Научные инновационные разработки, созданные в области ветеринарии

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
6-7
0
0
Поделиться
Элмуродов, Б. (2024). Научные инновационные разработки, созданные в области ветеринарии. in Library, 22(3), 6–7. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31461
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приводятся сведения об эффективности новых отечественных препаратов созданных учеными Ветеринарного научно-исследовательского института для профилактики болезней сельскохозяйственных животных и птиц, результатах их применения и внедрения научно-инновационных разработок в животноводческие хозяйства.

Похожие статьи


background image

6

#09 (178) 2022

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ВЕТЕРИНАРИЯ АМАЛИЁТИ, ЮТУҚЛАРИ ВА

МУАММОЛАРИ ЕЧИМЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат

ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш

чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3026-сонли ҳамда

2017 йил 7 февралдаги №ПҚ-4947-сонли қарорлари

республикани ривожлантиришда давлат ва жамоат-

чиликни янгича ёндошишга ва янгича режалар асо-

сида ишлаш тўғрисидаги қарори, шунингдек 2015

йил 29 декабрдаги “Ветеринария тўғрисидаги” (янги

таҳрирда) Қонунига биноан шахсий, ёрдамчи фермер

ва чорвачилик билан шуғулланаётган хўжаликларида

ветеринария препаратлари таъминоти танқислигини

ва Республика чорвачилигида қўлланилаётган вете-

ринария препаратларини асосан хорижий мамлакат-

лардан келтирилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда,

илмий тадқиқотлар маҳаллий заҳиралардан фой-

даланиб рақобатбардош биопрепаратлар яратишга

йўналтирилган. Ветеринария илмий-тадқиқот инсти-

тутида ишлаб чиқарилаётган биопрепаратлар ҳисобига

хориждан келтириш учун сарфланаётган давлат валю-

тасини тежаш имкони яратилди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

стратегиясида белгилаб берилган дастурларида “Озиқ-

овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида

ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга алоҳида эь-

тибор қаратилгани қўшимча даромад олиш, қолаверса

ишчи-хизматчиларни гўшт ва гўшт маҳсулотлари би-

лан таьминлашни яхшилаш имконини яратди.

Ветеринария илмий-тадқиқот институти олимла-

ри томонидан сўнгги 5 йилликда илм-фан соҳаси ва

инновацион фаолиятда қўлга киритилган энг муҳим

натижалар асосида илмий янгиликлар, янги ишлан-

малар самарадор инновацион технологиялар асосида

ишлаб чиқилиб жорий этилмоқда. Биринчидан

,

чорва

ҳайвонларининг пас тереллёз, колибактериоз, сальмо-

неллёз касалликларига қарши поливалентли ГОА фор-

УДК: 619.616.989.2.75

Б.А.Элмуродов,

ветеринария фанлари доктори,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

ВЕТЕРИНАРИЯ СОҲАСИДА ЯРАТИЛГАН ИЛМИЙ ИННОВАЦИОН

ИШЛАНМАЛАР

Аннотация

В данной статье приводятся сведения об эффектив-

ности новых отечественных препаратов созданных уче-

ными Ветеринарного научно-исследовательского инсти-

тута для профилактики болезней сельскохозяйственных

животных и птиц, результатах их применения и внедре-

ния научно-инновационных разработок в животноводче-

ские хозяйства.

Annotation

This article provides information about the eff ectiveness

of new domestic drugs created by scientists of the Institute

for the prevention of diseases of farm animals and birds, the

results of their application, and the introduction of scientifi c

and innovative developments in livestock farms.

Калит сўзлар:

диагноз, эпизоотология, клиника, патолагоанатомия, бактериология, микроскопия, биопроба,

янги маҳаллий ветеринария прерпаратлари.

мол вакцинаси яратилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.

Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп ушбу маҳсулот

учун патент олинди ва йилига 10 000 (ўн минг) доза

вакцина ишлаб чиқилиб фермер хўжаликларига жорий

этилмоқда. Бу чорва ҳайвонлари орасида учраётган

колибактериоз, сальмонеллёз ва пастереллёз касалли-

кларини бир вақтнинг ўзида олдини олувчи препарат

бўлиб, қорамолларга биринчи марта 5 мл, 14 кундан

сўнг иккинчи марта 5 мл, қўйларга биринчи марта 2

мл иккинчи марта 14 кундан сўнг 3 мл тери остига

эмланади. Бир йил давомида иммунитет сақлайди, на-

тижада мазкур касалликларнинг олди олинади. Хориж

аналогларидан арзон, сифатли ва маҳаллий штаммлар

асосида яратилган.

Иккинчидан

,

институт олимлари ЎзР Инноваци-

он вазирлиги томонидан ўтказилган танловда қатор

лойиҳаларни ютиб олди. Жумладан, ушбу инноваци-

он амалий ва стартап лойиҳалар орқали институтда

ташкил этилган ишлаб чиқариш участкалари орқали

қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг лейкоз касаллигини

тезкор аниқловчи тест тўпламлари, Иммунофермент

таҳлил реакцияси (ИФТ)да паррандалар қон зардо-

бларида грипп “А” вируси антителоларини аниқлаш

учун реагентлар тўплами (“Infl uenza A Ab-ИФТ”),

Ньюкасл касаллиги вирусига қарши антителоларни

аниқлаш учун реагентлар тўплами (“NDV-Аb-ИФТ”),

ҳайвонларни бруцеллёз касаллигини аниқловчи 3 тур-

даги: АР, КБР ва КУМБР учун ягона бруцеллёз анти-

гени, сутда халқа реакцияси (ХР) учун рангли бруцел-

лёз антигенлари, шунингдек Пушти бенгал синамаси

(ПБС) учун рангли бруцеллёз антигенлари яратилди

ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур антиген-

лар йилига 250 (икки юз эллик) литр ҳажмда ишлаб

чиқарилиб, ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда. Маз-

кур антегенларни, яъни диагностикумларни жорий

этиш ҳисобига чорва ҳайвонлари бруцеллёз касалли-

гининг тезкор ташхис қўйиш услуби яратилди, шу-

нингдек, ушбу касалликни олдини олиш чора-тадбир-

лари ишлаб чиқилди.


background image

7

#09 (178) 2022

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ВЕТЕРИНАРИЯ АМАЛИЁТИ, ЮТУҚЛАРИ ВА

МУАММОЛАРИ ЕЧИМЛАРИ

Учинчидан, илк бор Ўзбекистонда қуёнларнинг

пастереллёз касаллигига қарши ГОА формал вакци-

наси яратилди. Мазкур вакцина давлат рўйхатдан

ўтказилди ва патент олинди, фермер хўжаликларига

жорий этиб келинмоқда. Ушбу вакцина майда

қуёнларга 0,5 мл, катта она қуёнларга 1 мл тери ости-

га эмланади, натижада 6 ой давомида ушбу касал-

лик тарқалишининг олди олиниб, қуёнлар бош сони

кўпаяди ва улардан олинадиган маҳсулотлар ошади.

Тўртинчидан

,

чорва ҳайвонларининг гельминтоз ка-

салликларига қарши “Альсус” препарати яратилди.

Препарат чорва ҳайвонларининг гельминтоз касал-

ликларини даволашда 98,6 фоиз самарага эга бўлиб,

маҳаллий хом-ашёлардан тайёрланади, организм

учун зарарсиз, гельминтларни организмдан йўқотиш

ҳисобига чорва ҳайвонларининг маҳсулдорлигини

оширади. Бешинчидан

,

паррандаларнинг гельминтоз-

ларига қарши “Госипирин” препарати яратилди, маз-

кур препарат паррандаларнинг гельминтоз касалли-

кларини даволашда ва олдини олишда муҳим аҳамият

касб этади. Тадқиқотлар натижасида препаратнинг

самарадорлиги юқори эканлиги аниқланди. Ушбу пре-

паратни қўллаш натижасида паррандаларда вазн ор-

тиши ва сифатли тухум бериши икки баробарга ошди,

паррандаларни касалликларга чидамлилиги юқори

бўлиши таъминланиши аниқланди. Олтинчидан, чор-

ва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш учун буқалар

уруғини суюлтирувчи 2,9% натрий цитрат эритмаси

саноат усулида йилига 50 минг доза ишлаб чиқарилиб,

фермер хўжаликларига жорий этилмоқда. Натрий ци-

трат эритмасининг бир дозаси 2 мл. Бир бош сигир-

ни қочириш учун 2 мл цитрат натрий эритмаси билан

буқалар уруғи суюлтириб, ишлатилади. Еттинчидан,

қорамолларнинг қорасон касаллигига қарши ГОА

формал вакцина яратилди. Қорамоллар учун биринчи

марта 2 мл, иккинчи марта 3 мл тери остига эмланди.

Самарадорлиги юқори даражада бўлиб, бир йил даво-

мида иммунитет сақлайди.

Юқумли касалликларни олдини олиш учун Вете-

ринария ИТИ да яратилган колибактериоз, сальмонел-

лёз ва пастереллёз касалликларига қарши ГОА фор-

мал вакцина билан ўз вақтида эмлаб туриш мақсадга

мувофиқдир. Маълумки ёш ҳайвонлар ва бўғоз моллар

нимжон ва касалликларга чидамсиз, шунинг учун ҳам

уларни вақтида эмлаб, вақтида даволаш лозим.

Бузоқларни эрта баҳорда, яъни март-апрел ойла-

ридан кечиктирмасдан пастереллёз касаллигига қарши

эмлаш зарур. Чунки май ойида ҳавонинг исиши билан

қишда совуқдан ўпкасини олдирган бузоқлар касалла-

ниб ўлади, касалликни олдини олиш учун мазкур вак-

цина билан эмлаш зарур.

Бўғоз сигирларни туғиш олдидан яхши озиқ-

лантириш зарур. Чунки туғиладиган бузоқлар соғлом

бўлиши лозим. Туғилган бузоқларни 10 кунлигидан

бошлаб, колибактериоз ва сальмонеллёзга қарши эм-

лаш керак. Бир бош бузоқ бугунги кунда ўртача 2,5-

3,0 млн сўм туради. Бир доза вакцина 3 минг сўм, маз-

кур вакцина билан эмланса, бир йилгача иммунитет

ҳосил бўлиб, касалликни олди олинади. Агар соғлом

бузоқ ёки қўзиларни касалликка қарши ўз вақтида

эмланса, 14-21 кунда иммунитет ҳосил бўлади. Эъ-

тибор беринг, бир бош бузоқни касалликка чалин-

са даволаш учун катта харажат талаб этилади. Биз

эса ўзимизда тайёрланаётган ва хорижникидан асло

қолишмайдиган эмламани бор-йўғи 3 минг сўмга так-

лиф этмоқдамиз. Шу орқали сиз касалликнинг тўлиқ

олдини олган бўласиз.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, қўмита раи-

сининг бевосита кўмаги, Инновацион ривожланти-

риш вазирлиги раҳбариятининг амалий ёрдами ҳамда

кўплаб илмий ташкилотлар, олимлар билан узвий

алоқалар институтимиз нуфузини янада оширишга,

инновацион ишланмаларни рўёбга чиқаришга шаро-

ит яратмоқда. Илм-фан соҳасига иқтидорли ёшларни

жалб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга

қўмита раҳбарлари томонидан ҳам жиддий киришил-

ган. Маҳаллий хом ашёлардан ветеринария амалиёти

учун жуда зарур ҳисобланган дори-даромонлар, ке-

ракли кимёвий воситаларни ишлаб чиқариш бораси-

да ҳам янгидан янги лойиҳалар режалаштирилмоқда.

Ҳеч шубҳа йўқки, буларнинг барчаси яқин келажак-

да юртимиз ветеринария илм-фани, амалиётини яна-

да тараққий эттиришга, импорт ўрнини босадиган

маҳсулотлар тайёрлашга имкон беради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов