46
СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА СУВ ИНШООТЛАРИ
ҚУРИЛИШИ
Ш.М.Мирзоев
БухДУ таянч докторанти.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10812798
Аннотатция.
Ушбу тезисда Суғориш тизимларини лойиҳалаш ва сув иншоотлари
қурилиши ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
Партия, сув ресурсларидан рационал фойдаланиш, сув хўжалиги, сув
заҳираларидан оқилона фойдаланиш.
DESIGN OF IRRIGATION SYSTEMS AND CONSTRUCTION OF WATER
FACILITIES
Abstarct.
This thesis provides information on the design of irrigation systems and the
construction of water structures.
Key words:
Party, rational use of water resources, water management, rational use of
water resources.
ПРОЕКТИРОВАНИЕ ИРРИГАЦИОННЫХ СИСТЕМ И СТРОИТЕЛЬСТВО
ГИДРОТЕХНИЧЕСКИХ СООРУЖЕНИЙ
Аннотация.
В данной дипломной работе представлены сведения по
проектированию ирригационных систем и строительству водных сооружений.
Ключевые слова:
Партия, рациональное использование водных ресурсов, водное
хозяйство, рациональное использование водных ресурсов.
Партия ва ҳукумат сув ресурсларидан рационал фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
муаммоларига муҳим давлат вазифаси деб қараб келди. Зотан, сув хўжалиги қурилиши учун
ажратилган сарф-харажатларни қисқартириш, иншоотларни иш унумдорлигини ошириш,
сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш борасидаги
вазифалар пухта ва макаммал лойиҳалашни талаб этарди.
Ўзбекистон ССР Мелиорация ва сув хўжалиги министрлиги тизимида ирригация ва
мелиоратив объектлар, ерларни комплекс ўзлаштириш, коллектор-дренаж тармоқларини
лойиҳалаштириш “Узгидроводхоз”, “Ферганагипроводхоз”, “Самарқандгипроводхоз”,
“Узводпромпроект”, “Узгипроводхоз”, Средазгипроводхлопок ҳамда область хўжалик
47
ишлаб чиқариш бошқармалари, ҚҚАССР Амударё дельта бошқармаси қошидаги 12 та
лойиҳалаш группаси амалга оширади
1
.
Лойиҳалаш ишлари бир қатор йўналишларда олиб борилиб, уларнинг даражаси
турли ўлчов бирликлари ёрдамида аниқланади. Асосан, қурилиш –монтаж ишлари (рубль
ёки сўмда), янги суғориладиган ерлар (га), ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шудгор
ерларни текислаш (га), насос станциялари қуриш (дона), сув омборлари (куб.метр),
магистрал каналлар (км) гидро узеллари ва ҳоказаларнинг лойиҳалари тузиб чиқилганди.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда яъний сув хўжалиги қурилишини ўз вақтида
лойиҳа ҳужжатлари билан таъминлашда лойиҳа ташкилотлари моддий-техник баъзасини
мустаҳкамлаш ва улар учун кадр тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ССР Минисрлар Совети 1950 йил Республикада янги суғориш тизимига
ўтишга қарор қилди. Мазкур қарор ижроси лойиҳа ҳужжатларига бўлган эҳтиёжни
ниҳоятда ошириб юборди. Айни пайтда янги суғориш тизимига ўтиш комплекс чора-
тадбирлар режаси ишлаб чиқишни талаб этарди. Жумладан, суғориладиган ерларни
мустаҳкамлаш ва карталарни йириклаштириш масаласида янги лойиҳалар ишлаб чиқиши
белгиланади.
1938 йилда ирригация – мелиорация лойиҳа-қидирув иларини амалга ошриш учун
ташкил этилган (Тошкент, Андижон, Самарқанд) канторалар 1950 йилда “Узводприз”
трестига бирлаштирилди. 1951 йил январидан “Средазгипроводхлопок” институти филиали
сифатида фаолият юритган бўлса, 1954 йилга келиб қайта ташкил этилган “Узгипроводхоз”
мустақил лойиҳа-қидирув институтига айлантирилди
2
. Интитут ЎзбекистонССР сув
хўжалиги қурилиш тармоқлари асосий лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳисобланган.
Муассасани сув хўжалиги соҳасида тайёрланган лойиҳаларнинг асосий
йўналишлари:
-суғориш ва дренаж тармоқларини ривожлантириш схемаси;
-суғориладиган ерларни реконструкция қилиш;
-ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш;
-хўжаликлараро ва магистрал каналлар, дренажлар қурилиши ва реконструкцияси;
-сув омборлари ва ёмғирлар йиғиладиган иншшоатлар қурилиши;
-горизонтал ва вертикал дренажлар;
1
И.Ҳ.Жўрабеков. Ўзбекистонда сув хўжалиги. –Тошкент: Ўзбекистон, 1982. –Б 20.
2
https//www.uzsuvloyiha.uz/ru/o-nas/istoriya(Мурожаат қилинда 14.06.2022 йил)
48
-гидроузел ва бошқа турдаги инжинерлик иншооатлар;
-насос станциялари;
-тўғонлар
3
шулар жумласидандир.
Бироқ, 1951 йил Бухоро область Ғиждувон ва Шофиркон районларида янги суғориш
тизимига ўтиш ҳолати ўрганилганида, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишларни бошлашда катта
тўсиқ бўлаётгани маълум бўлди.
Мисол учун, тузилган схемаларни катта қисми магистрал каналлар билан
боғланмаган, колхозлар ички суғориш тармоқларини реконструкция қилиш вазифалари
кўрсатилмаган ҳолда тасдиқланади.
Суғорладиган участкаларни мустакамлаш борасида лойиҳаларини тайёрлаш
жараёнида материаллар етарлича таҳлил этилмаган ҳамда уларга зарурий тузатишлар
киритмаган. Шофиркон райони Денов қишлоқ совети Сталин колхозида тайёрлаган 14
лойиҳа ҳужжатида 9 та участкада жами 289 гектар ер танлаган бўлиб, уларни доимий сув
манбаси кўрсатилмаган
4
.
Лойиҳаларда кузатилаётган камчиликлар соҳада етарли малакага эга бўлган
мутахассислар йўқлигини кўрсатади. Ҳолбуки, ерларни оптималлаштириш каби лойиҳалар
ўта мураккаб лойиҳалар сирасига киритилмайди.
3
https//www.uzsuvloyiha.uz/ru/o-nas/istoriya(Мурожаат қилинда 14.06.2022 йил)
4
Бухоро вилоят давлат архиви 111-фонд, 1-рйўхат, 136-йиғма жилд, 85-бет