Хорижий филология.
№2, 2017 йил
46
МИЛЛИЙ ТИЛЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ
ВА ҲУҚУҚИЙ ОМИЛЛАРИ ҲАҚИДА
Мирзаев Раҳматулла Ибодуллаевич,
СамДУ доценти, юридик фанлари номзоди
Калит
сўзлар:
этнография,
феномен,
социология,
лингвокультурология,
социолингвистика.
Мулоқот
бирликлари
тизими
сифатидаги тил - ноѐб, мураккаб ва
серқирра
ҳодиса.
Шунинг
учун
у
филологиянинг ҳам, социологиянинг ҳам,
психологиянинг ҳам, этнографиянинг ҳам,
сиѐсатшунослик,
тарих
ва
ҳуқуқшуносликнинг ҳам объектидир. Тил
шу фанлар негизида ўрганилгандагина
ўзига хос феномен тарзида намоѐн бўлади
ва чуқур илмий ва амалий салоҳият касб
этади.
Кейинги йилларда тил ва ҳуқуқнинг
ўзаро муносабати масаласи долзарб
мавзулардан бирига айланди. Чунки тил
қонуннинг намоѐн бўлиш шакли ва қонун
билан бошқариладиган ижтимоий-ҳуқуқий
категория, давлатнинг конституциявий-
ҳуқуқий мақоми ва мавжудлиги белгиси,
халқ мулки. Шунинг учун сиѐсий-
ижтимоий тараққиѐтнинг янги йўлини
танлаган ҳар қандай жамият, энг аввало,
миллий-лисоний муносабатларни тартибга
солишга ҳаракат қилади. Зеро, давлатнинг
юзага келиши ҳам, унинг таназзулга юз
тутиши ҳам, асосан, тил масалалари билан
боғлиқ ҳолда кечади. Собиқ шўролар
даврида миллий республикаларда давлат
тили ҳақидаги қонунларнинг бирин-кетин
қабул қилингани ва кишилар онгига
пойдевори пишик деб сингдирилган
ССРнинг
бир
зумда
емирилгани
фикримизнинг инкор этиб бўлмайдиган
исботидир.
Ўзбекистонда тил билан боғлиқ
масалаларни қонун йўли билан бошқариш
ишлари қизил империя авж олган ўтган
асрнинг 80-йилларида. аниқроғи, 1989
йилнинг 21 октябрида "Давлат тили
тўғрисида"ги Қонун қабул қилингандан
кейин жадал тус олди. 1991 йилнинг 25
октябрида
қабул
қилинган
"СССР
ҳалқлари тиллари ҳақида"ги Қонун ҳам
Мустақиллик
йўлини
танлаган
халқларимизнинг бу борадаги иродасини
синдира олмади.
Ўзбекистон
Республикасининг
амалдаги Конституцияси (1992 йил 8
декабрь) барча фуқароларнинг жинси,
ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий
келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва
жамиятда тутган мавқеидан қатъи назар,
бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга
эканлигини кафолатлайди ҳамда уларнинг
қонун
олдида
тенг
эканликларини
таъкидлайди (ЎзР Конституцияси, 18-
модда). Ўзбекистон Республикасининг
аввалги
конституцияларидан
фарқли
ўлароқ, амалдаги Конституцияда жаҳонда
кенг эътироф этилган, халқаро-ҳуқуқий
меъѐрларга бемалол жавоб бера оладиган,
ҳар бир фуқаронинг фикрлаш, сўз ва
эътиқод эркинлиги (агар улар фақат давлат
сири ва бошқа сирларга тааллуқли
бўлмаса) ҳуқуқи билан таъминланганлиги
ҳам қайд этилган (ЎзР Конституцияси, 29-
модда).
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси ҳар бир фуқаронинг
миллий-лисоний
муносабатлар
билан
боғлиқ ҳуқуқларини ҳам қатъий белгилаб
қўйган.
Қиѐсланг:
―Ўзбекистон
Республикасининг давлат тили - ўзбек
тилидир.
Ўзбекистон
Республикаси
ўз
ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат
ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва
анъаналарининг
ҳурмат
қилинишини
таъминлайди,
уларнинг
ривожланиши
учун
шароит
яратади‖
(ЎзР
Конституцияси, 4-модда).
Хорижий филология.
№2, 2017 йил
47
Бу
тамойиллар
Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги
Қонунида (1995 йил 25 декабрь) ҳам ўз
ифодасини топган.
Мазкур
Қонунда
Ўзбекистон
Республикаси давлат тили ўзбек тили (1-
модда) эканлиги, ўзбек тилига давлат тили
мақомининг берилганлиги республикада
истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг
ўз
она
тилини
қўллашдан
иборат
конституциявий
ҳуқуқларига
монелик
қилмаслиги (2-модда), амалда бўлган
тилларга нисбатан иззат-ҳурмат билан
муносабатда бўлишнинг таъминланиши,
бу тилларни ривожлантириш учун шарт-
шароитлар
яратилиши,
миллатлараро
муомала ва таълим тилини эркин танлаш
(6-модда) каби ҳуқуқлари асосий қонундан
келиб
чиққан
ҳолда
кафолатланган.
Қуйида шу кафолатлар ҳақида сўз
юритамиз.
Ўзбекистон Республикасида амал
қилаѐтган тиларни
ижтимоий ҳимоялаш,
энг аввало, илмий асосланган тил
сиѐсатини, кенг кўламли социологик
тадқиқотлар олиб боришни тақоза этади.
Жойларда кўзга ташланаѐтган айрим
ҳолатлар (масалан, автомобил давлат
рақамларида янги алифбомизда бўлмаган
W,
C
ҳарфларидан
фойдаланиш,
рекламалардаги бошбошдоқлик ва б.)
фикримизнинг яққол исботидир.
Социолингвистика
(социал
лингвистика) - тилшунослик, социология,
этнография, социал психология каби
фанлар негизида юзага келган илмий фан
бўлиб,
тилнинг
ижтимоий
табиати,
вазифалари, ижтимоий омилларнинг тилга
таъсири
механизмини
ўрганади.
Социолингвистиканинг
асосий
муаммоларидан бири - тилнинг ижтимоий
табақаланиши
(диффенциаллашуви)
масаласидир.
Социолингвистиканинг
таянч
тушунчаларидан
бири
тил
вазияти
тушунчаси ҳисобланади. Тил вазияти (ѐки
лисоний
вазият)
деганда
эса
тил
мавжудлиги ва унинг амал қилиш
шакллари назарда тутилади. Ҳозирги
пайтда социологияда тил ва маданият
(лингвокультурология)
масалаларига
алоҳида
эътибор
қаратилмоқда.
Билингвизм
(икки
тиллилик)
ҳам
социолингвистиканинг муҳим соҳалари
сирасига киради.
Тил
сиѐсати,
яъни
давлат
томонидан
тилларнинг
функционал
тақсимланиши ва амал қилиши билан
боғлиқ ҳолда олиб бориладиган тадбирлар
мажмуи социолингвистиканинг етакчи
йўналишларидан бири саналади. Чунки
бундай сиѐсатсиз тилнинг ижтимоий-
ҳуқуқий масалаларини тушуниш ва ҳал
қилиш қийин [Қаранг: Швейцер].
Кўп миллатли ва кўп тилли
давлатда тил сиѐсати масаласини ўрганиш
мураккаб мавзулардан саналади. Бу ерда
кўп тиллилик, миллатларнинг ўзига
хослиги
ва
миллатлараро
муносабатларнинг,
жамият
ҳаѐтида
тилларнинг
ҳамда
шу
тиллар
соҳибларининг ролини инобатга олишга
тўғри
келади.
Чунки
тил
сиѐсати
давлатнинг миллий сиѐсати билан узвий
равишда амалга оширилади [Қаранг:
Дешериев].
Иқтисодий ҳимоялаш.
Ўзбекистон
Республикасида
истиқомат
қилувчи
халқлар тилларини асраб-авайлаш ва
ривожлантириш
илмий
дастурларни
мақсадли бюджет ва бошқа молиявий
манбалар
асосида
таъминланишини
назарда
тутади.
Келгусида
ишлаб
чиқилиши лозим бўлган бундай дастурлар
давлат тили (ўзбек тили) ва Ўзбекистон
Республикасида амал қилувчи бошқа
тилларни
қўллаб-қувватлаш,
сақлаш,
ўрганиш ва ривожлантириш мақсадида
олиб бориладиган илмий тадқиқотларни
молиялашда имтиѐзли солиқ сиѐсатини
ўтказишни тақоза этади. Бундай мақсадли
дастурлар нафақат давлат, шунингдек,
вилоятлар томонидан ҳам қабул қилиниши
ва молиялаштирилиши мумкин. Шундай
қилинса, у ѐки бу дастурни молиялаш учун
ажратиладиган бюджет манбаи аниқ
бўлади. Ўзбекистон Республикаси "Давлат
тили ҳақида"ги Қонунининг келажакда
Хорижий филология.
№2, 2017 йил
48
қабул
қилинадиган
янги
таҳририда
субъектларнинг
қайд
этилган
дастурларини молиялашдаги улуши ўз
ифодасини топмоғи лозим.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Давлат тили ҳақида"ги Қонуни (1995 йил,
25 декабрь) 24-моддаси тилларни
ҳуқуқий
ҳимоялаш
масаласига
бағишланган:
"Ўзбекистон
Республикасида
давлат
тилига ѐки бошқа тилларга менсимай ѐки
хусумат билан қараш таъқиқланади.
Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва
таълим олиш тилини эркин танлаш
ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик
қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига
мувофиқ жавобгар бўладилар".
Биринчидан, мазкур модданинг
кейинги
жумласидаги
"...жавобгар
бўладилар" бирикмаси "жавобгарликка
тортиладилар"
тарзида
ѐзилганда,
бизнингча, мақсадга мувофиқ бўларди.
Зеро, гап давлат сиѐсати, шу давлатда
яшаѐтган миллат ва элатларнинг маънавий
мулки - тиллари ҳақида бормоқда.
Иккинчидан, ушбу моддада қайд этилган
меъѐрий талаб Ўзбекистон Республикаси
"Давлат тили ҳақида"ги Қонунига ѐзилган
шарҳларда ҳам, тиллардан фойдаланиш
билан боғлиқ масалаларни назарда тутувчи
соҳавий қонун ва қонуности ҳужжатларида
ҳам, реклама ҳақидаги қонунда ҳам,
маъмурий қонунчиликда ҳам ўзининг аниқ
ифодасини топган эмас.
Ўзбекистон Республикаси "Давлат
тили
ҳақида"ги
Қонуни
қатор
моддаларининг (7,8,9,10,20) ҳуқуқий ҳимо
яланишини янада такомиллашти-риш
мақсадга мувофиқ. Мазкур қонуннинг
юқорида қайд этилган 24-моддаси ҳавола
характерига
эга,
чунки
унда
жавобгарликнинг қайси тури - жиноий,
фуқаровий, маъмурий, интизомий –
қўлланиши,
юридик
ва
жисмоний
шахсларга
қандай
жавобгарлик
юклатилиши мумкинлиги қайд этилмаган.
Моҳиятан гапирганда, Ўзбекистон
Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги
Қонуни яхлит тизим сифатида шаклланиш
жараѐнини бошдан кечирмоқда. Унинг
таълим, оммавий ахборот воситалари,
реклама, маданият кабилар ҳақидаги
қонунчиликлар билан алоқаси давр талаб
этаѐтган
даражада
эмас.
Қонуннинг
динамик характерда эканлиги Ўзбекистон
Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги
Қонунини
янада
такомиллаштириш
мумкинлигига умид боғлайди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки,
Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили
ҳақида"ги Қонуни ҳаѐтимизнинг турли
соҳаларида амал қилаяпти. Бу қонунни
янада жонлантириш ва такомиллаштириш
учун уни ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқий
ҳимоялаш кафолатланмоғи лозим.
Хуллас, Ўзбекистон Республикаси
"Давлат тили ҳақида"ги Қонуни амалда.
Унинг ижроси билан боғлиқ айрим
сусткашликларга барҳам бериш учун
Ватанимизда амалда бўлган тилларни
ижтимоий,
иқтисодий
ва
ҳуқуқий
ҳимоялашнинг аниқ чора-тадбирларини
ишлаб
чиқиш
долзарб
вазифаларимиздандир.
Aдабиётлар
1. Виноградов В.А. Языковая ситуация // Лингвистический энциклопедический
словарь. –М., 1990.
2. Воронецкий П.М. Конституционно-правовые проблемы статуса государственных
языков республик в составе Российской Федерации. Автореф. дисс ...канд.юрид.наук. –М.:
СПб ун-т, 2009.
3. Дешериев Ю.Д. Языковая политика // Лингвистический энциклопедический
словарь. –М., 1990.
Хорижий филология.
№2, 2017 йил
49
4. Доровских Е.М. Конституционно-правовое регулирование использования языков
народов Российской Федерации. Автореф. дисс ...канд.юрид.наук. –М.: Институт государства
и права, 2005.
5. Мирзаев Р.И. Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг ҳуқуқий мақоми. Юрид.
фанлари номзоди дисс. ... автореф. –Т.: ТДЮИ, 2012.
6. Швейцер А.Д. Социолингвистика // Лингвистический энциклопедический словарь.
–М., 1990.
7. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси –Т.: Ўзбекистон, 2014.
8. Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни. –Т.: Адолат, 1995.
Мирзаев Р. Общественные, экономические и правовые основы защиты
национальных языков.
В статье предпринята попытка обосновать общественные,
экономические и правовые основы защиты национальных языков.
Mirzayev R. Social, economic and legal ground of defending national languages.
The
article explains social, economical and legal ground of defending national languages.