Хорижий филология.
№3, 2017 йил
24
ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ ПЕДАГОГИК ТАМОЙИЛЛАРИ
Маҳмудова Муяссар,
СамДЧТИ профессори
Калит сўзлар:
рақобатдош кадр, кўптиллилик, педагогик тамойиллар, индивид,
интерфаол дарс.
Тил ѐрдамида инсоният ўзининг
адабий, диний, фалсафий, маърифий
соҳалардаги
қадриятлари,
асарлари,
меросини яратган. Шу билан бирга, айнан
тил воситасида инсон фаолиятининг турли
йўналишларига
тааллуқли
мерос
яратилган. Тил башарият маънавий-
маданий меросининг бош воситасидир.
Тил орқали инсоният миллий-маънавий
ҳамда маданий мероси ва қадриятлари
намоѐн бўлади. Шу билан бирга, айнан тил
воситасида миллийлик қирралари, унинг
хусусиятлари,
миллийлик
тизими
шакллантирилади.
Бинобарин,
тилдан
ташқарида на маданият, на халқ, на
маънавият, на тарих мавжуд бўла олмайди.
Уларнинг барчаси тил воситасида амал
қилади.
Ўзбекистонда
тилларга
бўлган
муносабат ўзининг икки ўзаро боғлиқ, шу
билан бирга, ўзига хос хусусиятлари
орқали намоѐн бўлади. Булар:
а) ўз она тилига бўлган миллий
ўзликни англаш ҳамда миллат маънавияти
ва
генофондини
асраш,
миллий
манфаатларни муҳофаза қилиш асоси
сифатидаги эъзозли ва қадрли муносабат;
б) хорижий, яъни чет тилларига
нисбатан миллий анъаналар ва инсоннинг
дунѐ
ҳамжамиятидаги
ўрни
ҳамда
мавқеини таъминловчи ва кўтарувчи манба
сифатидаги хурматли муносабат.
Бизнинг юртимизда кўп тиллилик
ѐки полиглотлик ҳодисаси қадимдан
мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда кўпчилик
дунѐ тилларини ўрганишга яратилган
ижтимоий-таълимий шарт-шароитлар бир
томондан
бизнинг
ѐшларимиз
учун
қадимий мерос саналса, иккинчи томондан
замонавий, ҳар томонлама мукаммал ва
етук мутахассис бўлиш учун қўйилган
қадамлардан биридир.
Бинобарин, бугунги кунда ўқувчи-
ѐшлар, талабалар ўтмиш авлодларнинг
миллий тил ва умуман тилга бўлган
муқаддас муносабатининг негизларини
аниқ билишлари, уларнинг ҳам ўз
анъаналари қаторига киритишлари тақозо
этилади. Мазкур билимлар талаба-ѐшлар
тафаккурида қуйидаги феъл-атвор ва
характер хусусиятларининг шаклланиши
учун хизмат қилади:
-
ўзбек тилини ардоқлаш, унинг
ўзбек миллати ва халқининг бетакрор ва
бош хусусиятларидан бири эканлигини
англаш, ўзбек тилига муқаддас қадрият
сифатида қараш, ўз тили бойлиги ва
имкониятларини эгаллашга саъй-ҳаракат
қилиш;
-
ўзбек тили тарихи ва ўзбек тилида
яратилган маънавий-маданий мерос билан
ғурурланиш, унинг дунѐ ҳамжамиятида
тутган бетакрор ва табиий бўлган ўрнини
ардоқлаш, ўзбек тили ўзбек халқини дунѐ
ҳамжамияти учун таништирувчи восита
эканлигини англаш;
-
шу билан бирга, барча миллий
тиллар ўз ҳалқи учун ардоқли эканлигини
ҳисобга олиш, барча халқлар учун
маънавий бойлик эканлигини тушуниш,
шу
боис
ѐшларнинг
тил
ва
тил
муносабатларига нисбатан, ўзга тилларни
ўрганиш орқали ўзга халқлар маданияти,
улар тарихи ва маънавий меросига
нисбатан бағрикенг бўлишга интилиш;
-
тил ва тил ўрганишга доир Шарқ ва
Ғарб
мутафаккирларининг
барча
фикрлари, қарашлари ва муносабатларини
идрок этиш, улардан ўрнак олиш, мана шу
фикрларнинг мағзини чақишга, ҳаѐтий
мезонга айлантиришга ҳаракат қилиш.
Бинобарин,
чет
тилларни
ўрганишда миллий анъаналар, қадриятлар,
Шарқ
ва
Ғарб
мутафаккирларининг
Хорижий филология.
№3, 2017 йил
25
қарашлари
тизими,
тил
ва
ундан
фойдаланишга оид ислом маданияти, тил
амалиѐти ва тил назарияси билан узвий
боғлиқ бўлган талаблар аҳамиятли бўлиб,
уларнинг барчасини назарга олиш ва
мавжуд
имкониятларнинг
барчасидан
унумли фойдаланиш тақозо этилади.
Чет тилларни билиш педагогик
жиҳатдан инсоннинг шаклланишида ўзига
хос босқич сифатида баҳоланган. Чет
тилларни билган инсонда қуйидаги феъл-
атвор хусусиятлари шаклланади:
-
ўқувчининг фикри ўсади, ақли
пешланади, хотираси кучаяди, ҳар бир
нарсага диққати ортади, мантиқ билан
фикрлашга мойил бўлади, тасаввури
кенгаяди, тили бурро бўлади, сўзлар
маъносини аниқ билиб олади, бунинг
натижасида
эса,
унинг
сўзлар
семантикасини англаши ҳамда лексик
билими ва бойлиги ошиб боради;
-
чет тили орқали ўқувчининг бошқа
маданият,
ўзга
мамлакат
ҳақидаги
билимлари шаклланади, ўзга халқлар
маданияти ва урф-одатлари борасидаги
ахборотлари кенгаяди, бу эса ўз ўрнида
ўқувчининг
бағрикенг,
сабр-қаноатли,
юксак маданиятли, дунѐвий бўлишини
таъминлайди;
-
чет тилларни билиш ўқувчининг
замонавий
рақобатбардош
кадр
сифатидаги мавқеини таъминлаб беради,
унинг дунѐ бўйича барча мавзуларга доир,
шу
жумладан,
ўз
мутахассислиги
доирасидаги илмий-назарий билимларни
эгаллаш имкониятини беради, бу эса
ўқувчининг мустақил фикрлаши, эркин
бўлиши, ўз кучига ишончини таъминлайди
ва оширади.
Маълумки, Ўзбекистонда таълим
соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар
жараѐнининг ўзига хос бўғини сифатида
чет тилларига ўргатиш масаласи кун
тартибига қўйилди. Бунда бир томондан,
бизга қардош бўлган ва анъанавий тарзда
бизнинг
ҳудудимизда
яшаб
келган
халқларнинг тилларини ўқитишни сақлаб
қолиш,
уларни
кучайтириш
ва
кенгайтириш, иккинчидан эса, жуда катта
қизиқиш уйғотган хорижий тилларни,
хусусан,
Ғарб
ва
Шарқ
халқлари
тиллларини
ўқитишни
кучайтириш
йўлидан борилди.
Шу
билан
бирга,
айнан
мустақиллик йилларида расмий таълим
тизими
билан
биргаликда
республикамизнинг барча ҳудудларида
норасмий ва ноформал хорижий тилларни
ўқитиш, уларда ўқувчиларни чет тиллари
бўйича тестлар топширишга мақсадли
тайѐрлаш
ѐки
ўқувчиларнинг
тил
малакасини ўстириш марказлари кўплаб
очилди ва улар кенг фаолият олиб
бормоқда. Шунингдек, кўпчилик хорижий
давлатларнинг элчихоналари қошида тил
ўқитиш марказлари ҳам очилган бўлиб,
улар истак билдирганларни ўз мамлакати
тилига ўқита бошлади. Мана шундай тил
марказлари
Германиянинг
DAAD,
Кореянинг KOIKA, Япониянинг ЛСА,
Исроилнинг
MASHAW,
Ҳиндистон
маданият
маркази,
АҚШнинг
EDUCATIONAL EXCHANGE PROGRAM,
Буюк Британиянинг BRITISH COUNSIL
каби
ташкилотлари,
уларда
ташкил
қилинган ресурс марказлар, маданият
марказлари,
кутубхоналар,
интернет
материаллари,
туиторлик
хизматлари,
стажировкалар ва хорижий элларга танлов
асосида ўқишга юбориш хизматлари,
шунингдек, Хитой, Франция ва бошқа
элчихоналарда ташкил қилинган тил
марказлари
орқали
фаолият
олиб
бормоқда. Элчихоналар таркибида тиллар
бўйича
турли
танловлар,
хорижий
стажировкалар ўтказиш анъанага айланган.
Шу
билан
бир
қаторда
мамлакатимизда
турли
маданият
марказлари
фаолият
олиб
боради.
Масалан, республикада мавжуд элликка
яқин маданият марказларида Ўзбекистонда
яшаб меҳнат қилаѐтган турли миллат ва
элатлар маданиятларини сақлаб қолиш ва
ривожлантириш
учун
барча
шарт-
шароитлар яратиб берилган.
Биргина Самарқанд шаҳрининг
ўзида 12 та миллий марказлар фаолият
олиб боради. Улардан –немис, поляк,
яҳудий, турк, озарбайжон, татар-бошқирд,
қрим-татар, рус ва бошқаларни санаб ўтиш
Хорижий филология.
№3, 2017 йил
26
мумкин. Мана шу марказларнинг ҳар
бирида маданий марказга тааллуқли
бўлган мамлакатнинг миллий тилини
ўқитиш курслари фаолият олиб боради.
Тошкент шаҳрида ишлаб турган 30
та театрлардан 10 таси рус тилида фаолият
юргизади.
Бинобарин, кўпчилик олимлар чет
тилини ўзлаштириш жараѐнини инсон
психологияси, когнитив психология ва
таълим жараѐни билан узвий боғлайдилар.
XXI аср шароитида бир ва бир неча чет
тилларни билиш, уларни ўзлаштириш ва ўз
касбий фаолиятида қўллай олиш талаб
этилмоқда. Шу боис, мутахассисларнинг
иш топиш, иш ўринларига эга бўлиш ва
ишга жойлашиш жараѐнида уларнинг
қанча чет тилларни билиши анкета
сўровларининг бош масалаларидан бири
бўлиб
қолмоқда.
Бинобарин,
рақобатбардош кадрларни шакллантириш
уларнинг чет тилларни эгаллаганлик
даражаси билан узвий боғланмоқда.
Чет тилларни ўрганишда миллий
анъаналар, қадриятлар, Шарқ ва Ғарб
мутафаккирларининг қарашлари тизими,
тил ва ундан фойдаланишга оид ислом
маданияти, тил амалиѐти ва тил назарияси
билан узвий боғлиқ бўлган талаблар
аҳамиятли бўлиб, уларнинг барчасини ва
мавжуд
имкониятларнинг
барчасидан
унумли фойдаланиш тақозо этилади.
Шундай қилиб, чет тилларни
ўқитишда ўзига хос педагогик тамойиллар
тизими мавжуд бўлиб, мазкур тамойиллар
чет
тилларига
бўлган
ижтимоий
муносабатни, чет тилларни ўқитиш учун
яратилган педагогик шарт-шароитларни,
чет тилларни ўрганишда индивиднинг
тайѐрлиги, лаѐқати, қобилияти, шунингдек,
унинг шахсий психологик ва эмоционал
хусусиятларининг
мос
келиши,
чет
тилларини ўрганишда мамлакатимиздаги
давлат сиѐсатининг жорий этилиши каби
тамойилларни ўз мазмунига қамраб олади
ҳамда мазкур тамойиллар мажмуаси чет
тилларни
ўрганишда
педагогик
самарадорлик асосини ташкил қилади.
Бугунги кунда чет тили ўқитувчиси
маҳорати
масалаларига
жуда
катта
талаблар
қўйилмоқда.
Улар
ичида
анъанавий педагогик талаблар қаторида ,
янги инновацион технологияларни билиш,
уларни амалий жиҳатдан дарсларда қўллай
олиш, интерфаол дарс ишланмаларини
ишлаб чиқиш кабиларни эслатиб ўтиш
жоиз. Бинобарин, тажриба-синов ишлари
жараѐнида инглиз тили ўқитувчисининг
педагогик маҳорати масалалари анъанавий
талабларнинг барчасини ўз мазмунига
қамраб олиши аниқланди.
Адабиѐтлар:
1.
Маҳмудова М., Азизова Г. Ўзбекистонда чет тилларни ўқитишга оид давлат сиѐсати
ва унинг аҳамияти. –Самарқанд, 2013, 55 б.
Махмудова М
.
Педагогические основы обучения иностранным языкам.
Овладение
иностранным языком – специфический этап формирования человека с педагогической точки
зрения. В статье рассматриваются национальные традиции, взгляды просветителей
Востока и Запада на проблемы изучения иностранных языков.
Maxmudova M. Pedagogical principles of foreign language teaching
. Foreign language
acquisition is a special stage in human development from pedagogical point of view. This article
deals with the national traditions and views of Western and Eastern educators towards foreign
language acquisition issue.