Лингвофилософские учения о знании и познании

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
90-95
26
11
Поделиться
Рахимов, А. (2021). Лингвофилософские учения о знании и познании. Иностранная филология: язык, литература, образование, (1 (78), 90–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1635
Аброр Рахимов, Самаркандский государственный институт иностранных языков

 

д.ф.ф.н.,доцент(PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается теория познание мира с помощью языка и когниции человека, анализируется материал с древнегреческое философии вплоть до американского современного теория познания мира, с точки зрения Аристотеля до трактовок Восточных философов таких как Фараби и Ибн Сина

Похожие статьи


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

90

БИЛИМ ВА БИЛИШ ҲАҚИДАГИ ЛИНГВОФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТЛАР

Раҳимов Аброр Аҳмадович,

СамДЧТИ доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Калит сўзлар:

билиш, илоҳий билим, рационал-генератив назария, эмпирик-рационал

тамойил, номинация.

Билиш инсонга хос энг муҳим

хислатлардан бўлиб, билиш жараѐни
натижасида у билим ва илмга эга бўлади.
―Билим‖ ўзбекча, ―илм‖ эса арабча сўз
бўлиб,

иккаласи

ҳам

―билиш‖,

―маълумотга

эга

бўлиш‖,

―англаш‖,

―ўзлаштириш‖ маъноларини билдиради.
Ушбу сўзлар қайд этилган маъноларига
кўра маънодош бўлса ҳам, билим сўзи ҳар
қандай турдаги билиш, маълумотга эга
бўлиш, англаш, ўзлаштириш жараѐнлари
натижасига, илм эса кўпроқ илмий-
назарий билиш жараѐни натижасига
нисбатан қўлланади.

Билиш жараѐни ва билим ҳақидаги

ислом

фалсафасига

кўра,

борлиқ

―Вужуду вожиб‖ (Аллоҳ) ва ―Вужуди
мумкин‖ (моддий ва номоддийликлар)
каби узвлардан иборат бўлиб, ―Вужуду
вожиб‖ зарурий вужуд сифатида моддий
ва номоддий (мавҳум) нарсаларни
(Вужуди мумкин) пайдо бўлиши учун
биринчи сабабдир. ―Вужуду вожиб‖
фаол ақл тимсолидир, инсон эса
ўзлаштирма ақл соҳиби бўлиш билан
бирга, умуминсоний ақл бўлган фаол
ақлнинг объектлашган кўринишидир. Шу
боис у Тангри ақлининг ердаги вакили
ҳисобланади [9: 117-122].

Билим ҳам оламнинг илоҳий ва

инсоний тузулишига монанд равишда
таснифланади. Унга кўра, олам ва одам
муносабатидан ташкил топган борлиққа
оид бирламчи билим - Аллоҳга тегишли
бўлган чек-чегарасиз, азалий ва абадийлик
сифатларига эга бўлган илоҳий билимдир.
Инсониятга ваҳий сифатида пайғамбарлар
орқали нозил қилинадиган ушбу билим
ундаги рамз, ишора ва хабарларга иймон
келтириш орқали қабул қилинади. Рад
этиш ѐки исбот қилиш имконсиз бўлган
мазкур билим ҳар бир инсоннинг маънавий

дунѐсига

дахлдорлиги

билан

характерланади.

Абу Наср Форобий юқоридаги

таснифий тамойилга асосланган ҳолда,
инсон онгининг икки турини, яъни ички ва
ташқи онгларни фарқлайди. Ички онг
табиат томонидан берилади, ташқи онг эса
табиатдан мақсадга кўра олинади. Шунга
мувофиқ тарзда инсон туғма ва кузатиш,
тажриба,

ўқиб

ўрганиш

асосида

эришиладиган

билимлар

соҳиби

ҳисобланади. Туғма билим янги туғилган
боладаги билиш руҳияти орқали намоѐн
бўлади. Шу билан бирга у сезги аъзолари
ва ақл-идроки билан ушбу имкониятни
юзага чиқаради ва атроф-муҳитни билиб
боради.

Бундай фаоллик натижасида юзага

келадиган билимлар инсоний билимлар
бўлиб, улар илоҳий билимга нисбатан
иккиламчи ва нисбийдир. Илоҳий билим
инсон тили воситасида ифодаланадиган
мутлақ ҳақиқатга асосланган билим бўлса,
инсоний билимлар тахмин ва фаразларга
асосланувчи, ўз мукаммаллигига етмаган
билимдир.

Инсон

борлиқдаги

сир-

синоатларни

билишга

қанчалик

уринмасин, ҳанузга қадар бу уларни
тўлақонли очиб бера оладиган билимни
қўлга кирита олмагани ҳам шундан дарак
беради.

Шундай бўлишига қарамасдан, инсон

ҳамиша ўзлигини, уни қуршаб турган
атроф-муҳитни билишга интилиб яшайди.
Табиат

ва

жамиятнинг

тараққиѐт

қонунларини очиб беришга интилувчи, ўзи
эришган натижалар билан атроф-муҳитга
таъсир кўрсатувчи билимлар тизимининг
алоҳида йўналишлари, соҳалари бўлган: 1)
табиий фанлар; 2) аниқ фанлар; 3)
ижтимоий-гуманитар фанлар; 4) техника
фанлари замирида инсоний билимлар


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

91

ѐтади. Абу Наср Форобий инсоний
билимларнинг

авлоддан-авлодга

бериладиган, қабул қилинадиган нақлий ва
бевосита кузатиш, тажриба, ўқиб ўрганиш
асосида эришиладиган ақлий билимларни
фарқлайди.

Инсоний билимларнинг авлоддан-

авлодга ўтадиган нақлий тури фикрини
шакллантириш,

ифодалаш

имконини

яратадиган она тили кўникмаси, ѐзиш ва
ўқиш малакалари, ахлоқ-одоб, дин-диѐнат,
таълим-тарбия,

миллий

дунѐқараш,

кундалик

турмуш

тажрибалари

ва

замонавий

ахборот

воситаларидан

фойдаланиш малакалари каби қабул
қилинадиган билимлардан ташкил топади.
Ақлий билимлар эса инсонга ато этилган
сезгилар ва ақл-идрок туфайли билимга
интилиши, ташаббускорлиги натижасида
ҳосил қилинадиган билим тури бўлиб,
ушбу билим: а) бевосита кузатиш, амалий
фаолият, таҳлил ва тажриба асосида, б)
кузатилган

нарсалар,

таҳлил

ва

тажрибаларни ўзаро қиѐслаш, таққослаш
асосида ҳосил қилинади.

Форобий нарсанинг сезги аъзоларига

таъсир

қилиши

туфайли

инсон

фикрлашини бирор нарсага қўл теккизиш
йўли билан

қувваи ломиса

, кўриш орқали

қувваи нигоҳий,

нутқни эшитиш орқали эса

қувваи

нотиқа

деб

юритиладиган

билимлар ҳосил қилиниши мисолида
изоҳлайди. ―Фанлар таснифи ҳақида сўз‖
номли асарида эса лисоний билимнинг
бирламчи эканини, ушбу билим муайян
халқ тилига хос бўлган қоидалар ҳақида
грамматикада ўз аксини топишини,
мантиқ барча тиллар учун умумий
қоидалар

ҳақида

билимни

тақозо

этишини таъкидлайди [1: 80-81].

Ҳар иккала билимнинг шаклланиш

воситалари

масаласи

энг

қадимги

мунозаралардан бўлиб, бу борадаги
дастлабки фикрлар бирламчи авлод юнон
файласуфлари томонидан борлиқдаги
нарса ва ҳодисаларни яратувчи илк
ибтидо

сифатида

табиатни

тарғиб

қиладиган ―натурфалсафа‖ таълимотида
ўз аксини топган [10: 57]. Мазкур
таълимотга

кўра,

инсон

нарса-

ҳодисаларга табиий қудрат туфайли

бахш этилган хосса ва хусусиятлар
туфайли

уларни

ўз

измига

бўйсундирадиган

билимларга

эга

бўлади. Шу боис, у номларнинг
ижодкори эмас, балки табиий қудрат
туфайли

бахш

этилган

хосса

ва

хусусиятлардан

келиб

чиқадиган

номларни ҳиссий идрок этган ҳолда,
ижро этувчидир.

Эрадан аввалги 450 йилларда

иккинчи

авлод

файласуфлари

бу

қарашларга

танқидий

муносабат

билдиришгани

ҳолда,

―авлодлар

ўртасидаги

фикрий

зиддиятларнинг

сабаби инсон тафаккури, фикрлаш
фаолиятини

ҳисобга

олмасликдир‖

деган хулосага келишади ва билимлар
ва номлар инсон ҳиссиѐти, тафаккури ва
тили

воситасида

юзага

келадиган

ижодкорлик

маҳсуллари

сифатида

талқин этила бошланади [10: 56-58]. Шу
тариқа, нарса ва ном муносабатига
асосланувчи билимларни инсонга ато
этилган туғма қобилият, сезгилар ва
ақл-идрок

узвийлигида

талқин

қиладиган

вульгар

антропология

шаклланади. Бироқ, ушбу нуқтаи назар
тарафдорлари

ўртасида

туғма

қобилиятнинг

фаоллашувида

сезги

аъзолари (эмпирик воситалар) ва ақл-
идрокнинг (рационал восита) тутган ўрни
ва аҳамиятига баҳо беришда фикрий
зиддиятлар юзага келади.

Хусусан,

Платоннинг

қайд

этишича, илоҳий қудрат туфайли инсон
ўз руҳи билан ғоялар оламига, танаси
билан эса ҳиссиѐт оламига дахлдор зот
сифатида дунѐга келади. Шу боис у туғма
руҳ соҳиби ҳисобланади ва ўзидаги туғма
воситани борлиқдаги ғоялар олами билан
рационал боғланаган ҳолда идрок этади [6:
72]. Аристотель эса борлиқни актуал
(Худо) ва потенциал (моддий ва номоддий)
оламлар узвийлигидан иборат тизим
сифатида талқин қилади. Унга кўра,
ҳиссиѐт потенциал оламдаги барча
жонзотлар учун умумий ва туғма асосга
эга бўлса ҳам, бошқа жонзотлардан
фарқли равишда, у инсонда ҳиссий
англаш тарзида фаоллашади ва бунинг
натижасида яна бир қобилият, яъни


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

92

хотира

шаклланади.

Хотиранинг

муттасил такрори тажрибани вужудга
келтиради, тажриба эса билим ва
кўникма учун ибтидо ҳисобланади‖
[2:286-288].

Ушбу

олимларнинг

зиддиятли

қарашлари кейинги тарихий босқичларда
тил ва тафаккур фаолиятига оид рационал-
генератив ва эмпирик-рационал деб
юритиладиган

икки

антропологик

йўналишнинг вужудга келиши учун асос
бўлиб хизмат қилади [7: 9]. Хусусан,
рационал-генератив (рационал - лот. ратио
- ақл-идрок; генератив - лот. генератио –
туғма маъноларидаги сўзлардан олинган)
йўналиш тарафдорлари инсон тафаккури
ва лисоний фаолиятини туғма ақлда
белгиланган ғоялар асосида воқеланишини
таъкидлашади. Жумладан, илк ўрта асрда
Европада

юзага

келган

реалистик

оқимнинг

йўлбошчиси

Ансельм

Кентерберийскийнинг

(1033-1109)

Инжилдаги

сўз

ва

тушунчалар

нарсалардан аввал мавжуд бўлган, деган
ақидага таянган ҳолда, номлар илоҳий
универсалияларнинг нусхасидир деган
ғояни илгари суради [12: 33].

Европа мумтоз рационализмининг

кейинги ривожи ва илмий асосланишида
Р.Декартнинг ―Картезиан рационализми‖
муҳим ўрин тутади. У ҳиссий (яъни
эмпирик) билишнинг нобарқарорлигини
эътироф

этгани

ҳолда,

инсон

ўз

кузатишларини бевосита тафаккур орқали
ғояга айлантиради, бу жараѐн эса туғма
қобилият ва борлиқ ғояларининг ўзаро
уйғунлашуви асосида содир бўлади, -деган
фикрни илгари суради [4: 472-473; 369].

Рационал-генератив

тамойилнинг

замонавий

тилшуносликдаги

татбиғи

америкалик назариѐтчи Н. Хомскийнинг
илмий фаолиятида ўз ифодасини топган.
Унинг рационал-генератив назариясида
инсон лисоний қобилияти(cомпетенcе)ни
тақозо этадиган тилни тадқиқ этиш учун
унинг ифода имкониятига (перформанcе),
яъни нутққа эътибор қаратиш лозимлиги
уқтирилади. Тилни анъанавий индуктив
таҳлилдан фарқли равишда дедуктив
усулда ўрганишни тарғиб қилувчи ушбу
таҳлилни амалга ошириш учун эса, инсон

онгидаги

туғма

лисоний

схемага

асосланувчи ички структура (ички нутқ) ва
унинг

грамматик

трансформация

воситачилигида ташқи структура (ташқи
нутқ) сифатида рўѐбга чиқишига эътибор
қаратиш талаб қилинади. Бинобарин,
ташқи структура ѐки нутқ бола миясида
туғма асосда мавжуд бўлган ва тилни
билиш, сўзлаш имконини яратадиган ички
схематизмга

асосланувчи

универсал

грамматик кўникманинг рўѐбга чиқишини
акс эттиради. Бола миясидаги ички
схематизм

ва

универсал

грамматик

кўникмага

хос

туғма

асос

эса,

инсониятнинг кўп асрлик тадрижий
такомили

туфайли

авлоддан-авлодга

ўтувчи

генетик

изчиллик

орқали

изоҳланади. Ушбу туғма табиатли ички
схематизм

ва

универсал

грамматик

кўникмаларнинг

фаоллашуви

нутқий

муҳит таъсирида юз беради [11: 4].

Келтирилган мулоҳазалардан маълум

бўладики, рационал-генератив назария
тарафдорлари турли даврларда юзага
келган бўлса ҳам, уларнинг барчасида
тафаккур ва лисоний фаолият инсоннинг
туғма ақлида белгиланган ғоя ѐки лисоний
схемалар асосида содир бўладиган жараѐн
сифатида изоҳланади. Бунинг натижасида
эса инсон ўз таффакури ва лисоний
фаолиятнинг ташаббускори эмас, балки
илоҳий ѐки генетик асосли туғма
қобилиятда белгиланган ғоя ва лисоний
схемаларнинг ижрочисига айлантириб
қўйилади.

Н. Хомскийнинг рационал-генератив

назариясининг мантиқий давоми сифатида
эътироф

этилаѐтган

когнитив

тилшуносликда

ҳам

тилни

туғма

структуралар

воситасида

ўзлаштириш

механизми, характери барча учун умумий,
универсал бўлган тамойил сифатида
баҳолаш кўзга ташланади. Хусусан, тилда
ўз ифодасига эга бўладиган кўпчилик
концептларнинг туғма асосда мавжудлиги
ҳамда уларнинг барча учун умумий,
универсал тамойил сифатида талқин этиш
кераклиги ҳақидаги

фикрлар

шулар

жумласидандир.

Эмпирик-рационал таълимотга кўра,

инсон илоҳий инъом туфайли туғма ақлга


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

93

эга бўлади, ушбу қобилиятнинг тил ва
тафаккур

фаолиятидаги

иштироки

инсоннинг ўзлигини ва атроф-муҳитни
билишга интилиши, ижодкорлиги билан
боғлиқдир. Абу Наср Форобийнинг ―Ақл
ва фан ҳақида‖ номли рисоласида қайд
этилишича, инсон туғма ва ҳосил
қилинган ақл соҳибидир. Туғма ақл
шундай ақлки, у инсонга дастлабки
билимини сезгилар воситасида ҳосил
қилиш

имконини

беради.

Ақлнинг

иккинчи тури эса қалбнинг шундай
қисмики, у муттасил такрорлаш, муайян
нарсаларда

қандайдир

машғулотни

бажариш орқали маълум вақт оралиғида
мушоҳадали билим ҳосил қилиш асносида
шаклланади.

Авлоддан-авлодга

бериладиган тушунча ва номлар ҳосил
қилинган ақл натижаси бўлиб, улар
ўтган авлодлардан қабул қилинган
билимлардир [1:7-9].

Абу Али ибн Синонинг қайд

этишича, инсон бирор нарсани кузатганда,
дастлаб, унинг ҳиссий образи юзага
келади. У нарсанинг мантиқий моҳиятини
эмас, балки унинг ҳиссий шаклини акс
эттиради ва шу боис, нарса кўздан ғойиб
бўлганда ҳиссий образ ҳам йўқолади.
Ҳиссий образнинг хотирадан мустаҳкам
ўрин эгаллаши

учун

у тасаввурга

айланиши лозим. Шунингдек, нарса
ҳақидаги мулоҳазали билим ва тушунчага
асосланувчи фикрий образнинг вужудга
келишида

ҳам

тасаввур

зарурат

ҳисобланади. Ҳиссиѐт ва тафаккур фикрни
шакллантириш қудратига эга бўлса ҳам,
уни ифодалай олмайди. Шу боис, инсон
фикрлаш жараѐнида беихтиѐр сўзга ва
унда қўним топган тушунча ва фикрий
образга мурожаат қилади [8: 215-217].

Инсон

идроки

ва

лисоний

фаолиятнинг эмпирик-рационал тавсифи
В.фон Гумбольдтнинг илмий меросида ҳам
кузатилади. У тафаккур, лисоний қобилият
ва фаолиятларни: ―борлиқ - руҳ - туғма
қобилият - сезгилар - ақл-идрок - тил‖
изчиллигида изоҳлайди. Унга кўра,
лисоний фаолиятнинг марказий узвини
алоҳида шахс ва халқ руҳи (Геист) ташкил
қилади.

Барча

фаолият

мобайнида

ҳамроҳлик қиладиган руҳ қудрати туфайли

инсон буюклик, доҳийлик даражасига
кўтарилади, такомиллашиш чексизлигига
эга бўлади, фикрлашда чақмоқ тезлиги,
тасодифийлик ва илҳомбаш қудратга эга
бўлади. Тил эса инсон руҳи ва табиат
ўртасидаги азалий воситачидир, у реал
борлиққа руҳнинг ички куввати ѐрдамида
ўз таъсирини ўтказади. Шу асосда реал
борлиқ ҳақидаги ҳиссий таассуротни ўзида
мужассамлантирган

иккинчи

бир

борлиқни,

яъни

лисоний

борлиқни

вужудга келтиради [3:341-355].

Маълум бўладики, эмпирик-рационал

таълимот тарафдорлари инсон ақл-идроки
талқинида

илоҳийлик-инсонийлик

антиномиясига таянишса ҳам, Форобийда
―Вужуду

вожиб‖

(яъни

Аллоҳ),

Гумбольдтда ―руҳ‖ деб номланган
илоҳий асос инсон лисоний фаолиятини
бошқарувчи куч сифатида эмас, балки
унинг вужудга келиш сабаби, генетик
асосни белгиловчи восита сифатида
қўлланилади. Шу боис, ақл-идрок,
лисоний фаолият соҳиби бўлган инсон
туғма қобилиятда белгиланган ғоя ва
лисоний

схемаларнинг

ижрочиси

сифатида

эмас,

балки

унинг

ташаббускори,

ижодкори

сифатида

тасвирланади.

Эмпирик-рационал

таълимот тарафдорлари томонидан тавсия
қилинган ушбу тамойил олам ва одам
муносабатига Нақшбандийнинг ―Қўлинг
ишда бўлсин, кўнглинг Аллоҳда‖ деган
ҳикматида ўз аксини топган мўътадил
тамойил асосида баҳо беришга чақиради.
Мазкур ҳикмат замирида ѐтган даъватда
инсон зиммасига Аллоҳнинг бандасига
инъомини ѐдда тутиш ҳамда ундан
оқилона фойдаланган ҳолда ўз меҳнати ва
ташаббускорлиги, ижодкорлиги билан
фаровонлик, тараққиѐтга ҳисса қўшиш
масъулияти юкланади.

Рационал-генератив ва

эмпирик-

рационал таълимотлардан фарқли равишда
олам ва одам, тил ва тафаккур, нарса ва
ном муносабатини эволюцион нуқтаи
назардан талқин этувчи учинчи йўналиш
ҳам мавжудки, бу йўналиш собиқ иттифоқ
даврида етакчилик қилган материалистик
тилшуносликдир. XVII – XIX асрларда
табиий фанларнинг ривожи туфайли


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

94

вужудга

келган

трансформизм

ва

эволюцион таълимотларнинг оммалашуви
илоҳийлик-инсонийлик

антиномиясига

асосланган антропологик таълимотларга
зид бўлган янгича қараш ва оқимларнинг
вужудга

келишига

замин

яратади.

Хусусан,

немис

тилшуноси

А.Шлейхернинг натуралистик қарашлари
ана

шундай

янгича

йўналишлардан

биридир.

Бир томондан, В. Ҳумбольдтнинг тил

яхлит организм экани ҳақидаги ғояси,
иккинчи томондан, инглиз табиатшуноси
Ч.Дарвиннинг

табиий

турлар

келиб

чиқиши ва ўзгариши ҳақидаги эволюцион
назарияси таъсирида юзага келган ушбу
оқимда

тилни

инсон

иродасига

бўйсунмайдиган, табиий қонунлар амал
қилувчи организм сифатида талқин қилиш
ғояси илгари сурилади. У шунга монанд
ҳолда, тилшунослик фанини ҳам инсон
табиий тарихининг бир қисмини ташкил
этувчи,

табиий

фанлар

системасига

мансублигини таъкидлайди. Зотан, тил
тирик мавжудот сингари туғилиш, ўсиш ва
етуклик даражасига етиш, қариш ва ўлиш
босқичларига эга бўлган организмдир.

Эволюцион

назарияга

кўра,

инсониятнинг табиий ривожланиши: 1)
австралопитек

(Аустралопитҳеcус

(жанубий + маймун) – миллион йиллар
аввал жанубда яшаган антропоид маймун),
2) ҳомо ҳабилис (Ҳомо ҳабилис - уқувли +
инсон) - ―жанубий маймуни‖га нисбатан

мустақил

фаолият

олиб

бориш

қобилиятига

эга

бўлган

дастлабки

одамсимон мавжудот, 3) ҳомо эретус
(Ҳомо эреcтус - тик қадли + одам) - ҳомо
ҳабилисга нисбатан қадди тик одам, 4)
ҳомо сапиeнс (Ҳомо сапиенс – замонавий
инсон) каби тўрт тадрижий такомил
босқичлари асосланади. Инсон ўз тил ва
тафаккур фаолиятига ―Ҳомо сапиенс‖
босқичида жамоавий меҳнатини ташкил
қилишдаги мулоқот эҳтиѐжи туфайли эга
бўлади.

―Ҳар қандай диний ва идеалистик

қараш ғайри илмийдир‖, - деган шиор
устуворлик

қиладиган

материалистик

тилшуносликда

ҳам

инсон

идроки,

лисоний фаолиятига ―материя бирламчи,
онг иккиламчи‖, - деган тамойил асосида
баҳо бериш етакчилик қилади. ―Аслида бу
кўҳна дунѐ, биз яшаѐтган ҳаѐт ягона, яхлит
бир воқеликдир. Шундай экан, моддий
эҳтиѐжларни инсоннинг руҳий оламига
қарама-қарши қўйиш, уларнинг бирини
устун деб билган ҳолда, тирикликнинг
асосий мақсади сифатида қабул қилиш
қандайдир бирѐқлама қараш ифодаси, деб
айтсак, хато бўлмайди‖ [5:42]. Бундай
бирѐқламаликдан холи ҳолда фаолият олиб
бориш учун эса авлодлар ўртасидаги
руҳий-маънавий

боғлиқликни

таъминлашга эътибор бериш ва ҳар бир
ҳаракатни дунѐдаги энг илғор мезонлар
билан ўлчаш каби икки мезонга амал
қилиш талаб қилинади.

Адабиётлар:

1.

Аль-Фараби Абу Наср Мухаммед. О разуме и науке. - Алма-Ата: Наука, 1975. - 136

с.

2.

Аристотель. Аналитика

первая и вторая. - Ленинград: Государственное

издательство политической литературы, 1952.- 437 с.

3.

Гумбольдт В. Язык и философия культуры. М.: Прогресс, 1985. - 452 с.

4.

Декарт Р. Сочинения в двух т.: Пер. с лат. и франц. –Т.: 1/Сост., ред., вступ. ст. В.

В. Соколова. М.: -Мысль, 1989. - 654 с.

5.

Каримов И. А. Юксак маънавият — енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – 176 б.

6.

Кубрякова Е.С. Язык и знание, (на пути получения знаний о языке: части речи с

когнитивной точки зрения, роль языка в познании мира). - М.: Языки славянской культуры,
2004. - 560 с.

7.

Раҳимов А.А. Иккиламчи номинатив бирликларни ҳосил қилувчи лингвокогнитив

воситалар тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида).

Фил. фан. фалс. док. (PhD) ... дис.

автореф. – Самарқанд, СамДЧТИ 2020 - 62 б.


background image

Хорижий филология

№1, 2021 йил

95

8.

Сина ибн. Избранные философские произведения

. -

М.: Наука, 1980.- 554 с.

9.

Сирожиддинов Ш. Ўзбек мумтоз адабиѐтининг фалсафий сарчашмалари. -

Тошкент. ―Янги аср авлоди‖, 2011 й. – 132 б.

10.

Скирбекк Г., Гилье Н. Фалсафа тарихи.- Т.: ―Шарқ‖, 2002. – 710 б.

11.

Хомский Н. Картезианская лингвистика. - М.: КомКнига, 2005. — 232 с.

12.

Шулежкова С.Г. История лингвистических учений. – М.: Флинта: Наука, 2008. -

404 с.

Рахимов А. Лингвофилософские учения о знании и познании.

В статье

рассматривается теория познание мира с помощью языка и когниции человека,
анализируется материал с древнегреческое философии вплоть до американского
современного теория познания мира, с точки зрения Аристотеля до трактовок Восточных
философов таких как Фараби и Ибн Сина.


Rahimov A

.

Linguophilosophic teachings upon knowledge and learning.

The article

examines the theory of world cognition through language and human cognition, given the analysis
of the material from ancient Greek philosophy up to the American modern theory of world
cognition, from the point of view of Aristotle to the interpretations of Eastern philosophers such as
Farabi and Ibn Sina.
































Библиографические ссылки

Аль-Фараби Абу Наср Мухаммед. О разуме и науке. - Алма-Ата: Наука, 1975. - 136 с.

Аристотель. Аналитика первая и вторая. - Ленинград: Государственное издательство политической литературы, 1952.- 437 с.

Гумбольдт В. Язык и философия культуры. М.: Прогресс, 1985. - 452 с.

Декарт Р. Сочинения в двух т.: Пер. с лат. и франц. -Т.: 1/Сост., ред., вступ. ст. В. В. Соколова. М.: -Мысль, 1989. - 654 с.

Каримов И. А. Юксак маънавият — енгилмас куч. - Т.: Маънавият, 2008. - 176 б.

Кубрякова Е.С. Язык и знание, (на пути получения знаний о языке: части речи с когнитивной точки зрения, роль языка в познании мира). - М.: Языки славянской культуры, 2004. - 560 с.

Рахимов А.А. Иккиламчи номинатив бирликларни хосил килувчи лингвокогнитив воситалар тадкики (инглиз ва узбек тиллари мисолида). Фил. фан. фале. док. (PhD) ... дис. автореф. - Самарканд, СамДЧТИ 2020 - 62 б.

Сина ибн. Избранные философские произведения. - М.: Наука, 1980,- 554 с.

Сирожиддинов Ш. Узбек мумтоз адабиётининг фалсафий сарчашмалари. -Тошкент. “Янги аср авлоди”, 2011 й. - 132 б.

Скирбекк Г., Гилье Н. Фалсафа тарихи.- Т.: “Шарк”, 2002. - 710 б.

Хомский Н. Картезианская лингвистика. - М.: КомКнига, 2005. — 232 с.

Шулежкова С.Г. История лингвистических учений. - М.: Флинта: Наука, 2008. -404 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов