Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи

Abstract

Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган  рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
CC BY f
145-152
58

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Hamroyeva, O. (2024). Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи. in Library, 20(2), 145–152. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/48404
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган  рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.


background image

145

АДАБИЁТ






О. Ҳамроева

Шамсиддин Қайс Розийнинг

“Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи

Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми

бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона
(илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди.
Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг
назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида
пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия
илмининг назарий асосларига бағишланган рисолалар яратилди.
Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва
туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда
берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али
Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср
охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV
аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий
(XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган. Қофия
ва унинг назарий асослари, ҳарфлари, турлари, тараққиёти ва
инқирози масалаларига оид илмий баҳслар акс этган бир қанча
тадқиқотларда эса Б.Сирус, А.Азар, В.Котетишвили, В.Жирмунский,
Д.Самойлов, Ҳ.Муҳаммадий, Р.Мусулмонқулов каби олимлар маълум
тил асосида илмий қарашларини баён этган [2: 110; 4: 3–36; 5: 284;
7: 360–372; 9: 95–116.].

Мумтоз поэтика ва унинг таркибий қисмларидан бири

ҳисобланмиш қофия илми хусусида ўзбек олимларидан Фитрат


background image

146

(1884–1938) ўз даврида биринчилардан бўлиб назарий ҳамда амалий
мисоллар асосида ўз муносабатини билдирган [22: 17].

Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор

ул-ажам” (“Форс шеъриятининг қоидалар жамланмаси”) асари шарқ
поэтикаси илмига бағишланган муҳим манбалардан бири бўлиб, унда
поэтиканинг таркибий қисмлари: аруз, қофия ва бадиият илми тадқиқ
этилган [25: 464]. Форс тилида яратилган ушбу асар туркий тилда
яратилган поэтика илмига бағишланган рисолалар учун асосий манба
бўлиб хизмат қилган. Шамсиддин Қайс Розий поэтика илмининг
йирик тадқиқотчиси сифатида ўзигача яратилган рисолаларни чуқур
ўрганган. Афсуски, олимнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ
маълумотлар етарлича бўлмай, тазкираларда ҳам Қайс Розий ҳақида
бирор маълумот учрамайди. Олим ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ
маълумотларнинг аксарияти асарларининг муқаддима қисмида
келтирилган. Хусусан, “Ал-мўъжам” асарида Қайс Розийнинг
Мовороуннаҳр, Хуросон, Хоразм ва Бухородаги ҳаёти, фаолиятига
оид маълумотлар учрайди. Олим мазкур асарига қадар шеър
назариясига оид бир қанча асарлар яратган бўлиб, хусусан, араб
адабиётшунослиги назариясига бағишланган “Ал мўъраб фи
маъойири ашъор ал-араб” (“Араб шеъриятининг қоидалар
жамланмаси”) номли асарини араб тилида ёзган. Кейинчалик, мумтоз
поэтиканинг назарий асосларига бағишланган “Ал-мўъжам” асарини
форс тилида тақдим қилган. Афсуски, олимнинг бошқа асарлари
бизгача етиб келмаган.

Маълумки, Ўрта Осиё ва Эронда адабиётшуносликка оид

дастлабки адабий-назарий қарашлар ислом дини кириб келишининг
дастлабки даврлари билан боғлиқ. “Ал-мўъжам” асарини рус тилига
таржима қилган филолог олим Н.Ю. Чалисова бу қарашларни шартли
равишда “фалсафаий-эстетик” ва “соф шеърий” каби икки турга
бўлиб ўрганишни тавсия қилади [25: 464]. “Фалсафий-эстетик”
йўналишдаги асарлар сирасига Арестотелнинг (мил. авв. 384–322)
“Поэтика” ва Ибн Синонинг (980–1037) бир қанча асарларини
киритиш мумкин. Бу каби асарлардаги асосий моҳият – адабиётни
англаш, унга эстетик руҳ бағишлаш. Бироқ бу қарашлар туйғуларни
жумбишга келтиришга эмас, аксинча, тинчлантиришга хизмат
қилади. “Соф шеърий” тарзда яратилган асарларда эса шеърият,


background image

147

поэтика жиддий тадқиққа тортилади. Бу йўналишга оид асарларнинг
яратилиши IX ва X асрларга тўғри келади. Низомий Арузийнинг
(1110–1161) “Чаҳор мақола” (“Тўрт мақола”), Авфийнинг (1171–1242)
“Лубоб ал-албоб” (“Нодир ҳикоялар”), ас-Саолибийнинг (961–1038)
“Ятимат ат-даҳр фи маҳосин аҳл ал-аср” (“Аср аҳлининг фозиллари
ҳақида замонасининг дурдонаси”) каби асарлари айни йўналишдаги
дастлабки манбалар саналади. Кейинчалик, бу анъана тусига кириб,
поэтикага оид соф илмий-назарий асарлар дунёга кела бошлаган.
Хусусан, Умар Родиёнийнинг (XI аср) “Таржимон aл-балоға”
(“Балоғат таржимони”) асари араб адабиётида поэтик шакллар ва илми
бадиъга оид муҳим манба сифатида диққатга сазовордир [16: 324].
Кейинчалик, “Таржимон aл-балоға” таъсирида яратилган Рашидиддин
Вотвотнинг (1087–1178) “Ҳадойиқ ас-сеҳр” (“Сеҳр боғлари”) асари
форс адабиётидаги муҳим манба сифатида майдонга келди [13: 324].
Табиийки, поэтика илмига оид бу икки йўналишдаги асарлар
“Ал-мўъжам” асарининг яратилишига етарлича туртки бўла олган.
Чунки бу даврга келиб, бу икки йўналишдаги манбаларнинг
аксарияти билан Шамсиддин Қайс Розий таниш бўлган, улардан
ижодий фойдаланган.

Рашидиддин Вотвотнинг “Ҳадойиқ ас-сеҳр” асари XV аср

бошларига қадар форс адабиётидаги энг муҳим манба сифатида
амалда бўлган [13: 324]. Кейинчалик “Ал-мўъжам” асари бу асар
билан бемалол беллаша оладиган рисола сифатида тан олина
бошланган. Чунки “Ал-мўъжам”нинг таркибий тузилиши ва матни
“Ҳадойиқ ас-сеҳр” асари матни билан ўхшаш. Шу маънода
олимларнинг аксарияти бу икки асарнинг ўхшаш ва фарқли
жиҳатлари акс этган жиддий тадқиқотлар яратишган. Рашидиддин
Вотвот ўз асари Муқаддимасида “Ҳадойиқ ас-сеҳр”ни маълум бир
тартиб асосида поэтика илмининг таркибий қисми: аруз, қофия ва
бадиият масалалари акс этган мукаммал қўлланма сифатида ёзишини
таъкидлайди ва асарини шу тартибда ёзади. Шамсиддин Қайс Розий
ҳам айни анъанани давом эттирган ҳолда “Ал-мўъжам” асарини
яратади. Рашидиддин Вотвот байт ва мисралардан намуналар
келтирар экан, икки тил: араб ва форс тилидаги манбаларга бирдек
мурожаат қилади. Бу орқали у иккитиллилик анъанасини бошлаб
беради. Кейинчалик, бу анъана Қайс Розий томонидан давом


background image

148

эттирилади. Гарчи бу икки асар умумий хусусиятлари билан бир-
бирига ўхшаш бўлса-да, қисм ва атамаларнинг номланиши, изоҳ ва
шарҳ қисмларидаги фарқли жиҳатлар яққол кўзга ташланади.
Рашидиддин Вотвотнинг “Ҳадойиқ ас-сеҳр” асарида маълумотлар
ихчам тарзда берилса, “Ал-мўъжам”да поэтик шакллар ҳақидаги
маълумотлар батафсил ва чуқур тушунтирилган. Қайс Розий байт
моҳиятини англатувчи қисмларни махсус изоҳ қисмда келтиришга
ҳаракат қилган. Маълумки, “Ҳадойиқ ас-сеҳр” асарида илми бадиъ
чуқур таҳлилга тортилган. “Ал-мўъжам”да эса илми бадиъ билан
бирга аруз ва қофия илми жиддий тадқиқ этилган. Асарнинг биринчи
қисми аруз, иккинчи қисми эса махсус қофия ҳамда бадиият илмига
бағишланган. Бадиият масалалари асар 2-қисмининг 6-бўлимида
келтирилган. Бу қисмлар “Ҳадойиқ ас-сеҳр”да учрамайди. Кўриниб
турибдики, “Ал-мўъжам” мумтоз поэтиканинг таркибий қисми аруз,
қофия ва бадиият масалаларига бағишланган муҳим асар сифатида ўз
даври ва бугунги кун адабиётшунослигидаги муҳим манбалардан
бири сифатида алоҳида аҳамият касб этади [25: 424].

Шамсидддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам” асари Муқаддима,

2 асосий қисм ва Хотимадан иборат. Асарнинг биринчи қисми аруз
илмига бағишланган бўлиб, 4 боб асосида аруз илми назарияси
тушунтирилади. Олим аруз илми назариясига оид маълумотларни
келтиришдан олдин наср ва назм тушунчаларини изоҳлашга ҳаракат
қилади ва шу тартибда шеъриятнинг асосий ўзаги бўлмиш аруз илми
назариясига кириб боради. Тўрт бобнинг дастлабки боби аруз
истилоҳининг изоҳига бағишланган бўлиб, олим истилоҳларни
шарҳлашда маълум тартибга риоя қилади.

Дастлаб, бу истилоҳларнинг асл луғавий маъносини келтириб,

сўнг атама сифатидаги маъноларини тушунтиради. Иккинчи бобда
рукн, жузв ва вазнлар байтлар мисолида изоҳланади. Биринчи
қисмнинг учинчи бобида эса зиҳофлар, тармоқ рукнлар таҳлилга
тортилади. Тўртинчи бобда аруз доиралари, қадим ва ҳадис баҳрларга
оид назарий маълумотлар байтлар ва уларнинг тақтиълари асосида
таҳлил қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қайс Розий
ўзигача бўлган даврларда яратилган араб ва форс тилидаги аруз
илмига оид деярли барча рисолалар билан таниш бўлган, уларга
мурожаат қилган, баҳсга киришган. “Ал-мўъжам”нинг иккинчи қисми


background image

149

эса қофия ҳамда бадиият илмига бағишланган. Қайс Розий биринчи
қисмдаги анъанани давом эттирган ҳолда дастлабки бобда шеърият ва
қофия, радиф истилоҳлари, қофиянинг шеъриятдаги аҳамияти,
қўлланиш ўринлари борасида маълумот беради [25: 10–12].

Иккинчи боб “Қофия ҳарфлари ва уларнинг номланиши” деб

аталади. Бу бобда қофиянинг асосий унсурларидан бири равий
тушунчаси ва равий бўла оладиган ҳарфлар алоҳида сарлавҳа асосида
ажратилиб, намуналар асосида тушунтирилади. Айни боб ўз ичида
бўлакларга ажратилиб, аввало, қофиядаги асосий тиргак товуш – равий
ва равий бўла оладиган ҳарфлар келтирилиб, кейинги қисмда қофия
ҳуруфлари: ридф, таъсис, қайд, дахил, мазид, нойира, васл, хуруж
таҳлил қилинади, байтлар, мисралар асосида изоҳланади. Учинчи боб
қофия ҳаракатларига бағишланган бўлиб, расс, ишбо, ҳазв, таужих,
мажро, нафоз – қофия ҳаракатларининг назарий асослари тақдим
этилади. Тўртинчи бобда қофиянинг мутаковис, мутароқиб, мутадорик,
мутавотир, мутарадиф каби вазний ҳамда қўшимча таркибига кўра,
муқайяд ва мутлақ турлари келтирилади. Иккинчи қисмнинг бешинчи
боби қофияда учровчи баъзи камчиликлар, яъни қофия айблари (уюби
қофия)га бағишланган бўлиб, бобда икво, иқфо, синод, ийто, муноказа,
тазмин, таҳлиъ кабиларга мисоллар келтирилиб тушунтирилади.
Олтинчи боб наср ва назмда учровчи бадиий санъатларга бағишланган.
Бу бобда тафвиф, тарсиъ, мувозина, тажнис, ташбиҳ, ийҳом, иғроқ,
истиора, тамсил, ирдаф, тафсир, тақсим, тафриъ, талмиҳ, иъжоз,
илтифот, иънот, тансиқ ас-сифат, тасмит, таржиъ, ҳусни матлаъ, лутфи
тахаллус каби бадиий санъатлар ва луғз, муаммо, байт ал-қасида, нақл
каби бир қанча адабий жанрларнинг санъат ва жанр сифатидаги
аҳамияти келтирилади. Асарнинг Хотимасида махсус изоҳ қисми
келтирилиб, шеърларнинг насрий баёни ва изоҳи берилган. Айни қисмда
Қайс Розийнинг йирик олим сифатидаги изланишлари яққол кўзга
ташланади. Чунки олим бу қисмда назарий илмларни амалиётга татбиқ
қилган ҳолда байт ва мисраларни таҳлил ва тадқиқ қилади [25: 28].

Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам” асари илмлар учлиги

(илми сегона)га бағишланган мукаммал тадқиқот бўлгани боис ҳам
адабиётшунос ва тилшунос олимлар учун бирдек қадрли. Асар форс
тили грамматикаси ва фонетикасини ўзида акс эттирган муҳим манба
сифатида тилшуносларнинг диққат марказида бўлиб келган. Айни


background image

150

хусусият қофиядаги асосий унсур – равий изоҳланган ўринларда
яққол кўзга ташланади. Чунки олим форс тилидаги ҳар бир ҳарфнинг
равий бўла олиш имкониятини кўрсатиб беради, намуналар асосида
исботлайди. Бунда товушнинг ўрни ва талаффуздаги аҳамияти катта.
Адабиётшунослар орасида эса бу асар ўзигача мавжуд бўлган
анъаналарни жамлаган мукаммал қўлланма сифатида муҳим аҳамият
касб этади [25: 424] Шунинг учун ҳам А.А. Азер, Б. Сирус,
С. Шамсий, М. Фарзода, И.В. Стеблова, А. Зарринкуб, З. Сафа,
М. Разавий, Муҳаммад Муъин, Р. Зипполи, Ж. Клинтон,
Н.Ю. Чалисова каби бир қанча йирик филолог олимлар “Ал-мўъжам”
асарини

ўзларининг

тадқиқот

объектларига

айлантирганлар

[2: 110; 18: 211].

Кўриниб турибдики, Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам”

асари мумтоз матнларни таҳлил қилишнинг назарий асосларини ўзида
жамлаган муҳим манбадир. Афсуски, бугунги кунга қадар бу
асарнинг ўзбек тилидаги матни – таржимаси мавжуд эмас. Бу
вазифани бажариш, асар устида жиддий тадқиқот олиб бориш, араб,
форс ва туркий тилдаги манбаларни ўзаро қиёсий ўрганиш бизнинг
асосий вазифаларимиздан биридир. Шундагина биз мумтоз
матнларни тўғри таҳлил ва талқин қила оламиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Абдураҳмон Жомий. Рисолаи қофияи Мулла Жомий. 8 жилдлик.
Нашрга тайёрловчи: А.Зуҳуриддинов. Душaнбе, 1990.

2.

Азер А. Рифма персидского стиха / Проблемы восточного
стихосложения. Москва, 1973.

3.

Вохид Табризи. Джам и мухтасар / Критический текст, перев. и
примеч. А. Е. Бертельса. Москва, 1959.

4.

Гаспаров М.Л. Эволюция русской рифмы / Проблемы теории
стиха. Ленинград, 1984.

5.

Жирмунский В. М. Рифма, ее история и теория. Теория стиха.
Ленинград, 1975.

6.

Зиёвуддинова М. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг “Мафотиҳ
ал-улум” асарида поэтика. Тошкент, 2001.


background image

151

7.

Котетишвили В. В. Структура персидской классической рифми /
АДД. Тбилиси, 1975.

8.

Крачковский И.Ю. Арабская поэтика в IХ в. / Избранные
произведения. Т.2. Москва– Ленинград, 1956.

9.

Мусульманкулов Р. Персидско-таджикская классическая поэтика
Х–ХV вв. Москва, 1989.

10.

Низами Арузи Самарканди. Собрание редкостей или четыре
беседы. / Подготовлено к публикации профессор А.Н. Болдирев.
Москва, 1963.

11.

Носириддин Туси. Меъйар ал-ашъор. / Таҳияи

Урватуллои Тоир

.

Теҳрон, 1992.

12.

Оганесян Д.А. “Книга поэзии и поэтов” Ибн Кутайбы (828–889)
как источник для истории классической арабской поэзии / АКД.
Москва, 1980.

13.

Рашидиддин Вотвот. Ҳадоиқ ас-сиҳр фи дақоиқ аш-шиър / Перев.
с персидского исследование и комментарий Н.Ю.Чалисова.
Москва, 1985.

14.

Рустамов А. Қофия нима? Тошкент, 1976.

15.

Рустамов А. Қофия структурасига оид бир назария ҳақида //
Ўзбек тили ва адабиёти. 1976. 3-сон. Б. 34–38.

16.

Самойлов Д. Книга о русской рифме. Москва, 1982.

17.

Саъдий А. Амалий ҳам назарий адабиёт дарслари. Тошкент, 1923.

18.

Сирус Б. Рифма в таджикской поэзии. Сталинобод, 1953.

19.

Стеблова И.В. Арабо-персидская теория рифмы и тюркоязычная
поэзия / Тюркологический сборник. Москва, 1996.

20.

Тўйчиев У. Қофия ва унинг назариясига оид / Адабиёт назарияси.
II том. Тошкент, 1979.

21.

Умар Родиёний. Таржимон ул-балоға / Нашрга тайёрловчи ва
изоҳлар муаллифи Аҳмад Оташ. Теҳрон, 1943.

22.

Фитрат А. Адабиёт қоидалари. Адабиёт муаллимлари ҳам
ҳаваслилари учун қўлланма / Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва
изоҳлар муаллифи Ҳ. Болтабоев. Тошкент, 1995.

23.

Хасанали Муҳаммади. Рифма о персидской поэзии / Автореф. ...
канд. фил. наук. Душанбе, 2006.

24.

Шайх Аҳмад Тарозий. Фунуну-л-балоға. (Нашрга тайёрловчи
А.Ҳайитметов). Тошкент, 1996.


background image

152

25.

Шамси Қайси Розий. Ал-Муъжам фи маъойири ашъору-л-ажам /
Перевод

с

персидского

исследование

и

комментарий

Н.Ю.Чалисова. Москва, 1997.

26.

Шарқ мумтоз поэтикаси. Ҳамидулла Болтабоев талқинида.
Тошкент, 2008.

27.

Haji Khalifa. Lexicon bibliographicum et encyclopadicum / Ed.
Gustavus Flȕgel. Vol. IV. Leipzig–London, 1837.

28.

Hammer J. Geschichte der schőnen Redekȕnste Persiens nebsi einer
Blȕthentese aus zweyhundert persischen Dichtern, Wien, 1818.

О. Ҳамроева

Шамсиддин Қайс Розийнинг

“Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи

Мумтоз поэтиканинг таркибий қисми қофия илми, аруз илми

хусусида бир қанча махсус рисолалар яратилган бўлиб, Шамсиддин
Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъайир ашъар ал-ажам” (“Форс
шеъриятининг қоидалар жамланмаси”) рисоласи ана шундан
манбалардан биридир.

Мақола илми аруз ва илми қофиянинг назарий асосларига

бағишланган рисола – Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-Мўъжам”
асарининг яратилиш тарихи, манбалари, таркибий қисми, ўзига хос
услуби ҳақида маълумотлар келтирилади. Ўзигача ва ундан кейинги
даврларда яратилган рисолалар қиёсан ўрганилди. “Ал-мўъжам”
асари таркибидаги Муқаддима, 2 асосий қисм, қисмлар таркибидаги
боблар алоҳида тадқиқ этилиб, рисоладаги назарий фикрлар амалий
жиҳати билан бирга байтлар асосида таҳлилга тортилди. Биз одатда
мумтоз поэтика илмига оид барча учун умумий ва одат тусига кирган,
бир неча маротаба тадқиқ этилган анъанавий билимларимизга таянаб
мумтоз матнларни таҳлил қиламиз. Ваҳоланки, биз шу асосда матн
таҳлилини тўлиқ амалга ошира олмаймиз. Чунки мумтоз поэтика
илмига оид арабий, форсий, туркий манбалар тўлиқ ўрганилган эмас.
Шамс Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам” асари тадқиқига оид ушбу кичик
мақола орқали бу манбалар билан танишиш имкониятига эга бўлиш
мумкин.

References

Абдураҳмон Жомий. Рисолаи қофияи Мулла Жомий. 8 жилдлик. Нашрга тайёрловчи: А.Зуҳуриддинов. Душaнбе, 1990.

Азер А. Рифма персидского стиха / Проблемы восточного стихосложения. Москва, 1973.

Вохид Табризи. Джам и мухтасар / Критический текст, перев. и примеч. А. Е. Бертельса. Москва, 1959.

Гаспаров М.Л. Эволюция русской рифмы / Проблемы теории стиха. Ленинград, 1984.

Жирмунский В. М. Рифма, ее история и теория. Теория стиха. Ленинград, 1975.

Зиёвуддинова М. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг “Мафотиҳ ал-улум” асарида поэтика. Тошкент, 2001.

Котетишвили В. В. Структура персидской классической рифми / АДД. Тбилиси, 1975.

Крачковский И.Ю. Арабская поэтика в IХ в. / Избранные произведения. Т.2. Москва– Ленинград, 1956.

Мусульманкулов Р. Персидско-таджикская классическая поэтика Х–ХV вв. Москва, 1989.

Низами Арузи Самарканди. Собрание редкостей или четыре беседы. / Подготовлено к публикации профессор А.Н. Болдирев. Москва, 1963.

Носириддин Туси. Меъйар ал-ашъор. / Таҳияи Урватуллои Тоир. Теҳрон, 1992.

Оганесян Д.А. “Книга поэзии и поэтов” Ибн Кутайбы (828–889) как источник для истории классической арабской поэзии / АКД. Москва, 1980. 13. Рашидиддин Вотвот. Ҳадоиқ ас-сиҳр фи дақоиқ аш-шиър / Перев. с персидского исследование и комментарий Н.Ю.Чалисова. Москва, 1985.

Рустамов А. Қофия нима? Тошкент, 1976.

Рустамов А. Қофия структурасига оид бир назария ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти. 1976. 3-сон. Б. 34–38.

Самойлов Д. Книга о русской рифме. Москва, 1982.

Саъдий А. Амалий ҳам назарий адабиёт дарслари. Тошкент, 1923.

Сирус Б. Рифма в таджикской поэзии. Сталинобод, 1953.

Стеблова И.В. Арабо-персидская теория рифмы и тюркоязычная поэзия / Тюркологический сборник. Москва, 1996.

Тўйчиев У. Қофия ва унинг назариясига оид / Адабиёт назарияси. II том. Тошкент, 1979.

Умар Родиёний. Таржимон ул-балоға / Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи Аҳмад Оташ. Теҳрон, 1943.

Фитрат А. Адабиёт қоидалари. Адабиёт муаллимлари ҳам ҳаваслилари учун қўлланма / Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Ҳ. Болтабоев. Тошкент, 1995.

Хасанали Муҳаммади. Рифма о персидской поэзии / Автореф. ... канд. фил. наук. Душанбе, 2006.

Шайх Аҳмад Тарозий. Фунуну-л-балоға. (Нашрга тайёрловчи А.Ҳайитметов). Тошкент, 1996.

Шамси Қайси Розий. Ал-Муъжам фи маъойири ашъору-л-ажам / Перевод с персидского исследование и комментарий Н.Ю.Чалисова. Москва, 1997.

Шарқ мумтоз поэтикаси. Ҳамидулла Болтабоев талқинида. Тошкент, 2008.

Haji Khalifa. Lexicon bibliographicum et encyclopadicum / Ed. Gustavus Flȕgel. Vol. IV. Leipzig–London, 1837.

Hammer J. Geschichte der schőnen Redekȕnste Persiens nebsi einer Blȕthentese aus zweyhundert persischen Dichtern, Wien, 1818.