Investitsiyaning tijorat banklaridagi o‘rni

Поделиться
Самадкулова, Ф. (2023). Investitsiyaning tijorat banklaridagi o‘rni. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(1), 244–248. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp244-248
Фируза Самадкулова, Stars International University

студентка 2 ступени

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ilmiy ishda O‘zbekiston tijorat banklarida samarali investitsion faoliyatni tashkil etish masalalariga e’tibor qaratilgan. Muallif investitsiyalarga taraqqiyot va farovonlikning muhim omili sifatida e’tibor bergan. Tijorat banklarining investitsion quyilmalari hajmiga ta’sir qiluvchi omillar tahlil qilingan. Tijorat banklaridagi investitsiya faoliyatini rivojlantirish maqsadida chet davlatlar tajribasidan foydalanish yo‘llari taklif etilgan.

Похожие статьи


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

244

INVESTITSIYANING
TIJORAT
BANKLARIDAGI
O‘RNI

SAMADQULOVA FIRUZA,

2-Stars International University
bosqich talabasi,
Toshkent, O‘zbekiston
feruzasamadkulova@gmail.com

Annotatsiya:

Ilmiy ishda O‘zbekiston tijorat banklarida samarali investitsion faoliyatni

tashkil etish masalalariga e’tibor qaratilgan. Muallif investitsiyalarga taraqqiyot va
farovonlikning muhim omili sifatida e’tibor bergan. Tijorat banklarining investitsion quyilmalari
hajmiga ta’sir qiluvchi omillar tahlil qilingan. Tijorat banklaridagi investitsiya faoliyatini
rivojlantirish maqsadida chet davlatlar tajribasidan foydalanish yo‘llari taklif etilgan.

Kalit so‘zlar:

investitsiya; bank; moliya; tizim; kreditlash.

Юртимизда фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг инвестици-

он сиёсатини замон талабларига мослаштириш қатъий талаб этилаётга-
нига бир қанча сабаблар бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2010 йил 26 ноябрдаги ПК–1438-сонли “2011–2015 йилларда республика мо-
лия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда
юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йунали-
шлари тўғрисида”ги қарори, “Тижорат банкларида активлар сифатини та-
снифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захи-
ралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги
Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил
13 июндаги 14/3-сонли қарори ижросини глобаллашув шароитида мамла-
катлар ўртасидаги интеграция жараёнларининг жадаллашаётгани бунинг
биринчи сабабларидан ҳисобланади. Бу суръатлар ижтимоий-сиёсий, иқти-
содий, маданий-гуманитар, спорт, қўйингки, давлат ва жамият ҳаётининг
барча жабҳаларида ўз ифодасини топиб бормоқда. Бундай тенденциялар,
албатта, молия бозорлари, тижорат банклари, молиявий механизмлар, ху-
сусан, инвестициялар оқимининг кўринишини мутлақо ўзгартириб юборди.

Бунда банкларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар, шунингдек,

аҳоли қўлидаги бўш маблағларни ўрта ва узоқ муддатли вақтларга жалб қи-
лиш ва тўғри йўналтиришнинг мақсадга мувофиқ кечиши ҳамда (энг долзарб
масала бўлган аҳолининг ишсизлик даражасини камайтиришга қаратилган)
зарурий маблағларни инвестицион фаолиятнинг мақсадли мўлжаллари тизи-
мини ташкил этиш ва мазкур мақсадларга эришиш усулларини эркин танлаш
учун имкониятлар бериляпти. Институционал жиҳатдан қараганда, бу инве-
стицион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш бўйича комплекс чора-тад-

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp244-248


background image

STARS International University

245

бирлар амалга оширилмоқда деганидир. Айнан шу нуқтаи назардан тижорат
банкларининг муайян фаолияти инвестицион активларнинг мувофиқ тарки-
би ва ҳажмини таъминлаш, таваккалчиликнинг мақбул даражасида активлар
даромадлилигини оширишга йўналтирилиши керак.

Ўз навбатида банк ресурс базасини кенгайтириш ва банк ресурслари

сақланишини таъминлаш ҳам истиқбол мақсадлари қаторидан жой олиши
лозим. Шундагина инвестицион қўйилмаларнинг ликвидлилиги, хавфсиз-
лиги ва даромадлилиги ҳамда ўсиб бориши учун прагматик шароит ярати-
лади. Шу ўринда инвестиция йўналишида тижорат банкларини рағбатлан-
тирувчи омиллар бўйича қуйидаги таклифларни келтириб ўтиш мумкин:
рақобатдаги устунликни ошириш, ресурс базасини кенгайтириш ҳисобига
кредитлаш ҳажмини ошириш, кредит портфели таваккалчиликларини дивер-
сификациялаш асосида таваккалчилик даражасини камайтириш, кредит қай-
тмаслиги таваккалчилигини камайтириш.

Демак, ҳали олдинда қиладиган ишлар кўп. Масалан, мамлакатимиз банкла-

рида ҳамон қисқа муддатли манбаларни қисқа муддатли активга йўналтириш
кўлами мавжуд. Шундай экан, тижорат банкларининг узоқ муддатли актив-
ларга қўйилма қилиш имкониятларини кенгайтириш зарур. Ҳозирги кунда
республикамиз банкларининг фонд бозоридаги операциялари кўлами кичик-
лигича қолмоқда. Бу миқёсни тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Тижорат банклари ликвидлиликни самарали бошқариш, инвестицион порт-
фель таркибини оқилона шакллантириш йўлидаги айрим тўсиқларни барта-
раф этиш давр талабидир.

Бунинг учун эса зарур институционал ва ҳуқуқий пойдевор яратилиб, та-

комиллаштириб бориляпти. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда
қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Ре-
спубликасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунлар, давлатимиз раҳ-
барининг “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали
пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги, “Ташқи беғараз кў-
мак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш-
ни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “2017–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги
фармонлари, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари
доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини тако-
миллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва
бошқа шу каби муҳим ҳужжатлар тижорат банкларининг инвестицион фао-
лияти самарадорлигини оширишга ҳам туртки беради.

Зеро, ҳар қандай ислоҳот натижаси халқимиз учун фаровон ва муносиб

турмуш шароитини яратишга хизмат қилиши даркор. Давлатимиз раҳбари
таъкидлаганидек, “Одамларимиз етарли даромад топиши учун энг қулай
бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш
жойларини кўпайтиришимиз зарур. Бу ғоят долзарб ишларни ўзимиз қилма-
сак, ҳеч ким бизга четдан келиб қилиб бермайди”. Тижорат банклари эса ай-
нан мана шундай муҳим жараёнларнинг энг фаол ва узлуксиз иштирокчисига
айланиши бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

246

Бинобарин, бугун қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритаётган

бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришаётгани аксиомага айла-
ниб улгурди.

Президентимиз таъкидлаганидек, “инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери,

ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди.

Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги тех-

нологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб кела-
ди, тадбиркорлик жадал ривожланади”.

Хўш, мазкур муҳим йўналишда тижорат банклари қандай иштирок этяпти?

Тўғри, юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистоннинг суверен давлат облига-
цияларини халқаро молия бозорларига чиқарилди. Бу борада “J.P.Morgan”,
“Citibank”, “DeutscheBank” каби етакчи халқаро инвестиция банклари билан
ҳамкорлик олиб бориляпти.

Лекин хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда мамлакатимиз

банк-молия салоҳиятини тўла намоён этиш учун яна қандай чоралар кўрил-
моқда ёки кўриш керак?

Охирги йилларда банк ва молия тизимида жадал давом эттирилаётган жа-

дал ислоҳотлар аввало соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий
этишда намоён бўляпти. Ўз навбатида узоқ йиллар давомида банклар капи-
талининг асосий қисми давлатга тегишли бўлиб келганди. Бу эса банк секто-
рида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб келар, хизмат кўрсатиш сифатига салбий
таъсир кўрсатиб келаётган эди.

Бинобарин, сўнгги йилларда банклар фаолияти, айниқса, уларнинг инве-

стицион жараёнлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган муҳим ин-
ституционал ўзгаришлар амалга ошириляпти. Давлат раҳбарининг топши-
риғи билан ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмаги-
да банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия
ишлаб чиқилмоқда.

Зеро, шу асосда банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келади.

Пировардида давлат банклари улуши босқичма-босқич камайиб боради ва
соҳада рақобат муҳитини яхшилаш, тижорат банклари фаолиятини, кредит-
лаш сифати ва маданиятини, айниқса, уларнинг инвестицион активлигини
ҳар томонлама оширишга хизмат қилади.

Бу йўлда молия бозорлари, жумладан, фонд бозорини ривожлантириш,

янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш
орқали, банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш, илғор ахборот тех-
нологиялари асосида банк тизимини равнақ топтиришга алоҳида эътибор
қаратиляпти. Сармоядорлар учун кенг ва қулай шароитлар яратиб бери-
ляпти. Бу йўлдаги биринчи қадам албатта валюта бозорини эркинлаштириб
борилаётгани ҳисобланади.

Айнан мазкур омиллар тижорат банкларининг инвестициявий фаолияти

самарадорлигини ошириш, институционал асосларини такомиллаштиришга
туртки бўляпти.

Бу Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор йўналишлар-

га уйғундир. Зотан, унда банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва
барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депо-
зит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини


background image

STARS International University

247

мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш му-
стаҳкамлаб қўйилган.

Юқоридаги фикрларни халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳам тасдиқлайди.

Уларнинг эътироф этишича, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хў-
жалик субъектларининг асосий капиталини янгилаш ва технологик жиҳатдан
юқори босқичга кўтаришни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу
боисдан ҳам, хўжалик субъектлари молиявий оқимларни диверсификация
қилиш, хўжалик тузилмаларини такомиллаштиришга қаратилган инвести-
цион фаолиятни фаоллаштиришлари заруратга айланиб боряпти. Масалан,
Ж. Кейнс “инвестициялаш деганда бирор шахс ёки корпорация томонидан
қандайдир эски ёки янги мулкни харид қилиш тушунилади. Баъзида бу ата-
ма фонд биржасида қимматли қоғозни харид қилиш билан ҳам чегаралани-
ши мумкин. Умуман олганда, янги инвестициялар қайта инвестициялашдан
фарқли ўлароқ, исталган турдаги капитал мулкни даромад ҳисобидан харид
қилишни англатади” дея таъкидлаб ўтган. Мазкур қамровда эса тижорат
банклари катта ўрин тутади десак муболақа бўлмайди. Чунки банк инвести-
циялари ўзига хос иқтисодий мазмун касб этади.

Тасаввур қилинг, тижорат банки инвестор ролида. У ушбу мақом остида бево-

сита ва билвосита даромад олиш мақсадида ўз ресурсларини муайян муддатга
реал активларни ташкил этиш ёки сотиб олишга, молиявий активларни харид
қилишга йўналтиради. Ўз навбатида банкларнинг инвестицион фаолияти улар-
нинг молиявий воситачилик роли орқали ҳам юзага чиқади. Бу макроиқтисодий
жиҳатга ҳам эга. Айнан шу призма орқали қарасак, тижорат банклари бозор
иқтисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг пул-кредит шаклида юзага
келувчи инвестицион талабларини амалга ошишини рағбатлантиради, жамғар-
маларининг инвестицияга трансформациялашувини таъминлайди.

Шу боисдан ҳам олимларнинг айтишича, макроиқтисодий жиҳатдан ёнда-

шилиб, банкларнинг инвестицион фаолияти деганда, иқтисодиёт, мамлакат
ва минтақалар кўламида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг инвестицион
талабларини қондиришга қаратилган фаолият тушунилади.

Айрим экспертлар эса инвестицион фаолиятдан олинган даромад, инве-

стицияларнинг умумий активлардаги салмоғи кўрсаткичларига қараб тижо-
рат банкларини инвестицион банк сифатида эътироф этадилар. Масалан,
Ф. Аллен ва А. Сантамеро ўзининг “Молиявий интермедитация назарияси”
мақоласида инвестицион банк деганда муайян бизнес соҳада фаолият юри-
тувчи тижорат банки ёки инвестицион банк сифатидаги алоҳида институ-
ционал шаклни эмас, балки турли молиявий маслаҳатлар берувчи малакали
воситачиликни тушуниш муҳим эканлигини айтиб ўтишган. “Айнан инвести-
цион банклар профессионализм, ноу-хау ва технологиялар орқали молиявий
битимларга киришувчи томонларга қулайликлар яратади”, – дейди улар.

Шу маънода инвестицион банк компанияларнинг анъанавий бизнес фа-

олиятини молиялаштириш учун оддий инструментни эмас, балки уларнинг
мураккаб молиявий эҳтиёжларини қондириш учун таклиф этиладиган маҳ-
сулотлар ва хизматлар тизимини англатиши тўғрисида фикр билдирилади.
Айнан шундан келиб чиқиб инвестицион банк хизматлари бешта стратегик
муҳим бизнес соҳаларига ажратилади. Капитал бозорлари, корпоратив мо-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

248

лия, мерчант-бэнкинг, лойиҳалар молияси, таваккалчиликни бошқариш шу-
лар жумласидандир.

Масалан, тижорат банкларининг капитал бозорларидаги инвестицион фа-

олияти нималарда намоён бўлади дерсиз? Улар бирламчи бозордаги опера-
циялар, хусусан, акциялар бозоридаги хизматлар (эмиссия қилиш ва жой-
лаштириш, тадқиқот, ҳомийлик, листингга киритилгандан кейинги кўмак);
қарз мажбуриятлари бозоридаги хизматлар (эмиссия қилиш ва жойлашти-
риш, секьюритизациялаш, тадқиқот ва бошқалар)ни ўз ичига олса, иккилам-
чи бозорда эса акциялар бозоридаги хизматлар (сотиш, дилинг, брокерлик,
маркет-мейкинг, активларни бошқариш); қарз мажбуриятлари бозоридаги
хизматлар (сотиш, дилинг, брокерлик, маркет-мейкинг, активларни бошқа-
риш) каби операцияларни қамраб олади.

Корпоратив молия йўналишидаги бизнес фаолият эса эгаликдаги мул-

кни қайта тақсимлаш хизматлари (бирикиш ва қўшиб олиш ва бошқалар),
инқироздаги компанияни реструктуризация қилиш хизматлари, молиявий
маслаҳат хизматларини ифодалайди.

Тижорат банклари инвестицион фаолиятида мерчент бэнкинг ҳам муҳим-

дир. Сабаби, шу асосда компания фаолиятининг дастлабки босқичида акция-
ларга инвестиция қилиш (венчур капитал), ўсиш ва эгаликдаги мулк базаси-
ни реструктуризация қилиш мақсадида акцияларга инвестиция қилиш (хусу-
сий капитал) имконияти яратилади.

Лойиҳалар молияси, яъни тузилмавий молияда эса хусусий инвестиция та-

шаббуслари, аралаш, яъни давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги муҳим ўрин
тутади.

Саноат ва молия таваккалчиликларини бошқариш хизматлари, таваккалчи-

ликни ўлчаш ва қоплаш бўйича консалтинг хизматлари ҳам тижорат банкла-
рининг инвестицион фаолиятида, бошқача айтганда, уларнинг инвестицион
банк эканлигини тасдиқловчи асосий параметрлар ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Абдурахманов

К.Х. и др. Региональная экономика и управление.

Учебник. / под. ред. акад. С.С. Гулямова. – Т.: Изд-во “Fan va texnologiya”,
2007 г. – С. 592.

2.

Агеева Ю.Б. Экономический словарь (для бухгултера, аудитора, дирек-

тора) – Москва: Бератор, 2003. – C. 326.

3.

“2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академия-

сини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2020 йилдаги 365-сон қарори.

4.

Муллажонов Ф. Бунёдкорлик, яратувчилик ва фаровонлик: мамлакати-

миз банк тизимида амалга оширилаётган ислохотлар ана шундай эзгу мак-
садга каратилганлиги билан ахамиятлидир. // “Бозор, пул ва кредит”, 2013,
8-сон. 4–16 б.

Tavakalov J. (2016). Иқтисодий ривожланиш ва ҳудудларни бошқариш ти-

зимининг концептуал асослари. Iqtisodiyot мa Innovatsion Texnologiyalar, (6),
407–415.

Библиографические ссылки

Абдурахманов К.Х. и др. Региональная экономика и управление. Учебник. / под. ред. акад. С.С. Гулямова. – Т.: Изд-во “Fan va texnologiya”, 2007 г. – С. 592.

Агеева Ю.Б. Экономический словарь (для бухгултера, аудитора, директора) – Москва: Бератор, 2003. – C. 326.

“2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2020 йилдаги 365-сон қарори.

Муллажонов Ф. Бунёдкорлик, яратувчилик ва фаровонлик: мамлакатимиз банк тизимида амалга оширилаётган ислохотлар ана шундай эзгу максадга каратилганлиги билан ахамиятлидир. // “Бозор, пул ва кредит”, 2013, 8-сон. 4–16 б.

Tavakalov J. (2016). Иқтисодий ривожланиш ва ҳудудларни бошқариш тизимининг концептуал асослари. Iqtisodiyot мa Innovatsion Texnologiyalar, (6), 407–415.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов