Происхождение и использование чисел в китайской культуре

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
109-119
0
0
Поделиться
Мавлянова, У. . (2020). Происхождение и использование чисел в китайской культуре. Востоковедения, 2(2), 109–119. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16711
Умида Мавлянова, Ташкентский государственный институт востоковедения

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена числительным китайского языка. Известно, что числительные используются не только в науке, но и в быту. Использование Начало употребление  чисел  связано  с  эпохой  древнего  Китая.  В  статье    описаны  “иньские письма”, которые  считались гадательными надписями. Кроме того, изучены и приведены примеры из научных трудов русских авторов и ученых мира.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

109

МАВЛЯНОВА УМИДА

катта ўқитувчи, ТДШУ

Хитой маданиятида сонларнинг пайдо

бўлиши ва қўлланилиши

Аннотация. Мазкур мақолада хитой тилида сон тушунчаси ҳақида маълумот

берилган. Сон илм-фанда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам турли вазифаларда ишлатилади.
Сонлар ёрдамида биз ҳисоб натижаларини қайд қилишда (йигирма нафар, қирқ йил),
кўпликнинг унсур (элемент)лари ўртасидаги тартибни белгилашда (биринчи сўзга
чиқувчи, миллионинчи яшовчи одам), бирон бир нарсанинг ўлчови натижаларини
ифодалашда (бир ярим километрли йўл)ишлатамиз. Бундан ташқари, сон белгилари
сўзлар, ҳарфлар ўрнида қўлланилиши мумкин, масалан, текстни кодлаш учун ишла-
тилади. Соннинг математик миқдорийликнинг хилма-хиллиги ҳам сонлар билан
бевосита боғлиқ бўлганлиги қадимий Хитой мисолидан бошлаб берилганлиги мақолада
акс этган. Шу билан бирга Қадимги Хитой башорат ёзувлари “инлар ёзуви”, қисман
классификаторларнинг ўрни ҳақида ҳам ёзилган. Мақолада кўпгина рус ва дунё
олимларининг сон ҳақидаги илмий изланишлари ўрганилган ва уларнинг фикрларидан
мисоллар келтирилган. Ҳисоб сўзлар (классификаторлар) ҳақида ёзилар экан, уларнинг
– хитой тилидаги ёрдамчи сўзларнинг ўзига хос синфи, деб эътироф этилиши
сонларнинг семантикаси кенглигига яққол мисол бўла олиши ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: Хитой, хитой тили, сонлар, математика, жадвал,

ҳисоб тизими, башорат ёзуви, рақам, тур.

Аннотация. Данная статья посвящена числительным китайского языка. Известно,

что числительные используются не только в науке, но и в быту. Использование Начало
употребление чисел связано с эпохой древнего Китая. В статье описаны “иньские
письма”, которые считались гадательными надписями. Кроме того, изучены и приведе-
ны примеры из научных трудов русских авторов и ученых мира.

Опорные слова и выражения: Китай, китайский язык, числа, математика,

таблица, система счета, гадательные надписи, цифры, разряд.

Abstract. This article provides information on the concept of numbers in Chinese. The fact

that the number is known to be used in various tasks both in science and in everyday life, and the
variety of mathematical quantities is also directly related to numbers is reflected in the article from
the ancient Chinese example. At the same time, the ancient Chinese prophetic notes were also
written about the "writing of the nest". In the article, the scientific research of many Russian and
World Scientists on the number has been studied and examples of their views are given.

Keywords and expressions: Chinese, Chinese language, numbers, mathematics,

table, calculation system, prediction writing, number, type.

Кириш.

Лингвистик энциклопедик луғатда келтирилган таърифга кўра,

хитой тили хитой-тибет тиллар оиласига мансуб тилларнинг бири ҳисоб-
ланади. Шу билан бирга, “ушбу тил ўз оиласининг бошқа тиллари билан
қариндош эмас”, деган фикр ҳам мавжудлиги қайд қилинади

1

. Мазкур тил

1

Плунгян А.Почему языки такие разные? М.,1996.251-б


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

110

Хитой Халқ Республикасининг расмий тили бўлиб, унда сўзловчилар сони
(1 млрд.дан ортиқ) дунёдаги бошқа тиллардан анча устун келади. Шунинг-
дек, хитой тили Индонезия, Камбоджи, Лаос, Вьетнам, Мьянма, Малайзия,
Таиланд ва Сингапурда (50 млн.га яқин сўзловчилар сони) кенг тарқалган. У
БМТнинг 6та расмий тиллари ҳамда мазкур ташкилотнинг ишчи тиллари-
дан бири ҳисобланади

1

.

Қадимги Хитойда адабий тил (вэньянь) эрамиздан аввал 1-минг йилли-

гининг бошларида шевалар асосида шаклланган эди. Кейинги даврларда у
оғзаки сўзлашув тилидан анчагина фарқ қилишига қарамай, XX асрга қадар
классик адабий тил мавқеини сақлаб келган. Шу вақтнинг ўзида, эрамизнинг
1-мингйиллиги бошларида оғзаки нутқни ифодалайдиган янги ёзма тил
(байхуа – содда, тушунарли тил”) вужудга кела бошлаган. Шимолий байхуа
умумхалқ хитой тили (путунхуа – “умумий, тушунарли тил”)га асос солиб,
XX асрнинг биринчи ярмида вэньянь тилини сиқиб чиқарди ва миллий
адабий тилга айланди. Ҳозирги замон адабий тили 7 та асосий шева
гуруҳларини ўз ичига олган шимолий шеваларга таянади. Шуни айтиш
керакки, мазкур шевалар ўртасидаги фарқ жуда катта бўлгани боис, Пекин
ёки Харбин (Хитой шимоли) аҳолиси, Шанхай (мамлакат маркази) ва
Кантон (Хитой жануби) аҳолиси бир-бирини тушунмаслиги ҳам мумкин

2

.

Хитой тили иккита – ёзма ва оғзаки шаклларда мавжуд бўлиб, унинг

оғзаки сўзлашув ва ёзма-китобий шакллари бир-биридан анчагина фарқ-
ларга эга. Ёзма тил қисқа, лўнда бўлса, сўзлашув тили эса, сўзлари кўп
ҳисобланади. Ёзма-китобий тил асосан моносиллабик, яъни ҳар бир сўз
битта иероглиф билан ёзилган битта бўғиндан иборат. Сўзлашув услуби эса,
аксинча, асосан полисиллабик ҳисобланади

3

.

Хитой тили товушлари – ундошлар ва унлилар (фонем сони борасида

маълумотлардан якдиллик мавжуд эмас) – миқдор жиҳатидан чегараланган
тонлашган (оҳанглашган) бўғин (4 та тон ва турли тон /оҳангдорлик/даги
1324 та бўғин)ларга ажратилади. Бўғинларга бўлиниш морфологик жиҳат-
дан маънога эга, чунки ҳар бир бўғин – бу морфема ёки содда сўзнинг
товушли қобиғи ҳисобланади.

Хитой тилидан сўз ясалишнинг асосий усули – сўз қўшилиш усулидир.

Шакл ясалиши эса, асосан, феъл турига оид суффикслар орқали ҳосил
бўлади. Кўплик шакли фақат шахслар, кишилик олмошларини ифодаловчи
отларга хос ҳисобланади. Аффикслар катта миқдорда ва мунтазам эмас,
агглютинация эса сўзлар ўртасидаги боғланиш, муносабатларни ифодалаш
учун хизмат қилмайди.

Хитой тилининг тузилиши изоляцион бўлиб қолмоқда, яъни сўзлар

флексияга эга эмас ва морфологик ўзгаришлардан холидир. Кўпгина сўзлар

1

Лингвистик луғат .,М.,1990, 225-б.

2

Плунгян А.Почему языки такие разные? М.,1996.252-б

3

Смертин Ю.Г. Китайская классическая поэзия. Краснодар, 1999.,26-с.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

111

гапдаги ўрнидан келиб чиқиб, от, феъл ёки сифат вазифасини ўзгармаган
ҳолда бажариши мумкин. Шунинг учун ҳам хитой тилида синтаксис морфо-
логиядан устун келади. Айрим олимлар хитой тилида сўз туркумларининг
мавжудлигини инкор қилишади

1

. Ушбу нуқтаи назар нафақат умумназарий

жиҳатдан

2

, балки аниқ бир тил материалларини тадқиқ қилиш асосида ҳам

рад қилиш мумкин

3

.

Хитой тили синтаксиси номинатив тузилиш, грамматик маъновий сўзлар

таркиби (аниқловчи доим препозицияда келиши) билан ажралиб туради. Бу
тилга мураккаб (қўшма), боғловчили ва боғловчисиз гаплар тизими хос.

Хитой тили иероглифик ёзувдан фойдаланади. Ҳар бир иероглиф товуш

жиҳатдан тонлашган бўғинга, маъно жиҳатдан эса – сўз ёки морфемага мос
келади. В.В. Ивановнинг фикрига кўра, ёзувнинг хусусиятлари (характери)
бевосита у ёки бу маданиятнинг хусусиятларини шакллантиради. У таъкид-
лашича, “қадимги хитой маданиятининг иероглифик характери (хослиги)
унинг ўзгача, маълум даражада алифбога тескари йўналтирилишга кўмак
берган”. Бу “ўзгача йўналтирилиш” сон категорисининг маданий аҳамиятига
тааллуқли: “Юнонларнинг ҳар бир ҳарфи нафақат товуш, балки сон маъ-
носини (α – 1, β – 2, γ – 3 ва ҳ.к.) ифодалагани сабабли, алифбо ғояси билан
сонлар ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборган бутун сонлар қатор-
ларни ихтиро қилиш бевосита боғлиқ эди. Шу билан бирга алифбо тамойили
ва у билан боғлиқ дискрет (узук-узук) бирликлар (атомлар, ёки рамзлар
оламини ташкил қилувчи – “ғиштчалар”) ғоялари нафақат бутун сон қатор
ғояси, балки мантиқий хулоса, ёки дедукция билан чамбарчас боғлиқ эди”

4

.

Бутун сўзнинг битта ёзма белги (иероглиф)да ифодаланиши ва бошқа

типологиядаги тилларга нисбатан хитой тилининг кам миқдордаги формаллашуви
семантика, биринчи навбатда, лексик ва фразеологик семантиканинг катта
аҳамиятга эга бўлишига олиб келади

5

. Лексик семантика майдонида лексемалар

кўпмаънолигини ривожланишига таъсир қилувчи омонимиянинг тури – омофония
ҳодисаси муҳим роль ўйнайди. У хитой тилининг иккита феноменига таянади:
аксарият сўзларнинг бир бўғинлиги – моносиллабизм ва “фонетик иероглиф-
лар”нинг қўлланилиши, яъни оғзаки нутқда мавжуд бўлган тушунчани ёзма
ифодалаш учун худди шундай оҳангга эга иероглиф танланиши

6

.

Тилнинг мазкур хусусиятлари Хитойда лингвистик илмнинг йўналишини

белгилаб берган. Хитойда тилни ўрганиш, Лингвистик энциклопедик

1

Горский Д.П. Начальный этап формирования понятий о количественных и порядковых

числах. М.,1961, 226-227-б.

2

王力古

汉语字典北京民族出版社

2000

3

何杰《

现代汉语量词研究》北京民族出版社

2000

4

Горский Д.П. Начальный этап формирования понятий о количественных и порядковых

числах. М.,1961, 226-227-б.

5

Горелов В.И.Теоритическая грамматика китайского языка .М.,1998.67-б.

6

Смертин Ю.Г. Китайская классическая поэзия. Краснодар, 1999.,27-с.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

112

луғатнинг маълумотларига кўра, 2 минг йил аввал бошланиб, XIX асрнинг
охирларигача, бир оз ҳинд илмининг таъсири эътиборга олинмаса, мустақил
равишда ривожланиб келган эди. Классик хитой тилшунослигининг ўзига
хослиги флектив бўлмаган, иероглифик ёзув орқали ёзиладиган тил негизида
вужудга келган

1

. Табийки, шунинг учун ҳам хитой тил анъанасида иерог-

лиф, унинг ўқилиши ва маъноси асосий объект сифатида танланган, тил-
шуносликнинг энг ривожланган бўлимлари эса, ёзув (графика), лекси-
кология ва фонетика ҳисобланган. Хитой тилшунослигининг биринчи клас-
сик олими Сю Шэнь (эрамизнинг 1-асри) иероглифларнинг таснифини
таклиф қилиб, уларнинг таркибий қисмларини ажратди. III-VI асрларда омо-
фонлар ва қофиялар луғатлари яратилди ва тонларга тавсиф берила
бошланди. Хитой тилининг изоляцион характери туфайли грамматиканинг
ривожланиши анча орқада эди. Хитой тилини грамматик жиҳатдан ўрганиш
XIX асрнинг охиридан, айнан Ма Цзяньчжуннинг “Маши вэньтун” грамма-
тикаси 1898 йилда нашр қилинишидан бошланган эди

2

. Бироқ, бундан

олдин Хитойда грамматика тадқиқи европа таъсири доирасидан четлашмас-
ди. Демак, хитой грамматикаси илк даврларда анъанавий европа грамма-
тикалари намуналари асосида тузилган. Табийки, бундай ёндашувда асосий
эътибор тилларнинг умумий хусусиятларига берилган, аммо хитой тилининг
ўзига хос хусусиятлари, хусусан, миқдор семантикасини ифодаловчи алоҳи-
да усул ҳисобланган – ҳисоб сўзлар (классификаторлар)га етарли даражада
эътибор қаратилмасди.

Шундай қилиб, Хитой маданияти энг қадимги ёзма маданиятларнинг

бири сифатида эътироф этилади. Ю. М. Лотман ёзувни хотира шакллари-
нинг бири, деб ҳисоблайди. Мазкур нуқтаи назардан тарих “ёзув пайдо
бўлишининг қўшимча натижаси” сифатида талқин қилиниши мумкин. “Ёзма
маданият ўтмишга йўналтирилган бўлса, оғзаки маданият эса – келажакка
қаратилади. Шунинг учун унда башоратлар, фол очиш ва олдиндан
тахминлар катта роль ўйнаган”. Олимнинг фикрига кўра, “оғзаки хотира
дунёси рамзларга тўла”, материал предметлар қаторидан жой олиб, сўзлар-
дан иборат матнга эмас, маросимлар матнига киритилади. Ёзма маданиятида
эса бу ҳолат бошқача. Бундай маданият “Худо ёки Табиат томонидан
яратилган Матнни кўришга, унда ифодаланган хабарни ўқишга интилади”

3

.

Хитойликлар томонидан айнан шундай “олам-матнни ўқишда” сонлар катта
аҳамиятга эга. А. М. Карапетьянцнинг “Хитой тили катта луғати”даги (Чжун
вэнь да цыдянь. Тайбэй, 1962-1968) маълумотларга кўра, сонлардан
бошланадиган 13296 та луғат мақоласи мавжуд

4

.

1

Лингвистик луғат ,М.,1990, 225

2

王力古

汉语字典北京民族出版社

2000

3

Лотман

Ю.М. Статьи по типологии культуры:Материалы к курсу теории

литературы.М.,1887, С. 6-11.

4

Карапетьянц

中文大辞典

/1981, 62


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

113

Мақсад ва вазифалар.

Сон тушунчаси фундаментал илмий тушунчаларга

тегишлидир. Ушбу предметни математика фани ўрганса-да, сонлар ва улар
устидан амалиётлар илм-фаннинг барча соҳалари ва ижтимоий ҳаётнинг ҳамма
жабҳаларида ишлатилади. Айтиш мумкинки, сонлар деярли тил каби барча
жойларда мавжуд. Шу билан бирга сон тушунчаси тил билан бевосита боғлиқ
бўлиб, тилда ўз ифодасини топади. И. А. Бодуэн де Куртенэ ушбу алоқани
шундай таъкидлайди: “Миқдорий тасаввурлар, яъни математик фикрлаш (тафак-
кур) билан тақсимланган ва бирлаштирилган мажмуаси умумий борлиқ томон-
ларининг бирини ташкил қилади. Миқдорий математик фикрлаш билан бирга
тил тафаккурининг миқдорий томонини ҳам ўрганиш лозим

1

.

Сон илм-фанда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам турли вазифаларда ишлати-

лади. Сонлар ёрдамида биз ҳисоб натижаларини қайд қилишда (йигирма
нафар, қирқ йил), кўпликнинг унсур (элемент)лари ўртасидаги тартибни
белгилашда (биринчи сўзга чиқувчи, миллионинчи яшовчи одам), бирон бир
нарсанинг ўлчови натижаларини ифодалашда (бир ярим километрли йўл).
Бундан ташқари, сон белгилари сўзлар, ҳарфлар ўрнида қўлланилиши мум-
кин, масалан, текстни кодлаш учун

2

.

Математик миқдорийликнинг хилма-хиллиги (миқёс, макон миқдорий-

лиги: ўлчовли, икки ўлчовли, уч ўлчовли, кўп ўлчовли, ўлчовсиз; вақт
миқдорийлиги, муайян жараённинг давомийлиги; маконга ҳам, вақтга ҳам
тегишли сон миқдорийлиги; интенсивлик (шиддатлик), даража миқдорий-
лиги)ни таъкидлаб, И. А. Бодуэн де Куртенэ унинг барча турларини сонга
тенглаштирганди, чунки “макон, миқёс ўлчови, уларнинг давомийлиги,
даражаси ва шиддатлигини ҳисоблаб олиш мумкин”

3

. Муҳими шундаки,

миқдорий ва сон тасаввурлар (тушунчалар)нинг бу хилма-хиллиги тилда у
ёки бу шаклда ўз ифодасини топади. Шунинг учун “тил тафаккурининг
миқдорийлигига қизиқадиган ҳар бир тадқиқотчи юқорида кўрсатилган соф
математик миқдорийликнинг барча соҳалар: талаффуз-эшитиш тасаввурлар
соҳасида (психофонетика), морфология сўзининг кенг маъносидаги морфо-
логик тасаввурлар соҳасида (гап морфологияси ёки синтаксис, сўзлар мор-
фологияси, флексия, морфемалар ва уларнинг таркибий қисмлари морфоло-
гияси, бўғинлар морфологияси, фонемалар морфологияси), семантик тасав-
вурлар соҳасида; талаффуз-эшитиш тасаввурлардан фарқли равишда ёзув-
кўриш тасаввурлар соҳасидаги мосликларни излаши лозим”.

Мазкур мукаммал ифодаланган фикр сон ва миқдорнинг тилдаги семан-

тик майдон чегараларини аниқлаб берган, деб ўйлаймиз. Бироқ, ўзаро
мутаносиб тил майдонларини таҳлил қилишдан аввал соннинг умумий

1

Бодуэн де Куртенэ И.А.Количественность в языковом мышлении .М.,1963, 134-б.

2

Горский Д.П. Начальный этап формирования понятий о количественных и порядковых

числах. М.,1961, 226-227-б.

3

Бодуэн де Куртенэ И.А.Количественность в языковом мышлении .М.,1963, 34-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

114

семантикаси ҳамда сонга оид тасаввурларни тилда ифода этилиши жараёни
ва ҳисоб тизимларини кўриб чиқиш керак.

Методлар.

Маълумки, сон фалсафий ва математик нуқтаи назардан ан-

чагина кенг абстракцияни намоён қилади, чунки унда “сифатловчи белги-
ларидан четлашган ҳолда предметлар кўплигининг миқдорини акс эттиради:
“беш” сони турли предметларнинг мажмуасини ифодалаши мумкин:
олмалар, гуллар, шаҳарлар, ҳис-туйғулар, давлатлар ва ҳ.к.”. Ва “бир-бирига
тенг барча кўпликларда битта умумийлик, эҳтимол, сон бўлади”

1

. Шу билан

бирга сон тушунчасининг мураккаблиги ва қарама-қаршилигини таъкид-
лаган ҳолда, Бодуэн де Куртенэ “ҳар қандай сифат миқдорга таянади, чунки
предметларнинг бир-биридан сифат жиҳатидан фарқланишлар, бир томон-
дан, муайян бир таркибий унсурларнинг мавжудлиги, иккинчи томондан эса
– бошқа унсурларнинг йўқлигига асосланади” .

Миқдор ва сифат семантикаси ўзаро боғлиқлигини нафақат файласуфлар,

балки тилшунослар томонидан ҳам қайд қилинган. Гегельнинг миқдор
категорияси сифат ғоясидан холи эмаслиги тўғрисидаги фикрини шарҳлаб,
Л. Д. Чеснокова шундай ёзади: “Масалан, 4 ва 5 сонлари ўртасидаги фарқлар
уларнинг миқдоридаги сифатловчи фарқидан иборат: “тўрт” – тўртта
бирликни бирлаштиришдан иборат сифатни ўз ичига олган бу муайян
миқдорнинг номи бўлиб, бешта бирликни бирлаштиришдан иборат сифатни
ўз ичига олган “беш” сонидан фарқ қилади; 4 ва 5 ўртасидаги миқдор-сифат
фарқи битта бирликка тенг. Миқдорий ва сифат тавсифларнинг умумийлиги
(бирлиги) айнан шундан ташкил топади”

2

. Ушбу нуқтаи назардан келиб

чиқиб, тадқиқотчи миқдорни ифодалашда сифатлашнинг қуйидаги иккита
турини ажратади – ички ва ташқи: муайян миқдорнинг сифати ички маъноси
– бу айнан миқдорнинг хусусияти (айнан беш, уч ёки тўрт эмас); ташқи
сифат тавсифи – бу ҳисобнинг объектларига ишорадир (“бешта китоб”, икки
маротаба кирди” каби бирикмаларда олмалар эмас, айнан китоблар сана-
лади; турли иш-ҳаракатлар эмас, балки “кирмоқ” ҳаракати) .

Айтиш мумкинки, “сифат” ва “миқдор” категорияларининг диалектик

умумийлиги (бирлиги) сонлар номланишининг категориал семантикасида
ҳам ўз аксини топади: “бир”, “кўп”, “олтмиш”, “бир юз” ва ш.к. тушунчалар-
нинг бирлиги миқдорни ифодалашдаги умумий ғоясига таянади, бу ғоянинг
ўзи эса, мазкур сўзлар гуруҳининг сифат белгисидир. Бундан ташқари, сон
бирликлари орасидаги миқдорий фарқлар маиший онг томонидан сифатдаги
фарқлар деб қабул қилиниши мумкин: олти бешдан

кўпроқ

, лекин еттидан

камроқ

, ўнта тухум бештадан

кўпроқ

.

1

Горский Д.П. Начальный этап формирования понятий о количественных и порядковых

числах. М.,1961, 226-227-б.

2

Чеснокова Л.Д. Процесс счета и способы его выражения в современном русском языке.

М., 1992, 5-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

115

Эҳтимол, сонни сўз орқали ифодалашнинг энантиосемиклиги муайян сўз-

лар гуруҳидаги лингвокультурологик коннотацияларнинг асоси (боши) бўлиши
мумкин. Сон ғояси эса инсоният маданиятидаги чуқур илдизларга эга.

Турли халқлар қадимги афсоналарида сонларнинг пайдо бўлиши худолар

ва қаҳрамонлар номлари билан боғланар эди. Масалан, қадимги юнонликлар
сонларни уларга Прометей берган деб ўйлашган. Бобилликлар ушбу нарса
учун ярим одам-ярим балиқ Оаннесни, мексикаликлар эса – патли илон
Кецалькоатльни улуғлашар эди

1

. Қадимги Хитойда сонларнинг вужудга

келиши қуйидагича талқин қилинарди: одамзоднинг аждоди Фу Си учбур-
чак ёрдамида доира чизиб, унинг ичига 3, 4, 5 томонларга эга иккита учбур-
чакдан иборат тўғрибурчакни жойлаштирди. Ушбу сонлар орқали Фу Си
борлиқнинг сонли тартибини аниқлаб олган экан

2

.

Эҳтимол, илк босқичда сонларнинг пайдо бўлишига маданий сабаблар,

яъни ҳар бир халқнинг турмуш тарзи, маиший ҳолати, унинг асосий меҳнати
ва дунё ҳақидаги тасаввурлари таъсир кўрсатган. Масалан, атрофдаги
оламни “вертикаль” бўйича ердаги, ер остидаги ва самодаги подшоҳлик-
ларга бўлган халқларда “уч” сони муқаддас сонга айланган эди. Бошқа
халқларнинг тасаввурида эса, олам вертикал бўйича эмас, балки горизонтал
бўйича бўлинган, улар дунёнинг тўрт томонини, тўртта “асосий шамол”ни
билишган, бу халқлада “тўрт” сони муҳим роль ўйнаган эди

3

. Тахмин

қилиш мумкинки, “вертикал дунёқараш” чегараланган ҳудудларда: ўрмон-
лар, тоғлардан яшаган халқлар, “горизонтал” эса, теккислик, водийларда
жойлашган элатларга хос бўлган.

Қадимги хитойликларда олам таркибининг модели беш аъзолик тасаввур

қилинган: шимол, жануб, ғарб, шарқ, марказда эса – Самоости, шунинг учун
ҳам “беш” сони муҳим роль ўйнаган: ҳисоблашнинг беш ўлчамли тизими
Курашаётган Подшоҳликлар даври (эр.ав. V-III асрлар)дан муомала кири-
тилган эди. Беш ўлчамли таснифий-нумерологик тизимнинг устунлиги ўша
даврдаги бешта унсурли универсал схемаси билан изоҳланади. А. И. Кобзев-
нинг фикрига кўра, бу схема “бармоқларда санаш, маконни бешта қисм (олд,
орқа, чап, ўнг, марказий)га бўлиш, йирик қора молнинг бош суяги ва
суякларида беш ўлчамли фол очиш амалиёти каби маданий ҳодисалари
билан генетик тарзда боғлиқ эди”

4

.

Эришилган натижалар.

Олимларнинг тахмин қилишича, соннинг

мавҳум (абстракт) тушунчалари бир неча босқичлардан ўтган. Одамлар ҳар
бир овда ўлдирилган ҳайвонни ёки подадаги қўйни тахтада белги қўйиб,

1

Депман И.Я. Виленкин Н.Я.За страницами учебника математики:Пособие для учащихся.

М., 1989, 16-б.

2

Малявин В.В. Китайская цивилизация .М.,2000.317-б.

3

Депман И.Я. Виленкин Н.Я.За страницами учебника математики:Пособие для учащихся.

М., 1989, 16-б.

4

Кобзев А.И.Учение о символах и числах в китайской классической философии.М.,1994, 46-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

116

арқонда тугун бойлаб, қопчага тош солиб ва ҳ.к.ларни ишлатиб, санашни
ўрганар эди. Дастлабки босқичда саналаётган кўплик тасодифий характерга
эга бўлган. Бироқ, сон бўйича бошқа кўпликлар билан таққосланаётган
дастлабки эталонли кўпликлардан энг “қулай” ва табийси одамнинг қўл ва
оёқларидаги бармоқлар эди. П. Лафаргнинг қайд қилишига, “бизнинг тил
шундан далолат берадики, инсон узунлик бирлиги учун ўзини қўлини, оёғи-
ни, кафтини қўллаган; қўл ва оёқ бармоқлари ҳисоб учун хизмат қилган” .
Натижада қўл бармоқларини санашда кўпгина тилларда (шу жумладан,
хитой тилида ҳам) ўнли рақамлар тизими ўз аксини топди, аммо баъзи
тилларда тўртлик сонлар, ўн икки бармоқли

1

ва бошқа тизимлар сақланиб

қолган. Бироқ, бир хил типдаги ҳисоб тизимларида сўзлар ифодасида ҳам
айрим фарқларни учратиш мумкин.

Масалан, қадимги хитой башорат ёзувларидан маълумки, инлар (қадимги

хитойликларнинг номи) ўнликларда ҳисобни ва фақат сонларнинг биринчи син-
фида амалга оширишган. Уларнинг энг катта сони 10.000

(

вань

) бўлиб, уни

“бутун сон” деб аташган. Шу ердан ҳозирги кунда хитойликлар муомаласида
сақланиб қолган “ўн минг йиллик умр”

万岁

wànsuì (

Вань суи!

) тилаги тарқалди.

Сўнг йирик сонлар ҳам пайдо бўлган, лекин ўн мингликлар тури (разряди)ни
ажратиш хитой саноқ (ҳисоб) тизимининг фарқли жиҳати сифатида бугунги
кунгача сақланиб қолмоқда. Қуйидаги жадвал мисолида қиёслаш мумкин:

Тур (разряд)

номи

Рақам

Ўзбек тили

Хитой тили

Бирликлар

1

Бир

и

(биринчи

тон)

Ўнликлар

10

Ўн

Ши

Юзликлар

100

Юз

Бай

Мингликлар

1000

Минг

Цянь

ўн мингликлар

10.000

ўн минг

Ван

юз мингликлар

100.000

юз минг

ши ван

十万

Миллионлар

1000.000

Миллион

бай ван

百万

ўн миллионлар

10.000.000

ўн миллион

чиан ван

千万

юз миллионлар

100.000.000

юз миллион

亿

и

(тўрттинчи

тон)

Миллиардлар

1000.000.000

Миллиард

ши и

十亿

1

Ўтмишда ўн икки бармоқли тизимнинг кенг тарқалганлиги ҳақида қўйидаги фактлар далолат

беради: ҳанузгача йил 12 ойга, кун (сутка) 24 соатга бўлинади, кундалик ҳаётда биз соатни
фақат 12 гача санаймиз, сўнг ҳисобни бошидан бошлаймиз (соат бир, соат икки). Идишлар
сервизлари 12 та персона (одам)га мўлжалланган, мебель мажмуаси ҳам 12 та стулдан иборат.
12 рақами эртак ва афсоналарда ҳам урайди (ўн икки бошли аждар, илон ва ш.к.).


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

117

Жадвалдан кўриниб турибдики, хитой тилида нафақат бирлик, ўнлик, юзлик

ва мингликлар учун бир сўздан иборат номлар, балки ўн мингликлар учун ҳам
шундай ном мавжуд. Ўзбек тилида шу каби сонлар мураккаб ном билан
ифодаланади. Шу сабабли юқори разрядли сонларнинг номларида фарқ юзага
келади. Ўзбек тилидаги “юз минг” хитой тилида “ўнта ўн минг”, “миллион” сони
эса, хитой тилида – “юзта ўн минг”, “ўн миллион” сони – хитойча “мингта ўн
минг” кўринишига эга. Шу билан бирга, хитойликлар “юз миллион” сўзини
ифодалаш учун оҳанг бўйича бир сонига мос бўлган, лекин талаффуз бўйича
бошқа тондаги бир сўзли эквивалентни ишлатишади. Шунинг учун “миллиард”
сўзи хитой тилида “ўнта юз миллион” шаклига эга.

Шу каби фарқланиш сон ғоясининг ривожланиши турли маданиятларда бир

хил бўлмагани билан изоҳланади. Содда (примитив) ҳисоб тизимлари бугунги
кунда ҳам учратиш мумкин. Масалан, Сахалин ороли ва Амур дарёси қуйида
яшовчи нивхларда сонлар саналаётган предметларга боғлиқ. Предметнинг шакли
бу ҳолатда муҳим роль ўйнайди, масалан, нивхлар “иккита тухум”, “иккита
тош”, “иккита кўрпа” каби бирикмаларда ҳар хил сонларни қўллайдилар. Шу-
нингдек, айрим хабаш (негр) қабилалар ҳамда Тинч океан оролларида яшайдиган
кичик халқлар бир хил сонни ифодалаш учун ҳар хил сўзларни ишлатади. Баъзи
ривожланган тилларда қадимги ҳисоб тизимларнинг рудиментлари ҳам сақланиб
қолган. Масалан, “ибер-кавказ тиллари, хтитой тилида сонлар грамматик
синфларга мос параллел шаклларга эга; нивх тилида турли синфлар предметлари
(жонли, узун, юмалоқ, сузувчи ва ҳ.к.лар)нинг номлари билан қўлланиладиган 26
турдаги сонлар мавжуд”

1

.

Сонлар номлари ҳар қандай турдаги предметлар билан ишлатила олини-

ши даражасига етгунга қадар, яъни сон тушунчаси саналаётган предметлар-
дан бутунлай абстрактлашгунча, инсон тафаккури мураккаб ва узоқ йўлни
босиб ўтиши керак эди. Олимларнинг фикрига кўра, кардинал бутун сон-
нинг ривожланиши жараёни “тилда сон кўринишида қайд қилинган абстракт
бутун сонлар синфининг эталон кўплик сифатида ажраб чиқиши” билан
якунланади

2

. Айнан сонлар солиштирилаётган тилларда сондаги семантик

майдоннинг ядроси ҳисобланади.

Миқдорий маъноларни тилда ифодалаш усуллари хилма-хил бўлиб, тил

тизимининг барча босқичларини қамраб олади. Бироқ, ҳар қандай тилда
унинг лексик-грамматик тузилиши миқдорлик семантикасини ифодаловчи
асосий восита сифатида хизмат қилади.

Мазкур категорияга нисбатан хитой тилининг ўзига хос хусусиятлари

ҳам семантик, ҳам формал жиҳатларида намоён бўлади.

1

Лингвистический словарь.М., 1990, 14

2

Горский Д.П. Начальный этап формирования понятий о количественных и порядковых

числах. М.,1961, 226-227-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

118

Хитой тилида бирлик ва кўплик тушунчаларини ифодалашда грамматик

усулар деярли мавжуд эмас. Яъни, айрим тиллардан фарқли ўлароқ хитой
тили сон категориясига эга эмас.

Одатда, отлар сон билан боғлиқ бўлмаган предмет тушунчаларини

ифодалайди, яъни улар бирликдаги предметни ҳам, бир хил предметлар
йиғиндиси, мажмуасини ҳам ифодалаши мумкин. Масалан,

Стол устида

китоб

(бор) / Стол устида китоблар (бор)

каби гаплар хитой тилига битта

ёки бир нечта китоб мавжудлигини кўрсатмайдиган гап билан таржима
қилиниши мумкин:

桌子上有书

zhu

ō

zishàngy

ǒ

ush

ū

(Чжо цзы шан ю шу).

Айтиш керакки, отлар ва кишилик олмошлари

men

мен

суффиксига

эга бўлиб, жамоавий кўплик маъносини ифодаловчи формал восита ҳисоб-
ланади. Бироқ, бу суффикснинг қўлланилиши чегараланган: у фақат шахс
отлари билан ва жуда кам ҳолатларда – ҳайвонлар ва жонсиз предметлар
номлари билан ишлатилади. Хитой тилида ушбу суффикснинг мавжудлиги
сон грамматик категория сифатидами ёки функционал-синтактик, лексик-
синтактик категория сифатида талқин қилиниши керакми? Ушбу масала
юзасидан бир неча қарама-қарши фикрлар билдирилади

1

.

Турли тилларда грамматикага оид деб, “бу тилларда хабар берилиши лозим

бўлган”ни эътироф этишдир

2

. Масалан, рус тилида жонсиз предметларда ҳам

жинсни ифодалаш (

камень упал, скамейка упала, дерево упало

), инглиз тилида

аниқлик/ноаниқликни ифодалаш (

a letter – the letter

) зарур. Ушбу тилларга

(бошқа кўп тиллар каби

3

) бирлик-кўпликнинг фарқланиши хосдир (

письмо-

письма, the letter-the letters

). Синтетик тузилишга эга тилларнинг хусусияти

шундан иборатки, грамматик маъноларнинг ифодаланиши гапнинг мослашган
бўлакларида ҳам, битта сўзнинг шаклларида ҳам такрорланиши кузатилади.
Масалан,

Большие столы стоят

гапида кўплик шакли уч марта такрорланган:

отда (стол-

ы

), сифатда (больш-

ие

) ва феълда (сто-

ят

)

4

.

Хитой тилида предметларнинг бирлик-кўплигига ишора қилиш ифоданинг

зарурий семантик элементи ҳисобланмайди. Яъни хитой тилида бирлик/кўплик-
нинг маъновий категорияси грамматик категория эмас. Предметларнинг сонини
аниқлаш зарурати бўлганда, бу лексик ва синтактик воситалар ёрдамида ифода-
ланади: сонлар номлари ва отлар билан махсус саноқ сўзлар ишлатилади.

Гап шундаки, хитой тилидаги барча отлар иккита гуруҳга ажратилади:

ўлчов бирликларини ифодалайдиган сўзлар ва ўлчов бирликларини билдир-
майдиган сўзлар

5

. Биринчи гуруҳдагилар бевосита сонлар билан ишлатила-

1

Солнцев 1957, С. 98-99; Коротков 1968, С. 284-285]

2

Плунгян 1996, С. 108 Плунгян А.Почему языки такие разные? М.,1996.15-б

3

Муқаррар грамматик универсалиялар каторига қуйидагиси киритилади: агарда тилда

жинс ва келишик бўлса, демак сон ҳам мавжуд [Қар.: Широкова 2000, С. 86].

4

Широкова 2000, С. 104; Реформатский 1998, С. 314.

5

Хитой тилидаги отларнинг ўлчоқ бирликларни билдирувчи ва билдирмайдиган гуруҳларга

ажратиш инглиз тилидаги отларнинг саналиши мумкин ва саналмайдиганларга бўлиниши


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

119

ди:

三年

sānnián

сань нянь

– “уч йил”,

五里

w

ǔ

l

ǐ

у ли

– беш метр,

三金

sānjīn

сань цзинь –

уч фунт; иккинчи гуруҳдаги сўзлар сон ва отлар ўртасига ўлчов

бирлигининг махсус белгисини талаб қилади:

一斤肉

yìjīnròu

и цзинь жоу –

бир фунт гўнт,

一个人

yígèrén

и гэ жень –

(битта (дона) одам),

五口人

w

ǔ

k

ǒ

urén

у коу жен –

бешта (дона) одам. Л. И. Баранникованинг фикрига кўра,

хитой тилидаги отлардона предметлар ёки бўлинган (тақсимланган) кўплик-
ни, балки алоҳида предмет ажратилиб олинаётган предметларнинг бутун
бир синфини ифодалайди

1

.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, хитой тили тафаккурида сонлар типик,

предметлар синфининг вакили, аниқроғи, предметларнинг бутун синфи
сифатида фараз қилинади

2

. Ва айнан ҳисоб сўзлар сонлар билан биргаликда

ушбу бутуннинг “ажратувчи” элемент (унсур)ларнинг вазифасини бажаради.

Шундай қилиб, сонлар ёрдамида биз ҳисоб натижаларини қайд қилишда

бирон бир нарсанинг ўлчови натижаларини ифодалашда ишлатамиз. Бундан
ташқари, сон белгилари сўзлар, ҳарфлар ўрнида қўлланилиши мумкин,
масалан, текстни кодлаш учун ишлатилади. Соннинг математик миқдорий-
ликнинг хилма-хиллиги ҳам сонлар билан бевосита боғлиқ бўлганлиги
Қадимий Хитой мисолидан бошлаб берилганлиги маълумдир. Шу билан
бирга хитой тилидаги ҳисоб сўзлар сон семантик майдонининг муҳим
таркибий қисми ҳисобланади.

билан таққосласа бўлади, бу “бир-биридан анча узоқ бўлган тиллар грамматик тизимида
умумий жиҳатларнинг мавжудлиги”дан далолат беради [Баранникова 1973, С. 241].

1

Баранникова .Количественные чилительные в китайском языке.М.,1973, 241

2

Айтиб ўтиш жоизки, бутуннинг қисми (алоҳида эмас, балки ажратиб олинган ҳолда)

сифатида бирликни англаш – предметни ҳам, шахсни ҳам – анъанавий хитой
маданиятининг константаларига тегишли. Бу ерда ҳар доим инсонга ўзича эмас, балки оила
ва жамиятдаги ўрни ва вазифаларига кўра баҳо берилган. “Хитой тилида Европадан фарқли
ўлароқ, фамилия белгиси атоқли (берилган) исмдан олдин келиши: аввал қабила (сулола),
сўнг одам исмининг келиши тасофддифий эмас” [Очерки... 1997, С. 76].

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов