56
Т. Х. Араббоев
Судланганлик институтини такомиллаштириш масалалари
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг бош мақсади - инсон
манфаатларини ҳимоя қилишдир. Сўнгги йилларда бу борада амалга
оширилган ислоҳотлар фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш бароба-
рида, жиноий жазоларнинг либераллаштирилишига замин яратмоқда.
Судланганлик - шахснинг жазога ҳукм этилганидан келиб чиқа-
диган ва муайян ҳуқуқий оқибатларга олиб келувчи ҳуқуқий ҳолати.
Жиноят кодекси 77-моддасининг биринчи қисмида судланганликнинг
ҳуқуқий табиати белгиланган. Шу билан бирга, шахс суднинг уни
бирон-бир жиноятни содир этганлиги учун муайян жазога тортган
айблов ҳукми қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб судланган ҳисоб-
ланади. Яъни шахс жазони ўташ даврида ҳам, уни ўтаб бўлганидан
кейин ҳам, аниқ белгиланган муддат давомида ҳам судланган ҳисоб-
ланади. Аммо суд ҳукми билан жазодан озод қилинган шахс судлан- ган
ҳисобланмайди.
Жиноят кодексида назарда тутилган ҳолларда ва шахс судланган
бўла туриб янги жиноят содир этгандагина, судланганлик ҳуқуқий
аҳамиятга эга бўлади. Унинг ҳуқуқий аҳамияти судланганликнинг
мазмунини ташкил этувчи ҳуқуқий оқибатлар билан боғлиқ. Шахс-
нинг судланганлиги бир умрлик ҳуқуқий ҳолат эмас. Жазони ўтаб
бўлган шахслар судланганлиги тугамагунича ёки Жиноят кодекси 78 ва
79-моддаларида назарда тутилган шартлар мавжуд бўлганида олиб
ташланмагунича, судланган ҳисобланадилар.
Судланганликнинг муддатидан илгари олиб ташланиши амнистия
ёки авф этиш акти билан ҳам юз бериши мумкин. Судланганликни
ижтимоий оқибатлари жазога ўхшайди ва илгари жиноят содир этган-
лиги туфайли шахсни жамият учун хавфли деб ҳисобланиши билан
боғлиқ бўлган ҳуқуқий чеклаш ахлоқ тузатишга жиноий фаолиятни
давом эттиришга тўсқинлик қилишга хусусий ва умумий олдини олиш-
га, яъни Жиноят кодексини 42-моддасида назарда тутилган шартлар
мавжуд бўлганида олиб ташланмагунча, судланган ҳисобланади.
Шахс янги жиноят содир этганида судланганлик ҳолати тугаш
муддатининг давом этиши тўхтатилади. Ушбу ҳолдан биринчи жиноят
бўйича судланганликнинг тугаш муддати айбдор охирги жиноят учун
жазони амалда ўтаб бўлганидан сўнг қайта ҳисобланиши керак. Шахс
ушбу жиноятлардан энг оғири учун судланганлик тугаш муддати
тугагунича,
иккала
жиноят
учун
судланган
ҳисобланади.
57
Судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳокимиятнинг ваколатли
органи тегишли қарор чиқариб, уни бекор қилганлигини билдиради.
Судланганлик муддати мобайнида шахс янги жиноят содир
этганда, ушбу жиноят сўнгги жиноят учун асосий ва қўшимча жазо
ўталган пайтдан бошлаб ҳисобланиши зарур. Шахс оғирроқ жиноят
учун судланганлик тугаш муддати ўтмагунча, содир этган жиноятлар-
нинг барчаси учун судланган ҳисобланади. Жазодан озод қилиш
жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг бир қисмидир,
чунки у доимо жазодан озод қилишни тақозо этади, зеро жазо жиноий
жавобгарликни амалга ошириш шаклларидан биридир. Агар жиноий
жавобгарлик шахсни судлаш, жазо тайинлаш шаклида, аммо аслида
ижро этилмай амалга ошириши ёхуд судлаш, жазо тайинлаш ва аслида
ижро этилиб амалга оширилса, қонун ҳукм қилишдан воз кечмаган
ҳолда жазода белгиланган муайян маҳрумликлар ҳамда маҳкумнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашлардан воз кечишини имконини
беради.
Жазо маҳкумни жазолаш мақсадида эмас, балки уни ахлоқан
тузатиш, жиноий фаолиятнинг давом этишига тўсқинлик қилиш,
шунингдек маҳкум ва бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир
этилишининг олдини олиш мақсадида тайинланади ҳамда ижро
этилади. Шу боис, жазо тайинлаш ва уни ижро этиш давлат ихтиёри-
даги бошқа воситалар муайян вазиятда мазкур мақсадларга эришиш
имконини бермаганда зарур бўлади. Айрим ҳолларда жазодан ёхуд уни
ўташдан озод қилиш масаласи ҳал қилинади.
Шу нуқтаи назардан, судланганлик институтининг ҳуқуқий
аҳамиятини ўзгартиришга эҳтиёж уни тартибга солувчи нормалар
тузилишидаги аниқ камчиликлар туфайли эмас, балки салбий тар-
тибларнинг ижтимоий оқибатлар натижаси эканлиги сабабли юзага
келади. Судланганлик ҳолати рецидивга таъсир ўтказиш ва жазо
тайинлашда эътиборга олиш билангина чекланиб қолмайди. Чунки, у
жиноят учун таъсир чорасининг ҳамда жиноий жазоларни ижро этиш
муассасалари фаолиятининг доирасидан чиқиб кетади. Бу ҳолда амалда
бўлган судланганлик институти криминологик жиҳатдан рецидив
жиноятчиликнинг олдини олиш ва умумпрофилактик вазифалар- ни
бажаришга қодирми, деган савол туғилади. Агар судланганлик
жиноятлар рецидиви мавжуд бўлишининг ҳуқуқий шароити деб тан
олинса, унинг репрессив негизларининг таркибий жиҳатдан ўзгариши
жиноятлар рецидивига таъсир этади
35
.
35
Қаранг:
Ботиров Ғ. К.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини либераллаш-
58
Жиноят кодекси 80-моддасининг тўртинчи қисмида судланганлик
ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтишини тузатиш ҳақидаги қоида
назарда тутилган. Бундай муддат шахс ушбу вақт ичида яна жиноят
содир этган тақдирда тўхтатилади. Яъни судланганлик ҳолатини туга-
тиш учун қонунда белгиланган муддат давомида шахс янги жиноят
содир этмаган бўлиши зарур. Судланганлик муддати мобайнида шахс
янги жиноят содир этса, ушбу муддат сўнгги жиноят учун асосий ва
қўшимча жазо ўталган пайтдан бошлаб ҳисобланиши зарур. Шахс
оғирроқ жиноят учун судланганлик ҳолатининг тугаш муддати ўтма-
гунча содир этган жиноятларнинг барчаси учун судланган ҳисобланади.
Агар шахс жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан
илгари озод қилинган бўлса, судланганлик ҳолатининг тугалланиши
жазонинг амалда ўталганлиги бўйича ҳисобга олинади. Ҳукм ижро
этилмаган ва ижро муддати узаймаган вақт судланганликнинг тугал-
ланиш муддатига киритилади.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in
countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and
Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).
2.
Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ
В
РЕСПУБЛИКЕ
УЗБЕКИСТАН:
СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.
тиришнинг асоси сифатида инсонпарварлик принципининг амалга оширилиши: Юрид. фан.
номз. ... дис. автореф. - Т., 2006. - 25 б.