Он был добрым человеком

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
36
2

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Хушназаров, А. (2024). Он был добрым человеком. in Library, 20(4), 36. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31220
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная памятная статья посвящена жизни и деятельности известного ученого, подвижника науки, доктора медицинских наук, профессора Тельмана Абдурахмоновича Абдиева.

Похожие статьи


background image

VETERINARIYA
MEDITSINASI

МЕҲРИБОН ИНСОН ЭДИ

Таниқпи олим, илм-фан фидойиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Тельман Абдураҳмонович

Абдиев ҳаёт бўлганида 83 баҳорни қаршилар эди.

1937 йилнинг 15 декабри. Мамлакат учун энг оғир кунларда Нарпай тумани Мирбозор қишлоғининг

зиёлиларидан бўлган Абдураҳмон Абдиев оиласида бир фарзанд дунёга келди. Унга каста орзу ва ҳавас
билан Тельман деб исм қўйишди. Тельман Абдураҳмоновнинг ёшлик йиллари II жаҳон урушининг оғир
даврларига тўғри келди.

Шафқатсиз уруш барча қатори Абдиевлар хонадонига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Тельман ота-

онасидан, сўнг сингписидан жудо бўлади. Шу аснода ёш йигитча ёлғиз қолади ва кўп касаллик- ларни
бошидан ўтказади.

Тельман Абдураҳмонович болалар уйи мактабини аъло баҳолар билан тугатди. Ёшлигида кўп

касалликларга гувоҳ бўлган, аҳолининг касалликлардан азият чекканлигини ўз кўзи билан кўрган. Усмир 16 ёшида Тош- кент
Давлат тиббиёт институтига ўқишга киради. 1959 йилда олийгоҳни тугатгач, фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Нарпай туманида
бошлайди.

Ёш бўлишига қарамасдан, Тельман Абдураҳмонович туғилган юрти Нарпай туман санитария-эпидемиология станция- си бош

врачи лавозимида ишлади. Уч йилдан сўнг Е.И.Марциновский номидаги тиббий паразитология ва тропик касалли- клари тиббиёт
института клиник ординатурасига ишга ўтади. Бир йил тўлиқ курени ўтагач, илмий изланишларга қизиқиши ортади.

ТТТу қизиқиш Тельман Абдураҳмонович олдига улкан мақсад қўяди ва уни Л.М.Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-

текшириш институтига етаклайди. 1964 йил институт қошидаги аспирантурага қабул қилиниб, 1967 йилда муваффақиятли тугатиб,
тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олади. Дастлаб кичик илмий ходим, каста илмий ходим, 1978 йилдан бошлаб эса
лаборатория мудири лавозимида ишлайди.

Тельман Абдураҳмоновичнинг илм-фанга садоқатли ва лаёқатлилиги инобатга олиниб, 1980 йилда институт дирек- торининг

илмий ишлар бўйича муовини лавозимига тайинланади. Домла 1990 йилгача шу лавозимда самарали фаолият юритади. 1994 Йили
тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олишга муваффақ бўлади.

Домла 1990-2013 йиллар давомида Л.М.Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-текшириш института паразитология

бўлим мудири лавозимида фаолият олиб боради.

Нафақага чиққандан сўнг ҳам институт раҳбарияти домлани ишга таклиф қилади, у 2020 йилгача институтнинг фахрий

профессори бўлиб ишлайди.

Тельман Абдураҳмонович 3 та фан номзоди ва 1 та фан докторлиги диссертация ишларига раҳбарлик қилади. Домла

ветеринария паразитологияси фанининг забардаст олимлари, академиклар И.Х.Иргашев, М.А.Аминжанов, профессорлар
Т.Х.Раҳимов, Б.С.Салимов, А.О.Орипов, А.Ғ.Ғафуров, Р.Б.Давлатов ва А.С.Даминовлар билан доимий ҳамкорликда ишлайди, узоқ
йиллар давомида Самарканд ветеринария медицинаси институтидаги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоси сифатида
фаолият кўрсатиб, 10 га яқин докторлик ва номзодлик диссертацияларига расмий оппонентлик қилади.

Тельман Абдураҳмонович оилада меҳрибон ота, камтарин турмуш ўртоқ бўлиб, умр йўлдоши Абдиева Ойширин Ава- зовна

билан 60 йил умргузаронлик қилган. 4 фарзанд, 7 набира, 3 эваранинг суюкли бобоси эди. Хрзирги вақтда домланинг барча
фарзандлари Республикамизнинг турли соҳаларида фаолият олиб бормоқда.

Ўтган йил устознингтурмуш ўртоғи вафот этган эди. Огир жудоликка Тельман Абдураҳмонович кўника олмади...

Ёшларнинг севимли устози, кенг тафаккур эгаси, ардоқли инсон Т.А.Абдиевнинг ёрқин хотираси унинг яқинлари ва

шогирдлари қалбида машу қолади.

Хушназаров Алишер Худойберди угли,

Самарканд ветеринария медицинаси института ветеринария-санитария

экспертизаси ва гигиена кафедраси ассистента

ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ ЭДИ

Шавқатсиз ўлим фидойи инсон, жонкуяр ветврач Дурдиев Шокир Куранбаевични 58 ёшида ора-

миздан олиб кетди. Унинг оила аъзоларига, яқинларига сабр тиладик. Куръону карим оятларидан
тиловатлар қилдик, ҳаёлимизда у босиб ўтган ибратли ҳаёт йўли бир қадар жонланди.

Шокир Дурдиев ёшлигидан ветеринария соҳасига меҳр қўйгани боис 17 ёшида, яъни 1979 йил Шовот

туман давлат ветеринария бўлимига ветсанитар бўлиб ишга кирди. Сўнг ҳужжатларини Самарканд қишлоқ
хўжалик институтининг ветеринария факультетига топшириб, талаба бўлди. Яхши дўст, интилувчан талаба
сифатида тенгдошларига ўрнак бўлди.

Институтки тугатгач, дастлаб у участка ветеринария врачи, туман ветеринария бўлими бошлиги

ўринбосари, Шовот туман давлат ветеринария бўлими бошлиги лавозимларида меҳнат қилди. Сўнг 9 йил
давомида Хоразм вилоят давлат ветеринария бошқармаси бошлиги бўлиб ишлади. 2004 йил талабчан
мутахассис ветеринария фанлари бўйича номзодлик диссертациясини ёклади. Кейинчалик вазифаларда

ишлади.

Бугун у орамизда йўқ. Шокир Дурдиев ўзининг меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, жонкуяр раҳбарлиги ва ветеринария соҳасини

севган инсон сифатида барча хоразмлик ветеринария ходимларининг хотирасида муносиб ўрин эгаллади. Жонкуяр ҳамкасбнинг
рухдари шод, охиратлари обод бўлишини Аллоҳдан тилаб қоламиз.

Хоразм вилоят ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бошқармаси жамоаси.

36

#11(156)2020

УСТОЗЛАР ЁДИ

Шокир Дурдиев Республика ветеринария лабораториясида ветеринария врачи, эпизоотик отряддари бўлган Республика
экспедицияси отряд бошлиги ҳамда “Хоразм” чегара ветеринария назорати пунктида 1-тоифали ветеринария врачи каби

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов