Ўзбекистоннинг қурғоқчил минтақаларида туризмни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари

CC BY f
192-197
0
1
Поделиться
Ҳайитбоев P., & Халилов X. (2023). Ўзбекистоннинг қурғоқчил минтақаларида туризмни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари. Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов, 1(1), 192–197. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems-desert-husbandry/article/view/25134
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

мақола Ўзбекистоннинг чўл минтақаларида яшаётган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий яшаш даражаларини кўтаришда,  мамлакатимиздаги янги ижтимоий-иқтисодий соҳа-туризмни ташкил қилиш ва ривожантиришнинг истиқболли йўналиш эканлигига бағишланган. Чўлларимиздаги қишлоқларда, овулларда янги иш ўринлари пайдо бўлиши; чўл халқининг қишлоқ хўжалик ва миллий ишлаб чиқариш маҳсулотларини туристлар сотиб олиши; маҳаллий бюджетга сўм ва валюта тушабошлиши; туризмнинг инфратузилмалари, «туризм уйлари» яратилиши; чўллар табиатини ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишда иқтисодий манбалар, имкониятлар ҳосил бўлиши асосланган.

Похожие статьи


background image

192

8.

Ҳозирги ислоҳатлар даврида тобора кўпайиб бораѐтган янги хўжалик юритиш

шакллари га яйловлар ажратишда уларнинг зиммасига яйловларни ҳимоя қилиш, сақлаш,
ҳосилдорлигини ошириш тадбирларини кучайтирилган маъсуллик, жавобгарлик меъзон-
меъѐрлар билан қонуний мустаҳкамлаш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қоракўлчилик тармоғини янада

ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Қарори, Тошкент
ш.,2021 йил 9 февраль,ПҚ-4984-сон.

2.Ҳайитбоев Р.,М.М.Махмудов. Водный режим перспективных фитомелиорантов в

условиях культуры песчаной пустыни Узбекистана. Международной научно-
практической конференции Посвященной 25летию Прикаспийского НИИ аридного
земледелия «Современные тенденции развития аграрного комплекса.11-13 май2016 год,
ФГБНУ «Прикаспийский научно-исследовательский институт аридного земледелия»,
Астрахан. Россия,132-136 с.

3.Ҳайитбоев Р.,М.М.Махмудов.Агроэкологические приемы создания пастбищных

агрофитоценозов в песчаной пустыни Узбекистана.II Международной научно-
практической Интернет-конференции

«

«

С

С

о

о

в

в

р

р

е

е

м

м

е

е

н

н

н

н

о

о

е

е

э

э

к

к

о

о

л

л

о

о

г

г

и

и

ч

ч

е

е

с

с

к

к

о

о

е

е

с

с

о

о

с

с

т

т

о

о

я

я

н

н

и

и

е

е

п

п

р

р

и

и

р

р

о

о

д

д

н

н

о

о

й

й

с

с

р

р

е

е

д

д

ы

ы

и

и

н

н

а

а

у

у

ч

ч

н

н

о

о

-

-

п

п

р

р

а

а

к

к

т

т

и

и

ч

ч

е

е

с

с

к

к

и

и

е

е

а

а

с

с

п

п

е

е

к

к

т

т

ы

ы

р

р

а

а

ц

ц

и

и

о

о

н

н

а

а

л

л

ь

ь

н

н

о

о

г

г

о

о

п

п

р

р

и

и

р

р

о

о

д

д

о

о

п

п

о

о

л

л

ь

ь

з

з

о

о

в

в

а

а

н

н

и

и

я

я

»

»

.

.

,

,28 февраль

2017год, Прикаспийского НИИ аридного земледелия. Астрахан, Россия, 632-648 с.

4.Ҳайитбоев Р.,Аридные пастбища республика Узбекистан: итоги изучения,

способы использования и очередные задачи. НАЦИОНАЛЬНАЯ АКАДЕМИЯ
АГРАРНЫХ НАУК УКРАИНЫ.Материалы Международной научной конференции
«История и настоящее аграрной науки и образования: научные школы, персоналии,
события»,Черниговская область, с. Круты, Украина,17 марта 2017 г. 137-141 с.

5.Haitbaev R., AmriddinovaR. S.,Challenges and Solutions in the Organization and

Developmentof Tourism in the Deserts of Uzbekistan. AMERICAN JOURNAL OF
ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT,

ISSN: 2576-5973 Vol. 5, No. 1, 2022-236-

241 р.

ISSN 2576-5973 (online), Published by “Global Research Network LLC" under

Volume:5 Issue: 1 in January-2022 https://www. grnjournals. us/index.php/AJEBM.

6.Ҳайитбоев

Р.,Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва

ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари. Монография, «STAR-SEL» MCHL.
Нашриѐт-матбаа бўлими. Самарқанд, 2022.-175 б.ISBN: 998-9943-9077-0-6


УЎК: 619.615.635.2\3

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚУРҒОҚЧИЛ МИНТАҚАЛАРИДА ТУРИЗМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Р.Ҳайитбоев

-доцент в.б.

1

,

Х.Халилов-

б.ф.н.

2

Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти

1

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

2

Аннотация.

мақола Ўзбекистоннинг чўл минтақаларида яшаѐтган аҳолининг

ижтимоий-иқтисодий яшаш даражаларини кўтаришда, мамлакатимиздаги янги
ижтимоий-иқтисодий соҳа-туризмни ташкил қилиш ва ривожантиришнинг истиқболли
йўналиш эканлигига бағишланган. Чўлларимиздаги қишлоқларда, овулларда янги иш
ўринлари пайдо бўлиши; чўл халқининг қишлоқ хўжалик ва миллий ишлаб чиқариш
маҳсулотларини туристлар сотиб олиши; маҳаллий бюджетга сўм ва валюта
тушабошлиши; туризмнинг инфратузилмалари, «туризм уйлари» яратилиши; чўллар


background image

193

табиатини ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишда иқтисодий манбалар,
имкониятлар ҳосил бўлиши асосланган.

Калит сўзлар:

туризм, туристик оқим, пандемия,башорат,қишлоқ, овул, тўқайзор,

буклет, лицензия, сертификат

Annotation.

The article is devoted to the need to organize and develop a promising

direction of a new socio-economic sphere of tourism in our country, raising the socio-economic
situation of the population living in the desert of Uzbekistan.The emergence of opportunities for
economic sources of protecting the biodiversity and nature of deserts, the creation of
infrastructure, “tourism guest houses”, influxes of foreign currency to the local budget, the
release of local national production and agriculture, the emergence of new jobs in villages and
villages of the desert are substantiated.

Кey words:

tourism, tourist flow, pandemic, rognoz, village, ovul, tugai, booklet, license,

certificate.

Кириш.

Бутунжаҳон туризм ташкилотининг тадқиқотлари натижалари бўйича

халқаро туристик оқим пандемия йилларидаги оғир қийинчиликлардан кейин олдинги
кўрсаткичларига яқинлашмоқда. Туризмнинг жаҳон иқтисодиѐтига 2021 йилда қўшган
ҳиссаси 1,9 трлн. долларни ташкил қилди (2020 йилда-1,6 трлн.доллар).Халқаро туризм
оқими 2021 йилда-4%га ошди ва бу кўрсаткич тобора юқорилаб бормоқда. Яъни 2021
биринчи кварталидаги туристик оқим-41 млн. ташриф бўлган бўлса, 2022 йилнинг
биринчи кварталида туристик оқим-117 млн. туристик ташриф амалга оширилди (182%
кўп). Бу ўсиш Бутунжаҳон туризм ташкилотининг башоратлари бўйича 2030 йилга
бориб туристик оқим 1,86 млрд.ташрифга етади, сайѐрамиздаги ҳар бешинчи киши
саѐҳатга чиқишади, туризм соҳасида 400 млн. иш ўринларини яратади. Истиқболда
туристик оқим иқтисодий ривожланган давлатларга қараганда (43%) ривожланаѐтган
давлатларда кучаяди (57%) [1].

Бундай халқаро кўрсаткичлар Ўзбекистон туризмида ҳам акс этаѐтганлиги қувончли

ҳол албатда. Ўзбекистон 2019 йилда Шарқий Осиѐ ва Тинч океани туризм минтақасидаги
туризм ривожланаѐтган 20 та давлатлар ўртасида 4–ўринни эгаллади [2, 3].

Мамлакатимизда шиддат билан ривожланиб бораѐтган янги истиқболли туризм

соҳаси албатда чўл минтақаларимизда яшаѐтган аҳолининг ҳаѐтига сўзсиз кириб келади.
Чунки, туризм ривожланган давлатларнинг туризми ҳақидаги илмий манбаларида ушбу
давлатнинг у ѐки бу қисмида туризм соҳаси ривожланмади ѐки бу соҳани
ривожлантиришнинг имкониятлари йўқ деган хулосаларни топмадик.Туризм
ривожланган давлатларнинг барчасида, бу давлатларнинг барча маъмурий ва табиий
ҳудудларида туризм соҳаси бир текис ривожланмоқда.

Чўлларимиздаги қишлоқ ва овулларимизнинг турли–туман табиат минтақаларида

жойлашганлиги, бу қишлоқларда яшаѐтган халқларнинг мозийнинг асрлар давомида
сақланиб, ардоқланиб келинаѐтган, бири-бирига ўхшамаган, такрорланмас ҳаѐти, яшаш
тарзи, миллий урф-одатлари, миллий маҳсулотлар ишлаб чиқариши, миллий маданияти
ва миллий ўйинлари, миллий қадриятларини кўриш, ўрганиш ўзлигимизни англашда
жуда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, ватанимининг тарихи, маданияти, иқтисодиѐти,
маънавий-маърифий ҳаѐти қишлоқлар билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Шунинг
учун ҳам ватанимизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов

-

«

Қишлоқ тараққий топса,

юртимиз обод, ҳаѐтимиз янада фаравон бўлади»

- деб таъкидлаган эди [4].

Чўл минтақаларида туризмни ташкил қилишнинг ижтимоий–иқтисодий аҳамиятини

белгилаганимизда қуйидаги имкониятларнинг келиб чиқишини албатда ҳисобга
олишимиз керак;

1.

Чўлнинг қишлоқларида, овулларида янги иш ўринлари пайдо бўлиши

имкониятлари юзага келади;


background image

194

2.

Чўл ҳалқида туризм соҳасида тадбиркорликга қизиқиш ҳосил бўлади;

3.

Чўл халқининг қишлоқ хўжалик ва миллий ишлаб чиқариш маҳсулотларини

туристлар сотиб олади;

4.

Маҳаллий бюджетга валюта туша бошлайди;

5.

Чўлнинг қишлоқларида, овулларида туризм инфратузилмалари яратила

бошланади;

6.

Чўлликларнинг дам олиши тизимлари яратилади

7.

Чўллар табиатини ва биологикхилма-хилликни муҳофаза қилишда иқтисодий

манбалар ҳосил бўла бошлайди.

Мавзуда қўйилган мақсад ва вазифалар бўйича, Ўзбекистоннинг чўл минтақаларида

аҳолининг ижтимоий-иқтисодий даражаларини оширишда бу улкан ҳудудларда
туризмни ривожлантиришнинг давлат аҳамиятига молик масала эканлиги ва бу масалани
ечишдаги истиқболли йўналишларни келтирамиз.

I.

Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида туризмни ривожлантиришнинг истиқболли

йўналишлари ватанимизда туризмни ривожлантиришнинг ҳуқуқий-меъѐрлари ва
«Туризм тўғрисида» ги қонунга мувофиқ ҳолда белгиланиши лозим.

II.

Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларидаги туризм ресурсларининг рўйхатини

тайѐрлаш,уларнинг географиясини аниқлаш ва тариф-тавсифларини яратишдаги илмий-
тадқиқотларни амалга ошириш;

III.

Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларидаги туризм ресурсларининг рўйхатини

яратишда ҳозирда туризм таълими йўналишида бакалавр ва магистрлар тайѐрлаѐтган
институт ва университетларнинг профессор-ўқитувчилари, бакалаврлари ва магистрлари
салоҳиятларидан фойдаланиш;

3.1. Бу йўналишда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг чўл

ҳудудларидаги туристик ресурсларни рўйхатга олишни Урганч Давлат университети
зиммасига, Бухоро ва Навоий вилоятлари чўлларидаги туристик ресурсларни рўйхатга
олишни Бухоро Давлат университети зиммасига, Самарқанд вилояти чўлларидаги
туристик ресурсларни рўйхатга олишни Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
зиммасига, Қашқадарѐ вилояти чўлларидаги туристик ресурсларни рўйхатга олишни
Қарши муҳандислик университети зиммасига, Сирдарѐ, Жиззах ва Сурхондарѐ
вилоятларидаги чўлдаги туристик ресурсларни рўйхатга олишни Ўзбекистон
республикаси экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлигидаги
«Туризм қўмитаси»нинг вилоятлардаги «Бошқармалари» зиммасига ҳукумат қарори
билан топшириш кутилган натижаларни беради.

IV.

Чўллардаги туристик инфратузилмалар ҳозирча туманлар ва шаҳарлардаги

туристик инфратузилмалар, хизматлар кўрсатиш шароитларидан анча орқада
ҳисобланганлиги учун дастлабки вақтларда бу улкан ҳудудларда дастлабки туристик
инфратузилмалар яратиш талаб қилинади. Бунинг учун эса қуйидаги ташкилий ишларни
амалга ошириш зарур бўлади;

4.1. Чўл ҳудудларидаги туманлар ҳокимликларининг ташаббуслари ва уларнинг

харажатлари ҳисобига чўлликларни «туризм соҳаси»га ўқитиш ишларини бошлаш;
Туризм бизнесини ташкил қилиш бўйича йўл-йўриқ буклетларини, ахборот варақаларини
бепул тайѐрлаш ва тарқатишни ташкил қилиш; Туризм соҳасига чўллик тадбиркорларни
бепул ўқитиш ва тайѐрлаш ишларини бошлаш;

4.2. Давлатимизнинг туризм соҳасидаги фармонлари ва қарорларидаги имтиѐзлар ва

енгилликлар билан чўлликларни доимий таништириб бориш; Чўллик туризм
тадбиркорларига туристик фаолиятлар учун лицензиялар ва сертификатлар олишда
амалий ѐрдам бериш; Чўллик туризм тадбиркорларига имтиѐзли кредитлар олишига
ѐрдам бериш;


background image

195

4.3. Чўл ҳудудларида хусусий меҳмонхоналар ва туристик инфратузилмалар

яратиш лойиҳаларини тайѐрлашда амалий ѐрдам бериш; Чўл ҳудудларида туризмни
ривожлантириш йўналишида давлат грантларини ташкил қилиш;

V.

Чўллар минтақаларидаги табиат қўриқхоналаридан туризмда фойдаланиш:

5.1. Чўл минтақаларидаги қўриқхоналар табиати, ўсимликлар олами ва ҳайвонот

дунѐси тоғолди ва тўқайзорлар табиати билан улашиб кетиши натижасида мажмуали
экотуристик маршрутларни ишлаб чиқишнинг салоҳиятли ресурслари борлигини
асослаш ва уларнинг ички ва халқаро туризмга мўлжалланган рекламаларини ишлаб
чиқиш;

5.2. Табиат қўриқхоналари атрофларида ѐзги туристик инфратузилмаларни ташкил

қилиш муаммоларини ҳал қилиш; Чўл ва адир ҳудудларидаги қўриқхоналардан
экотуризмда фойдаланиш натижасида ушбу қўриқхоналар атрофларидаги қишлоқ ва
овуллардаги маҳаллий аҳолида туризм тадбиркорлигининг юзага келиши ва
қўриқхоналар ҳам моддий жиҳатлардан манфаатдор бўлишлигини асослаш;

5.3. Чўллардаги табиат қўриқхоналаридан ички экотуризмни ривожлантиришда

фойдаланиш халқимизнинг экологик билими, экологик маданиятини ва экологик онгини
шакллантиришда давлатимиз миқѐсида ва халқаро миқѐсларда зарурий талаблардан
эканлигини асослаш.

VI.

Чўл

минтақаларидаги

туманлар

ҳокимликларининг

ва

кон-қазлов

бирлашмаларининг маблағлари ҳисобига дастлабки туристик фирмаларни ташкил
қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини яратиш;

6.2. Чўл ҳудудларида кичик ҳажмли меҳмонхоналар қурилишига имтиѐзли

кредитлар ажратишни асослаш;

6.3. Чўл ҳудудларида миллий овқатлантириш тизимларини яратишда кичик ҳажмли

ресторанлар ва овқатлантириш корхоналарининг макетларини тайѐрлаш ва амалиѐтга
жорий қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

6.4. Давлатимизнинг туризмни ривожлантиришга ажратилган маблағларининг бир

қисмини чўлларда туризмни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтириш;

6.5. Чўлларимизда жойлашган туман ва вилоят ҳокимликларининг туманлар ва

вилоятларни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш

режаларига

туризмни

ривожлантириш режаларини, лойиҳаларини қўшишнинг мажбурий меъѐрларини яратиш;

VII.

Ўзбекистоннинг

чўлларида

туризмни

ривожлантириш

режаларига,

дастурларига чўлларимизда 90 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаѐтган Қоракўлчилик ва
чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг ҳамкорлигини ташкил қилиш:

Чўлларда туризмни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида юқорида

қайд қилинганлардан ташқари бу бепаѐн ҳудудлардаги туристик ресурслардан
туризмнинг турлари бўйича фойдаланиш масалаларини ҳам белгилаш мумкин. Шу
ўринда ватанимизнинг чўлларидаги туризм ресурсларидан фойдаланиб, бу улкан
минтақаларда туризмни ривожлантириш орқали минглаб иш ўринларини яратиш, чўл
туризми тадбиркорлигини ташкил қилишдек истиқболли йўналишларга мамлакатимизда
туризмни ривожлантиршга маъсул бўлган Ўзбекистон Республикаси экология, атроф
муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлигидаги “Туризм қўмитаси”нинг
ташаббускорлиги, давлат аҳамиятига молик ушбу муҳим янги йўналишни қўллаб-
қувватлаши, молиявий таъминотларига ѐрдам бериши ва барча ташкилий-иқтисоди
ишларга раҳбарлик қилиши талаб қилинмоқда.






background image

196

1-жадвал

Туризмнинг чўллардаги ресурслари

Туризмнинг турлари бўйича ресурслари

Сони

1.

Археологик ва қадимий шаҳарларнинг қолдиқлари

22

2.

Экологик туризм ресурслари

19

3.

Чўлликларнинг ҳаѐт кечириши ва турмуш тарзи

4

4.

Табиат музейлари ва табиат ҳайкаллари

4

5.

Чўлликларнинг миллий маҳсулотлар ишлаб чиқиши соҳалари

4

6.

Даволаниш масканлари

4

7.

Қадимий зиѐратгоҳлар

13

8.

Овчилик манзиллари

9

9.

Чўл халқининг миллий ўйинлари

5

10.

Чўл ҳудудларида замонавий шаҳарсозлик

4

11.

Сардобалар

18

12.

Давлат табиат қўриқхоналари

3

13.

Давлат табиат буюртмахоналари

10

14.

«Жайрон» халқаро экологик маркази

1

15.

«Сармиш миллий парки»

1

16.

Массагетларнинг тош ҳайкаллари(манзил)

2

Келтирилган малумотлардан (1-Жадвал) маълум бўладики, Ўзбекистоннинг чўл

ҳудудларида келгусида туризмнинг асосий объектлари, ресурслари бўладиган манзиллар,
биологик хилма-хил ресурслар, туризмнинг турли-туман ресурслари кўп экан. Чўл
ҳудудларидаги ушбу туристик ресурслардан фойдаланиш муаммоларини мажмуали
ҳолда ечилишни тадқиқ қилиш лозим бўлади.

Тавсия ва таклифлар:

1.

Чўл

минтақаларида

яшаѐтган

аҳолининг

фарзандларини

туризм

коллежлари,институт ва университетларнинг туризм таълими йўналишларида имтиѐзли
ўқитишнинг мезонларини, ташкилий-иқтисодий тизимларини ишлаб чиқиш.

2.

Чўл минтақаларида туризмни ривожлантириш учун бу ҳудудларнинг табиати,

биологик хилма-хил ресурсларидан, давлат табиат қўриқхоналаридан, табиатнинг сўлим
гўшалари ва дарѐ соҳилларидан туризм мақсадларида фойдаланишнинг ҳуқуқий-қонуний
меъѐрларини ишлаб чиқиши.

3.

Чўл минтақаларида туризмни ривожлантиришда туристик ресурслардан

фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш, чўл табиатини муҳофаза
қилишда қўшимча иқтисодий имкониятларни, бу минтақаларда туризмни истиқболда
юксалтиришнинг иқтисодиѐтдаги ўрнини аниқлаш;

4.

Чўл минтақаларида аҳоли яшаш жойлари ва аҳолига яқин бўлган туристик

объектларда аҳолининг меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, бу тадбирлардан махаллий
аҳолини иш билан бандлиги муаммоларини ечишига, оила иқтисоди яхшиланиши,
туристлар билан дўстлашув алоқалари муҳити яратилишидек муҳим масалаларнинг
тарғиботи,тушунтириш ишларини олиб бориш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

1.Кабиров И.С. Тенденции развития макро региональных туристских рынков //

International Conference on Recent Trends in Marketing, Accounting, Business, Economics
and Tourism: Conference Proceedings, February 28th, 2017, Amsterdam, Netherlands:
Scientific public organization “Professional science”. – 2017. - 184 p. - С.130-137.;UNWTO

2.Annual report 2015 [Электронный ресурс] // World Tourism Organization UNWTO

[Официальный сайт]. URL: http://www2.unwto.org/ publication/unwto-annual-report-2015.


background image

197

3.Master Card Global Destination Cities Index (GDCI) рейтинги маълумотлари,2019.-

127 б.

4.Каримов И.А. Ўзбекистон конститутцияси-биз учун демократик тараққиѐт йўлида

ва фуқоролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. Халқ сўзи ,2009 йил 6
декбр.

5.Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва

ривожлантириш механизмлари. “SERVIS” журнали, № 4-сон, 2018. -70-74 б.

6.Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва

ривожлантиришдаги муаммолар. “Туристик кластерларни ривожлантиришнинг долзарб
муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Самарқанд,
2021й. 5-июн, Самарқанд, 2021.-319-322 б.

7.Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўл минтақаларида туризмни ташкил қилиш ва

ривожлантиришдаги имкониятлар. “Туристик кластерларни ривожлантиришнинг долзарб
муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Самарқанд,
2021й. 5-июн,Самарқанд.-339-344 б.

8.Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва

ривожлантириш истиқболлари. Монография, МЧЖ “НАВРЎЗ ПОЛИГРАФ”, Самарқанд,
2021.-175 б.

9. Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва

ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари. Монография, «STAR-SEL» MCHL.
Нашриѐт-матбаа бўлими. Самарқанд, 2022.-175 б.ISBN: 998-9943-9077-0-6


УДК: 581.5.9

КАДАСТР ПАСТБИЩ КАРАКАЛПАКСКОГО УСТЮРТА

Т. Рахимова-

Ведущий научный сотрудник, д.б.н, профессор.,

Н.К. Рахимова-

Старший научный сотрудник, к.б.н.

Института ботаники АН РУз, rakhimovanodi@mail.ru


Аннотация.

В статье описаны 3 пастбищные комплексы, при этом определены их

территория, распространение, ландшафтные виды, питательность, валовый запас
кормов, урожайность поедаемой массы, рекомендуемый сезон использования и степени
их деградации. Большую роль в кормовой урожайности пастбищ играют осенние и
зимне-весенние осадки. Урожайность пастбищ

,

в основном

,

зависит от благоприятных

климатических условий года: при выпадении обильных осадков, год является
благоприятным

для роста и развития растений.

Ключевые слова:

Республика Каракалпакстан, кадастр пастбищ, бонитет,

обводненность, питательность, сезонное использование.

Annotation.

The article describes each of the three studied pasture complexes, defining its

territory, distribution, landscape species, nutritional value, gross feed stock, yield of the
consumed mass, recommended season of use, and degree of degradation. Autumn and winter-
spring precipitation plays an important role in the forage yield of pastures. The productivity of
pastures mainly depends on the favorable climatic conditions of the year: if there is more
precipitation, then the year is more favorable for the growth and development of plants.

Key words:

Republic of Karakalpakstan, pasture cadastre, bonitet, water availability,

nutritional value, seasonal use.

Введение.

Плато Устюрт, занимающее основную территорию Республики

Каракалпакстан, имеет особое значение в укреплении животноводческой кормовой базы
нашей республики. Однако в результате резкого снижения уровня Аральского моря,

Библиографические ссылки

Кабиров И.С. Тенденции развития макро региональных туристских рынков // International Conference on Recent Trends in Marketing, Accounting, Business, Economics and Tourism: Conference Proceedings, February 28th, 2017, Amsterdam, Netherlands: Scientific public organization “Professional science”. – 2017. - 184 p. - С.130-137.;UNWTO

Annual report 2015 [Электронный ресурс] // World Tourism Organization UNWTO [Официальный сайт]. URL: http://www2.unwto.org/ publication/unwto-annual-report-2015.

Master Card Global Destination Cities Index (GDCI) рейтинги маълумотлари,2019.-127 б.

Каримов И.А. Ўзбекистон конститутцияси-биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқоролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. Халқ сўзи ,2009 йил 6 декбр.

Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва ривожлантириш механизмлари. “SERVIS” журнали, № 4-сон, 2018. -70-74 б.

Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва ривожлантиришдаги муаммолар. “Туристик кластерларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Самарқанд, 2021й. 5-июн, Самарқанд, 2021.-319-322 б.

Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўл минтақаларида туризмни ташкил қилиш ва ривожлантиришдаги имкониятлар. “Туристик кластерларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Самарқанд, 2021й. 5-июн,Самарқанд.-339-344 б.

Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва ривожлантириш истиқболлари. Монография, МЧЖ “НАВРЎЗ ПОЛИГРАФ”, Самарқанд, 2021.-175 б.

Ҳайитбоев Р. Ўзбекистоннинг чўлларида туризмни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари. Монография, «STAR-SEL» MCHL. Нашриёт-матбаа бўлими. Самарқанд, 2022.-175 б.ISBN: 998-9943-9077-0-6

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов