Буюк Британия томонидан Марказий Осиёга юборилган махсус хизмат ходимларининг фаолияти ёритилади. Шунингдек, Марказий Осиё ҳудудига инглиз элчилари, савдогарлари, сайёҳлари ниқоби остида ташриф буюрган Британиянинг мустамлакачилик сиёсатини олиб борувчи Ост-Индия компанияси ва унга хизмат қилган ходимлар, компаниянинг асосий стратегик йўналиши, уларнинг минтақада амалга оширган геосиёсий мақсадлардаги фаолиятлари, иш услублари, Марказий Осиё минтақасида жойлашган мамлакатларнинг давлат тузими, бошқарув шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, қўшин турлари, ҳарбий истеҳкомлари, минтақанинг топографияси, халқларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий аҳволи, уларнинг урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, миллатлар ранг-баранглиги, бу даврнинг ўзига хос хусусиятлари баён қилинади. Шунингдек, XIX асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия империяси Афғонистон, Хива, Бухоро ва Қўқон хонликларига бостириб кириш учун ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тайёргарликларни қай тариқа олиб борганлиги, улар мамлакатдаги ҳар бир йўлларнинг батафсил чизмаларини, сув йўлларини, ҳукумат амалдорларини, ҳар қандай манбаларни, ҳудудларнинг сиёсий-иқтисодий шароитларини синчковлик билан ўрганишгани ёритилади. Мазкур мақола моҳияти шундан иборатки: Буюк Британиянинг махфий хизмат тармоқлари, уларнинг фаолияти тизимли ва узлуксиз олиб борилиши, бунда ҳар қандай воситалардан фойдаланиши ёритилади. Мақола пировардида Британия империяси ҳар қандай ҳудудни босиб олишдан олдин узоқ йиллар ушбу жараёнга пухталик билан тайёрланиши кўрсатилади.
Бугунги кунда сохага оид адабиёт, хужжат ва кодсксларда ёхуд лугатлардагина эмас, балки аждодларимиз томонидан ёзилган илмий, тарихий ва бадиий асарларнинг чет тиллар, хусусан, инглиз тилига угирилган нусхаларида хам харбий тсрминларни учратиш мумкин. Уз даврида хакикий солнома хисобланган, хозирги кунга келиб хам узининг илмий-адабий кимматини йукотмаган Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” комусий асари бир катор таржимонлар томонидан инглиз тилига таржима килинган. Жумладан, Жон Лейдн (1826), Ф.Г. Талбот (1909), Уилям Эрскин, Аннетта Сюзанна Бсвридж (1921)лар шулар жумласидан. Ушбу маколада “Бобурнома” асарини Уилер Тэкстон ва Салман Ружди томонидан инглиз тилига килинган таржимасида кулланилган харбий тсрминларни асл тилда берилган терминларга мувофиклигини киёслаб куриб чикилган.
Ушбу мақолада XX–XXI аср инглиз тарихшунослигида араб фатҳ юришларининг ўрганилиши ҳақида сўз юритилади. Бунда, асосан, кўзга кўринган инглиз шарқшунослари ҳамда уларнинг асарлари таҳлил доирасига тортилган.
Статья рассматривает литературные шедевры ХХ века, которые стали классикой мировой литературы. Произведения таких авторов, как Джордж Оруэлл, Михаил Булгаков, Антуан де Сент-Экзюпери, Джеймс Джойс, Габриэль Гарсиа Маркес, Владимир Набоков, Джек Лондон, Уильям Фолкнер и Эрих Мария Ремарк, рассматриваются в контексте их влияния на современную литературную культуру. Описываются основные темы, структуры и философские аспекты каждого произведения, а также обсуждается их актуальность и вечное значение для читателей всех времен и народов.
Мазкур мақолада XIX аср биринчи ярмида инглизларнинг Ост-Индия компанияси томонидан Афғонистон ҳудудига юборилган жосуслари, элчилари ва миссияларининг мақсадлари, уларнинг минтақада амалга оширган геосиёсий мақсадлардаги фаолиятлари, Афғонистоннинг давлат тузими, бошқарув шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, Афғонистоннинг топографияси, афғон халқининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий аҳволи, уларнинг, урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, миллатлар ранг-баранглиги, бу даврнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилади. XIX асрнинг энг муҳим халқаро муаммоларидан бири бўлган “Марказий Осиё” масаласи, шу асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия Афғонистонга бостириб кириш учун олиб борган ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тайёргарликларини, Ост-Индия компанияси Афғонистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини, ҳудуд орқали ўтган барча йўлларни аниқлаши, муҳим географик нуқтада жойлашган ҳар қандай объектларни ўрганиши, аҳолининг ижтимоий-сиёсий қатламини тадқиқ қилиш кўриб чиқилади. Афғонистонга тадқиқотчиларнинг турли қиёфада, асосан, савдогар, дарвеш, сайёҳ, муқаддас жойларни зиёрат қилувчилар ниқоби остида юборилганлиги, улар минтақанинг энг хилват жойларигача кириб, ҳудуд жойлашувини мукаммал ўрганишганлиги ва эҳтиёткорлик билан тўпланган маьлумотларни қайд этиб боришганлиги масалалари таҳлил қилинади. Буюк Британиянинг махфий хизмат тармоқлари, уларнинг фаолияти тизимли ва узлуксиз олиб борилиши, бу йўналишда ҳар қандай воситалардан фойдаланиши, биринчи инглиз-афғон урушига (1838-42) инглизларнинг узоқ йиллик тайёргарлик жараёни бўйича маълумотлар таҳлилий ёритилади.
Мазкур мақолада ХХ асрнинг 70-йиллари замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига хос хусусияти, жумладан турк ҳикоянавислигининг моҳир ёзувчиси Селим Илери ижоди ва унинг ҳикоя жанридаги маҳорати тадқиқ этилган. Мақолада ёзувчининг “Сеҳрли орган”, “Унаштирилган қиз”, “Онамнинг сардунялари”, “Тонгсиз кечалар”, “Сув париси ҳикояси”, “Денгизнинг этакларида”, “Дўстликнинг охирги куни”, “Ёпиқ иқтисод” сингари ҳикоялари адабиётшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Айрим турк ёзувчиларидан фарқли ўлароқ, Селим Илерининг ҳикоялари жаҳон адабиётининг дурдона асарлари таъсири натижасида яратилган. Ёзувчининг “Унаштирилган қиз” А. П. Чехов, “Тонгсиз кечалар” ҳикояси Ф. М. Достоевский, “Сув париси ҳикояси” ва “Денгизнинг этакларида” ҳикоялари Фолкнер, “Ёпиқ иқтисод” ҳикояси Шекспир ижоди таъсирида ёзилган. Шунга кўра, С. Илери мазмун жиҳатдан маҳаллий ижодкорлар, шакл жиҳатдан эса хориж ёзувчилар изидан боради. Виржиния Вулф, Уильям Фолкнер, Катерина Мансфелд асарлари адиб ижодининг муҳим манбалари ҳисобланади. У Виржиния Вулф асарларидан иқтибослар олади, мелодрама усулларини истифода этади. Жумладан, Фолкнернинг адабий услубидаги баъзи қирралар С. Илери ҳикояларида аниқ кўринади. С. Илери ҳикояларидаги сюжет чизиқлари абстракт структурага эга. Шу сабабли асарларининг асл маъносини англаш қийин кечади. Образлар характери эса аксарият ҳолларда ички монолог ва онг оқими орқали очиб берилади. Бу жиҳатдан С. Илери У. Фолкнер ижодига яқин келади. Ёзувчининг “Денгизнинг этакларида” асарида постмодернизмга интилиш кучли. Ижод жараёни, ҳақиқат ва тўқима орасидаги боғлиқлик асарнинг асосий масаласи ҳисобланади. Постмодерн асарни ажратиб турувчи хусусият онг ости, хаёл ва ҳақиқат орасидаги чегарага диққат қаратилади. “Ёпиқ иқтисод” асарининг яратилишида ёзувчини Ғарб адабиёти таъсирлантирган, хусусан, Шекспирнинг “Ҳамлет”идан илҳом олган. Бу трегедияда Ҳамлет атрофидаги одамларга ўзини ақлдан озган, жиннисифат қилиб кўрсатади. Таҳлил қилганимиздек, С. Илери ҳикояларида турк жамиятидаги янги замон кишисининг психологик ҳолатлари, маънавий муаммолар гирдобида қолган шахс изтироблари, ёлғизлик фожиаси, худбинлик ва меҳрсизлик муаммолари психологик усулда ёритилади. Қаҳрамонлар руҳиятидаги эврилишлар қаламга олинади. Бунда адибнинг жаҳон модерн насри анъаналаридан шакл тамойилига кўра фойдалангани маълум бўлади. Шу маънода ёзувчи замонавий турк ҳикоячилигига янги қаҳрамонлар, янгича ифода ва тасвир усулларини олиб киришда ўз ҳиссасини қўшди. Шу маънода ёзувчи замонавий турк ҳикоячилигига янги қаҳрамонлар, янгича ифода ва тасвир усулларини олиб киришда ўз ҳиссасини қўшди.