Становление института пробации в Республике Узбекистан

CC BY f
82-84
108
9
Поделиться
Болтаев, М. (2020). Становление института пробации в Республике Узбекистан. Обзор законодательства Узбекистана, (2), 82–84. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1816
М Болтаев, Ташкентский государственный юридический университет

Заведующая отделением профильного отделения, к.ю.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается внедрение службы пробации в Республике Узбекистан и ее функционирование на основе научно-практического и в том числе статистического анализа.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

82

М.С.Болтаев

ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиали

кафедра мудири, юридик фанлар номзоди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПРОБАЦИЯ

ИНСТИТУТИНИ ШАКЛЛАНИШИ

Аннотация:

мақолада Ўзбекистон Республикасида

пробация хизматини жорий этилиши ва унинг
фаолиятини йўлга қўйилиши масалалари илмий-
амалий таҳлиллар, шу жумладан статистик таҳлиллар
асосида ёритилган.

Калит сўзлар:

пробация, пробация хизмати,

пробация

назорати

остидаги

шахслар,

қайта

жиноятнинг олдини олиш, ижтимоий мослаштириш.

Аннотация:

в статье рассматривается внедрение

службы пробации в Республике Узбекистан и ее
функционирование на основе научно-практического и
в том числе статистического анализа.

Ключевые слова:

пробация, служба пробации,

лица под пробационным контролем, предупреждение,
профилактика повторного совершения преступления,
социальная адаптация.


Annotation:

The article discusses the introduction of

the probation service in the Republic of Uzbekistan and

it’s

functioning on the basis of scientific and practical,
including statistical analysis.

Keywords:

probation, probation service, persons

under probation control, prevention, prevention of re-
commission of a crime, social adaptation.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жазони ижро

этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор
чоралар қабул қилинди. Хусусан, маҳкумларнинг
ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, уларнинг шаъни ва
қадр-қимматини ҳурмат қилиш, ушбу соҳада коррупция
ва

мансаб

ваколатини

суиистеъмол

қилиш

ҳолатларига барҳам бериш, жазони ижро этиш
муассасаларининг

моддий-техника

базасини

мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар амалга
оширилди.

Жазони

ижро

этиш

тизимида

таълим

муассасаларининг фаолияти тубдан ислоҳ қилинди,
маҳкумларни ўқитиш жараёнига инновацион педагогик
технологиялар жорий этилди, биринчи навбатда, вояга
етмаганлар ва касб-ҳунарга эга бўлмаган маҳкумларни
касбий тайёрлаш механизмлари қайта кўриб чиқилди.

Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятида

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини,
маҳкумларни назорат қилишнинг замонавий техника
воситаларини, шунингдек, улар учун масофали видео-
учрашув

ташкил

этиш

имконини

берувчи

видеоконференция тизимини жорий этиш ва қўллаш
бўйича кенг чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маҳкумларнинг

меҳнат

билан

бандлигини

самарали таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш
муассасаларида

ишлаб

чиқариш

фаолиятини

ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар
қабул қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг

Инсон

ҳуқуқлари

бўйича

вакили

(Омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини
мониторинг

қилиш

борасидаги

ваколатлари

кенгайтирилди.

Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили,

шунингдек, жамоатчилик билан бевосита мулоқот

натижалари қуйидаги ҳуқуқий механизмларни янада
такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда:

– маҳкумлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни

таъминлаш, улар томонидан қайта жиноят содир
этилишининг олдини олиш, уларда қонунга итоаткор
хулқ-атворни, инсон, меҳнат ва ижтимоий турмуш
қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурмат муносабатини
шакллантириш;

– озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган

жазоларни ижро этиш, шартли ҳукм қилинган ва
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан самарали
назоратни амалга ошириш;

– жазони ижро этиш муассасалари фаолияти

устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, уларнинг
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган
шахсларни ижтимоий мослаштиришда фуқаролик
жамияти институтлари билан узвий ҳамкорлигини
таъминлаш.

Мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни

ахлоқан тузатиш, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда
жамоатчилик

билан

узвий

ҳамкорликда

қайта

тарбиялаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда.

Хусусан, илғор хорижий тажриба ва халқаро

стандартларни инобатга олган ҳолда ички ишлар
органлари тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқбузарликларни
барвақт профилактика қилиш ва жиноятчиликка қарши
курашиш

бўйича

кўрилаётган

чора-тадбирлар

натижасида пробация хизмати фаолияти йўлга
қўйилди.

Жумладан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Жиноят-ижроия

қонунчилигини

тубдан

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ–4006-сонли
қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан эътиборан
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган
жазоларни

ижро

этилишини

назорат

қилиш

бўлинмалари негизида вазирлик Жазони ижро этиш
бош бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати ва унинг
ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Республика бўйича жами 215 та бўлинма: пробация

хизмати, 14 та ҳудудий пробация бўлимлари ва 200 та
туман

(шаҳар)

пробация

бўлинма

(гуруҳ)лари

фаолияти йўлга қўйилди.

Пробация хизмати илк бор 1887 йилда Англия

жорий

этилган.

Ҳозирда

кўплаб

ривожланган

мамлакатларда шундай хизмат фаолият юритади.

Пробация “синов” деган маънони англатиб, халқаро

амалиётда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлаш ва
назоратини олиб бориш билан шуғулланади. Яъни, суд
ҳукми ёки ажрими билан озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган
шахслар томонидан жазонинг ижро этилишини
таъминлайди.

Мамлакатимизда

пробация

бўлинмаларининг

асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

– ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум

қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш
бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва
ташкилотлари, шунингдек, жамоат тузилмалари билан
ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил этиш;

– шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан

муддатидан

илгари

шартли

озод

қилинган

шахсларнинг

хулқ-атвори

устидан

таъсирчан

назоратни амалга ошириш;


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

83

– назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро

этиш

муассасаларидан

озод

этилган

вояга

етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга
жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий
тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали
ҳар томонлама амалий кўмаклашиш;

– назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир

этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича
профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш,
уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни
тузган ҳолда ўрганиш.

Туман (шаҳар) пробация бўлинмаларининг шахсий

таркиби улар зиммасига юклатилган вазифаларни
бажаришда, қоида тариқасида, бир нафар ходимга
шаҳарларда – 100, туманларда – 75 нафар маҳкум
ҳисобидан келиб чиқиб тақсимланади.

Пробация

бўлинмалари

устуворлик

асосида

ижтимоий, педагогика ва профилактика соҳаларида иш
тажрибасига эга бўлган офицерлар таркибидаги
малакали ходимлар билан тўлдирилади.

Катта амалий иш тажрибасига эга бўлган ва

хизматдан салбий ҳолатларга кўра бўшатилмаган ички
ишлар органларининг пенсионерлари, пробация
бўлинмалари ходимлари лавозимига аттестациядан
ўтган лавозим ҳисобидан тайинланишлари мумкин.

Шу ўринда, 2019 йил мобайнида пробация

бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишларга
рақамлар мисолида назар ташлайдиган бўлсак:

– ички ишлар органлари пробация бўлинмалари

томонидан 61 053 нафар шахс назорат остига олинган
бўлиб, шундан ахлоқ тузатиш ишларида – 20 021
нафар, шартли ҳукм қилинлар – 2 340 нафар, муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар – 6 925 нафар,
озодликни чеклаш – 9 767 нафар, мажбурий жамоат
ишлари - 137 нафар ва шартли озод қилинганлар – 21
863 нафарни ташкил этади;

– кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда

ўтказилган

профилактик

тадбирлар

натижасида

назорат остидаги 53 393 нафар шахслар ҳисобдан
чиқарилди;

– ўзининг қонунларга итоаткорлиги ва меҳнатга

бўлган ижобий муносабати билан қатъий тузалиш
йўлига кирган 25 431 нафар назоратдаги шахслар
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-
моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли
озод этилди;

назоратдаги

шахсларни

ижтимоий

мослаштиришга,

уларни

ўқишга

ва

ишга

жойлаштиришга ҳамда қайта касбга йўналтиришга
асосий эътибор қаратилди. Хусусан, назорат остидаги
шахслар томонидан қайта жиноят содир этиш хавфини
аниқлаш борасида 20 370 нафарини ижтимоий
психологик портрети тузилиб, шу асосида тарбиявий-
профилактик таъсир чоралари олиб борилмоқда;

– назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш

бўйича бандликка кўмаклашиш марказлари билан
ҳамкорликда 1008

маротаба

“Ишга

марҳамат”

тадбирлари ташкил этилиб, улардан 7 839 нафари
ишга жойлаштирилди ва 9 090 нафарига ишга
йўлланмалар берилди;

– муайян касбга эга бўлмаган 4 555 нафар

шахслардан 3 794 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, 1
459 нафари касбга ўқитиш учун юборилди;

– назоратдагиларни ижтимоий мослаштириш ва

ёрдам кўрсатиш масаласида мутасадди идора ва
ташкилотларга 10 124 та тақдимномалар киритилди;

– назорат остидаги шахслар билан 22 190

маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, 303
005 та масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди:
243 174 нафарига жазони ўташ йўналиши бўйича; 30
209 нафарига ишга жойлаштириш; 4 916 нафарига
соғлиғини тиклаш; 208 нафарига уй жой билан
таъминлаш; 421 нафарига ўқишга кириши; 6 563
нафарига моддий ёрдам олиш; 2 550 нафарига
маиший масалаларда ва 6 044 нафарига бошқа
масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган

жазоларга ҳукм қилинган шахсларни тўғри ҳаётга
қайтариш, содир этган жинояти учун чин кўнгилдан
пушаймонлик ҳиссини уйғотиш, уларни касбга ўргатиш,
ўқитиш ва иш билан таъминлашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.

Шу мақсадда, назорат остидаги шахсларни 3 та

тоифага, яъни, тузалиш йўлига ўтганлар, жиноят содир
этишга мойиллар ва жиноят содир этиш хавфи юқори
бўлганларга ажратган ҳолда маҳаллий ҳуқуқни
муҳофаза

қилувчи

идоралар

ва

жамоатчилик

ташкилотлари

билан

ҳамкорликда

тарбиявий

профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида, ҳисобга олинган назоратдаги

61

053 нафар шахсларнинг 85 фоизи, яъни 51 790

нафари тузалиш йўлига ўтишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини
самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 14 февралдаги 84-
сон қарори асосида қуйидаги чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда:

– назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин

товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан
тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан
чиқишини чеклашни назарда тутувчи тартибни жорий
қилиш;

– пробация бўлинма (гуруҳ)ларининг ходимларини

Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси
манбалари ҳисобига рағбатлантириш тартибини жорий
этиш;

тегишли

олий

таълим

муассасаларида

психология

йўналиш

бўйича

таҳсил

олаётган

талабаларнинг пробация бўлинма (гуруҳ)ларида
амалиёт ўташ тартибини жорий этиш;

– Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш ин-

ститутида Пробация хизмати ходимларининг малака-
сини ошириш тизимини жорий этиш;

– юридик йўналишларидаги олий таълим муасса-

салари таълим дастурларига назорат остидагиларнинг
ижтимоий-психологик портретини ўрганиш бўйича мах-
сус мавзуларни киритиш;

– пробация хизмати ходимларининг стажировкани

ўташ, чет эл қонунчилигини ўрганиш мақсадида риво-
жланган хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини
ташкил этиш;

– пробация фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишла-

рини кучайтириш;

– пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари

томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-
моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ток-
шоулар, ижтимоий роликлар, махсус кўрсатувлар,
мақолалар, чиқишлар ва эшиттиришлар ташкил этиш.

Ўтказилган таҳлилларга таянган ҳолда, пробация

хизмати

фаолиятини

такомиллаштириш

бўйича

қуйидагилар таклиф этилади:


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

84

– туман (шаҳар) ички ишлар органлари пробация

бўлинмаларини

устуворлик

асосида

ижтимоий,

педагогика

ва

профилактика

соҳалари

мутахассисликлари бўйича олий маълумотга ва иш
тажрибасига эга офицерлар таркибидаги

малакали

ходимлар билан жамланиши

ни таъминлаш;

– катта амалий иш тажрибасига эга бўлган ва

хизматдан салбий ҳолатларга кўра бўшатилмаган ички
ишлар органлари пенсионерларининг рўйхатини ва
улар орасидан пробация бўлинмалари учун

кадрлар

захираси

ни шакллантириш;

– ички ишлар органлари пробация бўлинмалари

ходимларининг

хизмат фаолияти натижаларини

баҳолаш тартиби ва мезонлари

ни ишлаб чиқиш;

– назорат остидаги шахслар билан тезкор

профилактик ишларни амалга оширишда ички ишлар
органлари

соҳавий хизматларининг ҳамкорлигини

ташкил этиш тартиби

ни ишлаб чиқиш;

– малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда,

пробация назорати остидаги шахсларга жазо ўташнинг
тартиб ва шартларини тушунтириш ва ҳар бири билан
ота-онаси, ака-укаси ёки яқин қариндошларининг
иштирокида

профилактик суҳбатлар

ўтказиш;

– пробация назорати остидаги шахсларга нисбатан

якка

тартибдаги

профилактик-огоҳлантирув

тадбирларини режалаштиришда

уларнинг турмуш

тарзи, оила аъзолари, яқин алоқалари, шунингдек
ўқишга ва меҳнат қилишга бўлган муносабатига
алоҳида эътибор қаратиш.

Ўйлаймизки, мақолада келтирилган таклиф ва

тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши пробация
хизмати фаолиятини янада такомиллаштиришга ҳисса
қўшади.

Адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Жиноят-ижроия

қонунчилигини

тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018
йил 7 ноябрдаги ПҚ–4006-сонли қарори // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018
й., 07/18/4006/2166-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-
сон.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари пробация
хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 14
февралдаги 84-сон қарори // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари

миллий

базаси,

14.02.2020

й.,

09/20/84/0167-

сон.

3.

Пробация

хизмати-дастлабки

бир

йиллик

фаолият натижалари ва келгусидаги режалар //
https://www.iiv.uz/news/probatsiya-xizmati-dastlabki-bir-
yillik-faoliyat-natijalari--va-kelgusidagi-rejalar

(26 январь

2020).

4.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги
Пробация хизмати фаолияти бўйича ҳисобот. – Т.,
2020.


А.Ж. Дурматов

магистр права

УГОЛОВНАЯ ОТВЕТСТВЕННОСТЬ МЕДИЦИНСКИХ

РАБОТНИКОВ: НАЦИОНАЛЬНЫЙ И ЗАРУБЕЖНЫЙ

ОПЫТ

Аннотация:

данная статья посвящена изучению и

анализу уголовной ответственности медицинских
работников на основе национального и зарубежного
опыта. Изучено национальное законодательство
Республики Узбекистан в области регулирования
уголовной ответственности медицинских работников,
выявлены имеющиеся достижения и проблемы. На
основе

прогрессивного

зарубежного

опыта

разработаны предложения по совершенствованию
законодательства в данной области.

Ключевые слова:

юридическая ответственность,

виды ответственности медицинских работников, уго-
ловная ответственность медицинских работников,
врачебные ошибки, халатность, умысел, оставление в
опасности.


Abstract:

this article is devoted to the study and anal-

ysis of criminal liability of medical personnel based on
national and foreign experience. The national legislation of
the Republic of Uzbekistan in the field of regulating the
criminal liability of medical personnel has been studied,
and the existing achievements and problems have been
identified. Based on progressive foreign experience, pro-
posals have been developed to improve legislation in this
area.

Keywords:

legal liability, types of liability of medical

staff, criminal liability of medical staff, medical errors, neg-
ligence, intent, leaving in danger.


Аннотация

:

ушбу мақола тиббиёт ходимларининг

миллий ва хорижий тажрибага асосланган жиноий жа-
вобгарлигини

ўрганиш

ва

таҳлил

қилишга

бағишланган. Тиббиёт ходимларининг жиноий жавоб-
гарлигини тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Рес-
публикасининг миллий қонунчилиги ўрганилиб, мавжуд
ютуқ ва муаммолар аниқланди. Илғор хорижий тажри-
балар асосида бу соҳадаги қонунчиликни такомил-
лаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Калит сўзлар:

юридик жавобгарлик, тиббиёт хо-

димларининг жавобгарлиги турлари, тиббиёт ходим-
ларининг жиноий жавобгарлиги, тиббий хатолар,
бепарволик, ният, хавф остида қолдириш.

Конституция Республики Узбекистан является пра-

вовым фундаментом для успешного строительства
демократического правового государства, гарантом
прав и свобод человека, в том числе и социальных
прав, а в частности – права на здоровье. Важнейшим
моментом является признание в Преамбуле Основно-
го Закона приоритет общепризнанных норм междуна-
родного права. В главе 9 Конституции Республики Уз-
бекистан «Экономические и социальные права» статья
40, которая гласит, что «Каждый имеет право на ква-
лифицированное медицинское обслуживание». Право
на квалифицированное медицинское обслуживание
есть обеспеченная и гарантированная государством
возможность личности обратиться и получить меди-
цинскую помощь со стороны специальных медицин-
ских учреждений и лиц, обладающих специальными
познаниями в области в медицины.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ–4006-сонли қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й., 07/18/4006/2166-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300- сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 14 февралдаги 84-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2020 й., 09/20/84/0167-сон.

Пробация хизмати-дастлабки бир йиллик фаолият натижалари ва келгусидаги режалар // https://www.iiv.uz/news/probatsiya-xizmati-dastlabki-bir- yillik-faoliyat-natijalari--va-kelgusidagi-rejalar (26 январь 2020).

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати фаолияти бўйича ҳисобот. – Т., 2020.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов