Проведенное исследование показывает, что вопросы противодействия актам терроризма, направленным на повреждение или разрушение ядерных объектов, и преступлениям, связанным с хищением в той или иной форме радиоактивных материалов на ядерных объектах, для их дальнейшего использования в целях совершения актов терроризма только частично охватываются международным правом. Международные договоры, как правило, предусматривают общие меры по борьбе с актами терроризма. Специальным универсальным международным договором является лишь Конвенция о физической защите ядерного материала 1980 года (далее - Конвенция 1980 года) 1 . Настоящая Конвенция предусматривает вопросы физической защиты только ядерных материалов и не затрагивает вопросы защиты различных ядерных объектов 2 и других радиоактивных материалов. Данный пробел пока частично ликвидируют стандарты и правила, принимаемые в рамках МАГАТЭ.
Мазкур мақолада Совет ҳокимияти томонидан Туркистондаги “босмачиликка қарши кураши” тарихи жараёнлари, бу мақсад йўлида тузилган РВС, унинг таркибида бўлган Иномжон Хидиралиев ва бошқа юртдошларимизни фаолияти акс этган.
Туркий халқлар фойдаланадиган алифболар ҳар доим тадқиқотчилар томонидан катта изланишлар мавзуси бўлиб келган. Тарихда турклар кўплаб алифболардан фойдаланишган ва бу алифболарнинг қабул қилиниши кўплаб омилларга боғлиқ эди. Қадимги даврлардан бери туркий халқларнинг яхлитлиги, уларнинг ҳудуди, тили, алифбоси ва кўплаб моддий ва маънавий қадриятлар ўзгаргани бежиз эмас. Катта қарама-қаршиликларга тўла бўлган ушбу воқеаларнинг чуқур илдизлари урушлар, қирғинлар ва йўқотишларга олиб келди. Шунга қарамай, туркийзабон халқлар ўзларининг миллий ва маънавий қадриятлари асосини ташкил этувчи хусусиятларни доимо сақлаб келмоқдалар ва авлоддан-авлодга ўтказиб келмоқдалар. Н.И. Илминский, П.М. Мелиоранский, Н.Н. Пантусов, А.Е. Алекторов, А.В. Василев каби шарқшунослар томонидан нашр этилган қозоқ халқ адабиёти намуналарининг аксарияти кирилл алифбосида нашр этилган; Машҳур қозоқ маорифи Ибраи Алтинсарининг кирилл алифбосидаги дарсликлари 1870-йилларда нашр этилган. Қозоқ ёзма тилининг биринчи асарлари Қозон, Оренбург, Уфа, Троитск ва Санкт-Петербургда нашр этилган. Йигирманчи асрнинг биринчи ярмигача бу асарлар туркий дунёнинг умумий ёзув тизими бўлган араб алифбосида нашр этилди. Араб алифбосида қозоқ-турк тилидаги матнлар нашр этилаётганда, қозоқлар томонидан кирилл алифбосини ўрганиш ва ушбу алифбони ёйиш учун 1860-йилларда қозоқлар учун кирилл алифбосидаги китоблар ҳам нашр этилди. Бугунги кунда СССР парчаланганидан кейин мустақилликка эришган туркийзабон республикалардан бири бўлган Қозоғистоннинг умумий турк алифбосига ўтиши энг зиддиятли масалалардан бири. Алифбо учун кураш Ўрта Осиё ва Қозоғистонда чуқур тарихий илдизларга эга. Ушбу тадқиқот мақоласида биз Қозоғистонда алифбо бўйича кураш ҳақида кенг маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
This article discusses the competition and its related terms, its types and specific features, which are considered relevant today. The organization of the fight against competition in hotels and its benefits are also revealed.
Ushbu maqolada Qo‘qon-Buxoro o‘rtasidagi ziddiyatlar, ularni keltirib chiqargan sabablar, Qo‘qon xoni Muhammad Alixon va Buxoro amiri Nasrulloxonning siyosiy kurashi, Qo‘qon xonligini egallanishi va uning salbiy oqibatlari haqida ma’lumotlar berilgan
Мақолада Маҳатма Ганди фаолияти, бутун Ҳиндистон халқи олдидаги хизмати таҳлил этилган. У Ҳиндистон олдидаги муаммоларни ҳис этабилган. Ҳиндистон ўзида жуда кўп турли-туман динларни жамлаган, шундан келиб чиққан ҳолда ҳам Ганди якдиллик учун ҳаракат қилган. Маҳатма Гандининг сатяграҳаси этник, диний каста, тил, минтақавий тўсиқларни бузиб ташлаганди. Ҳиндистон бирлиги, истиқлол масаласи Гандининг ҳаёт мазмунини ташкил этган. Ер юзида “Сарводойия”, яни (“умумий фаровонлик жамияти”) қуриш сатяграҳа ғоясининг моҳиятини ташкил этган. Унда демократик ва гуманистик ғоялар ўз ифодасини топган. Ганди “сарводойия” учун курашни мустақиллик учун кураш ғоялари билан боғлаган. Маҳатма Ганди ижтимоий-сиёсий дунёқараши ва фалсафасини ўрганиш бугунги кунда ҳам долзарб аҳамятга эга. Дунёда кечаётган ҳозирги ҳолатда унинг аҳамяти янада ошиб бормоқда. Масалан, Куч ишлатмаслик ғояси дунё ҳамжамияти ва сиёсий доираларда ҳам қанчалик кераклигини кўришимиз мумкин. Чунки ҳозирги давр ўзининг ниҳоятда кўп қутблилиги билан ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Маҳатма Гандининг ахлоқий-фалсафий дунёқараши ҳам таҳлил этилган. Ганди дунёқарашининг марказида Худо тушунчаси туради. Худо ва Ҳақиқатни бир тушунча сифатида кўради. Ҳақиқат Ганди учун барча нарсани ўзида жамлашдир. Гандининг фалсафий-етик консепсиясининг энг муҳим категорияси сифатида эса, севги олиниб, бу категория “аҳимса”нинг ниҳоятда аҳамиятли хусусияти ва унинг амалда ҳал қиладиган илҳомлантирувчи усулига айланади. Аҳимса, эса – ҳақиқатни қидириш негизидир. Аҳимса ҳеч бир жонзотга озор бермасликдир. “Севги” ва “раҳмдиллик”, Ганди фикрича, барча инсоний муносабатларнинг пойдевори бўлиши керак, “нафрат” ҳаётдан буткул олиб ташланиши лозим.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги курашни номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди. Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қомор оролларидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузимларида янгиланишлар олиб келди. Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар фақатгина юзаки таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон каби давлатларни келтириш мумкин. Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатини ўзгаришига олиб келади.
Тарихдан маълумки, икки қардош халқларни ўзаро ўхшаш тил, муқаддас ислом дини, урф-одат ва анъаналар ҳамда буюк сиймоларнинг бебаҳо мероси боғлаб туради. Ҳаттоки икки давлат ўртасида чегаралар бўлмаган замонларда ҳозирги Афғонистон ҳудудида халқимизнинг буюк вакиллари томонидан маданият, тарих, илм-фанга оид улкан мерос яратилганлиги, бу мерослар икки мамлакат халқларини умумий мулки сифатида ўзаро боғлаб келаётганлиги ҳам маълум. Айни шу маънода бугунги кунга келиб икки давлат ўртасида муштарак муносабатларнинг янги саҳифаси шаклланмоқда. Афғонистонда давом этаётган қарийб ярим асрлик уруш таҳилили шундан далолат берадики, мазкур замин тарихдан ҳозирги пайтгача жаҳон сиёсатининг “Heartland” ҳудудига айланиб улгурди. Ҳозирги кунда афғон заминида тинчликка эришиш бўйича турлича қарашларнинг мавжуд бўлганлиги ҳам айнан геосиёсий курашнинг натижаси ҳисобланади. Афғонистон минтақанинг геосиёсий менежерлиги учун курашаётган ҳамда манфаатлари бир-бирига зид куч марказларининг рақобат майдонида таянч нуқта бўлиб қолмоқда. Бироқ, алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёни бўйича бошқалардан ўзининг прагматик ва конструктив жиҳатлари билан фарқ қиладиган долзарб ёндашувлари ва қарашлари мавжуд. Ўзбекистон геостратегик жиҳатдан муҳим минтақа ҳисобланган Марказий Осиёнинг барча давлатлари, қолаверса, Афғонистон билан ҳам чегарадош ягона давлат саналади. Бундай геостратегик аксиома Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёнларидаги ролини ҳисобга олишга сабаб бўлади. Мазкур мақолада замонавий Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари атрофлича таҳлил этилади. Хусусан, мақолада Афғонистон ҳукумати билан муносабатлар, Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси, “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбарлари билан музокаралар, “Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўли, “Termizkargo” халқаро экспорт логистика маркази, “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли, “Сурхон-Пули Хумри” электр тармоғи, “Ўзбекистон-Афғонистон” дўстлик жамияти, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, Афғонистон бўйича халқаро илмий конференция ва бошқа бир қатор амалий ишлар ҳақида сўз боради.
Anesteziolog-reanimatolog, boshqa mutaxassislik shifokorlaridan farqli o'laroq, sog'lig'ini emas, balki bemorning hayotini himoya qilish ustuvorligidan kelib chiqadi. ICU esa intensiv terapiya olib boriladigan har qanday sog'liqni saqlash muassasasining "yuragi" va har qanday profildagi bemorning hayoti uchun "kurash" dir.
Мазкур мақолада Темурийлар салтанати ҳукмдори Султон Абусайид Мирзонинг сиёсий фаолияти, унинг Самарқанд тахти учун кураши, Хуросон, Ғарбий Эрон ва Озарбайжон минтақаси масаласида оққўюнли сулоласи вакили Ҳасанбек ҳамда қорақўюнли Жаҳоншоҳ билан олиб борган ҳарбий, сисий ва дипломатик алоқалари ҳақида маълумот берилади.