Определение делового туризма и национальной культурной деятельности в управлении

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
109-113
17
10
Поделиться
Гавхарой, И. (2021). Определение делового туризма и национальной культурной деятельности в управлении. Иностранная филология: язык, литература, образование, (3 (80), 109–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1809
Исроилжон Гавхарой, Андижанский государственный университет

Великий учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Автор проводит социокультурный анализ туристического менеджмента в Узбекистане на основе существующего туристического менеджмента европейского туристического менеджмента. Следующие страницы статьи посвящены стратегическому и структурному развитию туризма и его возможностям в стране. Здесь учитываются главные понятия о туризме и туристических отношениях

Похожие статьи


background image

Хоrijiy filologiya

№3, 2021 yil

109

БИЗНЕС ТУРИЗМ МОҲИЯТИ ВА БOШҚАРУВДАГИ МИЛЛИЙ

МАДАНИЙ ФАОЛИЯТ

Гавҳарой Исроилжон қизи,

АнДУ катта ўқитувчиси

Калит сўзлар:

турист, туризм, маҳаллий, эко туризм, aгро туризм, ѐзги ва иш

юзасидан, зиѐрат (диний), таълимий, маданий, заргузашт, қишки, спорт туризми.

Бозор муносабатлари шароитида ҳар

бир раҳбар, энг аввало, ўз идорасидаги,
бошқарув

аппаратидаги

ходимларни,

мутахассислар ва хизматчилар ишини
бошқара олиши керак. Чунки фаолият
самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув
командаси

ишининг

тўғри

ташкил

этилишига боғлиқ. Бу масалани ижобий
ҳал қилиш раҳбар ходимлардан уларнинг
шахсий

қобилиятлари

билан

бирга

бошқарув фаолияти асослари илмини
мукаммал

эгаллашлари,

маъмурий

менежмент асосларини билишлари ва
юқори

даражали

малакага

эга

бўлишларини талаб қилади. Ташкилотда
маъмурият ишини тўғри ташкил эта
билиш,

вазифа

ва

ваколатларни

тақсимлашда

ходимнинг

малакасини

эътиборга олиш, бошқарув усулларидан ўз
ўрнида фойдаланиш, самарали ва аҳил
бошқарув аппаратини шакллантириш ҳар
бир раҳбар фаолиятининг асосини
ташкил этади Раҳбарнинг қўл остидаги
ходимларга бўлган илиқ муносабати
ходимларнинг

ўз

ишларини

юқори

сифатли

қилиб

бажаришларини

ва

кўтаринки

руҳда

ишлашларини

таъминлайди. Раҳбарларнинг ходимлар
билан ишлаш жараѐнида ходимларнинг
ҳолатларини ва шахсий хусусиятларини
инобатга

олиши,

ижтимоий

адолат

тамойилига риоя этиши уларнинг қалбига
йўл топа билиши унинг билим даражасига,
муомала маданиятига боғлиқдир.

[John

R.Walker, 2012]

Бу каби ҳусусиятларга эга

бўлган раҳбарлар ўзлари бошқариб турган
жамоалари олдига қуйилган мураккаб
масалаларни тўғри ҳал қилишга ва
режаларни

юқори

самарали

қилиб

бажаришга қодир бўладилар. Бундай
жамоаларда

руҳий

иқлим

муқаррар

барқарор топган бўлади. Бошқача қилиб
айтганда, бундай жамоалар ҳар қандай
қийинчиликни

енгиб

ўтишга

қодир

бўладилар.

Мазкур

жамоалар

республикамиз иқтисодиѐтини кўтаришда
марказий устун бўлиб хизмат қилади.
Шундай

ҳусусиятларга

эга

бўлган

раҳбарларнинг сонини ошириш олий ўқув
юртларида мутахассисларни тайѐрлаш
даражасига

ва

ишлаб

турган

раҳбарларнинг малакасини узлуксиз тарзда
оширишга

боғлиқдир.

Ҳар

қандай

корхонанинг

маъмурий

аппарати

фаолиятининг

самарадорлигини

таъминлашда

ходимлар

ўртасида

вазифаларни тўғри тақсимлаш муҳимдир.
Ташкилотда

вазифаларни

белгилашда

ташкилотнинг

структурасини

ҳисобга

олиш алоҳида аҳамиятга эга. Ташкилот
структураси

ташкилотнинг

ўз

мақсадларига

самарали

равишда

эришишини таъминлайдиган бошқарув
поғоналари ва функционал соҳалар
ўртасидаги мантиқий ўзаро муносабатни
ифодалайди. Ҳар бир ташкилотда меҳнат
тақсимоти мавжуд бўлади. Айниқса,
ихтисослаштирилган меҳнат тақсимоти
кенг тарқалган – бунда маълум ишни
мутахассисга, яъни шу ишни ташкилот
нуқтаи назаридан энг яхши бажара
оладиган ходимга юклаш тушунилади.

Умуман, маъмурий ходимларнинг

ваколати уларнинг бошқарув поғонаси
ўсиши билан ошиб боради. Ҳар бир
ходимнинг лавозими доирасидаги барча
ваколатларнинг маълум чегараси мавжуд.
Ҳатто

энг

юқори

раҳбарнинг ҳам

ваколатлари

чегараланган.

Масалан:

Акционерлик

жамияти

директори

акционерлар олдида харажатлар учун
жавобгардир.

Директорлар

кенгаши


background image

Хоrijiy filologiya

№3, 2021 yil

110

келишувисиз раҳбар ўз маошини мустақил
равишда белгилай олмайди ѐки ошира
олмайди.

Ўзбекистон

Республикасида

кўрсатилаѐтган туристик хизматларда
функцияларнинг

тақсимланиш

ҳусусиятлари қуйидагича: Барча саѐҳатлар
хоҳ ички, хоҳ халқаро туризмда бўлсин,
уюштирилган ва уюштирилмаган сифатида
баҳоланади.

Туристик

фирмалар

воситачилиги ѐрдамида хорижга ѐки ўз
мамлакатига якка ѐки гуруҳ бўлиб саѐҳат
қилиш уюштирилган тур ҳисобланади.
Якка ѐки гуруҳ бўлиб ўз мамлакати ѐки
хорижга туристларнинг ўзлари томонидан
ташкил этилган саѐҳат эса уюштирилмаган
тур ҳисобланади. Одатда, туризмнинг бу
категориясига нисбатан «ҳаваскор туризм»
(оддий тилда «Ёввойилар») деган атама
қўлланилади.

[Kotler P., Bowen J. &

Makens J., 2014].

Уюштирилган ва уюштирилмаган тур

махсус статистикаси миллий ва халқаро
масштабда

юргизилмайди,

аммо

экспертлар баҳоси бўйича жаҳон туризми
умумий

ҳажмига

уюштирилган

туризмнинг 35 % га яқин, уюштирилмаган
туризмнинг 65 % га яқин улушлари тўғри
келади. Уюштирилган турларнинг улуши
ҳозирча уюштирилмаган турлардан анча
орқада

қолаѐтган

бўлса-да,

мутлақ

рақамларда уюштирилган турлар кўп
сонли оқимларни ташкил қилади ва
йилдан- йилга ортиб бораяпти. Туристик
фирмалар тадбиркорлик таркиби, туристик
хизматлар олди-сотдиси соҳасида тижорий
асосларда

воситачилик

операциялари

билан

шуғулланувчилар

тушунилади.

Туристик

фирманинг

ўзи

туристик

хизматлар ишлаб чиқармайди. У бунинг
учун зарур ишлаб чиқариш воситаларига
эга эмас. Шунинг учун у соф воситачилик
вазифасини бажаради ва истъмолчи
топшириғи билан ишлаб чиқарувчилардан
ҳар хил туристик хизматларни сотиб олади
(меҳмонхона,

транспорт,

овқатланиш

корхоналари ва сайр томошалар ва бошқ.).
Туристик фирма истеъмолчи ва туристик
хизматлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида
воситачи вазифасини эгаллайди. Туристик
хизматларнинг

олди-сотди

жараѐни

мамлакатнинг катта қисмида туристик
бизнес

кўп

сонли

тадбиркорлик

фаолиятига

берилган.

Улар

миллий

қонунчиликка мувофиқ тузилади ва
фаолият

юритади.

Улар

ўрнатилган

стандартлар, талаблар, шартларига қатъий
амал қилишга мажбурдирлар. [By Hans
Mol Serieseditedby Terry Phillips, 2010.].
Таъкидлаш керакки, туристик фирмалар
фаолиятида

операциялар

ҳажми

ва

характери, бозордаги ўрни, фаолият
ихтисослашуви ва туристик бозорнинг
бошқа шартлари билан боғлиқ сезиларли
фарқлар кўзга ташланади. Энг аввало,
туристик

фирмалар

туроператорлар

(турташкилотчилар)

ва

турагентлик

(турагентлар)га

бўлинади.

Туроператорлар.

Улар

туристик

маҳсулотларни

улгуржи

сотувчилари

ҳисобланишади. Туроператорлар туристик
хизматлар ишлаб чиқарувчилар ва уларни
чакана сотувчилар ўртасида боғловчи
ўринни эгаллайди. Оммавий туристик
маҳсулотлар (инклюзив сафарлар) яратиш
учун улар меҳмонхона, ресторанлар,
транспорт корхоналари катта ҳажмдаги
хизматларини сотиб оладилар, улардан
белгиланган

йўналишда

гуруҳ

ва

индивидуал

саѐҳатлар

учун

сафар

пакетларини

шакллантирадилар.

Туроператорлар уюштирилган туризмнинг
бош генераторлари ҳисобланади. Уларнинг
асосий вазифаси бозор талабларини
ўрганиш ва қондиришдан иборат. Улгуржи
турфирмаларга

ўз

бизнесини

ривожлантириш учун сезиларли молиявий
воситаларни инвестиция қилишга тўғри
келади. Бу ўз савдо маркази ва
маҳсулотнинг ҳаракати, самарали сотиш
тармоғи яратиш ва бошқалар учун
зарурдир. Туристик бозорнинг катта
бўлаклиги, сегментацияси ва талаби
туоператорларнинг

фаолиятини

ўз

маҳсулотини

аниқ

ихтисосланган

йўналишга қаратишига зарурат туғдиради.
Туоператорлик

фаолияти

асосий

ихтисослашга йўналишлар ҳисобланади:

1. Хорижий туристларни қабул

қилиш

ва

хизмат

кўрсатишга

ихтисослашиш.

Бу

фаолият

билан

шуғулланувчи турфирмалар қабул қилиш


background image

Хоrijiy filologiya

№3, 2021 yil

111

бўйича

туроператорлар

дейилади.

Ўзларининг

асосий

вазифаларини

бажариш учун улар: а) мамлакатда мавжуд
туристик

ресурсларни

ва

улардан

фойдаланиш, эгаллаш, ўз мамлакати
бўйлаб туристик турлар хусусиятлари
ҳақида ахборотларни яхши билиши; в) ўз
мамлакатида туризмнинг моддий-техник
базаси ҳақида ахборотга эга бўлиши,
туристик хизмат кўрсатувчи корхоналар
билан ишчан алоқада бўлиш ва хорижий
туристларга

хизмат

кўрсатиш

учун

улардан фойдаланиш имкониятлари; с)
хорижий туристларни визали қўллаб-
қувватлаш, турфирма таклиф этадиган
мамлакатга сафарларни сотиб олиш ҳуқуқи
(референс)га эга бўлиш; д) хорижий
туристик бозорда ўз маҳсулотини сотиш ва
ҳаракатланиш каналларига эга бўлиш.

2. Ўз мамлакати фуқароларини

хорижга туристик сафарга боришини
ташкил қилишга ихтисослашиш. Бу
операциялар

билан

шуғулланувчи

турфирмалар

йўналиш

бўйича

туроператорлар дейилади. Ўзларининг
асосий функцияларини бажариш учун
улар: а) ўз мамлакатида чиқиш туризми
бозорида яхши ўринга эга бўлиши, ўз
юртдошларига хорижга туристик турларни
таклиф этиш ва сотиш имконига эга
бўлиши; в) ўз туристларини халқаро
давлатларга боришини таъминлаш учун
халқаро

ташрифчилар

(авиа

ва

автотранспорт,

темирйўл

ва

сув

транспорти) билан мустаҳкам ишчанлик
алоқасида бўлиш; с) қабул қилинадиган
хорижий туристларга сифатли хизмат
кўрсатиш

ва

визавий

қўллаб

қувватлашни таъминлаш учун қабул
қилиш бўйича чет эл туроператорлари
билан

мустаҳкам

шерикчилик

муносабатларига эга бўлиш; д) турли
мамлакатларга

туристик

сафарлар

шартлари бўйича зарур ахборотга эга
бўлиш.

Бозор сегментлари бўйича туристик

фирмалар ихтисослашуви.

Ҳозирги замон

эҳтиѐж тараққиѐтида ва кўп сонли
туристлар хоҳиш-истакларида бирорта
фирма, ҳатто у йирик туристик фирма
бўлсин, мавжуд бозор сегментлари ва

қашшоқлигини

фаолиятига

қамраб

ололмайди. Амалда ҳар бир туристик
фирма ўзи учун нисбатан кириш қулайроқ
ва

бозор

талабининг

фойдалироқ

сегментини танлайди. Шу асосда у ўз
туристик маҳсулотини шакллантиради,
нархларни белгилайди, тегишли сотиш ва
ҳаракатланиш каналларидан фойдаланади.
Шундай қилиб, ихтисослашган туристик
фирма вужудга келади. Демографик,
ижтимоий – иқтисодий ва талабнинг
психологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда
биз

туроператорларни

қуйидаги

йўналишлар бўйича ихтисослашувини
кузатишимиз мумкин:

1.

ѐшлар

туризми

(мактаб

ўқувчилари, талабалар);

2. кексалар туризми (пенсионерлар,

ветеранлар);

3. оммавий туризм (ўртача даромадли

кишилар учун);

4. алоҳида эътиборли Элитар туризм

(юқори даромадли шахслар учун);

5. автобус ва кема туризми;
6.экскурсия – томоша туризми;
7. дам олиш, даволаниш, спорт билан

шуғулланиш мақсадидаги туризм;

8. конгресс туризми ва бошқалар.

Туристик агентлик (агентлар).

Улар

ватандошлари ѐки чет эллик туристларга
шахсий

нотижорий

истеъмол

учун

туристик хизматларни чакана сотувчилари
сифатида чиқишади. Чакана турагентлик
туроператорнинг

туристик

маҳсулотларини

реализация

қилишда

муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари,
улар жуда кўп бошқа хизматлар–масалан,
меҳмонхонага жойлаштириш, ресторанда
овқатлантириш, транспортда ташиш, театр

томоша

тадбирлари

билан

шуғулланадилар.

Инсонлар фаол меҳнат қилиш билан

бирга дам олишни ҳам режалаштирадилар.
Инсон омили оғир меҳнатдан кейин дам
олишни

ҳеч

қачон

рад

этмайди.

Психологларнинг

таъкидлашларича,

инсонларнинг

дам

олиш

омиллари

қаторида саѐҳат етакчи ўринда турар экан.
Саѐҳат инсонга руҳий енгиллик бериш
билан бирга меҳнатга тўла куч ва ғайрат
билан қайтишнинг энг зарур омилидир.


background image

Хоrijiy filologiya

№3, 2021 yil

112

Саѐҳат бирламчи иш фаолиятини тиклаш
ва ҳордиқ чиқариш учун ҳамда иккиламчи
ўзга юртда ишлаш ѐки иш юзасидан
қилинади. Қуйида, биз саѐҳат ва туризм
моҳиятига

тўхталиб

ўтмоқчимиз.

Биламизки, инсонлар турли хил сабабларга
кўра саѐҳат қиладилар. Шу ўринда биз
саѐҳат турларини эслатиб ўтамиз

[Саrtrin

E.Morriis, 1996].

Вақтни мазмунли ўтказиш учун

қилинадиган

саѐҳат,

кўнгилхушлик,

ҳордиқ чиқариш туризми инглиз тилида

Recreational tourism

деб номланади

.

Бу

жараѐнда инсон фаол дам олиш унсурлари,
масалан, дамолиш учун вақтичоғлик, кино
кўриш, рақс тушиш, китоб ўқиш,кино
кўриш кечки сеансда ѐки прьемера,
ѐқтирган таомларини истеъмол қилиш
каби

фаолиятлар

саѐҳат

давомида

бажарилади.

Маданий туризм инглиз тилида

Cultural tourism

деб юритилади. Бу

жараѐнда

сайѐҳ

ташриф

буюрган

давлатнинг тарихий жойларини, диққатга
сазовор жойларини ва биноларини, табиат
манзараларини,

музейлари,

кутубхоналари,

ўша

юртда

яшовчи

халқнинг урф-одатлари ва қадриятлари,
санъати ҳамда яшаш тарзини томоша
қилиш, ўрганиш учун сафар қилинади.

Саргузашт туризм инглиз тилида

Adventure tourism

-деб номланиб узоқ

сафарга саргузаштли воқеаларга гувоҳ
бўлиш учун ѐки янги жой ва ажойиб
инсонлар ҳаѐти ва яшаш тарзи билан
танишиш мақсадида узоқ ва нотаниш
юртларга саѐҳат қилинади.

Табиат муҳофазаси экотуризм инглиз

тилида

ҳам

Ecotourism

-дейилади

(тилшуносликда бу ҳолатни англицизм деб
атаймиз,

яъни

сўзни

тилда

айнан

транскрипция

ѐки

транслитерация

варинтини истеъмол учун тўғридан-тўғри
қабул

қиламиз),

атроф-муҳит

мухофазасига

доир

фаолият

билан

қизиққан ҳолатда табиат манзараларини
томоша қилиш, этник ва табиий фауна ва
флоралар билан яқиндан танишиш учун
амалга

оширилади.

Бугунги

кунда

Ўзбекистонда

Агротуризм-а

grotourism

ривожланмоқда.

Қишки туризм инглиз тилида

Winter

tourism

деб аталади ва инсонлар доимо

қиш фасли ҳукмрон юртларга ѐки қиш
фасли даврида ѐғаѐтган қор ва табиий
музликлардан завқ олиш учун ҳамда
қишки ўйинлар: қорли тепаликларда лижа
учиш, муз устида коньки учиш, қор бўрон
ўйнаш ва қорбобо ва муз ҳайкалларини
ясаш учун саѐҳат қиладилар, ҳатто сунъий
муз ҳайкаллари ясаш конкурсларида
қатнашиш учун ҳам сафарга чиқадилар.

Спорт туризми ҳам англицизм

ҳисобланади ва инглиз тилида

Sport

tourism

деб номланиб, спорт ўйинларини

ўйнаш ѐки кузатиш ҳамда нуфузли спорт
воқеликларида: анъанавий ѐзги ва қишки
спорт олимпиадаларида қатнашиш ѐки
томоша қилиш учун саѐҳат қилинади.

Маърифий

(

Таълимий саѐҳат)

туризм инглиз тилида

Educational tourism

деб номланиб, ўзга давлатда таълим олиш,
ўша юрт тилини мустаҳкам ўрганиш
мақсадида ва малака ошириш, тажриба
алмашиш учун таълим муассасаларига
хизмат сафари билан ҳарактерланади.

Бугунги кунда янги туризм инглиз

тилида

Health

tourism

-(тиббий)

саломатлик туризмини алоҳида таъкидлаб
ўтмоқчимиз,

сабаби

бугунги

кунда

инсонлар ўз соғлигини тиклаш учун
хорижий давлатларга ташриф буюриб,
санаторийларда даволаниб, дам олиб, ўзга
юрт тиббиѐт мутахассислари ѐрдамида
саломатликларини

тиклаб

даволаниб

қайтмоқдалар.

Зиѐрат

(

диний) туризм инглиз тилида

Religious tourism

-бу жараѐнда инсонлар

муқаддас Каъба жойлашган юрт Макка ва
Мадина шаҳарларига ҳаж сафари ва диний
байрам

ва

воқеликларни

нишонлаш

мақсадида ташриф буюрадилар.

Gap-year tourism-

кўнгиллилик ѐки

ѐшлар туризми дейилади ва бир йилгача
ѐки кўпроқ муддатга кўнгилли тарзда
ишлаш мақсадида, таълим муассасалари:
мактаб, коллеж ва университетларга
ишлаш ва тажриба орттириш мақсадида
сафар қилиш ва мактаб, коллеж ва
университетни

тугаллаганидан

сўнг

саѐҳатга чиқиш тушунилади.


background image

Хоrijiy filologiya

№3, 2021 yil

113

Халқаро ва ички туризм-нафақат

туризмнинг, балки бизнес туризмининг
ҳам шакллари бўлиб, мамлакатимизда
миллий

туризм

салоҳиятини

ривожлантиришнинг асосий тармоқлари
ҳисобланади

ҳамда

бизнес

имкониятларини

янада

такомиллаштирувчи

омил

саналади.

Халқаро туризм қуйидагиларни ўз ичига
олади:кириш туризми — Ўзбекистон
Республикасида

доимий

яшамайдиган

шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидаги саѐҳати;чиқиш туризми —
Ўзбекистон

Республикасида

доимий

яшовчи шахсларнинг бошқа мамлакатга
саѐҳати.

Ички

туризм

Ўзбекистон

Республикасида

доимий

яшовчи

шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидаги саѐҳатини ўз ичига олади.
Туризм ташкил этилаѐтган турнинг ўзига
хослиги,

мавзуси,

давомийлиги,

ҳаракатланиш усуллари ва турнинг бошқа
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
маданий-тарихий,

зиѐрат,

экологик,

маърифий,

этнографик,

гастрономик,

ишбилармонлик,

ижтимоий,

спорт,

тиббий, ѐшлар туризми, агротуризм ҳамда
туризмнинг бошқа турларига бўлиниши
мумкин.

Фойдаланилган адабиѐтлар

1.

2013 йил 17 апрелдаги «2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва

сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари ва Ўзбекистон
Республикаси вазирликларининг ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлари.

5. David Weaver, Laura

Lawton "Tourism Management" 5th Edition. SBN: 978-1-118-64481-2014.

2.

Kotler P., Bowen J. &Makens J. ―Marketing For Hospitality & Tourism‖ Pearson

International Edition. 2014, USA.

3.

Sondra J. Dahmer, Kurt W. Kahl ―Restaurant Service Basics Wiley‖ 2 edition 2009, New

York, United States.

4.

David Weaver "Sustainable tourism: Theory and Practice‖ 3rd edition, Sydney Pearson

Eucation 2006, Australia

5.

John R. Walker ―Introduction to Hospitality Publisher: Prentice Hall‖; 6 edition 2012,

Australia..

6.

By Hans Mol Series edited by Terry Phillips ―English for Tourism and Hospitality in

Higher Education Studies‖, Course Book with audio CDs" Patricia Paskins, 2010.

7.

Саrtrin E.Morriis, Flash on English for tourism, second edition, 1996.

Gavharoy Isroiljon kizi. The definition of business tourism and national cultural activities

in management.

The author conducts a sociocultural analysis of tourism management in

Uzbekistan based on the existing tourism management of European tourism management.

In the

following pages of article devoted to the strategic and structural development of tourism and its
opportunities in the country. Here main notions about tourism and touristic relationships are given.

Гавҳарой Исроилжон қизи. Определение делового туризма и национальной

культурной деятельности в управлении.

Автор проводит социокультурный анализ

туристического менеджмента в Узбекистане на основе существующего туристического
менеджмента европейского туристического менеджмента. С

ледующие страницы статьи

посвящены стратегическому и структурному развитию туризма и его возможностям в
стране. Здесь учитываются главные понятия о туризме и туристических отношениях.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов