Роль инновационных технологий в широкомасштабной реформации образовательного процесса

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
30-33
36
12
Поделиться
Шомуродова, Ш. (2018). Роль инновационных технологий в широкомасштабной реформации образовательного процесса. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(2 (67), 30–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/734
Шахло Шомуродова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

Великий учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются особенности применения инновационных технологий в широкомасштабной реформации образовательного процесса Республики Узбекистан

Похожие статьи


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

30

 

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲ ЭТИШДА ИННОВАЦИОН 

ЁНДАШУВЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 

 

Шомуродова Шаҳло, 

СамДЧТИ катта ўқитувчиси 

 

Калит сўзлар: 

интеллектуал салоҳият, оммавий маданият, касбий-педагогик таълим, 

инновацион ёндашувлар. 

 

Республикамизда  жадал  кечаётган 

ривожланишлар  таълим  мазмунини  ислоҳ 
қилиш, 

тайёрланаётган 

кадрлар 

сифатининг 

амалга 

оширилаётган 

иқтисодий  ва  ижтимоий  ислоҳотлар 
талабларига,  шунингдек  фан,  техника  ва 
технологиялар  ривожланишининг  жаҳон 
даражасига мувофиқ келишини таъминлаш 
эртанги  кунимиз  асоси  бўлган  ёшлар 
онгида  илм-фанга  ҳамда  билим  олишга 
бўлган 

интилишларни 

доимий 

рағбатлантиришни  тақозо  этади.  Бугунги 
кунда  жадал  юз  бераётган  ўзгаришлар, 
таклиф  этилаётган  таълим  хизматлари  ва 
мана  шу  хизматларни  амалга  оширувчи 
таълим  муассасалари  томонидан  олға 
сурилаётган назарий фикрларни амалиётга 
татбиқ 

этиш, 

улардан 

самарали 

фойдаланиш  биз  педагогларнинг  олдида 
турган  муҳим  вазифалардан  саналади. 
Зеро, 

республикамиз 

президенти 

Ш.М.Мирзиёев  Ўзбекистон  Республикаси 
Президенти 

лавозимига 

киришиш 

тантанали  маросимига  бағишланган  Олий 
Мажлис 

палаталарининг 

қўшма 

мажлисидаги  нутқида  “Ёшларимизнинг 
мустақил 

фикрлайдиган, 

юксак 

интеллектуал  ва  маънавий  салоҳиятга  эга 
бўлиб,  дунё  миқёсида  ўз  тенгдошларига 
ҳеч  қайси  соҳада  бўш  келмайдиган 
инсонлар  бўлиб  камол  топиши,  бахтли 
бўлиши 

учун 

давлатимиз 

ва 

жамиятимизнинг 

бор 

куч 

ва 

имкониятларини  сафарбар  этамиз”  [2;2] 
деганда,  педагоглар  ва  эртанги  кунимиз 
бўлган ёшлар олдида нақадар масъулиятли 
вазифалар 

турганлигини 

англашимиз 

мумкин бўлади. Бу фикрни давом эттирган 
ҳолда  президентимизнинг  “Ёшларимиз 
ҳақли  равишда  ватанимизнинг  келажаги 
учун  жавобгарликни  зиммасига  олишга 
қодир  бўлган,  бугунги  ва  эртанги 

кунимизнинг  ҳал  этувчи  кучига  айланиб 
бораётгани ғурур ва ифтихор бағишлайди” 
[2;2]  дея  билдирган  ишончлари  ёшларга 
яратилаётган  имкониятлар  замирида  катта 
меҳнат  ётганлигини  тасдиқлагани  ҳолда 
масъулият юкини яна бир карра оширади.  

Педагогика 

соҳасида 

охирги 

йилларда  олиб  борилаётган  фундаментал 
тадқиқотлар  натижалари  ҳали  бу  борада 
кўплаб  амалга  оширилиши  лозим  бўлган 
ишларнинг  мавжудлигини  тасдиқламоқда. 
Сўнгги  йилларда  таълим  ва  тарбия 
соҳасида  республикамизда  бир  қатор 
тадқиқот  ишлари  олиб  борилди  ва  муайян 
ютуқларга 

эришилди. 

Шу 

билан 

биргаликда, 

ривожланган 

хорижий 

давлатларда  таълим  жараёнини    ташкил 
этишнинг  назарий  ҳуқуқий  асосларини 
изчил  тарзда  тадқиқ  этган  ҳолда  таълим 
тизимини бошқаришда давлат  ва нодавлат 
тузилмалар  иштирокини  таҳлил  этиш 
ҳамда  таълим  жараёнини  кенг  кўламли 
ислоҳ  этишда  инновацион  ёндашув–
ларнинг  аҳамиятини  ўрганиб  чиқиш 
бугунги  кун  нуқтаи  назаридан  жуда 
долзарб  саналишини  эътиборга  олишимиз 
лозим.  Ривожланган  хорижий  давлатларда 
кўп  йиллик  тажрибалар  ва  изланишлар 
замирида вужудга келган бугунги кундаги 
таълим  тизимини  андоза  сифатида  кўр-
кўрона  татбиқ  эта  олмаймиз.  Педагогика 
фани  ҳам  ижтимоий  амалиёт  соҳаси  каби 
жаҳон 

ривожланиш 

умумий 

тенденциялари  ва  қонуниятларига  биноан 
ривожланади.  Шунинг  учун  касбий-
педагогик  таълим  чет  эл  тажрибаларини 
ўрганиш,  уни  илмий  тушуниш,  илғор 
ғоялардан  миллий  таълим  амалиётида 
фойдаланиш 

айниқса 

долзарб 

ҳисобланади.  Кадрлар  тайёрлаш  соҳаси–
даги  позитив  жаҳон  тажрибасини  ҳисобга 
олиш  узлуксиз  таълим  ва  кадрлар 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

31

 

тайёрлаш  тизими  барча  элементларига 
тааллуқли 

ва 

унинг 

ривожланиши 

омилларидан  бири  ҳисобланади.  Аммо 
миллий  ғоялар  ва  анъаналарда  қурилган 
таълим  ҳар  доим  миллий  ривожланиш 
масалаларига  ижобий  таъсир  этаётганлиги 
жаҳон  тажрибасида,    хусусан,  Япония, 
Жанубий  Корея  каби  давлатлар  мисолида 
ўз исботини топган. Миллий қадриятларга 
асосланган 

таълимнинг 

техник 

ёки 

ташкилий  шакллари  турлича  бўлиши 
мумкин,  баъзан  умуман  одатдан  ташқари, 
тасаввур  қилиб  бўлмаган  кўринишларга 
эга  бўлиши  мумкин.  Аммо  бизнинг  чуқур 
ишонч  ҳосил  қилишимизга  охир-оқибат 
одамнинг  таълим  олиши  натижаси  фақат 
ўқув  фаолияти  шакллари,  шу  жумладан 
масофавий  таълим  билан  белгиланмайди, 
балки  ўқув  жараёни  қуриладиган  таянч 
психологик-педагогик  мазмунга  боғлиқ 
бўлади. 

Республикамизда  қисқа  давр  ичида 

таълим  соҳасида  қўлга  киритилаётган 
ютуқларни  эътироф  этган  ҳолда  баъзи 
хорижий  давлатлар  томонидан  таълим 
соҳасида  эришилаётган  ютуқларни  изчил 
таҳлил  қилиб,  хорижий  давлатларда 
таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асосий 
тенденцияларини ўрганиш давр талабидир. 
Чунки  хорижий  давлатларда  таълим 
тизимини 

ислоҳ 

қилишнинг 

асосий 

тенденцияларининг  умумий  хусусият–
ларини 

таҳлил 

қилиш,таълим-тарбия 

жараёнларини  ташкил  этишнинг  илғор 
хорижий  тажрибалари  билан  танишиш, 
глобаллашув 

шароитида 

хорижий 

давлатларда 

таълим-тарбия 

соҳасида 

амалга  оширилган  ўзгаришлар  юзасидан 
мушоҳада  юритиш,  хорижий  давлатларда 
таълим  тизимини  бошқаришда  давлат  ва 
нодавлат  тузилмалар иштирокини ўрганиб 
чиқиш, 

таълим-тарбия 

тизими 

самарадорлигини ошириш имкониятларига 
оид  назарий  хулосалар  ва  амалий 
таклифларни  илгари  суриш  замонавий 
педагогнинг  бурчидир.  Бугунги  кунда 
халқаро алоқаларнинг кенг йўлга қўйилган 
даврида  оммавий  маданиятнинг    ёшлар 
таълим-тарбиясига  кўрсатаётган  таъсири 
билан  боғлиқ  масалаларга  қизиқишнинг 
тобора ортиб бориши табиий. Шу боисдан 

таълим 

соҳасида 

ҳам 

миллатимиз 

руҳиятига 

мос 

келувчи 

илғор 

тенденцияларни  ўрганиш,  татбиқ  этиш 
масалалари  бугунги  кунда  муҳим  аҳамият 
касб этади.   

Таълим 

тизимида 

инновацион 

тенденциялар 

бошқарув 

тизимининг 

ривожланиши, 

корпоратив 

бошқарув 

методлари  ва  халқаро  стандартларни 
жорий  этиш,  моддий-техника  базани 
модернизация  қилиш,  молиялаштириш 
манбаларини 

кўпайтириш, 

халқаро 

ҳамкорликни 

ривожлантириш 

каби 

омилларга  асосланади.  Охирги  вақтларда 
“илгариловчи  таълим”  (замондан  ўзувчи 
таълим)  атамаси  жадал  равишда  мулоқот 
тилига  кириб  келмоқда.  Бироқ  бу 
атаманинг илмий асосланган таърифи ҳали 
ишлаб 

чиқилгани 

йўқ. 

Айрим 

тадқиқотчилар  бундай  таълим  мазмунини 
ривожланиб  бораётган  ишлаб  чиқариш 
эҳтиёжларини  қондиришга  йўналтириш 
билан  боғлайдилар.  Бунда  ёшларнинг 
адаптацияси  бугунги  кунга  эмас,  балки 
уларнинг  меҳнат  фаолиятининг  эртанги 
кунига  мослаштирилиши  талаб  этилади. 
Бошқа 

тадқиқотчилар 

илгариловчи 

таълимнинг  моҳиятини  илм-фан  билан 
боғлайдилар.  Бунда  таълим  тизимига  янги 
илмий 

ғоялар, 

таълимотлар 

ва 

услубларнинг 

экспериментал 

жорий 

этилиши  назарда  тутилади.  Яна  бир  гуруҳ 
олимлар  илгариловчи  таълим  деганда 
мураккаблик  даражаси  юқори  бўлган, 
чуқурлаштирилган 

дастурлар 

бўйича 

ўқитишни назарда тутадилар. 

Буларга 

алоҳида 

тўхталиб 

ўтирмасдан, турли давлатлар ривожланган 
таълим  тизимлари  таҳлилига  таянган 
ҳолда,  Ўзбекистонда  таълим  тизимини 
янада ривожлантириш ва сифатни ошириш 
юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган 
айрим  таклифлар  хусусида  тўхталганда, 
Ўзбекистон  таълим  тизимида  жорий 
этиладиган 

олий 

таълимдаги 

инновацияларни 

амалга 

ошириш 

жараёнида,  хорижий  давлатлар  таълим 
тизимида 

амал 

қилиб 

келинаётган 

тузилмалар ва тизимларни ўзимизга татбиқ 
этишда  миллий  менталитетимизга  таянган 
ҳолда  иш  юритиш  лозим.  Бу  жараёнда 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

32

 

тизимга  жорий  этилиши  лозим  бўлган 
янгиликлар 

Ўзбекистон 

таълим 

тизимининг  ривожланиш  босқичига  мос 
келиши  ва  иқтисодий  таъминланган 
бўлиши лозим. 

Энг  муҳими,  ёшларнинг  янгиликка 

интилиши,  ташаббускорлиги,  инновация–
ларни  қўллаб-қувватлаши  билан  боғлиқ 
ижобий 

йўналтирилган 

инновацион 

салоҳиятидан рағбат асосида фойдаланиш, 
ёшлар  ташаббусларининг  ҳар  томонлама 
қўллаб-қувватланиши  муҳим  аҳамият 
касб  этади.  Шу  боисдан,  талаба  ва 
ўқувчиларда  ижодкорлик  қобилиятларини 
ривожлантиришнинг  ўзига  хос  моделини 
ишлаб  чиқиш  ва  мураккаблик  даражаси 
юқори 

бўлган 

чуқурлаштирилган 

дастурлар  бўйича  (албатта,  эҳтиёждан 
келиб  чиққан  ҳолда)  ўқитишни  йўлга 
қўйиш лозим бўлади. Бунинг учун таълим 
муассасаларидаги  педагог  кадрларнинг, 
талабаларнинг, ўқитиш технологияларнинг 
ва 

моддий 

техник 

базанинг 

янги 

ўзгаришларга 

тайёргарлик 

ҳолатини 

инобатга  олиш  ва  такомиллаштириш 
керак.  

Таълим тизимига янги илмий ғоялар, 

таълимотлар  ва  услубларнинг  экспери–
ментал  жорий  этилишидан  чўчимаслик  ва 
илгариловчи  таълимнинг  элементларини 
ҳудудимиз  эҳтиёжларига  мос  тарзда 
ўзлаштириш  (айниқса,  ишлаб  чиқариш  ва 
техника  билан  боғлиқ  бўлган  соҳаларда) 
ҳозирги  куннинг  муҳим  талаби  бўлиб 
қолмоқда. Маълумки, бу соҳада биз замон 
билан ҳамнафас  қадам  ташлай  олмаяпмиз, 
яъни очиқча айтадиган бўлсак, анча орқада 
қолганмиз. 

Ривожланган  давлатларда  универ–

ситетлар  мустақиллиги  давлат  қонунлари 
даражасида  кафолатланган  бир  даврда 
улар  томонидан  қўлга  киритилаётган 
ютуқларни  изчил  таҳлил  этиш  асносида 
республикамиз  ОТМларига  босқичма-
босқич 

тарзда 

мустақил 

фаолият 

юритишларига  шароит  яратиш  амалиёти 
жорий йилдан йўлга қўйила бошланди. Бу 
янгиликнинг  республикамиз  шароитида 
ўзини 

оқлаши 

кўп 

ҳолларда 

шу 

системадаги 

раҳбар 

кадрларнинг 

салоҳиятига  бевосита  боғлиқ.  Маълумки, 

давр  билан  ҳамоҳанг  ривожланишни 
истаган  ҳар  қандай  ташкилот  бугунги 
кунда  узлуксиз  ўз  устиларида  меҳнат 
қилишлари  лозимлиги  ҳеч  ким  учун  сир 
эмас.  Бу  жараёнда  ОТМларида  сифат 
кўрсаткичларининг  юқори  даража  бўлиш 
омилларидан  бири  бу  педагог  кадрлар 
ҳамда  раҳбар  ходимларнинг  интеллектуал 
ва касбий салоҳиятларига бевосита боғлиқ 
бўлганлиги 

боис, 

бу 

соҳада 

республикамизда 

олиб 

борилаётган 

ишларни 

янада 

жадаллаштиришимиз 

лозим.  Жумладан,  ОТМда  раҳбар  кадрлар 
заҳирасини 

шакллантиришга 

алоҳида 

эътиборни  қаратган  ҳолда  лавозимга 
ўтираётган талабгорларнинг  интеллектуал 
салоҳият  тестларини  топшириш  тизимини 
йўлга 

қўйиш 

каби 

инновацияларни 

тизимга  жорий  этиш  каби  таклифларни 
изчил ўрганиб чиқиш керак. 

Кўпчилик  ривожланган  мамлакат–

ларнинг таълимни кредитлаш тизимларида 
давлат  билан  биргаликда  хусусий  сектор 
ҳам  иштирок  этади.  Таълим  кредитлари 
ҳатто  олий  маълумот  олиш  учун  тўлов 
турли  даражадаги  бюджетлар  томонидан 
қопланадиган  мамлакатларда  (масалан, 
Германия,  Швеция)  ҳам  кенг  тарқалган. 
Талабалар  одатда  қўшимча  харажатлар-
яшаш,  ўқув  адабиётлари  ва  ҳ.к.  учун 
кредит  оладилар.  Кўпгина  ривожланган 
мамлакатларда  таълим  кредитлари  тизими 
ХХ  асрнинг  70-80  йилларида  ишлаб 
чиқилган  ва  жорий  этилган  бўлиб, 
ҳозиргача  унга  ўзгартиришлар  киритиб 
келинмоқда. 

Таълимда инновацион тенден–циялар 

таълим  муассасаларининг  минтақавий  ва 
халқаро 

миқёсда 

интеграциялашуви, 

таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг 
ривожланиб  бориши    ҳисобланади  ва  у 
асосланадиган тамойиллардан келиб чиқиб 
айтиш  мумкинки,  бошқарув  тизимининг 
ривожланиши, 

корпоратив 

бошқарув 

методлари  ва  халқаро  стандартларни 
жорий  этиш,  моддий-техника  базани 
модернизация  қилиш,  молиялаштириш 
манбаларини 

кўпайтириш, 

халқаро 

ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқалар 
таълим  тизимида  ўз  ечимини  кутаётган 
долзарб масалалар саналади. 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

33

 

 

Адабиётлар: 

1.

 

Ахтамзян Н.А. Система государственно-общественного управления образованием в 

Германии // Педагогика. – 2004. – № 6. – С. 85−93.  

2.

 

Мирзиёев  Ш.М.  “Эркин  ва  фаровон,  демократик  Ўзбекистон  давлатини  мард  ва 

олижаноб  халқимиз  билан  бирга  қурамиз”.  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти 
лавозимига  киришиш  тантанали  маросимига  бағишланган  Олий  Мажлис  палаталарининг 
қўшма мажлисидаги нутқи. 2016 йил 14 декабрь.-Халқ сўзи.2016.16 декабрь. 

3.

 

Файзуллаева  Н.С.  Мировая  система  образования.Учебное  пособие.  Таш  ГЭУ. 

Ташкент – 2011.C.47.  

4.

 

Шодмонова  Ш.С.,  Эргашев  П.С.  Қиёсий  педагогика

Методик  қўлланма.Тош  ДПУ.- 

2005. 45 с. 

 

Шомуродова  Ш.  Роль  инновационных  технологий  в  широкомасштабной 

реформации  образовательного  процесса. 

В  статье  анализируются  особенности 

применения 

инновационных 

технологий 

в 

широкомасштабной 

реформации 

образовательного процесса Республики Узбекистан. 

Shomurodova  Sh.  The  role  of  innovational  devices  in  the  reformation  of  educational 

process. 

In this article are analyzed some features of reforming innovational approaches of world 

educational system to the system of Uzbekistan. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Библиографические ссылки

Ахтамзян H.A.Система государственно-общественного управления образованием в Германии//Педагогика. - 2004. - № 6.- С.85-93.

Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Узбекистан давлатини мард ва олижаноб халкимиз билан бирга курамиз”. Узбекистан Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг кушма мажлисидаги нутки. 2016 йил 14 декабрь.-Халк сузи.2016.16 декабрь.

Файзуллаева Н.С. Мировая система образования.Учебное пособие. Таш ГЭУ. Ташкент - 2011 .С.47.

Шодмонова Ш.С., Эргашев П.С. Киёсий педагогика. Методик кулланма.Тош ДПУ.-2005. 45 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов