Распространенность, диагностика, лечение и профилактика эймерии кроликов.

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
245-249
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Хушназаров, А., Илхомовна, М., & Худойбердиевна, З. (2022). Распространенность, диагностика, лечение и профилактика эймерии кроликов. in Library, 22(4), 245–249. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31393
Алишер Хушназаров, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Xushnazarov Alisher Xudoyberdi o'g'li 1993 yil Samarqand viloyati Narpay tumanida ziyoli oilada davallud topgan ma'lumoti oliy. 2016 yilda Samarqand qishloq xo'jalik institutinining Veterinariya fakultetini tugatgan. 2018 yilda Samarqand veterinariya meditsinasi institutining Parazitologiya ta'lim yo'nalishi bo'yicha magistraturani tamomlagan. Bir muddat O'zbekiston yoshlar ittifoqining SamVM instituti yetakchisi lavozimida faoliyat yuritgan. 2018-2021 o'quv yillarida Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universitetining tegishli kafedralarida assistent o'qituvchi lavozimida pedagogik faoliyatini olib borgan.  2021 yilada 03.00.06-zoologiya ixtissosligi bo'yicha Stajyor tadqiqotchilik bo'yicha tahsil olgan. 2021-2023 yillarda esa ushbu oliygohda ushbu ta'lim shefri bo'yicha (PhD) doktoranturani tugatgan.

Bugungi kunda Respublikamizda jadal rivojlanib borayotgan Q/Xning kichik tarmog'i bo'lgan Quyonchilik yo'nalishida ilmiy izlanishlarini olib bormoqda.

Veterinariya ilmiy tadqiqot-instituti Kichik ilmiy xodimi Alisher Xushnazarovning qishloq xo'jalik hayvonlarini asrash, saqlash, parvarishlash, ayrim kasalliklarini diagnostika qilish, davolash va ushbu tarmoqdagi mavjud muammo, kamchiliklarni bartaraf qilishga tegishli 50 dan ortiq O'quv uslubiy qo'lanma, tavsiyanoma, maqola va tezislar muallifi.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены сведения об одном из самых распространенных паразитарных заболеваний среди кроликов - эймериозе, соответствующие рекомендации по распространению, диагностике, лечению и профилактике заболевания, в частности о Кокситоксе - одном из высокоэффективных противоэймериозных препаратов, получивших широкое распространение. используется сегодня, рекомендуется Толтрокс, Интракокс перорально, Вазурил.


background image

RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 1 | ISSUE 9 | 2022

Scientific Journal Impact Factor 2022: 4.628 http://sjifactor.com/passport.php?id=22258

https://t.me/ResearchEdu_Journal

Multidisciplinary Scientific Journal December, 2022

245

УДК: 636.92:576.89

ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОЗИ, ДАВОЛАШ ВА

ОЛДИНИ ОЛИШ

Алишер Худойбердиевич Хушназаров

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,

чорвачилик ва биотехнологиялар университети

isoqulovxudoyberdi@gmail.com

Моҳигул Илхомовна Хушназарова

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,

чорвачилик ва биотехнологиялар университети

xushnazarovamohigul@gmail.com

Зебо Худойбердиевна Исоқулова

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,

чорвачилик ва биотехнологиялар университети

zeyboisoqulova@gmail.com

AННОТAЦИЯ

Ушбу мақолада қуёнлар орасида кенг тарқалган паразитар касалликлардан

бири эймериоз ҳақида маълумотлар келтирилган, касалликнинг тарқалиши,
диагностикаси, даволаш ва олдини олиш учун тегишли тавсиялар баён этилган,
хусусан, даволаш учун бугунги кунда кенг қўлланилиб келинаётган ва самараси
юқори бўлган антиеймерий препаратлардан

Koksitoks, Toltroks, Intracox oral,

Vazuril

ни қўллаш бўйича тавсия берилган.

Калит сўзлари:

Эймериоз, Қуёнлар, Полиурия, Фталазол, Байкокс,

Сулфадиметоксин, Химкокцид, Норсулфазол, Фуразолидон, Кокцитокс,
Толтрокс, Вазурил, Intracox oral, Enterit, Eimeria stiedae, Eimeria magna, Eimeria
perforans.

ANNOTATION

This article provides information about one of the most common parasitic

diseases among rabbits, Eymeriosis, the relevant recommendations for the spread,
diagnosis, treatment and prevention of the disease, in particular, Koxitoks, one of the
highly effective anti-Eymeriosis drugs that are widely used today. , Toltrox, Intracox
oral, Vazuril is recommended.

Keywords:

Eimeriosis,

Rabbits,

Polyuria,

Phthalazol,

Baicox,

Sulfadimethoxine, Himcoccid, Norsulfazol, Furazolidone, Coctsitox, Toltrox, Vazuril,
Intracox oral, Enteritis, Eimeria stiedae, Eimeria magna, Eimeria perforans.


background image

RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 1 | ISSUE 9 | 2022

Scientific Journal Impact Factor 2022: 4.628 http://sjifactor.com/passport.php?id=22258

https://t.me/ResearchEdu_Journal

Multidisciplinary Scientific Journal December, 2022

246

КИРИШ.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга

қаратилаётган эътибор қуёнчилик соҳасида кенг имкониятлар очмоқда. Бу эса
кўпчилик тадбиркор кишилар орасида қуёнчиликка бўлган қизиқишни
кучайтирмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, қуён гўштининг биологик
қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги сабаб тиббиётда
аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, ўт-пуфак, жигар касалликларини
даволашда фойдали. Момиғидан тайёрланган буюмлар неврологик касалликлар,
радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Момиғи иссиқни сақлаш
хусусиятига кўра, қўй жунидан ҳам иссиқ сақлайди. Қуёнчилик сердаромад
соҳалардан бирига айланмоқда. Гўшти ва териси харидоргир, асраш ва боқиш
қулай ва катта харажат талаб қилмаслиги қуёнчилик билан шуғулланмоқчи
бўлганлар учун айни муддао.

Қуён гўштида оқсил миқдори қўй, қорамол, чўчқа гўштларига қараганда

юқори. Витамин ва минерал таркибига кўра деярли барча гўшт турларидан устун
туради. Қуён гўшти таркибидаги витаминлар, макро ва микро элементларни
бошқа бирор тур ҳайбон гўшти билан тенглаштириб бўлмайди (1 жадвал).

1-жадвал

Қуён гўштининг кимёвий таркиби

Гавда қисимлари

Гавда массасидаги

улуши (%)

100 г. гўштнинг

энергетик

қиймати, ккал.

Сув

Оқсил

Ёғ

Кул

Чаноқ – сон

70,30

21,21

5,83

2,66

140,31

Курак – елка

71,39

20,43

4,87

3,31

122,05

Бел – думғаза

71,05

19,96

6,98

2,01

147,14

Бўйин – кўкрак

71,95

18,76

5,42

3,87

124,82

Узун толали

мускул

71,03

22,10

4,10

2,77

125,53

Қуёнчилик билан шуғулланувчи кишилар қуёнлар инвазион касаллик

орасида учрайдиган қуён эймериози ҳақида билишлари зарур.


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ.

Эймериоз - ўткир ва

сурункали тарзда кечувчи протозооз касаллик бўлиб, ичак ёки жигарни
зарарлайди ва ушбу органларда ривожланади. Касаллик клиник жиҳатидан овқат
ҳазм қилиш органлари функциясининг бузилиши, ичи кетиши ёки ич қотиши,
дамлаш, заҳарланиш, камқонлик ва ориқлаш билан характерланади. Эймериоз


background image

RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 1 | ISSUE 9 | 2022

Scientific Journal Impact Factor 2022: 4.628 http://sjifactor.com/passport.php?id=22258

https://t.me/ResearchEdu_Journal

Multidisciplinary Scientific Journal December, 2022

247

билан касалланган қуёнлар 70% гача нобуд бўлиши кузатилади. Касалликка
асосан овқатланиш ратциони ўзгартирилган қуёнлар мойил бўлади. Шунинг
учун одатда эймериоз 3-4 ойлик (улар она сутидан табиий озиқланишга
ўтишганда) қуёнларда учрайди, лекин катта қуёнларга ҳам эймериоз
ооцисталари юқиши мумкин ва улар ташувчи бўлиб хизмат қилади. Қуёнларнинг
ичакларида 8 тур ва жигар ўт халтасида 1 турдаги эймерия қўзғатувчилари
паразитлик қилиб касалликни келтириб чиқаради. Шу турлардан энг кўп
тарқалгани

Eimeria stiedae, Eimeria magna, Eimeria perforans

ҳисобланади.

Касалликнинг клиник белгилари.

Касаллик организмда кечишига кўра

уч турга: ичак ва жигар, айрим вақтлари аралаш шакилларда учрайди.
Паразитлар ривожланаётган органга қараб бу касалликнинг турида симптомлар
деярли фарқ қилмайди.

Қуёнларда жигар эймериози

. Касалликнинг енгил тури ҳисобланади.

Унинг симптомлари деярли аниқ эмас ва касалликнинг давомийлиги қисқа
муддатли бўлади. Қўзғатувчиси жигар ўт йўлининг эпителия ҳужайрасида
паразитлик қилади.

Характерли клиник белгилари

: Шиллиқ қаватининг сарғиш ранги, ич

кетиши ҳамда тана ҳарорати кўтарилади, ўсиш секинлашади (бу ёш қуёнларда
аниқ кўринади), қуёнлар қийналиб озиқланади, бурун ва кўздан йиринг оқиши
кузатилади, жун қоплами ҳурпаяди, сийдик ажралиши кучайиши(полиурия) каби
белгилар юзага чиқади. Белгилари 30-59 кун давомида юзага чиқади, шу даврда
ёш қуёнлар орасида ўлим сони ортади. Касал қуёнларнинг ичак ва жигарида оқ
тугунаклар пайдо бўлади.

Қуёнларда ичак эймериози

. Касалликнинг ушбу шакли энг хавфли

ҳисобланиб, ичак эпителия ҳужайраларида паразитлик қилади. У жадал
ривожланиб боради ва соғайиш қийин бўлган ўткир симптомлар билан бирга
кечади ва асосий клиник белгилар намоён бўлади. Қорин соҳасида шиш ҳосил
бўлади, қуёнлар қорнини ерга бериб ётади, бурун ва кўзлардан йиринг оқиши
кузатилади, тана ҳароратининг кўтарилиши, иштаҳанинг йўқолиши, ориқлаш,
қоринда оғриқ, дастлаб ич кетиши сўнгра ич қотиши билан алмашинади,
касаллик ўткир кечганда қонли ич кетиши мумкин, натижада жуннинг
ялтироқлиги йўқолиши кузатилади. Агар даволаш чоралари кўрилмаган бўлса,
ҳайвон 14 кун ичида нобуд бўлади.

Диагноз қўйиш

. Дастлабки диагноз эпизоотологик, клиник ва

патологоанатомик маълумотларга асосланиб қўйилади. Якуний диагноз эса қуён
тезаги намунасини Дарлинг усулида микроскопик текширилгандан сўнг
ооцисталари топилиб қўйилади. Шу билан бирга қуён эймериозини пастереллёз,
псевдотуберкулёз, листериоз ва оддий энтеритдан фарқ қила олиш зарур.


background image

RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 1 | ISSUE 9 | 2022

Scientific Journal Impact Factor 2022: 4.628 http://sjifactor.com/passport.php?id=22258

https://t.me/ResearchEdu_Journal

Multidisciplinary Scientific Journal December, 2022

248

НАТИЖАЛАР.

Фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қуён

боқадиган кишилар қуёндаги касалликдан гумон қилишни бошлаганда,
ветеринария мутахассисларини чақириши керак. Мутахассис ҳайвонни
текширади, касалликка ташхис қўяди ва кейин даволаниш усулини белгилайди.
Одатда бундай ҳолларда, биринчи навбатда, симптомларни йўқотиш ва танадаги
паразитлар сонини камайтириш учун антиэймерий препаратларни қўллаш зарур.
Эймериозга одатда Фталазол, Байкокс, Сулфадиметоксин, Химкокцид,
Норсулфазол, Фуразолидон, Кокцитокс, Толтрокс, Intracox oral, Вазурил
препаратлари тавсия этилади замонавий препаратлардан таркибида толтразул
тасир қилувчи сақлайдиган барча воситаларни 1000 мл сувга 1 мл препарат
аралаштириб қўллаш мумкин. Бундан ташқари витаминлар, шунингдек, В

1

ва А

витаминлар тавсия этилади. Қуён сақланадиган тур катаклар ичидаги барча
буюумлар қайноқ сув ёки калий перманганат эритмаси билан дезинфекция
қилинади ва соғлом қуёнларни сақлаш учун ишлатилмайди. Қуёнларга
бериладиган озуқа маҳсулотлари сифатли бўлиши зарур.

Қуёнларда касалликларнинг олдини олиш.

Олдини олиш даволашдан

кўра иқтисодий самаралироқ. Қафаслар ва қуёнларнинг ўзи тоза бўлиши керак,
қафаслар ахлат қолдиқларидан, йиғилган озуқалардан кунора бир марта
тозаланади, қафаслар ҳар 6 ойда бир марта дезинфекцияланади, янги
келтирилган қуёнлар турли хил касалликларни олдини олиш учун бир ой
давомида карантинда сақланиши керак. Қуён болаларини онасидан
ажратилаётган даврда химиопрофилактика тадбирларини амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир.

Амалиётга тавсиялар.

Касалликдан қуёнларни сақлашда қуёнхоналар

баланд ва қуруқ жойларда ташкил этилиши, қуёнлар алоҳида - алоҳида
катакларда сақланиши керак. Катакларда ахлат тўпланмаслиги учун уларнинг
поли ғалвирсимон қилинади. Қуёнларнинг овқат ва сув идишлари полдан
юқорироққа ўрнатилади. Қуёнларнинг озуқалари кемирувчилардан ҳимоя
қилиниши таминланади. Бир-икки ҳафтада қуёнхоналар махсус аланга ёки
қайноқ сув билан дезинфекция қилиниши зарур. Арпа, сули ва шунга ўхшаш
озуқаларни беришдан олдин бир неча кун қуёш нурида сақланади, чунки қуёш
нури таъсирида эймериялар ўлади. Хўжаликка янги келтирилган қуёнлар
карантинда сақланади ва уларда эймерия ооцитлари бор ёки йўқлиги
текширилади. Қари ва ооцита топилганлари алоҳида сақланади. Яқинда
болалаган она қуёнларнинг елинлари кунаро ювиб турилиши лозим. Қуёнлар
тўйимли, сервитаминли ва сертуз озивалар билан боқилса касалликка
чидамлилиги ортади.


background image

RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 1 | ISSUE 9 | 2022

Scientific Journal Impact Factor 2022: 4.628 http://sjifactor.com/passport.php?id=22258

https://t.me/ResearchEdu_Journal

Multidisciplinary Scientific Journal December, 2022

249

ХУЛОСА.

Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб қуёнчиликка

ихтисослашган хўжаликлар ва аҳоли қарамоғидаги қуёнларни хавфли паразитар
касаллик эймериоздан мухофаза қилиш, даволаш ва профилактик чора-
тадбирлар ҳақида маълумот бериш эди. Ушбу касалликка эътиборсизлик қилиб,
ўз ҳолича қолдириш қуёнларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Шунинг учун
касаллик ҳақида хўжаликлардаги қуён асровчилар ва аҳолига уни олдини олиш
чоралари ҳақида маълумот бериб бориш лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Давлатов, Р., & Мишин, В. (2008). Одновременная профилактика эймериоза
и колибактериоза.

Животноводство России

, (5), 17-18.

2.

ДАВЛАТОВ, Р. Б., & ИБРАГИМОВ, Д. (2012). Сравнительная активность
кокцидиостатиков при эймериозе птиц.

Вестник ветеринарии,(4)

, 40-41.

3.

Давлатов, Р. (2008). Коликокцид-препарат против эимериоза и
колибактериоза птицы.

Птицеводство

, (1), 28-28.

4.

Давлатов, Р. Б., & Хушназаров, А. Х. (2022). ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИ
ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ.

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI

ILMIY JURNALI

, 181-184.

5.

Давлатов, Р. Б., & Бердиев, Х. Р. (2021). ТОВУҚ КОЛИБАКТЕРИОЗИНИНГ
КИМЁПРОФИЛАКТИКАСИДА

ОФЛОСАННИНГ

САМАРАДОРЛИГИ.

Вестник Ветеринарии и Животноводства

,

1

(1).

6.

Даминов, А. С., Хашимов, Б. С., & Хушназаров, А. Х. (2018).
ЭПИЗООТОЛОГИЯ И ЛЕЧЕНИЕ ПАРАМФИСТОМАТОЗА КРУПНОГО
РОГАТОГО

СКОТА.

In

Современное

состояние,

традиции

и

инновационные технологии в развитии АПК

(pp. 76-83).

7.

Isoqulova, Zebo Xudoyberdiyevna. "Qishloq xo ‘jalik hayvonlarining
trematodozlari haqida ma’lumot."

Science and Education

2.12 (2021): 97-101.

8.

Ниязов, Ф. А., Давлатов, Р. Б., & Дурдиев, Ш. К. (2007). Особенности
ассоциированного течения эймериоза и колибактериоза птиц. In

Болезни

птиц в промышленном птицеводстве. Современное состояние проблемы и
стратегия борьбы. Матер. научно-произв. конф

(pp. 324-327).

9.

Расулов, О., Илёсов, З., Суюнов, Р., Расулов, Ш., & Хушназарова, М. (2022).
Bozorlardagi go ‘shtning yangiligini aniqlash usullari.

Перспективы развития

ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности

,

1

(2),

132-136.

10.

Хушназаров, А. Х. (2022). ОБЗОР ЛИТЕРАТУРНЫХ ДАННЫХ ПО
ХИМИОТЕРАПИИ

И

ХИМИОПРОФИЛАКТИКИ

ЭЙМЕРИОЗА

КРОЛИКОВ.

PEDAGOGS jurnali

,

23

(2), 83-86.

11.

Хушназарова, М. И., Расулов, У. И., & Исакулова, З. Х. (2022).
СОВРЕМЕННЫМ И ПЕРСПЕКТИВНЫМ МЕТОДАМ ВЕТЕРИНАРНО-
САНИТАРНОЙ

ЭКСПЕРТИЗЫ.

CENTRAL

ASIAN

JOURNAL

OF

THEORETICAL & APPLIED SCIENCES

,

3

(2), 81-84.

Библиографические ссылки

Давлатов, Р., & Мишин, В. (2008). Одновременная профилактика эймериоза и колибактериоза. Животноводство России, (5), 17-18.

ДАВЛАТОВ, Р. Б., & ИБРАГИМОВ, Д. (2012). Сравнительная активность кокцидиостатиков при эймериозе птиц. Вестник ветеринарии,(4), 40-41.

Давлатов, Р. (2008). Коликокцид-препарат против эимериоза и колибактериоза птицы. Птицеводство, (1), 28-28.

Давлатов, Р. Б., & Хушназаров, А. Х. (2022). ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИ ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ. AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALI, 181-184.

Давлатов, Р. Б., & Бердиев, Х. Р. (2021). ТОВУҚ КОЛИБАКТЕРИОЗИНИНГ КИМЁПРОФИЛАКТИКАСИДА ОФЛОСАННИНГ САМАРАДОРЛИГИ. Вестник Ветеринарии и Животноводства, 1(1).

Даминов, А. С., Хашимов, Б. С., & Хушназаров, А. Х. (2018). ЭПИЗООТОЛОГИЯ И ЛЕЧЕНИЕ ПАРАМФИСТОМАТОЗА КРУПНОГО РОГАТОГО СКОТА. In Современное состояние, традиции и инновационные технологии в развитии АПК (pp. 76-83).

Isoqulova, Zebo Xudoyberdiyevna. "Qishloq xo ‘jalik hayvonlarining trematodozlari haqida ma’lumot." Science and Education 2.12 (2021): 97-101.

Ниязов, Ф. А., Давлатов, Р. Б., & Дурдиев, Ш. К. (2007). Особенности ассоциированного течения эймериоза и колибактериоза птиц. In Болезни птиц в промышленном птицеводстве. Современное состояние проблемы и стратегия борьбы. Матер. научно-произв. конф (pp. 324-327).

Расулов, О., Илёсов, З., Суюнов, Р., Расулов, Ш., & Хушназарова, М. (2022). Bozorlardagi go ‘shtning yangiligini aniqlash usullari. Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности, 1(2), 132-136.

Хушназаров, А. Х. (2022). ОБЗОР ЛИТЕРАТУРНЫХ ДАННЫХ ПО ХИМИОТЕРАПИИ И ХИМИОПРОФИЛАКТИКИ ЭЙМЕРИОЗА КРОЛИКОВ. PEDAGOGS jurnali, 23(2), 83-86.

Хушназарова, М. И., Расулов, У. И., & Исакулова, З. Х. (2022). СОВРЕМЕННЫМ И ПЕРСПЕКТИВНЫМ МЕТОДАМ ВЕТЕРИНАРНО-САНИТАРНОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ. CENTRAL ASIAN JOURNAL OF THEORETICAL & APPLIED SCIENCES, 3(2), 81-84.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов