Подготовка Британской империи к первому англо-афганскому сражению

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
128-134
3
1
Поделиться
Рискулов, Ш. (2019). Подготовка Британской империи к первому англо-афганскому сражению. Востоковедения, 3(3), 128–134. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15676
Шахжахон Рискулов, Ташкентский государственный институт востоковедения

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Одной  из  важнейших  международных  проблем  XIX  века  была проблема  “Центральной  Азии”.  В  результате  на  протяжении  всего  столетия Центральная Азия была предметом спора между Англией и Россией. Афганистан был  «воротами»  в  Центральную  Азию.  В  этой  статье  описывается  деятельность Британской империи в Афганистане в первой половине 19 века. В настоящей статье  рассматриваются  цели  и  задачи  британских  посольств  и  экспедиция  в Афганистан  в  XIX  веке,  Даются  сведения  об  их  деятельности  в  области геополитики, а также о топографии Афганистана, экономическом и социальном положении, афганском  народе,  о  их  быте,  традиция,  территории Афганистана, раскрываются  особенности  этого периода,  устройстве,  государственном  управлении.  Приводятся  сведения  государственном  устройстве,  государственном  управлении,  взаимоотношениях  с  сопредельными  странами,  социально-экономической жизни населения.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

128

РИСКУЛОВ ШАХЖАХОН

тадқиқотчи, ТошДШИ

Буюк Британия империясининг биринчи

инглиз-афғон уришига тайёрланиши

Аннотация. Мазкур мақолада XIX аср биринчи ярмида инглизларнинг Ост-

Индия компанияси томонидан Афғонистон ҳудудига юборилган жосуслари,
элчилари ва миссияларининг мақсадлари, уларнинг минтақада амалга оширган
геосиёсий мақсадлардаги фаолиятлари, Афғонистоннинг давлат тузими, бошқарув
шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, Афғонистоннинг топографияси,
афғон халқининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий аҳволи, уларнинг, урф-одатлари,
анъаналари, турмуш тарзи, миллатлар ранг-баранглиги, бу даврнинг ўзига хос
хусусиятлари таҳлил этилади.

XIX асрнинг энг муҳим халқаро муаммоларидан бири бўлган “Марказий Осиё”

масаласи, шу асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия Афғонистонга бос-
тириб кириш учун олиб борган ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тайёргарликларини,
Ост-Индия компанияси Афғонистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини, ҳудуд
орқали ўтган барча йўлларни аниқлаши, муҳим географик нуқтада жойлашган ҳар
қандай объектларни ўрганиши, аҳолининг ижтимоий-сиёсий қатламини тадқиқ
қилиш кўриб чиқилади.

Афғонистонга тадқиқотчиларнинг турли қиёфада, асосан, савдогар, дарвеш,

сайёҳ, муқаддас жойларни зиёрат қилувчилар ниқоби остида юборилганлиги, улар
минтақанинг энг хилват жойларигача кириб, ҳудуд жойлашувини мукаммал ўрга-
нишганлиги ва эҳтиёткорлик билан тўпланган маьлумотларни қайд этиб бориш-
ганлиги масалалари таҳлил қилинади.

Буюк Британиянинг махфий хизмат тармоқлари, уларнинг фаолияти тизимли

ва узлуксиз олиб борилиши, бу йўналишда ҳар қандай воситалардан фойдаланиши,
биринчи инглиз-афғон урушига (1838-42) инглизларнинг узоқ йиллик тайёргарлик
жараёни бўйича маълумотлар таҳлилий ёритилади.

Таянч сўз ва иборалар: Афғонистон, афғон халқи, геосиёсат, элчилар, экспеди-

циялар, разведкачилар –М.Эльфинстоун, Уильям Муркрофт, А.Бёрнс, Чарлз Мэс-

сон, Роберт Лич, Ж.Вуд, Чарльз Кристи, дэАрси Толд, Г.Потинжер, П.Лорд,

биринчи инглиз-афғон уруши (1838-1842), Кобул, Ҳирот, Қундуз, Вахан кўли,

Бомиён дараси, Ост-Индия компанияси.

Аннотация. Одной из важнейших международных проблем XIX века была

проблема “Центральной Азии”. В результате на протяжении всего столетия
Центральная Азия была предметом спора между Англией и Россией. Афганистан
был «воротами» в Центральную Азию. В этой статье описывается дея-тель-
ность Британской империи в Афганистане в первой половине 19 века. В настоящей
статье рассматриваются цели и задачи британских посольств и экспедиция в
Афганистан в XIX веке, Даются сведения об их деяткльности в области
геополитики, а также о топографии Афганистана, экономическом и социальном
положении, афганском народе, о их быте, традиция, территории Афганистана,
раскрываются особенности этого периода, устройстве, государственном управ-
лении. Приводятся сведения государственном устройстве, государственном уп-


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

129

равлении, взаимоотношениях с сопредельными странами, социально-экономичес-
кой жизни населения.

Опорные слова и выражения: Афганистан, афганский народ, геополитика,

послы, разведчики: М. Эльфинштейн, Уильям Меркрофт, А. Бернс, Чарльз Мессон,
Роберт Ли, Дж. Вуд, Чарльз Кристи, д'Арси Тодд, Г.Поттингер, П.Лорд, первая
Британская афганская война (1838-42) Кабул, Герат, Кундуз, Озеро Вахан, Ущелье
Бамиан, Ост-Индская компания.

Abstract. One of the most important international problems of the 19th century was the

issue of "Central Asia". As a result, throughout the whole century Central Asia has been the
subject of contention between En gland and Russia. Afghanistan was a "gateway" to Central
Asia. This article describes the activities of the British Empire in Afghanistan during the first
half of the 19th century. In this article describes of British ambassadors and missions sent to
Afghanistan in the 19

th

century, their geopolitical objectives in the region, the state structure of

Afghanistan, its relationship with neighboring countries, the topography of Afghanistan, the
economic political and social status, customs, traditions, way of life, diversity of nations, cha-
racteristic of this period. Reports in publishing by ambassadors and expedition of representa-
tives reports, news, informations, about work of memoirs educates. The historical roots of trade,
economic and political relations between Russia and Afghanistan will be explored.

Keywords and expressions: Afghanistan, Afghan people, geopolitical, ambassadors,

expedition spies - M.Elfinstein, William Murcroft, A. Burns, Charles Messon, Robert Lee,
J. Wood, Charles Christie, d'Arcy Todd, G.Potinger, P.Lord, first British Afghan War
(1838-42) Kabul, Herat, Kunduz, Lake Wakhan, Bamiyan Gorge, East India Company.

XIX асрнинг энг муҳим халқаро муаммоларидан бири бу “Марказий

Осиё” масаласи эди. Натижада бутун аср мобайнида Марказий Осиё Англия
ва Россия ўртасидаги баҳсга сабаб бўлди. Оқибатда XIX аср охирига келиб
бу икки империалистик давлатлар ўртасидаги инқироз катталашиб узоқ
давом этган сиёсий можарога айланди. Асосий муаммо мустамлакачи
мамлакатлар ўртасида ҳали бўлиб олинмаган ҳудудларни эгаллаб олиш учун
бўлаётган кураш эди. Бу курашда XIX аср капиталистик тизим ривожла-
нишининг ўзига хос хусусиятлари кўринади. Англия ва Россиянинг ҳукмрон
доиралари Марказий Осиёдаги тажоввузкор ҳаракатларини оқлаш, ушбу
минтақанинг маълум қисмларига ўз ҳуқуқларини асослаш учун кўплаб
жиддий далилларни топдилар. Марказий Осиёда иккала давлатнинг сиёсати
қандайдир ниқоблар остида олиб борилган бўлмасин, уни амалга ошириш
учун ҳар қандай баҳоналар ишлатилган бўлса ҳам, бу сиёсат моҳияти
тажоввузкор мустамлакачилик эди

1

.

XIX асрда Англия ер-мулклари улкан, жаҳоннинг энг йирик мустамла-

качи мамлакати эди. Бирқанча давлатлар ва халқларни қамраб олган Ҳин-
дистон ярим оролида босқинчилик ва мустамлака эксплуатацияси учун
инглиз буржуазиясининг асосий ташкилоти Ост-Индия компанияси бўлиб, у

1

Kolesnikov A.A., Kharatashvili G.S. Russia and Afghanistan. Missions. Expeditions. Traveling

(second half of the 19th - beginning of the 20th centuries). - St. Petersburg, 2011. – p. 6.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

130

доимий равишда босқинчилик урушларини олиб борди. Ост-Индия компа-
нияси Осиё қитасининг исталган жойини британия мулки деб эьлон қилиши
ва исталган жойига қўшин юбориши мумкин эди. Хусусан Марказий Осиёда
жойлашган Афғонистон ўзининг қулай географик жойлашуви туфайли
савдо-сотиқ, сиёсий ва стратегик жихатдан Британияниг алохида қизиқиш
марказида бўлган. Бундан ташқари у Ҳиндистон, Эрон, Хитой ва ўзбек
хонликлари билан ҳам чегарадош бўлиб, ўз вақтида жахон цивилизация
ривожига анчагина катта хисса қўшган ва XIX асрда ўзининг бироз
ахамиятини йўқотган минтақа орқали Хитойдан Европага қадимги буюк
ипак йўли ўтган эди. Бу эса Афғонистоннинг геополитик нуқтаиназардан
ҳам нақадар муҳим ҳудуд эканлигини билдирарди

1

.

Ост-Индия компанияси Афғонистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини,

ҳудуд орқали ўтган барча йўлларни аниқлаш, муҳим географик нуқтада
жойлашган ҳарқандай обектларни ўрганиш, ахолининг ижтимоий сиёсий
қатламини тадқиқ қилиш шунингдек хукумат аъзоларини ўз тарафига
оғдириш ва Англия билан сиёсий алоқалар ўрнатиш мақсадида ўз ходим-
ларини мунтазам равишда жўнатиб туради. Ходимлар турли қиёфада
юборилган бўлиб, улар асосан савдогар, дарвеш, сайёҳ, муқаддас жойларга
зиёрат қилувчилар ниқоби остида бу ҳудудда харакат қилишган. Юборилган
айғоқчилар минтақанинг энг хилват жойларигача кириб, худуд жойлашуви-
ни мукаммал ўрганишган ва эхтиёткорлик билан тўпланган маьлумотларни
қайд этиб боришган. Улар маҳаллий аҳоли тилини ва уларнинг урф-
одатларини яхши билишган бўлиб, бу эса уларга бу худудда узоқ муддат
фаолият юритишларига ва ўзларига нисбатан шубха пайдо бўлмаслигига
ёрдам берган

2

. Марказий Осиё масалалари бўйича Англия сиёсатида муҳим

рўл ўйнаган инглиз тарихчиси Ж.Олдер шундай ёзади: “Марказий Осиё
масаласида дипломатик фаолият юритишдан олдин минтақа хақидаги
тадқиқотлар нақадар муҳим эканлиги ва айниқса географик билимлар ҳар
доим сиёсат, иқтисодиёт, дипломатия ва ҳарбий харакатлар билан чамбарчас
боғлиқ эканлигини, бунда харқандай аскар ва сиёсатчидан кўра тадқиқотчи
ва махфий жосуслар муҳим рўл ўйнашини” таъкидлайди

3

.

Афғонистонга дастлабки инглиз миссияси 1809 йил феврал ойида Маун-

нстюарт Эльфинстоун бошчилигида юборилади. Унга Афғоистонни батаф-
сил ва ҳартомонлама ўрганиш вазифаси юклатилади. Агарда инглизлар
мамлакатга бостириб кирганда бу худудда Британия ўзининг ҳукмронли-
гини ўрнатишда суянч бўлаоладиган маълум бир ижтимоий қатлам, гуруҳ ва
қабилалар орасида алоҳида эътиборга эга шахслар билан ҳам алоқалар ўрна-
тиш каби кўрсатмалар кирарди. Экспедиция таркибини инглиз офицерлари

1

Khidoyatov G.A. British expansion in Central Asia. - T., 1981. p.7

2

Timchenko S.V. Anglo-Russian rivalry in Central Asia in the 40s. XIX century. - Almaty. —

p.120.

3

Alder G. J. British India’s Northern Frontier. 1865-1895. London, 1963, p.4.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

131

ва жосуслари ташкил этиб, Афғоистонда ҳар тарафлама чуқур ҳарбий-сиё-
сий разведка ишларини олиб борди. Шахсан М.Эльфинстоунга мамлакат-
нинг хукмрон доиралари ҳақида батафсил маълумотлар йиғиш топшириғи
юкланади. Экспедиция деярли беш ой давом этади. Шу вақт мобайнида улар
мамлакатдаги карвон йўллари, афғон халқи ва қабилалари, алоҳида эътиборга
эга бўлган шахслар билан танишади. Инглизлар маҳаллий амалдорларга
қимматбағо совғалар бериш орқали улар билан алоқалар ўрнатади. Пора бериб
ўз томонига оғдириш инглиз сиёсатига хос хусусият бўлиб, ҳарқандай урушда
ўз хукмронлигини ўрнатишда восита бўлиб хизмат қилади

1

.

1809 йил июн ойида Пешаворда М.Эльфинстоуннинг шох Шужоил ул-

Мулк билан олиб борган музокаралари натижасида биринчи афғон-инглиз
шартномаси имзоланади. Шартнома шундан иборат эдики мободо Франция
ва Эрон Ҳиндистонга хужум қилгудек бўлса Афғонистон Англия томонида
туриб урушда қатнашиши назарда тутилган эди

2

.

Ост-Индия компанияси 1820-25 йилларда ўзининг тажрибали ходими

Уильям Муркрофт бошчилигида Афғонистон ва унга қўшни бўлган худуд-
ларга уларнинг иқтисодиёти, ҳарбий-сиёсий ҳолати, худудларнинг топогра-
фик жойлашуви ва айниқса тоғлардан ўтиб бўладиган сўқмоқлар, даралар,
йўллар ҳақида маълумотлар тўплаш учун Британия экспедициясини жўна-
тади. Уильям Муркрофт 1822 йилда Жалолободда, 1824 йилда Кобул шаҳар-
ларида бўлишади. У ва унинг ҳамроҳлари европаликлар орасида биринчи
бўлиб Бомиёндаги будданинг улкан хайкалини кўришган. Экспедиция
аъзолари 1825 йил феврал ойида Бухоро амрилигига етмуш кишилик таркиб
билан кириб келишади

3

. Бу экспедиция натижасида инглизлар Бухоро

амирлигини хартарафлама ўрганади ва маҳаллий амалдорлар билан тил
топишнинг уддасидан чиқади.

Марказий Осиёнинг иқтисодий, сиёсий имкониятлари, савдо йўллари,

стратегик аҳамиятга эга нуқталарини ўрганишда анчагина катта иш қилган
инглиз армияси ҳарбий разведка лейтинанти А.Бёрнс бўлиб, у Ост-Индия
компаниясига хизмат қилганлар орасида энг қобилиятлиларидан эди. У форс
тили ва унга яқин бўлган бошқа диалектларни ҳам мукаммал эгаллаган
бўлиб, бу эса унга ўрта шарқ халқлари орасида осонлик билан муносабатта
бўлишига ва улар орасига киришиб кетишига хизмат қилди. У тўплаган
маьлумотлар ҳарбийлар, дипломатлар, иқтисодчилар, лингвистлар, савдо-
гарлар, географ ва сайёҳлар учун қимматли маьлумотлар бўлиб хизмат қила-
ди. 1831 йилда А.Бёрнс ҳинд савдогари ниқоби остида Бухорога йўл олади.
Унинг вазифасига Ҳиндистондан Бухорога энг қисқа бўлган йўлни топиш,

1

Hopkirk P. The Big Game against Russia: Asian Syndrome. –M .: Ripol classic, 2004.- 266 p

2

Steinberg E.L. History of British aggression in the Middle East. - M .: Military Publishing, 1951.

-212 p.

3

The history of Uzbekistan and Central Asia in the second half of the XIX-beginning of XX

centuries - URL: http://testhistory.ru/history.php?id=his_2_151 (date of application: 24.08.2019)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

132

маҳаллий бозорларни ўрганиш, Бухоро амирлиги билан Ҳиндистон
ўртасидаги дастлабки сиёсий ва савдо алоқаларини ўрнатиш кирарди

1

.

А.Бёрнс саёхатини Деҳлидан бошлайди ва Амрицар, Пешовар, Кобул

орқали Хулумга келади. Хулумдан у шарққа қараб йўл олади ва Қундуз
шаҳрини батафсил тадқиқ қилади. Уердан у Балхга келади сўнгра Амуда-
рёдан ўтиб Қарши орқали Бухорога етиб келади. Уерда бирнеча ой бўлиб,
А.Бёрнс Чоржўй ва Урганч орқали Машхадга йўл олади. Шу жойдан унга
Ост-Индия компанияси ходими Мохан Лал унга Хиротга бориши учун
хамрохлик қилади. Улар бутун Хуросонни айланиб сўнгра Техрон ва Форс
кўрфази орқали яна қайтиб Ҳиндистонга йўл олади

2

.

Аслида Бёрнснинг олиб борган барча экспедицион миссияларининг мо-

ҳиятида Афғонистонни ҳарбий йўл орқали босиб олишга қаратилган харакат
ётарди. Ост-Индия компанияси раҳбарлари унга мамлакат билан ҳар томон-
лама танишиш, хусусан унинг хукумати, хукумат раҳбарлари, амалдорлари,
иқтисодиёти, унинг қуролли кучлари, бойликлари шунингдек қўшни мамла-
катлар билан ўзаро муносабатлари ҳақида маълумотлар тўплаш тўғрисида
кўрсатмалар беради. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун экспедиция
таркибига лейтенант Роберт Лич, ҳинд флоти лейтинанти Жон Вуд ва врач
Персивал Лордлар кирарди. Р.Личга мамлакатнинг ҳарбий сохасини ва
унинг қўшин турларини кузатиш, Ж.Вудга сув йўлларини биринчи навбатда
Амударёни ўрганиш, П.Лордга эса борган жойларининг табий бойликларини
ўрганиш вазифаси юклатилади. Лорд узоқ вақт мобайнида Қундуз хонли-
гини ўрганади Вуд эса Помир олди худудларини хусусан юқори Амударё,
Вахан Сарикўл хавзалари тўғрисида маълумотлар тўплаш билан шуғулла-
нади. Р.Лич бу вақтда Қандахорда қолиб А.Бёрнсга Қандахор, Хирот ва
Эрондаги бўлаётган воқеалар ҳақида ахборотлар жўнатиб туради

3

.

А.Бёрнс ўзининг эсдаликларида минтақанинг бой табиати ва иқтисодий

имкониятлари хақида ҳам батафсил маълумотлар келтиради. Масалан Бадах-
шондаги Шуғнон яқинидаги дарё бўйида жойлашган Ғарон деб номланади-
ган жойдаги ёқут конлари тўғрисида маълумотлар беради. Шунингдек у яна
буерда улкан кумуш конлари захираси жойлашганлигини ҳам таъкидлайди.
А.Бёрнс Ҳиндуқуш тоғидаги Бомиён дарасини ва унга ёндош худудларни
“ажойиб бойликларга эга подшолик” деб таъкидлайди. Яна унинг хабар
беришича Фулдот яқинида олтин ва кумуш қазиб олинишини, Бомиёндан
унча узоқ бўлмаган худудда ўн ёки ўн иккита қўрғошин конлари жой-
лашганлигини айтади. А.Бёрнс ғоят даражада пухталик билан мис, қалай,
олтингугурт, асбест, темир, чақмоқтош ва турли хил кимёвий элементларга
эга бўлган конрларни ҳам ҳисоблаб чиқади

4

.

1

Burns A. Travel to Bukhara. Part III. - M., 1850., p. 274.

2

Khidoyatov G.A. British expansion in Central Asia. - T., 1981. p.11.

3

Russia and Afghanistan. – М., 1989. – P. 25.

4

Burns A. Travel to Bukhara. Part III. - M., 1850., p. 185.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

133

Унинг тўплаган маълумотлари ичида энг қимматлилари: Ҳиндистондан

Афғонистон ва Маркази Осиёга борадиган йўлларнинг батафсил чизмалари,
Марказий Осиё хонликларининг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий аҳволи тўғриси-
даги маълумотлари, Амударёнинг чап қирғоғидаги ерлар ва Афғонистон ва
Синд ўлкасининг турли-хил худудлари ҳақидаги хисоботлар эди. Бу маълу-
мотлар Афғонистонга ва Марказий Осиёнинг бошқа ўлкаларига тезкорлик
билан ҳарбий хужум режаларини ишлаб чиқиш учун керак эди.

Чарлз Мэссон Афғонистонда узоқ вақт давомида норасмий таризда

инглиз резиденти сифатида фаолият олиб борган. Мэссон Кобулдаги катта
бозорни, Кобулга келадиган ва ундан чиқиб кетадиган карвонларни, турли
хил бўлган махсулотлар айланмасини синчковлик билан кузатади. Кузатув-
лари натижасида у 1935 йилда матбуотда “Кобул савдоси тўғрисида” мемо-
рандум чоп этади. Бу хужжатда қайд этилишича Кобул шаҳри Ҳиндистон ва
Марказий Осиё ўртасидаги энг муҳим савдо маркази сифатида қаралади
сабаби 1934 йилда унинг савдо айланмаси 1 млн фунт стерлинг сифадида
кўрсатилади. У бу бир томондан Ҳиндистонда иккинчи томондан Афғонис-
тон ва Марказий Осиёда Британия мулклари ўртасида савдо-сотиқнинг кенг
ривожланишига ёрдам беради деб ҳисоблаган. Бу ҳол ўз навбатида инглиз-
афғон муносабатларида асосий аҳамият касб этган

1

.

Ост-Индия компаниясининг махфий комитети 1836 йил 25 июнда

Ҳиндистон генерал губернатор Окленд ва унинг ташқи ишлар вазири Паль-
мерстоуннинг буйруғи билан дипломат ва жосусларни Кобулга жўнатади.
Ҳиндистон генерал-губернатори уларга Афғонистондаги вазиятни ҳар
томонлама ўрганиш ва “Россия таъсирига” қарши барча чораларни кўришни
тавсия қилади

2

.

XIX аср ўттизинчи йилларида генерал Малкольмнинг махфий топшириқ-

ларини бажариш мақсадида инглиз офицерлари Афғонистоннинг олис
худудлари, ҳечқандай қонунлар амал қилмайдиган ва ҳали ҳечқачон
шупайтгача ҳечбир тадқиқотчининг қадами етмаган жойларда жосуслик
ишларини олиб боришади. Ўша вақтларда Бомбей пиёда қўшинлар бешинчи
полки офицерлари капитан Чарльз Кристи ва лейтенант Генри Поттинжер-
лар ўзларининг миссияларини бажаришга киришади. Улар саёҳати давомида
маҳаллий қабилалар ва уларнинг сардорлари, шаҳарларнинг мудофа тизими
ва уларнинг истеҳкомлари ҳақида етарлича маълумот тўплашга муваффақ
бўлади. Чарльз Кристи Афғонистондаги стратегик жихатдан муҳим аҳамият-
га эга бўлган Ҳирот шаҳрини тадқиқ қилади ва у ҳақда тўплаган ҳисо-
ботларни Ҳиндистон генерал губернаторига жўнатишга муваффақ бўлади.

Шуни таъкидлаш керакки инглиз махфий хизмат ходимларининг Афғо-

нистондаги асосий резиденцияси Ҳирот шаҳри бўлиб ходимларга буйруқлар

1

Bartold V.V. Works on the history of Islam and the Arab caliphate. - M.: Eastern literature,

2002.— p. 784.

2

Ibid, p. 789.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

134

асосан шуердан бериларди. Ҳиротдаги бу яширин таризда асос солинган
марказга маёр д’Арси Тодд бошчилик қилган

1

.

Мустамлакачи Британия бир зум ҳам Афғонистон худудини тадқиқ қилиш

ишларини тўхтмади. Улар Афғонистоннинг сиёсий, иқтисодий аҳволини ва
қулай бўлган савдо йўлларини топиш мақсадида ўлкани синчковлик билан
ўрганиш ишларини мунтазам равишда олиб боришган. Мамлакатда фаолият
олиб бораётган Ост-Индия компанияси ходимлари Калкутта ва Лондонга турли
хил маълумотлар ва ахборотларни борича етказиб туришган.

Хулоса.

Нима учун бу жафокаш халқ уруш ичида яшашга маҳкум? Нима

учун тамаддундан орқада қолган бу замин сўнгги икки аср ичида улкан
сиёсий кураш майдонига айланиб қолди?

Ер юзининг шундай минтақалари, ҳудудлари борки, улар табиий ва

турли-туман қазилма бойликлари билан эмас, айнан географик жойлашуви
билан йирик империялар эътиборини ўзига жалб этади. Осиёнинг стратегик
муҳим минтақасида жойлашган Афғонистоннинг сиёсий курашлар ва фит-
налар марказига айланиб қолаётганининг асосий сабаби ҳам шунда. “Мозий-
га қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир”… Шундай иш кўрсак, Афғонистон ва
унинг атрофида (бошқа оловли нуқталарда ҳам) кечаётган геосиёсий ўйин-
лар моҳиятини ўрганиш осонроқ кечади.

XIX аср бошларида Англия Афғонистонга шунчаки мамлакат сифатида

эьтибор қаратиб қолмай балки уни Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбий осто-
наси сифатида кўради. Сабаби Британиянинг босқинчилик сиёсати режасида
бўлган Эрон ва Марказий Осиё ерларига ҳарбий юришлар олиб борилган
тақдирда Афғонистон энг муҳим ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўради-
ган майдон сифатида бошланғич нуқта вазифасини бажариши керак эди. Шу
сабабли Англия Афғонистонни тадқиқ этиш ва батафсил ўрганиш мақсадида
у ерга ўзларининг махфий айғоқчиларини ва ходимларини жўнатади.
Масалан улардан М.Эльфинстоун,Ч.Кристи, У.Муркрофт, Требек, Фрезер,
Стирлинг, Конолли, Ч.Мессон, А.Бёрнс каби Ост-Индия компаниясининг
махфий ходимлари тўплаган маълумотлар узоқ йиллар давомида нафақат
Англия балки бошқа империалистик давлатлар учун ҳам қимматли манба
бўлиб хизмат қилди.

Шу тариқа XIX асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия мустам-

лакаси Афғонистонга бостириб кириш учун бўлган ҳарбий-сиёсий ва дипло-
матик тайёргарликни якунлайди. Улар мамлакатдаги ҳар-бир йўлларнинг
батафсил чизмаларини, сув йўлларини, хукумат амалдорларини, ҳар қандай
манбаларни, ҳудудларнинг сиёсий-иқтисодий шароитларини синчковлик
билан ўрганишди.

1

Rishtiya.S.K. Afghanistan in XIX century. — М.: Foreign literature, 1958. — p. 487.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов