299
QUESTIONS OF
TEACHING IN MEDICAL
HIGHER EDUCA
TION INSTITUTIONS
Transactions of the American clinical and Climatological association. 126, 2015: 260–70.
12. Mirzaeva N.A., Shoyimova Sh.S., Mirzaeva Sh.R., Psychological features of distance
learning, Journal Of Biomedicine And Practice 2020, Special Issue, pp.1002-1005.
13. Mirzaeva Sh.R., Shoyimova Sh.S., Mirzaeva N.A., Innovative opportunities for
monitoring and evaluating the progress of students in distance learning, Journal Of Biomedicine
And Practice 2020, Special Issue, pp. 998-1001.
14. Sheehy R. This is not your grandfather’s medical school: novel tools to enhance
medical education. Mo Med. 2019;116(5):371–5.
15. Shoyimova Sh.S., Mirzaeva Sh.R., Mirzaeva N.A., Advantages of e-learning in
improving the professional competence of university teachers, Journal Of Biomedicine And
Practice 2020, Special Issue, pp. 1009-1012.
Ҳайдаров М.Б., Сатвалдиева Э.А., Маматқулов И.Б., Ашурова Г.З.,
Шорахмедов Ш.Ш., Зокирова Н.З.
АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВА РЕАНИМАТОЛОГИЯДА СИМУЛЯЦИОН ТАЪЛИМ
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш
соҳасида сўнгги ўн йилликнинг ютуқларидан
бири кўплаб юқори технологияли тиббий ёр-
дам турларини жадал жорий этиб келинаётга-
нидир. Бу тиббиёт ходимларига биринчи на-
вбатда, уларни назарий билимлари ва амалий
кўникмалари бўйича талабларни сезиларли
даражада оширади. Иқтисодий ва ижтимо-
ий ҳаётнинг барча соҳаларида, шу жумладан
соғлиқни сақлашда бозор муносабатларини
ривожлантириш зарур компетенцияларга эга
мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади.
Тиббий хатоларга асосланган глобал муам-
молар ва салбий сценарийларнинг сезиларли
хавф-хатарлари келажакда тиббиёт мутахас-
сисларни тайёрлашни барча йўналишларида
таълим технологияларини қўшимча ривожла-
ниши ва уларнинг сифатини оширишни талаб
қилади. Шундай қилиб, америкалик олимлар
тиббий хатолар натижасида келиб чиққан ўлим
даражасини таҳлил қилиб, АҚШда беморлар
ўлимини барча сабаблари орасида учинчи
ўринни эгаллаган деган хулосага келишди [1].
Турли ҳисоб-китобларга кўра, АҚШда шифо-
корлар хатолари билан ҳар йили 50-100 минг,
Буюк британияда – 70 минг, Германияда – 100
минг одам ҳалок бўлади. Италияда ҳар йили
тиббий хатолар сабабли 90 мингдан ортиқ бе-
мор азоб чекади [2]. Соғлиқни сақлашда про-
фессионал хатолар муаммоси нафақат про-
фессионал муҳитда, балки юристларда ҳам
жиддий тадқиқот мавзусига айланган. Пуллик
соғлиқни сақлаш бозорининг ривожланиши
билан тиббий ходимларни хатолари билан боғ-
лиқ молиявий ва ҳуқуқий муаммоларнинг ўси-
ши кутилмоқда. Джеймс Ризоннинг айтишича,
хато «инсон» ёки «тизим хатоси» деб баҳола-
ниши мумкин» [3, 4, 5, 6].
Россия фанлар академиясининг мухбир аъ-
зоси, умумий реаниматология илмий-тадқиқот
институти директори В. А. Неговский, Россия
миллий реанимация кенгаши Президенти В.В.
Мороз таъбирича анестезиология-реанима-
тология жарроҳлик ва терапия билан бирга
тиббиётнинг учта асосий йўналишларидан
биридир.Бу соҳаларда ахборот ва юқори тех-
нологияли диагностика ҳамда даволаш усул-
ларининг жорий этилиши ва шунингдек, про-
фессионал хатоларни кўпайишига қаратилган
[7].
Анестезиология-реаниматология – тиббиёт
фанини бир бўлаги бўлиб, критик ёки терми-
нал ҳолатдаги беморлар ҳаётини таъминлаш,
танани витал функцияларини вақтинча ўрни-
ни босишдан иборатдир. «Ахборот матбуоти»,
вақт танқислиги, қарор қабул қилиш учун жа-
вобгарлик юки туфайли доимий стресс шарои-
тида ишлаш анестезиолог-реаниматологларни
касбий хатолар қилиш учун юқори хавф гу-
руҳдир. Бундай хато даволаш тавсияси хато-
си, шахс ёки уларнинг комбинацияси билан
боғлиқ бўлиши мумкин. Инсонларда хатолар-
ни олдини олишнинг энг яхши усули-доимий
тиббий таълимни ошириб бориш лозим бўла-
ди.
Ўзбекистон Республикасида анестезиолог
– реаниматолог шифокорлар учун 2000 йил-
гача клиник ординатура, 2000 йилдан бошлаб
300
ВО
П
РО
СЫ
П
РЕ
П
О
ДА
ВА
Н
И
Я В М
ЕДИ
Ц
И
Н
СКИ
Х
ВЫ
СШ
И
Х
УЧЕ
БН
Ы
Х
ЗА
ВЕ
ДЕ
Н
И
ЯХ
магистратура, клиник ординатура (дипломдан
кейинг таълим) ва 2020 йилдан бошлаб ане-
стезиология ва реаниматология бўйича ин-
тернатурадан иборат бир – икки – уч йиллик
тайёргарлик шакллантирилди. Кейинчалик
дипломдан кейинги таълим доирасида ши-
фокор анестезиолог-реаниматологлар малака
ошириш курсларида, конгрессларда, конфе-
ренцияларда, семинарларда қатнашадилар.
Анестезиолог-реаниматологлар кенг билим,
амалий билиш ва кўникмаларга эга бўлиши,
уларни тайёрлашда ушбу билим ва кўникма-
ларни шакллантиришга ва автоматизацияга
олиб келиш керак. Анъанавий таълим тизими
бу мақсадга эришишга имкон бермайди. Замо-
навий шароитда назарий тайёргарлик халқаро
талабларга жавоб берадиган кенг кўламли си-
муляция таълим усуллари билан бирлаштири-
лиши зарур [7].
Касбий, техник кўникмаларга эмас, балки
техник бўлмаган кўникмаларга эга бўлишнинг
энг мақбул шакли таълимдир. Тренинг – бу
машғулотни аралаш шакли, чунки у бир вақт-
нинг ўзида иккита усулдан фойдаланишни ўз
ичига олади: талабаларни хабардор қилиш ва
топшириқни бажариш. Шу билан бирга қуйи-
дагиларни амалга ошириш мумкин: ўрганиш
қобилиятини ривожлантириш; муайян фао-
лиятни шакллантириш; ушбу фаолият даво-
мида самарали мулоқот шаклларини рағбат-
лантириш. Тренингни муваффақиятли амалга
ошириш учун қуйидагилар зарур: касбий таъ-
лим элементларини бир неча марта мустақил
бажариш; ҳар бир ижрочини натижаси учун
таълим олувчининг жавобгарлиги ушбу фао-
лият бўйича экспертларнинг вазифани тўғри
бажарилишини назорат қилиши ва ҳисобот бе-
риши орқали амалга оширилади; белгиланган
таълим мақсадларига эришиш учун мустақил
бажариш натижаларини таҳлил қилиш. Жаҳон
амалиётида таълим соҳасида, шу жумладан,
тиббий таълимда тренингни қўллаш бўйича
етарли тажриба тўпланган. Чет элда симуля-
цион таълим тизими (СТ) яратилди ва муваф-
фақиятли фаолият юритмоқда.
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам си-
фати, самарадорлиги ва хавфсизлигини сези-
ларли даражада ошириш учун мўлжалланган
СТ – таълимнинг энг муҳим афзалликлари бе-
морга зарар бермасдан ва ҳар бир мутахассис-
ни эришилган касбий тайёргарлик даражасини
объектив баҳолашдан иборат. СТ нинг асосий
камчиликлари унинг юқори баҳоланишидадир
[9, 10, 11, 12, 13, 14].
Бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни
сақлаш тизимида бир томондан шунга ўхшаш
тизимни долзарблиги, бошқа томондан эса
таълим муассасаларини моддий-техник база-
сини узлуксиз равишда тўлатилиб бориши-
дадир.Бу ҳолат Тошкент Педиатрия тиббиёт
институти (ТошПТИ) анестезиология ва реа-
ниматология кафедрасида мавжуд педагогик
тажрибани қайта кўриб чиқишни ва СТ база-
сида виртуал тиббий жараённи яратишни таъ-
минлайдиган махсус муляжлар, тренажёрлар
ва симуляторлардан фойдаланиш имкониятла-
рини олдиндан белгилаб беради. Тренингнинг
устуворлиги ўқув вазифаси ҳисобланади, бу
жараёнда хатолар ва салбий натижалар қабул
қилинади, бу эса таълим олувчига масулият-
ни барча ўлчовларини ҳис қилиш ва ҳаракат-
ларини ўзгартиришга имкон беради. Тиббий
таълимдаги тренинг СТ билан узвий боғлиқ-
дир. Бу таълим олувчига ишлаб чиқилган ал-
горитмга мувофиқ ўзлаштириб олиш имко-
нини беради: муайян муолажаларни бажариш
қобилиятлари; ўзига ишонч; жамоавий иш
қобилиятларидир. Талаб қилинадиган мотива-
ция даражасини таъминламайдиган ва таълим
олувчилар ишини фаоллаштирадиган қатъий
мўлжалланган ўқув интизомига йўналтирил-
ган анъанавий таълим тизимидан фарқли ўла-
роқ, уларнинг устуворлиги таълим жараёнида
юқори билим ва ҳиссий иштироки бўлиб, улар
қўлга киритган зарур назарий билим ва амалий
кўникмалар сифатини оширишга имкон бера-
ди, беморнинг соғлиғига зарар этказиш хав-
фисиз, симуляция қилинган клиник вазиятни
тўлиқлиги ва ҳақиқийлигини сақлаб қолишдан
иборат бўлади [13, 15, 16, 17]. СТ тезкор ёр-
дам кўрсатишни замонавий алгоритмларига
мувофиқ ишлашни ўргатиш, жамоавий таъсир
қилиш ва мувофиқлаштиришни ривожланти-
риш, мураккаб тиббий муолажаларни бажа-
риш даражасини ошириш ва ўз ҳаракатлари
самарадорлигини баҳолаш имконини беради.
Бунинг учун клиника бўлимларида ва шоши-
линч тиббий диагностика хоналарида, замона-
вий даволаш тамойиллари асосида, симуляция
манекенларида шошилинч тиббий ёрдам кўр-
сатиш бўйича амалий кўникмалар ва жамоада
ишлаш зарур [18].
Анестезиология ва реаниматология кафед-
расини мақсади: талабалар, интерналар, кли-
301
QUESTIONS OF
TEACHING IN MEDICAL
HIGHER EDUCA
TION INSTITUTIONS
ник ординаторлар ва магистрларни критик
ёки терминал ҳолатларда беморларга тиббий
ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш- замона-
вий таълим технологияларини қўллаш орқали
амалга оширилади.
СТ вазифалари: 1) олий ва олийдан кейин-
ги касб-ҳунар таълими мутахассисликларини
тасдиқланган дастурларига мувофиқ махсус
ускуналарда амалий кўникмаларни эгаллаш-
нинг юқори даражасини таъминлаш; 2) турли
клиник вазиятларда ўз билим ва амалий кў-
никмаларини қўллашга қодир ва тайёр про-
фессионал малакали мутахассисни тайёрлаш;
3) амалий касбий малакани шакллантириш
ва такомиллаштириш самарадорлигини, си-
фатини назорат қилиш; 4) амалий касбий кў-
никмаларни ўқитиш сифатини оширишни за-
монавий усулларини ўрганиш ва жорий этиш.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш
учун ТПТИ анестезиология ва реаниматология
кафедраси томонидан ўқитишнинг назарий ва
амалий курслари ишлаб чиқилади. Назарий
қисм лекциялар ва масофадан ўқитиш, симу-
ляция синфида амалий машғулотлар билан
амалга оширилади, амалий қисмида: опера-
ция-анестезия бўлимида беморларни курация
қилиш, клиник-патанатомик конференсиялар-
да иштирок этиш ва бошқалар.
Симуляцион таълим учун қуйидагилар ха-
рактерлидир: босқич; модулярлик; натижага
ёъналтирилганлик. Ҳар бир симуляция моду-
ли тренинг шаклида амалга оширилади, унда
тўртта таркибий қисм ажратилади: а) тайёр-
гарлик даражасини кўриш, ёъл-ёъриқ кўр-
сатиш, тренингни мақсади ва вазифаларини
белгилаш (умумий вақтни 20% гача); б) ўқув
топшириғини бевосита бажариш; ) дебрифинг;
4) якуний ижро (вақтни 10 % гача).
Амалий кўникмаларни ўрганиш жараёнини
бошқариш учун биз уларни ўзлаштиришини
бир қатор босқичларга ажратдик:
1. Назарий аудитория босқич (НАБ). Ама-
лий кўникмаларни назарий асосларини ўрга-
ниш кафедрада аудитория машғулотлари пай-
тида олиб борилади.
2. Назарий масофавий босқич (НМБ).
Амалий кўникмаларни назарий асосларини
ўрганиш модулда жойлаштирилган ўқув ма-
териаллари бўйича масофадан онлайн тарзда
амалга оширилади. Таълимни бошқаришнинг
афзаллик дастурий муҳити Моодле тизимини
кўради.
3. Амалий масофавий босқич (АМБ). Ама-
лий кўникмаларни визуал автоматизмлари
Моодле тизими томонидан бошқарилади-
ган онлайн-визуал тестлар ёрдамида ишлаб
чиқилган.
4. Амалий аудитория босқичи (ААБ). Ама-
лий кўникмаларни қайта топшириш кафедрада
аудитория машғулотлари вақтида мавжуд бўл-
ган макетлар ва сарф материаллари ёрдамида
амалга оширилади.
5. Тренажер-фантом-аудитория босқич
(ТФАБ). Амалий кўникмаларни қайта топ-
шириш кафедрада аудитория машғулотлари
вақтида мавжуд бўлган макетлар, фантомлар,
тренажерлар, асбоб-ускуналар ва сарф мате-
риаллари ёрдамида амалга оширилади.
6. Тренажер-фантом-лаборатория босқичи
(ТФЛБ). Амалий кўникмаларни қайта топши-
риш даволаш профилактика бўлимида (ДПБ)
машғулот пайтида мавжуд бўлган макетлар,
фантомлар, тренажерлар, тўлиқ ўхшамаган
манекенлар, асбоб-ускуналар ва сарф матери-
аллари ёрдамида амалга оширилади.
7. Симуляцион реактив босқич (СРБ).
Амалий кўникмаларни қайта топшириш ДПБ
машғулот пайтида мавжуд бўлган макетлар,
фантомлар, тренажерлар, тўлиқ ўхшамаган
манекенлар, асбоб-ускуналар ва сарф матери-
аллари ёрдамида амалга оширилади.
8. Симуляцион коммуникатив (СК). Ама-
лий кўникмаларни қайта топшириш ДПБ
машғулот давомида мавжуд бўлган макетлар,
юқори реалистик манекенлар асбоб-ускуналар
ва сарф материаллари ёрдамида амалга оши-
рилади. Шуни таъкидлаш лозимки, амалий
машғулотни аввалги босқичини ўзлаштирма-
ган талабалар кейинги босқичга қўйилмайди.
Амалий кўникмаларга ўргатиш Европа ре-
анимация кенгаши (ЕРК) тавсияларига муво-
фиқ амалга оширилади. ЕРК 4 босқичли усул
шаклида симуляторлар ва тренажерлар ёрда-
мида амалий кўникмаларга эга бўлишни тав-
сия қилади:
– 1-босқич-гуруҳнинг барча тингловчила-
рига ўқитувчи реал вақт тартиби билан симу-
ляторда бир ёки бир нечта кўникмани тўғри
бажарилишини кўрсатади;
– 2-босқич-ўқитувчи кўникмани барча эле-
ментларини очиб беради ва саволларга жавоб
беради;
– 3-босқич-таълим олувчи ўқитувчига қан-
дай қилиб малакани бажаришни айтади ва у
302
ВО
П
РО
СЫ
П
РЕ
П
О
ДА
ВА
Н
И
Я В М
ЕДИ
Ц
И
Н
СКИ
Х
ВЫ
СШ
И
Х
УЧЕ
БН
Ы
Х
ЗА
ВЕ
ДЕ
Н
И
ЯХ
ўқитувчи нотўғри кўрсатган бўлса ҳам, симу-
ляторда уни кўрсатмаларини бажаради. Ушбу
босқичда талаба мумкин бўлган хатоларни
кўриши ва уларни тузатиши керак;
– 4-босқич-талаба мустақил равишда мала-
кани бажаради ва уни бажарилишига изоҳ бе-
ради. Бу малака элементлари таркибий қисмла-
рини яхшироқ эслаб қолиш имконини беради.
Бундан ташқари, баъзи ҳолларда амалий кў-
никмаларни муваффақиятли ўзлаштирган
ўқувчилар ушбу малакани камроқ муваффақи-
ят билан ўзлаштирган талабаларга ўргатиш-
га ёрдам бериш имкониятига эга бўлганда,
«ўзинг ўргандингми – ҳамкасбингни ўргат»
усули қўлланилади. Таълимни муҳим жиҳати
аттестация ҳисобланади. Талабаларни жорий
аттестацияси ҳар бир ўрганилаётган амалий
кўникмалар бўйича ўқитувчи томонидан ўз-
лаштиришга жавобгардир. Бир қатор оддий ва
асосий кўникмалар (масалан, муолажа учун
йиғмалар тўплами) онлайн масофавий таъ-
лим босқичида бахоланиши мумкин. Таълим
олувчи тест синовларидан ўтиши натижасида
тест муваффақиятли топширилган деб ҳисо-
бланади, агар талаба уни 70% ёки ундан ортиқ
натижа билан бажарган бўлса, ушбу малакага
кўра «ҳисобга олинади». Ўқитувчи иштироки-
да талаб қилинадиган кўникмаларни баҳолаш
ҳар бир малака учун ишлаб чиқилган ўнта ме-
зон асосида амалга оширилади. Таълим олув-
чиларни малакасини оширишда ўқитувчи унга
уч балллик тизим бўйича ўнта мезоннинг ҳар
бири учун баҳо беради:
- бажарилмади-0 бал;
- қисман бажарилди-0,5 балл;
- бажарилди - 1 балл.
Тўпланган баллар миқдори малакани ба-
жариш учун баҳо беради, у 0 дан 10 балгача
бўлиши мумкин. Агар ўн балллик баҳолаш ти-
зими аттестациядан ўтказилса, унда тўпланган
баллар йиғиндисига тенг баҳо берилади. Шу
билан бирга, 4 ва ундан юқори балл ўтган ҳи-
собланади. Синов тизимини қўллашда (ўтди
– ўтмади), агар тўпланган жами баллар миқ-
дори 7 ёки ундан ортиқ бўлса, у ҳолда ўтган-
лиги тўғрисидаги баҳо қўйилади. Аттестация
натижалари барча баҳолар билан аттестация
(синов) баённомасига киритилади.
Аттестация (тест) варақаси гуруҳ учун ёки
алоҳида битта шахсга бўлиши мумкин. Яку-
ний аттестация кафедра томонидан тасдиқлан-
ган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Малакани бажариш тугаллангандан сўнг ка-
федра ходимлари малакани бажариш мезонла-
рини ҳар бири учун уч балллик тизим бўйича
келишилган баҳолаш бўйича баён қилишади.
Якуний баҳолаш тўпланган баллар миқдори
билан шаклланади.
Ҳар бир малака учун клиник сценарийлар
ва симуляторлардан фойдаланган ҳолда та-
лабалар билим ва кўникмаларини баҳолашда
10 та техник ва техник бўлмаган мезонлар-
га мувофиқ ишлаб чиқилиши керак. Ҳар бир
мезон учун баҳолаш, шунингдек, уч балллик
тизимда ҳам намойиш этилади. Шундан сўнг,
ҳар бир мезон учун тўпланган баллар миқдори
ҳисоблаб чиқилади.
Талабаларга амалий кўникмаларни баҳо-
лашда ўқитувчилар савол беришга ва шарҳлаб
беришга ҳақли эмаслар, бундан ташқари, ўқи-
тувчи қўпол хатога йўл қўйган бўлса, унда ма-
лакани тўғри бажариш имкониятини истисно
қилади. Бундай ҳолда, ушбу малакани баҳо-
лаш тўхтатилади ва баҳоланмайди. Баҳолаш
дастурида назарда тутилган бўлса, бошқа ама-
лий кўникмалар бўйича аттестациядан ўтиш
ҳуқуқидан маҳрум этилмайди. Топширилма-
ган амалий кўникмалар қўшимча тайёргар-
ликдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилиши
керак. Шу тариқа, ТошПТИ анестезиология
ва реаниматология кафедрасида талабаларни
таълим олишдаги мотивациясини самарадор-
лигини ошириш имконини берувчи замонавий
таълим тизими ишлаб чиқилди ва жорий этил-
ди. Беморларга тиббий ёрдам кўрсатадиган
шошилинч ёки терминал ҳолатларда амалга
оширилиши нафақат касбий тайёргарликни
дастлабки даражасини объектив баҳолаш, бал-
ки уни ошириш имконини беради. Бундай ама-
лиётга йўналтирилган таълим тизимига ўтиш-
нинг кутилаётган натижаси инсон омилига
боғлиқ бўлган профессионал хатолар хавфини
сезиларли даражада камайтириш ва беморлар
хавфсизлигини оширишдир.
303
QUESTIONS OF
TEACHING IN MEDICAL
HIGHER EDUCA
TION INSTITUTIONS
Адабиётлар
1. Makary M. A., Daniel M. Medical error—the third leading cause of death in the US.
BMJ. 2016. Vol. 353. P. i2139.
2. В США ошибки медиков занимают 5-е место среди причин смертности – Дроз-
дов Игорь Николаевич [электронный ресурс]. URL: 9&add&rod=592 (дата доступа:
08.01.2017).
3. Holcomb, J. B. et al. Evaluation of trauma team performance using an advanced human
patient simulator for resuscitation training. J. Trauma. 2002;52:6:1078-1085-1086.
4. Ma, I. W. Y. et al. Use of simulation-based education to improve outcomes of central
venous catheterization: a systematic review and meta-analysis. Acad. Med. J. Assoc. Am.
Med. Coll. 2011;86:91137-1147.
5. Mah, J. W. et al. Mannequin simulation identifies common surgical intensive care unit
teamwork errors long after introduction of sepsis guidelines. Simul. Healthc. J. Soc. Simul.
Healthc. 2009;l. 4:4:193-199.
6. Morgan P. J. et al. Efficacy of high-fidelity simulation debriefing on the performance of
practicing anaesthetists in simulated scenarios. Br. J. Anaesth. 2009;103:4:531-537.
7. Симуляционное обучение по анестезиологии и реаниматологии. сост. М. Д.
Горшков; ред. В. В. Мороз, Е. А. Евдокимов. М.: ГЭОТАР-Медиа: РОСОМЕД, 2014:312.
9. Горшков, М. Д., Федоров А. В. Классификация симуляционного оборудования.
Виртуальные технологии в медицине. 2012 ;2:21-30.
10. Евдокимов, Е. А., Пасечник И. Н. Оптимизация образования в области неотлож-
ной медицины: роль симуляционных технологий. Медицинский алфавит. Неотложная
медицина. 2013.
№ 3 (17). С. 8—13. 11. Пасечник, И. Н., Блашенцева С. А., Скобелев Е. И. Симуля-
ционные технологии в анестезиологии и реаниматологии: первые итоги. Виртуальные
технологии в медицине. 2013;2:16—21.
12. Пасечник, И. Н., СкобелевЕ. И., Крылов В. В. и др. Обучение сердечно легочной
реанимации медицинского персонала санаториев. Материалы XV сессии МНО АР. Го-
лицыно, 2014:32-33.
13. Burden, A. R., TorjmanM. C., DyG. E. et al. Prevention of central venous catheterrelated
blood stream infections is it time to add simulation training to the prevention bundle? J. Clin.
Anesthesiol. 2012;24:555-560.
14. Cooper, J. B., Taqueti V. R. A brief history of the development of mannequin simulators
for clinical education and training. Postgrad. Med. J.2008;84:563-570.
15. Barsuk, J. H., Cohen E. R., Feinglass J. Use of simulationbased education to reduce
catheter-related bloodstream infections. Arch. Intem. Med. 2009;169:1420-1423.
16. McGaghie, W. C., Issenberg S. B., Cohen E. R. et al. Does simulation-based medical
education with deliberate practice yield better results than traditional clinical education? A
meta-analytic comparative review of the evidence. Acad. Med. 2011;86:706-711.
17. Rodgers, D. L., SecurroS. J., PauleyR. D. The efect of highfdelity simulation on
educational outcomes in an advanced cardiovascular life support course. Simul. Healthc.
2009;4:200-206.
18. Прасмыцкий, О. Т., Кострова Е. М. Симуляционные технологии обучения сту-
дентов в медицинском университете по ведению пациентов в критических ситуациях.
Медицинский журнал. 2015;2:34-41.