Олий таълим бошқарувида академик мустақиллик принциплари ва амалиёт

CC BY f
61-63
2
Поделиться
Исмаилов, Т. . (2021). Олий таълим бошқарувида академик мустақиллик принциплари ва амалиёт . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 61–63. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/21993
Темурбек Исмаилов, Наманганский государственный университет

доктор философии (PhD), доцент В. к

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар айнан ОТМларнинг янги сиёсий-иқтисодий ўзгаришларга мослашишини назарда тутмоқда. Бугунги кунда ривожланган давлатларнинг таълим тизимида авторитар ва маъмурий-бюрократик бошқарув моделидан воз кечган ҳолда корпоратив бошқарув усули кенг ёйилмоқда[1].Дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган ислоҳотларда белгиланган мақсадларга авваламбор олий таълим муассасалари бошқарув тизимини ислоҳқилмасдан, аниқроғи, олий таълимда илғор бошқарув усуллари: корпоратив бошқарув, академик мустақиллик тамойилларини жорий этмасдан эришиб бўлмайди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва ҳозирги ОТМлар бошқаруви аҳволи таҳлили ушбу фикримизни тасдиқлайди.

Похожие статьи


background image

61

Исмоилов Темурбек Иломович

фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент в. б.

Наманган давлат университети,

ОЛИЙ ТАЪЛИМ БОШҚАРУВИДА АКАДЕМИК МУСТАҚИЛЛИК

ПРИНЦИПЛАРИ ВА АМАЛИЁТ

Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар айнан ОТМларнинг янги сиёсий-иқтисодий ўзгаришларга

мослашишини назарда тутмоқда. Бугунги кунда ривожланган давлатларнинг таълим тизимида
авторитар ва маъмурий-бюрократик бошқарув моделидан воз кечган ҳолда корпоратив бошқарув
усули кенг ёйилмоқда[1].Дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган ислоҳотларда
белгиланган мақсадларга авваламбор олий таълим муассасалари бошқарув тизимини
ислоҳқилмасдан, аниқроғи, олий таълимда илғор бошқарув усуллари: корпоратив бошқарув, академик
мустақиллик тамойилларини жорий этмасдан эришиб бўлмайди. Ривожланган мамлакатлар
тажрибаси ва ҳозирги ОТМлар бошқаруви аҳволи таҳлили ушбу фикримизни тасдиқлайди.

Жаҳоннинг аксарият олий таълим муассасалари, давлат ёки хусусий эканлигидан қатъи назар,

ташкилот - юридик шахе (entity) сифатида профессонал бошқарув асосида бошқариб келинади. Бу
бошқарув, яъни академик мустақиллик ОТМларда унинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ
шаклланиши ва ривожланишига сабаб бўлди. Бу борада дунёга машҳур тадқиқотчи Жамил Салми
олий таълим жараёнидаги халқаро рақобат муҳити ва мазкур жараёнда халқаро миқёсдаги нуфузли
олий таълим муассасаларини ташкил этишда академик мустақиллик тамойилларининг аҳамияти
ҳақида қуйидагиларни таъкидлайди: “...университетларга мустақиллик бериш бошқарув жараёнидаги
муаммолар ва улар муваффаққиятини таъминловчи энг муҳим омилидир” [2].

Шунинг учуй академик мустақиллик тамойилларини жорий этилиши ОТМларнинг ҳозирги

иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий воқеликка мослашиши ҳамда ривожланишига муҳим шароит яратади.
Дунёнинг кўплаб илмий тадқиқот марказлари[3]да олий таълим тизимида профессионал бошқарув,
академик мустақиллик тамойилларини жорий этиш борасида турли фан соҳалари бўйича илмий-
тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Олий таълимда академик мустақиллик тамойилларини жорий
этиш ва унинг жамият тараққиёти талабларига мувофиқлигини таъминлаш замонавий методларини
яратиш, унинг натижаси сифатида кадрлар тайёрлашни бугунги кундаги меҳнат бозорида юқори
малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжга мувофиқлаштириш масалаларига оид муаммолар бўйича
илмий изланишлар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда олий таълим тизимининг рақобатбардошлигини таъминлашда бошқарувга

дойр илгор хорижий тажрибаларни чуқур ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. 2017-2021 йилларда
Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳдракатлар стратегиясида олий таълим
тизимини тубдан такомиллаштириш[4] ҳамда Узбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясида халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илгор
стандартларини жорий этиш, олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш
Узбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи

“хаб”га

айлантириш, олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва

такомиллаштириш бўйича хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш асосида уларни республика олий
таълим муассасалари шароитида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, олий таълим
муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштири[5] каби қатор
вазифалар белгиланган. Узбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-
5812-сон Фармонида 2021 йил 1 январдан бошлаб идоравий бўйсунувидан қатъи назар профессионал
таълим тизими бошқарув ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
борасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Педагогик инновациялар, касб-ҳунар
таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
институтини ташкил этиш муҳим вазифа сифатида белгиланди[6].

Олий таълим тизимида академик мустақиллик тамойилларини жорий этишнинг концептуал,

педагогик, ташкилий масалаларига оид илмий тадқиқотлар дунёнинг етакчи илмий марказлари ва
олий

таълим

муассасалари,

жумладан,

EuropeanUniversityAssociation

(Бельгия),

TheUniversityofHouston (АҚШ), The Universityof Nottingham (Буюк Британия);ТБе University of Hong


background image

62

Kong (Хитой);Магшага Universitesi (Туркия), PrincetonUniversity (АҚШ), Centre of increasing top
edagogical quali ficationon base Manchesters, Oxfordsuniversity (Буюк Британия), Belfield pedagogical
university Germany (Германия), Научный центр гуманитарных исследований (Россия), Узбекистон
Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида олиб борилмоқда.

Жаҳон олий таълим тизимида академик мустақиллик тамойилларини жорий этиш бўйича

тадқиқотлар етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларда амалга оширилмоқда.
Жумладан, Purdue University (АҚШ), БМТнинг International Institute for Sustainabie Development (IISD)
муассасаси шулар жумласидандир.

Олий таълим тизимига профессионал бошқарув принципларини жорий этиш моделлари ва

замонавий тенденциялари хорижлик олимлардан T.Bush, R.Barnett, R. Middlehurst, R. Birnbaum,
P.Eckel, James J. Duderstadt, Дж. Дуглас, S.Collini, P.Macherey, lan.Bache, S.Marginson, R.Milters,
Samsudin Wahab, Adlan Rahmat, Mohd Sukor Yusof, Badrisang Mohamed, М.Кроу, У Дэбарс ва
бошқаларнинг изланишларида ўз ифодасини топган.

ОТМлардаги

академик

мустақиллик

тамойилларини

жорий

этишнинг

муассаса

рақобатбардошлиги ва самарадорлигини таъминлашдаги ўрни, ОТМларнинг автономлиги ва
академик мустақиллигини таъминлашнинг концептуал, методологик ва ташкилий-педагогик
жиҳатлари, олий таълим сифатини бошқариш, профессиоал бошқарувнинг ОТМ ташкилий ва
иқтисодий ривожланишга таъсири, ОТМлардаги бошқарув кадрлари: ректор, проректор, декан,
кафедра мудирлари фаолиятидаги профессионлизмнинг намоён бўлиш шакллари ва
униюксалтиришжараёнлариМДҲдавлатлариолимлариданН.В.Демидова,

С.В.Сулима,

С.А.

Дружилов, К.И.Морозова, С.Д.Резник, С.М.Васин, О.А.Сазыкина, О.Бычкова, Л.Вербицкая,
В.Касевич, М.В.Ниязова, В. Е.Варавенко, Йохан Г.Виссема, Ф. Альтбах, П.Ю. Гришина, Р. Н.
Абрамов, Э.В.Галажинский, А.О.Грудзинский, РДим, В.Коннов, М.Репина ва бошқалар томонидан
ўрганилган ҳамда таҳлил қилиниб, тегишли тавсиялар берилган.

Мамлакатимиз олимларидан Қ.Х.Абдурахманов, Г.Н.Ахунова, Б.А.Бегалов, А.Ш.Бекмуродов,

С.С.Гулямов, Ш.Н.Зайнутдинов, М.А.Икрамов, Н.К.Йўлдошев, И.УМажидов, Д.Х.Набиев,
Р.И.Нуримбетов, Б.Х.Рахимов, Д.Н.Рахимова, Р.А.Рахманбаева, М.Х.Саидов, А.Н.Самадов,
Т.Ш.Шодиев, Ш.Д.Эргашходжаева, А.Т.Юсупов, Ш.Қурбоновва бошқаларнинг илмий асарларидаги
академик мустақиллик тамойилларини жорий этишга доир методологик жиҳатларни ўрганиш ва
таҳлил қилиш асосида шу хулосага келиндики, ҳозирга қадар ОТМларда академик мустақиллик
тамойилларини жорий этишнинг назарий ва амалий жиҳатларига доир кўплаб илмий тадқиқотлар
олиб борилганлигига қарамай, уларн даражада муаммони ёритади деб бўлмайди. Айниқса,
муаммонинг ташкилий-ҳуқуқий ва маъмурий-педагогик жиҳатлари жамиятимиз тараққиётининг янги
даври хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳали ўрганилмаган. Шунга кўра, мазкур масалалар
юзасидан бир қатор илмий, услубий ва амалий муаммоларнинг ҳал этилиш зарурати мавжуд.

Узбекистон тараққиётининг янги босқичи шароитида ОТМларда академик мустақиллик

принципларини жорий этишнинг замонавий ҳолати, хусусиятлари, тамойиллари ва хорижий
мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш зарур ва олий таълим тизимида бошқарувни
модернизациялаш ва менежмент тамойилларига мувофиқ академик мустақиллик принципларини
жорий этиш заруратини асослаш ва мазкур масала юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, олий таълим
муассасаларида таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини оширишда академик мустақиллик
принципларини жорий этиш моделини ишлаб чиқиш ва Узбекистон тараққиётининг янги босқичи
шароитида ОТМларда академик мустақиллик принципларини жорий этишнинг иқтисодий ва
ташкилий-маъмурий заруратини асослаш орқали ОТМларининг академик мустақиллигини
таъминлашда маркетинг-менежментнинг янги элемента (8Р-профессионал билимлар(ргоГе88Юпа1
knowledge))HH қўллаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиб олий таълим, фан ва ишлаб
чиқариш интеграциясини бошқаришнинг интеграция натижаларини прогнозлаш ва самарадорлигини
оширишда академик мустақиллик принципларини жорий этишнинг педагогик-ташкилий
воситаларини такомиллаштириш бугунги кунучун долзарб масала бўлиб қолмоқда. Замонавий
инновацион таълимда натижаларга йўналтирилган контроллинг менежмент тамойилига мувофиқ
олий таълим бошқаруви тизимида академик мустақиллик принципларини жорий этишнинг
самарадорлигини ошириш механизми ишлаб чиқилган.


background image

63

Олий таълим бошқариш сифатини оширишда академик мустақиллик принципларини жорий

этишмодели таклиф этилган ҳамда ОТМларда шаклан миллий ва мазмунан глобал таълим
стратегиялари (замонавий ректорат, деканат, кафедра, инновацион бошқарув, ОТМ фаолиятининг
компонентлари бўйича қиёсий таҳлил этиш («benchmarking») ва ички бошқарув тизимлари
(ИНТРАНЕТ)ни қўллаш зарурати асослаб берилган. Мамлакатимизда мавжуд давлатга қарашли
университет, академия ва институт ҳамда нодавлат, ўзини-ўзи бошқарувчи олий таълим
муассасаларининг бошқарув жараёнидаги фарқларни белгиловчи аниқ мезонларни ишлаб чиқиш
зарурлиги исботланган.

Олий таълим муассасалари бошқарув жараёнига академик мустақиллик принципларини жорий

этишнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши
томонидан муҳокама қилингандан сўнг белгиланган тартибда тасдиқлаш учуй киритилиши зарурлиги
асослаб берилган.

