Некоторые особенности таджикской джадидской поэтики начала 20 века

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
40-44
58
4
Поделиться
Хужакулов, С. (2021). Некоторые особенности таджикской джадидской поэтики начала 20 века. Иностранная филология: язык, литература, образование, (2 (79), 40–44. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1699
Сирожиддин Хужакулов, Самаркандский государственный институт иностранных языков

к.ф.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются принципы эволюции элементов содержания и формы, формирования традиционных лирических жанров на основе феномена художественного синтеза, проблема постепенного совершенствования классических поэтических норм, принципы идейности и социализации поэзии. Исследована роль пропаганды и критических мотивов в традиционных лирических жанровых образцах

Похожие статьи


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

40

ХХ АСР БОШЛАРИ ТОЖИК ЖАДИД ШЕЪРИЯТИ ЭВРИЛИШИНИНГ

АЙРИМ ТАМОЙИЛЛАРИ

Хўжақулов Сирожиддин Холмаҳматович,

СамДУ доценти, филология фанлари номзоди

Калит сӯзлар:

шакл, мазмун, анъана, янгилик, эврилиш, синтез,тамойил, лирика,

жанр, поэтик меъѐр, тадриж, мафкуравийлик, ижтимоийлашув, поэзия.


ХХ аср бошларида Ӯрта Осиѐ

халқлари ҳаѐтидаги сиѐсий, тарихий,
ижтимоий

ва

илмий-маърифий

эврилишлар барча соҳалар каби бадиий
адабиѐтнинг

тадрижий

такомилини

таъминлаб берди. Шеърият ва умуман
адабиѐтга бӯлган ӯзгача ѐндашувлар,
янгича мавзу ва мазмун талқини, хусусан,
бадиий ижод моҳиятидаги функционал
ўзгаришлари,

бадиий

тафаккурнинг

тадрижий такомили каби масалалар адабий
жараѐнда муҳим ва долзарб масалалар
сифатида юзага келди. Бу каби адабий-
инқилобий ўзгаришларни кӯпгина ӯзбек
жадид шоирлари қаторида Мирзо Сирож
Ҳаким Бухороий, Мирзажалол Юсуфзода,
Мирзо Азим Самий, Абдурауф Фитрат,
Абдулвоҳид

Мунзим,

Абдулқодир

Шакурий ва Садриддин Айний каби етук
тожик

маърифатпарвар

ижодкорлари

шеъриятида

ҳам

кузатиш

мумкин.

Жумладан, Айнийнинг юксак шоирлик
қобилияти ва истеъдоди ӯша даврдаѐқ ӯз
замондошлари томонидан эътироф этилган
бўлиб, унинг мураббий ва маънавий устози
Садри Зиѐ Айний шеъриятини насрий
ижодидан устун билган эди. Пайванди
Гулмуродзода ўзининг «Айний шеърияти
ва ҳаѐтий воқелик‖ номли мақоласида:
«Устоз Айний ўзининг бир қатор
шеърларида мактабни васф этиб, мамлакат
аҳлини билим олишга даъват этади, зеро,
янгилик ва эскилик тарафдорлари бўлган
икки тоифа кишиларнинг ғоявий қарама-
қаршилигининг

шиддат

касб

этиши

даврида бу фавқулодда муҳим аҳамиятга
эга. Унинг мактабни ―сув‖ ва ―нон‖ деб
билиши, ўша давр маърифатпарварлик
ғояси, янги даврда аста-секинлик билан
шаклланаѐтган адабий-эстетик қарашлар
асосида келиб чиқади [3, 41]. Бу ғоя эса

Аҳмад Дониш туфайли вужудга келган ва
унинг маслакдошлари, салафлари ва
издошлари туфайли даставвал Бухорода,
кейинчалик Самарқанд ва унинг теварак-
атрофида ривож топган эди.

Эрон

олими

Зиѐ

Бараҳоний

фикрича ―янги аср бӯсағасида, янгича ашѐ
ва унсурларнинг шеърият ва адабий тилга
кириб келиши табиий ва мӯътадил ҳолат‖.
Айтиш мумкинки, тожик шеъриятида
―ислоҳот‖, ―мактаб‖, ―маърифат‖ (илм),
―таждид‖ (янгилик), ―иршод‖ (дастур),
―ирфон‖ (билим), ―истиқлол‖, ―ҳуррият‖
(озодлик),

―рууннат‖

(нодонлик),

―жаҳолат‖

(нодонлик)

каби

янгича

ижтимоий мотивдаги талқинлар, ӯзгача
тимсоллар, мафкуравий қарашлар, эскилик
ва маънавий сарқитлардан халос бӯлишга
интилишлар, ХХ аср бошларида замонавий
илм-фан тараққиѐти ва дунѐвий ҳаѐт
тарзини тарғиб ва ташвиқ этиш каби
мотивлар, бадиий асарларда мутлақо
жадидона

туркум

бадиий

тасвир

воситаларини, янгича бадиий ифода ва
талқинлар юзага келишини таъминлаб
берди. Ушбу давр шеъриятининг асосий
мундарижасини юқорида тилга олинган
муҳим ғоявий тематик мотив ва пафослар,
тил қисмати, миллат тақдири, покиза
эътиқод, саводхонлик масаласи ва дунѐвий
маърифат тарғиби каби глобал масалалар
ташкил этди. Мумтоз поэтиканинг бадиий
қолип меъѐрлари дарз кетди.

Бу

даврда

бадиий

адабиѐт

жамиятнинг иллат ва нуқсонларини фош
этишда асосий мавқе касб этганлиги, том
маънода халқнинг реал ҳаѐтининг ифода
воситасига айланганлиги, адабиѐтдаги
мазмун, мавзу, ғоя, услуб ва шу асосда
шакл унсурлари ва бадиий ифода
воситаларининг синхрон тарзда ўзгариб


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

41

бориши кузатилади. Зеро, маърифатпарвар
зиѐлиларнинг

асл

мақсад-муддаоси,

дунѐқараши, улар илгари сурган ғоялар
уларнинг асарларида ўз аксини топди.
Тожик адабиѐтининг «рихват ва рукуд»
(таназзулга

юз

тутиш,

маънавий

карахтлик) давридан кейин ХIX асрнинг
иккинчи

ярмидан

бошлаб

бадиий

адабиѐтда

янгича

йўналишлар

ва

тамойиллар юзага келди. Аслида бу
янгиланиш жараѐнининг туб моҳияти
маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг
асосий ғоялари билан боғлиқ эди.

Маълумки, янги маърифатпарварлик

ғояларининг пайдо бўлиши XIX асрнинг
иккинчи

ярмида

бутун

Шарқ

мамлакатларида янгича адабиѐтнинг
юзага келишига сабаб бўлди. Халқ ва
ундаги зиѐли табақа айнан ҳаѐтнинг
муҳим сиѐсий, ижтимоий, иқтисодий ва
маданий ҳамда адабий жараѐн масалалари
ечимини шунда топди. Нафақат тожик,
балки бутун яқин Шарқ халқлари
адабиѐтида

вужудга

келган

янгича

тамойил ва йўналишлар адабиѐтнинг ўзига
хос

мазмун

ва

мундарижаси

шаклланишида муҳим роль ўйнаган бўлса,
кейинги босқичда жадид адабиѐтининг
юзага келишини таъминлаб берди ҳамда
миллий уйғониш мафкураси сифатида
бутун адабиѐтни ўзининг улуғвор ғоялари
тарғибига бӯйсундирди. Бошқача қилиб
айтганда, адабиѐт ҳам мазмун, ҳам шакл
жиҳатидан ўзгаришларга учради. Масалага
чуқурроқ назар ташланса, нафақат ХХ аср
бошларида, балки ундан аввалроқ, ХIX
асрнинг иккинчи ярмида ҳам тожик
адабиѐтида янги ғоялар куртак ҳолида
вужудга

келаѐтганлигини

кузатиш

мумкин. Қисқа бир муддатда адабиѐтда
илгари

мисли

кўрилмаган

адабий

жанрларнинг

тадрижий

тарзда

шаклланиши юзага келиб, адабий жараѐн
янгича қонуният ва тамойиллар асосида
тараққий эта бошлади. Бу даврда
тавсифий

ва

мадҳий

мазмундаги

адабиѐтдан, воқеликка танқидий назар
билан

қаровчи,

ҳаѐт

ҳақиқатини

ифодалашда

реалистик

унсурларга

таянувчи,

мумтоз

адабиѐт

поэтик

меъѐрларига

парадоксиал

андозалар

кӯринишдаги

адабий

жараѐн

ва

йӯналишларни кузатиш мумкин. Таҳлилий
ва танқидий мотивлар шеърий жанрларда
учрагани каби насрда янги услубдаги
асарларнинг юзага келишини таъминлади.
Худди шу жараѐн янги бадиий шакллар,
бадиий асарларда янгича услубнинг
шаклланишини тақозо этди. Дарҳақиқат,
бундай даъват ва хитоблар бадиий ижодга
таъсир этмасдан қолмасди. Сиддиқий
Ажзий ўзининг бир ғазалида:

Ба сар чоҳе кан, обе каш зи баҳри

манзилободий,

Хаѐли осмонгарди макун бош аз

заминиҳо..[8,33]

(Мазмуни: ―Юрт ободлиги учун бош

(ақлу тафаккур) инг билан бўлса-да қудуқ
қазиб сув чиқар, осмонларда сайр этишни
хаѐл этма, ерга туш ва бу ердаги кишилар
каби бўл‖ деб куйлаганида, маъшуқанинг
ҳусну жамолини тасвирлаш, мавҳум ва
мубҳам такаллуфпардозликдан воз кечиб,
ғафлатда қолган миллатнинг манфаати
йўлида ижод қилишни, мамлакат озодлиги
ва ободлиги учун саъй-ҳаракат қилишни
назарда тутган эди. Ёки Абдурауф
Фитратнинг ―

Фарѐд

‖ номли қуйидаги

шеърида (1912 йил 29 июнда «Бухорои
шариф»да чоп этилган) шунга яқин бӯлган
оҳангдорликни кузатишимиз мумкин:

Фарѐд, ки зору нотавонем,
Берўҳтарин мардумонем.
Нашкуфта ба гулшани тамаддун,
Афсурдаи меҳнати хазонем.
Сармояи мардумӣ надорем,
Лекин ба қатори мардумонем.
Не ҷуръати он, ки як қадам пеш
Дар ҷодаи мардумӣ бимонем,
Не тоқати ин ки хештанро
Беғайрату беҳунар бихонем…
Эй панҷаи беамони ғафлат,
Моро зи чӣ рў хароб кардӣ.....

[6, 3].

Бу шеър ҳам ӯзининг мазмун ва

моҳияти нуқтаи назаридан ва услубий
хусусиятлари борасида ХХ аср бошлари
маърифатпарвар

ва

жадид

адабиѐти

намояндаларининг ижодиѐти анъанавий
жанрларни қўллаш масаласида мумтоз
адабиѐт вакиллари ижодидан тубдан фарқ
қилишга ѐрқин далилдир. Бу фарқ шундан
иборатки, мумтоз адабиѐтдаги ғазал,


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

42

маснавий,

қитъа,

қасида,

рубоий,

дубайтий, мухаммас, таржеъбанд ва бошқа
лирик жанрларда романтик тасвир услуби
яққол устунлик қилса, ХХ аср бошлари
маърифатпарварлик

адабиѐти

лирик

шеърлари

мазмун-мундарижасида

ижтимоий-воқеий муаммоларнинг бадиий
талқини ѐхуд, бир сӯз билан айтганда,
ҳаѐтий прагматик тамойиллар устуворлик
қилади. Аслида мазкур шеър ҳажм нуқтаи
назаридан анча катта. Лекин, унинг
кейинги бандларида келтирилган фикр-
мулоҳазалар ҳам аслида ҳар бир банд
охирида

такрорланиб

келган

байт

мазмунини қувватлайди, яъни жоҳиллик ва
нодонлик оқибатида маҳаллий халқнинг
маънавий таназзулга юз тутганлиги танқид
қилинган.

Мазмун шаклга нисбатан тез

ўзгарувчан бўлиб, унинг ўзгариши асосида
шакл ҳам ўзгаришларга учрайди. Бадиий
асар шакли ва мазмуни ўзгаришининг
диалектик муносабати ҳам шунда. Бадиий
асарларда бу ҳолат жанр имкониятлари,
ижодкорнинг тасвир маҳорати билан
боғлиқ бўлади. Бу эса даврнинг ижтимоий
ва маданий ўзгаришлари билан алоқадор
бўлиб, у ўз навбатида, адабий жараѐн
йўналишининг ҳам ўзгаришига олиб
келиши мумкин. Бадиий асарнинг мавжуд
барча

шакл

хусусиятлари

мазмунга

нисбатан

устувор

саналиб,

мазмун

ўзгаришлари маълум муддатда жанрлар
такомилида ўз ифодасини топади. Шу
нуқтаи назардан давр адабиѐтининг энг
муҳим

жиҳатларидан

бири,

мумтоз

анъанавий қолип ва андозаларнинг барҳам
топиши ѐки тамоман янгиланиши, янги
бадиий ижод усуллари ва шаклларининг
вужудга келиши билан характерлидир.
Давр адабиѐтидаги ўзгаришлар, лирик ва
эпик асарлардаги поэтик хусусиятларнинг
янгиланишида фикрий инқилоблар катта
таъсирга эга бўлди. Зеро, фикрий инқилоб,
янги тафаккур тарзи, бадиий мафкура
тадрижи, шеърий ва насрий асарнинг шакл
хусусиятларини

ҳам

ўзгартирди.

Адабиѐтшунос олим Ш.Раҳмонов таъбири
билан айтганда: ―Бу ҳолат оригинал
шоирона мавзу ифодалари, янги маънавий
қуймаларни юзага келтирди. Унинг янги ва

оригиналлигини фақат анъаналар ва
даврнинг

муҳим

ижтимоий-сиѐсий

ҳодисалари билан боғлиқ ҳолда тушуниш
мумкин‖ [5,133]. Ўрганилаѐтган даврда
анъанавий

шеърият

поэтик

архитектониясининг ўзгариши ижтимоий
муҳит, замон ва лирик қаҳрамон табиати
билан уйғун ҳолда юзага келди. Зеро,
лирик асарларда вазн ва қофия, бадиий
образлар, бадиий тасвир усуллари мумтоз
адабиѐтнинг энг яхши анъаналаридан
баҳраманд бўлиш баробарида замонавий
Шарқ ва Ғарб шеъриятидаги илғор
тенденциялар, улардаги руҳият ва тасвир
воситаларининг кириб келиши билан ҳам
чамбарчас боғлиқ.

Давр

маърифатпарварларининг

асосий

даъволари

бадиий

ижод

тамойиллари такомилига қаратилган эди.
Шу даъво таъсири ўлароқ, баъзи лирик
жанрлар мазмун ва моҳият нуқтаи
назаридан бу даврда ўзгаришга учради.
Зеро,

маърифатпарварлик

шеърияти

моддиюнчилик

(материалистик),

дунѐқарашнинг бир ифодаси бўлиб, унда
моддий олам унсурлари тавсифи ва
реалистик тасвир тарзи катта мавқега эга
бўлди, шу жиҳатдан у руҳ ва руҳият олами
тасвирига таянувчи мумтоз шеъриятдан
жиддий фарқ қилди. Асрлар давомида
инсон руҳияти ва қалбига хос ҳис–
туйғуларни ифода этган форс–тожик лирик
жанрлари XX аср бошларида ақл ва
тафаккурга таянувчи борлиқ ва воқелик,
инсон турмушининг реал муаммоларини
ифода этувчи, ижтимоийлашув жараѐнини
бошдан кечираѐтган тарғибот ва ташвиқот
минбарига айланди. Бир томондан, бундай
янги ижтимоий оҳанглар, танқидий ва
тарғибий мазмун ва ғоялар, кучли
сафарбарликнинг

сиѐсий

қуввати,

ижтимоий арздодлик оҳанглари мазкур
давр

тожик

шеъриятининг

таъсир

қувватини

оширган

бўлса,

бошқа

томондан, анъанавий лирик жанрларни
инкор

этиш,

бадиий

тасвир

қонуниятларидан воз кечиш, ишқий
жанрларнинг

жадал

тарзда

шаклланмаганлиги «миллий шеър»нинг
ривожланишига сабаб бўлди. Баъзи лирик
жанрлардаги

шакл

ва

мазмун


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

43

номутаносиблиги анъанавий шеъриятдан
узоқлашиш натижасида юзага келди.
Ш.Раҳмонов фикрича, «Бегоналик, миллий
маънавиятга шубҳа билан қараш, кечаги
жанрларни бугунги замонга мувофиқ қила
олмаслик

кўпчилик

анъанавий

жанрларнинг аҳамияти ва мавқеини
пасайтирди» [5,9].

Бироқ, барча анъанавий адабий

жанрлар ҳам қайта шаклланиш ва
янгиланиш масаласида бир хил сатҳ ва
даражадаги эврилишга эга эмас. Янги
ижтимоий мавзу ва мазмун ҳамда ғоявий
мундарижа тузилиши жиҳатидан жанрий
белгилари

шу

янгиланишларни

акс

эттириш учун нисбатан мослаша олган
жанрлар асосий мавқега эга бўлди, холос.
Амалда тадрижий равишда юксалиб
бораѐтган ижтимоий мафкура ва янги
ғоялар тарғиби бадиий адабиѐтда юксак
доирада ўз аксини топди. Шу жиҳатдан,
ХХ аср бошлари маърифатпарварлик
адабиѐтида муҳим ижтимоий-маърифий
масалаларни таҳлил, талқин, тарғиб ва
ташвиқ этиш имконияти кенгроқ бўлган
адабий

жанрлар

истеъмолда

бўлди.

Жумладан, бу даврда лирик жанрлардан
ғазал, мухаммас, мусаддас, янги типдаги
маснавий адабиѐтнинг асосий анъанавий
жанрлари бўлиб, қасида, қитъа, рубоий,
дубайтий, фард каби жанрлар асосан сарой
адабиѐти ва анъанавий йӯналишдаги
адабиѐт вакиллари ижодида муҳим мавқега
эга бӯлди. Масалан, қасида анъанавий
жанр сифатида маърифатпарварлик ва
жадид адабиѐтида катта мавқега эга
бўлмаса-да, баъзи шоирлар ижодида
қўлланди.

Адабиѐтшунос

олим

Ш.Раҳмонов

таъкидлайдики,

«Эрон

инқилобининг аввалги йилларида Ориф
Қазвиний,

Абулқосим

Лоҳутий,

Маликушшуаро

Баҳор,

Мирзодаи

Ишқийнинг инқилобий шеърлари тасниф
қолипи ва тарзидаги шеърлар сифатида
яратилган. Тасниф шеърнинг бир тури
бўлиб, содда ва самимий, қизғин, шўх,
ўйноқи оҳангда ѐзилади, бениҳоя ошиқона,
жозибали оҳангга эга бўлиб, ҳажв ва
танқид мазмунида ҳам қӯлланилиши
мумкин, халққа завқ ва ҳаяжон бахш
этади» [5, 70].

Али Асғар Буванди Шаҳриѐрийнинг

«Тожик

поэзиясида

«янги

шеър»

шаклланиши» рисоласида мумтоз шеърият
жанрларининг

истеъмолда

эканлиги,

умуман,

мумтоз

жанрларнинг

саристеъмоллиги

масаласи

муҳокама

этилган. Тадқиқотчи қиѐслаш ва далиллаш
учун шу давр Эрон ва Афғонистон
адабиѐти материалларига мурожаат этади
ҳамда

Эрон

маърифатпарварлик

адабиѐтида ҳам сўз усталари «ўзларининг
ўша амалдаги жанрлари – қасида, ғазал ва
маснавий ва рубоий каби қолиплардан
кўпроқ

фойдаланганликларини

таъкидлайди.

Олимнинг

фикрича

―Мусаммат турлари, мустазод, таржеъбанд
ва таркиббанд каби бошқа шеърий
шакллар камроқ ривожланди ва камроқ
истеъмолда эди. Ҳатто, Эрон ва афғон
маърифатпарварлик

адабиѐтида

ижодкорлар ўз бадиий ниятини баѐн этиш
учун энг кўп мурожаат этадиган шеърий
қолиплар анъанавий шеърий шакллар -
қасида, ғазал, маснавий, рубоий, мухаммас
ва таърих эди» [2, 14].

Шу тариқа, давр адабиѐтида жанрлар

тараққиѐтига ва янгиланишига сабаб
бўлган иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий,
маънавий ва маданий ҳаѐтда юзага келган
тарихий шароит, давр воқелиги ва янги
ижтимоий ва адабий жараѐн; миллий
матбуотнинг

юзага

келиши,

маърифатпарварлик ғояларининг таъсири
ва кенг миқѐсда ѐйилиши, инқилобий
тафаккур, адабий-эстетик қарашларнинг
шаклланиши; адабий жанрларга бўлган
ўзгача муносабат, адабиѐтнинг ички
қонуниятлари,

бадиий

ижод

принципларининг

ўзгариши,

маърифатпарварлик реализмнинг ижодий
метод сифатида вужудга келиши; бошқа
халқлар маърифатпарварлик адабиѐтининг
таъсири, бадиий ижодга халқона оҳанг ва
мотивларнинг кириб келиши муҳим
тамойиллар сифатида белгиланади.

Шунингдек, XIX аср охири ва ХХ

аср бошлари адабиѐти янги тарихий
шароит, янги сиѐсий–ижтимоий ҳаѐт,
барча жабҳалардаги изчил ислоҳотлар,
давр воқелигининг турли соҳалардаги
умумий

ўзгаришлар

маҳсулидир.


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

44

Маърифатпарварлик адабиѐтида ғазал,
қитъа,

қасида,

маснавий,

мусаддас,

мухаммас, таржеъбанд каби анъанавий
лирик жанрлар янгича мазмун, ўзгача
функционал хусусиятлар касб этди. Лирик
шеъриятда

мазмун

ва

шакл

компонентлари,

поэтик

тимсоллар

янгиланди,

тасвир

тарзи,

шеърнинг

тузилиши, архитектоникасида жиддий
ўзгаришлар юзага келди ва вазн ҳамда
қофия тузилиши жиҳатидан янгиликка юз
тутди.

Адабиѐтлар:

1.

Айний С. Куллиѐт, Ҷ.7. – Душанбе: Нашр. Давл. Тоҷик, 1962. – 646 с.

2.

Али Асғар Буванд Шаҳриѐрӣ. Становление «новых стихов» в таджикской поэзии.

АКД. – Душанбе: ДМТ, 2002. – 22 с.

3.

Гулмуродзода П. Маорифпарварони тоҷик ва матбуот. //Журналистика ва ҷомеа. –

Душанбе: Эҷод, 1999. – 59 с.

4.

Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Ризаев Ш., Аҳмедов С. Миллий уйғониш

даври ўзбек адабиѐти. – Тошкент: Маънавият, 2004. – 461 б.

5.

Раҳмонов Ш. Сухане чанд аз лирикаи форсии тоҷикӣ. - Душанбе: Шарқи озод,

1999. - С. 133.

6.

Фитрат (Абдурауф). Фарѐд! //Бухорои шариф, 29 июн– 3 июл (7 июл) –и 1912. –

С. 4.

7.

Шарифов Х. Шоир ва шеър (Маҷмўаи мақолаҳо). //Мазмун ва шакл дар шеъри

имрўзаи мо. – Душанбе: Адиб, 1998. – 216 с.

8.

Ҳаѐт Неъмат. Сипеҳри орзу. (Намунаи адабиѐти тоҷики Самарқанд дар асри 20 ва

ибтидои асри 21). – Душанбе: 2019. Иборат аз 400 саҳ.

Хужакулов С. Некоторые особенности таджикской джадидской поэтики начала

20 века.

В статье рассматриваются принципы эволюции элементов содержания и формы,

формирования традиционных лирических жанров на основе феномена художественного
синтеза, проблема постепенного совершенствования классических поэтических норм,
принципы идейности и социализации поэзии. Исследована роль пропаганды и критических
мотивов в традиционных лирических жанровых образцах.

Xujakulov S. Some peculiarities of Tajik Jadid poetics of the beginning of the 20

th

century.

The article deals with the principles of evolution of content and form elements that

gradually emerged in the Enlightenment and Jadid literature, the formation of traditional lyrical
genres on the basis of the phenomenon of artistic synthesis, the gradual improvement of classical
poetic norms, the principles of ideological and socialization of poetry. The role of propaganda and
critical motives in traditional lyrical genre patterns has been explored.

Библиографические ссылки

Айний С. Куллиёт, Ч..7. - Душанбе: Нашр. Давл. Тоник, 1962. - 646 с.

Али Астар Буванд Шахриёрй. Становление «новых стихов» в таджикской поэзии. АКД. - Душанбе: ДМТ, 2002. - 22 с.

Гулмуродзода П. Маорифпарварони тоник ва матбуот. //Журналистика ва чомеа. -Душанбе: Эчод, 1999. - 59 с.

Косимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Ризаев Ш., Ахмедов С. Миллий уйтониш даври узбек адабиёти. - Тошкент: Маънавият, 2004. - 461 б.

Рахмонов Ш. Сухане чанд аз лирикаи форсии точикй. - Душанбе: Шарки озод, 1999,- С. 133.

Фитрат (Абдурауф). Фарёд! //Бухорои шариф, 29 июн- 3 июл (7 июл) -и 1912. -С. 4.

Шарифов X. Шоир ва шеър (Мачмуаи маколахо). //Мазмун ва шакл дар шеъри имрузаи мо. - Душанбе: Адиб, 1998. - 216 с.

аёт Неъмат. Сипехри орзу. (Намунаи адабиёти тоники Самарканд дар асри 20 ва ибтидои асри 21).- Душанбе: 2019. Иборат аз 400 сах.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов