101
Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги Илм-фан бўлими (электрон журнал) 2022 йил январ ойи сони
–––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––
“ЖАМЪИ МУХТАСАР”ДА МУМТОЗ ҚОФИЯ ТУРЛАРИ ТАДҚИҚИ
Орзигул Жалоловна ҲАМРОЕВА
филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори
доцент
Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети
Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Воҳид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асарида қофия илми чуқур
тадқиқ этилган. Олим қофия ҳарфлари, ҳаракатлари, қофия турларини махсус
сарлавҳалар асосида таништиради. Рисоланинг ўзига хос хусусиятларидан
бири шуки, олим ҳар бир назарий фикрни намуналар асосида тақдим этади.
Мақолада рисоладаги қофия ҳарфлари тадқиқи ўрганилади.
Таянч сўзлар:
поэтика, илмлар учлиги, қофия, қофия турлари, қофия
ҳарфлари, муассас, мужаррад, муқайяд.
ИССЛЕДОВАНИЕ ВИДОВ КЛАССИЧЕСКОЙ РИФМЫ В
“ДЖАМИ МУХТАСАР”
Орзигул Жалоловна ХАМРОЕВА
доктор философии (PhD) по филологическим наукам
доцент
Университет узбекского языка и литературы имени Алишера Навои
Ташкент, Узбекистан
Аннотация
Наука рифмы глубоко изучена в книге Вахида Тебризи «Джами
Мухтасар». Ученый вводит рифмующиеся буквы, виды рифм на основе
специальных заголовков. Одна из особенностей трактата состоит в том, что
каждую теоретическую идею ученый представляет на примерах. В статье
исследуется изучение рифмования букв в брошюре.
Ключевые слова:
Поэтика, троица наук, рифма, виды рифм,
рифмующиеся буквы, учреждение, муджаррад, мукайяд.
Воҳид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асари мумтоз поэтика илмига
бағишланган муҳим манбалардан биридир. Поэтика тадқиқи акс этган бошқа
манбалар каби “Жамъи мухтасар”да ҳам аруз, қофия, бадиият илми махсус
қисмлар асосида тақдим қилинган [13]. В.Табризий рисоладаги
маълумотларни бобларга ажратмаган, бироқ уларни алоҳида тизим асосида
кичик сарлавҳалар остида берган. Асарнинг кичик кириш қисмидан сўнг
“илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири аруз илми ва унинг назарий
асосларини бирма-бир изоҳлаган. Хусусан, аруз вазни тўғрисида маълумот
102
келтирар экан, дастлаб вазн таркибидаги асосий тушунчаларни изоҳлайди:
аруз сўзининг маънолари, мутаҳаррик ҳижо, сокин ҳижо, рукн, байтнинг
асосий хусусиятлари каби тушунчалар изоҳи орқали аруз илмига олиб
киради. В.Табризий байтни “уй” маъносини англатишига поэтик илмларнинг
таъсири катта эканлигини моҳирона тушунтириб беради. Байтнинг таркибий
тузилишини тушунтириш чоғида уларни бирма-бир изоҳлайди. Садр –
мисранинг боши, аруз – мисранинг охири, ибтидо – иккинчи мисранинг
боши, зарб эса иккинчи мисранинг охирги рукни саналади. Уларнинг ўртаси
ҳашв дейилади. Агар байт уй бўладиган бўлса, қофия уйнинг пастки қисми,
маъно эса юқори қисми, байтдаги 4 бўлиниш унинг деворларидир. Олим
таъкидлаганидек, қолган поэтик шакллар уйнинг безагидир.
Олим асарнинг зиҳофлар ҳақидаги қисмида 30 зиҳофнинг маънолари,
уларнинг ҳосил бўлиш сабабларини келтиради. Воҳид Табризий шеър
шакллари, жанрлар ҳақида маълумотни тақдим қилар экан, шеърнинг 3 хил
шаклда бўлишини таъкидлайди: қасида, маснавий, мусаммат. Маълумки, бу 3
жанр ўзига хос қофияланиш тизимига эга, яъни уларнинг қофияланиши бир-
биридан фарқ қилади. Айни 3 шеър шакли шаклан бир-биридан тубдан фарқ
қилгани боис ҳам Воҳид Табризий шу жанрлар мисолида қофияниг ўзига
хсолигини тушунтиришни мақсад қилган. Аруз вазни баҳрлари, уларнинг
афоийллари ҳақида кенг маълумот берган олим аруз доираларини ҳам
назардан четда қолдирмайди. Аруз доираларининг сони арузга доир
рисолаларда турлича келтирилган бўлиб, Жомийнинг “”Рисолаи аруз”ида 4
та, Сайфий Бухорийнинг “Арузи Сайфий”ида 5 та, Алишер Навоийнинг
“Мезон ул-авзон” асарида 7 та, Бобурнинг “Аруз рисоласи”да 9 та доира
ҳақида маълумот келтирилади. В.Табризий эса арузнинг 6 доираси ҳақида
тўхталиб ўтади: 1. Доираи муталифа – ҳазаж, ражаз, рамал баҳри асосида
юзага чиқадиган доира. Бу доирага В.Табризий
“Бузад моҳ пиши рухсорат ба
рағбат ой санам чокар”
мисрасини намуна сифатида келтиради. Арузга оид
рисолаларда доираларнинг номланиши турлича бўлиб, биз айнан “Жамъи
мухтасар” рисоласидаги номланиш билан келтирдик. 2. Доираи муттафикка.
103
Бу доира икки баҳрни ўз ичига олади: вофир ва комил баҳрлари. Бу доирага
“Туйи моҳи мо ба лутфи назар туйи шоҳи мо ба фадлу ҳунар”
мисрасини
намуна сифатида келтиради. 3. Доираи мужталиба. Бу доира тавил, мадид,
басит баҳрларидан таркиб топган. Мисра:
“Биё, ой моҳат чокар ки хасти зи
моҳ бихтар”
4. Доираи муштабиҳа. Бу доира мутақориб ва мутадорик
баҳрларини ўз ичига олади. Мисра:
“Туро кас ва хуби набинанд назири”
5.
Доираи муҳталифа. Бу доира 4 баҳрдан таркиб топган: мунсариҳ, музориъ,
мужтасс, муқтазаб. Мисра:
“Нози туро шуд зи ҳусн айши туро шуд ли лутф”
6. Доираи мунтазиъа. Бу доира 5 баҳрни ўзи ичига олади: сариъ, ғариб, қариб,
хафиф, мушокил.
“Жамъи мухтасар”да рубоий вазнлари ҳақидаги маълумотлар алоҳида
сарлавҳа остида келтирилган. В.Табризий рубоий вазнлари: ҳазаж баҳрининг
ахраб ва ахрам шажараларининг 24 вазни ҳақида қисқа маълумот бериб,
қофия илми ҳақидаги назарий маълумотларни беришга ўтади [13].
Рисолада келтирилган мумтоз қофиянинг назарий асослари “Қофия”,
“Қофия ҳарфлари”, “Қофиянинг ўзак таркибига кўра турлари” сарлавҳалари
остида келтирилади [13]. В.Табризий қофияни мисра сўнгидаги оҳангдош сўз
сифатида баҳолаб, қофия таркибидаги равий ҳарфига алоҳида эътибор
қаратади. Қофия “
изидан бориш, эргашиш
” деган маънони англатади.
Қофиянинг асосини таъминлаб турувчи ҳарф – равий бўлиб, арабча “
риво
”
сўзидан олинган. “
Риво
” араб тилида “
арқон”
деган маънони англатади.
Араблар туяларга юкни боғлаш учун арқонлардан фойдаланишган. Равийсиз
шеър бўлмайди. Равий қофиядош сўзлар асосида келувчи ҳарф бўлиб, у
асосан бир хил ҳарфдан таркиб топиши керак. Шунда шакл ва мазмун
мутаносибилиги таъминланади. Агар қофиядош сўзлар таркибидаги равийлар
ҳар хил ҳарфлардан иборат бўлса, бундай шеърда шакл билан бирга маънода
ҳам ғализлик юзага келади.
Олим қофиянинг икки турли бўлишини таъкидлайди:
1. Қофияи аслий
2. Қофияи маъмулий
. Бу икки қофия турини белгилашда равий асосий унсур
сифатида иштирок этади. Қофияи аслийда қофиядош сўзлардаги равий асос
104
таркибида келади. Масалан: “
рост-мост”
сўзларидаги
т
ҳарфи равий
саналади. Қофияи маъмулийда эса равий асос таркибида эмас, қўшимча
таркибида келади, яъни сўзларнинг қофиядошлиги асосда эмас, қўшимча
таркибидаги равий ҳисобига таъминланади. Масалан,
“ҳавост-кужост”
сўзларидаги
т
ҳарфи равий сифатида сўзларнинг қофиядошлигини
таъминлаган. Бу сўзлар
“ҳаво – кужо”
сифатида қофиядош бўла олмас эди.
Қофиянинг мукаммаллиги фақатгина равийга боғлиқ эмас. Чунки равийдан
бошқа қофиянинг 8 ҳарфининг ҳам қофияда махсус жойлашиш ўринлари
белгилаб берилган. Бу қофия ҳуруфларидан тўрттаси равийдан олдин асос
таркибида, тўрттаси равийдан кейин қўшимча таркибида келади. Равийдан
олдинги 4 ҳарф:
таъсис, дахил, ридф ва қайд
; равийдан кейинги 4 ҳарф:
васл, хуруж, мазид, нойира
дир. Воҳид Табризий
таъсис
деб номланган
қофия ҳарфини
алифи таъсис
номи билан беради. Олим таъсиснинг
хусусиятидан келиб чиқиб шу ном остида изоҳлаган.
Рисолада “Қофия ҳарфлари” сарлавҳаси остида қофия ҳарфлари ва
унинг турлари батафсил изоҳланган. Олим маълумотларни тақдим этишдан
олдин 9 қофия ҳарфи изоҳи келтирилган байтни келтиради. Қофия
ҳарфларини бу шаклда таништириш Абдураҳмон Жомийнинг “Рисолаи
қофия” асарида ҳам учрайди:
Равиву ридфу дилгар қайду баъд аз он таъсис,
Дахилу васлу хуружу мазиду ноира дон.
Яъники, Равийу, ридфу яна қайд ундан сўнгра таъсис,
Дахилу васлу хуружу мазиду ноирадир бил
[3].
Воҳид Табризий айни шу бобда қофиянинг 6 ҳаракатини ҳам байт
мисолида тақдим қилади. Уларни
расс, ишбо, ҳазв, тауджих, мажро, нифоз
кетма-кетлиги асосида беради. Масалан,
сарам-барам.
Ушбу икки қофиядош
сўздаги
р
товуши равий бўлса,
р
ҳарфидан олдинги унли –
а
– таужих,
м
ҳарфи эса васл, васлдан олдинги унли –
а
– мажро саналади. В.Табризий
қофия ҳуруфлари ва ҳаракатлари ҳақида маълумот бериш асносида
қофиянинг ўзак таркиби ва қўшимча таркибига кўра турларига ҳам тўхталиб
105
ўтади. Хусусан,
мурдаф, мужаррад, муқайяд, муассас, мутлақ
каби қофия
турларининг хусусиятлари, фарқли жиҳатларини мисоллар асосида
тушунтириб беради. Алифи таъсис ва дахил ҳарфларидан ташкил топган
қофия
муассас қофия
сифатида баҳоланиб, олим томонидан намуна сифатида
“оқил-жоҳил”
сўзлари келтирилади. Унга кўра
л
ундоши – равий, равийдан
олдинги бир ҳаракатли ундош, яъни
ҳ
ҳарфи – дахил,
о
унлиси эса таъсис
саналади. Таъсисдан олдинги
а
унлиси қофия ҳаракати сифатида расс;
дахилнинг ҳаракати, яъни дахилдан кейин келувчи
и
унлиси ишбо саналади.
Воҳид Табризий қофия турларини изоҳлашда ўзигача яратилган арабий ва
форсий манбалар билан тўлиқ танишиб чиқиб, шу асосда муносабат
билдирган. Гарчи манбаларнинг номлари келтирилмаса-да, араб адабиётида,
араб бўлмаган адабиёт (форс) номи остида қиёсланади. Хусусан, қофия
турларини келтириш чоғида араб бўлмаган манбаларда қофиянинг мужаррад,
муқайяд, мурдаф турлари борлигини, муассас қофия тури учрамаслигини
таъкидлайди. Воҳид Табризнинг мужаррад қофия турини жуда содда усул
билан тушунтиради. “
Қамар-шакар
” сўзларидаги
р
ундоши равий саналса,
равийдан олдинги
а
ҳаракати – таужих. Бу қофиянинг ўзига хослиги
шундаги, қофиядош сўзда бир ҳаракат, бир ҳарф кетма-кетлиги асосий
ўринда туради. “Мужаррад” (“якка, ёлғиз”) сўзининг маъноси ҳам айнан
хусусиятга мос тушади. Олим мурдаф қофия турини изоҳлар экан, мурдаф
қофия учун 3 ҳарф асос бўлишини айтади. Биринчиси, алиф, яъни
о
ҳарфи.
“Жон – қон”
сўзларидаги
о
унлиси бунга мисол бўла олади. Иккинчиси, вов
ҳарфи, яъни
у
унлиси. Бу ҳарф иштирокидаги сўзга
“ҳур - нур”
сўзларини
намуна сифатида келтиради. Учинчиси, ёй, яъни
и
унлиси. Чўзиқ
и
унлиси
иштирокидаги сўз сифатида
“дин”
ва
“чин”
сўзлари тақдим этилади. Воҳид
Табризий қофиянинг муқайяд турини изоҳлашда қайд ҳарфига алоҳида
эътибор беради:
“қанд-чанд”
сўзларидаги
д
ҳарфи равий,
н
ҳарфи қайд,
қайддан олдинги
а
унлиси ҳазв эканлигини айтиб, бу қофиядош сўзни
муқайяд қофия тури сифатида келтиради [13]. Олим мурдаф қофия ва
муқайяд қофия турининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини қофиядош сўзлар
106
асосида тушунтиради. Қатор ундошли сўзларнинг барчаси ҳам мурдаф ёки
муқайяд қофия турига мисол бўла олмайди.
“Мард - дард”, “қанд - чанд”
каби қофиядош сўзлардаги
д
ундоши равий саналса, равишдан олдинги
ундош қайд, қайддан один жойлашган
а
ҳаракати ҳазв бўлгани боис ҳам бу
қофиядош сўзлар қайдли муқайяд қофия турига киради.
Бу қофия турлари равийдан один жойлашувчи қофия ҳарфларининг
ўрнига асосланади. Равийдан кейин келувчи қофия ҳарфлари ҳам қофиянинг
қўшимча таркибига кўра турларини юзага келтиради. В.Табризий қофиянинг
қўшимча таркибига кўра турларини ҳам батафсил ёритиб берган.
Таъсис,
дахил, қайд, ридф
равийдан олдин келувчи қофия ҳарфлари сифатида
кўрсатилса, равийдан кейин жойлашувчи ҳарфлар сифатида
васл, хуруж,
мазид ва нойира
изоҳланади. Равийдан кейин жойлашувчи дастлабки ҳарф
васл бўлиб, олим васл ишлатилган “
сарам - барам
” сўзларини намуна
сифатида келтиради.
Таужих
Равий
Мажро
васл
с
А
Р
а
м
б
А
Р
А
м
Демак,
р
қофиядош сўзнинг равийи саналса, равийдан олдин
жойлашган
а
ҳаракати таужих, равий ҳаракати сифатида келган иккинчи -
васлдан олдинги
а
унлиси мажро саналади.
Васлдан кейин келувчи қофия ҳарфи хуруж деб номланиб, В.Табризий
хуруж ҳарфи иштирокидаги
“хамсарамаш - хамбарамаш”
қофиядош
сўзларини намуна сифатида келтиради.
Таужих
равий
мажро
васл
нифоз
Хуруж
хамс А
р
А
м
а
ш
хамб А
р
А
м
а
ш
107
Хуруждан кейин келувчи қофия ҳарфи мазид деб аталади. В.Табризий
мазид ҳарфи иштирокидаги қофиядош сўзга “
дилбарамаст - хварамаст
”
сўзларини келтиради.
таужих равий
мажро
васл
нифоз
хуруж мазид
Дилб а
Р
а
м
а
с
т
Хв
а
Р
а
м
а
с
т
Мазиддан кейин келувчи қофия ҳарфи нойира деб номланиб, олим
нойирали қофиядош сўз сифатида “
гусистамаш - бусистамаш
” сўзларини
тақдим қилади.
тау
жих
равий мажро васл хуруж нифоз мазид нифоз нойира
г У
с
И
с
Т
а
м
а
ш
б У
с
И
с
Т
а
м
а
ш
Асарнинг сўнгги қисмида қофия билан бирга келувчи радиф
тушунчаси, байтдаги ўрни ва аҳамияти хусусида мулоҳазалар билдирилган.
Радиф мисра охиридаги такрорланувчи сўз сифатида шеър моҳиятини
белгилаб берувчи асосий унсурдир. В.Табризий “Жамъи мухтасар”да шеър
шакллари, илми аруз ва илми қофияга оид назарий маълумотларни
келтиради. Бироқ “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан илми бадеъ
ҳақида маълумот келтирилмайди. Табризий асарни “
Кимки қофия илми
ҳақида маълумотга эга бўлишни истаса, шунинг ўзи етарли”
мазмунидаги
жумлани келтириб якунлайди. Кўриниб турибдики, “Жамъи мухтасар”
поэтик илмлар жамланмаси бўлиб, илми аруз ва илми қофияга оид
маълумотларни ўзи ичига жамлаган муҳим асар, рисоладаги назарий асослар
бу илмлар ҳақида тўлиқ маълумот бера олади. Асарнинг ўзига хос хусусияти
108
шундаки, унда назарий маълумотлардан кўра мисоллар, намуналар кўп.
Олим ҳар назарияни махсус мисоллар, байтлар асосида тақдим қилган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Воҳид Табризийнинг “Жамъи
мухтасар” асари мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган муҳим
манба бўлиб, унинг тадқиқи поэтика илми учун муҳим аҳамиятга эга.
Мумтоз матнларни тўғри шарҳлар, тадқиқ қилишда бу каби илмий
тадқиқотлар асосий манба саналади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Азер А. Рифма персидского стиха / Проблемы восточного стихосложения.
– Москва: Наука, 1973. – 110 с.
2.
Гаспаров М. Л. Эволюция русской рифмы. / Проблемы теории стиха. –
Ленинград: Наука, 1984. – 36 с.
3.
Жомий, Абдураҳмон. Рисолаи қофияи Мулла Жомий. – Калькутта, 1867. –
38 с.
4.
Жирмунский В. М. Рифма, ее история и теория /Теория стиха. –
Ленинград: Наука, 1975. – 106 с.
5.
Зиёвуддинова М. Абу Абдуллоҳ ал- Хоразмийнинг “Мафотиҳ ал-улум”
асарида поэтика. – Тошкент: Фан, 2001. – 35 б.
6.
Котетишвили В. В. Структура персидской классической рифми. АДД. –
Тбилиси, 1975. – 284 с.
7.
Крачковский И.Ю. Арабская поэтика в IХ в. / Избранные произведения.
Т.2. – Москва-Ленинград: 1956. – 372 с.
8.
Мусульманкулов Р. Персидско-таджикская классическая поэтика Х-ХV
вв. – Москва: Наука, 1989. – 116 с.
9.
Рустамов А. Қофия нима? – Тошкент: Фан, 1976. – 87 б.
10.
Рустамов А. Қофия структурасига оид бир назария ҳақида // Ўзбек тили ва
адабиёти. – 1976. – №3. – Б.57
11.
Розий, Шамси Қайси. Ал-Муъжам фи маъойири ашъору-л-ажам. –
Душанбе: Адиб, 1991. – Саҳ. 161.
109
12.
Стеблова И.В. Арабо-персидская теория рифмы и тюркоязичная поэзия./
Тюркологический сборник. – Москва: Наука, 1996. – 254 с.
13.
Табризи, Вохид. Джам и мухтасар. //Критический текст, пер. И примеч.
А.Е.Бертельса. – Москва: Наука, 1959. – 158 с.
14.
Тарозий, Шайх Ахмад. Фунуну-л-балоға. – Тошкент: Хазина, 1996. – 210
б.
15.
Тўйчиев У. Қофия ва унинг назариясига оид: Адабиёт назарияси. II том. –
Тошкент: Фан, 1979. – 385 б.
16.
Шарқ мумтоз поэтикаси. //Ҳамидулла Болтабоев талқинида. – Тошкент:
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2008. – 424 б.
