T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
http://tadqiqotlar.uz/
11-son_1-to’plam_Aprel-2023
94
УДК:619:636.92:616.9
ҚУЁН ЭЙМЕРОЗИНИНГ ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ
Н.Т.Ахмадалиев
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети,
магистранти.
E-mail: xamzatnuri571@gmail.com
А.Х.Хушназаров
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети,
таянч докторанти.
E-mail: phd.xushnazarov@gmail.com
Р.Б.Давлатов
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети,
ветеринария фанлари доктори, профессор.
E-mail: davlatov.r1965@gmail.com
Аннотация.
Ушбу мақолада қуёнларнинг инвазион касаллиги бўлган
эймериознинг эпизоотологияси хақида маълумотлар келтирилган, касалликнинг
клиник белгилари кечиши ва келиб чиқиши қисқача ёритилган.
Калит сўзлар.
Қуён, эймериоз, ооциста, специфик, шизогония,
гаметогония, экстенсивлик.
КИРИШ.
Республикамиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлаш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Чорвачиликда гўшт, тухум, балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти
етиштириш алоҳида аҳамиятга эга. Қуённинг танаси кичик бўлса-да, берадиган
маҳсулоти инсон учун жуда фойдали. Қуён гўшти соғлиқ учун фойдали бўлиб,
бошқа гўштлардан таъми ва парҳезбоп хусусиятлари билан ажралиб туради.
Янги музлатилган қуён гўшти барча мавсумларда фойдаланиш имконини беради.
Дунёда саноат усулида қуён боқиш кенг тадбиқ этилган бўлиб, махсус
катакларда, ёпиқ биноларда мақбул микроиқлим шароити таъминланган ҳолда
тўлиқ рацион асосида белгиланган озуқа билан боқилади. Қуён гўштининг
биологик хусусияти, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддасининг
камлигини ҳисобга олиб, аҳолини барча қатламига шунингдек, турли
касалликларга чалинган аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт пуфак,
жигар касалликларига чалинганларга уни истеъмол қилиш тавсия этилади.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
http://tadqiqotlar.uz/
11-son_1-to’plam_Aprel-2023
95
Шунингдек, қуён гўшти киши организмида ошқозон ширалари таъсирида тез
ҳазм бўлади. У оғир, жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар, учувчи, ғаввос,
спортчи, зарарли ишлаб чиқаришда ишловчилар, ифлосланган ҳудудларда
яшовчи аҳоли учун ҳам фойдалидир.
Бугунги кунда ушбу тармоқнинг ривожланишига сезиларли тўсқинлик
қиладиган айрим паразитар касалликлар мавжуд, улар орасида энг кўп
учрайдиган эймериоз бўлиб, қуёнчилик билан шуғулланувчи хар бир тадбиркор
ва чорвадор касаллик ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ.
Эймериозлар – от,
қорамол, қўй – эчки, қуён, чўчқа, ёввойи сут эмизувчи ҳайвонлар, қушлар,
парранда, балиқ ва бошқа ҳайвонларда учрайдиган инвазион касалликдир. Бу
касалликни қўзғатувчилари эймерия туркумига кирувчи споралилардир. Ҳар
турли ҳайвоннинг ўзига хос махсус «специфик» эймерияси бўлиб, улар асосан
эймерий оиласининг вакилларидир. Эймериялар эпителиал ҳужайраларнинг
паразитларидир. Улар ичак, жигар ва буйракларнинг шиллиқ пардасида
паразитлик қилади. Эймериоз ҳамма мамлакатларда тарқалган ва касаллик
чорвачиликка, айниқса товуқчилик ҳамда қуёнчиликка ихтисослашган
хўжаликларга катта иқтисодий зарар етказади, касалланган хайвонларнинг 85-90
% нобуд бўлади.
Эймериялар асосан оралиқ хўжайин иштирокисиз ривожланади.
Фақатгина айрим турлари хўжайин алмаштириб шизогония бир хўжайинда ва
гаметогония эса иккинчи хўжайинда кўпаяди. Эймериялар аввало
ҳайвонларнинг эпителиал ҳужайраларига кириб жинссиз йўл билан, яъни
шизоганиал усулда кўпаяди. Сўнгра жинсий ҳужайра ҳосил қилиб, гаметогония
йўли билан кўпаяди. Ташқи муҳитга эймериоз билан зарарланган ҳайвоннинг
тезаги орқали ооцистлар тушади ва ташқи муҳитда қулай шароит мавжуд бўлса
ўз ривожланишини давом эттириб, спорогония йўли билан спора ҳосил қилади.
Ҳайвонлар алиментар йўл билан, яъни оғиз орқали сув ва ўтга аралаштириб
спорозоитлари бўлган ооцистларни ютиб, эймериоз билан зарарланади.
Қуён эймериози – ҳаддан ташқари кенг тарқалган инвазия бўлиб, ер
шарининг барча мамлакатларида учраб туради. Қуёнчилик хўжаликларида
касаллик 70–100 фоизгача экстенсивлик даражасига эга.
Касал ва касалланиб соғайган қуён болалари инвазиянинг манбаи бўлса,
катта ёшли қуёнлар ташувчилари бўлиб хизмат қилади.
Ооцистлар билан ифлосланган қуёнхоналарда, катаклар, сув, озуқа, асбоб–
ускуналар ва яйраш майдончалари инвазияни ёйилишида “кўмаклашувчи”
омиллар ҳисобланади.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
http://tadqiqotlar.uz/
11-son_1-to’plam_Aprel-2023
96
Шунингдек, инвазия ишловчиларининг пойафзаллари билан, супурги,
куракларга илашиб, кемирувчилар ва ёввойи қушлар ҳамда ҳашаротлар
ёрдамида ҳам тарқалиши мумкин.
Ёш қуёнларни тиғиз асраш, қуёнхоналарда микроиқлим – муҳитнинг
ёмонлашуви ҳар хил ёшдагиларни қушиб боқиш, озиқлантиришнинг
сифатсизланиши каби сабаблар қуён организмининг табиий чидамлилик
(резистентлик) даражасини кескин пасайишига ва касалликка тез берилувчан
бўлиб қолишига олиб келади.
Касалликнинг мавсумийлиги баҳор ва куз фаслларида намоён бўлса–да,
бироқ, айрим йиллари бу хусусият инкор қилиниб, инвазия йилнинг барча
фаслларида учраши мумкин.
Касаллик тарқалишида копрофагиянинг ахамияти.
Қуён, айрим
жониворлар каби, тунда ва эрта тонгда чиқарган нажасини истеъмол қилади. Бу
ҳолат фанда копрофагия деб аталади. Кундуз кунги нажаси қаттиқ, қуруқ ва
соққасимон, тунги нажаси эса юмшоқ ва нам бўлиб, соққалар шакли бузилган
кичик тўпламлар кўринишига эга бўлади. Тунги нажас таркибидаги протеин
кундуз кунги нажасга нисбатан 3,5 баробар ортиқ бўлади, тўқималар миқдори
эса 2 баробар кам бўлиб В гуруҳига мансуб витамин ва минералларга бой бўлади.
Юмшоқ (тунги) нажас қуёнхона ичида деярли кўринмайди, негаки қуён уни
тўғридан-тўғри ўз орқа ҳожат йўлиданоқ истеъмол қилиб юборади. Бунинг учун
у олд оёқларини икки ёнга ташлаб эгилади ва тумшуқчасини орқа оёқлари
орасидаги ҳожат тешигига етказади.
Ёш қуёнчаларда копрофагия, одатда, 23-24 кун ўтгач, она сутидан ташқари
бошқа емлар билан ҳам озиқлана бошлаганидан сўнг намоён бўлади. Ўз
нажасини истеъмол қилишдан маҳрум бўлиб ўсаётган қуёнчаларнинг улғайиши,
нажаси билан озиқланадиган қуёнчаларга нисбатан секин кечади. Ўз нажасини
истеъмол қилишдан маҳрум бўлган урғочи қуённинг ҳомиладорлигида ҳамда
ҳомиласининг ривожланишида оғишлар рўй бериши кузатилган.
Ўзининг тунги нажасини истеъмол қилиши қуён учун соғлом физиологик
ҳолат бўлиб, ошқозонидаги емнинг яхши ҳазм бўлиши, организмига қўшимча
оқсил ва витаминлар сингишини таъминлайди. Лекин, қуён нажасида касаллик
қўзғатувчи паразитлар тухумлари ҳам бўлиши мумкинлигини ёдда тутмоқ
лозим, шу боис қуённинг касалликка чалинишини олдини олиш мақсадида
қуёнхона ва катакларнинг санитар гигиеник ҳолати намунали тутилиши лозим.
НАТИЖАЛАРИ.
Илмий тадқиқот ишларимиз Самарқанд вилояти
Булунғур тумани “Бўрибой Нустаев Замин Нур” Ф/Хда олиб борилди. Фермер
хўжалигида 950 бош “Хикол” зотли қуёнлар парваришланиб келинмоқда. Биз
қуёнларни
клиник
кўрикдан
ўтказиш
жараёнида
эймериоз
билан
касалланганлигини кузатдик. Илмий тадқиқот ишлари давомида амалий
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
http://tadqiqotlar.uz/
11-son_1-to’plam_Aprel-2023
97
тажриба, микроскопик ва статистик усуллардан фойдаланилди. Қуёнларнинг
тезак намунаси Дарлинг усулида текширилди. Текширилган қуёнларнинг тезак
намунасида Эймерия ооцистлари мавжудлиги аниқланди.
Дарлинг усули
. Паразитлар, гельминтлар тухумларини дастлаб чўкмага
чўктириш, сўнгра эса эритма юзасига қалқиб чикариш усули.
Усулни бажариш техникаси: Гумон қилинган ҳайвондан 5-10 гр тезак
намунаси олиниб стаканчаларга солинади ва устига оддий сувдан солиб
аралаштирилади, сўнгра центрифуга пробиркаларига фильтрлаб кўйилади ва
пробиркалар центрифуганинг махсус пробирка ўрнатиладиган жойларига
кўйилиб 5 минут давомида минутига 1000 маротаба айлантирилади. Сўнгра
пробиркалар центрифугадан олиниб, намунанинг суюқ қисми тўкиб ташланади,
чўкма устига эса Дарлинг суюқлиги солиниб, шиша ёки ёғоч таёқча билан
яхшилаб аралаштирилади ва яна центрифугага кўйиб 5 минут давомида
минутига 1000 маротаба тезликда айлантирилади. Дарлинг суюқлигининг
таркиби - бу ош тузининг тўйинган эритмаси билан глицериннинг тенг
нисбатдаги (1:1) аралашмасидир. Шундан сўнг пробиркалар центрифугадан
эҳтиёткорлик билан олиниб, штативга ўрнатилади ва симли илмоқ билан
эритманинг юзасидан бир томчи олиб буюм ойначасига ўтказилади, қоплагич
ойнача билан ёпилиб микроскоп остида текширилади.
МУҲОКАМА.
Касалликни олдини олиш мақсадида қуёнларни сим тўрли
катакларда сақлаш лозим;
- касал қуёнлар соғломларидан ажратилиб мақбул шароитда асралади ва
углеводга бой рацион асосида озиқлантирилиши шарт;
- тўшамалар ҳар куни алмаштирилиши ва озиқа охури ҳамда сув
идишларини қайноқ сувда ювиш мақсадга мувофиқ.
ХУЛОСА
. Қуёнлар эймериозининг олдини олиш ва копрофагия холатини
камайтириш учун уларни тўла қийматли озиқалар билан боқиш лозим.
Қуёнлар айнан тунда фаолроқ ва кўпроқ озиқланишини билган холатда
уларнинг озиқасини асосий қисмини шу пайтда бериш мақсадга мувофиқ.
Қуёнларни эймериозга қарши эймеростатик препаратлар билан 1 ойга бир
марта профилактика ўтказиш касалликни кенг тарқалиши ва иқтисодий зарар
оқибатини камайтиради. Бундан ташқари санитария гигиена қоидаларига амал
қилиш, охур ва сув идишларини 3-4 кунда қайноқ сувда ювиш тавсия этилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Давлатов, Р. Б., Салимов, Х. С., & Тоиров, Ж. Э. ЧУВСТВИТЕЛЬНОСТЬ
КОЛИБАКТЕРИОЗА ПТИЦ К АНТИБИОТИКАМ KOLIBAKTERIOSIS
SENSITIVITY TO ANTIBIOTICS.
ББК 65.2 С56
, 39.
2. Давлатов, Р. Б., & Хушназаров, А. Х. (2022). ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИ
ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
http://tadqiqotlar.uz/
11-son_1-to’plam_Aprel-2023
98
ТАДБИРЛАРИ.
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI
ILMIY JURNALI
, 181-184.
3. Давлатов, Р., & Хушназаров, А. (2022). Epizootology of eimeriosis (coccidiosis)
of rabbits, treatment and preventive measures.
in Library
,
22
(4).
4. Давлетов, Р. Б., Салимов, Х. С., & Тоиров, Ж. Э. (2019).
ЧУВСТВИТЕЛЬНОСТЬ
КОЛИБАКТЕРИОЗА
ПТИЦ
К
АНТИБИОТИКАМ. In
СОВРЕМЕННОЕ СОСТОЯНИЕ, ТРАДИЦИИ И
ИННОВАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ В РАЗВИТИИ АПК
(pp. 39-44).
5. Davlatov, R., Xujaxonov, S., & Berdiyev, X. (2021). ЭФФЕКТИВНОСТЬ
ОФЛОСАНА В ХИМИЧЕСКОЙ ПРОФИЛАКТИКЕ КОЛИБАКТЕРИОЗА
КУРИЦ.
Вестник ветеринарии и животноводства (ssuv. uz)
,
1
(1).
6. Ergashov, S. I., Xushnazarov, A. X., & Davlatov, R. B. (2023). QUYONLAR
EYMERIOZNI
DAVOLASHDA
KENG
QO
‘LLANILADIGAN
PREPARATLAR.
Journal of new century innovations
,
22
(3), 58-64.
7. Избасаров, У., Турдиев, А., Дускулов, В., & Хушназаров, А. (2021). Санитарно-
гигиеническая оценка полов в животноводческих помещениях в условиях
жаркого климата.
in Library
,
21
(1), 214-217.
8. Избасаров, У., Хушназаров, А., Хамраев, А. Х., & Избасаров, Ш. У. (2020).
Создание новых отечестивенных фито-тканевых препаратов для
ветеринарной медицине.
in Library
,
20
(4), 296-299.
9. Избасаров, У., Хушназаров, A., & Хамроев, A. (2020). Лечение
дерматологических и гинекологических заболеваний человека и
животных.
in Library
,
20
(4), 296-299.
10. Isoqulova, Z. X. (2021). Qishloq xo ‘jalik hayvonlarining trematodozlari haqida
ma’lumot.
Science and Education
,
2
(12), 97-101.
11. Жабборов, Ж. Ж., & Хушназарова, М. (2022). Qo ‘ylarni ektoparazitlardan
asraylik.
in Library
,
22
(1), 26-28.
12. Khushnazarov, A. K., & Davlatov, R. B. (2023). DIAGNOSTICS OF RABBIT
EMERIOSIS.
Journal of new century innovations
,
22
(3), 72-77.
13. Khushnazarov, A. K., Eshkorayev, A. M., & Davlatov, R. B. (2023).
DEVELOPMENT, EPISOTOLOGY, TREATMENT AND PREVENTIVE
MEASURES OF EMERIOSIS IN RABBITS.
Journal of new century
innovations
,
22
(3), 65-71.
14. Муродов, С. М., Холиков, С. Ф., & Хушназарова, М. (2022). Bruselyoz
kasalligida
sutni
sanitariya
jihatidan
baholash
va
veterinariya-
sanitariyaekspertizasi.
in Library
,
22
(2), 194-195.
15. Oripov, A. O., Davlatov, R. B., & Yuldashiv, N. E. Veterinary
helminthology.
Tashkent-2016
.
16. Урокова, М., Акрамова, М., & Хушназаров, А. Х. (2021). Quyonlar eymeriozini
davolashning samarali usullari.
in Library
,
21
(2), 115-117.
17. Худойбердиевич, Х. А., Хушназарова, М. И., & Исоқулова, З. Х. (2022).
ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОЗИ, ДАВОЛАШ ВА
ОЛДИНИ ОЛИШ.
RESEARCH AND EDUCATION
,
1
(9), 245-249.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
http://tadqiqotlar.uz/
11-son_1-to’plam_Aprel-2023
99
18. Хушназаров, А. Х., Урокова, М., & Курбонова, М. И. (2021). Quyonlar
eymeriozi va uni oldini olish.
in Library
,
21
(2), 126-129.
19. Хушназаров, А., Урокова, М., & Курбонова, М. (2021). Қуёнларни
эймериоздан асрайлик.
in Library
,
21
(1), 44-47.
20. Хушназаров, А. Х. (2022). ОБЗОР ЛИТЕРАТУРНЫХ ДАННЫХ ПО
ХИМИОТЕРАПИИ
И
ХИМИОПРОФИЛАКТИКИ
ЭЙМЕРИОЗА
КРОЛИКОВ.
PEDAGOGS jurnali
,
23
(2), 83-86.
21. Хушназаров, А. Х., Хушназарова, М. И., & Исоқулова, З. Х. (2023).
ЭЙМЕРИОЦИД
ПРЕПАРАТЛАРНИ
ҚУЁН
ЭЙМЕРИОЗИДА
ҚЎЛЛАШ.
Innovative Development in Educational Activities
,
2
(1), 138-143.
22. Хушназаров, А. Х., Райимкулов, И. Х., Эшқораев, А. М., & Давлатов, Р. Б.
(2023).
ҚУЁН
ЭЙМЕРИОЗИНИНГ
КИМЁПРОФИЛАКТИКАСИ.
SCHOLAR
,
1
(2), 56-62.
23. Хушназаров, А., Райимкулов, И., & Эшқораев, А. (2023). ЗАМОНАВИЙ
КАТАКЛАРДА ҚУЁНЛАРНИ БОҚИШ УСУЛЛАРИ.
Eurasian Journal of
Medical and Natural Sciences
,
3
(1 Part 2), 52-57.
24. Хушназаров, А., & Давлатов, Р. Б. (2022). Quyon eymeriozini davolashda vazuril
preparatining samaradorligi.
in Library
,
22
(2), 173-174.
25. Хушназаров, А., & Давлатов, Р. (2022). Пастдарғом ва ургут туманларида
қуён эймериозининг эпизоотик ҳолати.
in Library
,
22
(1), 31-32.
26. Хушназаров, А., & Давлатов, Р. (2022). Қуён эймериозини даволашда янги
эймериостатикнинг самарадорлиги.
in Library
,
22
(1), 28-29.
27. Хушназаров, А., & Давлатов, Р. (2023). Қуён эймериозининг тарқалиши ва
патологоанатомик ташҳиси.
in Library
,
1
(1), 15-17.
28. Хушназаров, А., Хабибулаев, С. Л., Рахматова, У., Орлова, Г. И., Толибова,
Ф. Т., & Хушназарова, М. И. (2022). Quyonchilik xo’jaliklarini eymeriozdan
asrash.
in Library
,
22
(2), 5-8.
29. Хушназарова, М. И., Исоқулова, З. Х., & Расулов, У. И. (2023). ҚУЁНЧИЛИК
СОФ ДАРОМАД МАНБАИДИР.
SCHOLAR
,
1
(2), 63-67.
30. Хушназарова, М., & Холиков, С. Ф. (2022). Бройлер товуқлар гўштининг
ветеринария-санитария экспертизаси.
in Library
,
22
(1), 29-30.
31. Хушназарова, М. И., Расулов, У. И., & Исакулова, З. Х. (2022).
СОВРЕМЕННЫМ И ПЕРСПЕКТИВНЫМ МЕТОДАМ ВЕТЕРИНАРНО-
САНИТАРНОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ.
Central Asian Journal of Theoretical and
Applied Science
,
3
(2), 81-84.
32. Хушназарова, М. И., & Расулов, У. И. (2022). ҚУЁН ГЎШТИНИНГ
ВЕТЕРИНАРИЯ САНИТАРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИ. In
INTERNATIONAL
CONFERENCES
(Vol. 1, No. 21, pp. 78-83).