ОТМ бошқарувига академик мустақиллик принципларини жорий этиш жараёнида “тийиб туриш

ва мувозанатда сақлаш” (checks and balances) механизмини жорий этиш ва унинг миллий
хусусиятлари, мезонлари ишлаб чиқилган. академик мустақиллик принципларини жорий этилган
олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини лавозимга тайинлаш ва уларни лавозимидан озод этиш
жараёнига замонавий талаблар (бошқарувчилик компетенцияси (management competence). Тажриба ва
шахсий сифатлари, академик таъсири (academic credibility)Hn киритиш бўйича таклифлар ишлаб
чиқилган. Глобаллашув жараёнларида рақобат муҳитининг кескинлашуви шароитида ОТМларининг
академик мустақиллигини таъминлашда маркетинг-менежментнинг янги элемента (8Р-профессионал
билимлар(рго1е88юпа! knowledge))Hn қўллаш ҳамда олий таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси
натижаларини прогнозлаштириш механизми таклиф этилган.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Education Management Corporation (EMC) (http://www.edu-mgt.com).

2.

Салми Д. Создание университетов мирового класса.пер. сангл. - М.: Издательство «Весь

Мир», 2009. - 132 с.

3.

United States Department of Education (USDE) (АҚШ), Council for Higher Education

Accreditation (CHEA)) (АҚШ), Massachusetts Institute of Technology, Stanford University, Harvard
University, California Institute of Technology, University of Cambridge, University of Oxford, University
College London, Imperial College London, University of Chicago, ETH Zurich - Swiss Federallnstitute of
Technology, Nanyang Technological University, Singapore, Ecole Polytechnique Fdddrale de Lausanne,
Princeton University, Cornell University, National University of Singapore.

4.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ- 4947-сон
фармони // Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон,
354-модда, 23-сон, 448-модда, 37-сон, 982-модда.

5.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Узбекистон Республикаси

олий таълимтизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-
5847-сонфармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й., 06/19/5847/3887-
сон.

6.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014):

403-407.

7.

Namazova, Yulduz. "National education system in the educational ideas of jadidism." The Light of

Islam 2020.3 (2020): 47-57.

8.

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Некоторые суждения Абу-Насра аль–Фараби о

соотношении логики и грамматики." Credo new 2 (2002): 10-10.

9.

Нишанова, О. (2023). Роль этнической культуры в формировании идеологического

иммунитета

молодежи,

in

Library,

7(2),

27-30.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21844

Библиографические ссылки

Education Management Corporation (EMC) (http://www.edu-mgt.com).

Салми Д. Создание университетов мирового класса.пср. сангл. - М.: Издательство «Весь Мир», 2009. - 132 с.

United States Department of Education (USDE) (АКШ), Council for Higher Education Accreditation (CHEA)) (АКШ), Massachusetts Institute of Technology, Stanford University, Harvard University, California Institute of Technology, University of Cambridge, University of Oxford. University College London, Imperial College London, University of Chicago, ETH Zurich - Swiss Fcdcrallnstitutc of Technology, Nanyang Technological University, Singapore, Ecolc Polytcchniquc Fdddralc de Lausanne, Princeton University, Cornell University, National University of Singapore.

Узбекистан Рсспубликаси Прсзидснтининг 2017 йил 7 фсвралдаги «Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратсгияси тугрисида»ги ПФ- 4947-сон фармони // Узбекистан Рсспубликаси конун хужжатлари туплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448-модда, 37-сон, 982-модда.

Узбекистан Рсспубликаси Прсзидснтининг 2019 йил 8 октябрдаги «Узбекистан Рсспубликаси олий таълимтизимини 2030 йилгача ривожлантириш концспциясини тасдиклаш тугрисида»ги ПФ-5847-сонфармони // Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й., 06/19/5847/3887-сон.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадкикот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014): 403-407.

Namazova, Yulduz. "National education system in the educational ideas of jadidism." The Light of Islam 2020.3 (2020): 47-57.

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Некоторые суждения Абу-Насра аль-Фараби о соотношении логики и грамматики." Credo new 2 (2002): 10-10.

Нишанова, О. (2023). Роль этнической культуры в формировании идеологического иммунитета молодежи, in Library, 7(2), 27-30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21844

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов