Простогонимоз птиц и борьба с ним

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
228-229
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Акрамов, К. (2022). Простогонимоз птиц и борьба с ним. in Library, 22(2), 228–229. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33657
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье представлена ​​информация о распространенности, эпизоотологии, биологии, эффективном лечении и экономически эффективной борьбе с простогонизмом птиц.

Похожие статьи


background image

228

Симультан синама – текширилаётган ҳайвонларда ижобий реакция берувчи ҳайвонлар сони 6

бошдан кам бўлмаслиги керак, бу эпизоотик ҳолатни баҳолаш учун шарт.

Бизнинг илмий тадқиқот ишимизда 70 бош соғин сигир-бузоқлари билан, 2 бош наслли буқа, 20

бош ғуножинлар тўлиқ ветеринария кўригидан ўтказилиб аллергик текширув ўтказилди.

Биринчи марта тери орасига ППД юбориш усули ўтказилди. Жами 62 бош ҳайвон бўйин

марказига юборилди, 0,2 мл ППД, игнали метод, натижа 72 соатдан кейин кутиметр (штанг циркул) билан
теридаги шиш ҳажми ўлчаниб аниқланди. Мусбат – ижобий реакция – 4 бош соғин сигир ва 4 бош бузоқ
ўша сигирларнинг бузоқлари. Буқалар манфий реакция берди. Ғуножинлардан 2 боши ижобий-мусбат
реакция берди.

Бир ойдан кейин мана шу ҳайвонларда офтальмо синама ўтказилди, тери орасига юборилганда

олинган натижалар бу усулда ҳам худди юқоридагидай мусбат натижалар олинди.

Тумандаги тажрибали ветеринария врачлари билан маслаҳатлашиб ПЗР, бактериологик

текширув, биосинамалар методлари билан текшириш тавсия этилди. Эпизоотологик таҳлиллар шуни
кўрсатдики биз тажриба ўтказган пунктлар туберкулёзга носоғлом ҳудудлар эканлиги тасдиқланди.

Хулосалар:

1.

Туберкулинизация текшируви барча фермер хўжаликларида режа асосида ўтказилиб туриши мақсадга

мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
2.

Фермер хўжаликлари раҳбарларига ўта хавфли юқумли касалликларни бартараф этиш бўйича семинар-

тренинглар ўтказиш лозим деб ҳисоблаймиз.
3.

Фермер хўжаликлар санитар-зоогигиеник маданиятини юксалтириш айни куннинг долзарб муаммоси

бўлиб қолмоқда.
4.

Туберкулёз диагностикаси тадбирларини, пода ҳаракатини қаттиқ назорат остига олиш шарт деб

ҳисоблаймиз.

Адабиётлар

1.

Х.С. Салимов, А.А. Қамбаров, И.Х.Салимов, “Эпизоотология ва инфекцион касалликлар” дарслик

2021-йил Тошкент
2.

Мамадуллаев Г.Х. “Ҳайвонлар туберкулёзининг диагностикаси бўйича йўриқнома” 2011-йил Тошкент

3.

В.И. Ротов, П.И. Кокуричев, П.Е. Савченко “Туберкулёз с/х животних” 1973 год Киев.

4.

Б.Ф. Бессарабов и др. “Инфекционные болезни животных” М.Колос. 2007 год.

5.

Б.Я. Хайкин и др. “Лабораторная диагностика туберкулеза” рекомендации Омск–1988 год.

6.

Басыбеков С.Д. О неспецифических туберкулиновых реакциях у к.р.с. в хозяйствах южного

Казастанамежд.науч.произ. конфКазНИВИ. 2006 г.с.68-70
7.

Мамадуллаев Г.Х., Тураев А.С. Гивечculosis № 4149 штаммнинг туберкулостатик препаратга нисбатан

монорезистентлиги ва сезувчанлиги. Ж.Зооветеринария 2017. №5. 11-17 б.
8.

Кузин А.И. Оздровление животноводческих хозяйств от туберкулёза. Расселъхозиздат. Москва 2002 г.


УДК: 619:616.2.716.12

АКРАМОВ К.Ш.

ПАРРАНДАЛАР ПРОСТОГОНИМОЗИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Аннотация

Ушбу мақолада паррандаларнинг простогонимозининг тарқалиши, эпизоотологияси, биологияси,

самарали даволаш даволаш ва иқтисодий самарадор бўлган қарши курашиш бўйича малумотлари баён
этилган.

Калит сўзлар:

Простогонимоз, трематода, инвазия, суюқ тухум, асосий хўжайин, оралиқ

хўжайин, қўшимча оралиқ хўжайин, мирацидий, спороциста, личинка.

Кириш.

Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёнинг ўзига хос географик-иқлим хусусиятлари –

баҳор ва куз ойларининг илиқ ва намгарчилик етарли бўлиши, қиш мавсумининг ҳам ўта совуқ бўлмаслиги,

қиш ойларида ҳам вақти-вақти билан илиқ кунлар кузатилиши кўпгина хавфли гельминтозларнинг кенг
тарқалишига шароит яратади.

Республикамизда чорва ҳайвонлари ва паррандалари орасида кенг тарқалган ва турли даражада

иқтисодий зарар етказадиган гельминтозлар бирмунча кенг тарқалганлигини инобатга олган ҳолда уларга
қарши иқтисодий самарали бўлган даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ветеринария
мутахассислари олдида турган долзарб муаммолардан бири бўлмоқда.

Паррандаларнинг икки гуруҳи товуқсимонлар (товуқ, курка ва бошқ.) ва сувда сузувчилар (ўрдак,

ғоз)нинг 30 дан ортиқ гельминтозлари бўлиб улардан мамлакатимизда кенг тарқалган, паррандачилик

соҳасига айниқса тухум олишнинг сезиларли даражада пасайиб кетишига ва катта иқтисодий зарар
келтирадиган простогонимознинг даволаш ҳамда қарши курашига тўхталамиз.


background image

229

Простогонимоз

– товуқ, курка, ғоз, ўрдак ва турли ёввойи қушларнинг тухумдони ва фабрициева

халтасида

Prosthogonimus

авлод трематодаларнинг паразитлик қилиши туфайли келиб чиқадиган инвазион

касаллик бўлиб, клиник жиҳатдан қобиқ билан қопланмаган (шаклланмаган) суюқ тухум қўйиш (тухум
оқиши) билан тавсифланади.

Prosthogonimus ovatus

ва

Prosthogonimus cuneatus

2-7мм келадиган, овал шаклдаги трематодалар, ёш

паррандаларнинг фабрициева халтасида, катта ёшдагиларнинг эса тухум йўлида паразитлик қилади.

Простогонимоз биогельминтлар бўлиб, уларнинг ривожланишида оралиқ хўжайин – сувда яшовчи

моллюскалар, қўшимча оралиқ хўжайин – ниначилар ва асосий хўжайин эса паррандалар ҳисобланади.

Простостронгилидлар билан зарарланган паррандалар тезаги билан ташқи муҳитга тушган гельминт

тухумларида 8-14 кунда мирацидийлар ривожланади ва улар сувлик муҳитда тухумдан чиқиб моллюска
танасига киради, уларнинг жигарида спороцистага айланади. Спороцисталар оддий бўлиниш (жинссиз)
йўли билан кўпаяди ва церкарийларга айланади, улар эса етилгандан кейин сувга чиқарилади ҳамда сув

билан қўшимча оралиқ хўжайин – ниначилар личинкасига ўтади ва улар организмида 70 кунда
метацеркарийларга айланади. Метацеркарийлар ниначи личинкаларининг ривожланиб вояга етганга қадар
организмида сақланади. Паррандалар (товуқ, курка, ўрдак ва бошқ.) простогонимоз метецеркариялари
билан зарарланган ниначилар ва уларнинг личинкаларини тутиб истемол қилиши оқибатида инвазия билан
зарарланади. Парранда организмида метацеркарийлар тухум ўтказгич (катта ёшдаги паррандаларда) ёки
фабрицеева халта (ёш парранда, жўжалар)да жойлашиб ривожланади ва вояга етган трематодаларга
айланади.

Простогонимознинг клиник белгилари

одатда катта ёшдаги, яъни “тухумга кирган”

паррандаларда яққол кўзга ташланади. Ёш паррандаларда касаллик белгилари кўзга ташланмайди.

Касалликнинг биринчи даврида қобиғи юпқалашган тухум қўйиш, кейинчалик тухумнинг қаттиқ

қобиғи йўқ, фақат юпқа ва юмшоқ парда билан қопланган тухум қўйиш, яна бирнеча кундан кейин эса
тамоман шаклланмаган суюқ тухум қўйилиши – оқ, оҳаксимон суюқлик тўкилиши кузатилади. Бу
касалликнинг биринчи босқичи бўлиб, у одатда 1 ойгача давом этиши мумкин.

Касалликнинг иккинчи босқичида паррандаларда умумий клиник белгилар намоён бўлади,

паррандалар ҳолсизланади, пати ҳўрпайган, ҳаракати чекланган (кўпроқ ўтиради) бўлади. Айрим ҳолларда

клоакадан чиқиб турган тухумнинг юмшоқ қобиғи кўринади. Ушбу ҳолат 7-8 кун давомида кузатилади.

Касалликнинг охирги учинчи босқичида паррандаларнинг тана ҳарорати кўтарилади, иштаҳаси

йўқолади, чанқаш кузатилади, патлари ҳурпайган, танасининг орқа қисми чўзилган, худди ўрдакка ўхшаш
юради, қорин қисми пайпаслаганда кучли оғриқ борлиги сезилди, клоакаси ва орқа чиқарув тешиги атрофи
ифлосланган, атрофидаги патлари тўкилганлигини кузатиш мумкин.

Простогонимозни паррандаларда кальций ва фосфор етишмаслигидан фарқлаш лозим бўлади, чунки

кальций ва фосфор етишмаганда ҳам паррандалар қобиғи юпқалашган ёки қобиқсиз тухум қўйиши мумкин.

Шунинг учун паррандалардан олинган тезак намуналарида гельминтоовскопик текширишлар

ўтказиб гельминт тухумларини топиш орқали паррандалар тириклигида простогонимозни аниқлаш ва
диагноз қўйиш мумкин. Парранда ўлганда эса тухумдонни гельминтологик текшириш ва патанатомик
ўзгаришлар асосида диагноз қўйилади. Паррандалар ўз вақтида даволанмаса нобуд бўлади (ўлади).

Даволаш.

Простогонимозга қарши қуйидаги трематоцид препаратларни қўллаш яхши самара

беради.

4-хлорли углород

2-5 мл миқдорда товуқларга 1 марта, куркаларга 8-12 мл миқдорда икки марта

оғиз орқали (шприц ва резина шлангча воситасида) юборилади.

Гексахлорэтан

товуқларга 0,2-0,5 г миқдорда, 3 кун давомида, 12 соат оч қолдириб берилади.

Альбен Форте

паррандаларнинг 5 кг тирик вазнига 1 мл миқдорда 2 кун кетма-кет берилади

Олдини олиш чора-тадбирлари.

Паррандачилик фермаларини табиий ва сунъий сув ҳавзалари

(кўл, дарё, канал ва бош.) яқинида қурмаслик, паррандаларни шудринг қуригунга қадар, ёмғир ёғаётганда
ва ёмғир қуригунга қадар, далага чиқармаслик, сув манбаъларини моллюскалар ва ниначиларга қарши
ишлов бериш, парранда ахлатини биотермик зарарсизлантириш профилактиканинг асосини ташкил қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Азимов Д.А., Меркутов Э.Н., Шакарбоев Э.Б., Исакова Д.Т., Голованов В.И. Болезни птиц.

Справочник. Ташкент, 2012. 245 с.

2.

Акбаев М.Ш. Методы диагностики гельминтозов птиц //Сб. научн. трудов. изд-во МГАВМ и Б.

— Москва. — 1999. — с.36- 41.

3.

Джаббаров Ш.А. Гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва уни

ошириш йўллари. //Док. диссертацияси. 2017. – Б. 98-122.

4.

Кибакин В. Основные гельминтозы кур и меры борьбы с ними в условиях Алтайского края и

Восточной Сибири. //автореф. Д.в.н. Тюмень, 2005.

Библиографические ссылки

Азимов Д.А., Меркутов Э.Н., Шакарбоев Э.Б., Исакова Д.Т., Голованов В.И. Болезни птиц. Справочник. Ташкент, 2012. 245 с.

Акбаев М.Ш. Методы диагностики гельминтозов птиц //Сб. научн. трудов. изд-во МГАВМ и Б. — Москва. — 1999. — с.36- 41.

Джаббаров Ш.А. Гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва уни ошириш йўллари. //Док. диссертацияси. 2017. – Б. 98-122.

Кибакин В. Основные гельминтозы кур и меры борьбы с ними в условиях Алтайского края и Восточной Сибири. //автореф. Д.в.н. Тюмень, 2005.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов