Меры лечения и профилактики большого гельминтоза птицы

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
240-246
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Акрамов, К., Джаббаров, Ш., & Орипов, А. (2023). Меры лечения и профилактики большого гельминтоза птицы. in Library, 3(3), 240–246. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33659
Анвар Орипов
в.ф.д., профессор
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены сведения о распространении гельминтозов в подсобных хозяйствах и птицефабриках в некоторых районах районов Центрально-географического климатического района нашей Республики, а также сведения об их лечении.


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

240

УДК: 616.619.5:636.054
ORCID: 0009-0000-7207-4197

ТОВУҚЛАРНИНГ АСОСИЙ ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИНИ ДАВОЛАШ ВА

ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Акрамов Комилжон Шуҳрат ўғли, таянч докторант

Джаббаров Шухрат Абдумажидович, в.ф.д., профессор

в.ф.д., профессор

Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Самарқанд, Тайлоқ,

(E-mail:

komiljonshuhratovich@mail.ru

)

Аннотация:

Ушбу мақолада Республикамизнинг Марказий географик

иқлим – минтақаси вилоятларининг айрим туманлариги аҳоли хонадонлари
ва паррандачилик хўжаликларида гельминтозларнинг тарқалиши ҳамда
уларни даволаш тадбирлари ҳақидаги маълумотлар баён этилган.

Аннотация:

В

данной

статье

представлены

сведения

о

распространении гельминтозов в подсобных хозяйствах и птицефабриках в
некоторых районах районов Центрально-географического климатического
района нашей Республики, а также сведения об их лечении.

Summary:

This article presents information about the spread of

helminthiasis in households and poultry farms in some districts of the regions of
the Central geographical climate region of our Republic, as well as information on
their treatment.

Калит сўзлар: аскаридиоз, гетеракидоз, простогонимоз, капиллариоз,

кетма-кет ювиш, Фюллеборн, гельминтоовоскопия, гельминтоларвоскопия,
седиментация, флотация.

Мавзунинг долзарблиги.

Мамалакатимизнинг ўзига хос географик-

иқлим хусусиятлари яъни баҳор ва куз ойларининг илиқ ва намгарчиликнинг
етарли бўлиши, қиш ойларининг эса ўта совуқ бўлмаслиги, қиш фаслида тез-
тез айниқса сўнги беш йил давомида илиқ кунларнинг кўп кузатилиши
кўпгина гельминтозларнинг кенг тарқалишига қулай шароит яратмоқда.

Республикамизда чорва ҳайвонлари ва паррандалари орасида кенг

тарқалган ва турли даражада иқтисодий зарар етказадиган гельминтозлар
бирмунча кенг тарқалганлигини инобатга оладиган бўлсак, уларга қарши
иқтисодий самарали бўлган даволаш ва профилактика чора-тадбирларини
ишлаб чиқиш ҳамда кенг кўламда қўллаш ветеринария мутахассислари
олдида турган долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди.

Орипов Анвар Орипович,


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

241

Бутун дунёда паррандаларнинг 30 дан ортиқ гельминтозлари фанга

маълум бўлиб, улардан мамлакатимизда кенг тарқалган ва паррандачилик
соҳасига сезиларли даражада иқтисодий зарар келтирадиган турларини
мамлакатимиз иқлим минтақалари бўйича тарқалишини аниқлаш ҳам
долзарб бўлиб, ўз ечимини кутаётган муаммолардан биридир.

Тадқиқотнинг мақсади.

Республикамизнинг марказий географик-

иқлим минтақаси вилоятлари бўлган Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд
вилоятлари паррандачилик хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларида
боқилаётган товуқлар орасида кенг тарқалган гельминтозларни аниқлаш,
даволаш ҳамда олдини олишдан иборат.

Тадқиқот объекти ва усуллари.

Биз ўз тадқиқотларимизни Жиззах

вилоятининг Пахтакор, Шароф Рашидов ҳамда Фориш туманларида, Сирдарё
вилоятининг Мирзаобод, Гулистон, Боёвут, Ҳовос шунингдек Сардоба
туманларида, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Пастдарғом ва
Тайлоқ туманларида аҳоли хонадонлари шунингдек паррандачилик
хўжаликларида боқилаётган тухум йўналишидаги товуқларда олиб борилди.
Товуқлардан олинган фекалий намуналари гельминтоовоскопик (Фюллеборн,
кетма-кет ювиш) усулларида текширилди. Гельминтозларни даволаш, олдини
олиш учун препаратлар озуқа ва сув орқали қўлланилди.

Тадқиқотлар натижалари.

Мамлакатимизнинг марказий иқлим

минтақаси вилоятларида товуқлар орасида асосий гельминтозларни
тарқалишини аниқлаш бўйича 2023 йилнинг май-июль ойларида Самарқанд,
Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 591 бош товуқлар дан олинган фекалий
намуналари гельминтоовоскопиянинг флотация ва седиментация усулларида
текширилди. Вилоятлардаги эпизоотологик ҳолатлар бўйича маълумотлар
қуйидаги жадвал ва диаграммаларда акс эттирилган.

Жиззах вилоятида жами текширилган 167 бош товуқларнинг 70 боши

яъни 41,9 % умуман гельминтозлар билан зарарланган бўлиб, шундан
вилоятнинг Пахтакор туманида жами 77 бош товуқларнинг 34 боши (44,2 %)
гельминтозлар билан умумий зарарланган, 3 бош (3,89 %) товуқлар
аскаридиоз билан, 11,7 фоизи гетеракидоз билан ва 33 боши (42,9 %) эса
капиллариоз билан экстенсзарарланганлиги аниқланди. Шароф Рашидов
туманида олиб борилган тадқиқотларда умумий 38 бош товуқлар юқоридаги
усуллар билан текширилди. Шунга кўра 5 бош (13,2 %) товуқлар умуман
гелминтлар билан зарарланган бўлиб, улардан 3 бош (7,89 %) аскаридиоз, 1
бош (2,63 %) гетерақидоз ва 3 бош (7,89 %) капиллариоз қўзғатувчилари
билан зарарланганлиги аниқланди.

Тадқиқотларимиз давомида Фориш туманидан олинган намуналарда


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

242

гельминтрлар тухумлари текширилган юқоридаги икки туманга нисбатан
кўпроқ топилди. Аниқландики Фориш туманида текширилган 52 бош
товуқларнинг 40,4 фоизида аскаридиоз, 32,7 фозида гетеракидоз ва 27
бошида яъни 51,9 фоизида капиллариоз қўзғатувчилари тухумлари топилди,
ушбу туманда гелминтозлар билан умумий зарарланиш 59,6 фоизни ташкил
қилганлиги бизнинг тадқиқотларимиз давомида маълум бўлди. (1-жадвал)

1 жадвал

Жиззах вилоятида товуқларнинг гельминтозлар билан

экстенсзарарланганлиги, гельминтокопрологик

текширишлар асосида

Т/

р

Ҳудудлар номи

У

мумий

бош

с

он

и

n=167

прос

тогон

им

оз

ас

ка

ри

ди

оз

ге

тера

ки

доз

ка

пи

ллари

оз

ге

ль

м

ин

то

зла

р

би

ла

н ум

ум

ий

за

ра

рла

ни

ш

n=

%

n=

%

n=

%

n=

%

n=

%

1

Пахтакор

тумани

77

-

-

3

3,89

9

11,7

33

42,9

34

44,2

2

Шароф Рашидов

тумани

38

-

-

3

7,89

1

2,63

3

7,89

5

13,2

3

Фориш тумани

52

-

-

21

40,4

17

32,7

27

51,9

31

59,6

ЖАМИ

167

-

-

27

16,2

27

16,2

63

37,7

70

41,9

Юқоридаги

тадқиқотларимиз

натижаларига

кўра

вилоятда

товуқларнинг простогонимоз билан зарарланиш аниқланмади.

1 диаграмма

Сирдарё вилоятида товуқларнинг гельминтозлар билан

экстенсзарарланганлиги, гельминтокопрологик

текширишлар асосида











Мирзаобод

тумани

Гулистон

тумани

Боёвут

тумани

Ховос

тумани

Сардоба

тумани

ЖАМИ

54

55

47

50

53

259

7

23

14

19

11

74

4

21

16

16

22

79

0

11

0

0

0

11

19

16

26

13

16

79

13

31

34

27

26

131

Умумий бош сони

Аскаридиоз

Гетеракидоз

Раетиноз

Капиллариоз

Гельминтозлар билан умуман зарарланиш


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

243

Сирдарё вилоятининг тадқиқотларимиз олиб борилган туманларида

жами 259 бош товуқлардан фекалий намуналари олиниб гельминтоовоскопик
текширувлар олиб борилди ва Сирдарё вилоятида товуқлар орасида асосан
қайси тур гелминтлар кенг тарқалганлиги аниқланди. (1-диаграмма)

Тадқиқотларимиз натижаларига кўра текширилган 259 бош

товуқларнинг 131 боши (50,58 %) гельминтозлар билан экстенс
зарарланганлиги аниқланди. Аниқландики намуналар олинган товуқлардан
11 боши (20,0 %) раетиноз, 74 боши (28,57 %) аскаридиоз, 79 боши (30,5 %)
гетеракидоз, 79 боши (30,5 %) капиллариоз қўзғатувчилари билан
зарарланганлиги аниқланди.

Тадқиқотларимиз натижасида маълум бўлдики Сирдарё вилоятида ҳам

простогонимоз билан зарарланиш кузатилмади.

Сирдарё вилоятининг юқоридаги айрим туманлари бўйича олиб

борилган тадқиқотларга кўра аҳоли хонадонларида ва паррандачилик
хўжаликларида боқилаётган тухум йўналишидаги товуқларда гельминтозлар
билан экстенсзарарланиш бир мунча юқори эканлиги аниқланди.

2 жадвал

Самарқанд вилоятида товуқларнинг гельминтозлар билан

экстенсзарарланганлиги, гельминтокопрологик

текширишлар асосида

Т/р

Гельминтозлар

Умумий бош сони

n=164

бош сони

%

1

Простогонимоз

2

1,23

2

Аскаридиоз

92

56,09

3

Гетеракидоз

80

48,78

4

Капиллариоз

85

51,83

5

Гельминтозлар билан
умумий зарарланиш

102

62,19

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 42 бош, Жомбой туманида

44 бош, Пастдарғом туманида 48 бош ва Тайлоқ тумани ВИТИ
Гелминтология лабораторияси вивариясидаги 30 бош жами ҳисобда 164 бош
товуқларнинг гельминтозлар билан зарарланганлиги аниқланди. Шунга кўра
текширилган 164 бош товуқларнинг 102 боши яъни 62,19 % гельминтозлар
билан умумий зарарланганлиги маълум бўлди. Умумий зарарланган 102 бош
товуқларнинг 2 боши (1,23 %) простогонимоз, 92 боши (56,09 %) аскаридиоз,
80 боши (48,78 %) гетеракидоз ва 85 боши (51,83 %) капиллариоз билан
экстенсзарарланганлиги аниқланди.

Даволаш ва олдини олиш чора-тадбирлари.

Тадқиқотлар олиб


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

244

борилган ҳудудларда аниқланган гельминтозларни даволаш учун
“Левомизол+оксиклозанид”,

“Albendazole

Bolus

600

mg”

дори

воситаларининг болюс шаклидан фойдаланилди. Ушбу препаратларнинг
битта болюси 30 килограмм тирик оғирлиги ҳисобида берилади. Биз
тадқиқотларимизда болюсларни механик усулда майдалаб озуқага араштириб
қўлладик. Бунда бир бош товуқнинг ўртача оғирлиги 2 килограмм, кунлик
озуқа истемоли эса ўртача 150 грамм ҳисобида олинди. Дори воситалари 5
кун оралиқ билан икки марта қўлланилди. Даволаш самарадорлиги эса 95
фоиздан юқори бўлди.

3 жадвал

Товуқларнинг асосий гельминтозларини даволаш натижалари,

(Самарқанд вилояти хўжаликлари мисолида)

Ҳудудлар

Қўлланилган

дори

воситалар

Дори воситаларини

қўллашдан олдин

Дори воситалари

қўлланилгандан сўнг

бош с

он

и

Гельми

нто

зла

р би

ла

н у

м

ан

за

ра

рла

ни

ш

бош с

он

и

Г

ель

м

ин

то

зла

р

би

ла

н ум

ан

за

ра

рла

ни

ш

Гельми

нто

зла

р

би

ла

н ум

ан

за

ра

рла

ни

ш

1 м

арта

қўла

ни

лга

нда

2 м

арта

қўллан

илга

нда

1

Пастдарғом

тумани

Равот МФЙ

Левомизол+

оксиклозанид

13

69,2 %

13

15,4 %

-

2

Пастдарғом

тумани
Юқори

боғанали

МФЙ

Albendazole

Bolus 600 mg

11

63,6 %

11

18,2 %

9,09 %

Пастдарғом тумани Равот МФЙ да аҳоли хонадонидаги 13 бош

товуқларда аниқланган гельминтозларни даволаш учун қўлланилган
“Левомизол+ оксиклозанид” биринчи марта қўлланилганда 84,61 %, иккинчи
марта қўлланилганда эса тўлиқ (100 %) товуқларни гельминтозлардан озод
этди. “Albendazole Bolus 600 mg” қўлланилган Пастдарғом тумани Юқори
боғанали МФЙ си аҳоли хонадонидаги 11 бош товуқларга биринчи марта
қўлланилганда 81,8 фоиз, 5 кундан сўнг қайта қўлланилганда эса 90,9 %
самарадорликка эга эканлиги аниқланди.


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

245

Хулоса.

Республикамизнинг марказий ҳудуди вилоятларида аҳоли

хонадонларида,

шахсий-ёрдамчи

хўжаликлар

ва

паррандачилик

хўжаликларида гельминтозлар товуқларнинг маҳсулдорлигига сезиларли
даражада иқтисодий зарар келтирмоқда. Тадқиқотларимиз давомида жами
591 бош товуқлар гельминтоовоскопик текширилган бўлиб улардан 303
боши (51,27 %) гельминтозлар билан умумий зарарланган эканлиги маълум
бўлди. Тадқиқотлар давомида аниқланган гельминтозларни олдини олиш ва
даволаш учун “Левомизол+оксиклозанид” ва “Albendazole Bolus 600 mg”
дори воситалари қўллаб кўрилганда биринчи препаратнинг самарадорлиги
100 фоиз эканлиги маълум бўлди. Умумий ҳисобда ҳар иккала дори
воситасининг самарадорли 95 % дан юқори эканлиги тадқиқотларимиз
давомида аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

7.

Акбаев М.Ш. Методы диагностики гельминтозов птиц //Сб. научн.

трудов. изд-во МГАВМ и Б. — Москва. — 1999. — С.36- 41.

8.

Артамонова С.В. О паразитировании аскаридий, капиллярий и

кокци-дий в кишечнике цыплят // Ветеринария — 1969. — № 8 — С. 48-49.

9.

Гайнуллина

И.Р.

Гангулетеракидоз

гусей

в

Республике

Башкортостан / И.Р.Гайнуллина //: Автореф.: дис. канд. вет. наук. Уфа, 1999.-
24 с.

10.

Джаббаров

Ш.А.

Гельминтозларга

қарши

кураш

чора-

тадбирларининг самарадорлиги ва уни ошириш йўллари. //Док.
диссертацияси. 2017. – Б. 98-122.

11.

Забашта А.П. Усовершенствование лечебно-профилактических

мероприятий при смешанных паразитозах кур в условиях Кубани. Автореф.:
дис. канд. вет. наук. Ставрополь, 2002. —25 с.

12.

Кибакин В. Основные гельминтозы кур и меры борьбы с ними в

условиях Алтайского края и Восточной Сибири. //Автореф. Д.в.н. Тюмень,
2005.

13.

Ксавьера Ф.Ч. Паразитозы кур и разработка лечебно-

профилактических мероприятий в условиях крестьянскофермерских хозяйств
Краснодарского края. //Дисс. к.в.н. Краснодар, 2021.

14.

Орипов А.О., Давлатов Р.Б., Йўлдошев Н.Э. Ветеринария

гельминтологияси. // Ўқув қўлланма.Тошкент, 2016. 198-201 б.

15.

Орипов А.О. Гельминтозларга қарши курашишнинг замонавий

стратегияси, услуб ва воситалари. // Ветеринария медицинаси журнали. №11.
Тошкент, 2021. 17-19 б.

16.

Орипов А.О., Джаббаров Ш.А., Юлдашов Н.Э. Современные методы и

средства профилактики гельминтозов. Тенденция развития ветеринарной
паразитологии на прост. СНГ. 28-30 апреля 2021 г., г. Самарканд. Мат-лы в
Интернете.


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

246

17.

Oripov A.O., Yuldaschev N.E. Modern strategi, new methods and means

for control of helminthas in Uzbekistan. Украинськ. часоплс ветеринарних наук,
№3. том 12.

18.

Oripov A.O., Jabbarov Sh.A., Safarov X. Main helmintiases of farm

animals and their spreading rate. The American Journal of veterinary and Discovery
(JSSN-2689-0968), volume 04.issu of Pages 1-8.

Библиографические ссылки

Акбаев М.Ш. Методы диагностики гельминтозов птиц //Сб. научн. трудов. изд-во МГАВМ и Б. — Москва. — 1999. — С.36- 41.

Артамонова С.В. О паразитировании аскаридий, капиллярий и кокци-дий в кишечнике цыплят // Ветеринария — 1969. — № 8 — С. 48-49.

Гайнуллина И.Р. Гангулетеракидоз гусей в Республике Башкортостан / И.Р.Гайнуллина //: Автореф.: дис. канд. вет. наук. Уфа, 1999.- 24 с.

Джаббаров Ш.А. Гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва уни ошириш йўллари. //Док. диссертацияси. 2017. – Б. 98-122.

Забашта А.П. Усовершенствование лечебно-профилактических мероприятий при смешанных паразитозах кур в условиях Кубани. Автореф.: дис. канд. вет. наук. Ставрополь, 2002. —25 с.

Кибакин В. Основные гельминтозы кур и меры борьбы с ними в условиях Алтайского края и Восточной Сибири. //Автореф. Д.в.н. Тюмень, 2005.

Ксавьера Ф.Ч. Паразитозы кур и разработка лечебно-профилактических мероприятий в условиях крестьянскофермерских хозяйств Краснодарского края. //Дисс. к.в.н. Краснодар, 2021.

Орипов А.О., Давлатов Р.Б., Йўлдошев Н.Э. Ветеринария гельминтологияси. // Ўқув қўлланма.Тошкент, 2016. 198-201 б.

Орипов А.О. Гельминтозларга қарши курашишнинг замонавий стратегияси, услуб ва воситалари. // Ветеринария медицинаси журнали. №11. Тошкент, 2021. 17-19 б.

Орипов А.О., Джаббаров Ш.А., Юлдашов Н.Э. Современные методы и средства профилактики гельминтозов. Тенденция развития ветеринарной паразитологии на прост. СНГ. 28-30 апреля 2021 г., г. Самарканд. Мат-лы в Интернете.

Oripov A.O., Yuldaschev N.E. Modern strategi, new methods and means for control of helminthas in Uzbekistan. Украинськ. часоплс ветеринарних наук, №3. том 12.

Oripov A.O., Jabbarov Sh.A., Safarov X. Main helmintiases of farm animals and their spreading rate. The American Journal of veterinary and Discovery (JSSN-2689-0968), volume 04.issu of Pages 1-8.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов