Хорижий филология.
№1, 2017 йил
57
Ф.С.УБАЕВАНИНГ МОНОЛИНГВИСТИК ЭФФЕКТИ
ҲАҚИДАГИ ҚАЙДЛАРИ
Р.Сайфуллаева
Ўзбекистон миллий университети филология фанлари доктори, профессор
Ш.Сайфуллаев
Профессор, Санкт Петербург
Таянч сўзлар:
филология, лингвистика, психолингвистика, миллат, монолингв ва
билингв, интеллект ва қобилият.
Мамлакатимиз халқи учун Биринчи
Президентимизнинг
“Ўз
тарихи
ва
аждодларини сийлаган халқнинг келажаги,
албатта порлоқ бўлади”, деган гаплари
дастурамал
бўлиб
хизмат
қилиши
баробарида зиѐлилар, давлат ходимлари,
олимлар,
мураббийлар
авлодларимиз
келажагининг янада порлоқ бўлиши
йўлида мамлакатимиз ва жаҳон миқѐсида
ниҳоятда
аҳамиятли
ҳамда
қадрли
тадбирлар ўтказишмоқда. Кучли тараққиѐт
ва юқори даражадаги технологиялар асри
бўлган бу даврга мос равишда кетма-кет
ўтказилаѐтган чора-тадбирлар халқимиз
диққатини тортиб келмоқда. Шулардан
бири “Чет тилларни ўрганиш тизимини
янада такомиллаштириш чора- тадбирлари
тўғрисидаги “ қарор ва унинг доирасида
амалга оширилаѐтган ишлардир. Ушбу
қарорнинг
1-бандида
республика
ҳудудларида чет тиллар, асосан, инглиз
тилини
ўрганиш
умумтаълим
мактабларининг биринчи синфларидан
бошланиши қайд этилган. Ўрта асрлардан
бошлаб чет тилини ўрганиш зарурати
айрим ўзбек олимларининг ўтказган
тажрибаларида ўз аксини топган эди, аммо
уларни собиқ иттифоқ даврида маълум
сабабларга биноан чоп этиш ѐки эълон
қилиш мумкин бўлмагани ҳаммага аѐн.Ана
шу маънода халқимиз интеллектуал
ривожи юқори даражада эканлигини
исботлаган
филолог
олимлар
Р.Сайфуллаев ва Ф.Убаеваларнинг ушбу
йўналишдаги
илмий
тажрибаларидан
айримларини эслатмоқчимиз.
Олимлар
ўтказган
тажрибалар
моҳияти қуйидагилардан иборат: ѐши ва
синфини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир
ўқувчига, даставвал, унинг она тилига
таржима қилинган анча оддий содда
гаплар ва мантиқий вазифалар берилиб,
уларнинг жавоблари таҳлил қилинган эди.
Топшириқлар мазмуни билан танишишгач,
ўқувчиларга улар ҳақида ўз фикрларини
билдириш таклиф этилган ва буларнинг
ечими учун дарсдан ташқари бир соат
ажратилган. Жавоблар олингач, уларга
бошқа типдаги вазифалар берилди ва, улар
олдингилардан
фарқли
равишда
болалигидан она тилидек яхши билган
хорижий тилда бўларди.
Биринчи тип топшириқлар бир неча
вариантлардан иборат бўлиб, улардан ҳеч
бўлмаса биттасига тасдиқ ѐки инкор
жавобини бериш зарур. Бу содда гап-
вазифалар қуйидаги шаклларда эди,
масалан, “Бу тўртбурчак стол айлана ва у
тўғри бурчакка зид жойлашади”. Бунда
мантиқ ва грамматиканинг тўқнашуви
мавжуд,
аммо
жаҳон
тилларининг
ҳаммасида ҳам бундай зидлик йўқ.
Шу типли вазифалардан кейингиси
қуйидагича бўлиши мумкин эди, масалан,
“Қуѐш фақат эрталаб чиқади, кечқурун
ботади”. Бу каби гапларда грамматик
қоидаларга риоя қилинган, аммо табиат
қонунлари ва реал борлиқ мантиқи
бузилган, чунки Қуѐш ҳеч қачон чиқмайди
ва ботмайди, у Ер атрофида эмас, балки Ер
унинг ва ўз ўқи атрофида айланади. Шу
каби гапларнинг учинчи варианти турли
ѐшдаги болалар учун инсон нутқи ва турли
тиллардаги
матнларни
тушуниш
масаласига оид оғзаки ва ѐзма матнлардан
иборат эди. Бунда муаллифлар икки-уч
ҳар хил тилларни билувчиларнинг бир хил
нутқ ва матнларни тушуниш қобилиятини
Хорижий филология.
№1, 2017 йил
58
текшириб кўриш тасаввурига эга бўлишди.
Бунда рус тилшуноси ва психологи
Л.С.Выготскийнинг бир хил нутқ ҳамда
матнларни тўғри тушунишни таҳлил
қилиш ҳақидаги машҳур тезиси муҳим
аҳамият касб этади (Л.С.Выготский: 1966).
Шунингдек, Л.С.Цветкова “Мозг и
интеллект” номли монографиясида бола ва
ѐши катта кишининг матн устида ишлаши
барча вазифаларга қўйилган талабларни
аниқлаш мақсадида психологик тажриба ва
лингвистик экспериментлар ўтказишда
юқорида
тилга
олинган
усул
ва
методларнинг айримларидан фойдаланиш
маъқуллиги кўрсатилган.
Шу топшириқнинг яна бир
тури қуйидаги вариантга ҳам эга бўлиши
мумкин: Бир шоҳ вазирларининг қайси
бирига ишониш мумкинлиги ва уларнинг
садоқатини билиш учун тўғри жавобга
бойлигининг ярми ҳамда мукофотлар
беришини
айтиб,
савол
беради:
“Айтинглар-чи, ким мени ҳозир алдайди?”
Ҳарбий вазир жавоби: “Шоҳим! Сизни
махфий ишлар вазири алдайди. Унга
ишонманг, алдаши шубҳасиз!” Махфий
ишлар вазири шоҳнинг қулоғига “Олий
ҳазратлари! адлия вазири алдайди”, деди.
Ва адлия вазирининг жавоби: “Ҳеч кимга
ишонманг, ҳарбий вазир ѐлғон гапиради ва
бу тулки махфий ишлар вазири ҳам
ѐлғончи!” Вазирлар шоҳ олдига қийин
масалани қўйишди. Кимга подшоҳликнинг
ярми тегишини билиш қийин.
Вазифаларнинг кейинги тури
мантиқий гаплардан тузилган бўлиб,
уларнинг жавобларини айтиш керак эди.
Бу вазифалардан ҳам айрим намуналар
келтирилади, чунки уларнинг ҳаммасини
беришга мақола ҳажми йўл қўймайди. 6-8
ва 9-10–синф ўқувчиларининг айрим
гуруҳлари биринчи вариант жавобларини
билишарди ва унинг мантиқий ечимини
тўғри кузатишлари лозим эди, иккинчи
вариантни эса мустақил тарзда ечишлари
керак
эди.
Табиийки,
бу
каби
топшириқларнинг
ечими
болаларнинг
ирқи
ва
миллати,
маданияти
ва
менталитетига эмас, фақат уларнинг
мантиқий қобилияти ва интеллектига
боғлиқ. Бу тажрибалар турли миллат
болалари билан ўтказилган ва улар
гўдаклигидан фақат ўз она тилини
билишган,
яъни
улар
улғайганда
монолингвлар бўлишади. Муаллифлар
1991 йилда бошлаган тажрибаларида
Ньютон, Дарвинлар инглиззабон ѐки
Ломоносов ва Менделеевлар русийзабон
олимлар
бўлмасдан,
балки
суст
мантиқийлик
ва
структураси
содда
синтаксисга эга бирор-бир тил вакиллари
бўлганларида,
бундай
интеллектуал-
ижодий
натижаларга
эриша
олмасликларини исботлайди. Шунинг учун
ҳам, муаллифларнинг фикрича, дунѐга
машҳур бўлган илм дурдоналари олдинги
давр ва ҳозирда ҳам мантиқийлиги юқори
ва структураси мураккаб синтаксисга эга
бўлган тилларда яратилган.
Бир хил шароитларда яшаб, бир хил
монолингвистик муҳитда тарбияланган ва
она тили тузилиши мураккаб систаксисга
эга бўлган монолингв (фақат бир тилда
гаплашадиган инсон) боланинг ақлий
ривожланиши ҳамда ѐши улғайган сари
интеллектуал жиҳатдан ўсиши она тили
содда тузилишли синтаксисга эга бўлган
бола ва шахсларнинг ақлий ривожланиши
ва интеллектуал ривожланишидан анча
устун бўлишини муаллифлар тўпланган
факт ва тажрибалар натижалари асосида
исботлаганлар.
Бу
фактлар
асосида
сўзлашув тили синтасиси ички мантиқий
структурасининг ҳали ўсаѐтган бола бош
мияси
ривожланишига
таъсири
аниқланган. Бу ўринда ҳар бир тил
синтактик
тузилишининг
содда
ѐки
мураккаблиги
чақалоқнинг
туғилиши
билан
миясида
шаклланадиган
ва
тафаккурининг мантиқийлиги учун жавоб
берадиган
нейрон-синоптик
ўзаро
боғланишларга таъсир қилади.
Бу каби лингвистик ва психологик
тажрибаларни ўтказишга немис тилшуноси
В.Гумбольтнинг лингвистик нисбийлик
ҳақидаги қараш ва ғоялари ундади. Олим
ва
унинг
издошлари
Э.Сепир
ва
Б.Уорфларнинг фикрича, ҳар хил тилларда
Хорижий филология.
№1, 2017 йил
59
гаплашувчи одамлар дунѐни турлича
кўришлари керак ва, демак, ҳар бир
тилнинг ўзига хос тафаккур мантиқи
мавжуд. В.Гумбольдт таъкидлаганидек,
ҳар бир тил - бу халқ ва уни ўраб олган
объектив олам ўртасидаги ўзига хос
дунѐдир.
Юқорида
синтаксис
структурасининг содда ва мураккаблиги
ҳақида айрим фикрларни баѐн этдик, аммо
“синтаксис” термини, унинг моҳияти ва
категориялари,
тушунчалари
ҳақида
тўхташни лозим топмадик, чунки шу соҳа
мутахассислари ҳамда қизиқувчилар улар
билан танишлиги табиий. Замонавий
синтаксиснинг
ютуқларидан
бири–
анъанавий
тилшуносликнинг
кейинги
эволюцион босқичи структур-семантик
йўналишдир. Бу йўналиш синтактик
назариянинг энг яхши анъаналарини
авайлаб - асраб келмоқда ва янги ғоялар
билан тўлдирмоқда. Структур-семантик
йўналишнинг асосий принципларидан
бири
тил
тузилишининг
системавийлигидир. Тил ўзаро боғлиқ ва
ўзаро муносабатлардан иборат бўлиб, бир
бутун системани ташкил қилади ва унда
реал борлиғимиз, яъни табиат ва жамият
мантиқий
боғланишидаги
бирор
ҳодисанинг тушиб қолиши ѐки чиқиб
кетиши
мумкин
эмас.
Шунингдек,
замонавий
синтаксиснинг
муҳим
ва
аҳамиятли
томони
нарса-предметлар
мантиқийлиги
билан
боғлиқ
бўлган
синтактик
бирликлар
ва
бошқа
бирликларга
кўп
аспектли
ҳодиса
сифатида ѐндашишдир. Тилнинг ҳамма
аспектлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ
ҳамда улар мулоқотнинг мантиқийлиги
даражасини аниқлайди. Аммо айрим
синтаксис структуралари шунчалик содда
бўладики, уларда гаплашишга ўрганган
боланинг онгига сингган ҳолатлар акс
топган. Шунинг учун кейинчалик бундай
бола қанчалик ҳаракат қилмасин, бирор
асар ѐки маърузаларни она тилида ҳам
ўқий олмаслиги мумкин.
В.фон Гумбольдт давридан бошлаб
ҳозиргача
ақлий-интеллектуал
ривожланиш ва маънавий етукликка
етишишда у ѐки бу тилнинг таъсири,
лингвистик нисбийлик ҳақида олимлар
ўртасида мунозаралар бўлиб келмоқда
ҳамда миллат болалари характери ва
менталитети шаклланишига тилларнинг
таъсири мавжудлиги ҳақида ҳар хил
фикрлар
илгари
сурилган.
Аммо
олимлардан
бирортаси,
хусусан,
файласуфлар, психолог ва лингвистлар
бирор марта сўзлашув тиллар синтаксиси
структураси тараққиѐти, яни содда ѐки
мураккаблиги даражасининг ҳар ҳиллиги
кейинчалик
инсонларнинг
маънавий
сифатлари
ва
ақлий-мантиқий
қобилиятларига таъсир қилиши ҳақида
фикр билдиришмаган ѐки бу масалани
таҳлил қилиш мақсадида бирор-бир
тадқиқот
ѐки
тажрибалар
ҳам
ўтказишмаган.
Р.Сайфуллаев
ва
Ф.Убаевалар
ўтказган
тажрибаларининг
амалий
аҳамияти ҳақида қуйидаги фикрни қайд
этадилар:
ота-оналарнинг
кўпчилиги
болаларини балоғатга етмасдан ѐшлигидан
ўз она тили билан биргаликда бирор чет
тилига ўргатишлари зарур. Бир пайтнинг
ўзида она тили ва чет тилини ўргана
бошлаган гўдак “бир тилли” болаларга
нисбатан ўз ақлий-мантиқий-интеллектуал
ривожланиши
учун
заҳиравий
имкониятларга эга бўлади, чунки ҳамма
болалар
тафаккур
юритиши
ва
интеллектуал
ҳаракати
учун
жавоб
берадиган бош мия марказлари тил
синтаксис
структураси
таъсирида
шаклланади ва ривожланади. Фақат
туғилганининг илк давридан бошлаб 6-7
ѐшгача
бу
таъсир
мавжуд
бўлиб,
кейинчалик хоҳлаган чет тилини ўрганиши
мумкин, аммо бу ҳолда унинг тафаккури
ва интеллекти ривожланмай, фақатгина
хотираси ривожланади, чунки бу даврга
келиб кежакда унинг бу қобилияти учун
жавоб берувчи нейрон алоқаларнинг пайдо
бўлиши ва ривожланиши тўхтайди.
Олимлар
“Ф.С.Убаеванинг
монолингвистик эффекти” деб номлашган
бу кашфиѐтларининг қуйидаги шарҳини
Хорижий филология.
№1, 2017 йил
60
тақдим этганлар: фақат ўз она тили
монолингвистик муҳитида тил ўрганган ва
келажакда ўзининг умумий улуғланиши ва
жинсий етукликка етганида, одатда,
ҳамиша
ўз
ақлий
ва
маънавий
ривожланишида орқада қолади ҳамда
ақлий жиҳатдан нисбатан ривожланмаган
бола бўлиб етишади.
Гўдаклигидан она тилидан
ташқари яна бир бошқа тилда сўзлашиш
кўникмасини эгаллаган боланинг эса, бир
хил
шароитда
ўсишига
қарамасдан,
интеллектуал
фаолият
қобилияти
бирмунча юқори даражада ривож топади.
Машҳур рус тилшуноси Л.В. Шчерба бир
пайтлар
қайд
этганидек,чет
тилини
ўрганаѐтган инсон ҳақиқий билингвга
айланганидан сўнг унинг “таффакури
оддий лисоний қобиқ қамровидан қутулиб
чиқади.” Демак, мамлакатимизда хорижий
тил таълимига берилаѐтган эътибор
бекорга
эмас
.
Адабиѐтлар
1. Выготский Л.С. Мышление и речь. -М., 1966.
2. Леонтьев А.А. Язык, речь и речевая деятельность. -М., 1969.
3. Лурия А.Р. Речь и интеллект в развитие ребѐнка. -М., 1928.
4. Мельникова А.А. Язык и национальный характер. СПб., 2003.
5. Пиаже Ж. Речь и мышление ребѐнка. -М:/1994.
6. Сайфуллаева Р.Р., Сайфуллаев Ш.Р. и др. Генезис речи и происхождение языков, в
3-х томах, СПб., 2010-11.
Сайфуллаева Р., Сайфуллаев Ш. О монолингвистическом эффекте Ф. Убаевой.
Рассмотрен вопрос влияния простоты или сложности структуры синтаксиса любого
языка на интеллектное развитие мышления ребѐнка.
Sayfullayeva R., Sayfullayev Sh. On monolinguistic effect by F. Ubaeva.
This article is
about pecularities of the influence of syntactical structure of a language on intellectuale
development of the child.