Формирование ранних лингвистических взглядов о лингвокогнитивных основ номинативной деятельности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
38-45
31
7
Поделиться
Рахимов, А. (2017). Формирование ранних лингвистических взглядов о лингвокогнитивных основ номинативной деятельности. Иностранная филология: язык, литература, образование, 2(3 (64), 38–45. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/564
Аброр Рахимов, Самаркандский государственный институт иностранных языков
Докторант
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена проблеме номинации, т.е. процессу обозначения и наименования, а также анализу лингвокогнитивной основы вышеуказанных понятий. Автор делает попытку описать важность человеческого фактора в анализе языка и его номинативных единиц. Основное внимание уделено описанию работ античных философов и ученых-энциклопедистов Востока, таких как Фараби и Ибн Сина

Похожие статьи


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

38 

 

НОМИНАТИВ ФАОЛИЯТНИНГ ЛИНГВОКОГНИТИВ АСОСЛАРИ 

ҲАҚИДАГИ ТАРИХИЙ ҚАРАШЛАР ҲАҚИДА

 

 

Раҳимов Аброр Аҳмадович, 

Самарқанд давлат чет тиллар институти докторанти 

 

Калит сўзлар: 

лингвокогнитив қобилият, инсон, материалистлар,  реалистлар,  тил, 

тафаккур. 

 
Тил 

ва 

тафаккур 

ҳамкорлиги 

туфайли инсон ўз атроф муҳитидаги нарса 
ва  ҳодисалар  ҳақида  маълумот  тўплаш, 
улар  ўртасидаги  алоқани  аниқлаш,  бир-
бирини  тақозо  этувчи  муносабатлар 
силсиласини  ҳиссий  идрок  этиш  орқали 
реал  борлиқнинг  ментал  муқобили  бўлган 
тушунча  ҳамда  унинг  лисоний  ифодаси 
бўлган 

номлар 

тизимни 

вужудга 

келтиради. 

Шу 

нуқтаи 

назардан 

қаралганда, 

номлар 

инсонга 

инъом 

қилинган  тил  ва  тафаккур  ҳамкорлигини 
ўзида  мужассамлантирган  ливокогнитив 
қобилиятнинг 

дастлабки 

татбиғи 

ва 

изчиллигини акс эттиради. 

Ном 

ва 

номланувчи 

объект 

муносабати  асосида  вужудга  келадиган 
билим  ҳақида  ишончли  маълумот  олиш 
истаги  инсоният  илмий  фаолиятининг 
дастлабки 

босқичларидан 

буѐн 

тадқиқотчиларни 

ўзига 

жалб 

қилиб 

келаѐтган  бўлса  ҳам,  улар  замиридаги 
барча  "қоронғи"  нуқталар  тўлалигича 
ѐритилган  деб  бўлмайди.  Н.Алефиренко 
қайд 

этганидек, 

"ҳозирга 

қадар 

тилшуносликда  сўзнинг  ифодаловчи  ва 
ифодаланувчи 

қисмлари 

ўртасида 

бирикишнинг қандай содир бўлиши ҳақида 
аниқ  бир  изоҳ  юзага  келган  эмас" 
(Алефиренко 2005: 8). 

Инсоншуносликка  доир  фанлар 

учун  бирдек  оғриқли  бўлган  ушбу 
муаммоларнинг  ечимини  топиш  истаги 
тадқиқот 

объектга 

нисбатан 

ѐндашувларнинг  даврий  алмашинувига 
ҳам  сабаб  бўлганки,  тилшуносликда 
бундай 

ўзгаришларни 

дастлабки 

таълимотларда  тилнинг  моҳиятини  идрок 
этишнинг 

муҳим 

шарти 

сифатида 

инсоннинг  ички  дунѐсига  мурожаат 
қилишнинг 

белгиланиши, 

кейинги 

босқичларда  эса,  тилнинг  моҳиятини 
бевосита  лисоний  тизими  ва  уни  ташкил 
этувчи элементлар тавсифи орқали очишга 
даъватлар  мисолида  кўзга  ташланади 
(Кубрякова 2004:33). 

Замонавий  тилшуносликнинг  турли 

даврларида  ўз  устуворлигига  эга  бўлган 
ушбу тамойиллар хусусида баъзан ижобий, 
баъзан 

салбий 

муносабатлар 

билдирилаѐтган  бўлса  ҳам,  уларнинг  туб 
негизида  инсон  тилига  хос  жумбоқли 
нуқталарни  очишга  хизмат  қила  оладиган 
тадқиқот  тамойилларини  тақдим  этиш 
мақсади  ѐтгани  муқаррардир.  Бинобарин, 
фан-табиат,  жамият  ва  тафаккурнинг 
объектив 

қонуниятлари 

ҳақидаги 

билимларнинг  тўхтовсиз  ривожини  ўзида 
акс  эттирувчи  поғонали  тизим  бўлгани 
боис,  у  доимий  равишда  янгича  қарашлар 
билан  бойитиб  боришни  талаб  қилади. 
Кейинги 

йилларда 

тилнинг 

систем-

структур 

тадқиқи 

орқали 

ундаги 

бирликлар  инвентаризациясидан  нарига 
ўтиб 

бўлмаслиги 

каби 

танқидий 

фикрларнинг тобора кескин тус олиши ҳам 
тилшуносликнинг ўз объектига янгича кўз 
билан  қараш  вақти  етиб  келганидан 
далолат беради. 

Ана  шудай  истак  ва  интилишлар 

тилни лингвокогнитив тамойиллар асосида 
тадқиқ 

қилиш 

ташаббусининг 

кун 

тартибидан  ўрин  эгаллаши  учун  замин 
яратди.  Бу  орқали  инсон  ва  борлиқ  ҳамда 
инсонлараро  муносабат  учун  хизмат 
қиладиган  тил  тизимини  инсоннинг  ақл-
заковати,  интеллектуал  салоҳияти  ва 
лисоний  қобилияти  билан  боғлиқ  ҳолда 
тадқиқ  этиш  талаби  қўйилди.  Унинг 
асосий  вазифаси  сифатида  эса  "инсон 
томонидан 

тилни 

ўзлаштириш 

механизмлари  ҳамда  бу  механизмларнинг 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

39 

 

таркибини  системавий  тасвирлаш  ва 
тушунтириш"  орқали  "оламни  билиш 
жараѐнида  юзага  келадиган  мантиқий 
(ментал) структураларнинг лисоний ифода 
топишини 

таъминловчи 

механизмлар 

қамровидаги  услуб  ва  воситалар  тадқиқи" 
белгиланди (Сафаров 2006:14). 

Ўз  навбатида  бу  борлиқ,  инсон 

тафаккури,  тил  муносабати  билан  боғлиқ 
антик  даврдан  буѐн  муҳокама  қилиниб 
келинган  инсон  ақл-заковати,  тилининг 
туғма  асослари,  билиш,  идрок  қилиш 
билан  боғлиқ  мантиқий-руҳий  ҳаракатлар 
ҳақидаги  қарашлар  муҳокамасига  қайта 
мурожаат 

этиш 

баробарида, 

уларни 

замонавий 

фан 

ютуқлари 

асосида 

ривожлантириш учун қулай имкон яратди. 
Шу асосда тилни ўз қобиғига ўралган ѐпиқ 
тизим  сифатида  эмас,  балки  инсон 
тафаккурида  кечадиган,  унинг  маиший 
турмуши  ва  жамиятдаги  ўрни  каби  барча 
ментал жараѐнларга олиб кирадиган билим 
манбаи  сифатида  баҳолаш  анъанаси 
шаклланди (Кубрякова 2004:11). 

Тилни  лингвокогнитив  тамойиллар 

асосида  тадқиқ  этишнинг  ташаббускори 
бўлган  Ноам  Хомский  ўзининг  лисоний 
рационаллик ғояси учун инсонга хос туғма 
қобилиятни  асос  қилиб  олиши  тарихий-
фалсафий  талқинларда  олам  ва  одам 
муносабати 

муҳокамасида 

марказий 

ўринда  турган  кўпгина  масалаларни 
сарҳисоб қилишга ундайди. Бинобарин, бу 
тушунчанинг  фанга  қандай  мақсадда  олиб 
кирилганлигини  билмай  туриб,  когнитив 
тилшунослик  тақдим  этган  тамойиллар 
мақсадини 

ҳам 

тўлақонли 

англаб 

бўлмайди. 

Тилни 

инсон 

лингвокогнитив 

фаолияти  билан  алоқадор  барча  ментал 
жараѐнларга  олиб  кирувчи  билим  манбаи 
ва билиш воситаси сифатида баҳолаш, энг 
аввало  инсон  номинатив  фаолиятини 
воқелантирувчи  лисоний  ва  когнитив 
воситаларни  белгилаб  олиш  талабини 
қўяди.  Бинобарин,  инсонни  борлиқ  билан, 
шунингдек,  у  ҳақидаги  билим  билан 
боғлайдиган  дастлабки  лисоний  восита 
номинатив  фаолиятдир.  Шундай  экан, 
ушбу 

фаолият 

ҳақида 

тўлақонли 

тасаввурга 

эга 

бўлишнинг 

муҳим 

шартлари,  бир  томондан,  инсоннинг 
билиш,  идрок  этиш  жараѐни  ва  ушбу 
жараѐнни  ташкил  этувчи  рационал  марказ 
(тафаккур) ва унга ташқи борлиқ ҳақидаги 
маълумотларни  етказиб  берувчи  когнитив 
воситалар  ва  улар  фаолияти  ҳақида 
тасаввурга 

эга 

бўлишни, 

иккинчи 

томондан,  ушбу  когнитив  воситалар 
орқали 

ҳосил 

қилинган 

ментал 

структураларга  лисоний  қиѐфа  бахш 
этувчи  лингвокогнитив  механизм  ва 
воситалар  фаолияти  ҳақида  билимга  эга 
бўлишни тақозо этади. 

Ана шу икки шарт  ўз-ўзидан инсон 

моҳиятини белгиловчи ақл-идрок, лисоний 
қобилият  ҳамда  номинатив  фаолият 
тадқиқи борасида тўпланган тажрибаларни 
жамлаш,  сарҳисоб  қилиш  билан  бирга, 
ушбу 

тажрибаларни 

замонавий 

тилшунослик  тамойиллари  ва  миллий 
тилшунослик  талаблари  асосида  баҳолаш 
заруриятини  келтириб  чиқаради.  Шу  боис 
ушбу  мақолада  нарса  ва  номга  доир 
қадимий  талқинларда  илгари  сурилган 
лингво-фалсафий  ғояларни  таҳлил  қилиш 
асосида замонавий когнитологлар эътироф 
этган  туғма  қобилият  масаласи  ҳақида 
мулоҳаза юритишни лозим топдик. 

Манбаларда  эътироф  этилишича, 

антик  давр  юнон  файласуфларининг 
биринчи  авлод  вакиллари  дунѐ  ва  ундаги 
ҳаѐтнинг  пайдо  бўлишига  олиб  келувчи 
илк ибтидо табиат ва табиий унсурлар деб 
ҳисоблашгани  боис,  эрадан  аввалги  600-
450  йиллар  оралиғида  ушбу  муаммолар 
ҳам  натурфалсафий  тамойиллар  асосида 
изоҳланган  (Скирбекк,  Гилье  2002:  57). 
Бунинг далили мазкур даврга оид нарса ва 
ном муносабатига доир қарашларда ҳам ўз 
ифодасини топган. Масалан, Гераклитнинг 
(э.а.  540-475)  ҳар  бир  нарсага  хос  табиий 
хусусият  уларнинг  номида  ўз  ифодасини 
топади,  номлар  нарсаларнинг  соясидир 
деган  фикри;  Августиннинг  номларнинг 
нарсадан  ташқарида  мавжуд  эмаслиги, 
инсон  номлар  воситасида  нарсани  ўзига 
бўйсундириши,  бу  жараѐн  нарсаларнинг 
инсон  ҳиссиѐтига  юмшоқ  ѐки  қаттиқ 
таъсири  орқали  намоѐн  бўлиши  (масалан, 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

40 

 

нарсанинг  хоссаси  юмшоқ  бўлса,  у  ҳолда 
номлар  ҳам  mel  (асал)  сўзидаги  каби 
юмшоқ  товушлар  билан  ифодаланиши, 
аксинча,  қаттиқ  хусусиятли  бўлса,  acre 
(аччиқ) сўзидаги каби қаттиқ товушлардан 
ташкил  топиши)  ҳақидаги  мулоҳазаси 
шулар  жумласидандир  (Античные  теории 
языка...  1936:52-54;  Шулежкова  2008:  20, 
23). 

Бу  нуқтаи  назарга  кўра,  дунѐ  ва 

ундаги  ҳаѐт  манбаи,  шу  жумладан,  нарса 
ва  ном  муносабати  орқали  ўз  ифодасини 
топган 

маъно-моҳиятни 

вужудга 

келтирувчи 

асос 

ҳам 

табиатдир. 

Борлиқнинг муносабатини бегиловчи ушбу 
манба  инсонни  табиий  қобилият  соҳиби 
сифатида  шакллантиргани  ҳолда,  ўз 
атрофидаги  нарса  ва  ҳодисаларга  хос 
табиий  хусусиятларни  ҳиссий  идрок  этиш 
ва  лисоний  ифодалашга  имкон  яратади. 
Шунинг  учун  ҳам  у  номларнинг  бевосита 
ижодкори 

эмас, 

балки 

нарса 

ва 

ҳодисаларда  табиий  ҳолда  мавжуд  бўлган 
номинатив  белгиларни  ҳиссий  англаган 
ҳолда 

вербаллаштирувчи 

ижрочи 

сифатида  намоѐн  бўлади.  Номларда  эса 
ушбу  табиий  асос  қарғиш  ва  дуоларнинг 
инсон  руҳияти,  ҳатто  тақдирига  таъсир 
этиши орқали намоѐн бўлади. 

Эрадан  аввалги  450  йиллардан 

кейинги 

даврларда 

иккинчи 

авлод 

файласуфлари натурфалсафий қарашларни 
чуқур  таҳлил  қилиниши  натижасида 
авлодлар ўртасида фикрий зиддиятларнинг 
сабаби 

инсон 

тафаккури, 

фикрлаш 

фаолиятини  ҳисобга  олмасликдир,  деган 
хулоса 

юзага 

келади. 

Шу 

асосда 

натурфалсафий  тамойиллар  ўз  ўрнини 
антропоцентрик  тамойилларга  бўшатиб 
бера 

бошлайди. 

Мазкур 

фалсафий 

дунѐқарашнинг 

дастлабки 

ташаббус-

корлари  софистлар  бўлиб,  улар  ўз 
изланишларини  Протагорнинг:  "Инсон 
жамики  нарсаларнинг  мезонидир",  -деган 
фикри  атрофидаги  моҳият  атрофида  олиб 
боришади. 

Бундай 

изланиш 

натижалари 

софистларнинг 

йирик 

вакилларидан 

бўлган 

Гермоген 

натурфалсафий 

қарашларни  рад  этгани  ҳолда,  "нарса  ва 

номлар  ўртасида  ҳеч  қандай  табиий 
мувофиқлик  мавжуд  эмас,  балки  улар 
ижтимоий  келишиш,  аҳдлашиш  асосида 
вужудга  келган  бирликлардир",  -деган 
хулосасида;  Демокрит  эса  (э.а.460  й.) 
номлар 

ўзаро 

келишувдан 

ташқари 

халқнинг  урф-одати,  дунѐқарашини  ўзида 
акс  эттиради,  шу  боис,  нарса  ва  номлар 
ўртасида:  а)  кўп  маънога  эга  бўлган  битта 
сўз 

воситасида 

турлича 

нарсаларни 

ифодалаш  мумкинлиги  (омонимлиги);  б) 
муайян  бир  предметнинг  бир  неча  номга 
эгалиги  (синонимлиги);  в)  муайян  бир 
нарсани  ифодаловчи  сўз  маъноси  ва 
номларининг  даврий  ўзгариб  туриши 
(масалан,  Аристокль  исмининг  Платон 
тахаллусига  алмаштирилиши);  г)  баъзи 
нарсалар 

орқали 

англашиладиган 

тушунчаларнинг 

алоҳида 

номга 

эга 

эмаслиги 

каби 

номувофиқликлар 

кузатилиши  (Античные  теории  языка  и 
стиля,  с.  51-57;  Шулежкова  2008:  20) 
ҳақидаги  мулоҳазаларида  ўз  ифодасини 
топади. 

Ижтимоий 

келишишнинг 

қай 

йўсинда содир бўлишининг изоҳталаблиги 
баъзи  файласуфларнинг  тўғридан-тўғри 
диний  ривоятларга  мурожаат  этилиши 
орқали бу масалани изоҳлашга уринишига 
ҳам  сабаб  бўлади.  Масалан,  Платоннинг 
(э.а.427-347) 

қайд 

этишича, 

номлар 

"ономатотэт"  деб  аталадиган  ижодий 
жамоа 

томонидан 

яратилиб, 

"диалектик"ларга,  яъни  ушбу  номларни 
муҳокама қилувчи гуруҳга тақдим этилади 
ва  улар  тасдиғидан  ўтган  номлар  сўз 
усталари  томонидан  оммалаштирилади 
(Рождественский 1990:7-8). 

Гарчи бундай изоҳлар ўзининг реал 

асосига  эга  бўлмаса-да,  нарса  ва  ном 
муносабати 

тавсифида 

ижтимоий 

келишувнинг 

кун 

тартибидан 

ўрин 

эгаллаши  ва  бу  борадаги  кейинги 
муҳокамаларда инсон омилининг марказий 
ўрин  эгаллашига  сабаб  бўлиши  унинг 
илмий 

аҳамиятини 

белгилайди. 

Бинобарин, 

лисоний 

тадқиқотларнинг 

инсон  омили  билан  боғланиш  ибтидоси 
ана  шу  қарашлардан  бошланади.  Нарса  ва 
ном 

муносабатини 

антропоцентрик 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

41 

 

тамойил  асосида  изоҳлаш  масаласининг 
кун  тартибидан  ўрин  эгаллаши  кейинги 
изланишларда 

ўз-ўзидан 

яна 

бир 

мауаммога,  яъни  инсонга  хос  билиш 
имконияти 

ва 

руҳиятини 

вужудга 

келтирувчи  манба  масаласига  ойдинлик 
киритиш  талабини  қўяди.  Айни  масала 
тавсифи 

антропоцентрик 

тамойил 

тарафдорлари 

ўртасида 

фикрий 

зиддиятларни  юзага  келтиради.  Бундай 
фикрий  зиддиятлар,  айниқса,  Платон  ва 
Аристотель  қарашларида  яққол  кўзга 
ташланади. 

Платон  бу  масалага  инсон  онгида 

ғояларнинг  табиий  ҳолда  мавжудлиги 
ҳақидаги  қарашидан  келиб  чиқиб  баҳо 
беради.  Инсон  билиш  фаолиятининг 
рационал  тамойили  номини  олган  ушбу 
тамойилга  кўра,  бола  борлиқни  идрок 
этишида уни ҳиссий англаш асосида эмас, 
балки  онгида  туғма  ҳолда  мавжуд  бўлган 
билиш  имконияти(ғояси)ни  ишга  солиш, 
уйғотиш  орқали  ўз  мақсадига  эришади. 
Аристотель 

эса 

инсон 

гносиологик 

фаолиятида 

эмпирик 

билиш 

етакчи 

мавқега  эгалигини,  чунки  у  борлиқдаги 
объектлар  ҳақида  ҳиссий  тасаввур  ва 
тажрибага  таянган  ҳолда  билим  ва 
тушунча  ҳосил  қилишини  қайд  этади 
(Швырев 1988: 17). 

Гарчи 

Аристотель 

дунѐ 

манзарасини 

иерархик 

поғоналардан 

иборат  тизим  сифатида  тавсифлагани 
ҳолда,  ушбу  тизимнинг  энг  юқори 
нуқтасида соф актуаллик (яъни Худо)нинг 
ўрин  эгаллаши,  ундан  кейин  инсоният, 
ҳайвонот,  наботот,  ноорганик  нарсалар, 
соф  потенциаллик  кабиларнинг  ўрин 
олишини  эътироф  этган  бўлса  ҳам,  ушбу 
тизимдаги  илоҳий  қудрат  таъсирини 
яратувчанлик  билан  чегараланишига  урғу 
беришга  ҳаракат  қилади.  Мазкур  мақсад, 
айниқса, 

унинг 

"Аналитика" 

номли 

рисоласида 

инсонга 

хос 

тафаккур 

руҳининг бошланғич асоси сезгилар экани 
ва  унинг  тадрижий  такомилига  доир 
мулоҳазаларида  яққол  намоѐн  бўлади. 
Унда  қайд  этилишича,  "Барча  жонзотлар 
учун  умумий  ва  туғма  асосга  эга  бўлган 
ҳиссиѐт (ѐки сезгилар) билиш жараѐнининг 

ибтидоси  ҳисобланади.  Бироқ  бу  восита, 
бошқа  жонзотлардан  фарқли  равишда, 
инсонда 

ҳиссий 

англаш 

тарзида 

фаоллашади. 

Айнан 

ҳиссий 

англаш 

воситасида  яна  бир  қоблият,  яъни 
хотирлаш 

ва 

хотира 

шаклланади. 

Хотиранинг  муттасил  такрори натижасида 
эса тажриба вужудга келади. Ўз навбатида, 
тажриба  билим  ва  кўникма  учун  ибтидо 
ҳисобланади" (Аристотель 1952:286-288). 

Келтирилган  мулоҳазадан  маълум 

бўладики, 

инсон 

ақли 

ва 

билиш 

фаолиятининг  бошланғич  фазаси  ҳиссиѐт 
бўлиб, ушбу восита туфайли у хотирага эга 
бўлади,  тажриба  ва  билим  ҳосил  қилади. 
Ўз  навбатида,  ҳиссий  билиш  инсонга 
берилган  илоҳий  инъом  бўлиб,  ушбу 
билиш 

воситасининг 

ривожи 

инсон 

ташаббуси,  билимга  интилиши  туфайли 
ривожланади. 

Платонча 

рационал 

талқинда  эса  инсоннинг  борлиқ  билан 
муносабати 

унинг 

онгидаги 

туғма 

қобилиятни  ишга  солиш,  уйғотишга 
асосланади.  Бу  талқинга  кўра,  олам  икки 
таркибли, яъни: ғоялар ва ҳиссий (моддий) 
оламлардан  иборат  бўлиб,  ушбу  икки 
оламнинг 

муайян 

вақт 

мобайнида 

туташуви  инсон  ҳаѐтида  акс  этади. 
Инсонни  ғоялар  олами  билан  боғловчи 
восита  эса  руҳдир  ва  у  туғилганидаѐқ 
ғоялар руҳи билан дунѐга келади. Шу боис 
ҳиссий  тажрибани  тил  воситасида  ифода 
этиш  ва  билим  ҳосил  қилиш  инсонда 
мавжуд  бўлган  туғма  ғояларни  хотирада 
уйготиш,  қайта  жонлантириш  демакдир 
(Скирбекк, Гилье 2002: 96). 

Платон  тавсифидан  ўрин  олган 

туғма тамойил ва руҳ феноменининг инсон 
лисоний 

фаолияти 

аҳамиятига 

доир 

кейинги  тадқиқотларда  ўз  изчиллигини 
топганлиги 

В.фон 

Гумбольдт 

таълимотидан 

маълум. 

Бироқ 

ушбу 

талқиндаги 

инсоннинг 

номинатив 

фаолиятини  бошқарувчи  куч  сифатида 
руҳнинг  эътироф  этилиши,  инсонга  хос 
туғма 

асосли 

қобилиятнинг 

борлиқ 

объектларидаги  ғоялар  силсиласи  билан 
мувофиқлашуви  масаласи  натурфалсафий 
қарашлар таъсирини акс эттиради. Шунинг 
учун 

ҳам 

Арестотель 

ўз 

эмпирик 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

42 

 

қарашлари 

орқали 

Платонча 

инсон 

лисоний 

ижодкорлигини 

чеклашга 

уринишларни  бартараф  этишга  ҳаракат 
қилади. 

Билишнинг  рационал  ва  эмпирик 

тамойиллари ўрта аср Шарқ ва Ғарб илмий 
тафаккурининг 

шаклланишида 

ўз 

таъсирини  ўтказганлиги  маълум.  Хусусан, 
илк  ўрта  асрларда  вужудга  келган  араб 
халифалиги  даврида  юнон  файласуфлари 
асарларининг 

араб 

тилига 

таржима 

қилиниши  юнон  илмий  ғояларининг  Ўрта 
Осиѐда  кенг  ѐйилиши  учун  замин  яратди. 
Бу  ҳолат,  бир  томондан  мусулмонларнинг 
муқаддас китоби "Қуръон"да баѐн этилган 
дунѐ манзараси билан "хорижий фанлар"да 
илгари 

сурилган 

ғоялар 

ўртасида 

тўқнашувларнинг  вужудга  келишига  олиб 
келган  бўлса,  иккинчи  томондан,  инсон 
ақли, унинг билиш, идрок этиш қобилияти 
ва  бу  жараѐнда  мантиқий  мушоҳаданинг 
ўрни  ҳақидаги  фалсафий  қарашларни 
ислом  фалсафаси  билан  уйғунлашган 
ҳолда ривожлантирилишига хизмат қилди. 
Ўз  навбатида,  ушбу  саъй-ҳаракатлар 
"Фалсафа 

тарихи"нинг 

муаллифлари 

таъкидлашганидек, 

"эллинистик 

мероснинг  тамомила  йўқолиб  кетишидан 
сақлаб  қолиши  ва  16-17  асрларга  келиб 
Европа  фанида  юз  берган  инқилобий 
ўзгариш"ларда  ҳам  муҳим  аҳамиятга  эга 
бўлади (Скирбекк, Гилье 2002: 235-240). 

Дарҳақиқат, 

ишнинг 

мазкур 

қисмида  сўз  юритаѐтган  борлиқнинг 
ономосиологик  тасвири  билан  бевосита 
боғлиқ  инсон  билиш  фаолиятини  вужудга 
келтирувчи  когнитив  воситалар  ҳақида 
юнон фалсафасида илгари сурилган илмий 
қарашларни  изчил  ривожлантириб,  дунѐ 
илмининг  умумий  мулкига  айланишида 
буюк  бобокалонларимизнинг  хизматлари 
беқиѐсдир.  Ўз  замонасидаѐқ  ана  шундай 
эътирофга  сазовор  бўлган  бобокалон 
алломалардан бири Абу Наср Форобийдир. 
У  антик  файласуфлар  илмий  ғояларини 
чуқур  ўзлаштирган  ҳолда,  уларни  ислом 
фалсафаси 

тамойиллари 

асосида 

уйғунлаштирган 

ва 

ривожлантирган 

олимлардан эди. 

Форобийнинг  фикрича,  "Вужуди 

мумкин"нинг  мавжуд  бўлиши  учун  сабаб 
керак.  "Вужуду  вожиб",  яъни  зарурий 
вужуд  моддий  ва  мавҳум  нарсалар 
(Вужуди мумкин)нинг пайдо бўлиши учун 
биринчи сабабдир. Ўз навбатида, "Вужуду 
вожиб"  фаол  ақл  тимсолидир.  Инсон  эса 
ўзлаштирма  ақл  соҳиби  бўлиш  билан 
бирга,  умуминсоний  ақл  бўлган  фаол 
ақлнинг  объектлашган  кўринишидир.  Бир 
сўз  билан  айтганда,  у  Тангри  ақлининг 
ердаги  вакилидир"  (Сирожиддинов  2011: 
117-122). 

Ўз  навбатида,  инсон  ушбу  илоҳий 

ибтидо  туфайли  билиш,  англаш  руҳияти 
билан  дунѐга  келади  ва  шу  боис  у 
туғмадир.  У  "Ақл  ва  фан  ҳақида"  номли 
рисоласида  туғма  ақлнинг  тадрижий 
такомили 

ҳақида 

қуйидагиларни 

таъкидлайди:  "Туғма  ақл  шундай  ақлки,  у 
инсонга  дастлабки  билимини  сезгилар 
воситасида ҳосил қилиш имконини беради. 
Ақлнинг  иккинчи  тури  эса  қалбнинг 
шундай  қисмики,  мазкур  қисм  муттасил 
такрорлаш,  муайян  нарсаларда  қандайдир 
машғулотлар бажариш орқали маълум вақт 
оралиғида малака ва тажриба ҳосил қилиш 
асосида  нимани  маъқул  кўриш  ҳамда 
нимадан  ўзини  сақлаш  хусусида  ишончли 
илмий ибтидо ва мушоҳадали билим ҳосил 
қилиш  имконини  яратади".  (Фараби  1975: 
7-9). 

Келтирилган 

фикрдан 

маълум 

бўладики, Форобий сезгиларни Арестотель 
сингари  билиш  жараѐнининг  бевосита 
ибтидоси  сифатида  талқин  этиш  йўлидан 
бормайди.  Унинг  назарида  сезгилар  туғма 
ақлни  юзага  чиқарувчи  бошланғич  асос, 
қувват 

сифатида 

хизмат 

қилади. 

Бинобарин,  инсон  дунѐга  келиши  билан 
унда  ғизоланувчи  (озиқланиш  хоҳиши), 
сезги (туйғу), майл, хаѐл ва ақл қувватлари 
кетма-кетликда  вужудга  келади  (Форобий 
2012:30).  "Ташқи  дунѐдан  бўладиган 
таъсир туфайли туйғу (сезги) қувватларида 
турли-туман  жинслар  юзага  келади;  беш 
асосий 

сезги 

аъзолари 

туфайли 

сезиладиган  турли-туман  турлар  пайдо 
бўлади,  улар  асосий  сезги  кувватларида 
бир-бири  билан  бирлаштирилади.  Бу 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

43 

 

қувватда  майдонга  келадиган  туйғулар 
мутахаййила 

қувватида 

тахаййулнинг 

кўринишлари  (русум)  каби  юзага  келади. 
Шу билан ҳиссий туйғулар ғойиб бўлганда 
ҳам  улар  хотирада  сақланиб  қолади. 
Мутахаййила  қуввати  баъзан  уларни  бир-
биридан  айирмоқ,  баъзан  эса  бир-бири 
билан 

бирлаштирмоқ 

борасида 

тур 

жиҳатдан  бениҳоя  таркибда  бўлади" 
(Форобий 2012:40). 

Демак,  сезгилар  ташқи  дунѐдан 

бўладиган  таъсир  туфайли  уларнинг 
ҳиссий  образини  ақлга  етказиб  бериш 
орқали ақлий (идрокий)  билиш босқичини 
шакллантиради.  Ҳиссий  билиш  сезги 
(туйғу),  идрок  (мутахаййила),  тасаввур 
(тахаййул)  каби  қувватлар  ҳамкорлигига 
таянади.  Бу  жараѐнда  сезгилар  (туйғулар) 
нарса ва ҳодисаларнинг алоҳида белгилари 
(турли-туман  жинслари)  ҳақида  ахборот 
олиш 

имконини 

яратади. 

Идрок 

(мутахаййила)  эса  сезгилар  воситасида 
аниқланган 

белгиларни 

умумлашма 

образларни  яратиш,  белгилар  тизими 
сифатида  яхлитлашга  хизмат  қилади. 
Тасаввур  (тахаййул)  объектга  хос  ҳиссий 
туйғулар  асосида  юзага  келган  идрокий 
образни  объект  билан  боғлиқ  бўлмаган 
ҳолда 

гавдалантириш, 

намоѐн 

этиш 

имкониятини яратади. 

Шунингдек, ушбу талқиннинг ўзига 

хослиги  илоҳий  асос  бўлган  фаол  ақл  ва 
инсон 

ақли 

ўртасидаги 

муносабат 

тавсифида  кўзга  ташланади.  Зеро,  унинг 
наздида  фаол  ақл  инсонни  ўз  измида 
ушлаб  турувчи,  уни  бошқарувчи  илоҳий 
кучни  эмас,  балки  инсон  ақлий  фаолияти 
учун  бирламчи  асос  бўлган  ибтидони 
белгиловчи 

манбани 

тақозо 

этади. 

Форобий томонидан илгари сурилган ушбу 
қарашнинг  у  яшаган  давр  фалсафасида 
анъанавий  эканлигини  Нақшбандийнинг 
"Қўлинг  ишда  бўлсин,  кўнглинг  Оллоҳда" 
деган  ҳикматида  мужассамланган  ғоя 
мисолида  далиллаш  мумкин.  Зеро,  бу 
ҳикмат  орқали  инсон  зиммасига  Оллоҳ  ва 
унинг  инъомини  ѐдда  тутиш,  ундан 
оқилона  фойдаланиб,  ўз  меҳнати  ва 
ташаббускорлиги  билан  ривожлантириш 
масъулияти юкланади. 

А.Нурмоновнинг  қайд  этишича, 

Форобий  туғма  ақлга  берган  таърифида 
"инсон  дастлабки  билимни  сезгилар 
воситасида  ҳосил  қилади"  деб  эътироф 
этганда ҳиссий билиш билан боғлиқ ҳолда 
шаклланадиган  "ички  (интуитив)  онг"ни 
назарда тутади. "Ном ва тушунчалар сезги 
аъзоларимизнинг 

маҳсулидир. 

Улар 

авлоддан-авлодга  берилади.  Шунинг  учун 
ҳам улар туғма эмас, балки қабул қилинган 
билимлардир"  деганда  эса,  "ташқи  (ҳосил 
қилинган)"  онгни  (яъни  ақлий  билиш 
босқичини)  назарда  тутади  (Нурмонов 
2002:8). 

Ўз  навбатида,  ном  ва  тушунчалар 

сезги  аъзолари  маҳсули  эканлиги  ҳамда 
уларнинг 

авлоддан-авлодга 

берилиши 

ҳақидаги  мазкур  мулоҳаза  замирида 
биринчидан,  инсоннинг  нарсаларга  хос 
белги-хусусиятларни  тушунча  ва  номлар 
воситасида  мавҳумлаштириш  қобилиятига 
эгалиги, 

иккинчидан, 

инсон 

ушбу 

бирликлар билан хотира воситасида эркин 
муомала  қилиш,  келажак  билан  боғланиш 
имконини  қўлга  киритишига  ишора  ҳам 
ѐтади. 

Форобий  илмий  меросида  илгари 

сурилган 

қарашлар 

Ибн 

Сино 

изланишларида  янада  сайқал  топади.  У 
ўзидан  аввалги  файласуфлар  талқинида 
сезгиларнинг 

инсон 

гносиологик 

фаолиятидаги  аҳамияти  масаласи  бир  оз 
бўрттириб  юборилганига  ишора  қилиб, 
"Фикрлаш  ақл  билан  боғлиқ,  ҳиссиѐт 
билан  эмас"  деб  алоҳида  эътироф  этади. 
Сўнгра, инсоннинг ҳиссий ва ақлий билиш 
жараѐнлари 

ҳамда 

уларнинг 

ўзаро 

ҳамкорлиги  ҳақида  алоҳида  тўхталади. 
Унинг  фикрига  кўра,  "Инсоннинг  бирор 
нарсага  кўзи  тушганида  унинг  ҳиссий 
акси,  яъни  образи  гавдаланади.  Бироқ 
ушбу  образ  нарсанинг  мавҳум  моҳиятини 
эмас,  балки  нарсанинг  шакл-шамойили, 
ранги-рўйи, 

ҳолати 

каби 

умумий 

формасини акс эттиради. Агар ушбу нарса 
кўздан  гойиб  бўлса,  унинг  ҳиссий  фомаси 
ҳам тасаввурдан ғойиб бўлади. Шунга кўра 
хиссиѐт  нарса  формасини  узоқ  ва  тўлиқ 
сақлай  олмаслиги,  баъзан  унинг  фаолияти 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

44 

 

ҳиссий  жараѐн  билан  чекланишидан 
далолат беради"(Ибн Сино 1982:215-216). 

Ибн  Синонинг  қайд  этишича, 

"Нарсанинг  ҳиссий  образи  хотирадан 
билим сифатида мустаҳкам ўрин эгаллаши 
учун  у  тассаввур  ва  фикр  билан 
боғланмоғи  лозим.  Ҳиссий  образнинг 
тассаввур  ва  фикр  билан  боғланиши  эса 
миянинг  олд  қисмида  юз  беради.  Бунинг 
натижасида  тасаввур  ва  фикрий  образ 
вужудга  келади  ва  нарса  кўздан  гойиб 
бўлганда  ҳам  ушбу  тасаввур  ва  фикрий 
образ хотирада сақланиб қолади. Бироқ бу 
билан  ҳам  нарса  ҳақида  тўлақонли 
маълумот  шаклланмайди,  бу  жараѐннинг 
тўлақонли  бўлиши  учун  барча  ҳиссий 
аъзолар  нарса  билан  боғланиши  лозим. 
Зеро,  бундай  боғланиш  натижасида  ҳосил 
бўлган  туйғулар  мукаммал  тасаввур  ва 
фикрий  образнинг  шаклланиши  учун 
замин  яратади.  Оқибатда  нарса  ҳақида 
тажриба  ва  мулоҳазага  асосланган  билим 
ҳосил бўлади (Ибн Сино 1980: 217). 

Тил  -  тафаккур  муносабати  ҳақида 

ran  борганда,  кўпинча  тил  воситасида 
фикрнинг  рўѐбга  чиқарилишига  эътибор 
қаратилади,  лекин  объектив  борлиқни 
идрок  этиш  бевосита  фикрлашдан  эмас, 
балки  моддий  борлиқни  кузатиш  ва  улар 
устида 

муайян 

руҳий 

амалиѐтлар 

бажаришдан 

бошланади 

(Языковая 

номинация  1977.  А:  97).  Келтирилган 

тавсифларда  эса  сезги,  идрок,  тасаввур, 
хотира  каби  когнитив  воситалар  ақлий 
билишнинг  бошланғич  фазаси  сифатида 
талқин  қилинади.  Бу  нуқтаи  назарга  кўра 
борлиқ  ва  тафаккур  ўртасидаги  муносабат 
бевосита  эмас,  балки  дастлаб  борлиқни 
инсон  тасаввурига  кўчиришга  хизмат 
қилувчи  оралиқ  (сезги,  идрок,  тасаввур 
каби)  воситалар  иштирокидан  бошланади. 
Шу асосда борлиқ - сезги, идрок, тасаввур, 
хотира  -  тафаккур  (яъни  ақлий  билиш)  - 
тил ҳамкорлигидан иборат лингвокогнитив 
халқа  вужудга  келтирилади.  Инсоннинг 
борлиқ  билан  бевосита  муносабатини 
ўзида  акс  эттирувчи  ушбу  муносабат 
билиш  жараѐнининг  бирламчи  фазаси 
бўлиб,  унинг  лингвокогнитив  моҳияти 
"нарса  -  инсон  фаолияти  -  сўз"  (ном) 
узвийлиги  орқали  ўз  аксини  топади. 
Мазкур  фаза  орқали  ўз  ифодасини 
топадиган 

лингвокогнитив 

фаолият 

натижасида  эса  бирламчи  номинатив 
бирликлар  вужудга  келади.  Билиш,  билим 
ҳосил  қилишнинг  кейинги,  яъни  иккинчи 
фазаси "сўз (ном) - инсон фаолияти -нарса" 
узвийлигидаги  лингвокогнитив  жараѐн 
билан  боглиқ  бўлиб,  бу  фаза  орқали 
инсоннинг 

нарсаларга 

хос 

белги-

хусусиятларни 

тушунча 

ва 

номлар 

воситасида  лисоний  мавҳумлаштириш 
амалиѐти  ўз  ифодасини  топади  (Языковая 
номинация1977. Б:9). 
 

Адабиѐтлар: 

 

1.

 

Абу Hacp Форобий. Фозил одамлар шаҳри. - Тошкент, 2012. 

2.

 

Алефиренко Н. Спорные проблемы Семантики. - Москва, 2005. 

3.

 

Аль-Фараби. О разуме и науке. - Алма-Ата, 1975. 

4.

 

Античные теории языка и стиля. - M.-Л., 1936. 

5.

 

Арестотель. Аналитика первая и вторая. - Москва, 1952. 

6.

 

Гуннар Скирбекк, Ниле Гилье. Фалсафа тарихи. - Тошкент, 2002. 

7.

 

Ибн Сина (Авиценна). Избранные философские произведение. - Москва, 1980. 

8.

 

Кубрякова Е.С. Язык и знание. - Москва, 2004. 

9.

 

Нурмонов А. Ўзбек тилшунослиги тарихи. - Тошкент, 2002. 

10.

 

Рождественский Ю. В. Лекции по обшему языкознанию. - Москва, 1990. 

11.

 

Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. - Жиззах, 2006. 

12.

 

Сирожиддинов  Ш.  Ўзбек  мумтоз  адабиѐтининг  фалсафий  сарчашмалари.  -  Тошкент, 
2011. 

13.

 

Швырев B.C. Анализ научного познания: основные направления, формы, проблемы. -
Москва, 1988. 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

45 

 

14.

 

Шулежкова С.Г. История лингвистических учений. -Москва, 2008. 

15.

 

Языковая номинация (Виды номименований). - Москва, 1977.  

16.

 

Языковая номинация (Общие вопросы). - Москва, 1977. 

 

Rakhimov  A.  The  formation  of  early  linguistic  outlook  on  linguocognitive  basis  of 

nominative activity. 

The article deals with the problem of nomination and the happeningprocess of 

this  phenomenon  in  the  thought,  its  functioning  in  the  language.  The  author  tries  to  describe  the 
importance of the human factor in analyzing the language and its nominative units. The main part 
of  the  article  consists  of  the  description  of  aforesaid  phenomenons  in  the  works  of  antic 
philosophers and Eastern scientists such as Al Farabi and Ibn Sina (Avicenna). 

Рахимов А. Формирование ранних лингвистических взглядов  о лингвокогнитивных 

основ  номинативной  деятельности. 

Статья  посвящена  проблеме  номинации,  т.е. 

процессу  обозначения  и  наименования,  а  также  анализу  лингвокогнитивной  основы 
вышеуказанных  понятий.  Автор  делает  попытку  описать  важность  человеческого 
фактора в анализе языка и его номинативных единиц. Основное внимание уделено описанию 
работ античных философов и  ученых-энциклопедистов Востока,  таких как Фараби и Ибн 
Сина.

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шахри. - Тошкент, 2012.

Алефиренко Н. Спорные проблемы Семантики. - Москва, 2005.

Аль-Фараби. О разуме и науке. - Алма-Ата, 1975.

Античные теории языка и стиля. - М.-Л., 1936.

Арестотель. Аналитика первая и вторая. - Москва, 1952.

Гуннар Скирбекк, Ниле Гилье. Фалсафа тарихи. - Тошкент, 2002.

Ибн Сина (Авиценна). Избранные философские произведение. - Москва, 1980.

Кубрякова Е.С. Язык и знание. - Москва, 2004.

Нурмонов А. Узбек тилшунослиги тарихи. - Тошкент, 2002.

Рождественский Ю. В. Лекции но обшему языкознанию. - Москва, 1990.

Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. - Жиззах, 2006.

Сирожиддинов Ш. Узбек мумтоз адабиётининг фалсафий сарчашмалари. - Тошкент, 2011.

Швырев В.С. Анализ научного познания: основные направления, формы, проблемы. -Москва, 1988.

Шулежкова С.Г. История лингвистических учений. -Москва, 2008.

Языковая номинация (Виды иомимеиоваиий). - Москва, 1977.

Языковая номинация (Общие вопросы). - Москва, 1977.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов