Основные направления инновационного развития инфраструктуры, обслуживающей животноводческую сеть

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
99-111
28
10
Поделиться
Хамраева, С. (2017). Основные направления инновационного развития инфраструктуры, обслуживающей животноводческую сеть. Экономика и инновационные технологии, (4), 99–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9480
Сайёра Хамраева, Каршинский инженерно-экономический институт

доцент, к.э.н. 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье разработанны научные предложения и рекомендации по инновационному развитию инфраструктуры, обслуживающие животноводческую отрасль для дальнейшего устойчивого его развития. Также в статье разработанны основные направления сферы услуг животноводства и концептуальное направление по инновационному развитию животноводства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ

ИНФРАТУЗИЛМАНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Хамраева Сайёра Насимовна, ҚарМИИ доценти, и.ф.н.

E-mail:

x_s_n@rambler.ru

Аннотация:

Мақолада қишлоқ хўжалигида чорвачилик тармоғини

барқарор ривожлантиришда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма

хизматларини инновацион ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф

ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек мақолада чорвачилик тармоғига

хизмат кўрсатувчи соҳаларнинг асосий йўналишлари ҳамда чорвачилик

тармоғини инновацион ривожлантиришнинг концептуал йўналиши ишлаб

чиқилган.

Аннотация:

В данной статье разработанны научные предложения и

рекомендации

по

инновационному

развитию

инфраструктуры,

обслуживающие животноводческую отрасль для дальнейшего устойчивого его

развития. Также в статье разработанны основные направления сферы услуг

животноводства и концептуальное направление по инновационному развитию

животноводства.

Abstract:

In this article, scientific proposals and recommendations on

innovative infrastructure development have been developed that serve the livestock
sector for further sustainable development. Also in the article the main directions of
the sphere of livestock services and the conceptual direction on innovative
development of animal husbandry are developed.

Калит сўзлар:

чорвачилик, инфратузилма, инновация, зооветеринария,

концептуал модель, инновацион ривожлантириш

Кириш

Чорвачилик соҳасида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий

ўзгаришлар ҳамда диверсификациялаш натижасида 2005 йилда қорамоллар бош

сони 6 млн 571,8 минг бошдан 2016 йилда 12 млн 165,3 минг бошга, шундан

сигирлар сони мос равишда 2 млн 821,3 минг бошдан 4 млн 214,3 минг бошга,

қўй ва эчкилар сони 11 млн 351,9 минг бошдан 19 млн 749,2 минг бошга,

паррандалар сони эса 18 млн 775,7 минг бошдан 65 млн 758,9 минг бошга ўсди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги фармонига асосан қишлоқ хўжалигини модернизация

қилиш ва жадал ривожлантириш вазифаси ҳам белгилаб қўйилган ва ушбу

фармонга асосан чорвачилик соҳасини ривожлантиришда ветеринария

хизматларини яхшилаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга

эътибор қаратилган [1].

Чорвачилик тармоғини инновацион ривожлантириш, авваламбор, ишлаб

чиқаришни интенсивлаштириш билан бевосита боғлиқ бўлиб, такомиллашган,

инновацион техника ва технология ҳамда ишлаб чиқаришни ва меҳнатни

ташкил этишнинг янги шаклларидан фойдаланиш натижасида мавжуд

ресурслардан самарали ва тўлиқ фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигининг

ошишидир.

Чорвачилик тармоғида инновацион фаолият деганда чорвачилик

тармоғининг янги ёки яхшиланган (сифат, кўриниши ва самарадорлик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичлари бўйича) маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятга

айтилади. Ушбу фаолият илмий тадқиқот ва ишланма ёки ишлаб чиқаришни

модернизациялаш ва бозорни эгаллаш мақсадида илғор тажрибалардан

фойдаланиш натижасида вужудга келади.

Чорвачилик тармоғини инновацион ривожлантириш натижасида ишлаб

чиқариш самарадорлиги ошади ва бу жараённи тезлаштириш мақсадида

ишланма

ва

интенсивлаштиришнинг

янги

воситаларини

қўллашни

рағбатлантирувчи ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни таъминлаш зарур.

Чорва моллари наслини яхшилаш мақсадида охирги беш йил ичида 213

млрд. сўмлик кредитлар йўналтирилди ва бугунги кунгача чет давлатлардан 18

минг 191 бош наслли қорамоллар олиб келинди. Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва

фермер хўжалигии чорва молларига малакали ветеринария хизматларини

кўрсатиш мақсадида зооветеринария пунктлари сони 2 минг 616 тага етказилди

ва биргина 2017 йил I-чораги якунига кўра ушбу шабчалар томонидан 3 млрд.

449 млн. сўмлик сервис хизматлари кўрсатилди. Аммо шу билан бирга ҳозирги

кунда фаолият кўрсатаётган инфратузилма объектларининг иш жараёнини

янгича ташкил этиш, инновацияларни кенг кўламда жорий этиш ва шу орқали

хизмат сифатини яхшилаш ва хизмат турларини кенгайтириб бориш муҳим

аҳамият касб этмоқда

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Инфратузилма атамасининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиш

босқичлари ушбу объектларнинг ривожланиши ва иқтисодий назариянинг

ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. Иқтисодчи олимлар томонидан

инфратузилмага турлича таърифлар бериб ўтишган, буни қуйидаги жадвал

орқали ҳам кўришимиз мумкин, (1- жадвал)

1-жадвал

Инфратузилмага берилган таърифлар

Иқтисодчи олимлар номлари

Берилган таърифлар

Луғавий маъноси

лотинча инфра - қуйи, структура - жойлашув, тузилиш

Макконел К.Р., Брю С.Л.[2]

бу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хизматлар ва

қурилмалардир (сув таъминоти, электроэнергия, ишлаб чиқариш
чиқимларини олиб кетиш, юкларни ташиш, илмий - тадқиқот ва
лойиҳа - конструкторлик ишлари, молиявий ва банк хизмати )

П.Розенштейн–Родан [3]

барча аҳолининг эҳтиёжларини қондирувчи ва иқтисодиётнинг

асосий соҳаларида хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини
таъминловчи умумий шарт – шароитлар мажмуаси, ёки асосий
соҳалар

Р.Иохемсен[4]

ҳудудларда яхлит хўжаликни ташкил этишга кўмаклашувчи

моддий, шахсий ва институсионал фаолият турларини ва уларнинг
ташкилотларининг йиғиндиси

И.К.Беляевский [5]

асосий бозор жараёнларини ташкилий ва моддий жиҳатдан

таъминловчи, жами ёрдамчи соҳа ва воситалар

Б.Б. Беркинов, Р.Х Ташматов
[6]

инфратузилма – бу халқ хўжалигини юргизиб туриш учун умумий

шароит яратиб берувчи соҳалардир. Уларнинг фаолият натижаси –
натура шаклдаги маҳсулотлар эмас, балки хизматлардир

Ч. Муродов [7]

инфратузилма жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий ва

номоддий жараёнларини қамраб олган бўлиб, турли – туман
молиявий ижтимоий, ҳуқуқий, ахборот, экология, бошқарув ва
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш фаолиятини ўз ичига олади ва
ишлаб чиқариш жараёнининг охирги натижасига бевосита таъсир
кўрсатади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Маълумки, инфратузилма тармоғи мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий

ривожланиши натижасида унинг тармоқ сифатидаги аҳамияти янада ортиб
боради ва бажарадиган вазифаси такомиллашади. Фикримизча, бир томондан
инфратузилманинг моддий мазмунини, иқтисодий имкониятини ифодаловчи,
бозор муносабатларини шакллантириш учун шарт-шароитларини таъминлаб
берувчи тизим сифатида қарайдиган бўлсак, иккинчи томондан, бозор
субъектлари ўртасида товар–пул муносабатларини шакллантиришга қаратилган
иқтисодий муносабатлар сифатида алоҳида ўрганиш лозим.

Чорвачилик тармоғини ривожлантиришда унга хизмат кўрсатвчи

соҳаларни ривожлантиришда А.Р.Байчерова [8]: ветеринария хизматларини
ҳудудларда

чорвачилик

тармоғини

ривожланиш

даражасига

қараб

диференциялашган

ҳолда

ривожлантириш;

Ш.А.Жантемиров,

А.Ш.Жантемирова [9] ҳамда Артёмова Е.И [10]: чорвачилик тармоғини
инновацион ривожлантиришда маҳсулот тури ва йўналишлари бўйича
кластерларни ташкил этиш; Л.И.Ковалёв [11]: чорвачилик тармоғида техник
сервис хизматини ривожлантириш; Қ.Ж.Мирзаев [12]: чорвачиликда
агросервисни ташкил этишга қаратилган илмий ва амалий таклиф ва
тавсияларни ўз илмий тадқиқот ишларида ишлаб чиққанлар.

Аммо, чорвачилик тармоғини ривожлантиришда мавжуд бўлган

инфратузилма хизматларини янгича ташкил этиш ва инновацион жараёнлар
билан мажмуавий ҳолда ривожлантириб бориш ушбу хизматларнинг
самарадорлигини янада оширади.

Тадқиқот методологияси

Ўзбекистонда айнан ветеринария хизматларини ривожлантириш

мақсадида ҳукумат томонидан кейинги йилларда бир қатор ҳуқуқий-меъёрий
ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария
тўғрисида (янги таҳрири)”ги қонуни (2015 йил,29 декабрь), Ўзбекистон
Республикаси ВМнинг “Ветеринария хизмати ёш кадрларини тайёрлашни янада
такомиллаштириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек уларни
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли (2016 йил,8 август)
ҳамда “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 361 – сонли (2016 йил 25 октябрь) қарорларини мисол
қилишимиз

мумкин.

Шунингдек,

2017-2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясининг 3-чи устувор
йўналишида чорвачилик тамроғи ва унга хизмат кўрсатувчи соҳани
ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар ҳам белгилаб қўйилган [1].

Ўзбекистонда чорвачилик тармоғини, шу жумладан унга хизмат

кўрсатувчи инфратузилма объектларини инновацион ривожлантиришда
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон шароитида жорий
этиш мақсадга мувофиқ ҳисоблаймиз. Хусусан, Исроил мамлакатида
чорвачилик соҳасини ривожлантириш стратегияси диққатга сазовордир [13].

Чорвачилик хўжаликларини инновацион ва барқарор ривожланиши

нафақат чорва моллар бош сонини кўпайиши, маҳсулдорликнинг ошиши,
самарадорлик ёки рентабеллик даражаси билан эмас, балки чорвачилик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилманинг қай даражада ривожланганлик
даражаси билан ҳам баҳолаш мақсадга мувофиқ.

Чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани инновацион

ривожлантириш жараёни бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришни инновацион
ривожлантириш жараёни билан биргаликда олиб борилса кўзланган натижага
эришиш мумкин.

Чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини

ривожлантириш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш
нафақат тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, балким давлатнинг
ҳимоясида ҳам амалга оширилиши лозим. Чунки қишлоқ хўжалиги тармоғи
каби тармоққа хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари доимий равишда
давлатнинг кўмаги ва протекционизм сиёсатига муҳтожлик сезади.

Тадқиқот ишининг назарий-методологик асосини аграр соҳада

инновацион фаолиятни ривожлантиришга доир илмий – тадқиқот иши олиб
борган иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари ташкил этади, бунда
монографиялар ҳамда республика даврий нашрларида ва етакчи хорижий
журналларнинг WEB – саҳифаларида чоп этилган илмий мақолалар тадқиқот
ишининг ахборот манбасини ташкил этди. Тизимли, мантиқий ва статистик
таҳлиллар натижалари асосида илмий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилган. Тадқиқот ишининг эмпирик асосини Ўзбекистон Республикасининг
Статистика қўмитасининг, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
маълумотларини ўз ичига олган.

Таҳлил ва натижалар

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишига ҳудудларнинг

табиий-иқлим

шароитлари,

экин

майдонлари

тупроқ

унумдорлиги,

агроресурслар билан таъминланганлик даражаси ва бошқа шу каби омиллар
қандай таъсир кўрсатса, тармоққа хизмат кўрсатувчи инфратузилма
субъектларининг ҳудудий жойлашуви ва хизмат кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш масаласига ҳам шунчалик таъсир кўрсатади. Бундай таъсирлар
бевосита ёки билвосита кўринишга эга бўлади.

Чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектларини

ривожлантиришдаги юқорида тилга олинган ҳусусият қатор омилларни ҳисобга
олишни тақозо этади. Бундай омиллар сирасига қуйидагиларни киритиш
мумкин: ҳудудларнинг табиий-иқтисодий шарт-шароити, қишлоқ хўжалиги
тармоғининг ихтисослашув йўналишлари, чорвачилик тармоқларининг
жойлаштириш аҳволи, ҳудуд аҳолисининг ўсиш суръатлари, аҳоли бандлиги
даражаси ўзгариши ва шу каби омилларини ҳисобга олган ҳолда инфратузилма
субъектларини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Шунинг учун ҳам ҳудудларнинг ва чорвачилик тармоғининг жойлашуви,

фаолият юритиши борасидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда чорвачилик
тармоғига хизмат қилувчи инфратузилма субъектларини ташкил этиш ва
ривожлантиришда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ:

чорвачилик маҳсулотларини сотиш ва чорвачилик маҳсулотларига

талаб шаклланиши ҳудудий хусусиятларга эга. Шунингдек, маҳаллий
аҳолининг миллий таркиби ва анъаналари ҳам маҳсулот истеъмолига катта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини
сотиш бозорларининг мавжудлиги ва бозорлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда
ёндашиш лозим. Яъни, савдо-тижорат йўналишидаги хизматлар асосан сут ва
гўшт қорамолчилиги ҳудудларида ривожлантирилиши ҳам инфратузилма
объектларининг самарали фаолиятига ва шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш
соҳасининг ривожланишига қулай шароит яратиб беради;

чорвачилик тармоқларининг ихтисослашув йўналишлари ва чорва

моллари бош сонининг ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларининг ўсиш
динамикасидаги ўзгаришлар ҳисобга олиниши лозим. Чунки чорвачилик соҳаси
ихтисослашуви бўйича турли-туманлиги, маҳсулотлари таркиби ҳам бир-
биридан фарқ қилиши боисдан турлича хизматларга талаб пайдо бўлади;

чорвачилик ҳудудларида чорвачилик фермер хўжаликларининг

тарқоқлиги ва географик жиҳатдан бозорларга нисбатан ва хизмат кўрсатиш
марказларига нисбатан турли масофаларда жойлашганлиги ҳисобга олиниши
лозим. Бу бир томондан фермер хўжаликларидаги чорвачилик тармоғига
хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатса, иккинчи томондан хизмат
кўрсатувчи бўғинларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатади;

чорвачилик ҳудудларида доимий равишда тармоқ учун зарур

ресурсларни сотиб олиш, наслли молларга эга бўлиш, хизматлардан
фойдаланиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни энг кўп фойда олган ҳолда
сотиш борасидаги ахборотлар етишмаслиги хизмат кўрсатиш соҳаларини
ташкил этишда ҳисобга олиниши лозим. Чунки, бозор конъюнктураси ҳақида
маълумотлар чорвачилик билан шуғулланувчи фермерга ҳам, хизмат
кўрсатувчи соҳа субъектларига ҳам бирдай муҳим;

маҳсулотларни сотиш тизимининг бозор талабларига ва чорвачилик

маҳсулотлари етиштирувчи тармоқлар фаолияти хусусиятларига жавоб
бермаслиги туфайли, фермернинг ишлаб чиқаришга жалб қилган инвестицияси
қайтими таваккалчилиги хавфининг юқорилиги ҳисобга олиниши лозим. Бу
вазият маҳсулот ишлаб чиқарувчига ҳам ва хизмат кўрсатувчига ҳам молиявий
хавф-хатарлар пайдо қилиши боисдан инфратузилма субъектларини
ривожлантиришда хисобга олиниши лозим;

чорвачилик

тармоғига

хизматлар

кўрсатувчи

инфратузилма

субъектларини ташкил этишда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эркин
иқтисодий фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар ва маҳаллий
бошқарув идораларининг, фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш
фаолиятига маъмурий аралашувининг қандай даражада эканлиги ҳам эътиборга
олиниши лозим. Чунки тажрибалар кўрсатишича, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ортиқча маъмурий
дастаклар бозор талаблари асосида фаолият олиб борувчи инфратузилма
субъектлари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади ва бу ўз навбатида
кўрсатиладиган хизматлар сифати пасайишига ҳамда баҳолари ошишига олиб
келувчи омил ҳисобланади.

Олиб борилган тадқиқотларга кўра, ҳозирги кунда республикамизда

чорвачилик соҳасига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини хизмат
кўрсатиш хусусиятлари ва ишлаб чиқариш йўналишлари доирасида қуйидаги
йирик гуруҳлар бўйича кўриб чиқиш мумкин (1-расм):


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Чорвачилик тармоғига хизматлар кўрсатиш

соҳасининг асосий йўналишлари

Манба: Муаллиф ишланмаси.

чорвачилик тармоғига техник хизматлар кўрсатувчи инфратузилма

объектлари

– машина-трактор парклари АЖ, муқобил машина трактор

парклари, хусусий техник хизмат кўрсатиш тузилмалари ва бошқалар;

чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи

субъектларга

моддий-техник

ресурслар

етказиб

бериш

(сотиш)

инфратузилмаси объектлари

– нефть маҳсулотлари етказиб бериш, минерал

ўғит, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари (озуқа экинларини етиштиришда),
эҳтиёт қисмлар сотиш шаҳобчалари ва бошқа шу кабилар;

чорвачилик

тармоғининг

озуқа

базасини

шакллантирувчи

инфратузилма объектлари

–ем-хашак сотиш ва етказиб бериш шахобчалари;

зооветеринария хизматлари инфратузилмаси

– чорва молларни

жойлаштириш ва ер майдонлари билан таъминлаш, табиий ва сунъий
уруғлантириш, чорва молларнинг эпидемик касалликларига қарши кўришиш,
эмлаш ишларини олиб бориш каби хизматларни ўз ичига олади;

чорвачилик

тармоғини

молиялаштириш

ва

суғурталаш

инфратузилмаси

– тижорат банклар (мини банклар), молиявий жамғармалар,

суғурта ташкилотлари хизматлари, инвестицион компаниялар ва бошқа
молиявий институтлар хизматлари;

чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, сотиш хизматлари

Чорвачилик тармоғига

хизматлар кўрсатишнинг

асосий йўналишлари

Техник хизматлар

кўрсатувчи

инфратузилма

Моддий-техник

ресурслар

етказиб бериш

(сотиш)

инфратузилмаси

Озуқа базасини

шакллантирувчи

инфратузилма

Зооветеринария

хизматлари

инфратузилмаси

Молиялаштириш

ва суғурталаш

инфратузилмаси

Чорвачилик

маҳсулотларини

қайта ишлаш,

сақлаш, сотиш

хизматлари

инфратузилмаси

Ахборот –

консалтинг

хизматлари

инфратузилмаси

Мутахассис

кадрларни

тайёрлаш ва

малакасини

ошириш

соҳасидаги

хизматлар

Инновацион

инфратузилма


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

7

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

инфратузилмаси

– агрофирмалар, турли мулкчилик шаклидаги қайта ишлаш

корхоналари, савдо соҳаси корхоналари, маҳсулотларни тайёрлаш ва қадоқлаш
ҳамда транспорт соҳаси хизматлари;

ахборот – консалтинг хизматлари инфратузилмаси

–ахборотлар

таъминоти, консалтинг хизматлари (ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, маркетинг
инжиниринг ва бошқа).

чорвачилик соҳасидаги мутахассис кадрларни тайёрлаш ва малакасини

ошириш соҳасидаги хизматлар

– бизнес мактаблар, касб-хунар коллежлари ва

малака ошириш марказлари каби тузилмалар фаолият юритмоқда;

инновацион инфратузилма -

наслли буқа уруғини қадоқлаш хизмати,

инновацион марказлар хизматлари, илмий тадқиқот институтлари, селекция
хизматлари ва бошқалар.

2 – расм. Ўзбекистонда наслли буқа уруғини ишлаб чиқариш

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида ҳисобланган.

Кўрсатиб ўтилган инфратузилма объектлари республикада чорвачилик

тармоғини барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ – 842-сонли қарорига асосан
Ўзбекистон Республикаси “Ўзнаслчилик” корхонаси негизида наслли буқа
уруғини қадоқлайдиган линия ўрнатилиб, музлатилган наслли буқа уруғини
мамлакатимизда тўлиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Таъкидлаш жоизки,
мамлакатимиздаги наслли буқалар уруғини қадоқлаш линияси Мараказий
Осиёда ягона ҳисобланади. 2007 йилда республикамизда бир доза ҳам наслли
буқа уруғи ишлаб чиқарилмаган бўлса, 2010 йилда 1 миллион 437 минг доза
наслли буқа уруғини қадоқлаш амалга оширилди. (2007 йилда четдан 64210
доза наслли буқа уруғи олиб келинган бўлса, 2010 йилда атиги 26500 доза олиб
келинди) [14] (2 - расм).

Аммо шу билан биргаликда чорвачилик тармоғида ҳал қилиниши лозим

бўлган муаммолар ҳам мавжуд, буларга:

ем-хашак экинлари учун умумий майдонлар улушининг пастлиги ва

чорва моллари бош сонига нисбатан номутаносиб жойлаштирилганлиги;

озуқа экин майдонларидан унумли фойдаланиш ва экинларининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

8

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳосилдорлик даражасининг пастлиги;

ем-хашак ўрим-йиғим техникаларининг етишмаслиги, мавжудларнинг

аксарияти моддий ва маънавий жиҳатдан эскирганлиги;

чорвачилик соҳасида механизациялашганлик даражасининг нисбатан

пастлиги. Асосий турдаги чорвачилик маҳсулотлари (сут ва гўшт маҳсулотлари
95%) асосан деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўри келишини ҳисобга оладиган
бўлсак, сигирларни соғишда, чорва молларини озиқлантиришда, уларнинг
порисини тозалаш, шунингдек чорвачилик маҳсулотларини сақлаш жараёнини
механизациялаштириш даражаси пастлиги, деҳқон хўжаликларининг молиявий
имкониятлари билан боғлиқлиги маълум бўлади;

тўла қамровли зооветеринария хизмати кўрсатилмаётганлиги. Бунга

асосий сабаб қилиб, зооветеринария соҳасидаги мутахассис кадрларнинг
етишмаслиги ва зооветеринария пунктларининг жиҳозланиш даражасининг
талабга жавоб бермаслиги билан изоҳланади.

Исроил давлатида чорвачилик соҳасида эришилган ютуқлар тарихига

эътибор берадиган бўлсак, бу натижаларга (11000-12000 кг сут соғиб олиш) 60
йил давомида эришилган. Яъни, 1939 йилда ўртача бир сигирдан сут соғиб
олиш 2800 кг бўлган бўлса, 2007 йилга келиб ўртача 11000 кг-га кўтарилган
[13].

Ушбу натижаларнинг сабаби сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш

мумкин:

Чорва моллари генетика ва селекцияси соҳасидаги ютуқлар:

чорвачилик соҳасини ривожлантириш асосини чорва моллари

генетикаси билан шуғулланиш асосида узоқ йиллик ва самарали мураккаб
меҳнат натижаси сифатида маҳаллий чорва моллари зотлари ва наслли
зотларни яратилиши ташкил этади.

ҳозирда ҳам чорва моллари наслини яхшилаб бориш устида доимий

равишда илмий тадқиқотлар олиб борилади. Бунинг асосий сабабини илм-
фанга берилган эътибор натижаси деб қараш мумкин, яъни ишлаб чиқаришга
илмий таъминот томонидан хизмат кўрсатиш юксак даражада йўлга қўйилган;

ветеринария соҳасидаги хизматлар асосини моддий манфаатдорлик

ташкил этади. Жумладан, чорва моллари касалланиши олдини олиш ва уларни
даволаш

билан

шуғулланувчи

илмий

лабораторияга

мамлакатда

етиштириладиган ҳар бир литр сут баҳосидан 1 центдан маблағ ажратиш
белгилангани, лабораторияда ишлаш учун энг яхши мутахассисларни жалб
қилишга асос яратган.

Молларни озиқлантириш тизими ва озуқа билан таъмин этиш

хизматлари соҳасидаги ютуқлар:

чорва фермаларидаги ҳар бир сигирдан соғиб олинган сут миқдорига

мос равишда индивидуал режа бўйича озиқлантирилиши, маҳсулдорликни
сақлаб туришга асос яратган;

озуқа концентрат шаклида молларга етказиб берилади. Озуқа тайёрлаш

бевосита чорвачилик фермасида амалга оширилмасдан, ихтисослашган озуқа
тайёрловчи субъектлар томонидан тайёрланади ва чорвачилик тармоғига
сотилади. Озуқа ишлаб чиқариш алоҳида тузилмалар томонидан амалга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

9

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

оширилиб сотилаётган бўлсада озуқанинг баҳоси “Мамлакат чорвадорлари
ассоциацияси” ва “Сут кенгаши” томонидан назорат қилиб борилади;

чорвачилик хўжаликларида озуқа тайёрлаш ва озиқлантириш тизими

тўлиқ механизациялашган ва механизмларни компьютерлар ёрдамида назорат
қилиб борилади.

Зооветеринария хизматлари соҳасида эришилган ютуқлар:

ветеринария хизмати кўрсатиш системали тарзда йўлга қўйилган

бўлиб, ҳар бир фермада малакали ветеринар врач икки марта назорат олиб
боради. Ҳар бир сигирнинг танасига ўрнатилган компьютер датчиклари орқали
уларнинг умумий ҳолати тўғрисидаги барча маълумотлар мамлакат бўйича
яратилган ягона компьютер банкига келиб тушади ва шу орқали барча (110
минг бош) сигирнинг соғлиги компьютер назоратида бўлади;

ҳар ойда бир марта ҳар бир сигирдан олинган сут намуналари марказий

лабораторияга жўнатилган ҳолда, сутнинг сифат кўрсаткичлари билан
биргаликда, касалланиш аломатлари олдиндан аниқланади ва қарши чора кўриб
борилади;

сутчилик фермаларидаги сигирлар синалган буқалар уруғлари билан

100 фоиз сунъий уруғлантирилади ва бу чорва молларини наслини доимий
назорат қилиб боришга имкон яратиб беради.

Маҳсулотни сотиш тизими хусусиятлари:

Мамлакатда етиштирилган сут тўлиқ қайта ишланади. Сут бир литрлик

идишларда пастерилизацияланган ҳолда савдога чиқарилади ва қайта ишланган
сут маҳсулотлари ассортименти жуда кенг. Кибуцлар ва Мошавларлар
етиштирган сутни ўзларига тегишли бўлган қайта ишлаш корхоналари орқали
сотишдан олинган натижага ҳам эгалик қилишади.

Ҳар бир сутчилик фермаси оладиган маблағи етиштириган сутининг

марказлашган ҳолда текширилганда аниқланган сифатига қараб белгиланган
баҳога мутаносиб равишда пул олишади. Ишлаб чиқарувчининг харидор
қидириш муаммоси ҳал этилган. Чунки ишлаб чиқариш миқдори квота билан
чегараланган, ортиқча маҳсулот етиштириш мумкин эмас.

Ишлаб чиқарувчи белгиланган квота бўйича маҳсулот етиштириб

олдиндан тузилган шартнома асосида савдо тармоғига маҳсулот сотади.

Илмий таъминот тизимидаги ютуқлар:

Олимлар амалий муаммоларни ечишда бевосита чорвачилик фермалари

буюртмалари асосида иш олиб боришади. Ҳар бир соҳа ихтисослашган бўлиб,
бир мутахассис барча соҳани кам-кам билиб “унверсал” бўлиши
рағбатлантирилмайди. Чорвачилик фаннинг фундаментал соҳаси давлат
томонидан молиялаштирилади. Шунингдек, узоқ йиллик селекция ва наслчилик
ишлари натижасида мамлакатнинг мавжуд табиий-иқлим шароитларига мос
келадиган юқори маҳсулдор чорва моллари насллари яратилганлиги, диққатга
сазовордир.

Хорижий давлатларда чорвачилик соҳасига хизмат кўрсатиш ҳар бир

мамлакатнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари доирасида ташкил этилган
бўлсада, Ўзбекистон учун аҳамиятли жиҳатлари сифатида чорвачилик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

10

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини инновацион
ривожлантиришда қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантириш давлатнинг доимий

назоратида бўлиши билан биргаликда, фермерлар фаолиятини бозорга
мослаштиришда кооперативлар кўринишидаги нодавлат ташкилотларни қўллаб
қувватлаш орқали хизматлар сифатини оширишга кўмаклашиш йўналишини
кўриш мумкин. Шунингдек, чорвачилик тармоғини ривожлантиришнинг
асосини давлат томонидан қўлланиладиган иқтисодий рағбатлантирувчи
тадбирлар ташкил этади;

мамлакатда етиштирилаётган чорвачилик маҳсулотлари сифати, озиқ-

овқат сифатидаги хавфсизлиги устидан назорат жуда кучли бўлиб, қўйилган
юқори даражадаги талабларга алоҳида фермерлар жавоб бериши қийинлиги
боис профессионал кооперативларни ривожлантиришга аҳамият берилади;

чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари, чорва

моллари наслчилиги билан шуғулланувчи тармоқлар, маҳсулотларни қайта
ишловчи бўғинлар, зооветеринария соҳасидаги илмий-тадқиқотлар соҳаси ва
савдо-тижорат соҳаси манфаатларини уйғунлаштиришдаги натижалар
чорвачилик тармоғи ривожланишида асосий пойдевор ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам республикамизда келажакда чорвачилик соҳасида

фаолияти бозорга йўналтирилган чуқур ихтисослашувга эга бўлган
кооперативлар ёки шунга ўхшаш тузилмалар томонидан фермерларга хизмат
кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, наслчилик масалалари, тўйимли озуқа
етиштириш, шунингдек бошқа турдаги хизматларни ташкил этиш асосий
эътибор талаб муаммо бўлиб қолиши лозим.

Хулоса ва таклифлар

Чорвачилик соҳасига хизмат кўрсатувчи инфратузилма хизматларини

инновацион

ривожлантиришнинг

асосий

мақсади

соҳани

барқарор

ривожланишини, рақобатбардошлигини ва кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқаришни таъминловчи инфратузилма хизматларини такомиллаштириш.
Чорвачилик соҳасига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани инновацион
ривожлантиришда бир қатор вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш лозим:

чорвачилик тармоғининг даромадлилиги ва барқарор ривожланишини

таъминловчи

инновацион

тизим

ва

инновацион

инфратузилмани

шакллантириш;

инфратузилма хизматлари сифатини ошириш ва турларини

кенгайтириш ҳисобига мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш;

чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ва турларини

кенгайтириш, сифатини яхшилаш ва шу орқали жаҳон бозорига чиқиб,
чорвачилик маҳсулотларини экспортга йўналтириш.

Тадқиқот

жараёнида

чорвачилик

соҳасига

хизмат

кўрсатувчи

инфратузилма хизматларини инновацион ривожлантиришда қуйидаги
йўналишлари аниқланган: биологик, техник-технологик ва ташкилий-
иқтисодий йўналишлар (3-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

11

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz


3 – расм. Чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани инновацион ривожлантиришнинг

концептуал йўналишлари

1

1

Муаллиф тадқиқотлари натижасида ишлаб чиқилган

Мақсад

:

Тармоқнинг барқарорлиги, рақобатбардошлигини таъминловчи инфратузилма

хизматларини инновацион ривожлантириш

Чорвачилик тармоғининг даромадлилигини

таъминловчи инновацион тизим ва

инновацион инфратузилмани шакллантириш

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва

экспортга йўналтириш

Инфратузилма хизматлари сифатини ошириш ва турларини
кенгайтириш ҳисобига мамлакат озиқ-овқат ҳавфсизлигини

таъминлаш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР

ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ИНФРАТУЗИЛМАНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Тармоқни

бошқариш

тизимини такомиллаштириш;

Чорвачилик маҳсулотларини

сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш
тизимларини

такомиллаш-

тириш;

Соҳадаги

ишчиларнинг

турмуш

даражасини

ва

шароитларини яхшилаш

Юқори маҳсулдор чорва

моллар зотларини яратиш;

Чорва

моллар

генофондини яхшилаш ва
сақлаб қолиш;

Чорва

молларни

уруғлантириш

ва

кўпай-

тириш тизимларини такомил-
лаштириш

Озуқани

тайёрлаш,

чорва

молларни

озиқлантириш ва озуқа таъминоти тизимини
такомиллаштириш;

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш,

чорва молларни сақлаш, уларга хизмат
кўрсатувчи

инфратузилма

таъминотига

инновацион техника ва технологияларни
жорий этиш;

Ем-хашак майдонларини мақбуллаштириш

Ташкилий-иқтисодий

тамойиллар

Генетик соҳасидаги

ишланмалар

Чорвачилик соҳасига янги

техника ва технологияларни

жорий этилиши

Чорвачилик фермаларини

механизациялаштириш,
электлаштириш ва
компьютерлаштириш;

Зооветеринария лабораторияларини

замонавий ускуна ва жиҳозлари
билан таъминлаш;

Ишлаб чиқаришга механи-

зация ва электрлаштириш

воситаларни жорий этиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

12

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Чорвачилик

соҳасини

инновацион

ривожлантиришда

биологик

йўналишлар алоҳида аҳамият касб этади, яъни бунда чорва молларнинг генетик
имкониятларини оширишга эътибор қаратилади.

Техник-технологик йўналишлар эса ресурс ва энергия тежовчи техника

ва технологияларни қўллаш натижасида соҳада ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини оширади.

Инновацион ривожлантиришнинг ташкилий – иқтисодий йўналиши

ишлаб чиқаришни рационал ташкил этиш, юқори малакали кадрларни
тайёрлаш каби чора-тадбирларни ўз ичига олиб, инновацион фаолиятнинг
турли йўлларини мувофиқлаштириш имконини беради.

Инвестицион маблағларнинг чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда

чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришда қисқа вақт ичида
тармоқнинг барқарор ўсишини ва рақобатбардошлигини оширилишини
таъминлай оладиган, умуман олганда нафақат самарали, балки кам сарф
харажат ва ресурс тежовчи йўналишларга устуворлик берилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони, 2017 йил 7 февраль.

2.

Макконел К.Р., Брю С.Л. Макконел Кэмпбелл Р., Брю Стенли Л.

Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2–х т. – М.: Республика, 1992.

– 388 с.

3.

Rosenstein-Rodan P. Notes on the Theory of the “Big Push” // Economic

Development for Latin America. N.Y., 1961. P. 60.

4.

Jochimsen R. Theorie der Infrastruktur. Tubingen, 1996. P. 99Р.

5.

Статистика рынка товаров и услуг: Учеб. для студентов вузов,

обучающихся по специальностям Статистика, Маркетинг специальностям /

И.К.Беляевский, Г.Д.Кулагина, Л.А. Данченко и др. Под ред. И.К.Беляевский –

М.: Финансы и статистика, 2002 –364 с.

6.

Беркинов Б.Б., Ташматов Р.Х. Ўзбекистонда фермер хўжаликларига

хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ривожлантириш йўналишлари.– Т.:

ТДИУ, 2007 - 23 б.

7.

Муродов Ч. Ўзбекистон иқтисодиётини эркинлаштириш шароитида

бозор инфратузилмасининг ривожланиши: Дисс...иқт.фан..докт. – Т.:

ЎзБИИТИ, 2001. - 18 б.

8.

Байчерова А.Р. Система инфраструктурного обеспечения ветеринар-

ного предпринимательства в Ставропольском крае// Аграрная наука.

Творчество. Рост: сб. 2013. –С. 21-24.

9.

Жантемиров Ш.А., Жантемирова А.Ш. Стратегия инновационного

развития животноводства кыргызской республики до 2020 г. Вестник -РУДН,

серия Агрономия и животноводство, 2014, № 2. – С. 77-83

10.

https://scholar.google.com/scholar?start

.

Е.И.Артёмова. Экономические

аспекты инновационного развития животноводства: Монография //Краснодар:

ИТТ. – 2008.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

13

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

11.

Ковалёв Л.И. Резервы повышения эффективности технического

сервиса в животноводстве. Техника и оборудование для села №9, 2012. – С 33-
37

12.

Мирзаев Қ.Д. “Агросервис хизматлари самарадорлигини оширишнинг

методологик асослари”. и.ф.д. даражасини олиш учун ёзилган дисс.автореф.,

Самарқанд – 2011, - 200б.;

13.

Александр Забутый, Ph.D. Animal Science; - Сельское хозяйство

Израиля; - Hannover 2012. – 25стр.(2)

14.

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А.. “Аграр сиёсат ва озиқ-

овкат хавфсизлиги”. Ўқув қўлланма. Т.: “ЎзР Фанлар Академияси Асосий

кутубхонаси” босмахонаси нашриёти, 2016. – 52 б.

(7)

15.

Карташов Е.Ф. Модернизация сельскохозяйственного производства на

основе

трансфера

инновационных

технологий

//

Фундаментальные

исследования. – 2012. – № 11 (часть 2) – с.493-497. 3

16.

Монастырский Е.А., Чистякова Н.О. Структурно-функциональная

модель подсистемы «Инфраструктура» в региональном инновационной

системе.//Инновации, № 6, 2007, с. 58–69 4

17.

Нурматов Ш. “Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуаси

тармоқларида инновацион бошқарув фаолиятини модернизациялаш ва

ривожлантириш муаммолари” мавзудаги конференциядаги кириш сўзи.

Тошкент. – 2013й.- 4бет 5

18.

Расулов Н.М. Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантириш-

нинг шарт-шароитлари ва асосий йўналишлари/“Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

19.

Шлепкин А.К., Паршуков Д.В. Формирование инновационной

инфраструктуры АПК Красноярского края/ Вестник Крас ГАУ. 2011. №12. Стр.
- 42 8

20.

http://agro.uz/uz/information/about_agriculture/441/8208/

маълумотлари

21.

http://www.fao.org/docrep/016/j7714e/j7714e.pdf

. K.Laxminarayana Rao.

Agro-industrial parks Experience from India, Rome, 2006 10

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Х^ракатлар стратегияси тугрисида’Ти ПФ-4947-сонли фармони, 2017 йил 7 февраль.

Макконел К.Р., Брю С.Л. Макконел Кэмпбелл Р., Брю Стенли Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2-х т. - М.: Республика, 1992. -388 с.

Rosenstein-Rodan Р. Notes on the Theory of the “Big Push” // Economic Development for Latin America. N.Y., 1961. P. 60.

Jochimsen R. Theorie der Infrastruktur. Tubingen, 1996. P. 99P.

Статистика рынка товаров и услуг: Учеб, для студентов вузов, обучающихся по специальностям Статистика, Маркетинг специальностям / И.К.Беляевский, Г.Д.Кулагина, Л.А. Данченко и др. Под ред. И.К.Беляевский -М.: Финансы и статистика, 2002 -364 с.

Беркинов Б.Б., Ташматов Р.Х. Узбекистонда фермер хужаликларига хизмат курсатувчи инфратузилмаларни ривожлантириш йуналишлари.- Т.: ТДИУ, 2007 - 23 б.

Муродов Ч. Узбекистан иктисодиётини эркинлаштириш шароитида бозор инфратузилмасининг ривожланиши: Дисс...икт.фан..докт. - Т.: УзБИИТИ, 2001.-18 6.

Байчерова А.Р. Система инфраструктурного обеспечения ветеринарного предпринимательства в Ставропольском крае// Аграрная наука. Творчество. Рост: сб. 2013. -С. 21-24.

Жантемиров Ш.А., Жантемирова А.Ш. Стратегия инновационного развития животноводства кыргызской республики до 2020 г. Вестник -РУДН, серия Агрономия и животноводство, 2014, № 2. - С. 77-83

https://scholar.google.com/scholar7start. Е.И.Артёмова. Экономические аспекты инновационного развития животноводства: Монография //Краснодар: ИТТ. - 2008.

Ковалев J1.И. Резервы повышения эффективности технического сервиса в животноводстве. Техника и оборудование для села №9, 2012. - С 33-37

Мирзаев КД- “Агроссрвис хизматлари самарадорлигини оширишнинг методологии асослари”. и.ф.д. даражасини олиш учун ёзилган дисс.автореф., Самарканд -2011,- 2006.;

Александр Забутый, Ph.D. Animal Science; - Сельское хозяйство Израиля; - Hannover 2012. - 25сгр.(2)

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А.. “Аграр сиёсат ва озик-овкат хавфеизлиги”. Укув кулланма. Т.: “УзР Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси” босмахонаси нашриёти, 2016. - 52 б. (7)

Карташов Е.Ф. Модернизация сельскохозяйственного производства на основе трансфера инновационных технологий // Фундаментальные исследования. - 2012. - № 11 (часть 2) - с.493-497. 3

Монастырский Е.А., Чистякова Н.О. Структурно-функциональная модель подсистемы «Инфраструктура» в региональном инновационной системе.//Инновации, № 6, 2007, с. 58-69 4

Нурматов Ш. “Узбекистан Республикаси агросаноат мажмуаси тармокларида ипновацион бошкарув фаолиятини модсриизациялаш ва ривожлантириш муаммолари” мавзудаги конференциядаги кириш сузи. Тошкент. - 201 Зй.- 4бет 5

Расулов Н.М. Узбскистонда инновацион фаолиятни ривожлантириш-нинг шарт-шароитлари ва асосий йуналишлари/“Иктисодиёт ва инновацион тсхнологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

Шлепкин А.К., Паршуков Д.В. Формирование инновационной инфраструктуры АПК Красноярского края/ Вестник Крас ГАУ. 2011. №12. Стр. - 42 8

http://agro.uz/uz/information/about agriculture. 441/8208/ маълумотлари

http://www.fao.Org/docrep/016/j7714e/j7714e.pdf. K.Laxminarayana Rao. Agro-industrial parks Experience from India, Rome, 2006 10

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов