VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР
#03 (172) 2022
11
Г.Х.Мамадуллаев, У.М. Файзиев, О.К. Джурақулов, А.Т. Тўхлиев,
Ветеринария илмий-тадқиқот института
ТУБЕРКУЛЁЗ МИКОБАКТЕРИЯЛАРГА ҚАРШИ
ЯНГИ ПРЕПАРАТ
Аннотация
В статье представлен научная разработка по борьбе с
туберкулёзом животных методом химиопрофилактики с при-
менением нового препарата “Рифизостреп ” разработанного
учеными лаборатории по изучению туберкулёза НИИ Ветеринарии.
Препарат испытан на стерилность, токсическое действие и на
безвредность. In vitro бактериологическим методом определен
бактерицидный активность препарата против ми- коббактерии
туберкулёза.
Summary
The article presents a scientific development to combat against
animals' tuberculosis by the method of chemoprophylaxis using the new
drug “Rifizostrep ’’ developed by scientists from Research Institute of
Veterinary Medicinelaboratory for the study of tuberculosis. The drug
was tested for sterility, toxic effects and harmlessness. The bactericidal
activity of the drug against the causative agent of tuberculosis was
determined in vitro by the bacteriological method.
Ключевые слова:
Рифизостреп, синергизм, пролонгация, комбинация, микобактерия, туберкулёз, M.bovis, М. tuberculosis,
бактериология, аллергия, антимикроб, персистенция, диагностика.
Республикада қорамоллар туберкулёзининг эпи-
зоотик жараёни динамикасининг ретроспектив таҳ- лили
асосида касалликни бартараф қилиш адекват чо- ра-
тадбирлари ишлаб чиқишнинг илмий асосларини янги
такомиллаштирилган кимёпрофилактика услу- бини
жорий этиш орқали касалликка қарши курашиш ва
олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. Қиёсий- тарихий
ва қиёсий географик тахдиллар асосида касалликни
бартараф этишнинг мукаммал мезонларини ишлаб чиқиш
самарали натижалар беради. Янги ишлаб чиқилаётган
такомиллаштирилган
кимёпрофилактика
услуби
мамлакатимизда ва чет элларда ўтган давр ичида
яратилган ва
жорий
этилган кимёпрофилактика
услублари билан таққосланган ҳолда тадқиқ қилинди.
Такдим этилаётган ушбу мақола қорамоллар ораси- да
туберкулёз касаллигининг олдини олиш ва қарши
курашишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади ва
ишончли натижалар беради, шунингдек, ижтимоий-
иқтисодий аҳамиятга эга.
Узбекистан Республикасининг «Ахолини сил
касаллигидан
муҳофаза
қилиш
тўғрисида»ги
(11.05.2001 й. №215-11) қонунига
мувофиқ, асосий
принципларининг 4- моддасида
эпидемиологик ва
эпизоотологии текширишлар доимий ва изчил- лиқда
олиб борилиши шарт, 8-моддада белгиланган тартиб ва
муддатларда мажбурий тарзда туберкулин ёрдамида
ташхис кўйишдан ўтказади, деб белгиланган.
Сўнгги 40-50 йил давомида кўплаб ривожлан- ган
давлатларда касалликка қарши кураш комплекс чора
тадбирларида кимёвий препаратлар қўллаш ёрдамида
олдини олиш ва қарши кураш усуллари кенг қўлланилди.
Жумладан, АҚШ, Италия, Франция, Польша, Германия,
Россия, Украина, Қозоғистон, Узбекистан ва бошқа
давлатлар
олимлари
томонидан
кенг
қамровли
тадқиқотлар ўтказилган ва бу услуб ёрдамида жуда
кўплаб ҳайвонлар бош сонини туберкул- ёздан асраб
қолишга эришилган.
Алмата вилояти Енбекшиказах “Талгар” хўжалигида
қорамолларнинг М. tuberculosis - одам- ларда касаллик
чақирувчи тури билан зарарланганлиги аниқланган.
Касаллик манбаи бўлиб фермагаяқин жой- да туберкулёз
билан касалланган одамлар яшаган жой хизмат қилган.
Фермани соғломлаштириш учун кимёпрофилактика
услуби тадбиқ этилган. Янги тугилган бузоқлар КазВИТИ
туберкулёзга қарши препарати билан ҳар 10 кун оралиги
билан 2 ой қўлланилган (10 мг/кг дозада). Жами 2959 бош
бузоққа кимёпрофилактика услуби қўлланилган. Шу усул
орқали
хўжалик
3
йил
ичида
туберкулёздан
согдомлаштирилган ва ке- йинги 6 йил давомида мазкур
хўжаликда туберкулёз аниқланмаган.
Туберкулёз қўзғатувчиларига қарши изониазид,
фтивазид, рифампицин, рифабутин, стрептомицин,
канамицин, пиразинамид, этионамид ва бошқа препа-
ратларнинг бир-бирига ўзаро мутаносибликдаги ком-
бинациялари касалликка қарши курашишда, айниқса,
резистент штаммларга қарши курашишда жуда фаол
бактерицид натижа бериши охирги йилларда фтизиатрия
фанида кенг тадқиқ қилинмокда. Виз ҳам ўз
тадқиқотларимизда туберкулостатик препаратларнинг
янги комбинацияси орқали қорамоллар туберкулёзига
қарши курашиш учун такомиллаштирилган кимёпро-
филактика услубини яратиш ва амалиётга жорий этиш- ни
мақсад қилиб олдик. Бунинг натижасида туберкулёз
бўйича шартли соғлом ва носоғлом хўжаликларда кўплаб
наслли маҳсулдор қорамолларни касалликдан сақлаб
қолишда янги препарат комбинацияси муҳим восита
бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотларнинг бажа- рилиши
натижасида чорвачилик соҳасида ҳайвонлар туберкулёз
касаллигига қарши курашишнинг янги технологик услуби
яратилади.
Янги
препаратнинг
ишлаб
чиқариш
технологии регламента тузилади. Ушбу услуб ёрдамида
қорамолчилик сут маҳсулот ферма- ларини туберкулёздан
соғломлаштириш
муддатлари
кескин
қисқаради.
Касаллик бўйича носоғлом ферма-
УДК 619.616.61724.8.559.59
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР
12
#03 (172) 2022
ларда шартли соғлом моллар организмини муҳофаза
қилишга эришилади ва касаллик оқибатида келтири-
ладиган катта ижтимоий ва иқтисодий зарарнинг олди
олинади.
Бундан ташқари, туберкулёз бўйича носоғлом
хўжаликларда латент микробизм жараёни ҳам кеча- ди.
Сабаби, мол организми ёш даврида (бузоқлигида)
инфекцияни
юқтирган
бўлади
ва
микобактерия
таёқчалари айрим ички-аъзо ва лимфа тугунлари- да
пассив ҳолатда яшаб қолади. Ёш мол вояга етиб, ғунажин
бўлгандан сўнг туғиб, сут-маҳсулоти бера бошлагач,
табиийки, организмнинг резистентлиги па- саяди. Шу
фурсатда пассив яшаб қолган туберкулёз таёқчалари
қайта фаоллашади ва сигирлар организ- мида касаллик
ривожланади.
Одатда,
бундай
моллар
аллергик
текширишларда ППД-туберкулинга реакция бермайди,
аммо ташқи муҳитга қўзғатувчини тарқата бошлайди.
ЖССТ экспертларининг хулосасига кўра, ер юзида ҳар 4
одамнинг бири потенциал туберкулёз ташувчиси
ҳисобланади. (Манба:
Шунинг учун янги
препарат яратилиши орқали кимё- профилактика
услубининг тадбиқ этилиши инфекци- янинг латент
ҳолатдаги кўринишига барҳам беришда ҳам муҳим роль
ўйнайди. Ушбу услуб ёрдамида чорва- чилик
фермаларини
туберкулёздан
соғломлаштириш
муддатлари кескин қисқаради. Касаллик бўйича носоғлом
фермаларда шартли соғлом моллар организмини санация
қилишга эришилади ва кутиладиган катта иқтисодий
зарарнинг олди олинади.
Тадқиқотларнинг ҳажми, материал
ва услублари
Илмий тадқиқотлар Узбекистан Республикаси
Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш Дав- лат
Қўмитаси
томонидан
тасдиқланган
“Ҳайвонлар
туберкулёзининг олдини олиш ва қарши курашиш”
йўриқномаси, қўлланма ва кўрсатмаларига (М.1982, 1988
йй., Тошкент 1998, 2011 йй.) биноан ўтказилди.
Музей микобактерия штаммларини ўстириш ва
сақлаш, лабораторияда тажриба ҳайвонларидан олинган,
хўжаликлардан келтирилган патологик намуналарни
текшириш “Ҳайвонлар туберкулёзининг лаборатория
диагностикаси” (Омск 1988) кўрсатмаси, “Туберкулёзда
лаборатория диагностикаси” қўлланмаси ва “Ҳайвонлар
туберкулёзининг
диагностикаси”
(Тошкент
2011)
йўриқномаси ва Ященко Т.Н., Мечева И.С.-ларнинг
“Руководство по лабораторным исследованиям при
туберкулезе. - М.: Медицина, 1973” қўлланмалари
асосида ўтказилди.
Дастлаб “Рифизостреп” препаратининг стерил- лиги,
таксик таъсирга эга эмаслиги ва безарарли- ги сунъий
электив озиқа муҳитлари ва лаборатория ҳайвонлари
организмида умум қабул қилинган услуб- ларда амалга
оширилди.
Туберкулёз қўзғатувчиларига қарши янги туберку-
лостатиклар комбинацияси - “Рифизострепт” препара-
тини синовдан ўтказиш учун M.bovis ва M.tuberculosis
штаммларига препаратининг бактериологик таъсири
синовдан ўтказилди. Бунинг учун 2-услубдан фойда-
ланилди.
1.
Билвосита услуб.
Бунинг учун дастлаб тек-
шириладиган препаратнинг ҳар хил концентрацияли
эритмалари стерил шароитда тайёрланди. Тайёрлан- ган
препаратнинг турли концентрацияларида (1-2%) M.bovis
ва M.tuberculosis штаммлари колониялари 30 минут, 2-4
соат ҳамда 24-48 соат давомида +37°С ҳароратда
термостатда инкубацияда сақланди, сўнгра Гон-
Левенштейн-Сумиоши
услубида
ишлов
берилиб,
Гельберг ёки Левенштейн-Йенсен озиқа муҳитларига
пробиркаларга экмалар экилди.
2.
Бевосита услуб.
Юқорида кўрсатилган препарат
концентрациялари (1-2 %) бевосита Гельберг ёки Ле-
венштейн-Йенсен озиқа муҳитларига қўшилди ва про-
биркаларга экмалар экилди. Назорат сифатида M.bovis ва
M.tuberculosis штаммлари препарат қўшилмасдан озиқа
муҳитларига экилди.
Тадқиқотлар натижалари
“Рифизострепт” препаратининг таркибидаги ком-
понентлар ўзаро мутаносибликда пролонгация (таъ- сир
этиш даврининг узайиши) ва синергетик (бир препарат
таъсирини иккинчиси кучайтириши) таъсир ҳосил
қилади. Бу комбинация туберкулостатик препа- ратларга
ўзига хос янги хусусият беради ва унинг бактерицид
фаоллиги кучаяди.
Рифизостреп препаратининг стериллиги сунъий
электив гўшт-пептон агар (5-6 см
2
) ва гўшт пептон
бульонли (100 см
2
) озиқа мухитларига 3-тадан намуна- га
1-1,5 см
2
микдорда экилди ва термостатда (37-38°С) 10
кун давомида инкубацияда сақланди (жадвал 1).
1-
жадвал.
Рифизостреп препаратининг стериллиги
№
Озиқа
муҳити
номи
Муҳит
микдори,
мл
Намуна
микдори,
мл
Намуна
сони
Инку-
бация
даври
Стерил-
лиги
1
Гўшт
пептон
агар
5-6
1-1,5 мл
3
10
Микро-
флора
ривож-
ланмади
2
Гўшт
пептон
бульон
100
1-1,5 мл
3
10
Микро-
флора
ривож-
ланмади
1-жадвал
натижаларининг кўрсатишича, озиқа
муҳитларига экилган препарат намуналарида инкубация
даврида препаратнинг стерил эканлиги аниқланди.
Рифизостреп препаратининг таксик таъсирини
аниқлаш учун тирик вазни 300-325 грамм 3 бош денгиз
чўчқасида синовдан ўтказилди (жадвал 2). Бунинг учун
денгиз чўчқаларига Рифизостреп препарати 1 марта 1,0
мл. дозада сон териси остидан инъекция қилинди.
Тажриба ҳайвонлари 10 кун давомида алоҳида хона ва
қафасда кузатувда сақланди. Кузатув даврида денгиз
чўчқаларининг вазни ўзгармаслиги, умумий ва локал
таъсир кузатилмаслиги керак. Иньекциядан сўнг 10 кун
ўтгач, ҳайвонлар патологоанатомик ёриб текширилди.
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР
#03 (172) 2022
13
2 -жадвал.
Рифизостреп препаратининг токсик таъсирини
аникдаш тажрибаси
№
Ҳайвон
тури
Бош
сони
Препарат
микдори, мл
Кузатув
муддати, кун
Натижа
1
Денгиз
чўчқаси
3
1,о
10
Токсик
таъсир йўқ
2-
жадвал натижаларига кўра, препарат томони- дан
денгиз чўчқалари организмида умумий, локал- лашган
токсик таъсир аниқланмади, тирик вазни ўзгармади.
Патологоанатомик текширилган денгиз чўчқаларининг
ички-аъзоларида ҳеч қандай патологик ўзгаришлар ҳосил
бўлмаганлиги аниқланди.
Рифизостреп препаратининг безарарлиги- ни аниқлаш
учун 3 бош денгиз чўчқасида синов ўтказилди.
Рифизостреп препарати 1,0 мл олиниб, 3 бош денгиз
чўчқасига 3 кун орасида 3 марта тери остидан юборилди
(жадвал 3).
3-
жадвал.
Препарат юборилган ҳайвонлар 42-45 кун ку- затувда
сақланди. Кузатув муддати тугагач, денгиз чўчқалари
патологоанатомик ёрилди ва ички аъзолари текширилди
ва патологик жараён аниқланмади, озиқа муҳитларида ёт
микрофлора ўсмади ва препаратнинг безарарлиги ҳақида
хулоса қилинди.
Рифизостреп препаратининг туберкулёз қўзға-
тувчиларига нисбатан бактериологик услубда (бе- восита
ва билвосита услублар) синовдан ўтказиш учун
Левенштейн-Йенсен озиқа муҳитига M.bovis
2-расм. Бевосита услубда препарат билан ишлов
берилган тажриба (препарат қўшилган) ва
назоратдаги (препаратсиз) штаммлар фотосурати.
8-03 ва M.tuberculosis №7880 штаммлари пробирка- ларга
қайта кўчириб экилди. Экилган пробиркалар +37°С
ҳароратда термостатда 14-20 кун давомида ўстирилди.
Ҳар ҳафтада бир марта экилган коло- ниялар тафтиш
қилинди ва пробирка тубидаги кон- денцион суюқлик
билан озиқа муҳити юзаси нам- лантирилиб турилди.
Пробиркаларда ўсиб етилган қўзғатувчилар колониялари
кейинги
тадқиқотларда
фойдаланилди.
Ортиқча
пробиркалар захира учун совутгичга кўчирилди.
“Рифизострепт” препаратидан 0,5 % эритма сте- рил
витаминлар ўсимлик моцида тайёрланди. Бок^ шароитида
0,5 % препарат сақловчи 4 қатор пробирка- га M.bovis 8-
03 ва M.tuberculosis штаммларидан 1 бак- териал таёқча
микдорида бактериал масса қўшилди. Штаммлар 2- 4- 24-
48 соат +37° С ҳароратда термостатда инкубацияда
сақланди. Инкубация даври туга- гандан сўнг штаммлар
колониялари центрифуга про- биркаларига кўчирилди ва
Гон-Левенштейн-Сумиоши услубида ишлов берилди.
Центрифуга
ёрдамида
препарат
қолдиқларидан
физиологик эритма билан ювиб олинган штаммлар
колониялари Левенштейн Йенсен
4 жадвал.
Билвоситауслубда ишлов берилган M.bovis 8-03 ва M.tuberculosis штаммларига препаратнинг таъсири
№
Штамм номи
Препарат конц.%
Экспозиция даври, соат
Кузатув муддати, кун
Натижа
1
M.bovis 8-03
0,5
2
7
14
21
0,5
4
0,5
24
0,5
48
2
M.tuberculosis №7880
0,5
2
0,5
4
0,5
24
0,5
48
3
Назорат M.bovis 8-03
-
-
7
14
21
++++
Назорат M.tub. №7880
-
-
7
14
21
-
Н--Н-
Эслатма: + (плюс) штамм ўсди; - (минус) штамм ўсмади
№
Ҳайвон
тури
Бош
сони
Пре-
парат
мик-
дори
мл
Куза-
тув
муд-
дати,
кун
Патолого-
анатомик
текши-
риш
Куль-
турал
текши-
риш
Натижа
1
Денгиз
чўчқаси
3
1,0
42-45
Патологик
ўзгариш
йўқ
Микро-
флора
ўсмади
беза-
рар
Рифизостреп препаратининг безарарлигини
аниқлаш схемаси
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР
14
#03 (172) 2022
5-жадвал.
Бевосита услубда “Рифизостреп” препаратининг M.bovis 8-03 ва M.tuberculosis штаммларига нисбатан
антимикроб таъсири
№
Штамм номи
Препарат КОНЦ.
%
Кузатув муддати, кунлар
Натижа
10
20
30 1 40
1 50 1
60 1 70 1
90
1
M.bovis 8-03
0,5
- - _ _ _ _ _ _
колония ўсмади
2
M.tuberculosis 7880
0,5
_ _ _ _ _ _ _ _
колония ўсмади
3
Назорат, M.bovis 8-03
-
+ + +
+ + +
+ + +
колония ўсди
4
Назорат, M.tuberculosis
-
+ + +
+ + +
+ +
+
колония ўсди
Эслатма: + (плюс) штамм ўсди; - (минус) штамм ўсмади.
озиқа муҳитига экилди. Экилган пробиркалар +37° С
ҳароратли термостатга жойлаштирилди. 4 жадвал на-
тижасига кўра, 0,5 % препарат концентрациясида 2-424-
48 соат инкубация даврида озиқа мухитида M.bovis 8-03
ва M.tuberculosis штаммлари ўсмади. 0,5 % препарат
концентрацияси штаммларга етарли даражада бактерицид
таъсир кўрсатди.
Назорат сифатида препарат билан ишлов берил-
масдан озиқа муҳитларига экилган M.bovis 8-03 ва
M.tuberculosis штаммлари соф ҳолда типик туберкулёз
колонияларини ҳосил қилди. Олинган натижадан хуло- са
қилиш мумкинки, билвосита услуб билан туберкулёз
штаммларига Рифизостреп препарати M.bovis 8-03 ва
M.tuberculosis штаммларига 0,5% препарат концен-
трациясида ижобий бактерицид таъсир кўрсатди.
Рифизостреп препаратининг бевосита услубда in vitro
синовларини ўтказиш учун препаратнинг 0,5 % эритмаси
стерилланган витаминли ўсимлик мойида бокс шароитида
тайёрлаб олинди. Ҳосил бўлган препарат эритмаси
Левенштейн-Йенсен озиқа муҳитига қўшилди ва
аралаштирилди. Аралашмадан 5 мл .дан олиниб, ҳар бир
пробиркага қуйилди. Пробирка огзи марли тампон билан
беркитилди. Тиқин усти суюлти- рилган парафин
ёрдамида ўралди ва +85° С ҳароратда 45 минут давомида
қуритиш шкафида сақланди. Тайёр бўлган озиқа муҳити 2
сутка давомида +37° С ҳароратда термостатда сақланди.
Сўнгра тайёрлан- ган озиқа муҳитига бокс шароитида
M.bovis 8-03 ва M.tuberculosis штаммлари экилди (жадвал
5).
Назорат сифатида M.bovis 8-03 ва M.tuberculosis
штаммлари препарат қўшилмаган Левенштейн-Йенсен
озиқа муҳитига экилди. Кузатувлар 90 кун давом этди.
Ҳар ҳафтада бир марта экилган пробиркалар тафтиш
қилиб борилди ва идиш тубидаги конденсион суюқлик
билан озиқа муҳити юзаси намлантирилиб турилди.
5-жадвалдан кўриниб турибдики, 0,5% концентрация
“Рифизостреп” препарати M.bovis 8-03 ва M.tuberculosis
7880 штаммларига самарали антимикроб таъсир
кўрсатди.
Препарат
қўшилган
про-
биркаларда
туберкулёз колониялари ўсмади. Жадвал кўрсаткичлари
“Рифизостреп” препаратининг фаол антимикроб таъсирга
эга эканлигини кўрсатди.
Назорат сифатида препарат қўшилмасдан экилган
пробиркаларда ҳам экилгандан сўнг14-19 кун ўтгач майда
шудрингсимон шаклда типик туберкулёз колониялари
жадал ўсиб чикди. Қўзғатувчилар колониялари озиқа
муҳити юзасида дона-дона ёки бир-бирига қўшилиб
кетган, шудрингсимон шаклда, фил суяги рангида
пигментланган R-колония ҳосил қилди. Коло- ниялар
консистенцияси қуруқ ва умаланадиган, диф- фуз
тарқалиб кетган, айримлари бир оз ёпишқоқ кон-
систенцияга эга.
Хулоса.
Шундай қилиб, ВИТИ туберкулёзни
ўрганиш лабораторияси олимлари томонидан туберкулёз
микобактерияларига қарши яратилган янги “Рифи-
зостреп” препаратининг ўтказилган тадқиқотлар нати-
жасида in vitro ва in vivo услубларда стериллиги, токсик
таъсирга эга эмаслиги ва безарарлиги аниқланди.
Бактериологик бевосита ва билвосита услубларда
“Рифизостреп” препарати M.bovis ва M.tuberculosis
турларига самарали антимикроб таъсир кўрсатди.
Препарат қўшилган пробиркаларда туберкулёз ко-
лониялари ўсмади. Назорат сифатида препарат билан
ишлов берилмасдан озиқа
муҳитларига
экилган M.bovis 8-
03 ва M.tuberculosis штаммлари соф ҳолда типик
туберкулёз колонияларини хосил килди.
*
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Мамадуллаев Г.Х., Ни Г.В. //Ҳайвонлар туберкулёзига
қарши кураш чора-тадбирлари ҳақида
қўлланма/
Ветеринария
қонунчилиги. Тошкент 1998.
-
Б.68.
2.
Мамадуллаев Г.Х. Ҳайвонлар туберкулёзининг диагности-
каси бўйича ИЎРИҚНОМА, Тошкент 2011, 30 бет
3.
Рекомендация по лабораторной диагностике туберкулёза.
Омск, 1988.-64 с.
4.
Романенко В.Ф. Генетическая обусловленность адаптивной
изменчивости микобатерии туберкулёза
//
Ветеринария №12 2006.С.
23-25.
5.
Туберкулёз сельскохозяйственных животных /Под.ред.
В.П. Шишкова и В.П. Урбана. - М ВО Агропромиздат. 1991 .-246 с.
6.
Туберкулез: определение лекарственной устойчивости к
основным
противотуберкулезным
препаратам
Н»Пробл.
туберкулеза»,
2008, № 4, с. 38.
7.
“Ҳайвонлар туберкулёзининг диагностикаси” бўйича
Йўриқнома/ Республика Давлат ветеринария Бош бошқармаси то-
монидан 2011 йил 13 сентябрда тасдикданган, Мажлис баёни № 40.
Тошкент 2011 й.
8.
Финкель Е.А., Михайлова Л.В. Биологический метод ис-
следований при туберкулезе. - «Кыргизстан» Фрунзе, 1976. С. 118-
149.
9.
Ященко Т.Н., Мечева И.С. Руководство по лабораторным
исследованиям при туберкулезе. -М.: Медицина, 1973. С. 53-77.
10.
Agerton Т., Vai way S.E., Blink hom R.J. et al. Spread of strain
W, a highly drug-resistant strain of Mycobacterium tuberculosis, across
the United States. Clin. Infect. Dis. 1999, 29:85-92.