Организационные и экономические механизмы создания устойчивых рабочих мест

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
295-302
36
6
Поделиться
Саидов, Н. (2021). Организационные и экономические механизмы создания устойчивых рабочих мест. Экономика И Образование, (4), 295–302. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7625
Нурали Саидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Старший преподаватель кафедры управления человеческими ресурсами

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Одна из самых актуальных проблем сегодня - это занятость населения и создание для них новые рабочие места. В этой статье освещена важность создания устойчивых рабочих мест, а также организационно-экономические механизмы создания рабочих мест.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

295

- o’qitish dasturlarini guruhlarlar va ixtisоs-

liklarga muvоfiq ravishda individuallashtirish;

- dasturlar uslubiyotini juda puxtalashtirish;

- o’qitishning faоl usullaridan keng qo’llanish

va o’qitish muddatlarini qisqartirish;

- ixtisоslashtirilgan malaka оshirish markaz-

lari tarmоg’ini yaratish;

- bilimlar, ko’nikmalar, mahоratga o’qitishda

bu bilim va ko’nikmalarni rahbardan xоdimga ham-

da xоdimlar o’rtasida bir-birlariga uzatishlariga eri-

shish.

Personalni boshqarish tizimi quyidagi tamo-

yillarga javob berishi kerak:

Egiluvchanlik – ishlab chiqarishda va perso-

nal tarkibida ro’y berayotgan o’zgarishlarga muvo-

fiq qisqa muddatda tizim tuzilmasini qayta tashkil

etish imkoniyati.

Markazlashtirish – korxona bo’linmalari va

xizmatlaridagi xodimlar funktsiyalarini oqilona

markazlashtirish, tezkor boshqarish funktsiyalarini

kuyi bo’g’inlar ixtiyoriga berish.

Huquq va majburiyatlar mushtarakligi – bu

korxona bo’linmalari va personalning huquq va

majburiyatlari mushtarak bo’li-shini taqozo etadi.

Vakolatlarning chegaralanishi – bu tamoyilga

ko’ra, liniya rahbarlari mahsulot ishlab chiqarishni

ta’minlashga oid qarorlar qabul qilinishini, funktsi-

yali rahbarlar mazkur qarorlarni tayyorlashlari va

ular ijrosini ta’minlashlari kerak.

Tejamkorlik – boshqaruv tashkiliy tuzilmasi

uchun sarf-xarajatlar oqilona bo’lishini anglatadi.

Boshqaruv me’yorlari – har bir bo’g’in rah-

bariga bo’ysunuvchi xodimlar miqdorining oqilona

bo’lishi. Amaliyotda korxona yuqori bo’g’ini rahbar-

lariga bo’ysunuvchi xodimlar 4 – 8 kishini, o’rta

bo’g’inda (funktsiyali rahbarlar) – 8 – 20 kishini,

quyi bo’g’inda (katta ustalar, usta-brigada boshliqla-

ri) – 20 – 40 kishini tashkil etishi maqsadga muvo-

fiqdir.

Xulosa.

Personalni boshqarish – alohida xo-

dim va umuman korxona manfaatlarini ta‘minlash

maqsadida inson salohiyatidan samarali foydala-
nishga qaratilgan tashkiliy, ijtimoiy-iqtisodiy, psixo-

logik, axloqiy va huquqiy munosabatlar tizimidir.

Aksiyadorlik korxonalarida yuqori samaradorlikka

erishish uchun personalni boshqarish xususiyatlari-

ni inobatga olish uning kelajakda yanada yuqori

cho’qqilarga chiqishiga turtki bo’ladi.

Manba va foydalanilgan adabiyotlar ro’yhati:

1. Abduraxmonov Q.X., Abduraxmanov X.X. Mehnat resurslarini boshqarish. Taffakkur bo‘stoni. T.2014 y.
2. Abduraxmonov K.X. va boshqalar. Personal boshqaruvi. Mehnat nashriyoti. Toshkent 2007y.
3. Personal Management – Meaning, Objectives, and Functions

. October 18, 2019.

Hitech Bhasin.

4. Bicker “How to manage employees”; “huge equilibrium motion” 2018.
5.Myer (2019) ПЕРСОНАЛЬНЫЙ МЕНЕДЖМЕНТ КАК СИСТЕМА ЛИЧНОЙ ОРГАНИЗАЦИИ МЕНЕДЖЕРА
6. Susan M. Heatfieldning (2020) Персональный менеджмент
7. Ekaterina Vodolazova (2019) Технологии управления персоналом. Советы от специалистов 2019. 29
8.F.H. Nazarova, Z.Ya. Xudayberdiyev, A.X. Nazirov, K.M. Xurramov, O.A. Saydaxmedov. Personalni boshqarish 2019; 156

9.В.Тебекин, Б.С.Касаев. Менеджмент организации. Учеб. –М.: КНОРУС-М.2011 г.
10. Кибанов А.Я. Управление персоналом организации: Учебник / Под ред. а. - 2-е изд., доп. и перераб. - М.: ИНФРА-

М, 2010 г.

11. Травин В.В., Дятлов В.А. Менеджмент персонала предприятия. Учебно - практическое пособие. - М.: Дело,

2009. - 272 с.

БАРҚАРОР ИШ ЎРИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ

МЕХАНИЗМЛАРИ

Саидов Нурали Рахимович -

ТДИУ инсон ресурсларини бошқариш

кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация:

Аҳолини иш билан таъминлаш ва бунинг учун янги иш ўринларини яратиб бериш долзарб

масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада барқарор иш ўринларини ташкил этишнинг муҳимлиги ва иш
ўринларини ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ёритиб берилган

Таянч иборалар:

барқарор иш ўринлари, иш билан бандлик, инвестиция, ишсизлик

ОРГАНИЗАЦИОННЫЕ И ЭКОНОМИЧЕСКИЕ МЕХАНИЗМЫ СОЗДАНИЯ

УСТОЙЧИВЫХ РАБОЧИХ МЕСТ

Саидов Нурали Рахимович

Старший преподаватель кафедры

управления человеческими ресурсами ТГУЭ

Аннотация:

Одна из самых актуальных проблем сегодня - это занятость населения и создание для них новые

рабочие места. В этой статье освещена важность создания устойчивых рабочих мест, а также организационно-
экономические механизмы создания рабочих мест.

Ключевые слова:

устойчивые рабочие места, занятость, инвестиции, безработица

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

296

ORGANIZATIONAL AND ECONOMIC MECHANISMS OF CREATING SUSTAINABLE JOBS

Saidov Nurali Rakhimovich -

Senior Lecturer, Department of Human

Resource Management, TSUE

Abstract:

One of the most pressing problems today is the employment and the creating new jobs for population. This

article describes the importance of creating sustainable jobs, as well as the organizational and economic mechanisms for
creating jobs.

Key words

:

sustainable jobs, employment, investment, unemployment

Кириш.

Республикамизда аҳолини иш

билан бандлигини таъминлаш ва бунинг учун

иш ўринларини яратиш долзарб масалалардан

бири ҳисобланади.

Ҳозирда иш ўринларининг асосан тўртдан

уч қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-

ликни, яъни касаначилик, якка тартибдаги тад-

биркорлик ва ўз-ўзини банд қилишни ривож-

лантириш асосида яратилмоқда. Бу ҳолат эса

барқарор иш билан бандлик муаммоларини

бартараф этмайди[1].

Республикада ҳар йили ўртача 350-370

минг кишига меҳнат ресурслари сонининг оша-

ётганлиги, шунингдек, хусусий секторда яра-

тилган иш ўринларининг қисқа муддат давоми-

да йўқотилаётганлиги барқарор ва самарали

янги иш ўринларини яратишни тақазо этмоқда.

[2].

Аҳолининг барқарор бўлмаган ва норас-

мий иш билан бандлиги вақтинчалик даромад

келтириб, доимий ва барқарор иш билан банд-

лигини, муносиб меҳнат шароитида фаолият

юритишини, меҳнат стажи ва карьераси кафо-

латламайди. Шу сабабли бугунги кунда ишсиз

ёшлар ва аёллар, меҳнат мигрантлари ва норас-

мий секторда бандлар учун барқарор иш ўрин-

ларини яратиш долзарб ҳисобланади.

Илмий адабиётлар таҳлили.

Иш ўрни ва

янги иш жойларини ташкил этиш бўйича бир

қанча иктисодчи олимлар ўз фикр ва мулоҳаза-

ларини билдиришган.

Иқтисодчи олим академик Қ. Абдурахмо-

новнинг тарифига кўра иш ўрни бу ишлаб чиқа-

риш маконининг бир қисми бўлиб, унда барча

асосий ва ёрдамчи технологик ускуналар, мосла-

малар, асбоблар, иш мебеллари, махсус қурилма-

лар жойлашган бўлиб, улар муайян турдаги иш-

ларни бажариш учун мўлжалланган. Иқтисодий

жиҳатдан иш ўрни инсоннинг юксак меҳнат

унумдорлигига эришиши, ўзи ва оиласининг

яхши яшаши учун етарли бўладиган даромад

топиш манбаидир[9].

Профессор А.Ш. Назаровнинг тарифига

кўра иш ўрни ишлаб чиқариш ҳудудининг битта

иш бажарувчига ёки бир гуруҳ ишчиларга ажра-

тиб берилган ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш

ёки хизмат кўрсатиш учун керакли бўлган меҳ-

нат куроллари ва меҳнат предметлари билан

етарли таъминланган майдонга аталади"[10].

Россиялик олим О.Г. Кузнецовиииг таъ-

кидлашича, янги иш ўринлари сонини илмий-

техник тараққиёт, янги ишлаб чикариш корхо-

наларининг ишга туширилиши, фаолият юрита-

ётганларини эса кўллаб-кувватлаш асосида

ошириб бориш мумкин. [11]

Нидерландиялик тадқиқотчидлар Карен

Ван Дама, Тинка Ван Вууренб ва София Кемрс

олиб борган тадқиқотларга кўра барқарор иш

ўринлари меҳнат бозорига энди кириб келган

ёшлардан кўра узоқ йиллардан буён фаолият

юритаётганлар учун жуда катта аҳамиятга эга.

Чунки ёшларларнинг мобиллик даражаси юқо-

ри бўлиб тез-тез иш жойларини алмаштириша-

ди. Мобиллик даражаси юқори бўлмаган, ёши

катта бўлган кадрлар иш ўрнини йўқотса янги

иш ва касбга кўникиши бир мунча қийин кеча-

ди. Шунингдек йўқотилган иш ўрни билан бир-

галикда янги иш жойини топгунга қадар кадр-

ларнинг каръераси ва меҳнат стажида узулуш-

лар юзага келади. Бу ҳолат даромадсиз қолиш,

турмуш тарзининг пасайиши ва келажакда кам

миқдордаги пенция олиш каби ижтимоий муам-

моларни юзага келтиради. [12]

Корхона ва ташкилотларнинг барқарор

фаолият юритиши асосида барқарор иш ўрин-

ларининг яратилиши ҳар иккала томон иш бе-

рувчи ва ишга ёлланиб ишловчи учун ҳам му-

ҳимдир. АҚШлик тадқиқотчи Меган Р. Нолман

олиб борган тадқиқотига кўра Ёлланиб ишлов-

чиларнинг барқарор корхона ва ташкилотлар

билан меҳнат шартномасини имзолаши ва улар-

нинг узоқ муддатга доимий иш билан бандлиги-

нинг кафолатланиши ишчи ходимларнинг ушбу

корхона ва ташкилотга бўлган садоқати ошиши,

ишдан қониқиш даражасининг ўсиши ва макси-

мал потенциал билан фаолият юритишига олиб

келади. [5] Натижада меҳнат унумдорлиги ошиб

корхона иқтисодий самарадорликка эришади

ҳамда барқарор иш билан бандлик таъминла-

нади[13].

Буюк британиялик олим Андров Смитс

фикрича корхона ва ташкилотлардаги ходимлар

учун бериладиган иш ҳақи ва яратилган меҳнат

шароитларидан ходимлар ўрта ва юқори дара-

жада қониқиш ҳосил қилиши уларнинг ушбу иш

ўрнида доимий қолиш истагини оширади[14].

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

297


1-расм. Барқарор иш ўринлари ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари


Манба:

Муаллиф томомидан ишлаб чиқилган

Барқарор иш ўринлари ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари

Иқтисодий

Ташкилий

Инвестициялар

Марказлашган инвестициялар

Марказлашмаган инвестициялар

Бюджет маблағлари

Корхона маблағлари

Аҳоли маблағлари

Тўғридан тўғри хорижий

инвестиция ва редитлар

Тўғридан тўғри хорижий

инвестициялар

Тижорат банклари кредитлари

ва бошқа қарз маблағлари

иш берувчиларни давлат

томонидан ижтимоий

рағбатлантириш

Хусусий секторни самарали

ривожлантириш

ишбилармонлик ва қулай

инвестиция муҳитини таъминлаш

жамғармалар

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

298

Буюк британиялик олим Михаил Питт-

нинг фикрича корхона ва ташкилотлар ўз фао-

лиятида HR менежери тизимини яратиш орқали

ходимларининг барқарор иш билан бандлигини

таъминлаши мумкин [15].

Корхо на ва ташкилотларнинг барқарор

фаолият юритиши ва уларда меҳнат стандарт-

ларига амал қилган ҳолда меҳнат муносабатла-

рининг тартибга солиниши барқарор иш билан

бандликка олиб келади.

Асосий қисм.

Яратилган иш ўринлари-

нинг барқарорлиги тўғри йўналтирилган инвес-

тицияларга боғлиқ бўлиб ЯИМнинг ўсишига

катта таъсир кўрсатади. Барқарор рентабеллик

даражасига эга тармоқ ва соҳаларга киритилган

инвестициялар барқарор корхона ва иш ўринла-

рини яратилишига асос бўлади. Барқарор иш

ўринлари меҳнат ресурсларининг ҳозирги ва

келажакдаги давр учун иш билан бандлигини

таъминлайди.

Ҳудудларда аҳолини барқарор иш билан

бандлигини таъминлашнинг самарали йўллари-

дан бири бу барқарор фаолият юритадиган кор-

хона ва ташкилотлар салмоғини кўпайтириш-

дир. Паст рентабелли, иқтисодий ночор корхо-

наларни соғломлаштириш, техник ва техноло-

гик янгилаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот

турларини кўпайтириш ва уларнинг рақобат-

бардошлигини таъминлаш, инвестицияларни

замонавий бозор талабларидан келиб чиққан

ҳолда соҳа ва тармоқларга йўналтириш ва оқи-

лона фойдаланиш ҳамда инвестициявий жози-

бадорликни оширишга тижорат банкларининг

жалб қилиниши муҳим аҳамият касб этади

Иш ўринлари асосий капиталга киритил-

ган инвестициялар, яъни қурилиш ишларига

килинган харажатлар, асбоб-ускуна харажатла-

ри, транспорт воситалари, жиҳоз ва хўжалик

инвентарини сотиб олиш ҳамда бошка харажат-

лар асосида яратилади.

Иш ўринлари меҳнатга лаёқатли аҳоли

учун асосий даромад манбаи ҳисобланади. Шу-

нинг учун ҳам иш ўринларини ташкил этишга

алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Иш

ўринлари ташкилий-иқтисодий механизмлар

асосида яратилади (1-расм)

Яратилган иш ўрни – киритилган инвес-

тиция, бизнес ва тадбиркорликни ривожланти-

риш маҳсулидир.

Иш ўринлари иқтисодий хиҳатдан асосий

капиталга кирилган инвестициялар яъни мар-

казлашган ва марказлашмаган инвестициялар

асосида яратилади.

Марказлашган инвестициялар бу давлат

томонидан йиллик режа ва чора тадбирлар асо-

сида давлат бюджети ва жамғарма маблағлари

ҳисобидан йирик лойиҳаларни амалга ошириш-

га йўналтирилади ҳамда ушбу лойиҳалар асо-

сида иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, давлат бюджети ва жамғарма

маблағлари ҳисобидан иш ўринларини ташкил

этиш давлат буюртмаси топшириклари ижроси-

ни таъминлаш мақсадида маблағлар йўналти-

рилади.

Иш ўринларини ташкил этишга давлат

буюртмаси – ишсиз фуқароларни ишга жойлаш-

тириш учун зарур ташкилий-техник тавсифлар-

га эга бўлган муайян миқдорда иш ўринларини

ташкил этишни таъминлаш юзасидан иш берув-

чиларга берилган топшириқдир. Иш ўринлари

ташкил этиш давлат буюртмаси меҳнат бозори-

даги меҳнат ресурсларининг ҳолати, иш ўрин-

ларига бўлган талабдан келиб чиқан ҳолда ту-

зилади ҳамда иш билан банд бўлмаган шахс-

ларни ишга жойлаштириш учун келгуси йил

учун шакллантирилади.

Иш ўринлари вилоят ва маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари томонидан иш

ўринларини ташкил этиш давлат буюртмаси

асосида ҳар бир вилоят ва туман кесимида

шакллантирилади. Шакллантириш жараёни ҳу-

дудлардаги фаолият юритаётган ташкилотлар-

нинг ишлаб чиқариш (товарлар, ишлар, хизмат-

лар) ҳажмлари кенгайтирилиши ва оширилиши

учун кадрларга бўлган эҳтиёжини, янги хусусий

ва кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил

этиш, фаолияти тугатилиши кутилаётган корхо-

налар ва улардаги тенденцияларни таҳлил қи-

лиш ҳамда ташкилотларнинг таклифлари асо-

сида амалга оширилади. Ушбу жараён бир неча

босқичда амалга оширилади (2-расм).

Иш ўринлари ташкил этиш давлат буюрт-

маси шакллантирилишини мувофиқлаштириш

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва

Иқтисодиёт вазирлиги томонидан амалга оши-

рилади.

Иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжнинг

бирламчи кўрсаткичлари:

ривожлантириш дастурларига кири-

тилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида

янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туши-

риш ёки мавжуд қувватларни кенгайтириш;

хизмат кўрсатиш ва сервис, янги турар

жойлар қурилиши соҳаларидаги объектлар ҳам-

да ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфра-

тузилмаси объектларини ишга тушириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдор-

лигини ошириш эвазига қишлоқ хўжалик маҳсу-

лотларини етиштиришни кенгайтириш, янги

боғлар ва токзорларни барпо этиш, чорва мол-

лари сонини кўпайтириш;

аҳолининг тадбиркорлик фаоллиги

ўсиши, янги тадбиркорлик ва ҳунармандчилик

субъектларини ташкил этиш, тадбиркорлик

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

299

субъектларига тижорат банклари кредитлари-

ни ажратиш;

ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил

этиш учун фойдаланилмаётган биноларни ин-

вестиция ва ижтимоий мажбуриятлар асосида

«ноль» қийматда тақдим этиш ҳамда давлат

мулкини ижарага бериш орқали инвестиция

лойиҳалари ва хусусийлаштирилган корхона-

ларни ривожлантириш «йўл хариталари»ни

амалга ошириш муносабати билан зарур иш

ўринларини аниқлаш асосида ҳисоблаб чиқи-

лади.

2-расм. Иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби [4]

Ўзбекистонда маҳаллий ижро ҳокимияти

раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳуду-

дий органлари раҳбарларини аҳолининг иш

билан бандлигини ошириш учун моддий рағбат-

лантириш ва шахсий масъулиятини кучайти-

риш тизими жорий этилган. Ушбу тизимнинг

ҳуқуқий асосларига мувофиқ Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят,

шаҳар ва туманлар ҳокимлари аҳоли бандлиги

ўсишининг тасдиқланган ҳар чорак прогноз

кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаган

тақдирда, уларга лавозим маошларининг 15¿

миқдорида мукофот тўланади, прогноз кўрсат-

кичлари бажарилиши таъминланмаган тақдир-

да – лавозим маошларининг 15¿ миқдорида

жарима шаклида интизомий жазо чоралари қўл-

ланилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши раисининг, вилоят, шаҳар ва туманлар

ҳокимларининг

биринчи

ўринбосарларига,

иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари

раҳбарларига эса, прогноз кўрсаткичлари бажа-

рилиши таъминланган тақдирда, лавозим ма-

ошларининг 20¿ миқдорида мукофот тўланади,

прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъмин-

ланмаган тақдирда – лавозим маошларининг

20¿ миқдорида жарима солинади. [5]

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси иж-

росини, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича

давлат органлари ишлари самарадорлигини

ошириш, аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қи-

лиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу-

нингдек, янги иш ўринларини ташкил этувчи

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

иш ўринларига бўлган эҳтиёж

аниқланади

иш ўринларини ташкил этишга

бўлган Давлат буюртмаси

тасдиқланади

Давлат буюртмаси Бандлик

дастурига киритилади

Бандлик дастури тасдиқланади

Бандлик дастури амалга

оширилади

Ташкилотлар

Давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

Давлат бошқаруви

органлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари

Иш ўринларини ташкил этиш

бўйича эҳтиёж кўрсаткичлари

шакллантирилади

Давлат буюртмасини кўриб

чиқилади ва тасдиқланади

Давлат буюртмаси кўриб

чиқилади ва Аҳоли

бандлигини таъминлашга

кўмаклашиш давлат дастури

лойиҳасига киритилади

Аҳоли бандлигини

таъминлашга кўмак-лашиш

давлат дастури лойиҳаси

тасдиқланиши учун Вазирлар

Маҳкамасига киритилади

Аҳоли бандлигини таъмин-

лашга кўмаклашиш давлат

дастури бажарилишини

таъминланади ва монито-

ринги амалга оширилади

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

300

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбат-

лантириш мақсадида Республикаси Бандлик ва

меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия

вазирлиги томонидан Аҳоли бандлигини таъ-

минлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва

самарадорлигини оширишга доир “Йўл харита-

си” ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу “Йўл харитаси”да

қуйидагилар кўзда тутилган:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш

давлат жамғармасига қўшимча маблағлар

ажратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазир-

лар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари таш-

кил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғар-

маларини ташкил этиш;

туманлар ва шаҳарларда янги иш ўрин-

лари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва

мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун энг кам

иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдор-

да 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр

билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий бан-

ки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фои-

зи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан,

тижорат банкининг ажратиладиган кредит

ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа би-

лан микрокредитлар ажратиш;

қишлоқ туманларида, бундан аҳоли со-

ни 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари

мустасно, сартарошхона хизматларини, якка

тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш

хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматла-

рини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил эт-

ган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил

этган якка тартибдаги тадбиркорларни 2023

йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлаш-

дан озод этиш;

якка тартибдаги тадбиркорларни ҳар

бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий бел-

гиланган солиқни тўлашдан озод этиш;

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда

оилавий тадбиркорлик субъектларига 3 нафар-

гача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан

меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳ-

натга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қарин-

дошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли

ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-

хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган

ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-

хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳол-

да оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчи-

лари сифатида жалб қилиш ҳуқуқини бериш;

иш берувчиларга – аҳоли бандлигига

кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бў-

йича ишга қабул қилинган аҳолининг ижти-

моий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходим-

ларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахс-

ларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малака-

сини оширишга сарфланадиган харажатларни

молиялаштиришга ҳар бир ходим учун энг кам

иш ҳақининг 3 баравари миқдорида тўланиши.

Шу билан бирга Меҳнатни рағбатланти-

риш жамғармаси томонидан Бандликка кўмак-

лашиш давлат жамғармасига ажратиладиган

маблағлар ҳажми 5 ¿дан 10 ¿гача оширилди.

Бунда барча манбалардан ажратилаётган маб-

лағлар ҳисобга олинса, Бандликка кўмаклашиш

давлат жамғармасининг мабдағлари қарийб

олти баробарга ортган.

“Йўл харитаси”да иш билан банд бўлган

аҳолига тадбиркорлик билан шуғулланиши

учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача

бўлган микрокредитлар ҳар қандай гаров таъ-

минотисиз бериладиган бўлди. [6]

Иш ўринларини ташкил этиш давлат

буюртмасини олган ташкилотлар Бандликка

кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

ҳисобидан фоизсиз ссуда тарзидаги қайтарила-

диган субсидия ажратилиши учун даво қилиш-

лари мумкин. У битта иш ўрни ташкил қилин-

ганлигига қараб 3 йилгача бўлган муддатга энг

кам иш ҳақининг 12 баробаридан ошмаган қий-

матда тақдим этилади.

Марказлашмаган инвестициялар

қуйида-

гиларни ўз ичига олади:

-

корхона маблағлари;

-

аҳоли маблағлари

-

тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва

кредитлар

-

тўғридан тўғри хорижий инвестициялар

-

тижорат банклари кредитлари ва бошқа

қарз маблағлари

Корхона маблағлари асосида яратилади-

ган иш ўринлари – фаолият юритаётган корхо-

наларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш-

нинг кенгайтирилиши, филиалларнинг очили-

ши, штатлар жадвалидаги ўзгаришлар асосида

юридик шахслар маблағлари асосида ярати-

лади.

Аҳоли маблағлари асосида яратиладиган

иш ўринлари – жисмоний шахслар ўз маблағ-

лари ҳисобидан бизнес ва тадбиркорлик фао-

лиятини йўлга қўйиши, корхона ва ташкилот-

ларни ташкил этиши орқали иш ўринларини

яратиши ҳисобланади.

Тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва

кредитлар асосида яратиладиган иш ўринлари –

йирик хорижий ташкилот ва жамғармаларнинг

кредит пул маблағлари ҳисобига юридик шахс-

ларнинг ташкил этилиши ва фаолият юритаёт-

ган юридик шахсларнинг фаолиятини кенгайти-

риш орқали иш ўринлари яратилади.

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар

асосида яратиладиган иш ўринлари – тўғридан

тўғри хорижлик жисмоний ёки юридик шахслар

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

301

томонидан киритиладиган инвестициялар асо-

сида корхона ва ташкилотлар ташкил этилиши

ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш орқали

яратиладиган иш ўринлари.

Тижорат банклари кредитлари ва бошқа

қарз маблағлари асосида яратиладиган иш

ўринлари – Банклар томонидан жисмоний ва

юридик шахсларга қарз маблағлари асосида

тадбиркорлик фаолияти учун маблағларнинг

ажратилиши ва улар асосида янги иш ўрин-

ларининг яратилиши.

Республикамизда аҳолини барқарор иш

ўринлари билан таъминлаш ва иш билан банд-

лик даражасини ошириш мақсадида ҳукумат

томонидан бир неча норматив хужжатлар қабул

қилинган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Ўзбекис-

тон Республикаси Бандлик ва меҳнат муноса-

батлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3001-сонли

қарорига кўра, янги иш ўринлари ташкил этган

ҳолда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифа-

сига кирувчи шахсларни, аввало касб-ҳунар кол-

лежларининг битирувчилари, имконияти чек-

ланган шахслар, собиқ ҳарбий хизматчиларни

ишга жойлаштириш, иш берувчиларга нисбатан

белгиланган тартибда ижтимоий рағбатланти-

риш чораларини қўллаш, Бандликка кўмакла-

шиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

янги бинолар, иншоот ва иморатлар сотиб

олиш, қуриш ва реконструкция қилиш, жамғар-

ма маблағлари ҳисобидан хусусий корхоналарга

кўмак бериш ва иш ўринлари сонини ошириш

каби ишлар амалга оширилмоқда [7].

Янги иш ўринлари иш берувчилар томо-

нидан яратилиши ҳисобга олиниб иш берувчи-

ларнинг фаоллигини ошириш ва уларни қўллаб

қувватлаш мақсадида янги иш ўринлари таш-

кил этган ва аҳолини иш билан таъминлашда

фаол иштирок этаётган иш берувчиларни ижти-

моий рағбатлантиришнинг самарали механизм-

ларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Респуб-

ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29

декабрдаги “Янги иш ўринлари ташкил этиш ва

аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок

этаётган иш берувчиларни ижтимоий рағбат-

лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1036-

сонли қарори қабул қилинди [8].

Ушбу қарорга кўра “Янги иш ўринлари

ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш-

да фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг

рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижти-

моий рағбатлантириш чораларини қўллаш тар-

тиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Низом асосида юқори рейтингдан жой

эгалланган иш берувчилар Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг Бандликка кў-

маклашиш давлат жамғармаси ва Савдо-саноат

палатасининг маблағлари ҳисобидан рағбатлат-

лантирилмоқда. Ушбу ташкилий механизм иш

берувчиларнинг фаоллигини оширишга ва иш

ўринларининг сони ошишига катта ҳисса қўш-

моқда

Якуний қисм.

Юқоридагилардан келиб

чиққан ҳолда барқарор иш ўринлари сонини

янада ошириш бўйича қуйидагиларни амалга

ошириш лозим:

-

барқарор иш ўринларининг асоси бўлган

барқарор фаолият юритадиган корхона ва таш-

килотлар салмоғини ошириш бўйича механизм-

ларни ишлаб чиқиш;

-

ҳар бир туман кесимида катта ҳажмдаги

ишлаб чиқаришга эга бўлган бир нечта корхо-

наларни очиш ва бунинг учун инвестицияларни

жалб қилиш лозим;

-

бозор талабини прогноз қилган ҳолда

камида 15 йилдан кам бўлмаган корхоналар

фаолиятини йўлга қўйиш лозим

-

фаолияти тугатилган корхоналарни ўр-

ганиш бўйича чора тадбирлар дастурини ишлаб

чиқиш лозим.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

https://regulation.gov.uz/ru/document/10759

2.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/06/08/jobless/ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов баёноти

3.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: Дарслик – Т.: IQTISODIYOT, 2019. – 282 б.

4.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: Дарслик – Т.: IQTISODIYOT, 2019 – 621 б.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган

ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари
раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 338-модда

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни

такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори // ЎзА, 2018 йил 16 июль.

7.

https://lex.uz/docs/3219645

8.

https://www.lex.uz/docs/3486062

9.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: Дарслик – Т.: IQTISODIYOT, 2019. – 282 б.

10.

И.Бакиева. Меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш. Ўқув кўлланма. -Т.: Иктисодиёт. 2019. - 220 б.

11.

Кузнецов О.Г. Инвестиционное стимулирование создания новмх рабочих мест на действуюших предприятиях.

Автореферат на соисакание дисс. кан.экон.наук. -Москва, 2009 г.

12.

https://doi.org/10.1080/09585192.2015.1137607

13.

http://opensiuc.lib.siu.edu/gs_rp/441

14.

https://www.researchgate.net/publication/243460259

15.

https://www.researchgate.net/publication/243460259

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

302

BARQAROR RIVOJLANISH SHAROITIDA KORXONADA INSON RESURSLARINI

BOSHQARISH TIZIMINING ROLI

Xakimova Shahnoza Nuraliyevna -

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

doktoranti

Annotatsiya.

Har qanday biznesni muvaffaqiyatli yuritish uchun hamda uning barqaror rivojlanishi uchun biznes

jarayonlarini uchta yo'nalishda qo’llab-quvvatlash va bosqichma-bosqich takomillashtirish zarur: iqtisodiy, ijtimoiy va ekologik.
Ushbu maqolada o’rganilayotgan tashkilotning ijtimoiy sohasining muhiti tahlil qilingan. Olib borilgan tadqiqot kompaniya

rivojlanishida inson omilining ahamiyatini yuqorililigini ko'rsatdi. Kompaniyaning ishchi kuchini tahlil qilish jarayonida
muammo va kamchiliklar aniqlangan hamda ularga yechimlar ko’rsatib o’tilgan. Taklif etilgan yechimlar tashkilotning oldiga
qo’ygan strategik maqsadlariga erishish uchun turtki bo'lib xizmat qilishi aytib o’tilgan. Kuchli raqobat muhitida korxonani
yanada rivojlantirish hamda barqaror rivojlanish maqsadlariga erishish uchun kompaniya rahbarlari aniqlangan muammolar

va ularga berilgan yechimlarni ko'rib chiqishi zarur deb topilgan.

Kalit so’zlar:

Barqaror rivojlanish; ijtimoiy omil; ishchi kuchi; barqaror ishlash; biznes-jarayon; mehnat rentabelligi.

РОЛЬ СИСТЕМЫ УПРАВЛЕНИЯ ПЕРСОНАЛОМ НА ПРЕДПРИЯТИИ В УСЛОВИЯХ

УСТОЙЧИВОГО РАЗВИТИЯ

Хакимова Шахноза Нуралиевна -

докторант, Ташкентский

государственный экономический университет

Аннотация.

Для успешного ведения любого бизнеса, для устойчивого его развития необходимы поддержка и

постепенное усовершенствование бизнес-процессов в трёх направлениях: экономическом, социальном и
экологическом. В данной статье рассматривается социальная сфера организации, где исследование показывает
важность человеческого фактора в развитии компании. При анализе рабочей силы исследуемой компании выявлены

недостатки и проблемы, решение которых послужит толчком в достижении поставленных стратегических целей
организации. В условиях конкурентной среды для дальнейшего развития деятельности предприятия и для
достижения целей устойчивого развития компанию необходимо рассмотреть выявленные проблемы и приведённые к
ним решения.

Ключевые слова:

Устойчивое развитие; социальный фактор; рабочая сила; устойчивое развитие; бизнес-

процесс; рентабельность труда.

THE ROLE OF THE HUMAN RESOURCE MANAGEMENT SYSTEM AT THE

ENTERPRISE IN THE CONTEXT OF SUSTAINABLE DEVELOPMENT

Khakimova Shakhnoza Nuraliyevna -

doctoral student,

Tashkent State University of Economics

Abstract.

For the successful conduct of any business, for its sustainable development, it is necessary to support and

gradually improve business processes in three directions: economic, social and environmental. This article examines the social
sphere of the organization, where research shows the importance of the human factor in the development of the company. When

analyzing the workforce of the studied company, shortcomings and problems were identified, the solution of which will serve as
an impetus for achieving the set strategic goals of the organization. In a competitive environment, for the further development of
the enterprise and in order to achieve the goals of sustainable development, the company needs to consider the identified
problems and the solutions given to them.

Keywords:

Sustainable development; social factor; workforce; sustainable performance; business-process; Profitability of

Labor.

Introduction.

Innovation is driven by global

factors, and this innovation determines the direc-

tion of the industry. Sustainability is considered the

leading concept in the latest wave of innovation [10,

p.195]. Over the past two decades, corporations

have undergone significant changes and have mo-
ved to more resilient forms of themselves to meet

stakeholder expectations and follow regulations to

keep their profitability intact [1, p.5 ], [5, p.416].

The urgent need to raise the social and environ-

mental dimensions along with the economic dimen-

sions of triple profits has been driven by the fact

that companies are facing greater pressure than

ever before from various stakeholders.

The conditions that ensure the long-term

survival of an organization include social, environ-

mental, and financial success [11, p.25], [12,

p.1297]. Due to a lack of full understanding of

ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

hitpsi/Zregulation^ov. uz/ru/document/l0759

https://www.gazeta.uz/uz/2020/06/08/jobless/ Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов баёноти

Абдурахманов К-Х- Мехнат ик,тисодиёти: Дарслик - Т: IQTISODIYOT, 2019. - 282 б.

Абдурахмонов К,Х. Мехмат ихтисодиёти: Дарслик - Т.: IQTISODIYOT, 2019 - 621 б.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги "Ахали бандлигини таъминлаш буйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда махаллий ижро хокимияти ва ихтисодий комплекснинг худудий органлари рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тугрисида“ги харори // Узбекистан Республикаси хонун Хужжатлари туплами, 2017 й., 19-сон, 338-модда

Узбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Ахоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида"ги харори//УзА, 2018 йил 16 июль.

https://lex.uz/docs/3219645

bUps;//AvwvJexiiz/Jacs

Абдурахманов К.Х. Мехнат ихтисодиёти: Дарслик Т: IQTISODIYOT, 2019. - 282 б.

И.Бакиева. Мехнатни ташкил этиш ва бошхариш. Ухув кулланма. -Т: Иктисодиёт. 2019. - 220 б.

Кузнецов О.Г. Инвестиционное стимулирование создания новмх рабочих мест на действующих предприятиях. Автореферат на соисакание дисс. кан.экон.наук. -Москва, 2009 г.

https://doi.org/10.1080/09585192.2015.1137607

http;//opensiuc.lib.siiLedu/gs гр/441

hllJ}si//wwyLresegr(±ggte^

https://www.researchgate.net/publication/243460259

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов