Boshlang‘ich ta’limda kreativ yondashuv asosida ekologiyaga oid tushunchalarni shakllantirish

CC BY f
183-189
11
1
Поделиться
Эшбоева, С. (2023). Boshlang‘ich ta’limda kreativ yondashuv asosida ekologiyaga oid tushunchalarni shakllantirish. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(3), 183–189. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp183-189
Сурайё Эшбоева, Термезский государственный университет

Преподаватель кафедры начального образования

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ushbu maqolada ekologik ta’limning mukammal tizimini ishlab chiqish va ta’lim tizimiga joriy etish, tabiatga yetadigan antropogen ta’sirni kamaytirish, ekologik ta’limning asosiy negizlari, boshlang‘ich sinf o‘quvchilarida ekologiyaga oid tushunchalarni kreativ yondashuv asosida takomillashtirishga asosiy e’tibor atrof-muhit muhofazasi, tabiatdan oqilona va tejamkorlik bilan foydalanish, atrof muhitni yaxshilashga qaratilgan texnologiyalar, ekologik tushunchalarga asoslangan manbalar, ma’naviy qadriyatlar, madaniy meroslar, darsdan tashqari mashg‘ulotlar orqali ekologik tarbiya elementlarining shakllantirilishi kabi malumotlar bayon qilingan.

Похожие статьи


background image

STARS International University

183

Annotatsiya:

Ushbu maqolada ekologik ta’limning mukammal tizimini ishlab chiqish

va ta’lim tizimiga joriy etish, tabiatga yetadigan antropogen ta’sirni kamaytirish, ekologik
ta’limning asosiy negizlari, boshlang‘ich sinf o‘quvchilarida ekologiyaga oid tushunchalarni
kreativ yondashuv asosida takomillashtirishga asosiy e’tibor atrof-muhit muhofazasi, tabi-
atdan oqilona va tejamkorlik bilan foydalanish, atrof-muhitni yaxshilashga qaratilgan tex-
nologiyalar, ekologik tushunchalarga asoslangan manbalar, ma’naviy qadriyatlar, madaniy
meroslar, darsdan tashqari mashg‘ulotlar orqali ekologik tarbiya elementlarining shakllan-
tirilishi kabi malumotlar bayon qilingan.

Kalit so‘zlar:

boshlang‘ich sinf o‘quvchilari, dars, o‘quvchi, ekologik siyosat, tabiat, jami-

yat, madaniy meroslar, inson, ekologiya, tejamkorlik, muammo, tushuncha, madaniyat, tex-
nologiya,kreativ yondashuv, atrof-muhit.

Табиатнинг ривожланиш қонуниятларини англаб етган ҳолда ўз мустақил

касбий фаолиятини ташкил этиш, инсон фаолияти таъсирининг яқин ва узоқ
келажакдаги оқибатларини инобатга олиш, техник воситалардан оқилона ва
рaционал фойдаланиш, экологик сиёсат, табиий олам компонентлари, таби-
ий ва антропоген объектлар, табиий комплекс, табиий экологик тизим, ишлаб
чиқариш тизими ва уларнинг моҳияти, таҳдидларнинг олдини олиш шакл ва
методлари, атроф-муҳит ва инсонга кўрсатилган экологик зарарни белгилаш
ва ҳисоблаш, экологик аудит, экологик суғурта, экологик хавфсизлик тизимини
бошқариш каби йўналишлар бўйича билим, кўникма, малака, ахлоқ ва тафак-
курга эга бўлишларини тақозо этади.

Дарҳақиқат, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ёшлари-

миз ҳақли равишда мамлакатимиз келажаги учун жавобгарликни ўз зиммала-
рига олишга қодир бўлганлиги, бугунимиз ва эртамизнинг ҳал этувчи кучига
айланиб бораётганлиги барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Бу соҳада
олиб борилаётган кенг миқёсли ишларимизни, хусусан, таълим-тарбия бўйича
қабул қилинган умуммиллий дастурларимизни мантиқий якунига етказишимиз
зарур” [1].

ESHBOYEVA SURAYYO
QAXRAMON QIZI

Termiz davlat universiteti
Boshlang‘ich talim kafedrasi
o‘qituvchisi

BOSHLANG‘ICH
TA’LIMDA KREATIV
YONDASHUV ASOSIDA
EKOLOGIYAGA OID
TUSHUNCHALARNI
SHAKLLANTIRISH

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp183-189


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

184

Экологик таълимнинг мукаммал тизимини ишлаб чиқиш ва таълим тизимига

жорий этиш даркор. Экологик таълим-тарбия қанчалик эрта бошланса, яъни
умумтаълимнинг бошланғич бўғини ҳисобланган кичик мактаб ёшидан йўлга
қўйилса, шунчалик ижобий ва самарали бўлади. Оила, жамият, таълим-тарбия
муассасалари ва бошқа соҳаларда экологик тафаккур, экологик онг ва эколо-
гик маданият узлуксиз тарзда шакллантирилиб борилиши зарур. Бошланғич
синфларда табиий фанларни ўқувчиларга самарали ўқитиш экологик пойде-
вор сифатида ўрнатилишини давр тақозо этмоқда [2].

Бунинг учун ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси, энг аввало, экологик та-

факкур, экологик таълим-тарбия ва экологик маданият тушунчаларини ўқув-
чи-ёшларга сингдира олиши лозим. Бунинг учун ҳозирги кунда табиатга етади-
ган антропоген озорни камайтиришда биолог, географ, геолог, метеролог каби
касб эгаларининг ҳамкорлиги жуда зарурдир.

Бу муносабатлар моҳиятини кичик ёшдаги ўқувчилар онгига етказа олиш,

уларнинг табиатга бўлган муносабатини тўғри равишда амалга ошира билиш-
га ўргатиш экологик таълимнинг асосий негизини ташкил қилади. Экологик
билимларнинг илмий асослари назарий, амалий билимлар ва мустақил ишлар
жараёнида тушунтирилади [3].

Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни

креатив ён-

дашув

асосида

такомиллаштиришда

дарс муҳим восита ҳисобланади. Чунки

ўқувчилар ўқув фанларини ўрганишда ўзининг илмий дунёқарашини маълум
даражада шакллантиради. Мазкур жараёнда ўқитувчи ўз тафаккури ва фаоли-
яти уйғунлиги орқали дарснинг самарадорлик даражасига эришади. Ўқитувчи
ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенциялари-
ни ҳисобга олган ҳолда ўқув материалини тизимли баён қилишда хилма-хил
усул ва услублардан фойдаланади [4].

Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчалар-

ни креатив ёндашув асосида такомиллаштиришга асосий эътибор атроф-
муҳит муҳофазаси, табиатдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш,
атроф-муҳитни яхшилашга қаратилган технологияларни қўллаш билан боғлиқ
бўлган глобал билимларга эга бўлишдан иборат.

Бугунги кунда барқарор ривожланиш, глобал ва ҳудудий-экологик муаммо-

ларни билиш билан боғлиқ бўлган масалаларга эътибор қаратилмоқда. Шу би-
лан бирга, экологик тушунчаларнинг асосий манбаларидан бири ўзбек халқи-
нинг маънавий қадриятлари - табиатни, атроф-муҳитни ва маданий мерослар-
ни асраб-авайлаш билан боғлиқ қадриятларни ҳимоя қилиш, сақлаш, уларни
кўпайтириш ва келажак авлодга етказиш билан боғлиқ бўлган шахсий масъу-
лият, виждонлилик, бурчга садоқат, қатъиятлилик, ташаббускорлик каби фази-
латлар шаклланади ва улар такомиллаштирилади.

Бугунги кунда экологик нохушликлар, кўпинча, экологик қонунларни бил-

маслик ҳамда уларга риоя этмаслик оқибатида келиб чиқади. Шу сабабдан
соғлом табиий атроф-муҳитни сақлаш кўп жиҳатдан ўқувчиларнинг экология
қонунчилиги тўғрисида қай даражада хабардорлиги ва унга амалда риоя эти-
шлигига боғлиқ бўлади [5].

Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шаклланти-

ришда, креативлик фаолиятини ташкил қилишда синфдан ташқари тарбиявий
ишлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосий хусусияти ўқувчиларни


background image

STARS International University

185

ижтимоий ҳаётга тайёрлашдан иборат. Ўқувчилар кундалик ишларининг даво-
ми сифатида синфдан ташқари тарбиявий ишларда бевосита турли мазмундаги
суҳбатлар, савол-жавобларда қатнашади, кечаларни ташкил қилишда иштирок
этади, деворий газеталар яратади, ролларни бажаради, тинглайди, қолаверса,
булар орқали билими ва маънавий дунёси бойиб боради [6].

Ҳар бир фан соҳасида илмий изланишлар олиб борувчилар ўз тадқиқоти

жараёнида объектни ўрганиш учун турли методлардан фойдаланади. Ада-
биётлартаҳлили шуни кўрсатдики, экологик тарбия ва табиат муҳофазаси
турли даврларда турлича изоҳланган. Зероки, инсон фаолиятининг табиат-
га таъсири ва табиатнимуҳофаза қилиш зарурати, экологик таълим-табия-
нинг тарихий асослари кишилик жамиятининг ривожланиш даврларида ўз
аксини топган.

Аёнки, инсон - табиатнинг бир бўлаги, яъни табиатинсонни яратган. Лекин

инсон жисман ва ақлан ривожланиши билан табиатга озор бера бошлаган.
Техника ривожланиши, ўз навбатида,фойдали қазилмалардан кенг миқёсда
фойдаланишга олиб келди. Тарихдан маълумки, баъзи ривожланган мамла-
катлар ўзга ҳудудларни ўз мустамлакаларига айлантирди, буерларнинг та-
биий бойликларидан ваҳшиёна фойдаландилар, ўрмонлар кесилди, ўсимлик
ва ҳайвонлар қирилди, фойдали қазилмаларнинг тикланиш ёки тикланмас-
лиги эътиборга олинмасдан ишлатилди. Оқибатда, ўсимлик ва ҳайвонлар-
нингкўплаб турлари йўқ бўлиб кетди.

Бугунги кунда экологик тарбия, экологик тафаккур, экологик маданият ма-

салаларига катта эътибор қаратилмоқда. Айнан бошланғич синфларда дарс
ва дарсдан ташқари вақтларда экологик тарбия мунтазам такомиллашти-
рилмоқда. Яъни дарсдан ташқари вақтларда ўқувчиларни табиат қўйнига,
табиат музейларига саёҳатга олиб чиқиб, шанбаликлар, суҳбатлар, эртали-
клар ўтказиш жараёнида экологик тарбия элементларининг шакллантири-
лиши фикримизни асослайди. Қолаверса, экологик тарбия бериш мақсадида
янги авлод дарсликларидан креатив мазмундаги экологик билимларнинг ўрин
олиши бу, албатта, ўқувчиларнинг экологик билим савияси ошишига хизмат
қилади.

Бугунги кун бошланғич синф ўқувчилари табиий фанларни ўқиш жараёни-

да асосий экологик тушунчаларга эга бўладилар. Улар табиатни севишга,
ўсимликларни ардоқлашга, ҳайвонларни парвариш қилишга ўрганадилар.
Шунингдек, дарс жараёнида ўқувчиларда экологияга оид тушунчаларни ша-
кллантириш ўқитувчи ҳикояси ҳамда дарсликларда ўз ифодасини топган
мавзулар орқали тушунтирилиб борилади [7].

Умуман, ўқувчиларга экологик таълим-тарбия беришга доир мавзулар та-

биатшунослик дарсларига киритилган. Шунга қўшимча тарзда айтиш мум-
кинки, бу дарсликларга экологик креативликни сингдирувчи мавзулар ва
топшириқлар киритилса ҳамда миллий маросимларимиздан фойдаланиб,

ўқувчилар онгига етказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда миллий
маросимларда акс этган (ҳикоя, ривоят, топишмоқ, ҳадисларда, ҳикматлар-
да, мақолларда) экологик тарбияга оид тушунчалар келтирилса, ўқувчилар-
нинг билим савияси янада юқори бўлади [8].

Табиий фанлар ўқувчиларнинг тафаккур, куч ва қобилиятларининг ўсишига,

кўрганларини кузата билиш ва таҳлил қилишларига, тўғри, мантиқий асослан-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

186

ган хулоса ва якунлар ясашларига ҳар томонлама ёрдам бериши билан бир
қаторда дарсларда ўқувчилар умумтаълим муносабатида бир қанча қиммат-
ли кўникма ва малакаларни турли манбалардан (атроф-муҳит, тажриба, китоб,
турли кўрсатмалар) билим ола билишларига, баъзи энг оддий асбоблар (ком-
пас, термометр, флюгур,…) дан фойдалана билишларига, баъзи макет, муляж,
гербарийларни тайёрлашга, ўз кузатишларини ёзма ва оғзаки қайд қила би-
лиш ҳамда умумлаштиришларига ёрдам беради.

Табиий фанлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги бошланғич билим ва

кўникмаларни ҳосил килишга кўмак беради, дея бежизга айтмадик. Чунки бу
дарсларда ўкувчиларда табиатни ўрганиш, ундан тўғри фойдаланиш, уни ўз-
гартириш ва қўриқлаш каби тушунчаларни ҳосил килиш керак. Ўқувчиларда
мустақил кузатишлар олиб бориш, ихтиёрий диққат-эътибор ва иштиёқнинг
ўсиши учун, биринчидан, уларни табиатдаги гўзалликни кўра билишга ўрга-
тиш, иккинчидан, кузатишлар учун маьлум мақсадларни қўйиш, кузатишлар
олиб бориш режасини белгилаш ҳамда ўтказилган ишнинг у ёки бу ўқув вази-
фасини ҳал қилишдаги аҳамиятини онгига етказиш лозим [9].

Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шаклланти-

ришда креатив ёндашувни татбиқ этишнинг ҳар бир босқичида табиий-ил-
мий билимларни жадал ўргатишга хизмат қиладиган таълим технология-
ларини танлаш ўқитувчининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Креатив ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларига табиий-илмий би-
лимларни такомиллаштиришнинг аниқ шаклларини танлаш талаб этилади
[10].

Бундай шакллар сирасига дарснинг анъанавий ва ноанъанавий турлари,

синфдан ташқари таълим-тарбия жараёнини киритиш мумкин. Шу билан
бир қаторда, турли байрамлар: “Меҳржон”, “Зираворлар фестивали”, “Асал
байрами”, “Қушлар байрами”, “Қушлар - қанотли дўстларимиз”, “Гуллар бай-
рами” каби тадбирлар ҳам ўқувчиларнинг табиат ва уни асрашга оид ижодий
(креативлик) билим ва амалий тажрибаларини бойитишга хизмат қилади. Шу-
нингдек, , ушбу тадбирлар ўқувчиларда меҳнатсеварлик, табиатни эъзозлаш,
экологияни асраб-авайлаш, табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш ва
уларни қадрлаш, уларнинг инсон саломатлигини сақлашдаги аҳамиятини
англашга оид билимларини бойитади.

Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шаклланти-

ришда креатив ёндашувга асосланган ҳолда ўқувчиларга табиий билимларни
ўргатиш мақсадида дастур мавзулари билан боғлиқ ҳолда алоҳида ўқув ма-
териаллари, савол-топшириқлар, иллюстрaциялар, аудио-видео, мультимедиа
воситаларни ҳам танлашлари лозим. Ўқувчиларнинг фанга оид компетенци-
яларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқитувчилар дарсликларга қўшимча тарзда
алоҳида машқлар тизимини ҳам танлаб, ўқув жараёнига татбиқ этишлари
керак. Бунда ўқув топшириқларининг сермаҳсуллиги, атроф-муҳитдаги воқе-
лик билан алоқадорлиги, кўргазмалилиги, ёрқинлигию ранг-баранглиги ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Яна бир муҳим томони бошланғич синф ўқувчиларига
тақдим этилган табиий-илмий билимларнинг самарадорлигини аниқлашдан
иборат бўлади.

Бунда ўзлаштирилган билим, кўникма, малака ва компетенцияларни назо-

рат қилиш, аниқлаш ва шаклланганликдаражасини баҳолашдан иборат бўл-


background image

STARS International University

187

ган педагогик фаолият амалга оширилади. Бошланғич синф ўқувчиларида
табиий-илмий билимларни ўрганиш асосида ҳосил бўлган таянч ва фанга
оид компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш ва ташхис-
лашда тест топшириқлари ҳамда амалий машқлардан фойдаланиш тавсия
этилади.

Бинобарин, ўкитувчи дарсга тайёрланар экан, аввало, унинг мақсадларини

белгилайди. Дарс мақсадларига мувофиқ дарс мавзуси, мазмуни, шакл, метод
ва воситаларини аниқ тасвирлайди. Шунингдек, дарс самарадорлигини оши-
риш мақсадида дарсликка киритилмаган ўқув материаллари, дарс мазмунига
мувофиқ келувчи шеър, бадиий парчалар, халқ мақоллари, маталлари, топиш-
моқлари ва ўқувчиларда қизиқиш, жонланиш, ҳис-ҳаяжон уйғотувчи бошқа қи-
зиқарли маьлумотларни киритиш лозим бўлади.

Табиат ҳодисаларини кузатиш учун она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсла-

рида ҳам оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш учун бой ҳамда қизикарли маълумот-
лар берилади. Шунингдек, ўқувчилар нафақат она тили ва ўқиш саводхонлиги
дарсларида эмас, балки унга оид синфдан ташқари машғулотларда ҳам тани-
шадиган бадиий асарларда келтирилган табиат ҳодисалари билан узвий боғла-
ниши керак [11].

Ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича кузатиш ва амалий ишлари математи-

ка дарслари билан ҳам боғлиқ. Унда Ернинг шакли ва унинг сутка ҳамда йиллик
айланиши билан танишиш ўқувчиларга кун ва туннинг, йил фаслларининг ал-
машинув қонуниятлари ҳақида ўз ёшларига мувофиқ дастлабки тушунчаларни
бериш билан бир қаторда, уларга Ватанимиз табиатининг хилма-хиллиги, та-
биат компонентларининг жанубдан шимолга маълум изчилликда тақсимланиш
сабабларини тушунтиришларига имкон беради.

Ўқувчилар маҳаллий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг баъзи турлари билан

табиатда, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхонасига қилинган саёҳатлар-
да ўқув тажриба боғида танишадилар. Мазкур жараёнда мавзу бўйича дарсда
табиатнинг инсон ҳаёти учун аҳамияти таъкидлаб ўтилади, кишилар меҳнати
билан табиий шароитлар ўртасидаги ўзаро алоқа очиб берилади. Ўқувчилар
саёҳатлар, тажриба ва кузатишлар жараёнидан олган таассуротларидан таби-
ий фанлар, она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, технология, тасвирий
саньат ва мусиқа дарсларида фойдаланадилар.

Шундай қилиб,

бошланғич синфларда экологияга оид тушунчаларни креа-

тив ёндашув асосида такомиллаштиришни фанлараро алоқадорлик мазмуни-
да ҳам амалга ошириш ўқувчиларда атроф-муҳит ҳақидаги маълумотларни ях-
широқ эгаллашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунча-

ларни шакллантиришда, креативлик фаолиятини такомиллаштиришда тарбия
дарсларининг ҳам ўрни беқиёсдир. Шуни ҳисобга олган ҳолдатарбия дар-
сликларидаэкологик таълим-тарбияберувчи мавзулар қисман бўлса-да ўз
аксини топган.

Таъкидлаш ўринлики, болалик даври инсон ҳаётининг илк беташвиш босқи-

чи ҳисобланади. Болалар атроф-муҳит ва унда рўй бераётган ҳодисаларниан-
глашга эмоционал-ҳиссий ёндашадилар. Бунинг натижасида уларда аста-секин
ҳодисалар моҳиятини ифодаловчи шахсий қараш, сифат ва мустақил муноса-
бат шаклланиб, уларнинг руҳиятида сақланиб қолади.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

188

Табиатнинг кучли тарбиявий салоҳиятини ҳисобга олиб, оилавий ҳамкор-

ликда табиат қўйнига саёҳат уюштириш, ўз навбатида, ўқувчиларнинг куза-
тувчанлигини, ўраб турган табиий муҳитдан эстетик завқланишни, ҳамдард-
лик туйғусини, табиат қўйнида ўзларини қандай тутиш қоидалари ва одобини
шакллантиришга, уларнинг соғлом, маънавий ва интеллектуал ривожланишига
ёрдам беради [12].

Ушбу жараёнда ота-онасининг атроф-муҳитга нисбатан хатти-ҳаракати бо-

лада қандай муносабат уйғотади? Ахлат ва чиқиндиларни дуч келган ерларга
тўкиш, уни ёндириш, айниқса, кузги хазонрезги даврда хазонларни ёқиб, ҳаво-
ни булғайдиган нохуш ҳолатларга беихтиёр кўзимиз тушади. Энг ачинарлиси,
биз баъзан бу жараёнга болаларни ҳам тортмоқдамиз, шу каби ишларни уларга
буюриб, охир-оқибатда, уларни бундай салбий ҳаракатларнинг бевосита ишти-
рокчисига ҳам айлантирамиз. Ўз навбатида эса болалар катталар ҳаракатидан,
муносабатидан ўрнак оладилар [13].

Ўқувчиларнинг атроф-муҳитга бўлган ножўя муносабатига ота-оналар муно-

сабат билдиришлари ва бунинг салбий оқибатини тушунтириб, табиий муҳит
тозалиги, ҳавонинг мусаффолиги, авваламбор, бизнинг саломатлигимиз, ҳа-
ётимиз барқарорлигини таъминлашини астойдил уқтиришлари лозим. “Тоза
муҳит - бу соғлом ҳаёт муҳити” қоидасини оиланинг турмуш тарзи ва дунёқа-
раши, кундалик зарурияти амалий кўникмаси ва ҳаётий эҳтиёжига айланти-
риш зарур [14].

Хуллас, болада соғлом турмуш тарзининг илк қоидаларини шакллантиришда

ота-оналар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг тозалигини сақлаш, сув,
ҳаво ва тупроқни ифлослантирмаслик, улардан тежамкорлик билан фойдала-
ниш ҳар биримизнинг қонуний ҳам инсоний бурчимиз эканлигини ҳаётий ми-
солларга таяниб астойдил уқтиришлари лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Мирзиёев Ш.М.Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан

бирга қурамиз.

-

Тошкент: Ўзбекистон, 2017 . -488 б.

2. Хушвактова Х.С. Олий таълим муассасаларида “Экология ва табиатни

муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш.
Педагогика фанлари доктори (DSc) дисс.... автореф. - Чирчиқ, 2021. - 60 б.

3. Қулмаматов С.И. Мустақил таълимни ташкил этишда компьютер техно-

логияларидан фойдаланиш методикаси: пед.фан.ном. дис... -Гулистон, ГулДУ,
2008. -122 б.

4. Султонова Г.А. Комплекс экскурсиялар воситасида бошланғич синф ўқув-

чиларини экологик тарбиялаш. Пед.фан.ном. дис... Тошкент, 1998.-229 б.

5. Алимов Т.А.,Рафиков А.А. Экологик хатолик сабаблари.- Тошкент: Ўзбеки-

стон, 1991.-70 б.

6. Раҳматова Х. Ўқувчиларни синфдан ташқари ишлар жараёнида эколо-

гик-гигиеник тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари (VII-IX синфлар ми-
солида): пед. ф.н. дисс... автореф. - Тошкент, 2005. -22 б.

7. Норбўтаев Х.Б. Бошланғич синфларда фанлараро экологик тарбия. //Замо-

навий таълим. - 2018.-11-сон. - Б. 53-58.

8. Ширинбоев Ш. Табиатшунослик дарсларида экологик тарбия// Бошланғич

таълим.- 1993.- 5

-

сон.

-

Б. 36.


background image

STARS International University

189

9. Берданова П.У. Қорақалпоқ оилаларида болаларнинг экологик мадания-

тини шакллантиришнинг педагогик асослари (ўсмирлар оиласида): пед. ф.н.
дисс … автореф.

-

Тошкент, 2005.

-

19 б.

10. Зайниддинов Х.Н., Махмудов А.Х., Максудова Л.И., Шодмонова Ш.С., Кре-

атив семинар машғулотларини ўтказиш технологияси ҳақида / «Педагог
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда инновaцион
технологияларни тадбиқ қилиш масалалари». Республика илмий-амалий кон-
ференция материаллари. Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2014.

-

Б. 225

-

230.

11. Гулюкина П.А. Формирование экологически ориентированного опыта

младших школьников в процессе обучения иностранному языку. Автореф.
дис... канд. пед. наук. - Москва, 2012. -26 c.

12. Гальперин М. В. Экологические основы природопользования: Учебник.

-М.: ФОРУМ: ИНФРА-М, 2003.-256 с.

13. Маматова Х.М. Талабаларга креатив ёндашув асосида инглиз тили ўқи-

тишнинг методикасини такомиллаштириш (мустақил таълим мисолида). Педа-
гогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертatsiяси. Чирчиқ, 2021.
- 120 б.

14. Eshboyeva S.K. Use of people’s oral creativity in the formation of ecological

concepts of primary school students on a creative basis. //Oriental Renaissance:
Innovative, educational, natural and social sciences VOLUME 1 | ISSUE 10 ISSN 2181-
1784 Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 November 2021 ilmiy jurnal
10-son www.oriens.uz Doi 10.24412/2181-1784-2021-10 763-769-page

15. Eshboeva Surayyo Kahramon kizi. (2022). THE CURRENT STATE OF IMPROVING

THE CREATIVE APPROACH IN THE FORMATION OF ECOLOGICAL CONCEPTS IN
PRIMARY CLASS STUDENTS. INTERNATIONAL BULLETIN OF ENGINEERING AND
TECHNOLOGY, 2(10), 21–28. https://doi.org/10.5281/zenodo.7157268

16. Surayyo Eshboeva. (2022). CREATIVE APPROACH TO FORMING ECOLOGICAL

CONCEPTS IN PRIMARY CLASS STUDENTS. European Scholar Journal, 3(10), 93-
95. Retrieved from https://scholarzest.com/index.php/esj/article/view/2799.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М.Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017 . -488 б.

Хушвактова Х.С. Олий таълим муассасаларида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш. Педагогика фанлари доктори (DSc) дисс.... автореф. - Чирчиқ, 2021. - 60 б.

Қулмаматов С.И. Мустақил таълимни ташкил этишда компьютер технологияларидан фойдаланиш методикаси: пед.фан.ном. дис... -Гулистон, ГулДУ, 2008. -122 б.

Султонова Г.А. Комплекс экскурсиялар воситасида бошланғич синф ўқув-чиларини экологик тарбиялаш. Пед.фан.ном. дис... Тошкент, 1998.-229 б.

Алимов Т.А.,Рафиков А.А. Экологик хатолик сабаблари.- Тошкент: Ўзбекистон, 1991.-70 б.

Раҳматова Х. Ўқувчиларни синфдан ташқари ишлар жараёнида экологик-гигиеник тарбиялашнинг педагогик шарт шароитлари (VII-IX синфлар мисолида): пед. ф.н. дисс... автореф. - Тошкент, 2005. -22 б.

Норбўтаев Х.Б. Бошланғич синфларда фанлараро экологик тарбия. //Замонавий таълим. - 2018.-11-сон. - Б. 53-58.

Ширинбоев Ш. Табиатшунослик дарсларида экологик тарбия// Бошланғич таълим.- 1993.- 5 - сон. - Б. 36.

Берданова П.У. Қорақалпоқ оилаларида болаларнинг экологик маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари (ўсмирлар оиласида): пед. ф.н. дисс … автореф. - Тошкент, 2005. -19 б.

Зайниддинов Х.Н., Махмудов А.Х., Максудова Л.И., Шодмонова Ш.С., Креатив семинар машғулотларини ўтказиш технологияси ҳақида / «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда инновaцион технологияларни тадбиқ қилиш масалалари». Республика илмий-амалий конференция материаллари. Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2014.-Б. 225-230.

Гулюкина П.А. Формирование экологически ориентированного опыта младших школьников в процессе обучения иностранному языку. Автореф. дис... канд. пед. наук. - Москва, 2012. -26 c.

Гальперин М. В. Экологические основы природопользования: Учебник. -М.: ФОРУМ: ИНФРА-М, 2003.-256 с.

Маматова Х.М. Талабаларга креатив ёндашув асосида инглиз тили ўқитишнинг методикасини такомиллаштириш (мустақил таълим мисолида). Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертatsiяси. Чирчиқ, 2021. - 120 б.

Eshboyeva S.K. Use of people’s oral creativity in the formation of ecological concepts of primary school students on a creative basis. //Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences VOLUME 1 | ISSUE 10 ISSN 2181-1784 Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 November 2021 ilmiy jurnal 10-son www.oriens.uz Doi 10.24412/2181-1784-2021-10 763-769-page

Eshboeva Surayyo Kahramon kizi. (2022). THE CURRENT STATE OF IMPROVING THE CREATIVE APPROACH IN THE FORMATION OF ECOLOGICAL CONCEPTS IN PRIMARY CLASS STUDENTS. INTERNATIONAL BULLETIN OF ENGINEERING AND TECHNOLOGY, 2(10), 21–28. https://doi.org/10.5281/zenodo.7157268

Surayyo Eshboeva. (2022). CREATIVE APPROACH TO FORMING ECOLOGICAL CONCEPTS IN PRIMARY CLASS STUDENTS. European Scholar Journal, 3(10), 93-95. Retrieved from https://scholarzest.com/index.php/esj/article/view/2799.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов