Клинические признаки сапролегниоза рыб (дерматомикоза), лечение и меры профилактики

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
10-12
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Балиев, Ш., Уракова, Р., & Ботирова, З. (2023). Клинические признаки сапролегниоза рыб (дерматомикоза), лечение и меры профилактики. in Library, 1(2), 10–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33793
Шавкат Балиев, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, директор лаборатории болезней птицы, кроликов, рыб и пчел, доктор философских наук по ветеринарным наукам, старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлена ​​информация о клинических симптомах, лечении и мерах профилактики сапролегниоза рыб (дерматомикоза), распространенного в рыбных хозяйствах.

Похожие статьи


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

10

#05 (186) 2023

Ла-Сота и ИБК Н-120 леофилизированная живая” вакцина-
сидан томизиб чикдик.

Ўтказилган тадқиқотларимиз натижаларига кўра, жўжа-

ларнинг 14 кунлигида эмлаш пассив иммунитет пасайган вақтга
тўғри келди. Ньюкасл касаллигига қарши инактива- цияланган
вакцинасини қўллаш юқори даражали гуморал имммунитет
ҳосил бўлишига олиб келди. Чунки бу пайтда тўпланган
антиидиотипларнинг иммуноген таъсири билан вакцинаники
синхронлашди.

Бройлер жўжаларни 42 кунлигигача парвариш қилдик ва

улар 98.5% сақланиб, 2,85-2,95 кг тирик вазнда гўштга
топширилди.

Хулосалар:

1.

Паррандаларга биринчи кунидан Ла-Сота штаммли

тирик вакцинани пуркаш усулини қўллаш орқали юқори
маҳаллий ва фаол иммунитет ҳосил қилиш, кейин боқиш
даврида иммун ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эга.

2.

Пассив иммунитетнинг 10 кунлигидан туша бошла-

шини хисобга олиб, 14 кунликда инактивацияланган Ла Сота
вакцинасини қўллаш оркали юқори гуморал иммуни- тетга эга
бўлиш муҳим аҳамиятга эга.

3.

Ньюкасл касаллиги дала вирусига қарши юқори

қувватли ҳам маҳаллий, хам гуморал иммунитетга эга бўлиши
ипюнчли иммунопрофилактика ҳисобланади.

4.

“Авивак НБ-Ла-Сота и ИБК Н-120 леофилизированная

живая” вакцинасини бир кунлик жўжаларга кўллагандан кейин
иккиламчи инфекцияни жиловлашда албатта Тилозин сақловчи
антибиотикларни қўллаш яхши самара беради.

5.

“Авивак НБ-Ла-Сота и ИБК Н-120 леофилизированная

живая”тирик вакцинасини чет давлатлардан келтирил- ган
инкубатор гухумларидан очирилган ёки тўғридан-тўғри олиб
келинган бир кунлик жўжаларга кўллаш мумкин эмас.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Бакулин А.С.Болезни птиц. Ньюкаслская болезнь птиц.

Санкт-Петербург 2006 г. с. 148-156.

2.

Манько В.М., Девришов Д.А. “Ветеринарная имму-

нология”. Фундаментальные основы. Учебник. Издательство
«Агровет». Москва-2011.

3.

Коляков Я.К. Ветеринарная иммунология. Москва, 1986

г. “Агропромиздат”.

4.

Abdullayev Sh.M., Mirsaidova R.R. Parrandachilikda

immun zo’riqish muammolari // Проблемы внедрения иннова-
ционных технологий в сельском хозяйстве

И

сборник мате-

риалов международной научно-практической конференции.
Самарканд 2012. 2-том с. 124-126

5.

Abdullayev Sh.M., Ro’ziqulov R.F., Mirsaidova R.R.,

Abdullayev М.А.«Альтернативная технология повышения
эффективности иммунопрофилактики вирусных болезней кур в
промышленном птицеводстве, основанная на феномене
иммунологического резонанса». Samarqand qishloq xo‘jalik
instituti bilan Janubiy Koreyaning Kangvon milliy universiteti
hamkorligida “Qishloq xo‘jaligida hududiy innovatsion tizim”
mavzusida o'tkazilgan xalqaro ilmiy konferensiya materiallari.
Samarqand, 3-4.06.2015, b. 135-139.

Р.М.Урақова, З.Р.Ботирова,

кичик илмий ходимлар,

Ш.Қ.Балиев,

в.ф.ф.д.,

Ветеринария илмий-тадқиқот института

БАЛИҚЛАР САПРОЛЕГНИОЗ (ДЕРМАТОМИКОЗ) КАСАЛЛИГИНИНГ

КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ, ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ

Аннотация

В статье изучено эпизоотическое течение заболевания рыб

сапролегниозом (дерматомикозом) и пояснено, что оно
определялось на основании клинических признаков, патологоа-
натомических изменений и бактериологического исследования.
Кроме того, подчеркивается, что при борьбе с этим заболеванием
следует проводить профилактические мероприятия на основании
ветеринарно-санитарных правил для предотвращения гибели рыб.

Калит сўзлар:

балиқ, сув хавза, кўзгатувчи, Saprolegnia, сусло агар сапролегниоз, дерматомикоз, ихтиопатология, замбуруг,

касаллик.

Мавзунинг долзарблиги:

Мамлакатимиз қиш- лоқ

хўжалигининг барча соҳаларида, хусусан балиқчилик соҳасида
ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилди ва давлатимиз
раҳбарининг бир қатор қарор ва топшириқлари балиқчилик
соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, белгиланган
вазифаларни амалга оширишда муайян даражада дастур бўлиб
хизмат қилади. Балиқчилик тармоғи озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашнинг стратегии йўналишларидан бири ҳисобланади.
Аммо балиқлар касалликларининг учраб туриши соҳа ривожига
тўсқинлик қилмоқда.

Жумладан,

балиқлар

сапролегниоз

(дерматомикоз)

касаллиги балиқчилик хўжаликларига катта иқти- содий зарар
келтирди.

Сапролегниоз

(дерматомикоз)

замбуруглар

қўзғайдиган касаллик бўлиб, қўзғатувчиси Saprolegnia балиқлар
танасида ёки ички органларида ўрнашиб олади. Айрим ҳолларда

замбуруғлар яшин каби жуда тез ривожланади. Замбуруғ
касалликлари асосан эътиборсиз қолган сув ҳавзаларида учраб
туради. Касаллик балиқларнинг тана юзаси, қанотлари ва жабра-
ларида, оқ рангли иплар пайдо бўлиши, кейинчалик эса пахтадек
бўлиб, балиқ терисининг катта қисмини қоплаб олиши каби
характерли клиник белгилар билан намоён

Annotation

The article studied the epizootic course of the disease of fish with

saprolegniosis (dermatomycosis) and explained that it was determined on
the basis of clinical signs, pathological changes and bacteriological
examination. In addition, it is emphasized that in the fight against this
disease, preventive measures should be taken on the basis of veterinary
and sanitary rules to prevent the death offish.

УДК: 639.331.7:597.552.51


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

#05 (186) 2023

11

бўлади, ўз вақтида эътибор қаратилмаса, балиқлар ёппа- сига
нобуд бўлади.

Тадқиқотнинг мақсади.

Балиқларнинг сапролегниоз

(дерматомикоз) касаллигини аниқлаш, уларни даволаш ва
олдини олиш чораларини кўриш ҳамда балиқ- чилик
хўжаликларига турли хил балик касалликлари- нинг олдини
олишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Тадқиқот материаллари ва услублари.

Тадқиқот-

ларимиз айрим балиқчилик сув ҳавзаларида ва лаборатория
текшириш жараёнлари эса ВИТИнинг парранда, қуён, балиқ ва
асалари касалликлари лабораторияси- да олиб борилди. Пайариқ
ва Каттақўрғон туманлари балиқчилик хўжаликларига қарашли
шахсий хонадон- ларда боқилаётган балиқлар орасида
касалланиб, ўлиш ҳолатлари учраб турганлиги аниқланди. Ушбу
балиқчилик хўжаликларида 5 турдаги (карп, сазан, оқ дўнг
пешона, оқ амур, африка лаққаси) балиқлар парваришланаётган-
лиги аниқланди. Касалликнинг фақатгина сазан ва оқ дўнг
пешона турдаги балиқларда учраб турганлиги маъ- лум бўлди.
Кузатувларимиз давомида балиқлар танаси- да ингичка ипсимон
оқ доғлар борлиги баъзиларида эса тананинг жабрага яқинроқ
қисмини оқ пахтадек доғлар мавжудлиги каби клиник белгилар
аникданиб, бирламчи замбуруғ касаллигига гумон қилинди.

Сўнгра касаллик чиққан ушбу сув ҳавзасидан 10 дона 850

граммдан 1 кггача оғирликдаги тирик касалланган балиқлар
олинди. Сув ҳавзаси суви билан тўлдирилган сув идишга
солиниб, лабораторияга олиб келинди. Балиқ намуналарида
асептика-антисептика қоидаларига риоя қилинган ҳолда
бактериолбгик текшириш ўтказилди. Дастлаб, балиқлар
патологоанатомик

ёриб

кўрилганда,

қон

томирлари

гиперемиялашган, замбруғ гифлари билан тўлиб қолган,
респиратор қатламлардаги қон томирлар колбасимон кенгайган,
унинг

деворлари

ва

эпителиаль

тўқимаси

ёрилган.

Паренхиматоз органлар- нинг тўқималари қон билан тўлган, ёғ
ва гликогеннинг қатлами юпқа каби ўзгаришлар аниқланди.
Шундан сўнг ушбу баликларни бактериологик текшириш учун
патологик намуналар (жароҳат жойларидан тери қириндиси,
сузгичлар, жабра) олинди ва Глюкозали Сабуро муҳитига
экмалар экилди ва ўстириш учун 25-30 °C ли термостатга
қўйилди. Экилган экмалар эластик бўлинмаган гифлар- дан
ташкил топган оқ момик колониялар шаклида ўсди. Касаллик
қўзғатувчиси турини аниқлаш мақсадида улар- дан стерил,
ёғсизлантирилган буюм ойначаларида юпқа суртмалар
тайёрланди ва Грам усулида бўялиб, микроскопия қилинди.
Бунинг учун буюм ойначасига стерил физиологик эритма
томизилиб, унинг устига бактериологик илгак билан замбуруғ
колония си олиб қўйилди ва ен- гилгина ҳаракат билан
аралаштирилиб, сўнгра фиксация қилинди, қоплагич ойнача
билан усти ёпилиб, секин бо- сиб микроскопда кўрилди,
касаллик гифлари мавжудлиги аниқланди ва ташхис қўйилди.

Консервант сифатида гли- цериннинг 40% ли сувли эритмаси
ёки 1 л 0,85% натрий хлорид эритмасидан, 0,5 л глицериндан
иборат суюқлик ишлатилди, у 20 % натрий фосфат эритмаси
билан pH 8,0 гача титрланиб, 112 °C да 10 дақиқа давомида
автоклав- да стерилланди. Бактериологик текширишда
микроблар- нинг соф културасини ажратиб олиш, уларнинг
морфо- културавий, биокимёвий хусусиятларини ўрганиш,
виру- лентлик ва антибиотикларга сезувчанлигини аниклашда ва
касалликка аниқ ташхис қўйишда асос бўлди.

Балиқ микозларида ишончли диагностика усули бу

патологик материални микроскопик текшириш ҳисобланади.
Глицериннинг 50 % сувли эритмаси, 0,9 % натрий хлорид
эритмаси ёки муслук сувининг бир неча томчи қўшилиши билан
зарарланган органлардан тайёр- ланган суртмаларда замбуруг
мавжудлигини, микроскопик текширув асосида амалга
оширилди. Бакгериологик текшириш давомида ишлатилган
асбоб-ускуналар, стол, дезинфекция воситалари билан
зарарсизлантирилди,

ишлатилган

касалланган

балиқ

намуналари, хавзадаги ўлган балиқлар ёқиб йўқ қилинди.
Касалланаётган баликдар алоҳида ажратиб олинди, уларга
қуйидагича ванна даволаш усуллари қўлланилди:

Бунинг учун ванналар оддий тош тузининг 5 % эрит-

масида, 5 дақиқа давомида ёки 0,05 г/л метилен кўкидан 12 соат
давомида ишлатилди. Қўшимча равишда формалин эритмалари
15 дақиқа таъсир қилиш билан 1:500 ва 1:1000, мис сулфат
1:200000 - 60 дақика; калий перманганат 1:100000 - 15 дақиқа
давомида 5 кунлик даволаш курслари ўтказилди. Шундан сўнг
балиқлар ҳолати на- зорат қилиб турилди.

Бундан ташқари, қуйидаги яхши натижа беради- ган

дорилар “Гризеофульвин” ва “Трихопол” балиқлар замбуруғ
касалликларига қарши мўлжалланган “Tetra” ва “Sera”
фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган дорилар тавсия
этилди. Сапролегниоз пайдо бўлганда, ҳовузларда оптимал
зоогигиеник шароитларни яратиш, балик ва тухумларининг
шикастланишини истисно қилиш, инкубаторларда тухумларни
текшириш керак. Инвентар ва жиҳозларни дезинфекциялаш
каби тавсия- лар берилди. Бундан ташқари, ҳар 4-5 йилда бир
марта сув ҳавзаси кейинги йилнинг кузига қадар сувсиз ва куз-
да қолдирилиши, бу даврда сув ҳавзаси ишлатилмаслиги пастки
қисмидаги чўкиндиларнинг баландлиги 20 см дан ортиқ бўлса,
барча пастки чўкиндилар механик равишда тозаланиши керак.
Қишда ҳовуз туби ва ёз ойларида

Т/р

Вақти кун

Балиқларга

қўллаш вақти

Ош тузи, %

Метилин

кўки, г/л

Формалин

нисбат

тенглик

Мис сульфат

нисбат тенглик

Калий

перманганат

нисбат тенглик

1.

2 марта 3 кун ораликда

5-8 дақиқа

5

2

3 кундан кейин 1 марта

12 соат

0,05

3.

3 кундан кейин 1 марта

15 дақиқа

1:1000

4.

3 кундан кейин 1 марта

60 дақиқа

1:200000

5

1 марта

15 дақиқа

1:100000

1-жадвал.

Сапролегниоз (дерматомикоз) билан касалланган баликдарни даволаш усули


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

12

#05 (186) 2023

1-2 eye хавзасида ва аквариумда сапролегниоз

(дерматомикоз) билан касалланган баликрарнинг куриниши.

ҳавзаларни қуритиш патоген бактериялар, гельминтлар ва
бошқа патоген микроорганизмлар паразитларнинг оралиқ
хўжайинларини,

айниқса

моллюскаларни

йўқ

қилади.

Ветеринария-санитария чора-тадбирлари ўз вақтида ўтказилиб
турилиши, балиқларни тўлик ва ке- ракли миқдорда озиқа билан
таъминлаш балиқларнинг ҳолатини диагностика қилиш балиқ
сув ҳавзаларини сўнмаган оҳак (25 тс/га) ёки оқартирувчи (3-5
тс/га) оҳак, кальций гипохлорит (1,5-2,5 тс/га) билан
дезинфексия қилиш кабилар тавсия этилди.

Тадқиқот натижалари.

Виз тадқиқот олиб борган

балиқчилик сув ҳавзаларида бир-уч йиллик карп, сазан, оқ амур,
оқ

дўнг

пешона,

африка

лаққаси

тур

баликдари

парваришланиши аниқланди. Тадқиқотларимиз давоми- да
кузатилган замбуруг касаллиги сазан ва оқ дўнг пешона
балиқларда кузатилиб, сазанда қиш ва эрга баҳор ойларида
кўпроқ учради. Бу вақтда балиқлар ўлим да- ражаси юқори
бўлиши маълум бўлди. Бундан ташқари, сапролегниоз
касаллиги билан асосан санитария ме- ъёрларига эътиборсиз
бўлган сунъий сув ҳавзаларидаги балиқлар зарарланиши
кузатилди.

Балиқларнинг

жа-

роҳатланган

жойларида

Saprolegnia замбуруглари ри- вожланиб балиқларга механик ва
токсик таъсир қилиши тадқиқотлар давомида аниқланди.
Дастлаб балиқлар те- рисида, сузгичларида, жабраларида
ингичка оқ ипчалар пайдо бўлиб, сўнгра пахтасимон қоплама
ҳосил қилиши ва бу қоплама замбуруғнинг мицелийси ранги оқ,
оч сариқ ва малла бўлиши, гифалар ўсиб, аввал балиқлар бош
қисмида, оғиз, бурун, кўз соҳасида сўнгра бутун танасига
тарқалиб, терининг пастки қисмларигача эгаллаши кузатилди.
Замбуруғлар кўпайиб, жабраларни қоплаб олиши натижасида
зарарлацган балиқлар организмида кислород алмашинуви
бузилиши ва кислород етишмаслиги сабабли улар сувнинг

юзасига сузиб чиқиб кислородни тўғридан-тўғри ҳаводан қабул
қилиши, баъзи балиқлар сув юзасига чикиб, ҳаводан нафас
олмай тинч ҳолатда туриши кузатилди. Касал балиқлар ҳолсиз,
ташқи таас- суротларга жавоб қайтариши кескин пасайган,
баъзилари умуман эътиборсиз. Касал балиқлар баъзан сув
юзасида ёнбош ҳолатда бир қанча муддат сузиши, уларни қўл
билан бемалол ушлаб олиш мумкинлиги маълум бўлди.
Касалланган балиқларни патологоанатомик ўзгаришлар, клиник
белгилар ҳамда лаборатория текшириш жараёни- да
сапролегниоз касаллиги эканлиги аниқланди ва даво- лашда
ванна усуллари амалга оширилди.

Хулоса.

1. Балиқ касалликларининг олдини олиш ва унга

қарши курашда балиқчилик фермер хўжаликлари албатта
ветеринария ихтиолог мутахассислари билан маслаҳатлашган
ҳолда иш олиб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

2.

Балиқларнинг замбруғли касалликларини аниқ- лашда

албатта лаборатория текширувлари амалга оши- рилиши лозим.
Бундан ташкари, ветеринария-санитария тадбирлари сув
ҳавзаларида ўз вақтида дезинфекция иш- лари ўтказилиб
турилиши турли касалликларнинг олдини олишда муҳим
аҳамиятга эга.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова Ф.Д., Шакарбо- ев

Э.Б., Қаҳрамонов Б.А. “Баликлар касалликлари”, Тошкент -2019Й.

2.

Гончаров Г.Д.

-

Лабораторная диагностика болезней рыб. -

М: Колос, 1973. -

119

с.

3.

Шакарбоев Э.Б., Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова

Ф.Д., Распространение лигулидозов карпообразных рыб в водоемах

северо-востока Узбекистана

//

Ветеринария. - Москва, 20

16.-

№9.-С.

32-34.

4.

Шакарбоев Э.Б., Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова

Ф.Д., Мирзаев У.Т., Голованов В.И., Ок амур ва оқ дўнг пешона

баликларининг гельминтозлари ва инвазияга карши кураш чора

тадбирлари (Тавсиянома).

-

Тошкент, 2017.

-

52 с.

5.

Ларцева Л.В., Дудка И.А. Зависимость развития сапро-

легниевых грибов от рыбопродуктивного качества осетровых и

белорыбицы

//

Микология и фитопатология. 1990. Т. 24, вып. 2. с.

6.

Ларцева Л.В., Алтуфьев Ю.В. Патогенность сапролегни-

евых грибов для икры севрюги при искусственном ее разведении

//

Гидробиол. журн. 1987.Т. 23, № 2. С.

т

и л як

ҚУТ -БАРАКА СИЗНИ ТАРК ЭТМАСИН

Журналимиз саҳифаланаётган кунлар Бувайда туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлимидан хушхабар олдик. Туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-
овқат маҳсулотлари хавфеизлиги давлат маркази директори Илҳомжон Умаров кутлуг 60 ёшни
каршилабди. Муборак бўлсин, фарзандлару набиралар куршовида яна узок йиллар фаровон яшаш
бахти сизга насиб этсин, дедик.

Илҳомжон Умаров Бувайда туманида чорвачилик тараққиётига, ветеринария хиз- матини

янада такомиллаштиришга муносиб хисса қўшган мутахассис ҳисобланади. Илхомжон ака
Россиядаги институтни тугатгач, катта иштиёқ билан ишга киришган. Айни чоғда иқтидорли
ветврач ўнлаб шогирдларни тарбиялаб, ўз билим ва тажрибасини ёшларга ўргатмокда. У учун
чорвадор фермерлару аҳолининг ишончи, сўроқлаб туриши энг катта мукофотдир. Юртимизда
мана шундай фидойи мутахассислар кўпаяверсин.

Таҳририят

Библиографические ссылки

Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова Ф.Д., Шакарбоев Э.Б., Қаҳрамонов Б.А. “Баликлар касалликлари”, Тошкент -2019Й.

Гончаров Г.Д. - Лабораторная диагностика болезней рыб. - М: Колос, 1973. - 119 с.

Шакарбоев Э.Б., Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова Ф.Д., Распространение лигулидозов карпообразных рыб в водоемах северо-востока Узбекистана // Ветеринария. - Москва, 2016.-№9.-С. 32-34.

Шакарбоев Э.Б., Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова Ф.Д., Мирзаев У.Т., Голованов В.И., Ок амур ва оқ дўнг пешона баликларининг гельминтозлари ва инвазияга карши кураш чора тадбирлари (Тавсиянома). - Тошкент, 2017. - 52 с.

Ларцева Л.В., Дудка И.А. Зависимость развития сапро- легниевых грибов от рыбопродуктивного качества осетровых и белорыбицы // Микология и фитопатология. 1990. Т. 24, вып. 2. с.

Ларцева Л.В., Алтуфьев Ю.В. Патогенность сапролегни-евых грибов для икры севрюги при искусственном ее разведении // Гидробиол. журн. 1987.Т. 23, № 2. С.xalqaro ilmiy konferensiya materiallari. Samarqand, 3-4.06.2015, b. 135-139.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов