Меры борьбы с гельминтозами кур

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
229-231
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Акрамов, К. (2023). Меры борьбы с гельминтозами кур. in Library, 4(4), 229–231. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33660
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены сведения о распространении гельминтозов в подсобных хозяйствах и птицефабриках в некоторых районах районов Центрально-географического климатического района нашей Республики, а также сведения об их лечении.


background image

229

Maxsus son 4. 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамиз-

да чорва ҳайвонлари ва паррандалари орасида

кенг тарқалган ва турли даражада иқтисодий за-

рар етказадиган гельминтозлар бирмунча кенг

тарқалганлигини инобатга оладиган бўлсак, уларга

қарши иқтисодий самарали бўлган даволаш ва про-

филактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда

кенг кўламда қўллаш ветеринария мутахассислари

олдида турган долзарб вазифалардан бири бўлиб

турибди.

Бутун дунёда паррандаларнинг 30 дан ортиқ

гельминтозлари фанга маълум бўлиб, улардан

мамлакатимизда кенг тарқалган ва паррандачи-

лик соҳасига сезиларли даражада иқтисодий за-

рар келтирадиган турларини мамлакатимиз иқлим

минтақалари бўйича тарқалишини аниқлаш ҳам

долзарб бўлиб, ўз ечимини кутаётган муаммолардан

биридир.

Тадқиқотнинг мақсади.

Республикамизнинг

Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари пар-

рандачилик хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонла-

рида боқилаётган товуқлар орасида кенг тарқалган

гельминтозларни аниқлаш, даволаш ҳамда олдини

олишдан иборат.

Тадқиқот объекти ва усуллари.

Биз ўз

тадқиқотларимизни Жиззах вилоятининг Пахтакор,

Шароф Рашидов ҳамда Фориш туманларида, Сир-

дарё вилоятининг Мирзаобод, Гулистон, Боёвут,

Ҳовос шунингдек Сардоба туманларида, Самарқанд

вилоятининг Булунғур, Жомбой, Пастдарғом ва

Тайлоқ туманларида, аҳоли хонадонлари шунинг-

дек паррандачилик хўжаликларида боқилаётган

тухум йўналишидаги товуқларда олиб бордик.

Товуқлардан олинган фекалий намуналари гель-

минтоовоскопик (Фюллеборн ва кетма-кет ювиш)

усулларида текширилди. Гельминтозларни даволаш

ва олдини олиш учун антгельминтик препаратлар

озуқа ва сув орқали қўлланилди.

Тадқиқотлар натижалари.

Мамлакатимизнинг

марказий иқлим минтақаси вилоятларида товуқлар

орасида асосий гельминтозларни тарқалишини

аниқлаш бўйича 2023 йилнинг май-июль ойларида

Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида 590

бош товуқларидан олинган фекалий намуналари

гельминтоовоскопиянинг флотация ва седимента-

ция усулларида текширилди. Вилоятлардаги эпи-

зоотологик ҳолатлар бўйича маълумотлар қуйидаги

жадвал ва диаграммаларда акс эттирилган.

Жиззах вилоятида жами текширилган 167 бош

товуқларнинг 70 боши яъни 41,9 % умуман гельмин-

тозлар билан зарарланган бўлиб, шундан вилоят-

нинг Пахтакор туманида жами 77 бош товуқларнинг

УДК: 619.5:636.054

ORCID: 0009-0000-7207-4197

Акрамов К.Ш.,

таянч докторант,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти,

Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани

ТОВУҚЛАР ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ

1-жадвал.

Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида товуқларнинг гельминтозлар билан

экстенсзарарланганлиги, гельминтокопрологик

текширишлар асосида

Т/р

Ҳудудлар номи

Уму

мий б

ош сони

n=167

про

ст

ог

онимоз

аск

аридиоз

гетеракидоз

ка

пиллариоз

Гельминт

озлар

билан у

му

мий

зарар

ланиш

n=

%

n=

%

n=

%

n=

%

n=

%

1

Жиззах вилояти

167

-

-

27

16,2

27

16,2

63

37,7

70

41,9

2

Сирдарё вилояти

259

-

-

74

28,6

79

30,5

79

30,5

131

50,6

3

Самарқанд

вилояти

164

2

1,2

92

56,1

80

48,8

85

51,8

102

62,2

ЖАМИ

590

2

0,3

193

32,7

186

31,5

227

38,5

303

51,4


background image

230

Maxsus son 4. 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

34 боши (44,2 %) гельминтозлар билан умумий за-

рарланган, 3 бош (3,89 %) товуқлар аскаридиоз

билан, 11,7 фоизи гетеракидоз билан ва 33 боши

(42,9 %) эса капиллариоз билан экстенсзарарлан-

ганлиги аниқланди. Шароф Рашидов туманида олиб

борилган тадқиқотларда умумий 38 бош товуқлар

юқоридаги усуллар билан текширилди. Шунга кўра

5 бош (13,2 %) товуқлар умуман гелминтлар билан

зарарланган бўлиб, улардан 3 бош (7,89 %) аскари-

диоз, 1 бош (2,63 %) гетерақидоз ва 3 бош (7,89 %)

капиллариоз қўзғатувчилари билан зарарланганли-

ги аниқланди.

Тадқиқотларимиз давомида Фориш тумани-

дан олинган намуналарда гельминтрлар тухумлари

текширилган юқоридаги икки туманга нисбатан

кўпроқ топилди. Текширилган 52 бош товуқларнинг

40,4 фоизида аскаридиоз, 32,7 фозида гетераки-

доз ва 27 бошида яъни 51,9 фоизида капиллариоз

қўзғатувчилари тухумлари топилди, ушбу туманда

гелминтозлар билан умумий зарарланиш 59,6 фо-

изни ташкил қилганлиги бизнинг тадқиқотларимиз

давомида маълум бўлди. (1-жадвал)

Сирдарё вилоятида жами 259 бош товуқлардан

фекалий намуналари олиниб гельминтоовоско-

пик текширувлар ўтказилди ва Сирдарё вилоятида

товуқлар орасида асосан қайси тур гелминтлар кенг

тарқалганлиги аниқланди. Тадқиқотларимиз нати-

жаларига кўра текширилган 259 бош товуқларнинг

131 боши (50,58 %) гельминтозлар билан экстенс

зарарланганлиги аниқланди. Аниқландики намуна-

лар олинган товуқлардан 11 боши (20,0 %) раети-

ноз, 74 боши (28,57 %) аскаридиоз, 79 боши (30,5

%) гетеракидоз, 79 боши (30,5 %) капиллариоз

қўзғатувчилари билан зарарланганлиги аниқланди.

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 42

бош, Жомбой туманида 44 бош, Пастдарғом тумани-

да 48 бош ва Тайлоқ тумани ВИТИ Гелминтология

лабораторияси вивариясидаги 30 бош жами ҳисобда

164 бош товуқларнинг гельминтозлар билан зарар-

ланганлиги аниқланди. Шунга кўра текширилган

164 бош товуқларнинг 102 боши яъни 62,19 % гель-

минтозлар билан умумий зарарланганлиги маълум

бўлди. Умумий зарарланган 102 бош товуқларнинг

2 боши (1,23 %) простогонимоз, 92 боши (56,09 %)

аскаридиоз, 80 боши (48,78 %) гетеракидоз ва 85

боши (51,83 %) капиллариоз билан экстенсзарар-

ланганлиги аниқланди.

Юқоридаги тадқиқотларимиз натижаларига

кўра Жиззах ва Сирдарё вилоятларида товуқларнинг

простогонимоз билан зарарланиш аниқланмади.

1-диаграмма

Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида

товуқларнинг гельминтозлар билан

экстенсзарарланганлиги, (n=590)

2-жадвал.

Товуқларнинг асосий гельминтозларини даволаш натижалари

(Самарқанд вилояти хўжаликлари мисолида)

Ҳудудлар

Қўлланилган дори

воситалар

Дори воситаларини

қўллашдан олдин

Дори воситалари қўлланилгандан сўнг

бош

сони

Гельминтозлар

билан уман

зарарланиш

бош

сони

Гельминтозлар

билан уман

зарарланиш

Гельминтозлар

билан уман

зарарланиш

1 марта

қўланилганда

2 марта

қўлланилганда

Пастдарғом

тумани Равот

МФЙ

Левомизол+

оксиклозанид

13

69,2 %

13

(2 бош) 15,4 %

-

Пастдарғом

тумани Юқори

боғанали МФЙ

Albendazole Bolus

600 mg

11

63,6 %

11

(2 бош) 18,2 %

(1 бош) 9,09 %


background image

231

Maxsus son 4. 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

Даволаш ва олдини олиш чора-тадбир-

лари.

Тадқиқотлар олиб борилган ҳудудларда

аниқланган гельминтозларни даволаш учун

“Левомизол+оксиклозанид”, “Albendazole Bolus 600

mg” дори воситаларининг болюс шаклидан фойда-

ланилди. Ушбу препаратларнинг битта болюси 30

килограмм тирик оғирлиги ҳисобида берилади. Биз

тадқиқотларимизда болюсларни механик усулда

майдалаб озуқага араштириб қўлладик. Бунда бир

бош товуқнинг ўртача оғирлиги 2 килограмм, кун-

лик озуқа истемоли эса ўртача 150 грамм ҳисобида

олинди. Дори воситалари 5 кун оралиқ билан икки

марта қўлланилди. Даволаш самарадорлиги эса 95

фоиздан юқори бўлди.

Пастдарғом тумани Равот МФЙ да аҳоли хо-

надонидаги 13 бош товуқларда аниқланган гель-

минтозларни даволаш учун қўлланилган “Левоми-

зол+ оксиклозанид” биринчи марта қўлланилганда

84,61 %, иккинчи марта қўлланилганда эса тўлиқ

(100 %) товуқларни гельминтозлардан озод этди.

“Albendazole Bolus 600 mg” қўлланилган Пастдарғом

тумани Юқори боғанали МФЙ си аҳоли хонадонида-

ги 11 бош товуқларга биринчи марта қўлланилганда

81,8 фоиз, 5 кундан сўнг қайта қўлланилганда эса

90,9 % самарадорликка эга эканлиги аниқланди.

Хулоса.

Республикамизнинг Жиззах, Сирда-

рё ва Самарқанд вилоятларида аҳоли хонадонла-

ри, шахсий-ёрдамчи хўжаликлар ва паррандачи-

лик хўжаликларида жами 590 бош товуқлар гель-

минтоовоскопик текширилган бўлиб улардан 303

боши (51,27 %) гельминтозлар билан умуман за-

рарланганлиги маълум бўлди. Тадқиқотлар даво-

мида аниқланган гельминтозларни олдини олиш

ва даволаш учун “Левомизол+оксиклозанид” ва

“Albendazole Bolus 600 mg” дори воситалари қўллаб

кўрилганда биринчи препаратнинг самарадорли-

ги 100 фоиз, иккинчи препаратники эса 90,9 фоиз

эканлиги маълум бўлди. Умумий ҳисобда ҳар икка-

ла дори воситасининг самарадорли 95 % дан юқори

эканлиги тадқиқотларимиз давомида аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

1.

Акбаев М.Ш. Методы диагностики гельминтозов

птиц //Сб. научн. трудов. изд-во МГАВМ и Б. – Москва.

– 1999. – с.36- 41.

2. Артамонова С.В. О паразитировании аскаридий,

капиллярий и кокци-дий в кишечнике цыплят // Ветери-

нария – 1969. – № 8 – С. 48-49.

3. Гайнуллина И.Р. Гангулетеракидоз гусей в Респу-

блике Башкортостан / И.Р.Гайнуллина //: Автореф.: дис.

канд. вет. наук. Уфа, 1999.- 24 с.

4. Джаббаров Ш.А. Гельминтозларга қарши кураш

чора-тадбирларининг самарадорлиги ва уни ошириш

йўллари. //Док. диссертацияси. 2017. – Б. 98-122.

5. Забашта А.П. Усовершенствование лечебно-про-

филактических мероприятий при смешанных парази-

тозах кур в условиях Кубани. Автореф.: дис. канд. вет.

наук. Ставрополь, 2002. –25 с.

6. Кибакин В. Основные гельминтозы кур и меры

борьбы с ними в условиях Алтайского края и Восточной

Сибири. //Автореф. Д.в.н. Тюмень, 2005.

7. Ксавьера Ф.Ч. Паразитозы кур и разработка лечеб-

но-профилактических мероприятий в условиях крестьян-

скофермерских хозяйств Краснодарского края. //Дисс.

к.в.н. Краснодар, 2021.

8. Орипов А.О., Давлатов Р.Б., Йўлдошев Н.Э. Вете-

ринария гельминтологияси. // Ўқув қўлланма.Тошкент,

2016. 198-201 б.

9. Орипов А.О. Гельминтозларга қарши курашиш-

нинг замонавий стратегияси, услуб ва воситалари. // Ве-

теринария медицинаси журнали. №11. Тошкент, 2021.

17-19 б.

10. Орипов А.О., Джаббаров Ш.А., Юлдашов Н.Э.

Современные методы и средства профилактики гельмин-

тозов. Тенденция развития ветеринарной паразитологии

на прост. СНГ. 28-30 апреля 2021 г., г. Самарканд. Мат-лы

в Интернете.

11. Oripov A.O., Yuldaschev N.E. Modern strategi, new

methods and means for control of helminthas in Uzbekistan.

Украинськ. часоплс ветеринарних наук, №3. том 12.

12. Oripov A.O., Jabbarov Sh.A., Safarov X. Main

helmintiases of farm animals and their spreading rate. The

American Journal of veterinary and Discovery (JSSN-2689-

0968), volume 04.issu of Pages 1-8.

Библиографические ссылки

Акбаев М.Ш. Методы диагностики гельминтозов птиц //Сб. научн. трудов. изд-во МГАВМ и Б. – Москва. – 1999. – с.36- 41.

Артамонова С.В. О паразитировании аскаридий, капиллярий и кокци-дий в кишечнике цыплят // Ветери нария – 1969. – № 8 – С. 48-49.

Гайнуллина И.Р. Гангулетеракидоз гусей в Респу-блике Башкортостан / И.Р.Гайнуллина //: Автореф.: дис. канд. вет. наук. Уфа, 1999.- 24 с.

Джаббаров Ш.А. Гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва уни ошириш йўллари. //Док. диссертацияси. 2017. – Б. 98-122.

Забашта А.П. Усовершенствование лечебно-профилактических мероприятий при смешанных парази тозах кур в условиях Кубани. Автореф.: дис. канд. вет. наук. Ставрополь, 2002. –25 с.

Кибакин В. Основные гельминтозы кур и меры борьбы с ними в условиях Алтайского края и Восточной Сибири. //Автореф. Д.в.н. Тюмень, 2005.

Ксавьера Ф.Ч. Паразитозы кур и разработка лечебно-профилактических мероприятий в условиях крестьян скофермерских хозяйств Краснодарского края. //Дисс. к.в.н. Краснодар, 2021.

Орипов А.О., Давлатов Р.Б., Йўлдошев Н.Э. Ветеринария гельминтологияси. // Ўқув қўлланма.Тошкент, 2016. 198-201 б.

Орипов А.О. Гельминтозларга қарши курашишнинг замонавий стратегияси, услуб ва воситалари. // Ве-теринария медицинаси журнали. №11. Тошкент, 2021. 17-19 б.

Орипов А.О., Джаббаров Ш.А., Юлдашов Н.Э. Современные методы и средства профилактики гельмин-тозов. Тенденция развития ветеринарной паразитологии на прост. СНГ. 28-30 апреля 2021 г., г. Самарканд. Мат-лы в Интернете.

Oripov A.O., Yuldaschev N.E. Modern strategi, new methods and means for control of helminthas in Uzbekistan. Украинськ. часоплс ветеринарних наук, №3. том 12.

Oripov A.O., Jabbarov Sh.A., Safarov X. Main helmintiases of farm animals and their spreading rate. The American Journal of veterinary and Discovery (JSSN-2689-0968), volume 04.issu of Pages 1-8.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов