WAYS TO FORM THE MEDICAL CULTURE OF STUDENTS IN MEDICAL HIGHER EDUCATION ORGANIZATIONS ON THE BASIS OF BIOENERGETIC KNOWLEDGE

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Xaydarova, M. (2023). WAYS TO FORM THE MEDICAL CULTURE OF STUDENTS IN MEDICAL HIGHER EDUCATION ORGANIZATIONS ON THE BASIS OF BIOENERGETIC KNOWLEDGE. Modern Science and Research, 2(8), 134–143. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/22423
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article expressed the opinion about the bioenergetic assessment of the feelings of students of medical higher education institutions.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

134

ТИББИЁТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ

ТИББИЙ МАДАНИЯТИНИ БИОЭНЕРГЕТИК БИЛИМЛАР АСОСИДА

ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Хайдарова

Маҳлиё

Низомий номидаги ТДПУ тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.8242577

Аннотация.

Мақолада талабалар ҳис-туйғуларини тарбиялаш, ҳиссиётларни

ривожланиши, ҳиссиётларнинг инсон соғлиғига таъсири каби масалалар ҳақида фикр
юритилди.

Таянч иборалари:

Ҳис-туйғулар, инсон энергетикасининг, биоэнергетик майдонда,

ҳиссиётлар потологияси, ижобий ҳис энергияси Таянч тушунчалар: қизиқиш, қувонч,
ҳайратланиш, изтироб, ғазабланиш, нафратланиш, жирканиш, қўрқув, уялиш, виждон,
ахлоқий ҳиссиётлар, агрессив ҳиссиётлар, муҳаббат.

WAYS TO FORM THE MEDICAL CULTURE OF STUDENTS IN MEDICAL

HIGHER EDUCATION ORGANIZATIONS ON THE BASIS OF BIOENERGETIC

KNOWLEDGE

Abstract.

The article expressed the opinion about the bioenergetic assessment of the

feelings of students of medical higher education institutions.

Base concepts:

interest, joy, admiration, anguish, anger, hatred, disgust, fear, shame,

conscience, moral feelings, aggressive emotions, love, energy of human energy, in the
bioenergetic field, potency of emotions, energy of positive emotions.

ПУТИ ФОРМИРОВАНИЯ МЕДИЦИНСКОЙ КУЛЬТУРЫ СТУДЕНТОВ НА

ОСНОВЕ БИОЭНЕРГЕТИЧЕСКИХ ЗНАНИЙ В МЕДИЦИНСКИХ ВЫСШИХ

ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ

Аннотация.

В статье высказано мнение о биоэнергетической оценке ощущений

студентов медицинских вузов, статья посвящена таким вопросам, как воспитание чувств
учащихся, эмоциональное развитие, влияние эмоций на здоровье человека

:

Базовые понятия:

интерес, радость, восхищение, страдание, гнев, ненависть,

отвращение, страх, стыд, совесть, моральные чувства, агрессивные эмоции, любовь,
энергия человеческой энергии, в биоэнергетическом поле, сила эмоций, энергия
положительных эмоций.


Жаҳон таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида тиббиёт ходимларининг

биотиббий тадқиқотларда иштирокини таъминлаш, ижтимоий-психологик омилларга
мувофиқ инсон саломатлигини аниқлаш, беморларга терапевтик таъсир кўрсатиш
мақсадида

Тиббиёт Олий таълим ташкилотлари талабаларининг тиббий маданиятини

биоэнергетик билимлар асосида ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар амалга
оширилмоқда. Айни вақтда Тиббиёт Олий таълим ташкилотлари талабаларининг тиббий
маданиятини биоэнергетик билимлар асосида ривожлантириш ҳамда илмий дунёқарашга
эга бўлган ва тиббий маданиятини биоэнергетик билимлар асосида ривожлантиришга,
тиббий касбий таълим эҳтиёжлари ва жамият саломатлигини асраш, йўналтирилган илмий
тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

135

Республикамизда сўнгги йилларда халқаро тиббиёт ташкилотлари билан стратегик

ҳамкорликни кенгайтириш, Тиббиёт Олий таълим ташкилотлари талабаларининг тиббий
маданиятини биоэнергетик билимлар асосида ривожлантириш орқали касбий фаолиятда
инсон саломатлигига оид тиббий билимлар ва тажрибани самарали қўллаш, жорий клиник
муаммоларни ҳал қилишга асосланган модуль тизимини жорий қилиш, Олий таълим
ташкилотлари талабаларининг тиббий маданиятини биоэнергетик билимлар асосида
ривожлантириш ҳисобига бўлажак тиббиёт ходимларининг касбий дунёқарашини
кенгайтириш, шунингдек, тиббий компетенцияларини такомиллаштиришнинг меъёрий
асослари яратилмоқда “Таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликларни
такомиллаштириш, Олий таълим ташкилотлари талабаларининг тиббий маданиятини
биоэнергетик билимлар асосида ривожлантиришда илғор хорижий технологияларини
татбиқ қилиш, педагогик таълимни модернизация қилиш”

1

устувор вазифалар этиб

белгиланди. Ўз навбатида, Тиббиёт Олий таълим ташкилотлари талабаларининг тиббий
маданиятини

биоэнергетик

билимлар

асосида

ривожлантиришга

тайёрлашни

такомиллаштиришнинг педагогик, дидактик ва методик имкониятлари кенгайтирилди.

Инсон табиатнинг энг мукаммал ва шу билан бирга энг мураккаб ҳосилоти

бўлганлигидан уни жуда кўп фанлар маълум бир қисмини ўрганади. Психология,
педагогика, физиология, анатомия, биология, тиббиёт ва бошқа кўплаб фан олимлари ўз
йўналиши бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борадилар. Аммо ана шу фанларнинг
барчаси битта, яхлит, ўзаро мустаҳкам ва мураккаб боғлиқликларга эга бўлган ягона
организмни ўрганаётганлиги баъзан эътибормиздан четда қолади. Ўрганиш объекти битта
бўлган фанларнинг илмий-тадқиқотлари фақат ўз йўналиши билан чегараланиб қолиши,
фаннинг кейинги ривожига баъзан жиддий зарар етказиши мумкин. Агар тиббиёт фақат
танани даволаш билан чекланса, психология психик хусусиятларни физиологик
жараёнлардан ажратган ҳолда тадқиқ этса, педагогик жараёнда физиологик, биологик
хусусиятлар ҳисобга олинмаса, илмий-тадқиқот натижаларининг самарадорлиги пасаяди.

Ҳис-туйғулар инсоннинг ички кечинмалари билан боғлиқ бўлиб, кўпроқ мия эмас,

балки қалб иштирокида юз беради деб айтиш мумкин. Биз фикрнинг маълум шаклга эга
бўлган нозик қувват деб талқин этган эдик, аммо ўйлаб кўринг инсон ҳис-туйғулари фикр
олдида, у билан солиштирганда қанчалик нозикроқ ва шу билан бир қаторда чалкашроқдир.
Бизнинг фикрларимиз ҳис-туйғуларимиз олдида анча катта аниқликка эга, ҳис-туйғулар эса
бир вақтнинг ўзида бир-бири билан шунчалик уйғунлашиб кетадики, инсоннинг ўзи ҳам
ўзининг ички дунёсини тушуниши, нима истаётганлигини англаб етиши, баъзан жуда
мушкул бўлиб қолади. Демак, ахлоқий ҳис-туйғулар бу ўта мураккабликка эга бўлган ва
нозиклигидан, ҳамда ҳаракатчанлигидан англаб олиш қийин бўлган инсондаги
кечинмалардир. Аммо шуни буткул қатъият билан айтиш мумкинки, ахлоқий ҳис-туйғулар
ҳам худди фикрларимиз сингари нозик энергия манбаи ҳисобланади. Буни психологлар ва

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада

ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. ПҚ-2956 // Халқ сўзи. - резидента – Т., 2018. – № 270-
271 (7198-7199); Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекиcтoн Реcпубликacини янaдa
ривoжлaнтириш бўйичa Ҳaрaкaтлaр cтрaтегияcи тўғриcидa»ги Фармони. ПФ-4947 //
http://lex.uz/pages/getpage.
aspx?lact_id=3107036#3109146


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

136

шифокорлар бир овоздан тасдиқлашлари мумкин. Буни ҳар бир инсоннинг ўзи ҳам ҳаёти
давомида кўп маротаба ўз бошидан кечирган. Масалан: сиз бирор ҳодисадан ёки бирор
кишидан кучли завқ олсангиз шу заҳоти ўзингизни бир оз кучлироқ, енгилроқ, бардамроқ
сезиб қолганлигингизни пайқаганмисиз? Бу ижобий ҳис энергияси ҳисобланади.

Агар сиз тушкунликка тушсангиз ўзингизни оғир, чарчаган ҳолда эканлигингизни

пайқай бошлайсиз. Демак, бизнинг ҳамма ҳис-туйғуларимиз маълум кучга ёки бошқача
қилиб айтганда энергияга эга. Инсон энергетикасининг баъзи қонунлари билан биз юқорида
танишиб ўтган эдик. Ушбу қонунлар ҳис-туйғулар энергиясини иш фаолиятида ҳам
тўлақонли ҳокимиятга эга. Биоэнергетик қонуниятлар бу ҳолда универсал сифатида
қаралиши керак. Инсоннинг ички муҳитини уйғунлиги айнан унинг ҳис-туйғулари билан
боғлиқ. Ҳис-туйғуларнинг ўзгарувчанлигини ҳисобга олсак, ички муҳит уйғунлигини
нақадар тез парчаланиб кетишини тасаввур қилиш мумкин. Биз инсоннинг ҳис-туйғуларини
бевосита, худди фикр сингари кўра олмасак-да, уни сезамиз. Инсоннинг кўз илғамас
самимияти, виждонийлиги, ҳақгўйлиги, меҳри унинг хатти-ҳаракатида, фаолиятида ўз
аксини топади.

Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, фикрлаш жараёни ва инсон соғлиғи орасида

маълум боғлиқлик бор. Худди шундай ҳиссиётлар ҳам инсон соғлиғининг маънавий
асосидир десак тўғри бўлади. Ҳиссиётлар инсон соғлиғини белгилашда, унинг тақдирини
шаклланишида беқиёс аҳамият касб этади. Шунга қарамай айтиб ўтиш лозимки, бугунги
кунда психология фани ҳиссиётларни тарбиялашга керакли бўлган даражада эътибор
ажрата олмаяпти. Ҳиссиётлар тарбияси деярли четда қолиб кетяпти. Биз кўпроқ хулқ-атвор,
эътиқод ҳақида сўз юритамиз, аммо ана шу хулқ-атвор қандай ҳиссиётларга суянган ҳолда
бажарилиши кераклиги ҳақида сўз юритмаймиз. Биз ахлоқий тарбиянинг ташқи
элементларига диққатимизни қаратамизу, инсоннинг ички кечинмалари билан
қизиқмаймиз. «Инсон қандай ҳис-туйғуларни ва нима учун ривожлантириши керак, бу ҳис-
туйғулар инсонга нима тақдим этади-ю, қандай зарар келтиради?» – деган саволларга жавоб
қидирмаймиз.

Ҳиссиётларни тарбиялаш, ҳиссиётларни ривожланиши, ҳиссиётларнинг инсон

соғлиғига таъсири каби масалалар бугунги кунда психологлар, шифокорлар ва
педагогларнинг тобора кўпроқ қизиқтириб бориши бу фанлар ўртасида интегратив
жараённи вужудга келтирмоқда. Бу ҳолни вужудга келиши бежиз эмас, албатта. Инсон ўз
соғлиғини йўқотишидан аввал, яъни касаллик вужудга келишидан олдин организмнинг
маълум тизимлари ўз вазифаларини тўлақонли бажараолмай қўяди ва бунга албатта
инсонда маънавий шарт-шароит сабаб бўлади. Бу шарт-шароитларни шифокорлар тилида
«ҳиссиётлар потологияси» деб аталади. Бошқача қилиб айтганда ҳар қандай касаллик
ҳиссиётлар потологиясидан бошланади. Масалан: оилавий нотинчлик ҳиссиётлар
потологиясига олиб келувчи биринчи омиллардан биридир. Уриш, жанжал-тўполон албатта
асабийлашиш, нафратланиш, жирканиш каби ҳиссиётларни келтириб чиқаради. Бундай
салбий ҳиссиётлар эса ўз навбатида аллергия, астма, асаб ва юрак томир касалликларини
келтириб чиқаради. Бу касалликлар кучайишга (фаоллашишга) сўнгра эса сусайишга
мойил. Худди бизнинг ҳис-туйғулармиз сингари ўзгариб туради. Ошқозон, юрак, ўпка,
жигар, буйрак умуман инсоннинг ҳамма аъзолари ҳиссиётлар ритмига асосланган ҳолда иш
юритади. Албатта, бизнинг ҳиссиётларимиз жуда ўзгарувчан. Аччиқланиш ва қаттиқ


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

137

чарчаш, руҳий ва жисмоний толиқиш – булар ҳаммаси астенияга олиб келади, бу эса
маълумки турли касалликларнинг кенг тарқалган симптомларидан (белгиларидан) бири
бўлиб ҳисобланади. Салбий ҳиссиётлар, қониқмаслик, жиззакилик, нафрат, жирканиш каби
ҳиссиётлар нафақат асаб тизимига, балки биоэнергетик майдонга ҳам ўз таъсирини
ўтказади. Бу ҳиссиётлар энергия алмашинувини бузади, биоэнергетик майдонда салбий
кўрсатмаларни (дастурларни) ҳосил қилади. Ушбу кўрсатмалар қулай шароит туғилганда
касаллик тарзида юзага чиқиши мумкин. Баъзи салбий кўрсатмалар юзага чиқмасада
авлоддан-авлодга ўтиши мумкин. Бу эса кейинги авлодни ҳиссий хусусиятларини ирсий
жиҳатдан ноқулай белгилар билан туғилишига асос яратади. Салбий ҳиссиётлар салбий
фикрларни вужудга келишига сабабчи бўлади. Демак, психология фани бугунги куннинг
шарт-шароитларини ҳам ҳисобга олган ҳолда ҳиссиётлар тарбияси билан шуғулланиши
лозим. Бугунги кунда психология фани олдида қуйидаги саволлар ўз ечимини кутиб
турибди:

1. Талабаларда ахлоқий ҳис-туйғуларни ривожлантиришнинг самарали методлари

қандай?

2. Ахлоқий ҳис-туйғуларни ривожлантиришнинг аҳмияти қандай?
3. Виждон, завқ, ғурур, меҳр-муҳаббат, масъулият каби ҳисларни ривожлантириш

қандай билимларга асосланиши керак?

Демак, ушбу саволларга жавоб қидириб, биз қуйидаги хулосаларга келдик.
Биринчидан, талабаларга ахлоқий ҳислар ва салбий ҳислар орасидаги фарқни

кўрсатиш, яъни уларни маълум синфларга ажратиш лозим. Бу ҳисларнинг инсон ҳаётидаги
ўрни ва аҳамиятини аниқлаб бериш керак.

Иккинчидан, ҳар бир ҳис инсоннинг ички дунёсига қандай таъсир кўрсатишини

аниқлаб олиш муҳим. Турли хил ҳис-туйғуларни бошдан кечириш охир оқибати билан
танишиб бўлгач эса ана шу ҳис-туйғуларни бошқариш ва энг муҳими керакли меъёрни
аниқлашга талабаларни ўргатиш каби вазифаларни бажариш керак бўлади. Албатта ҳис-
туйғуларни бошқариш ва уларни тарбиялаш жуда нозик ҳамда мураккаб масала. Шунинг
учун бу вазифани амалга оширишда алоҳида тажрибалар ўтказиш ва маълум методларни
ишлаб чиқиш талаб этилади. Биз ўз олдимизга алоҳида методлар ишлаб чиқишни эмас,
балки психология фанига ҳис-туйғуларни тарбиялашдек долзарб муаммони киритишни ва
уларни тарбиялашда биология хусусан биоэнергетика фанининг эришган илмларидан
фойдаланишни мақсад қилиб қўйганмиз. Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек,
биоэнергетик жиҳатдан ҳис-туйғулар ижобий (инсонга куч бағишловчи, унга ички
уйғунлик бағишловчи) ва салбий (инсоннинг кучини камайтирувчи, ички муҳитида
номутаносибликка олиб келувчи) гуруҳларга ажралиши мумкин экан. Аслида, мантиқий
нуқтаи назардан барча ҳис-туйғулар ўз ўрнида мавжуд ва керакли. Биз салбий ҳис-
туйғуларни умуман ҳис этмасак, ўз навбатида ижобий ҳисларни ҳам тўғри баҳолай олмаган,
ижобий ҳисларнинг қадрига ҳам етмаган бўлар эдик.

Ҳозирги даврда инсонни ва асосан ёшларни тўғри яшашга, тўғри фикр юритишга,

тўғри ҳис этишга ким ўргатиши керак? Ким ва қайси фан бу масалалар билан
шуғулланмоқда? Нима учун психология фанификр тарбияси, ҳис-туйғулар тарбияси
борасида асосли илмий-тадқиқот ишлари олиб бормаяпти, бу борада тарбия методларини
ишлаб чиқмаяпти? Психология фанида бу йўналишда маълум тавсиялар ишлаб чиқилмаган.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

138

Биз олийгоҳларда талабаларни тўғри ҳис этишга ва фикр юритишга керакли даражада
ўргатмаймиз. Ҳозирда ҳар бир инсон бу масалаларни ўзи учун ўзи ҳал этмоқда. Баъзан
онгли, баъзан эса онгсиз равишда маълум йўналиш танланади. Бу йўналиш талабаларнинг
кейинги ҳаётида ўзини қандай акс эттириши ҳам номаълум. Талабалар қандай ҳиссиётлар
фойдали ёки зиён, келажакда салбий ҳиссиётлардан қандай қутулиш керак ва нима учун
қутулиш керак эканлигини тасаввур қила олмайдилар. Улар ўз ҳиссиётларини
ривожланишини назорат ҳам қилмайдилар. Бу жараённи кўпгина талабалар ўз ҳолига
ташлаб қўйганлар. Ҳатто, катта одамлар ҳам ўз ҳиссиётлари ҳақида кам гапирадилар.
Бундай шарт-шароитда ёшлар қандай қилиб комилликка интила оладилар?

Мана шу мулоҳазалар бизни ҳис-туйғуларнинг аҳамиятини илмий жиҳатдан таҳлил

этишга ундади. Биз ўз маърузаларимизда талабаларга ахлоқий ҳис-туйғуларнинг инсон
организмига қандай таъсир кўрсатишини ва ҳиссиётлар ахлоқига амал қилмаслик
натижасида қандай ҳолатлар вужудга келиши мумкинлигини кўрсатиб беришга ҳаракат
қилдик. Бундан ташқари, биз талабаларга ўзларида ахлоқий ҳисларни қандай қилиб
ривожлан-тиришларини ва салбий ҳиссиётлар билан қандай қарши курашиш йўлларини
белгилаб беришга ҳаракат қилдик. Бизнинг асосий мақсадимиз талабаларда ахлоқий
ҳиссиётларга нисбатан тўғри, илмий муносабатни тарбиялаш бўлди.

«Ҳис-туйғулар – кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб

олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ўзича турли хил шаклда
билдирадиган муносабатидир» деб таъриф берилган умумий психология дарслигида

2

.

Бирон-бир нарсани идрок этилаётган, тушуниб олинаётган, маълум ёки номаълум
нарсаларга нисбатан шахсий муносабат билан биргаликда рўй беради. Ана шу ҳолларнинг
барчасида ҳис-туйғуларнинг бошдан кечирилиши хусусида, кишининг алоҳида ҳиссий
ҳолати хусусида гапирилади. Шу билан бирга ҳис-туйғуларнинг кечиши ўз ривожланишига
эга бўлган, жорий ва ўзгариб турадиган психик жараёндир. Ҳис-туйғулар – шахснинг
эмоционал соҳасини ташкил этадики, улар киши хулқ-атворини тартибга солиб туришда
иштирок этади. Одамлар ўртасидага мураккаб ва кўп қиррали муносабатлар ҳис-туйғулар
иштирокида ташкил топади.

Ҳис-туйғулар – воқеликни акс эттиришнинг ўзига хос шаклларидан биридир. Агар

билиш жараёнида нарсалар ва воқеликдаги ҳодисалар акс этса, ҳис-туйғуларда эса
субъектнинг ўзига хос эҳтиёжлари билан қўшилиб, ўзи

билиб олаётган ва ўзгартираётган нарсаларга ва воқелик ҳодисаларига нисбатан

унинг муносабати акс этади. Барча психик жараёнлар каби

эмоционал ҳолатлар, ҳис-туйғунинг кечиши ҳам мия фаолиятининг натижаси

ҳисобланади. Албатта, уларнинг кечишида шартли ва шартсиз рефлекслар ҳам иштирок
этади.

Ҳис-туйғу кечинмалари ҳар доим ҳам бир хил тусда бўлавермайди. Ҳиссий ҳолатда,

иккита бир-бирига зид ҳис-туйғуларнинг ўзига хос бирикмасини мужассамлаштириш ҳам
мумкин; масалан: ишқ-муҳаббат ва нафрат рашқ ҳиссини бир-бирига қўшилиб кетиши (ҳис-
туйғуларнинг амбивалентлиги ҳодисаси).

2

Петровский А.В ва б. Умумий психология. – Т.: Ўқитувчи.–1992.– 400 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

139

Кишининг ҳис-туйғулари рўй беришига кўра мураккаб шартсиз рефлексларга боғлиқ

бўлгани ҳолда ижтимоий хусусиятга эгадир. Ҳис-туйғулар – киши шахсининг анча ёрқин
кўринишларидан бири бўлиб, у билиш жараёнлари ва хулқ-атвор ҳамда фаолиятни
иродавий бошқариш билан биргаликда намоён бўлади.

Ҳис-туйғулар

(тор

маънода)

киши

шахсининг

йўналтирилганлигида

мужассамлашган барқарор эҳтиёжлари объектига нисбатан унинг муносабатини акс
эттиради. Психологияда ҳис-туйғулар турларининг ягона таснифи йўқ. Кўпинча қуйидаги
турлари алоҳида ажратиб кўрсатилади: маънавий (ахлоқий), интеллектуал (ақлий) ва
эстетик (нафосат) ҳис-туйғулари. Маънавий (ахлоқий) ҳис-туйғуларга муҳаббат (кенг ва тор
маънода), ҳамдардлик, инсонпарварлик, садоқат ва виждон киритилади.

Шу нарса эътиборга лойиқки халқ табобати қадимги даврлардан бошлаб инсон

саломатлигини сақлаш борасида тана софлиги ва қалб поклигига алоҳида эътибор бериб
келган. Замонавий психология ва тиббиёт ҳам соғлиқни сақлаш борасида энг муҳим
муаммолардан бири ички уйғунликка эришиш эканлигини таъкидлайди. Агар инсон ўз
эътиқодига, ишончига нисбатан нотўғри хатти-ҳаракат қилса, виждон азобига учрайди.
Айни ана шу виждонни қийналиши қилинган хатони тузатишга ундайди. Бунда ҳатто инсон
ўзини расман оқласа ҳам виждони қийналиши давом этаверади. Бунда ички сиқилиш,
таранглик, бесарамжонлик, ҳотиржамликни йўқолиши юзага келади. Буни стресс ҳолати
деб ҳам аташ мумкин.

Демак, «Виждон» бекорчи насиҳатгўйлар ўйлаб топган абстракт тушунча эмас. У

ҳаракатланувчи психик омилдир. У ҳар доим кундалик кайфиятимизга ва шу орқали
соғлиғимизга ўз таъсирини кўрсатади. Шундай қилиб, психик стресслар юзага
келтирадиган касалликларни олдини олишда инсоннинг ички поклиги, виждон поклиги
катта аҳамиятга эга. Чунки айнан инсон ҳалоллиги қудратли ва сеҳрли таъсир кучига эга.
Организмни ҳимояловчи ҳиссиётлар англанган ва англанмаган ҳолда амалга ошиб боради
ва айнан шу ҳиссиётлар инсоннинг психик ҳолатини яхшилайди.

Инсон эмоция механизмларини ўзининг олдинги аждодларидан мерос қилиб олган.

Шунинг учун ҳам инсоннинг баъзи эмоциялари жониворларникига ўхшаш (ғазаб, очлик,
чанқоқлик, қўрқув), лекин булар организм талабларини қондиришдаги энг оддий
эмоциялардир. Онг ва юксак инсоний талаблар ривожланиши билан инсонда янада
мураккаброқ инсоний ҳиссиётлар ривожлана бошлади. Юқоридаги фикрлардан қуйидаги
мантиқий фикр вужудга келади. Эмоциялар ҳиссиётлардан фарқли ўлароқ узоқ эволюцион
давр мобайнида вужудга келган ва у фақат инсонга эмас, балки жониворларга ҳам хосдир.
Улар физиологик талабларни қондиришга хизмат қилади. Ҳиссиётлар эса эмоциялар
асосида идрок иштирокида фақатгина инсонга хос ижтимоий муносабатлар муҳитида
ривожлангандир.

Инсон талабларининг эса кўпчилик қисми тарбия асосида шаклланади, улар жамият

томонидан ривожлантирилиб борилади (масалан, гигиеник талаблар, маданий талаблар).
Ушбу талаблар ҳиссиётларни ривожланишида бевосита иштирок этади. Кўпгина
ҳиссиётлар ақлий фаолият билан шундай боғланганки, улар фаолиятсиз мавжуд ҳам бўла
олмайди. Инсоннинг эмоционал ҳолатини ва ҳиссиётларини турли-туманлигини
кўрсатишда ҳар қандай ҳисоб-китоб, мезонлар ва классификациялар ожиз эканини тан
олиш лозим. Уларни қуёш нурларининг рангларига ўхшатиш мумкин. Яъни асосий


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

140

рангларни аниқлаб олишгина мумкин бўлади ана шу асосий ранглардан эса беҳисоб
равишда турли-туман рангларни комбинациясини олиш мумкин. Ҳис-туйғулар ҳам худди
шундай хусусиятга эга, биз уларнинг фақат баъзи асосийларини гуруҳлашимиз мумкин
халос. Бизнинг бу гуруҳлашимиз албатта турли хил мезонлар асосида бўлиши ҳам мумкин.
Шунинг учун ҳам ҳозирда ҳис-туйғуларни гуруҳлаш бир-биридан фарқ қилувчи бир қанча
йўналишларда бормоқда. Демак, инсон ҳиссиётларини танлаб олинган кўрсаткичларга
қараб турлича гуруҳларга ажратиш мумкин. Масалан, уларни ёқимли ва ёқимсизлигига
қараб гуруҳлаш ёки ижобий, салбий ҳисларга ажратиш ёки бошқа одамларга
билдириладиган ва ўзига билдириладиган ҳиссиётлар гуруҳларини ажратиш мумкин. Бу
ҳолда бошқа одамларга билдириладиган ҳиссиётларга муҳаббат, миннатдорчилик, ҳасад,
нафрат кабилар кирса, ўзига билдириладиган ҳиссиётларга: ўзидан мамнун бўлиш, уялиш,
афсусланиш кабилар киритилади. Атроф-оламдаги ҳодисаларга баҳо бериш билан боғлиқ
бўлган ҳиссиётлар бор масалан: ачиниш, хафсаласи пир бўлиш, хурсандчилик. Бир қанча
ҳиссиётлар ўзини сақлаш инстинкти билан боғлиқ масалан: қўрқув, хавотир, сергаклик ва
бошқалар. Оралиқ ҳиссиётлар ҳам мавжуд, улар бир неча гуруҳларга ажратилиши мумкин:
масалан, жаҳл ва алам ҳислари – улар инсоннинг ўзига ҳам, бошқаларга ҳам қаратилган
бўлиши мумкин

Физиологлар ёқимли ҳиссиётлар кўпинча вегетатив асаб тизимининг парасимпатик

бўлимини қўзғалиши билан, ёқимсизлари эса кўпинча симпатик бўлимини қўзғалиши
билан боғлиқлигини аниқладилар. Айтиш жоизки, ижобий эмоциялар ҳам, салбий
эмоциялар ҳам инсонда фаолият истагини уйғотади, инсонни ҳаракатга келтиради. Ушбу
эмоцияларнинг йўқолиши инсондаги фаолиятга бўлган эҳтиёжни йўқолишига олиб
келиши, апатия ҳолатини келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бир тасаввур қилиб
кўринг, агар инсон ҳаяжонланиш, муҳаббат, нафратланиш, шодланиш, хафа бўлиш
кабилардан маҳрум бўлса, яхшилик ва ёмонликни ёлғиз совуқ идрок, ҳисоб-китоб йўли
билан ажратиб, кибернетик ускуна сингари хатти-ҳаракат қилса, у қандай кўринишга эга
бўлиб қолади?

Умуман биз уни тўлақонли шахс дея олармидик? Бу ҳолда инсон ўз қиёфасини, яъни

инсонийлик хислатларини йўқотади. Бундан ташқари инсон ривожланиш, такомиллашиш
эҳтиёжини ҳамда қобилиятини йўқотиб қўяди.

Инсоний ҳиссиётнинг, эмоционал қобилиятнинг йўқолиши инсонийликни

йўқолишига олиб келади, физиологик эмоцияларни йўқолиши эса атроф-муҳит билан ҳар
қандай алоқани бузилишига олиб келади. Эмоция ҳаётга, бизнинг атрофимизда содир
бўлаётган ҳодисаларга қизиқишлар-имизни сақлаб туради.

Инсон ўзининг мукаммаллиги ва камолига интилиши билан аҳамиятли ва

қадрлидир. Инсоннинг ҳиссиётлари ва идроки бир-бирини тўлдириб, бойитиб боргандагина
мукаммалдир. Шунинг учун ҳам баркамол инсонни тарбиялаш қандайдир электрон
машинани ихтиро қилишдан кўра анча мураккаброқдир.

Кўпинча адабиётларда стрессга, яъни стресс ҳолатига оид маълумотларни

учратамиз. Уларнинг баъзиларида стресс ҳолатини ечимини топиш ва

ижобий мақсадга

эришишнинг психологияси кўрсатилади. Стресс ҳолатидан тўғри чиқиб кетиш ва бу
ҳолатдан ривожланиш учун фойдаланиш учун йўл-йўриқлар кўрсатилади. Стресс
ҳолатининг назорат қилинмаслиги эса нейробиологик етишмовчиликка олиб келади ва


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

141

феъл-атворда ўзгаришлар ҳосил қилади. Назорат қилинган стресслар бундай
етишмовчиликни ҳосил қилмайди. Стресс ҳолатини назорат қилишга интилиш келажакда
бу ҳолатларни ўзини йўқотиб қўймасликка, стресс ҳолатидан чиқа олиш қобилиятини
ривожлантиришга хизмат қилади.

Аммо шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ҳар бир инсоннинг стресс ҳолатига

бардошлилик даражаси турлича. Бу бардошлилик даражаси асаб тизимининг
мустаҳкамлиги, чидамлиги ва типлари билан белгиланади.

Қизиқарли ҳолат шундаки, инсон стресс ҳолатининг кўплигидан ҳам стресс

ҳолатини умуман йўқолиб қолишидан ҳам руҳий изтиробга тушиб қолиши мумкин. Чунки
стресс ҳолати маълум даражада организмни фаоллаштириб туришга ёрдам беради ва унинг
бутунлай йўқолиб қолиши инсонда ҳаётий қизиқишни пасайтириб юбориши мумкин.
Стресс ҳолатини бошдан кечириб, уни тўғри ечимини топиб, ана шу стресс ҳолатини енгиб
чиққан одам эса кейинги ривожланиш учун маълум куч тўплайди, уни ҳаётий зарурат
сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ, аммо ҳар бир одам ўзининг стресс меъёрини
аниқлаб олиши керак.

Бу меъёр шундай даражада бўлиши лозимки, айнан шу ҳолатда инсон ўзини ички

муҳитини уйғунлаштира олсин. Бунинг учун эса ҳар бир талаба ўз шахсини яхшироқ
ўрганиши ва ўз ички муҳитида уйғунликни сақлашга ҳаракат қилиши лозим.

Талаба ўзининг стресс даражасини аниқлаб олганидагина у стресс ҳолатларини

назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Шу ҳолдагина талаба стрессни етишмовчилигидан
ҳам (дистрессдан), стресснинг ортиқча юкидан ҳам қийналмайди. Шундай қилиб қуйидаги
хулосаларни келтириш мумкин:

–зўриқишнинг йўқлиги деградация, атрофияни ва ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини

пасайишига олиб келади;

–зўриқишнинг кўплиги (ортиқчалиги) функционал ва адаптив (мослашиш)

қобилиятини пасайтиради.

Биз биоэнергетик нуқтаи назардан инсоннинг турли-туман ҳис-туйғуларини икки

гуруҳга ажратдик:

1. Ахлоқий-бириктирувчи ҳиссиётлар.
2. Агрессив ажратувчи ҳиссиётлар.
Агрессив ҳисларга нафрат, рашк, қасос, қасд, ғазаб, худбинлик кабиларни киритиш

мумкин. Бу ҳисларнинг асосида инкор этиш, воз кечиш қабул қилмаслик ётади. Бу ҳислар
ҳаётнинг бизга ёқмаган томонларини инкор этишга, яъни реал ҳаётни тан олмасликка ёки
ундан юз ўгиришга ундайди. Бу ҳисларга берилган инсон маълум даражада реалликни
(ҳақиқатни) инкор этади, қабул қилмайди. Ўз шахсини ана шу ҳаётнинг бир қисми бўлган
ҳолатдан ажратган ҳолда қабул қилишга интилади. Бу ҳолатда биоэнергетик майдонда ҳам
энергия алмашинуви бузилади. Биоэнергетик майдонга худди шунга ўхшаш салбий
энергиялар тортила бошлайди ва натижада ушбу майдон ана шундай кўрсатмаларга бойиб
боради. Демак, биоэнергетик майдоннинг янада ифлосланиши юз бера бошлайди. Бундан
ташқари ушбу ҳиссиётлар энергетик қувватнинг тарқалишига, яъни кўп қувватни бефойда
сарфланишига сабаб бўлади. Натижада инсоннинг биоэнергетик майдони ўз қувватини
камайтириб боради ва кучсизланиб қолади. Чунки салбий ҳислар қувватни атрофга ёйилиб
кетишига ва қўшимча қувватнинг кириб келмаслигига хизмат қилади. Чунки биз бу ҳолда


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

142

реал ҳаётни инкор этаяпмиз, яъни ўзимиз ҳаётий қувватдан воз кечаяпмиз. Бу ҳолатни узоқ
муддатда давом этиши аввал биоэнергетик майдонни, сўнг эса жисмоний организмни
емирилишига сабаб бўлади. Шу механизмдан келиб чиққан ҳолда биз бу салбий
ҳиссиётларни ажратувчи ҳиссиётлар деб атадик. Улар инсоннинг яхлит биоэнергетик
майдондан ажралиб қолишига ва кучсизланишига (муҳофазани кучсизланишига) олиб
келади.

Албатта, биз юқорида айтиб ўтганимиздек стресс ҳолатлар ҳам организмни

фаолиятини фаоллаштиришга хизмат қилади ва бу тўғри, аммо бу ҳолатни маълум
чегаралари ва даражалари мавжуд. Ана шу даража ва меъёрларидан четга чиқиш ҳиссий
зўриқишни салбий натижаларга, касалликларга олиб келади. Демак, ажратувчи ҳиссиётлар
ҳам ҳаётнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши лозим, лекин уларни бошдан
кечираётган инсон маълум ахлоқ меъёрларига амал қилиши ва маълум назоратни қўлдан
бермаслиги шарт. Инсон бирор шахсдан нафратланар экан бу нафрат қуввати (агрессия)
нафақат бутун борлиққа, балки ўзига ҳам қаратилган бўлади. Чунки ҳар бир шахс ана шу
борлиқнинг бир қисми ҳисобланади. У қандай инсон бўлишидан қатъий назар яхлит
биологик дунёнинг маълум қисмини ташкил этади. Биологик борлиқни бирор қисмини
ёмон кўраётган, нафрат ҳиссини кечираётган одам нафрат предмети бўлган шахс орқали
бутун биологик борлиққа ўз нафратини қаратган бўлади.

Биз ўзимиз ана шу яхлит биологик ҳаётнинг бир қисми бўлганлигимиздан охир

оқибатда ўзимизни ҳам ёмон кўра бошлаймиз. Чунки биологик сферага тарқалган агрессия
(тажовузкорлик) биологик предметларни танламайди, у радиотўлқинлари сингари сферада
ҳар томонга тарқала боради. Натижада, ўз агрессиямиз (тажавузкорлигимиз) маълум
вақтдан сўнг ўзимизга қайтиб келади. Чунки биологик даражада ҳамма нарса ўзаро боғлиқ
ва тенгдир. Инсон борлиқнинг бир қисми, борлиқ эса катта ва яхлит организмдир, у
кўринмас энергетик иплар билан чамбарчас боғлиқлик ҳосил қилади. Ҳаттоки, коинотнинг
энергетик оқимлари ернинг биоэнергетик тизими билан алоқадор ва ўзаро таъсирга эга
эканлиги маълум. Ер юзида ва умуман коинотда энергиялар алмашинуви маълум
қонуниятлар орқали амалга оширилади ва ўзаро уйғунлик ҳосил қилади. Ана шу уйғун
энергия сферасида яшаш учун инсон ҳам ўз фикрлари ва ўз ҳис-туйғуларида уйғунликка
эришиши лозим, акс ҳолда инсон ана шу уйғун борлиқ энергетикасига ҳамоҳанг ҳолда ҳаёт
кечира олмайди. Бу ҳамоҳангликни бузилиши албатта энергия алмашинувини бузилишига
олиб келади. Резонанс ҳолати, яъни бир-бирига мос тушиш ҳолати кучни икки баробар
эмас, балки бир неча ўн баробар ошишига олиб келишини сиз яхши биласиз. Демак, инсон
энергетикасининг тўлқинлари борлиқ энергетикасининг тўлқинларига мос тушган ҳолда
унинг биоэнергетик майдонининг қуввати бир неча ўн баробар ошиб боради. Мустаҳкам
иммунитетга эга инсон мустаҳкам соғлиқ эгаси эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз.


REFERENCES

1.

Sh.M.Mirziyoyev “O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim tizimini 2030-yilgacha
rivojlantirish konsepsiyasi (keyingi o‘rinlarda — Konsepsiya)” O‘zbekiston Respublikasi
Prezidentining Farmoni, 08.10.2019 yildagi PF-5847-sonli qarori.

2.

Абу Али ибн Сино.Саломатлик сирлари:Тиббий рисолалар тўплами.-Тошкент:
А.Қодирий номидаги халқ мероси нашириёти. 2000. –156 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

143

3.

Абдуллаев С.С. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом.

4.

Фалсафа фанлари номзоди илмий дараж. олиш учун тақдим этилган дисс.
автореферати.– Т. :2002. –26 б.

5.

Абу Али ибн Синонинг моғлиқни сақлашга доир рисолалари. /таржимон
У.И.Каримов.–Т.: Фан .1978 . – 132 б.

6.

Бойдедаев А.Табиат кучлари ва олам эволюцияси. –Т.:1996.-105 б.

7.

Гапиров Б.Т. Талабаларда ахлоқий ўз-ўзини англашнинг ўқув жараёнидаги динамик
тараққиёти. Психол.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.–Т.: 1993.–
133 б.

8.

Туленов Ж. Ҳаёт фалсафаси.–Т.: Ўзбекистон. 1993 .– 319 б.

9.

Қиличева Қ.Ю. Баҳоуддин Нақшбандийнинг таълимий–ахлоқий қарашлари. Пед.фан.
ном. илмий дараж. олиш учун ёзилган дис.–Т.2004–18 б.

10.

ўсиши (Ўқитувчи учун қўлланма).–Т.:Ўқитувчи .1980.–88 б.

11.

Ғозиев Э.Тафаккур психологияси.–Тошкент.: Ўқитувчи.1990.–184 б.

12.

Янковская М.Г. Эмоциональные аспекты нравственного воспитания. – М.:
Просвещение. 1986. – 160 с.





References

Sh.M.Mirziyoyev “O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasi (keyingi o‘rinlarda — Konsepsiya)” O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni, 08.10.2019 yildagi PF-5847-sonli qarori.

Абу Али ибн Сино.Саломатлик сирлари:Тиббий рисолалар тўплами.-Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашириёти. 2000. –156 б.

Абдуллаев С.С. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом.

Фалсафа фанлари номзоди илмий дараж. олиш учун тақдим этилган дисс. автореферати.– Т. :2002. –26 б.

Абу Али ибн Синонинг моғлиқни сақлашга доир рисолалари. /таржимон У.И.Каримов.–Т.: Фан .1978 . – 132 б.

Бойдедаев А.Табиат кучлари ва олам эволюцияси. –Т.:1996.-105 б.

Гапиров Б.Т. Талабаларда ахлоқий ўз-ўзини англашнинг ўқув жараёнидаги динамик тараққиёти. Психол.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.–Т.: 1993.–133 б.

Туленов Ж. Ҳаёт фалсафаси.–Т.: Ўзбекистон. 1993 .– 319 б.

Қиличева Қ.Ю. Баҳоуддин Нақшбандийнинг таълимий–ахлоқий қарашлари. Пед.фан. ном. илмий дараж. олиш учун ёзилган дис.–Т.2004–18 б.

ўсиши (Ўқитувчи учун қўлланма).–Т.:Ўқитувчи .1980.–88 б.

Ғозиев Э.Тафаккур психологияси.–Тошкент.: Ўқитувчи.1990.–184 б.

Янковская М.Г. Эмоциональные аспекты нравственного воспитания. – М.: Просвещение. 1986. – 160 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов