№1 | 2024
19
Ахмедов Ойбек Сапорбаевич,
Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари университети профессори,
филология фанлари доктори (DSc)
ФИНЛЯНДИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ
ТИЗИМИДАГИ ФАРҚЛИ ЖИҲАТЛАР
http://dx.doi.org/10.5281/zenodo.00000000
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада Финляндия давлатининг олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги
ўзига хос хусусиятлар, докторантурадан кейинги академик карьера босқичлари (пост
докторантура) тўғрисида батафсил маълумотлар берилган. Шунингдек, Фин давлати таълим
тизимининг айрим мақбул жиҳатлари мамлакатимиз таълим тизимига тадбиқ этилиши
юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилган.
Калит сўзлар:
Финляндия таълим тизими, олий таълимдан кейинги таълим,
докторантура, пост докторантура, лицензияли педагог, илмий-педагогик кадрлар.
Akhmedov Oybek Saporbaevich,
Professor of the Uzbekistan State University of
World Languages, Doctor of Philology (DSc)
DIFFERENCES IN POSTGRADUATE EDUCATION SYSTEMS IN FINLAND AND
UZBEKISTAN
ABSTRACT
This article provides detailed information about the specific features of the post-doctoral
education system of the Finnish state, the stages of the academic career after the doctorate (post
doctorate) educational system. As well as, some suggestions and comments were made regarding
the application of some acceptable aspects of the education system of the Finnish state to the
education system of our country.
Keywords:
Finnish education system, post-secondary education, doctoral studies, post-
doctoral studies, licensed pedagogue, scientific-pedagogical personnel
Ахмедов Ойбек Сапорбаевич
профессор Узбекского государственного
университета мировых языков,
доктор филологических наук
РАЗЛИЧИЯ В СИСТЕМАХ ПОСЛЕВУЗОВСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ
ФИНЛЯНДИИ И УЗБЕКИСТАНА
№1 | 2024
20
АННОТАЦИЯ
В данной статье представлена подробная информация об особенностях системы
докторантуры финского государства, этапах научной карьеры после докторантуры (post
Doctorate). Также были высказаны предложения и замечания относительно применения
некоторых приемлемых аспектов системы образования Финляндского государства в системе
образования нашей страны.
Ключевые слова:
Финская система образования, после среднее образование,
докторантура,
постдокторантура,
лицензированный
педагог,
научно-педагогический
персонал
КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш учун давлат
томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган
20дан
зиёд
норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, улар узлуксизлик, очиқлик, шаффофлик ва рақобат
тамойилларига асосланган. Бундан кўзланган асосий мақсад, илм-фанни 2030 йилгача
такомиллаштириш орқали ижтимоий-иқтисодий соҳаларни жадал ривожлантириш, илмий-
педагогик, илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда
илмий-инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ
қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билимга эга ва мустақил
фикрлайдиган юқори малакали, илмий кадрларни тайёрлаш, шунингдек, мамлакатда илмий
инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга
кўтаришдир.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия
тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ - 4884-
сон Қарорининг 3-бандида Финляндия давлатининг таълим соҳасидаги ижобий тажрибасини
Ўзбекистон таълим тизимига жорий этиш, шунингдек, 2022 йил 21 июндаги “Педагогик
таълим сифатини ошириш ва илмий-педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари
фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-289-сон Қарорига
мувофиқ ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ихтисослик
кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасаларнинг
бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака
ошириш ва стажировкага юбориш чораларини кўриш вазифалари юклатилган.
Дарҳақиқат, сўнгги вақтларда таълимнинг Финляндча тажрибаси ҳақида кўп сўз
юритилмоқда. Даставвал, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи
вақтида бошланғич мактаблар учун «Финляндия стандартлари» асосида дарсликлар ишлаб
чиқилишини эълон қилдилар ва «Финляндиянинг халқ таълими, шунингдек, олий таълим
тизими Европада ва умуман бутун дунёда рақобатбардош, намуна таълим тизими экани»
билан
изоҳланди.
Кейинчалик,
Қашқадарё
вилоятини
стратегик
ривожлантириш
масалаларига бағишланган Президент ҳузуридаги йиғилишда 2023-2024 ўқув йилидан
бошлаб вилоятнинг 48 та мактабида Финляндия таълим тизимини татбиқ этиш
тўғрисида кўрсатма берилди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
вакиллари томонидан ушбу масала Финляндиялик экспертлар билан ўзаро муҳокама
қилингани ҳақида ҳисобот берилган эди.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда мамлакатимиз таълим тизимида Финляндия тажрибасини
қўллаш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Биз ушбу давлат таълим
тизимининг ўзига хос хусусиятлари нимада эканлигига тўхталиб ўтамиз. Финляндия
болалари таълимни баъзи бир мамлакатларникига нисбатан кечроқ бошлашади. Улар 7
ёшдан бошлаб мактабга қабул қилинади. «Болаларни ҳаддан зиёд эрта мактабга бериш
илмий жиҳатдан фойдали эмаслиги тасдиқланган», дейилади фин тизимида. Бундан ташқари,
Финляндиянинг узлуксиз таълими инклюзив таълим тизими тамойилларга асосланган десак,
№1 | 2024
21
муболаға бўлмайди, албатта. Таълим тизимидаги тенглик, адолатлилик, академик ва
молиявий эркинлик, фидоийлик, кўзбўмячиликдан йироқлик Финляндия таълим тизимининг
устувор ва бош мезонларидан бири ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги глобаллашув ва ўзгарувчан даврда бутун
дунё муайян таълим тизими учун дастурларни самарали ва сифатли ишлаб чиқиш ҳамда
амалиётга жорий этиш учун маълум муаммоларга дуч келмоқда. Ахборот коммуникацион
технологияларга оид кўникмалар, замонавий тенденциялар асосида фикрлаш, жамоавий ва
масофавий ишлаш малака, кўникмалари ҳамда работотехника, сунъий интеллект билан
боғлиқ масалалар, XXI асрнинг янги кашфиётларини ўрганишга вақт ва имкон топиш
бугунги куннинг кечиктириб бўлмайдиган масалаларидан бирига айланган. Шунингдек,
замон талабига жавоб бера оладиган ўқув дастурларни ишлаб чиқиш, ўқувчилар ва
талабаларни дунёқарашини юксалтириш, тафаккурини замон талабига мос равишда
ўзгартириб, мустақил фикрлайдиган етук кадрларни тарбиялаш ҳозирги даврнинг ўткир
вазифаларидан бири эканлигини изоҳлашга эҳтиёж мавжуд эмас.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети раҳбариятининг
ташаббуси билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар жорий йил 14-26 январь кунлари
Финляндия таълим тизим билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашишга мўлжалланган
малака ошириш дастурида иштирок этишди. Шахсан мен университет профессори сифатида
малака ошириш дастури иштирокчилари билан биргаликда Финляндиянинг таълим тизими
муассасалари бўлган Ювяскюля шаҳридаги университетлар, ўрта, юқори мактаб, мактабгача
таълим муассасаларида кўргазмали дарсларда иштирок этиб, ўз малакамни Хельсинки
университети ҳамда тил ўқитиш марказларида оширдим, шунингдек, Фин таълим тизимини
яқиндан ўргандим.
Ушбу малака ошириш жараёнида Финляндиянинг олий таълимдан кейинги таълим
тизимидаги айрим жиҳатлари билан қизиқдик.
Финляндия давлатининг олий таьлимдан кейинги таълим тизими ўзига хос хусусиятга
эга. Ушбу давлатда олий таълимдан кейинги таълим бир поғонали тизим ҳисобланиб PhD,
яъни фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни муваффақиятли
ҳимоя килиш билан якунланади. Фалсафа доктори, (PhD) диссертациясини муваффақиятли
ҳимоя қилган илмий даражали ходимлар икки тоифага ажралади. Биринчи тоифадаги
ходимлар ўзларининг истиқболли фаолиятини келгусида илмий-тадқиқот ишлари устида
ишлаш билан шуғулланишади. Яъни, улар пост докторонтура (post doctoral) ишлари билан
шуғулланишса, иккинчи тоифадаги илмий даражали ходимлар эса эгаллаган назарий
билимларини амалиётга бағишлашади.
Қиёсий таҳлил қиладиган бўлсак, айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг олий
таълимдан кейинги таълим тизими 2 поғонали тизим ҳисобланади. Биринчиси, таянч
докторантура, яъни фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация
тайёрланса, иккинчиси эса докторантура, яъни Doctor of Science – фан доктори (DSc) илмий
даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиниши лозим. Бундан ташқари,
мамлакатимизнинг олий таълимдан кейинги таълим тизимида таянч докторантурага ёки
докторантурага кирмасдан туриб, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда мустақил
изланувчилик асосида ҳужжатларни расмийлаштириб ҳам илмий иш билан шуғулланиш
мумкин. Мустақил изланувчилик ҳам докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш
мақсадида муайян мутахассисликни чуқур ўрганиб, илмий изланишлар бўйича фалсафа
доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун ташкил этиладиган
олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича ўзига хос олий ўқув
юртидан кейинги таълим шакли ҳисобланади.
Финландияда докторантурада (PhD student) таҳсил олиш давомийлиги 4 йилни ташкил
этади. Бироқ, ҳақиқий давомийлик таълим йўналишига ва тадқиқотчининг индивидуал
№1 | 2024
22
ривожланишига қараб фарқ қилиши мумкин. Масалан: 4 йилдан 6 ёки 7 йилгача ҳам
чўзилиши мумкин.
Бу давр мобайнида докторант бепул таълим олиш ҳуқуқига эга бўлади. Лекин, давлат
томонидан бу давр учун стипендиялар университет, ўқишдаги йўналиш соҳаси, махсус
докторлик дастури ва мавжуд маблағ каби бир қатор омилларга қараб фарқ қилиши мумкин.
Финляндияда докторантлар учун стипендиялар билан боғлиқ баъзи муҳим фикрлар
қуйидагилардир:
1.
Тўлиқ молиялаштирилган позициялар
: Финляндиядаги баъзи докторлик
позициялари тўлиқ молиялаштириш билан таъминланади. Бу одатда ўқув тўловларини
қоплайди ва яшаш харажатлари учун ойлик стипендия тарзида берилади. Ушбу тўлиқ
молиялаштирилган позициялар кўпинча тадқиқотчининг махсус лойиҳа маблағлари
ҳисобидан таъминланади.
2.
Стипендиялар
: Финляндияда докторантлар учун ойлик стипендия университетга,
молиялаштириш манбасига ва университет жойлашган минтақада яшаш нархига қараб,
тахминан
1500
дан
2500
€ (еврогача) ва ундан кўп бўлиши мумкин.
3.
Қўшимча маблағ
: стипендиядан ташқари, докторантлар саёҳат, халқаро
конференцияларда иштирок этиш учун, амалий тажриба ишлари ва тадқиқот материаллари
каби илмий ишлар билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш имкониятига эга бўлишлари
мумкин.
4.
Ташқи молиялаштириш
: баъзи докторантлар Финляндия ёки халқаро
молиялаштириш агентликлари, тадқиқот кенгашлари ва ташкилотлари, фондлар ёки хусусий
ташкилотларнинг стипендиялари, грантлар ёки тадқиқот шартномалари орқали ташқи
молиялаштириш билан таъминланади.
5.
Ярим кунлик иш
: баъзи докторантлар ўз даромадларини ўқитувчи ёки илмий
ёрдамчи сифатида ярим кунлик ишлаш орқали тўлдиришлари мумкин. Аммо, бундай
имкониятларнинг мавжудлиги ҳар хил бўлиши мумкин.
6.
Солиқ
: шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Финляндияда докторантурада ўқиш учун
стипендиялар ва молиявий ёрдамнинг бошқа шакллари солиққа тортилади. Шунинг учун
солиқ ва солиққа тортиш натижаларини университет ёки тегишли давлат органлари билан
аниқлаштириш тавсия этилади.
Умуман
олганда,
Финляндиядаги
докторантлар
молиявий
ёрдамнинг
турли
шаклларидан фойдаланиш имкониятига эга ва улар оладиган стипендия ёки стипендия
миқдори индивидуал шароитларга ва уларнинг махсус илмий дастури ёки тадқиқот лойиҳаси
учун мавжуд бўлган маблағларга қараб фарқ қилиши мумкин.
Докторантурага кириш учун энг биринчи қилинадиган муҳим иш илмий раҳбар
розилигини олишдир. Бунда илмий раҳбарга сиз 5-6 варақдан кам бўлмаган ҳажмда амалга
оширилажак тадқиқотингизни
асосномаси
(Research plan) ёзиб жўнатишингиз ва
ишингизнинг долзарблигини асослаб бера олишингиз лозим бўлади.
Докторантурага қабул бир йилда
икки марта
– апрель ва августь ойларида бўлади
(ариза топшириш муддати университет ва дастурга қараб фарқ қилиши мумкин). Қабул
қилинган докторантга тўрт йил давомида университетда бўладиган барча дарсларда иштирок
этишга рухсат берилади. Финляндиянинг олий таълимдан кейинги таълим тизимида фалсафа
доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун зарур бўлган 260 кредитни тўплаш талаби
мавжуд. Унинг 60 кредити offline, яъни маълум аудитория дарсларига, 200 кредит эса
докторантнинг ўз илмий тадқиқоти устида ишлаш учун ажратилган. Аниқроқ қилиб
айтганда, докторант диссертация мавзуси бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш
билан бир қаторда ўз тадқиқоти юзасидан мақолалар чоп этиши, шунингдек, ўз навбатида
университетни тугатган курслари учун маълум миқдордаги кредит (ECTS)ни тўплаши лозим.
Финляндияда докторант “асосий” ва “таянч” мутахассислик фанлари доирасида кўп сонли
курслар ва семинарлардан ўтиши керак бўлади. Асосий мутахассислик фанлари илмий-
тадқиқот фаолиятининг умумий йўналишини белгиласа, қўшимча мутахассислик фанлари
эса докторантнинг умумий ривожланиши учун қандай курсларни ўташини кўрсатади.
№1 | 2024
23
Докторантура дастури доирасида биринчи йил ҳар бир докторант мутахассислиги бўйича
ўртача 7 семестрлик курсларни, тахминан, жами 14 курсни ўташи талаб қилинади.
Финляндияда докторантурадан кейинги академик карьера қуйидаги беш босқичдан
иборат:
пост докторантура
(tutkijatohtori) докторлик дастури битирувчиси илмий
фаолиятининг давоми сифатида илмий карьера учун тайёрланиш имконини беради. Ушбу
босқич одатда уч йилдан беш йилгача кичик тадқиқотчи сифатида давом эттирилади.
Доцент
(dosentti). Ушбу унвонни олиш учун ходим бир нечта илмий нашрларга эга
бўлиши, шунингдек, педагогик маҳорат ва функционал - вазифалари, ўз зиммасига
юклатилган хизматларни намойиш қила олиши лозим. Университетда доцентлар одатда
ўқитувчилар ёки катта илмий ходимлар лавозимларини эгаллашади.
Профессор ассистенти
(apulaisprofessori). Бу позиция Финляндияда нисбатан яқинда
пайдо бўлган. Иш берувчи томонидан ассистент лавозимига шартнома одатда ходимнинг иш
стажига қараб икки йилдан беш йилгача тузилади. Белгиланган муддат тугагандан сўнг,
университет илмий кенгаши ходимнинг иши ва илмий-тадқиқот фаолиятини баҳолайди.
Шундан сўнг эса унинг шартномасини бошқа муддатга узайтириш тўғрисида қарор қабул
қилади. Иккинчи шартнома охирида ёрдамчи навбатдаги даражага кўтарилиши мумкин.
Катта ўқитувчи
(yliopistonlehtori) - Ассистент лавозими ва профессор лавозими
ўртасидаги оралиқ позиция. Ушбу даражадаги ходим профессор ўринбосари вазифаларини
бажаради, аммо кафедрага раҳбарлик қила олмайди.
Профессор
(professor). Ушбу лавозимни эгаллаш учун номзодлар халқаро нуфузли
журналларда илмий нашрларга эга бўлишлари, монография нашр эттириши, Ҳирш индекси
юқори бўлиши, нуфузли лойиҳалардаги иштироки, илмий-тадқиқот ва ўқитувчилик
фаолиятидаги хизматлари намунали бўлиши лозим. Профессорлик учун асосий тўсиқ,
университетларда ушбу лавозимларнинг чекланганлиги.
Профессорлик илмий унвонини олиш нафақат чет элликлар учун, балки резидент учун
ҳам анча қийин кечадиган жараён ҳисобланади. Бу, биринчи навбатда, таклифларнинг
камлиги билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, бўш иш ўринлари ҳақида газеталар ва
журналларда ёки бандлик веб-сайтларидан билиб бўлмайди. Бу маълумотлар асосан
университет ичидаги маълумотлар ҳисобланади. Шунингдек, университет ходимларининг
70%дан ортиғи университет битирувчиларидир.
Финляндиядаги докторантлар ўқишнинг ярмида оралиқ лицензия (lisensiaatti)
даражасини олишлари мумкин. Лицензия университетда оғзаки ҳимоя қилинган асл
тадқиқотларни ўз ичига олган қисқа илмий тезисни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Ушбу
малакага эга бўлиш тадқиқотчининг илмий изланишлари, илмий услуби ва фикрлашини
мустақил равишда қўллаш қобилиятини тасдиқлайди. Шунингдек, агар докторант тўлиқ
докторлик иши билан ишлашга қарор қилмаса, иш билан таъминлаш учун уларнинг таълим
даражасининг расмий ҳужжатлари сифатида тақдим этади. Лицензия даражалари “тиббиёт
доктори” ёки “технология фанлари лицензияси” каби фан/соҳага хос унвонларга эга.
Докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиш докторлик даражасига
қўйиладиган энг муҳим талабдир. У фанга янги илмий билимлар орқали ҳисса қўшадиган
мустақил, оргинал тадқиқотларни намойиш қилиши лозим. Диссертациянинг ҳажми бўйича
қатъий қоидалар мавжуд эмас, аммо одатда 200-300 саҳифани ташкил қилади. Диссертация
бир нечта илмий тадқиқот мақолаларидан иборат монография ёки компиляция тезиси
шаклида бўлиши ҳам мумкин. Мақолаларни жамлаб монография шаклига келтирилган ушбу
рисоланинг ҳажми 50-60 саҳифани ташкил этади. Тадқиқот жараёнида оралиқ натижалар
вақти-вақти билан чоп этиб борилади ва бу ўринда албатта, илмий анжуманларнинг тезислар
тўпламларига қараганда илмий журнал нашрлари кўпроқ обрўли ҳисобланади.
Компиляция тезисининг бир қисми сифатида киритилган барча илмий мақолалар ва
қўлёзмалар докторлик диссертациясининг асл асари бўлиши лозим. Улар билан нашр этишда
етакчи муаллиф ҳам бўлиши мумкин. Финляндияда олий таълимдан кейинги таълимда
таҳсил олувчи докторантлар ўз тадқиқотлари доирасида камида 3 тадан 5 тагача илмий
мақола нашр эттиришлари талаб қилинади. Мақолалардан камида биттаси тадқиқот амалга
№1 | 2024
24
оширилаётган таълим муассаси илмий журналида нашр этилиши лозим. Ҳимоя қилинган ва
қабул қилинган лицензия тезислари ҳам тўпламга киритилиши мумкин. Диссертация
университетда ўқитиш тилида (одатда фин ёки инглиз тилларида) бир ёки бир нечта
маслаҳатчилар назорати остида ёзилади.
Докторлик диссертацияси тугаллангандан сўнг, у жиддий имтиҳон жараёнидан ўтади.
Биринчидан, университет одатда камида учта эксперт шарҳловчидан иборат баҳолаш
қўмитасини тайинлайди. Улардан бири бошқа Финляндия ёки хорижий халқаро
университетдан бўлиши мумкин. Махфий ёзма баёнотларга асосланиб, ушбу эксперт қўмита
диссертация ишининг жамоат экспертизасидан ўтиши мумкинми ёки йўқлигини ҳал қилади.
Агар ижобий тарзда тасдиқланса, якуний босқич - бу оммавий имтиҳон ёки баҳс деб
номланувчи оғзаки ҳимоя тадбиридир. Ҳимоя - бу университет бўйлаб эълон қилинган ва ҳар
қандай меҳмонлар учун очиқ бўлган оммавий тадбир ҳисобланади. У диссертант раҳбари
томонидан бошқарилади ва номзоднинг ўз тадқиқотларини умумлаштирган тақдимотини ўз
ичига олади. Ҳимоя жараёни баҳолаш қўмитаси аъзолари ва қатнашчилар томонидан савол –
жавоб тарзида бўлади. Диссертация ҳимояси жараёни жуда пухта режалаштирилган бўлиб
расмий шаклда ўтади ва у 3-4 соат давом этиши мумкин. Диссертация ҳимояси жараёнида
оппонент ва эксперт гуруҳ аъзолари диссертантни тадқиқот иши билан боғлиқ барча
саволлар бўйича сўроқ қилишади. Илмий раҳбар докторантининг илмий ишининг барча
нозик жиҳатларини батафсил ва пухта ўрганиб чиққан бўлиши керак. Бу докторлик
даражасидаги тадқиқотга асосланган муҳим ҳиссадир. Бу жараёнда чет тилини билиш ҳам
синовдан ўтказилади ва хулоса берилади. Ҳимоя жараёнида берилган саволларга албатта,
докторант ўз фикрини билдириб, ҳар бир саволга аниқ ва лўнда жавоб бериш орқали ўзининг
позициясини ҳимоя қилишга ҳамда асослашга ҳақли.
Ҳимояда ҳар қандай зарур ўзгаришлар ва модификацияни кўриб чиққандан сўнг,
эксперт қўмита аъзолари докторлик даражасини бериш тўғрисида овоз қабул қилишади.
Талабгор докторлик илмий даражасига лойиқ бўлиши учун эксперт қўмита аъзоларидан
ижобий қарор олиши керак. Тўлиқ овоз билан ўтгандан сўнг, номзодга “доктор” ёки
“фалсафа доктори” каби махсус унвон берилади. Муваффақиятли ҳимоя қилган талабгорлар
рамзий шаклда дипломдан ташқари махсус шапка ва қилич билан тақдирланишади.
Агар сиз норезидент шахс бўлсангиз ва Финляндия давлатида докторантурада таҳсил
олиб, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлмоқчи бўлсангиз қуйидагиларга
эътибор беришингиз лозим:
1. Одатда Финляндияда олий таълимдан кейинги таълимда ўқиш ҳуқуқига эга бўлиш
учун сизга тегишли йўналишда магистр даражаси ёки унга тенглаштирилган академик
даража керак бўлади. Эгаллаган магистрлик даражангиз мўлжалланган докторлик тадқиқот
иши билан чамбарчас боғлиқ ёки яқин йўналиш (ихтисослик) бўлиши керак.
2. Ушбу давлатда докторлик дастурлари албатта, университетлар томонидан таклиф
қилинади. Сизга қизиқарли бўлган докторантура йўналиши учун университетга тўғридан-
тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Батафсил маълумотлар ва масус талаблар учун сиз
докторлик дастурларини таклиф қилувчи Финляндия университетларининг веб-сайтларига
киришингиз ёки бевосита қабул комиссияларига мурожаат қилишингиз мумкин. Улар сизга
ариза бериш тартиб-қоидалари, мувофиқлик мезонлари ва ҳар қандай қўшимча талаблар
ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этишлари мумкин.
3. Аризангизни бир қисми сифатида сизда ўзингизнинг тадқиқот мавзунгизни
долзарблиги, тадқиқот мақсадлари, тадқиқот методологияси ва ушбу фан соҳасига
қўшадиган ҳиссангизни тавсифловчи батафсил тадқиқот асоснома (proposal)ни юборишингиз
лозим. Чунки, мазкур ариза ва асоснома тадқиқотингизни муҳим таркибий қисми
ҳисобланади ва докторлик даражасидаги тадқиқот ишларига тайёрлигингизни кўрсатувчи
омилдир. Aриза топшириш тартиблари, муддатлари ва талаблари университет ва дастурларга
қараб фарқ қилиши мумкин. Университет томонидан тақдим этилган ариза топшириш
йўриқномаларини эътибор билан кўриб чиқиш тавсия этилади.
№1 | 2024
25
4. Докторантурага киришда сиз танлаган университет ва дастурга қараб сиздан
интервю-суҳбатда иштирок этишингиз ёки танлов жараёнининг бир қисми сифатида
имтиҳондан ўтишингиз талаб қилинади. Бу сизнинг илмий тадқиқотга нисбатан
қизиқишингизни, илмий даражага ва дастурга мувофиқлигингизни муҳокама қилиш учун
асос ва имкониятдир.
5.Финляндияда кўплаб докторлик дастурлари инглиз тилида ўқитилганлиги сабабли,
сиздан инглиз тилини яхши билиш талаб қилинади. Маҳаллий жамолар ёки муассасалар
билан ўзаро боғлиқ бўлган баъзи дастурлар фин ёки швед тилларини билишни талаб қилади.
6. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, баъзи докторлик позициялари маблағ билан
таъминланган бўлса-да, бошқалари сиздан стипендиялар, грантлар, фондлар ёки тадқиқот
шартномалари орқали ўз маблағингизни таъминлашингизни талаб қилиши мумкин.
Университет, тадқиқот ташкилотлари, молия агентликлари ва бошқа ташқи манбалар орқали
мавжуд бўлган молиялаштириш имкониятларини ўрганиб чиқиш керак бўлади.
7. Финлянидияда докторантурада ўқиш учун одатда илмий раҳбар ёки маслаҳатчига
эга бўлиш муҳим талаблардан биридир. Илмий раҳбар докторантнинг ўқиши жараёнида йўл-
йўриқ кўрсатиб, маслаҳат беришда ёрдамчи шахс ҳисобланади.
8. Агар сиз норезидент шахс бўлсангиз, яъни хорижлик талаба сифатида Финляндияда
докторантурада ўқишни режалаштирётган бўлсангиз унда талабалик визаси ёки яшаш учун
иммиграцион рухсатнома олишингиз зарур. Финляндияга режалаштирилган келишингиздан
олдин иммиграция талаблари ва тартиб-таомилларни ўрганиб чиқиш тавсия тилади.
9. Юқоридаги талабларни бажариш ва ариза бериш жараёнига риоя қилиш орқали сиз
Финляндияда докторлик (PhD) илмий даражасини олишингиз ва танлаган илмий соҳа
йўналишингиз бўйича билим ва кўникмаларни оширишга ҳисса қўшишингиз мумкин.
ХУЛОСАЛАР.
Хулоса сифатида қайд этиш лозимки, Финляндиянинг олий таълимдан кейинги таълим
тизими бир қатор ўзига хос хусусиятлар билан Ўзбекистон Республикасининг олий
таълимдан кейинги таълим тизимидан фарқ қилади.
Бироқ, иккала давлатда ҳам докторлик диссертациясини ёзиб тугатган талабгорларлар ўз
тадқиқот ишида тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун
йирик ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқиши,
муҳим ижтимоий-иқтисодий, илмий ёки амалий муаммолар ечимини келтириши лозим.
Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса
қўшадиган назарий-методологик ва услубий асослар, илмий асосланган техник ёки
технологик ечимлар такомиллаштирилган бўлиши лозим. Тўпланган материаллар муайян
илмий усуллар ёрдамида таҳлил қилиниши, олинган илмий натижалар холис баҳоланиши ва
хулосалар чиқарилиши лозим. Шу маънода, муаммони танлашнинг асосий мезони, бир
томондан, унинг “илмий хусусиятлари”га боғлиқ бўлса, иккинчидан унинг белгиланган
муддатда аниқ ечилиши билан изоҳланади.
Иқтибослар / References / Сноски
[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097 - сон Фармони. 2020 йил 29-октябрь.
[2]
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Таълим-тарбия
тизимини
янада
такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ - 4884-сон Қарори. 2020
йил 6 ноябрь.
[3] Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва
илмий-педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-289-сон Қарори. 2022 йил 21 июнь.
[4] Lounaskorpi P. Teach Like a Finn: Less workload, more results. Mannual book. 2023.
