151
ларда кенгайиши янги сўз бирикмаларида ўз аксини топади. Бу эса, ўз ўрнида, ўзбек тили-
нинг жамиятда ижтимоий функциялари кенгайганлиги ва натижада луғат таркиби бойи-
ганлигидан далолат беради.
Ҳамроева Орзигул Жалоловна (ТошДЎТАУ, филология фанлари бўйича фалсафа доктори)
АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ “РИСОЛАИ ҚОФИЯ” АСАРИНИНГ ТАРКИБИЙ
ТУЗИЛИШИ
Аннотация
. Ушбу мақолада поэтиканинг “илми сегона”(илмлар учлиги)дан бир қо-
фия илми ҳақида батафсил тўхталинади. Илми қофия, унинг ўзига хослиги, қофия илмига
бағишлан-ган бир қанча рисолалар мавжуд бўлиб, буларнинг асосийларидан бири А.Жо-
мийнинг “Рисолаи қофия” асаридир. Жомийнинг ушбу рисоласи Шамсиддин Қайс Розий-
нинг “Ал-Мўъжам” асари таъсирида яратилган. Мақолада муаллиф Абдурамон Жомий-
нинг “Рисолаи қофия” асарининг илми қофияни ўрганишдаги аҳамияти хусусида тўхтал-
ган.
Аннотация
. В статье подробно объясняется изучение одного из типов рифм из на-
ук о поэтике. Есть много исследовательских работ о науке рифмы и ее уникальности, и
«Рисолаи кофия» А.Джами является одной из них. Также Джами повлиял на работу
«Аль-Муджам», написанную Шамсиддином Кайсом Рози. В статье обсуждается суть
«Рисолаи кофия» Абдурахмона Джами в изучении науки рифмы.
Annotation
. In this article, a study of one type of rhymes from the “ilmi segona” (the trio
of sciences) of poetics is thoroughly explained. There are a lot of research works about the
science of rhyme and its uniqueness, and “Risolai qofia” (“Essay about rhyme”) by A.Jami is
one of the major ones among them. This work of Jami‟s was influenced by “Al-Mujam” which
was written by Shamsiddin Qais Rozi. The essence of Abdurahman Jami‟s “Risolai qofia” in
learning the science of rhyme is discussed in the article.
Калит сўзлар
: поэтика, рисола, илми сегона (илмлар учлиги), қофия, ҳуруфи қофия
(қофия ҳарфлари), қофия турлари.
Ключевые слова:
поэтика, брошюра, троица знаний, рифма, рифмованные буквы
(хуруфи қофия), виды рифмы.
Key words
: Poetics, brochure, “ilmi segona” (The trio of sciences),“hurufi qofia”(the let-
ters of rhyme), the types of rhyme.
Шеърнинг поэтик гўзаллигини таъминлаб берувчи асос унсурлардан бири қофия са-
налади. Қофия шеър аталмиш тизимли структуранинг таянчидир. Шеършуносликда қофия
илми хусусида бир қанча рисолалар яратилган бўлиб, бу рисолалар форс, араб, туркий
шеършуносликдаги муҳим манбалардан саналади. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий,
Шамсиддин Қайс Розий,
1
Аҳамад Тарозий,
2
Абдураҳмон Жомий,
3
Воҳид Табризий,
4
каби
олимлар қофия илми хусусида махсус рисолалар яратган бўлсалар, Шамси Фахрий Исфа-
ҳоний, Юсуф Азизий, Ҳусайн Воиз Кошифий каби ижодкорларнинг асарларида қофия ил-
мига доир муносабатлар мавжуд. Қофия ва унинг назарий асослари, ҳарфлари, турлари,
тараққиѐти ва инқирози масалаларига оид илмий баҳслар акс этган бир қанча рисолалар
яратилган бўлиб, Б.Сирус, А.Азар, В.Котетишвили, В.Жирмунский, Д.Самойлов, Ҳ.Му-
ҳаммадий, Р.Мусулмонқулов каби олимлар маълум тил асосида илмий қарашларини баѐн
этган. Мумтоз поэтика ва унинг таркибий қисмларидан бири қофия илми хусусида ўзбек
1
Фитрат А. Ааабиѐт қоидалари. Адабиѐт муаллимлари ҳам ҳаваслилари учун қўлланма (нашрга тайѐрловчи,
сўз боши ва изоҳлар муаллифи Ҳ. Болтабоев). Т., “Ўқитувчи”, 1995, 161-бет.
2
Шайх Аҳмад Тарозий. Фунун ул-балоға. Т., “Хазина”, 1996.
3
Абдураҳмон Жомий. Рисолаи қофияи Мулла Жомий. Калькутта, 1867.
4
Вохид Табризи. Джами и мухтасар. Критический текст, пер. И примеч. А.Е Бертельса. М., “Наука”, 1959.
152
олимларидан Фитрат ҳамда А.Саъдий ўз даврида биринчилардан бўлиб, назарий ҳамда
амалий мисоллар асосида ўз муносабатини билдирган. Демак, мумтоз поэтиканинг тарки-
бий қисми қофия илми хусусида бир қанча махсус рисолалар яратилган бўлиб, А.Жомий-
нинг “Рисолаи қофия” асари бу йўлдаги муҳим тадқиқотлардан бири саналади.
Абдураҳмон Жомийнинг “Рисолаи қофия” асари 1465 йилда яратилган бўлиб, олим-
ларнинг таъкидлашича, Жомий ушбу рисоласини Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-Мўъ-
жам...” асарининг Қофия қисмига асосланиб ѐзган. Жомийнинг “Рисолаи қофия” асари
бир қанча қўлѐзма нусхаларига эга бўлиб, улардан бирини фан доктори А.Эркинов Берлин
Давлат кутубхонасидан келтирган. Бу нусха “Арузи Сайфий Бухорий” таркибида “Рисо-
лаи қофияи Мулла Жомий” сарлавҳаси асосида киритилган. Асар форс тилидаги қофия
илмига бағишланган муҳим рисолалардан бири бўлиб, Жомий Ҳамд (Бошланма – Ҳ.О.),
Муқаддима, Хотима қисми билан биргаликда 8 қисм (1. Бисмиллаҳи-р роҳиани-р-роҳим
2. Муқаддима. 3. Ҳуруфи қофия (Қофия ҳаракатлари). 4. Ҳаракоти қофия. (Қофия ҳара-
катлари). 5. Мутародифу мутавотир ва мутадорику мутақориб ва мутаковис. 6. Муқайяди
мутлақу мужаррад. 7. Уйуби қофия. 8. Хотима) асосида қофия илми билан таништирган.
Рисола анъанавий ҳамд билан бошланади. Жомий рисоланинг Ҳамд қисмида Аллоҳ-
га чексиз ҳамд, Расулимизга мадҳу санолар айтган ҳолда асарнинг ѐзилиш тарихи хусуси-
да маълумот бериб ўтади. Фикрни шеърий –қитъа жанри шаклида келтирган.
Чу гул ба ханда дарояд лаби амал зи нишот,
Агар зи гулшани лутфаш вазад насими қабул.
Яъни:
Лабингнинг хурсандчилигига амал қилиб гул ханда қилсун,
Агар гулшанда шамол унинг лутфини қабул қилса.
Асардаги кейинги қисм Муқаддима номи остида берилган бўлиб, бу қисм асарнинг
муқаддимаси сифатида эмас, қофия илмининг муқаддимаси вазифасини бажарган. Жомий
бу қисмда қофия, радиф, ридф сўзларига таъриф беради. Қофия ҳақидаги рисолалар каби
аввалида қофияга, умумий тушунчаларга эътибор қаратиб, кейинчалик уларнинг қисмла-
рига бирма-бир тўхталиб ўтади. Жомий ажам шоирлари одатича, қофияни байтлар охи-
ридаги сўзларнинг такрорланиб келиши сифатида баҳолайди. Бироқ бунинг бир шарти
борлигини, бу шарт уларнинг талаффузда мустақил бўлмаслигидир. Жомий ўзигача яра-
тилган қофия ҳақидаги рисолалардан хабардор бўлган, айниқса, Шамс Қайс Розийнинг
“Ал-Мўъжам” асарининг қофия қисмига асосланиб асар ѐзганлиги боис ҳам қофиянинг
турлича номланишини келтириб ўтган. Олимнинг фикрича, баъзилар жумланинг охирини
қофия деса, баъзилар равий ҳарфини қофия деб аташади. Жомий рисоланинг айни шу қис-
мида 3-тушунча сифатида
ридф
атамасига изоҳ беради. Мумтоз қофия илмига кўра ридф-
ли қофия
мурдаф қофия
дейилади. Жомий ҳам айнан ридф мавжуд бўлган қофия ридфли
қофия сифатида келишини, бу қофия тури кўпроқ ажам шуаролар орасида кўп учрашини
таъкидлайди.
Рисоланинг 3-фасли қофия ҳарфлари (ҳуруфи қофия)га бағишланган бўлиб, Жомий
қофиянинг 9 ҳарфини шеър шаклида тушунтиради.
Равиву ридфу дилгар қайду баъд аз он таъсис,
Дахилу васлу хуружу мазиду ноира дон.
Яъники, Равийу, ридфу яна қайд ундан сўнгра таъсис,
Дахилу васлу хуружу мазиду ноирадир бил.
Жомий қофиянинг ўзак таркиби ҳамда қўшимча таркибида келувчи барча қофия
ҳарфларини бир шеър қисми орқали бериб ўтади. Рисоланинг айни шу қисмида
ридф,
қайд, таъсис, дахил, васл, хуруж, мазид, ноира
каби қофия ҳарфларининг ҳар бири изоҳ-
ланади, байтлар мисолида тушунтирилади. Жомий
ридф
нинг икки шаклини фарқлайди:
Биринчиси равийдан олдин келувчи ҳарфнинг сокин ҳарф келиши. Уни
ридфи муфрадли
мурдаф
дейишади.
153
Эй аз гунафша сохта гулбаргро ниқоб,
В-аз шаб табончаҳо зада бар руи офтоб.
(Эй бинафшадан гулбаргларни ниқоб қилувчи
Ва тунда офтобнинг юзига ўқлар отгувчи)
Иккинчи шакли равий ва ридф ўртасида бир ундош восита бўлиб келади. Айни бу
ундош
ридфи зоид
(орттирилган), орттирилган ундошдан олдинги
“алиф”, “вов”, “йо”-
ларни эса ридфи аслий деб аталади.
Ридфи зоидли қофия
эса
мураккаб ридфли мурдаф қо-
фия
ни юзага келтиради.
Аз баски танам з-оташи ишқи ту гудохт,
Натвон танам аз шамъи саҳар бозшинохт.
(Ишқинг оташида жисмим куйиб кул бўлди,
Нотавон танам саҳар шамидан ўзига келди)
Жомий
ридфи зоид
сифатида айнан қайси ундошлар келишини ҳам бериб ўтади.
Жомий ҳам айнан Шамсиддин Қайс Розий каби уларни олтита санайди.
“Ҳо”, “ро”, “син”,
“шин”, “фо”, “нун”.
Масалан,
сохт, сўхт; корд, мўрд; кост, пўст; дошт, гўшт; йофт,
кўфт; монд, донд
каби.
Ридфи зоид
сифатида кела оладиган ҳарфлар ҳам айнан. Жомий
ридфнинг форсий тилдаги
маъруф
ва
мажҳул
шакллари ҳақида ҳам маълумот бериб,
уларнинг фарқли хусусиятларини байтлар мисолида тушунтиради. Кейинги маълумотлар
қайд
ҳақида бўлиб,
қайд
сокин ҳарф бўлиб, одатда равийдан олдин келади.
Чу Зуҳра вақти сабўҳ аз уфуқ бисозад чанг,
Замона тез кунад нолаи маро оҳанг.
Жомий
қайд
ҳарфларини ўнта эканлигини таъкидлаб, ҳар бирига алоҳида мисоллар
келтиради. Улар:
“бо”, “хо”, “ро”, “зо”, “син”, “шин”, “ғайн”, “фо”, “нун”, “ҳо”
ҳарф-
ларидир. Қайднинг ўн ҳарфи кетма-кетлиги ҳам айнан Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-
Мўъжам” асарида келтирилгани каби берилган. Қофиянинг кейинги ҳарфи
таъсис
рисо-
лада батафсил тушунтирилган. Одатда
таъсис
“алиф” ҳарфи билан ифодаланади. Таъсис-
ли қофия эса
муассаса қофия
деб юритилади. “Рисолаи қофия” асарида
муассаса қофия
га
мисол тарзида Камол Исфаҳоний қаидасининг матлаъсидан бир байт келтирилган.
Эй он ки лоф мезанй аз дил, ки ошиқ аст.
Тўбй лак, ар забони ту бо дил мув
о
фиқ аст.
(Юрагинг ҳақида у ошиқдир деб лоф урасан,
Буҳуда сўзларнинг кони, тилинг юрагингга мувофиқдир)
Қофия ҳарфларининг кейингиси
дахил
бўлиб, Жомий дахил нималигини тушунти-
риш билан чекланиб, махсус байт келтириб ўтирмайди. Чунки одатда
дахил таъсис
билан
бирга келади. Шунинг учун Жомий юқоридаги байтдаги қофия сифатида келтирилган
ошиқ ва мувофиқ сўзларидаги
ш
ва
ф
ҳарфларини дахил эканлигини айтиб ўтади.
Дахил
равий ва таъсис ўртасидаги ундош товушдир.
Қофиянинг кейинги ҳарфлари
васл, хуруж, мазид, ноира
одатда асосдан кейин,
равийдан кейин қўлланувчи ҳарфлар саналади. Жомий рисолада буларнинг барчасига
бирма-бир тўхталиб ўтади.
Рисоланинг кейинги фасли қофия ҳаракатларига бағишланган бўлиб, Жомий уларни
олтита эканлигини айтади. Улар:
расс, ишбоъ, ҳазв, тавжиҳ, мажро, нафоз.
Қофия ҳара-
катлари ҳарф шаклига эга эмас, улар маълум ҳаркатлар (белгилар) билан ҳарфнинг уст ва
остига қўйилади. Жомий уларнинг ҳар бирини алоҳида изоҳлаб, байтлар мисолида тушун-
тирган. Рисоланинг кейинги фасли қофия турларига бағишланган бўлиб, бу қофия турлари
қофиянинг барча унсурлари иштирок этиш-этмаслигига кўра фарқланади. Хусусан,
мута-
родиф
(бир-бирининг маънодоши) қофия сўнгида икки сокин ҳарфнинг кетма-кет келиши;
қофиянинг охири сокин ҳарф бўлса, ундан олдин мутаҳаррик ҳарф келса,
мутавотир
;
агар икки мутаҳаррик ҳарф келса,
мутадорик
; агар уч мутаҳаррик келса,
мутарокиб
; агар
тўрт маҳаррик келса,
мутаковис
шаклида ўқилиши батафсил изоҳланган. Рисоланинг ке-
154
йинги фаслида
муқаййад қофия
шакллари, турлари сўзлар орқали тушунтириб берилган.
“Рисолаи қофия”нинг 7-фасли қофия айбларига бағишланган бўлиб,
иқво, икфо, синод, ий-
то
каби атамалар асосида уларнинг илмий, назарий қоидалари амалий мисоллар, байтлар
билан изоҳланган.
Ийто
ҳақида маълумот бериш чоғида унинг икки хил шакли борлиги
келтирилади.
Ийто
қофия айбларидан бири бўлиб, бир сўз бир шакл ва мазмунда такрор-
ланади. Жомий бунинг икки шаклини фарқлайди:
ийтои жалий,
яъни очиқ такрор.
Фусун-
гар
ва
ситамгар
сўзларидаги
“гоф”, “ро
” ҳарфлари,
ѐрон
ва
дўстон
сўзидаги
“алиф”
ва
“нун”
ҳарфлари бунга мисол бўла олади.
Ийтои хафий
да эса бу ҳолат яширин бўлади.
Масалан,
об
ва
гулоб
сўзидаги каби. Рисоланинг кейинги фасли гарчи “Хотима” деб ном-
ланган бўлса ҳам, Жомий унда рисолага хулоса ясамайди. Бу фаслда қофиянинг икки:
маъмул
(амалдаги) ва
ғайри маъмул
қисмларидан иборат бўлишини таъкидлаб, уларни
изоҳлайди. Намуна сифатида Камол Исмоил қасидадан парчалар келтирилган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, А.Жомийнинг “Рисолаи қофия” асари мумтоз
поэтиканинг ажралмас қисмларидан бири – қофия илми назариясига бағишланган, ўзида
қофия илмига оид деярли барча маълумотларни қамраб олган илмий-назарий манбадир.
Шомуродова Ситора (Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ўқитувчиси)
ЭРКИН ВОҲИДОВНИНГ “ЁШЛИК ДЕВОНИ” ТЎПЛАМИДА АЛИШЕР НАВОИЙ
АНЪАНАЛАРИ
Аннотация.
Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг “Бадое ул-бидоя” девони дебочаси-
даги адабий-танқидий фикрлари, девончиликка қўйган талаблари ва Эркин Воҳидов то-
монидан тартиб берилган “Ёшлик девони”нинг бу талабларга нечоғлиқ жавоб бериши
ҳақида сўз боради.
Аннотация.
В статье рассмаривается литературная критика произведения Эрки-
на Вохидова “Ёшлик девони”, при создании которого он использовал “Бадое ул-бидоя”
Алишера Навои.
Annotation
. This article discusses the literary criticisms of Alisher Navoi‟s “Bado ul-
bid‟a”, his criticisms of divinity and the “Yoshlik devoni”, which is regulated by Erkin Vakhi-
dov, to meet these requirements.
Калит сўзлар:
девон, анъана, аруз, алифбо, мавзу, таркиб, бадиийлик.
Ключевые слова:
деван, традиция, аруз, алфавит, предмет, содержание, поэтика.
Key words:
devan, tradition, aruz, alphabet, subject, content, poetics.
Асрлар оша адабиѐт инсон ва унинг туйғуларининг инъикоси бўлиб келган. Бу бо-
рада шеъриятнинг аҳамияти беқиѐс. Шеъриятнинг турли-туман шакллари туйғуларни тур-
ли ракурсларда акс эттирар экан, аруз, бармоқ, эркин ва оқ шеър каби вазнлар юзага кел-
ди. Ўтган аср бошларида аруз вазнига ихтисослашган шеъриятимизга жадид шоирлари-
миздан Фитрат, Чўлпон кабилар бармоқ ва эркин вазнни олиб киришди. ХХ аср 60–70-
йилларига келиб, аруз вазнида ижод қилиш камайиб кетди. Бу ҳақида адабиѐтшунос Аб-
дулла Аъзам ѐш шоир Алишер Муқимовнинг “Хушқадам” номли китоби сўз бошисида
шундай фикрларни келтиради: “ХХ асрнинг бошида арузни унутиш жараѐни бошланган
ва бу аср ўрталарига келиб, интиҳосига яқинлашиб ҳам қолган – деярли унутилган. Бу-
нинг оқибатида ҳозир ҳам кўпчилик “ғазал – бу бор йўғи а-а, б-а, в-а… тарзида қофияла-
надиган бармоқ вазнидаги шеър” деган тушунчага эга”.
1
Эркин Воҳидов ўша даврда “эс-
килик сарқити” сифатида четга суриб қўйилган вазн – арузда ғазаллар битиб, уларни “Ёш-
лик девони”да жамлади.
1
Муқимов А. Хушқадам. Т., “Ўқитувчи”, 2019.
