ҚОФИЯНИНГ ТУЗИЛИШИГА КЎРА ТУРЛАРИ
Орзигул Жалоловна ҲАМРОЕВА
доцент
филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети
Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада қофиянинг аслий, шойгон ва маъмулий турлари қиёсий
ўрганилади.
Таянч сўзлар:
поэтика, рисола, илми сегона (Илмлар учлиги), қофия,
ҳуруфи қофия (қофия ҳарфлари), қофия турлари, радиф, ҳожиб.
ВИДЫ РИФМЫ ПО СТРУКТУРЕ
Орзигул Жалоловна ХАМРОЕВА
Доцент
доктор философии (PhD) по филологическим наукам
Университет узбекского языка и литературы
Имени Алишера Навои
Ташкент, Узбекистан
Аннотация
В статье сравниваются оригинальные, рифмованные и популярные
виды рифмы.
Ключевыие слова:
типы поэзии, брошюры, научная сегрегация
(Троица), рифма, рифма рифма (буквы рифма), рифмы, радиф, хажиб.
Қофия
–
мумтоз поэтикага оид рисолаларда муҳим тадқиқот объекти
саналади. Шамсиддин Қайс Розий “Ал-Муъраб фи меъёр ул-ашъор ал-араб”
асарида араб шеъриятида қофиянинг ўттиз беш тури мавжудлигини
таъкидлайди. Бу қофия турлари қофиядош сўзнинг хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда ажратилган. Қофиянинг дастлабки тури қофиядош сўзлар
таркибида сўз ва грамматик шаклларнинг иштирокига кўра аслий, маъмул,
ва шойгон қофия туридир. Бу қофия турлари мумтоз қофияга оид
рисолаларда тўлиқ шаклда изоҳланмайди. Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-
мўжам” асарида аслий қофия, Носириддий Тусийнинг “Меъёр ул-ашъор”
асарида аслий қофия, маъмулий қофия, шойгон қофия, “Фунун ул-балоға”да
аслий қофия, маъмулий қофия ва шойгон қофия, Жомийнинг “Рисолаи
қофия” асарида маъмулий қофия, Воҳид Табризийнинг “Жамъи мухтасар”
асарида шойгон қофия, Шам Фахри Исфаҳонийнинг “Меъёр ул-жамоли”
асарида шойгон қофия турларининг назарий асослари келтирилади.
Аслий қофия.
Аслий қофияда қофиядош сўзлар асл асосдан ташкил
топиши талаб қилинади:
макон – жон – шон
шаклида. Аслий қофияда равий
ҳам қофиядош сўзнинг асосида жойлашади:
ҳубоб – гулоб, ҳабиб – рақиб, ҳур
– нур, гул – мўл
каби сўзлар аслий қофия саналади.
Бузулғон бу менинг кўнглумни, эй ҳур,
Қил эмди бир табассум бирла маъмур.
Байтдаги
ҳур – маъмур
қофиядош сўзлар асл асосдан ташкил топган,
“ро” ҳарфи равий сифатида қофия оҳангдорлигини таъминлаб берган.
Бар омад нилгун абри зи руйи нилгуни дарё,
Чу ройи ошиқони гардон, чу табъи бедилон шайдо
[5].
“Фунун ул-балоға”да келтирилган Мавлоно Сафиддин қаламига мансуб
ушбу байтдаги қофиядош сўзлар ( дарё - шайдо) таркибан бир сўз ҳолида
бўлиб, икки қофиядош сўз таркибида алиф (о унлиси) равий сифатида
сўзларни боғлаб турибди.
Маъмулий қофия.
Қофияи маъмулий қофияи аслий билан ўзаро қиёсий
изоҳланганда, моҳият англашиларли бўлади. Шунинг учун ҳам барча
рисолаларда бу икки қофия таққослаб тушунтирилган. Қофияи маъмулийда
қофиядош сўзлар таркибан асос ҳолида бўлмай, ажрала олади. Яъни
қофиядош сўзларнинг асослари эмас, қўшилган шакллар оҳангдорликни
таъминлашга хизмат қилади. Равий асл калимада эмас, унга қўшилган
шакллардан танланади.
Рост – пайдост
сўзлари ўзаро қофиядош сўзлар
саналса, “те” ҳарфи равий саналади. Сўзлар таркибига эътибор қилинса,
“рост” сўзидаги “те” асосда(аслий қофия), “пайдост” сўзидаги “те” эса
қўшилган “аст” шаклидан олиниб, бу сўзлар қофиядош сифатида тақдим
қилинган.
Рост
ва
пайдо
сўзлари ўзаро қофиядош бўла олмайди. Бу
қофиядошлик “рост” сўзидаги “те”(қофияи аслий), “пайдост” сўзидаги “те”
(қофияи маъмулий) орқали амалга оширилган. Ёки “пордам - афшордам”
сўзаларидаги
пордам
(қофияи аслий) ва
афшордам
(қофияи маъмулий)
сўзларида ҳам айни хусусият кўзга ташланади [3].
Аслида бу каби ҳолатлар рисолаларда қофиядаги нуқсонлар сифатида
тақдим қилинади. Бироқ Аҳмад Тарозий қуйидаги ҳолатларда қофияи
маъмулийни қабул қилиш раво эканлигини айтади. 1. Масдар 2. Мозеъ 3.
Музориъ 4. Амри робита.
Масдар ҳолатида (
Масдар ҳолати феълнинг ноаниқ шакли бўлиб,
қилмоқ – билмоқ шаклида ишлатилади
):
гуфтан – суфтан; нўшидан –
жўшидан
. Бу қофиядош сўзларнинг бир ғазалда ўзаро қофиядош бўлиб
келиши камчилик сифатида қабул қилинмайди. Чунки ҳар икки қофиядош
сўзда ҳам равий сўзнинг нафси (асос)да эмас, асосдан кейин қўшилган
шаклларда қўлланган (Феълнинг ноаниқлик шаклини ҳосил қилувчи -ан
(моқ). Қофияи аслий ва қофияи маъмулийни бир ғазал таркибида ўзаро
қофиядош қилиш олимлар томонидан хато эканлиги айтилади [5].
Музориъ ҳолатида (Феълнинг ҳозирги-келаси замон шаклида).
Барад
– дарад, занад – танад, мекашад – мечашад
қофиядош сўзлардаги “дол”
ҳарфи равий сифатида асосдан кейинги шаклларда қўллангани боис бундай
қофия қофияи маъмулий сифатида келтирилади. Бу қофиядош сўзлар
рад –
бад, санад – жад
каби қофияи аслий билан бир қофия сифатида ишлатилиши
қофиядаги камчилик сифатида кўрсатилади.
Амр ҳолатида (Феълларнинг буйруқ шаклида).
Сипор – гузор, риз –
ҳиз, сур – дур
каби сўзлар амр ҳолатидаги сўзлар сифатида тақдим қилинади.
Бу сўзлардаги “ро” ва “зе” ҳарфи
кор – бор, роз – дароз, ситез – тез, наврўз –
феруз
каби қофияи аслий таркибидаги “ро ” ва “зе” ҳарфлари билан бир
бутунликда равий сифатида олиниши ва бир қофия атрофида бирлашиши айб
саналади
.
[5]. Бироқ бу сўзлар фаолият маъносида келса, қофияи аслий билан
қофиядош сўз сифатида тақдим қилинса, бўлади:
жонсипор – раҳгузор,
корсоз- тангудоз, хунрез – дилсўз
каби. Ёки бу қофиядош сўзлар масдар
(ноаниқ шакл) ҳолатида ҳам аслий қофия билан ўзаро қофиядош сўз
сифатида қабул қилинади:
парҳез – ситез, шакиб – фириб
каби.
Робита ҳолатида (Алоқа шакли).
Доност – биност, жуст – худрист
каби сўзлардаги “те” ҳарфи равий сифатида
аст
боғламаси таркибида
қўлланган. Бу қофиядош сўзлар
рост – кост, дўст – пўст, баст – маст
каби
аслий қофиялар билан қофиядош қилиниши олимлар томонидан қабул
қилинмаган.
Қофияи аслий ва қофияи маъмулийни бир қофиядош сўзлар сифатида
қабул қилиш қофиядаги энг асосий камчилик сифатида кўрсатилади. Бироқ
агар қасида ва маснавий жанрларида бундай қофия турлари учраса, камчилик
сифатида қабул қилинмаган. Бунинг сабаби эса қасиданинг ҳажми 20 байт
қилиб белгиланган, маснавийнинг ҳажми эса чекланмаган. Табиийки,
қофиядош сўзларнинг миқдори қасида ва маснавийнинг ҳажмига боғлиқ.
Шунинг учун ҳам ҳажман йирик ва қофиядош сўзлар кўпроқ талаб
қилинадиган жанрларда бу ҳолат камчилик сифатида қаралмайди.
Маснавийда кўпроқ воқелик баён қилинади. “Сўзга қофияни келтурмак керак
бу душвордур. Вале сўзни қофияга келтурмак осон”. Шунинг учун ҳам
қофиядош сўз сифатида маъмулий қофия қофия келтирилса ҳам, раводир.
Баду гўфт Комус: К-эй пур хирад,
Дилат яксар андешаи бад барад.
“Шоҳнома”дан келтирилган ушбу маснавийдаги
хирад – барад
қофиядош сўзлар икки: аслий ва маъмулий қофиядан таркиб топган.
Бироқ ғазал, қитъа, рубоийда маъмулий қофиянинг келиши инкор
қилинган. Рубоий тўрт мисрадан иборат. Шоир уч ёки тўртта қофиядан
фойдаланади, холос. Қитъанинг энг кам ҳажми икки байт қилиб белгиланган.
Ғазалнинг ҳам энг оз шакли беш байт бўлиши айтилади. Бу жанрларда
қофиянинг аслий шакли талаб қилинади. Аҳмад Тарозий биргина ҳолатда
ғазалда маъмулий қофиянинг қўлланишига рухсат борлигини айтади. Баъзан
шакл мазмунга дахл қилади. Берилаётган мазмунга аслий қофия топилмаса,
маънони зое кеткизмаслик мақсади билан ғазалда ҳам маъмулий қофияни
қўллашга ижозат берилган.
Абдураҳмон Жомий қофия икки қисмдан иборат бўлишини
таъкидлаб, уларни маъмул (амалдаги. Жомий маъмул қофия изоҳини
келтирмайди. Ғайри маъмул қофия изоҳидан билиб олиш мумкинки, бу
ўринда аслий қофия назарда тутилган) ва ғайри маъмул каби турларга
бўлади. Олим ғайри маъмул қофия икки сўзнинг бирикувидан ҳосил
бўлишига ишора қилади.
Дар оинаи рўи ту, гар гўям рост,
Анвори тажаллии илоҳй пайдост.
Рост
– аслий қофия бўлса,
пайдост
– маъмулий қофиядир.
Бартофтаст бахти маро рўзгор даст,
З-онам намерасад ба сари зулфи ёр даст.
Рўзгор
– маъмулий қофия,
ёр
– аслий қофия саналади.
Хасми шутур дилат ро қурбон кунад ҳаме,
З-он рўи саъди зобеҳ ошихта корд аст
.
[1].
Байтдаги “корд аст” сўзидаги “дол”ни “аст” сўзига қўшиб ўқиш орқали
қофия ҳосил қилинган.
Шойгон қофия (
“Шойгон” сўзи луғатларда “сазовор”, “лойиқ”,
“шоҳларга хос” маъноларида келтирилади
).
Бу қофия турида ҳам маъмулий
қофия тури каби равий асосда эмас, асосдан кейинги шакллар таркибида
келади. Яъни ўзаро оҳангдош бўлмаган сўзларнинг асосдан кейин қўшилувчи
шакллар орқали қофиядошлиги таъминланади. “Шойгон” сўзи “мажлис”
маъносида ишлатилади
.
[6]. Вазифаси жиҳатидан икки сокин ҳарф
биргаликда кўпликни билдиради.
Жон – жаҳон
қофиядош сўзларидаги икки
сокин ҳарф: “алиф” – ридф, “нун” эса равий саналади. Бу қофиядош сўзлар
аслий қофия саналади.
Ошиқон – толибон (
Ушбу қофиядош сўзлардаги
“алиф” ва “нун”нинг бирикуви кўплик маъносини ифодалаган
)
сўзларида ҳам
бу ҳарфларнинг вазифаси бир хил. Аммо бу ҳарфлар асосда эмас, шакллар
таркибида келган. Иккинчи ҳолат эса “дол” ва “нун” ҳарфининг бирикувидан
ҳосил бўлади:
қанд – чанд
(аслий қофия) сўзларидаги “нун” – қайд, “нун” эса
равийдир.
Баранд – диханд
сўзларидаги “нун” ва “дол” ҳарфи ҳам худди шу
вазифани бажарган (Бу қофиядош сўзлар “Жамъи мухтасар”да келтирилган.
Бироқ бу қофиядош сўзлардаги “нун” ва “дол” ҳарфлари асосда келмаган).
Демакки, бу қофия турида аниқ ҳарфларнинг бирикуви қофиядошликни
юзага келтириши белгилаб берилган.
1.
“Алиф” ва “нун” ҳарфининг бирикуви:
мардумон – суханон
қофиядош сўзлардаги “алиф” ва “нун” ҳарфлари бевосита қофиядош
сўзларни шакллантирган. Бу қофиядош сўзларни
жон – жаҳон
(аслий қофия)
сўзлари билан бир ғазалда ўзаро қофиядош сўз сифатида келтириш камчилик
сифатида кўрсатилади.
2.
“Ҳо” ва “алиф” бирикуви:
сарҳо – дилҳо
. Демак, бу қофиядош
сўзларни ҳам
ато – жудо
(аслий қофия) сўзлари билан ўзаро қофиядош сўз
сифатида ишлатиш олимлар томонидан рад этилган.
3.
“Йо” ва “дол” бирикуви:
равид -шавид
. Бу қофиядош сўзлардаги
“йо” ва “дол” ҳарфи 2-шахс (мухотиб)шакли сифатида қўшилган. Бу
қофиядош сўзлар
жовид – ийд
(аслий қофия) сўзлари билан ўзаро қофиядош
сўз сифатида келтирилмайди.
4.
“Нун” ва “дол”нинг бирикуви:
раванд – баранд.
Қофиядош
сўзлар таркибидаги “нун” ва “дол” 3-шахс (муғойиб) шакли сифатида
қўшилган. Бу қофиядош сўзлар
қанд – савганд
(аслий қофия) сўзлари билан
бир қофия тизимига жамлана олмайди.
5.
“Йо” ва “мим” бирикуви:
бўрим – хўрим
. Қофиядош сўзлар
таркибидаги “йо” ва “мим” ҳарфлари 1-шахс (мутакаллим) шакли сифатида
қўшилган. Бу қофиядош сўзлар
рим – сим
(аслий қофия) сўзлари билан
қофиядош сўз сифатида олинмайди.
Воҳид Табризий шойгон қофия хусусида тўхталганда, уларни алоҳида
турларга ажратган ҳолда тақдим қилади:
1.
Шойгони муғойяб:
дўранд – субўранд.
2.
Шойгони мухотиб:
чамид – дамид.
3.
Шойгони мутакаллим:
нўшим – пўшим [6].
Шойгон қофия ва аслий қофияни бир шеър тизимида жаъм қилиш
барча ажам олимлари томонидан камчилик сифатида кўрсатилади. Бироқ
Аҳмад Тарозий қасида ва маснавий таркибида бу икки қофия турини ўзаро
қофиядош сўз сифатида ишлатилиши мумкинлигини айтади. Шоирлар бу
ҳолатни ўзларига раво кўрсалар (лузуми ма ла ялзум), бунга рухсат берилган.
Ба рўйи дўст ки рўяш ба чашми ман нигарид,
Ба хок пош ки он раҳ ба чашми ман сипарид.
Баноё гузаштан аз он дур нишон би чашм аст,
Чу чашм нис шуморо, ба чашми ман гузарид.
Байтда келтирилган
нигарид – сипарид – гузарид
қофиядош
сўзларидаги “йо” ва “дол”нинг бирикуви шойгони мухотибани юзага
келтирган.
Фахри Исфаҳоний шойгон қофияни икки турини келтиради: хафий ва
жалий. Исфаҳоний қофияси (аслий қофия) мавжуд бўлмаган рубоийни
келтиради:
Дар бох чу омад гули рангин берун,
Андуҳи ки нам аз дили ғамгин берун.
Кардан низоре ро арусони чаман,
Сарҳо зи дари чаҳое чубин берун
.
[2].
Рубоийдаги қофиядош сўзлар:
рангин – ғамгин – чубин
аслида ўзаро
қофиядош (аслий қофия) бўла олмайди. Исфаҳонийнинг ўзи ҳам рубоийни
қофиясиз рубоий сифатида тақдим қилади. Бироқ мисра сўнгидаги
сўзлардаги ҳарфларнинг оҳангдошлиги қофия ўрнини босганлигини маълум
қилади. Уларнинг оҳангдошлиги “йо” ва “нун” ҳарфи воситасида юзага
чиққан.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, поэтика илмига оид рисолаларда
қофия илми назарияси мукаммал ҳолда берилган. Шоирлар қофиядаги ҳар
бир унсурга алоҳида риоя қилишган, шунинг учун ҳам уларнинг ижодий
мероси поэтик жиҳатдан мукаммал ҳолатда бўлган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Жомий, Абдураҳмон. Рисолаи қофия // Шарқ мумтоз поэтикаси
Ҳамидулла Болтабоев талқинида. (Таржимон Д.Юсупова). – Тошкент:
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2006. – 310 б.
2.
. یلم یاروش سلجم هناخباثک .یلامج رایعم . یرخف سمش
33
رایعم .یرخف سمش ثغل / /
یلامج
//یلم یاروش سلجم هناخباثک .
3.
/
یلامج رایعم .یرخف سمش ثغل
Persian dictionary. Being part IV of Me’yar e
jamali. By Shams e Fakhri.Edited by dr. Sadegh Kia. Publications de l’universite
de Tehran. № 486.
4.
Носир ад-Дин Туси. Ми’йар ал-аш‘ор. – Теҳрон: 1325. – 125 б.
5.
Розий, Шамси Қайси. Ал-Муъжам фи маъойири ашъору-л-ажам.
//Перевод с персидского исследование и комментарий Н.Ю.Чалисова. –
Москва: Восточная литература РАН, 1997. – 82 с.
6.
Тарозий, Шайх Аҳмад ибн Худойдод. Фунуну-л-балоға. /Нашрга
тайёрловчилар Ҳ.Болтабоев, Ж.Жўраев). – Тошкент: МУМТОЗ СЎЗ, 2016. –
57 б.
7.
Табризи, Вохид. Джам и мухтасар. /Критический текст, пер. и примеч.
А.Е.Бертельса. – Москва: Наука, 1959.
