Здоровое животное – гарантия качественного мяса и обильного молока

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
43-44
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б. (2024). Здоровое животное – гарантия качественного мяса и обильного молока. in Library, 3(3), 43–44. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/32498
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье четко сказано, что здоровое животное – залог качественного мяса и обильного молока.


background image

ЗООВЕТМАСЛАҲАТ

300ВЕТЕРИНАРИЯ

# 7 (44) 2011 43

Б.ЭЛМУРОДОВ, в.ф.н., ЎзВИТИ

• •••••••••••••••••••О

СОҒЛОМ ҲАЙВОН - СИФАТЛИ ГЎШТ ВА МЎЛ СУТ ГАРОВИДИР

Президентимизнинг қатор қарорларидан келиб чи-

қиб ҳозирги кунда ҳайвонлар бош сонини кўпайти- риш,
муаммо

келтириб

чиқарадиган

касалликларни

бартараф этиш, олдини олиш, даволаш чора-тад-
бирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

Айниқса, қишлоқ хўжалик ёш ҳайвонлари касаллик-

лари энг муҳим муаммолардан бири бўлиб қолмокда.
Бу касалликлар кўпинча умумий турда кечиб, асосан,
ошқозон-ичак ва нафас олиш тизимлари жароҳатла-
ниши билан намоён бўлади. Ёш ҳайвонлар касаллик-
ларини юкумли ва юқумсиз касалликларга ажратиш
қийин. Чунки юқумсиз касалликлар кечишининг маъ-
лум бир даврида патологик жараёнга микрофлора
кўшилади ҳамда ўз хусусиятларини ўзгартиради, аг-
рессивлиги, вирулентлигини оширади ва инфекция-
нинг юзага келишини таъминлайди.

Ёш ҳайвонлар орасида содир бўладиган юқумли

касалликлардан пастереллёз, сальмонеллёз, коли-
бактериоз катта иқтисодий зарар келтириши билан
чорвачиликда долзарб муаммо ҳисобланади. Маз- кур
соҳа тараққиёти учун қишлоқ хўжалик ҳайвонла- ри
орасида учраб турадиган юқумли касалликлар билан
самарали

курашиш

чора-

тадбирларининг янгила- рини
яратиш ва татбиқ этиш лозим.
Ёш

моллар

юқумли

ка-

салликлари чорвачилик учун
катта хавф ҳисобланади.

Кейинги йилларда қишлоқ

хўжалиги
хайвонлари,айниқса,

ёш

молларда бир неча қўзға-
тувчилар чақирадиган юкумли
касалликлар

биргаликда

учраб, кўплаб молларнинг
ўлимига са- баб бўлмокда.
Мазкур касалликлар туфайли
ёш

молларнинг

ўсишдан

орқада қолиши, улар бош
сонининг камайиши, гўшт ва сут маҳсулотлари етишти-

ришнинг пасайиши чорвачиликка катта иқтисодий
зарар етказмокда.

Ҳозирги кунда республикамизнинг барча чорвачилик

хўжаликларида ёш моллар орасида юкумли бак-
териал касалликлар кенг тарқалганлиги аниқланган. Бу
касалликлар қиш ва баҳор ойларида, баъзан ёз ва куз
ойларида ҳам учраб туради. Юқумли бактериал
касалликларнинг клиник белгилари, патологоанато-
мик ва пато гистологи к ўзгаришлари етарли даража-
да ўрганилмаган, шунинг учун бу касалликларга ўз
вақтида тўғри ташхис кўйиш ва кечиктирмасдан за- рур
чораларни ташкил қилиш ветеринария мутахас-
сислари олдида катта муаммо бўлмокда.

Колибактериоз

— ёш ҳайвонларнинг ўткир сепсис

касаллиги бўлиб, хдйвонлар организми стресс ча-
қирувчи омиллар (ҳарорат, озуқа, антисанитария)
туфайли резистентлиги пасайганда юзага келади.

Касаллик энтеропатоген ичак таёқчалари томонидан
чақирилади ва йил давомида кузатилади. Ҳолсиз-
ланиш, тана хдроратининг ошиши, озуқадан бош
тортиш, ич кетиш, тишларини ғижирлатиш, оғиздан
кўпик келиши, парез кузатилади.

Сальмонеллёз

— ҳайвонларнинг юқумли касаллиги

бўлиб, Salmonella гуруҳига кирувчи бактериялар
томонидан чақирилади ва йил давомида кузатилади.
Касалликда тана ҳароратининг ошиши, кўздан ёш
оқиши, ахлатнинг ўта сассиқ, шилликди, баъзан қонли
бўлиши, қалтираш каби белгилар ҳамда су- рункали
шаклда йўтал, ўпка яллиғланиши, бўғимлар шиши каби
белгилар кузатилади.

Пастереллёз

— ҳайвонлар ва паррандаларнингўта

ўткир, ўткир, ярим ўткир, сурункали шаклларда ке-
чувчи юкумли касаллигидир (қўзғатувчиси Pas-
teurella). Ҳайвонлар тана ҳароратининг ошиши, қонли
ич кетиши, йўтал бўлиб, шиллиқ пардаларда қон
куюлиши кузатилади.

Мазкур касалликлар биргаликда (аралаш) бир

организмда учраганда қуйидаги клиник белгилар ва
патоморфологик ўзгаришлар кузатилади.

Аралаш

юкумли

касалликларда клиник
белгилар касалликнинг
оқими

ва

қўзғатувчиларнинг

вирулент- лигига қараб
ўзга- ради. Касалликлар
ўткир оқимда бўлса,
мураккаблашиб

жуда

оғир

ўтади.

Бундан

ташқари,

касаллик

организмда

қўзғатувчиларнинг тури
ва микдорига боғлиқ
ҳолда

ўзга-

ради.

Масалан, пастереллёз
ва

колибактериоз

касаллик қўзғатувчилари бир организмда учраганда
уларнинг клиник белгилари ку-

йидагича ўзгаради.

Яъни ҳолсизланиш, қалтираш, озуқадан бош тортиш,
иккинчи куни хириллаш, кўп ётиш ҳолатлари, шиллиқ
пардалар қизариши, тана ҳароратининг 42,0-42,5°С
гача кўтарилиши ҳамда қонли ич кетиши кузатилади.

Пастереллёз ва сальмонеллёз касаллик кўзғатув-

чилари бирга учраганда кўзи ва бузокдар ҳам ҳол-
сизланган, бошини эгиб ётиш ҳолатлари кузатилади.
Иштаҳанинг йўқолиши, касалликнинг иккинчи куни эса
кавш қайтаришнинг бўлмаслиги, озуқадан бош тортиш
ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олишнинг
кучайиши, шунингдек, ич кетиши ва суюқ кўкимтир
бўлиши билан бирга пастереллёз ва колибактериоз
касалликлари

билан

касалланган

кўзиларда

кузатилмаган ўзгариш, яъни олдинги оёкдарнинг
фалажланиши намоён бўлади.


background image

ЗООВЕТМАСЛАҲАТ

44 #7 (44) 2011

ЗООВЕТЕРИНАРИЯ

Учта касаллик(пастереллёз, колибактериоз, саль-

монеллёз) билан касалланган қўзиларда эса юқори- да
2 та касаллик билан касалланган кўзиларга нисбатан
клиник

белгилар

бироз

мураккаб

кечганлиги

кузатилади. Буларда қонли ич кетиш, бурун бўшли-
ғидан йирингли экссудатларнинг оқиши, жағ ости,
кўкрак ва қорин бўшликдарида шишларнинг ҳосил
бўлиши, чот олди, кўкрак олди, жағ ости лимфа ту-
гунларининг бир неча бор катталашганлиги, тана
ҳароратининг 42,5-43,0’С гача кўтарилиши, шунинг-
дек, қонли ва йирингли ич кетиш кузатилиб, орқа
оёқларнинг фалажланиши намоён бўлди. Шундай
қилиб, клиник белгилари жиҳатидан иккита ёки учта
касаллик қўзғатувчилари билан зарарланган кўзилар-
да алоҳида касаллик қўзғатувчилари билан зарар-
ланган қўзиларга нисбатан мураккаб ва кучли ўзга-
ришлар кузатилади. Аммо фақат клиник белгилар
асосида бу касалликларни бир-биридан фаркдаш жуда
қийин. Шунинг учун уларни патологоанатомик
текшириш мақсадга мувофиқ.

Пастереллёз ва колибактериоз ка- салликлари

билан касалланган қўзи- ларда патологоанатомик
ўзгаришлар бироз мураккаб ва доимийлиги билан
фарқ қилади. Бунда гавдаларнинг жуда орикдаши,
оғиз ва бурун бўшликдаридан кўпикли суюқлик оқиши,
айримларида бу суюкдик қон ара- лаш бўлиши,
шиллиқ пардаларда, айниқса, конь- юктивада
гиперимия ҳосил бўлиши, анал тешиги атрофлари
суюқ яшил рангли ахлат билан ифлос- ланганлиги,
жунларнинг рангсизланганлиги кўзга ташланади.
Асосан тери ости клечаткаларида ва ошқозон-
ичакларида қон томирларнингтўлақонли- ги
кузатилади. Сероз пардаларида нуқтали қон
қуюлишлар, қон томирлари қон билан тўлганлиги
барча касалланган қўзиларда такрорланади.

Юракнинг катталашганлиги ва нуқтали қон

қуюлишларнинг кучайганлиги, ўпкада эса бронх ва
альвиола, бўшликдарида кўпикли шилимшиқ модда-
нинг тўпланганлиги, бундан ташқари, бир неча ате-
лектатик ўчокдар мавжудлиги кўзга ташланади.

Асосий ва доимий ўзгаришлар талоқда бўлиб, унинг

ҳажми катталашган, юзасида нуқтали ва доғ- симон қон
қуюлишлар кузатилади. Яна бир ўзига хос ўзгариш
ошқозон-ичакларда кузатилади. Яъни кат- та, тўр ва
қатқоринларнинг кутикуляр қатламлари- нинг кўчиши
ва шиллиқ қаватида нуктали қон қуюлиш- лар мавжуд
бўлиб, ширдонда 2-3 дона 0,5 см катта- ликда яралар
кузатилади.

Пастереллёз ва сальмонеллёз касалликлари бир-

галикда учраган қўзилар гавдаларида бош, бўйин,
елка, чот ва орқа чиқарув тешиклар атрофидаги тери
ости клечаткаларида шишлар ҳосил бўлади, бурун
бўшлиғидан қон аралаш кўпикли суюкдик оқади.

Улар ёриб кўрилганда ўпка ва ошқозон-ичаклари- да

қон томирларининг тўлақонлиги кўзга ташланади, қон
тўқ қизил рангда бўлиб, анча суюкдашган, сероз
пардаларида нуқтали ва доғли қон куюлиш- лар кенг
тарқалган бўлади.

Ўпканингҳажми катталашган, оч қизил рангда, юза-

сида нуқгали қон қуюлишлар жуда кўп бўлиб, кру- поз-

некротик пневмония ва айрим қўзиларда плев-
ропневмония ҳам кузатилади.

Жигар ва лимфа тугунлар ҳам анча катталашган,

юзасида нуқтали ва доғли қон қуюлишлар ва гиперимия
ҳолатлари аникданади. Буйракларда эса ги- моррагик
жараёнлар кузатилади.

Ширдоннинг шиллиқ пардаларида шилимшиқ ара-

лаш қорамтир модда йиғилган, майда нуқтали қон
куюлишлар, эрозия ва яралар мавжудлиги билан
ифодаланади. Талоқҳажми бироз катталашган, юза-
сида майда қон қуюлишлар бўлиб, кесганда пульпа- си
тўқ қизил рангда кўринади.

Ингичка ва йўғон ичакларнинг шиллиқ пардаларида

катарал-геморрагик

яллиғланиш,

донали

қон

қуюлишлар, айниқса, 12 бармокди ичакларда 1-2 см
катталикдаги бир неча яралар борлиги аникданади.

Пастереллёз, сальмонеллёз, колибактериоз касал-

ликлари билан касалланган қўзиларнинг гавдалари
ориқ, ташқи шиллиқ пардалари гипермиялашган, оғиз
ва бурун бўшлиқларида қон аралаш суюқ- лик бўлиб,
анал тешиги атрофи суюк, ахлат билан ифлосланган,
чот олди ва курак лимфа тугунлари шишган бўлади.
Кўкрак ва қорин бўшликдарида 250- 300 мл гача қизил-
сариқ рангли суюкдик тўпла- ниб, ўпкада крупоз не-
крозланувчи

пневмония

ривожланган,

айрим

жойларида ателектатик ўчокдар, кесганда бронх-

ларда шилимшиқ модда
йиғилганлиги аникданади.

Касалликнинг

ўткир

оқимида жигар, талоқ ва
барча лимфа тугунлари
катталашган, қон томир-

ларида қон турғунлиги,
юзасида кўп сонли қон
қуюлишлар

кузатилади.

Жигар

ўт

халтаси

катталашган,

ширдонда

яралар

ҳосил

бўлиб,

жигарда саль- монеллёзга
хос паратифоз тугунчалар

ҳосил бўлган- лиги аниқланади. Буйраклар ҳам
катталашади, юзасида доғсимон қон қуюлишлар
кузатилади.

Касалликнинг сурункали оқимида ўпканинг дифте-

ритик яллиғланиши, унинг зичланиши, жигар, талоқ
ҳажмининг кичрайиши, бириктирувчи тўқиманинг кучли
ўсганлиги намоён бўлади. Ошқозон ичакларнинг
шиллиқ қаватларида нуқтали, доғли крн куюлишлар ва
ширдонда шилимшиқ модданинг кўп тўплан- ганлиги,
дистрофик — некротик ўзгаришлар, гемор- рагик
яллиғланишлар ва яралар кўп учрайди.

Шундай қилиб, қўзиларда учрайдиган клиник бел-

гилар ва патоморфологик ўзгаришлар жуда мураккаб,
бошқа касалликлардан тубдан фарқ қилади. Аммо

ЯХШИ

эътибор билан тахдил этилса, вақтида тўғри

ташхис қўйилса, кечиктирмасдан даволаш ва олдини
олиш имкони яратилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов