VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР
8
#04 (173) 2022
УДК 619.616.61724.8.559.59
У.М.Файзиев,
мустауил изланувчи,
Г.Х.Мамадуллаев,
илмий раубар,
в.ф.д. Ветеринария илмий-тадциуот институти
ТУБЕРКУЛЁЗДА АЛЛЕРГИК РЕАКЦИЯ МЕЗОНЛАРИ BA
ТУБЕРКУЛИНИЗАЦИЯ УСЛУБЛАРИ ҲАҚИДА
Аннотация
В статье приводятся аналитические данные по повышенной
чувствительности замедленного и немедленного типа при
туберкулёзе крупного рогатого скота в ветеринарной практике, а
также способах введения в организм животных ППД туберкулина
при аллергической диагностике туберкулёза животных.
Summary
The article provides analytical data on the hypersensivity of the
delayed and immediate type in tuberculosis of cattle in veterinary
practice, as well as the methods of introducing PPD tuberculin into the
div of animals in the allergic diagnosis of tuberculosis in animals.
Калит сўзлар:
ППД туберкулин, штамм, микобактерия, бовис, туберкулозис, туберкулинизация, сенсибилиза
ция, реактогенностъ, аллергия, чувствительность.
Ветеринария амалиётида қорамоллар туберку- лёзининг
аллергик диагностикасида “Сут эмизувчи ҳайвонлар учун
мўлжалланган
ППД-туберкулин”
пре-
паратидан
фойдаланилади. Қорамоллар фермасида но- махсус аллергик
реакциялар,
жумладан
парааллергик,
псевдоаллергик
реакциялар кузатилса, нотипик мико- бактериялар комплекс
(КАМ) аллергенини симультан услубда ёки паррандалар
туберкулини билан симультан услубда аллергик текшириш
услубларидан фойдаланилади.
Симультан текширишни қўллаш аллергия мах-
суслигининг тур бўйича мутаносиблигига асосланган бўлиб,
ҳайвонларда сенсибилизация чақирган ва ав- лод жиҳатидан
бир-бирига яқин микобактерияларга яққол жавоб реакцияси
бериши билан ифодаланади. Ҳайвонларда туберкулинга
нисбатан
жавоб
реакцияси-
ни
баҳолашда
тери
реакциясининг пайдо бўлиш тавсифи ҳайвоннинг умумий
физиологик
ҳолати
ва
организмни
қайси
тур
микобактериялар билан сенсибилизациялан- ганлигига ва
ўша турга оид туберкулинга жавоб реакцияси натижаси
билан баҳоланади.
Сут эмизувчи ҳайвонлар учун мўлжалланган ППД-
туберкулинга
туберкулёзнинг
M.bovis
тури
юққан
қорамоллар, чўчқалар ва бошқа тур ҳайвонлар яққол жавоб
реакцияси беради. Баъзан кари, ўта ориқ ҳайвонларда ёки
ҳайвон организмида туберкулёзнинг ўта ривожланган
(генерализациясида) шаклида туберкулинга сует жавоб
реакцияси беради, ҳатто бундай жавоб реакциясини бера
олмайди ҳам (анергия).
Қорамоллар туберкулёзи бўйича соглом хўжаликларда
баъзан “Сут эмизувчи ҳайвонлар ППД- туберкулини”га
молларда юқори сезувчанлик-мойил- лик кузатилади. Бу
жабҳада аллергик реакция берган ҳайвонлар туберкулёзнинг
парранда
тури,
паратуберкулёз
ёки
нотипик
микобактериозлар
(парааллергик
реакция)
билан
сенсибилизацияланган бўлади.
Парааллергик реакциялар ўз хусусиятига кўра, M.bovis
ёки M.tuberculosis қўзғатувчилари юққан ҳайвонларнинг
аллергик реакциясидан фарқ қилмайди, лекин КАМ ёки
парранда туберкулинига симультан аллергик текширишда
яққолроқ реакция беради.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари туберкулёзини аллергик
диагностикаси учун мамлакатимизда сўнгги йилларда
Россиянинг Курск биофабрикасида ишлаб чиқариладиган
ППД-туберкулин препарата 10000 ТЕ 0,2 мл дозада
қўлланилиб келинмоқда. Европа ва бошқа давлатларда
ҳозирги даврда туберкулин препарата 5000 ТЕ дозада
кўлланилади. Шу сабабли туберкулин препа- ратининг
юқори дозада қўлланилиши номахсус реакциялар ҳосил
қилиши ҳақида мулоҳазалар пайдо бўлишига олиб келди.
Икки карра туберкулинизация қилиш ва офтальмо-
синов ўтказиш (тери орасига юбориш ва офтальмоси- нов)
бир-бирини тўлдиради ва бирламчи текширишда аллергик
реакция бермаган моллар такрорий равишда туберкулин
юборилганда секин типда чақириладиган юқори сезувчанлик
намоён қилади.
1990 йилларда такрорий туберкулин юбориш услу- би
АҚШда ҳам кенг йўд^га қўйилган эди. Биринчи марта
туберкулин юборишда носоглом фермадан 2,5 % аллер- генга
реакция берувчи мол аникданган. Иккинчи марта юборишда
эса яна кўшимча 12,5% реакция берувчи мол аникданган.
Бошқа фермаларда ўтказилган текшириш- ларда мувофиқ
равишда 2 ва 6,2%, 7,9 ва 10,5% реакция берувчи касал мол
аниқланган. Юқори дозада юборил- ган (15-20000 ТБ)
туберкулин препарата организмда номахсус реакция ҳам
ҳосил килиши мумкин. Паст доза- лари эса (1000-3000 ТБ)
сует реакция ҳосил қила олади.
Айрим олимларнинг маълумотига кўра, сут товар
фермалари ҳудудида микобактериялар тарқалади ва улар
қорамоллар организмига асосан озиқа орқали ки- ради.
Ташқи муҳитда ва озиқаларда контаминациянинг ошиши
натижасида
қорамолларнинг
туберкулинга
нисбатан
сезувчанлиги ошиб боради.
Туберкулёз
бўйича
носоглом
хўжаликларни
согломлаштиришда туберкулин диагностикумини комплекс
тарзда қўллаш самарали натижа бериши таъкид- ланган.
Бунинг учун туберкулин препаратини тери орасига юбориш
билан бир қаторда кўзга томизиш усули касал молни, ҳатто
анергия ҳолатидаги ҳайвонларни ҳам аникдаш имконини
берар экан. Кўз аллергик синамаси- да реакция берган
сигирлар организми тери орасидан юборилган туберкулинга
3, 6, 9 ва 12 соатдан сўнг ижо- бий аллергик реакция берар
экан.
Туберкулёз ва нотипик микобактериозлар бўйича
носоглом фермаларда аллергенга қанча мол бош сони
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР
#04(173) 2022
9
реакция беришига қарамасдан 6-ойлик назоратга олина- ди.
Бу давр ичида ҳайвонлар ППД-туберкулин ва КАМ ёрдамида
симультан услубда текширилади. ППД
-
(минус) ва КАМч'а
+ (плюс) ёки = (тенглик) натижа берган моллар
патологоанатомик текшириш учуй сўйилади, лаборатория
текширувлари ўтказилади. Лаборатория тек- ширувларида 3
марта касаллик кўзғатувчиси ажратилма- са, хўжалик
фермасини соғлом, деб ҳисоблаш мумкин. Аллергик
реакцияни дифференциациялаш ва хўжалик фермасининг
соғломлигини аниқлаш учуй ППД ва КАМ ёрдамида
симультан текшириш ўтказилиши зарур (3).
Туберкулёз кўзғатувчиси қорамол ва парранда тур- лари
ўхшаш субмикроскопик тузилишига эта бўлиб, ҳужайра
девори микрокапсула ва уч қатламли цитоплазма мембранаси
билан ўралган. Мембрана структуралари (лизосомалар),
рибосомалар, нуклеоид (ядро), вакуоло- лар ва осмиофил
гранулалар ривожланган шаклга эга. Қорамол ва парранда
микобактериялари штаммлари қўзғатувчилари кўндаланг
бўлиниш орқали кўпаяди (6).
БЦЖ
вакцинаси
билан
сенсибилизацияланган
қорамоллар организмида ППД-туберкулин препарати- нинг
биологик фаоллигини аниқлаш мумкин. Бу услуб иқтисодий
жиҳатдан арзон ҳамда эпизоотик ва эпиде- мик хавфсиз
эканлиги исботланган.
Қорамолларни туберкулинизация қилишда дум ост- ки
тери бурмасига ППД-туберкулин юбориш орқали диа-
гностика қилиш, бўйин териси орқали аниқлашдан кўра
самаралироқ натижа бериши аниқланган. Дум бурмаси тери
орасига ППД туберкулин юбориш усули орқали одатдагидан
кўра 7,1% кўпроқ ва аниқроқ туберкулёз билан касалланган
мол аниқланар экан. Шунинг учун муаллифлар томонидан
туберкулёз
бўйича
носоғлом
хўжаликларни
соғломлаштиришда диагностик тест си- фатида дум ости тери
орасига аллерген юбориш таклиф қилинган.
Туберкулёз диагностикасида туберкулин препарата
дозасининг пасайтирилиши СТГ-ни (секин типдаги
гиперсезувчанлик) пасайишига олиб келади. Шунинг учун
йўриқномага мувофиқ 10000 ТБ ёки РРД-Bovine -нинг
Биринчи Халқаро Эквивалента (2000 МЕ)-ни қўлланилиши
туберкулёз билан касалланган молларни самарали аниқлайди
ва соглом моллар учун ареактоген ҳисобланади. Туберкулин
препаратини БИ-7 игнасиз иньекгор ёки шприц орқали
қўллаш реакция натижаси- га таъсир қилмайди. Туберкулин
препаратининг махсус фаоллигини назорат қилишда
лаборатория хайвонларига турли доза қўллаш - препарат
фаоллигини аникдашда эталон бўлиб хизмат қилади.
Қорамолларда туберкулёз диагностикасида аллергик
реакцияни
дифференциациялаш
учун
(ИФА)
им-
мунофермент таҳлил услуби ёрдамида қонда Y-интер-
феронни аниқлаш (моноклонал антителолар) қўшимча
дифференциал услуб сифатида қўллаш мумкинлиги
аниқланган.
Туберкулёз бўйича соглом хўжаликда йил мав- сумига
боғлиқ равишда аллергик реакцияда тафовут аникданади.
Ташқи муҳитда кенг тарқалган нотипик микобактериялар,
нокардиялар ва родококклар озиқа орқали мол организмига
кириб, қисқа муддатли туберку- линга номахсус аллергик
реакция ҳосил қилади. Бу эса асоссиз равишда соглом молни
сўйишга олиб келади.
Туберкулёз бўйича соглом хўжаликларда баъ- зан
туберкулинга ижобий реакция аникданади ва соглом
маҳсулдор
моллар
сўйилиб
кетади.
Лаборатория
текширувларида
диагноз
тасдикданмайди.
Бунга
қорамолларнинг
нотипик
микобактериялар,
номико-
бактериал агентлар (замбруглар, лейкоз, гелъминтлар,
эхинококк, дикроцелиялар, эритемалар) билан сенсиби-
лизацияланганлиги сабаб бўлган. 1990-2000 йилларда бундай
сенсибилизацияланганлик қорамолларда 0,3- 10%-га тенг
бўлган. Вақтинчалик сенсибилизацияланганлик 60-90 кун
ичида
одатда
йўқолади.
Хўжаликларда
режали
дегельминтизация ўтказиб бориш — бундай ҳолатни олдини
олишда юқори самара беради.
Туберкулёз бўйича соглом хўжаликда (ГКП “Биш-
кулъский”) қорамолларда аллергик реакция аниқланган
вазиятда туберкулинга мойил ҳайвонлар сонини ка-
майтириш ва дифференциал диагностика қилиш учун
такрорий аллергик текширишни ўша заҳоти симультан
ўтказиш ва 72 соатдан сўнг реакция натижасини баҳолаш
мақсадга мувофиқ.
Туберкулёз бўйича соглом хўжаликда туберкулинга
реакцияни дифференциялаш учун қўшимча вена ичига, икки
каррали офтальмо намуна ва тери ичига юбориш, симультан
текшириш ўтказиш асоссиз равишда молни йўқотишдан
асрайди.
72 соат интервал билан ўтказиладиган кўз туберку-
линизацияси пода орасидан қўшимча 0,5-4,0% яширин
кечадиган туберкулёзни аникдаш имконини берар экан. Бу
жабҳада реакция натижасини ўлчаш-текширишни ҳар 3 ва 6
соат орасида ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Қорамоллар туберкулёзи бўййча носоғлом ўчокда
қўриқчи итлар ППД туберкулинга 5,0%, дайди итлар эса 8,8%
аллергик реакция беради. Соглом ҳудудда сақланаёттган
қўриқчи
итларда
туберкулинга
аллергик
реакция
аникданмади. Туберкулёз бўйича эндемик ўчокда касал одам
яшаётган оилада қўриқчи ит организ- мидан M.BOvis
касаллик қўзғатувчиси ажратилган.
Айрим хўжаликларда диагностик тадбирлар ўтказиш
жараёнида реакция берган ҳайвонларни кўрсатмасликка
ҳаракат қилинади ёки касал молларни маҳсулдорлиги учун
подада узоқ вақт сакдашга ҳаракатлар бўлади. Бу эса
касалликни фермада бошқа соғлом молларга юқиб, тарқалиб
боришига, сут-гўшт маҳсулотлари орқали одамларга
юқишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
1.
Басыбеков С.Д., К.А. Тургенбаев. Сезонность ту-
беркулиновой аллергии у крупного рогатого скота в хо-
зяйствах Алматинской области // Инфекционные болезни
сельскохозяйственного животных //Сборнык научных трудов
Каз НИВИ,- Алматы, 1993.-С. 19-24.
2.
Кузин А.И. Оздровление животноводческих хозяйств
от туберкулёза. М., Россельхозиздат 1987
3.
Мамадуллаев ЕХ. “Ҳайвонлар туберкулёзининг диа-
гностикаси бўйича Йўриқнома”, Тошкент 2011,30 бет.
4.
Мамадуллаев Г.Х. Қорамоллар туберкулёзида аллер-
гик реакцияларни фаркдаш мезонлари// “Зооветеринария” №
5-6, Тошкент 2012, 8-11 бетлар.