Границы возможностей и нормы антропогенного влияния биосферы

CC BY f
203-205
42
4
Поделиться
Содиков, Н., Саломова, Х., Содиков, М., & Темиров, Ф. (2016). Границы возможностей и нормы антропогенного влияния биосферы. Журнал проблемы биологии и медицины, (3 (89), 203–205. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_biology/article/view/3682
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Из 7 миллиардов человек в мире 1,1 миллиарда живут в экологически опасных районах. Более 2 миллиардов человек не имеют доступа к безопасной питьевой воде. Международные границы не имеют никакого значения для экологических кризисов. Именно поэтому каждый на планете, вне зависимости от пола, национальности, вероисповедания, несет ответственность за биосферу.

Похожие статьи


background image

Биология ва тиббиёт муаммолари, 2016, №3 (89) 201

ЛЕКЦИЯ

БИОСФЕРАНИНГ ИМКОНИЯТ ЧЕГАРАЛАРИ ВА АНТРОПОГЕН ТАЪСИР МЕЪЁРИ

Н.О. СОДИҚОВ, Х.Ю. САЛОМОВА, М.Н. СОДИҚОВ, Ф.Н. ТЕМИРОВ
Самарқанд Давлат медицина институти, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд

BORDER OPPORTUNITIES AND STANDARDS ANTHROPOGENIC INFLUENCE BIOSPHERE

N.O. SODIKOV, H.Yu. SALOMOVA, M.N. SODIKOV, F.N. TEMIROV
Samarkand State Medical Institute, Republic of Uzbekistan, Samarkand

ГРАНИЦЫ ВОЗМОЖНОСТЕЙ И НОРМЫ АНТРОПОГЕННОГО ВЛИЯНИЯ БИОСФЕРЫ

Н.О. СОДИКОВ, Х.Ю. САЛОМОВА, М.Н. СОДИКОВ, Ф.Н. ТЕМИРОВ
Самаркандский Государственный медицинский институт, Республика Узбекистан, г. Самарканд

Ер

юзида

яшайдиган

7

миллиард

аҳолининг 1,1 миллиарди экологик хавфли
ҳудудларда яшамоқда. 2 миллиарддан ортиқ
аҳолига эса ичимлик суви етишмайди. Экологик
тангликлар, инқирозлар учун мамлакатлараро
чегараларнинг асло аҳамияти йўқ. Шу сабабли
ҳам Ер сайёрасида яшовчи ҳар бир инсон
жинси,миллати, диний эътиқодидан қатъий
назар биосфера учун масъулдир.

Марказий Осиё мутафаккири Махдуми

Аъзам

(1461-1542):“Инсоннинг

вазифаси

яратилган тириклик олами устидан масъуллик,
уни келгуси авлодлар учун сақлаб қолиб,
гуллатиб, яшнатишдан иборатдир”, - деб
ёзганида инсоннинг айнан табиат борлиғи
олдидаги масъулияти борасида фикр юритган.
Ёшлигиданоқ деҳқончилик ҳунарига қизиққан
Махдуми Аъзам анжир, нок ва беҳининг, полиз
экинларидан: қовун, тарвуз ва қовоқнинг янги
навларини кашф этди.

Биосфера

яхлит

тизим.

Табиат

борлиғидаги ҳар бир компонет хоҳ тирик ёки
нотирик бўлишидан қатъий назар ўзининг аниқ
сифат кўрсаткичларига эга. Худди шу сингари
ҳар бир экологик омил ҳам ўзининг миқдор ва
сифат

кўрсаткичларига

эга.

Аслида

Ер

сайёрасидаги 250 дан ортиқ мамлакат экологик
жиҳатдан

бир-бири

билан

мустаҳкам

алоқадордир. Ер сайёраси 10 километрдан ортиқ
тоғни

кўтара

олмайди.

Бу

кўрсаткич

биосферанинг ҳаёт кўрсаткичларидан бири. Яна
бир кўрсаткич, 18-45 км оралиғида жойлашган
озон қобиғининг табиий-экологик меъёридир,
яъни 300 Д.Б. Озон қобиғининг қалинлиги
ўзгариб турса-да, унинг пастки меъёри 300 Д.Б.
лигидан ҳеч қачон кам бўлмайди. Биосферадаги
табиий-экологик меъёрлар: флора ва фауна
орасидаги миқдорий мутаносибликлар; эркак ва
урғочи жинс орасидаги, “хўжайин ва паразит”;
“йиртқич ва ўлжа” ораларидаги миқдорий
мутаносиблик; экологик ниш; 70% қоидаси; ва
бошқалар – булар барчаси яхлитликда биос-
феранинг имконият кўрсаткичларини, табиий-
экологик

меъёрларни

билдиради.

Демак,

антропоген тазъиқ биосфера компонентларининг

лимитирик меъёрга мос, уйғун бўлса, ушбу
меъёрларни

издан

чиқармаса,

экологик

фалокатлар ҳамда экологик инқирозлар асло рўй
бермайди.

Биосферанинг

физикавий

ҳаёт

кўрсаткичлари - булардан бири табиий радио-
активлик даражаси саналади. Йилида 100
миллирентген ёхуд йилида 100 бэр табиий
радиоактивликда инсон “яйраб” яшай олади. Бу
шундай дозаки, қайсиким, биз 70-80 йилги
умримиз мобайнида бу радиоактивлик нурини
олган бўламиз.

НКДАР ҳисоб-китобига кўра, табиат

борлиғидаги табиий радиактивлик кўрсаткичи
350 микрозивертга тенг, бу ўртача индивидуал
дозадан кўра озгина кўпроқдир. Табиий
радиоактивлик

меъёрининг

коинотдаги

кўрсаткичи 320 (300) мк

З

в/йил га тенг бўлади.

Инсон ва инсон учун зарур озиқ саналган
турларнинг барчасини радиоактивлик дозалари
анча паст, аммо хитин қобиқли организмлар,
масалан қисқичбақасимонлар оиласига мансуб
турлар 1200 рад.билан нурланганда ҳам ўзини
яхши ҳис этади, яъни кенг меъёрга эга.

Радиацион хавфсизлик нормаси (РХНҚ –

97) қуйидаги нурланган шахсларга қўйилади:
А категория - шахслар, бевосита доимий ёки
вақтинчалик ионлаштирувчи нурланиш манбаи
билан ишловчилар. Б категория - шахслар,
бевосита ионлаштирувчи нурланиш манбаи
билан ишламовчилар, аммо иш жойлари
радиацион – ядровий технологиялар мажуд
биноларда ва саноат корхоналари обектларида
жойлашганлар қўшимча доза олишлари мумкин.
В категория – бутун (ёппасига) аҳоли.

Аҳолини

профилактик

текширув

жараёнида йиллик эффектив доза миқдори 1м

З

в

дан ошмаслиги лозим.

Ҳимоя воситалари: 1.“Миқдорий ҳимоя”;

2. “Вақт бўйича ҳимоя”; 3. “Масофа бўйича
ҳимоя”; 4. “Экран билан ҳимоялаш”.

1986 йил 26 апрелдаги Чернобил АЭС даги

фожиа – “ифлос бомба” қудратини кўрсатди.
Россия давлатининг тиббий-дозиметрик регистр
кўрсатмасига кўра, 100м

З

в. дан ортиқ нурланиш

дозасини 60 000 яқин россиялик ликвидаторлар


background image

Биосферанинг имконият чегаралари ва антропоген таъсир меъёри

202 Проблемы биологии и медицины, 2016, №3 (89)

олган, улар орасидан бир неча ўнлаб кишилар
вафот этган, бунга албатта уларнинг нурлангани
сабаб бўлган.

Ҳавонинг атмосфера босими инсоннинг

гомеостаз ҳолатига таъсир кўрсатади. Инсон
саломатлигига биргина биосферанинг физикавий
кўрсаткичларигина

эмас,

балки

кимёвий,

геологик, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар
ҳам таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда 2
миллиарддан ортиқ киши тоза ичимлик суви
танқислигига учраган ва ҳар йили 10 миллион
киши ифлосланган ва зарарланган сувни ичгани
туфайли оламдан кўз юммоқда. БМТдан атроф-
муҳит

бўйича

дастури

(United

Nations

Enviroment

Programme-ЮНЕП)

да

яқинда

аниқроғи, 2050 йилга келиб, ер юзидаги
аҳолидан 30% ичимлик сув танқислиги
муаммосига дуч келишини уқтирди. Бу жараён
эса аслида тезлашиб кетди. Дунё аҳолиси олдига
сув танқислиги ва сув сифати муаммолари
кўндаланг бўлиб қолди. Ҳозирги замонда
ривожланаётган мамлакатлардаги 80% касал-
ликлар илдизи сувларнинг ифлосланишига
бориб тақалади. Жаҳон банки маъмуриятига
кўра, ҳозирги кунда дунёдаги 80 мамлакатда
ичимлик сувининг етишмаслик хавфи кучайиши
мумкин. БМТ кўрсатган маълумотларига кўра, 1
йилда 1 кишига 1700 литр сув тўгри келса, бу
сувнинг етишмаслигини кўрсатади, мабодо 1
йилда 1 кишига 1000 литр сув тўгри келса, бу
экологик сув инқирозини билдиради. Мутахас-
сисларнинг башорат қилишларича, 2025 йилда
сув инқирози яна 17 мамлакатга тарқалади, бу
таназзулдан Ҳиндистон ҳам четга қолмайди.
Мабодо бу хавф Хитойга ҳам таҳдид солса,
бунинг оқибатини тасаввур қилиш қийин.

Чорак асрдан сўнг сув хавфи 8 млрд.

кишига таҳдид солиш мумкин, шу сабабли
ҳозирданоқ сувни тежаш ҳақида амалий
фаолиятни бошлаш лозим. Африка, Марказий
Осиё, Якин Шарқ ва Жанубий Америка
мамлакатларида дарё заҳиралари ва ички
ичимлик

суви

кўллари

бўйича

қатъий

мунозаралар олиб борилмоқда. Жаҳон банки
вице-президенти Исмаил Серагельдин таъкид-
лашича: «Қишлоқ хўжалигида, саноатда ва уй-
жой хўжаликларида ишлатиладиган ҳар бир
томчи сувни санаш заруриятдир».

Айнан Исмаил Серагельдиннинг ўзи 1998

йилда тузилган «Сув бўйича жаҳон комиссияси»
нинг сардори бўлиб, мазкур комиссия жаҳон
мамлакатларидаги сув муамоларини чуқур
ўрганиб, сув хавфи-сув инқирозидан қутилиш
учун давлатларга кўрсатмалар тайёрлаб беришни
ўз бўйнига олган. ХХ асрда биосферада 1
миллиард киши яшаган бўлиб, сув истеъмоли
360 миллиард метр кубга тенг бўлган, ХХ аср

охирига келиб аҳоли 6 миллиардга, ичимлик
суви истеъмоли 4 000 миллиард метр кубни
ташкил этди. Бошқача сўзлар билан айтганда сув
истеъмоли 11,1 бараварга ошди. Ҳозир Ер
сайёрасида 7 миллиард аҳоли яшашини назарга
олсак, бу кўрсаткичнинг янада ошганини англаш
унчалик қийин эмас. Агар 1960 йилда Яқин
Шарқ ва Шимолий Африкада 1 йилда 1 кишига
3300 л сув тўғри келган бўлса, ҳозир бу рақам
1250 литрни ташкил этади, яъни бу рақам
хавфли чизиққа (1 инсон учун 1 йилда 1000 литр
сувнинг тўғри келиши санитария нормасининг
энг пастки хавфли чизиғини эканлигини
билиради) етган.

Ҳамдўстлик

мамлакатлари

орасидаги

Қозоғистон кўпинча сув танқислигини ўз
бошидан кечирмоқда. Сув таъминоти бўйича
Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг охирги
ўрин Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади: бу
ерда 1 кв.км га 37 минг метр куб сув тўғри
келади, бир кишига эса бир йилда 6000 метр куб
сув тўғри келади. Қозоғистон ҳудуди 56% сув
таъминланишини ўз ҳудудидан қондирса, қолган
44% сувга кониқишни бошқа қўшни давлатлар
ҳисобидан қоплайди. Бу энг катта иқтисодий-
экологик фалокат даракчисидир. Ҳозирги кунда
сув бозори жаҳонда шаклланмаган бўлса-да,
жаҳон сув бозорини ташкил этиш учун актив
фаолиятлар бошланган.

Жаҳон мамлакатларининг кўпчилиги учун

сув тақчиллиги рўй берар экан, сув омилининг
аҳамияти ўшанча даражада ортаверади. Бу
борада Suez Lyonnais des Eaux ва Vivendi каби
халқаро сув инфраструктураси билан шуғул-
ланувчи йирик компаниялар фаолияти кучайди.

Халкни ичимлик суви билан таъминлаш,

қишлок хўжалиги ва саноат учун сув захиралар
тақчиллигини Хитой, Хиндистон ва ҳатто
АҚШлари ўз бошларидан кечиришмоқда. Бу
муаммони Хитойда ҳал қилиш учун улар
Шимолий райондаги дарёларини жанубга томон
йўналтиришмоқчи бўлишмоқда, бу лойихани
амалга ошириш учун эса 12 млрд. доллар ва 10
йилга етарли иш талаб қилинади.

Каттагина нефть заҳирасига эга бўлган

Персид қўлтиғи мамлакатлари ўзларининг ер
ости сувлари орқали ичимлик сув муамоларини
ҳал этишмоқчи. Бир неча минг йиллар давомида
йиғилган сувлар кўлами тез қискариб, камайиб
бормоқда.

Ичимлик суви ечимининг яна бир

йўналиши

айсбергларни

ишлатишдир.

Биргина

Антрактиданинг

ўзида

йилида

тўпланган айсберг миқдори билан 1 йил
давомида бутун ер ахолисини сув билан
таъминласа

бўлади.

Олимлар

эътироф

этишларича, айсберг сувлари ниҳоятда тозалиги


background image

Н.О. Содиқов, Х.Ю. Саломова, М.Н. Содиқов, Ф.Н. Темиров

Биология ва тиббиёт муаммолари, 2016, №3 (89) 203

билан ажралиб турар экан. Айсберг сувларидан
фойдаланиш масаласини илк бор Скрипсонов-
ский океонографик институти тадқиқотчиси Дж.
Айзек ХХ асрнинг 50 йилларида ўртага ташлади.
70 – йилларда эса Америка фирмалари Саудия
Арабистон буюртмасига мувофиқ, Шимолий
қутб айсберглари ишлаш технологиялари –
ишлаб чиқара бошлашди. Тажрибалар учун мил-
лионлаб долларлар сарфлана берди. Аммо 1978
йилда АҚШнинг конгрессида бу ғоянинг
самарасизлиги аникланиб, ишлар тўхтатилди,
улкан қаттиқ сув қояларини бир жойдан иккинчи
жойга кўчириш катта маблағларни талаб этарди.
Иккинчи томондан океан устидаги оқизиб
бораётган бу улкан сув қоясини шўр океани суви
манзилга етказгунча 2 бараварга камайтирган
экан. Австрия бир йилда сув экспорти хисобидан
500 млн доллар фойда олар экан. Баъзи мамла-
катлар учун айсбергни кайта ишлаш муаммо
бўлиб, турган пайтда, баъзи мамлакатлар муз-
ликларидан унумли фойдаланиб, тоза ичимлик
муаммосини хал этишмокда. Яқинда Гренландия
муз сувни экспорт қилишни ошириш масаласини
жиддийлик билан ўртага ташлади. Атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш экспортларининг
фикрича, ҳар йили Гренландияда ҳосил бўлади-
ган 5% тоза муз парчасидан 500 млн. литр сув
олиш мумкин экан.

Бу сув миқдори Канададан АҚШ га бир

йил давомида экспорт қилаётган сув ҳажмига
тенг. Мазкур лойиҳани амалга қўллаш учун эса
40 млн. доллар пул зарур бўлади. Шуниси
ажабланарлики, Америкалик элита қатлам
ахолиси, Гренландиядаги музликлар сувидан
аллақачонлардан

бери

фойдаланишаётган

эканлар, бу музлар – самолётлар орқали штат-
ларга

етказилар

экан.

Сувни

йирик

экспертчилардан бири Туркия бўлмоқчи, бу
давлат Яқин Шарқда сув сотиб бир йилги
даромадини 300 млн. долларга етказмоқчи.

Яқинда Қирғизистон Тянь-Шан тоғ музла-

рини Германияга экспорт қила бошлади.

25 литр ҳажмдаги канистр Тянь-Шан суви

билан тўлдирилса, унинг нархи Европада роппа-
роса 12 долларга тенг бўлар экан. Бу янги бизнес
орқали Қирғизистон ўзининг даромадларини
тиклаб олмоқчи, зеро музликлар билан қоплан-
ган худуд мамлакатда 6500 км² ташкил этади ва
ўз бағрида бир неча миллиард метр куб сувларни
сақламокда. Ҳатто Белоруссия хам Араб Амир-
лигига, Кения ва бошқа Африка мамлакатларига
сув етказиб беришни режалаштирмоқда.

“Барқарор тараққиёт” иборасини илмий

мулоқотга 1987 йил Гру Харлем Брундтланд
томонидан фанга киритилган. Рио-92 Жаҳон
Конференциясида “Барқарор тараққиёт – бу

ҳозирги замон ва келажакдаги инсониятнинг
эҳтиёжларини қондира оладиган тараққиётдир”
деб тасниф берилгани, ҳар бир инсон соғлом,
тоза атроф-муҳитда яшашга ҳақли эканлиги
назарда тутилади.

Барқарор тараққиёт – бу биосфера учун

лозим бўлган аҳоли миқдори; иккинчидан, бу
атроф-муҳитни, табиатни илмий бошқариш, ҳар
бир

экотизимни

оқилона

бошқариш,

эҳтиёжларни ақлий, оқилона ва табиий меъёрдан
ортиқ бўлмаган миқдорини топа билиш ва
уларга риоя этиш деганидир. Бунинг учун эса ёш
авлодга замонавий билимлар бериш лозим.
Табиат қонунларини бузмасликни, ҳар бир
заҳирадан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш
деганидир.

Хулоса:

1. Биосферанинг имконият

чегаралари чексиз эмас. 2. Экологик компо-
нентлар ва экологик омилларнин меъёрларига
амал қилиш шарт. Айнан лимитирик меъёрлар
антропоген таъсир меъёри учун мезон бўлиши
шарт. 3.

Экологик конфликтлар ечими бир

давлат фойдаси нуқтаи назаридан ҳал қилинмай,
балки табиий муҳит ҳамда муаммо рўй берган
мамлакат ва у билан боғлиқ бўлган давлатлар
фойдасини назарга тутган ҳолда ҳал қилиниши
лозим. 4. Экологик конфликтлар ечими
жамиятнинг оқилона эҳтиёжи билан биосферада
фаолият юритилаётганда ҳал бўлади. Дунё
океанида бир йилда 120-150 млн.тонна балиқ
овланса,

экологик

мутаносибликка

путур

этмайди. Бу квотани сақлаш учун барча
мамлакатлар масъулдир. 5.

Экологик ўлчовларга

риоя этиш, биосфера имконият чегараларидан
ўтмаслик булар бари экологик муаммолар,
низолар ва конфликтлар ечимининг калитидир.

Ўзбекистон

президенти И.А.Каримов:

“Бизнинг тажрибамиз экология ўлчовларини
халқаро

гуманитар

сиёсатнинг

муҳим

мезонларидан бирига айлантириш зарурлигини
кўрсатиб турибди”,-деб уқтирганларида айнан
табиий-экологик меъёрларни назарга тутган
эдилар.

Адабиётлар:

1.

Тўраев Б.О. Махдуми Аъзам – мутафак-

кир.Т.:ИБХМН.2013.
2.

Данилов А.Д., Кароль И.Л. Атмосферный

озон – сенцации и реальность. Л., Гидрометео-
издат, 1991.С.107-108

3.

Вода и мир.// Экономическое обозрение.

2001. № 5-6 . с.16.

4.

С.И.Валянский, Д.В.Калюжный «Третий путь

цивилизации, или Спасет ли Россия мир?
Москва.ЭКСМО.»Алгоритм».2002. С.480.
5.

Интернет материаллари.

Библиографические ссылки

Тураев Б.О. Махдуми Аъзам - мутафак-кир.Т.:ИБХМН.2О13.

Данилов А.Д., Кароль И.Л. Атмосферный озон - сенцации и реальность. Л., Гидрометео-издат, 1991.С. 107-108

Вода и мир.// Экономическое обозрение. 2001. №5-6. с.16.

С.И.Валянский, Д.В.Калюжный «Третий путь цивилизации, или Спасет ли Россия мир? Москва.ЭКСМО.»Алгоритм».2002. С.480.

Интернет материаллари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов