Лингвокультурный аспект языка сферы медицины

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
133-137
24
21
Поделиться
Гайбуллаева, Н. (2019). Лингвокультурный аспект языка сферы медицины. Иностранная филология: язык, литература, образование, (3 (72), 133–137. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1157
Нафиса Гайбуллаева, Бухарский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена изучению культуры общения врача, медицинской деонтологии, взаимоотношений врача с пациентом, взаимоотношений врача с родственники пациентом, медицинской этики, роли психотерапии в работе врача,лингвокультурологического аспекта медицинского языка, эвфемизма

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№3, 2019 йил 

 

 

133

 

 

ТИББИЁТ СОҲАСИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ АСПЕКТИ 

 

Ғайбуллаева Нафиса Иззатуллаевна, 

БухДУ таянч докторанти 

 

Калит  сўзлар:

 

мулоқот  маданияти,  тиббиѐт  деонтологияси,  тиббий  этика, 

психотерапия, тиббий таълим. 

 
Бугунги  кун  ўзбек  тилшунослигида 

тил 

маданиятига 

алоҳида 

эътибор 

қаратилмоқда 

ва 

лингвистиканинг 

лингвокультурология 

сатҳи 

тараққий 

этмоқда.  Зеро,  мазкур  йўналишнинг  
асосий 

объекти 

маданият 

ва 

тил 

алоқадорлигини, 

уларнинг 

 

ўзаро 

боғланиши,  ўзаро  таъсирини  бир  бутун 
тизимли  яхлитлик  сифатида  турли  касб 
эгалари  доирасида  ўрганишдан  иборат.   
Ўзбек тилшунослигида тиббиѐт ходимлари 
нутқи  махсус  тадқиқот  мавзуси  предмети 
бўлмаган.  Рус,  турк,  инглиз  тилидаги 
тиббий  нутқни  эвфемизация  –  нутқни 
юмшатишнинг  лисоний  воситаларини  ҳар 
томонлама  таҳлил  қилишга  бағишланган  
монографик  тадқиқотларнинг  мавжудлиги 
жаҳон  тилшунослигида  тиббий  нутқ 
эвфемизацияси 

масаласининг 

аҳамиятлилик 

даражасини, 

ўзбек 

тилшунослигида  ҳам  шундай  тадқиқот 
яратиш 

мавзунинг 

лозимлигини 

белгилайди.  

 

Шифокорлик  –  лингвоактив  касб. 

Тиббиѐт  соҳаси  тилининг  лингвомаданий 
аспекти 

тиббиѐт 

деонтологияси, 

психотерапия,  тиббий  этика  масалалари 
билан  чамбарчас  боғлиқ  бўлганлиги 
сабабли  қуйида  шу  омилларнинг  тиббиѐт 
амалиѐтдаги аҳамиятига тўхталамиз. 

 

Тиббиѐт  деонтологияси  –  тиббиѐт 

ходимларининг  касбга  алоқадор  этикаси, 
дори-дармон, умуман, давонинг таъсирини 
оширишга 

қаратилган 

хулқ-атвор 

таомиллари.  Деонтология,  яъни  кишининг 
хулқи,  одоби  ҳақидаги  тушунча  XIV 
асрнинг  бошларида  инглиз  файласуфи  ва 
иқтисодчиси 

И.Бентам 

томонидан 

муомалага 

киритилган. 

Тиббиѐт 

деонтологиясига  оид  маълумотлар  узоқ 
тарихга  эга  бўлиб,  кенг  фалсафий  мазмун 
касб  этади.  Деонтология  шифокор  билан 

бемор ўртасидаги муносабат (1);  шифокор 
билан  беморнинг  яқинлари  ўртасидаги 
муносабат  (2);  шифокорнинг  ҳамкасблари 
билан  муносабати  (3)  каби  бир  неча 
йўналишдан 

иборат. 

Тиббиѐт 

деонтологиясига мувофиқ, тиббиѐт ходими 
беморга  алоҳида  эътибор  бериши,  унинг 
соғлигини  тиклаш,  азобини  енгиллатиш 
учун  бутун  билимини  сарфлаши,  беморга 
унинг  соғлиғи  ҳақидаги  фақат  фойда 
келтира  оладиган  маълумотларни  айтиши, 
беморнинг 

шифокор 

билан 

сирдош 

бўлишига  эришмоғи  зарур.  Беморнинг 
касаллиги  ҳақида  унинг  иштирокида 
ҳамкасблари  билан  сўзлашиш  ярамайди. 
Тиббиѐт 

деонтологиясининг 

тиббий 

амалиѐтга 

тўғри 

жорий 

қилиниши, 

шифокорнинг  онги,  савияси,  маданияти, 
дунѐқараши,  билими  ва  қайси  жамиятда 
яшаѐтганлиги  билан  боғлиқ  равишда  амал 
қиладиган  жараѐн.  Кишилик  жамиятининг 
турли 

даврларида 

деонтологик 

муносабатлар  турлича  кечган,  у  замон 
талабига  мос  равишда  ўзгариб  борган[1]. 
Кўриниб  турибдики,  даволаш  амалиѐтида 
деонтологиянинг муҳим фактори  – нутқий 
омил  етакчи  ўринни  эгаллайди,  шифокор 
нутқи 

бемор 

психологик 

ҳолатини 

бошқаришнинг асосий воситаси саналади. 

 

Қадимда  табиблардан,  кейинчалик 

шифокорлардан 

маданиятли,  хушмуо-

мала,  соддадил  ва  камтар  бўлиш  талаб 
қилинган.  Алишер  Навоий  ҳазратлари 
табиб  ҳақида  фикр  юритар  экан,  шундай 
дейдилар:  ―Табиб  ўз  фанининг  моҳир 
билимдони  бўлиши,  беморларга  меҳр-
шафқат  билан  муомала  қилиши,  асл  тиб 
илмига 

табиати 

келишмоғи, 

донишмандлар  сўзига  риоя  қилиб,  уларга 
эргашмоғи,  мулойимсўз,  бемор  кўнглини 
кўтарувчи,  андишали,  хушфеъл  бўлмоғи 
керак. Табиб агар ўз касбига моҳир бўлса-


background image

Хорижий филология  

№3, 2019 йил 

 

 

134

 

ю,  аммо  ўзи  бадфеъл,  бепарво,  қўполсўз 
бўлса,  беморни  ҳар  қанча  муолажа 
қилганда  ҳам  барибир  унинг  мижозида 
ўзгариш пайдо қилолмайди‖. Абу Али ибн 
Сино  табибнинг  касални  даволашдаги  уч 
таянч  қуроли:  сўз,  гиѐҳ,  тиғ  орасидан 
сўзни  биринчи  ўринга  қўйган  ҳолда, 
шифокорнинг кўзи бургутники каби ўткир, 
қўллари  қизнинг  қўллари  каби  нозик, 
юраги  шерникидек  довюрак  ва  ақли  илон 
каби 

бўлишини 

эътироф 

этганлиги 

диққатга сазовордир [2].  

Тиббий  этика  (юнонча 

одат, 

характер

)  умумий  этика  меъѐрининг  бир 

қисми  сифатида  шифокорнинг  ахлоқий 
мезонлари, 

унинг 

хатти-ҳаракатлари, 

ахлоқий  меъѐри  мажмуини,  профессионал 
бурч  ва  ҳурмат,  виждон  ва  қадр-қиммат 
туйғусини  ўз  ичига  олади.  Тиббий  этика 
тиббиѐт  ходимининг  кундалик  ҳаѐти, 
фаолиятида,  унинг  маданияти,  жисмоний 
ва ахлоқий поклик каби муайян ҳаракатлар 
стандартини  қамраб  олади.  Умуман 
олганда,  тиббий  этика  шифокор  ички 
дунѐсининг кўзгуси саналади [12]. Нутқий  
этикет  масаласи  билан  шуғулланган 
таниқли 

мутахассис 

Н.И.Формановскаянинг  фикрича,  нутқий 
этикет  –  нутқий  хулқ-атворни  тартибга 
солувчи 

қоидалар, 

суҳбатдошнинг  

алоқани  танланган  тоналликда  ўрнатиш, 
тутиб  туриш  ва  узиш  учун  жамият 
томонидан қабул қилинган  ва  буюрилган 
мулоқотнинг миллий ўзига хос, стереотип, 
барқарор  формулалари  эканлигини  ѐш 
авлодга, 

умуман, 

сўзлашувчиларнинг  

барчасига    етказиш  зарур  [5].  Юқоридаги 
фикрлардан келиб чиқадики, ҳар бир шахс, 
касбидан  қатъи  назар,  нутқий  этика  – 
мулоқот  маданиятини  эгаллаб  олмоғи 
зарур. 

Зеро, 

барча 

муносабатларда 

кишининг  инсонлараро  мулоқот  жараѐни 
жуда  муҳим  социо-психологик  аҳамият 
касб этади.  

 

Психотерапия  −  беморни  даволаш 

мақсадида  қулай  шарт-шароит  яратиш,  
чиройли  сўз,  хушмуомалалик  билан  
уларнинг  онгига  руҳий  таъсир  этиш. 
Психотерапиянинг рационал, тушунтириш, 
ишонтириш 

(сергаклик 

ва 

гипноз  

ҳолатларида), 

ўз-ўзини 

ишонтириш  

(аутоген  машқ) ва бошқа хиллари  бор[7]. 
Психотерапияда  шифокор  нутқи,  сўзлаш 
маданияти, 

беморга 

сўз 

воситасида 

ижобий  таъсир  этиш  кўникмасининг 
шаклланганлиги  шифокор  муваффақияти 
гаровидир. 

Шифокор  касаллик  ва  жароҳатнинг 

олдини 

олиш 

(профилактика), 

уни 

аниқлаш,  ташхис  қўйиш  (диагностика)  ва 
даволаш  (терапия)  билан  шуғулланади. 
Бунга 

тиббий 

билими, 

шифокорлик 

маҳоратини  доимий  такомиллаштириш 
йўли  билангина  эришиб  бориши  мумкин. 
Бу  эса  бир  қатор  фундаментал,  умумий 
врачлик  ва  махсус  фанларни  ўрганиш, 
бемор  билан  бевосита  мулоқотда  бўлиш 
тажрибасини 

эгаллаш, 

унинг 

ички 

эҳтиѐжлари  ва  дарддан  азият  чекишини 
билишдек  муҳим  жараѐнлар  билан  боғлиқ 
[9].  Шундай  экан,  беморнинг  умиди 
шифокордан, бетоб ѐтган киши шифокорга 
даволаниш  жараѐнида  тез-тез  мурожаат 
қилади,  шифокор  касаллик  сабабларини 
суриштиради,  чунки  ҳеч  қандай  касаллик 
ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Шундай пайтда 
шифокор 

бемор 

билан 

шундай 

муносабатда  бўлмоғи  зарурки,  унинг 
муолажасини  қабул  қилаѐтган  киши  у 
ҳақда  фақат  яхши  фикрда  бўлсин.  Буюк 
табиб  Абу  Али  ибн  Сино  таъбири  билан 
айтганда,  шифокор  беморнинг  дўсти, 
устози  ва  ѐрдамчиси  бўлиши  лозим. 
Шифокорнинг  инсонпарварлик  фазилати 
бемор  билан  муносабатда  асосий  ўрин 
эгаллайди. А.Чехов: ―Шифокорлик касби – 
жасорат.  У  фидокорлик,  қалб  тозалиги  ва 
эзгу  ниятлар  улуғлигини  талаб  қилади. 
Ҳар  ким  ҳам  бунга  қодир  эмас‖,  таниқли 
профессор  Н.Эльштейн:  ―Тингламоқ  ва 
эшита билмоқ ҳам даволаш‖, − деб ѐзганда 
шуни  назарда  тутган.  Врач  анамнез 
(касалликнинг келиб чиқиш тарихи) йиғиш 
маданиятини  ўзлаштирган    бўлиши  жуда 
муҳим.  Бемор  касаллиги  бўйича  сўраб-
суриштириш,  ўрганиш  –  ижодий  жараѐн, 
чунки  диагностика  усуллари  орасида 
анамнез  ўзининг  қулай  ҳамда  самарали 
эканлигини исботлаган [11]. Бундай вазият 
шифокордан  бемор  билан  мулоқот  нутқ 
юмшоқлиги,  вазиятни  бошқара  олиш, 
салбий  жараѐнни  беморга  етказишда 


background image

Хорижий филология  

№3, 2019 йил 

 

 

135

 

эҳтиѐткорлик,  воқеликни  яшириш  лозим 
бўлганда  касалликни  ўз  номи  билан  эмас, 
беморга  оғир  ботмайдиган  ифода  билан 
билан  аташни  –  эвфемизацияни  тақозо 
этади.  

Беморнинг  қўлига  тиббий  атамалар 

қўлланилган,  тасвирлар  акс  этган  рентген 
суратлари,  тегишли  бланкадаги  меъѐрий 
кўрсаткичлар,  умуман,  хаста  кишини 
қўрқитадиган 

лаборатория 

текшируви 

натижаларини 

бериб 

бўлмайди. 

Шифокорлик  этика  ва  деонтологияси 
принципларини  унутмаган  ҳолда  касаллик 
диагностикасида  касаллик  турига  қараб 
беморга 

унинг 

касаллиги 

ташхиси 

тўғрисида  хабар  беришнинг  ўзига  хос 
меъѐрий  томонлари  бор.  Бу  жуда  ҳам 
нозик  ва  мураккаб  психиологик  масала. 
Одатда, бу беморнинг руҳиятини инобатга 
олиб,  индивидуал  тарзда  ҳал  қилинади. 
Буюк  юнон  табиби  Гиппократ:  ―Беморни 
меҳр-муҳаббат  ва  ақлли  таскин  бериш  
йўли билан ўраб ол, бироқ, асосийси, унга 
нима  хавф  туғдираѐтган  бўлса,  ўшандан 
уни хабарсиз қолдир‖, − деган.  

Оғир кечувчи, тузатиб бўлмайдиган 

касалликларда  беморнинг  яқинларини 
соғайиб  кетиши  мумкинлигига  тўлиқ 
ишонтириш  керак  эмас,  лекин  уларни 
касалликнинг 

ремиссияси(касаллик 

аломатларининг  вақтинча  заифлашуви)га 
эришишда  беморга  ѐрдам  учун  шифокор 
тиббиѐтда 

барчага 

баравар 

имкониятлардан 

фойдаланаѐтганлигини 

билдириши  зарур.  Шундай  пайтда  ҳам, 
Н.С.Арапова 

айтганидек, 

моҳиятнинг 

аслини  яшириш  мақсадида  қўлланувчи 
эвфемизмдан 

фойдаланиш 

мақсадга 

мувофиқ  бўлади.  Буюк  файласуф  Гомер 
бежизга:  ―Битта  шифокорнинг  моҳирлиги 
кўпчилик  жангчи  (аскар)ларга  арзийди‖,  – 
деб 

ѐзмаган. 

Беморнинг 

маънавий 

дунѐсига  кириш  учун  хушмуомалалик, 
инсонийлик,  хайрихоҳлик,  кўтаринкилик 
мижозга ижобий таъсир кўрсатади, унда ўз 
касаллигига  тўғри  қарашни  шакллан-
тиришга,  йўқотилган  руҳий  мувозанатни 
тиклашга ѐрдам беради.  

Ўзбек  тилшунослигида  тиббиѐт 

ходимлари нутқи махсус тадқиқот мавзуси 
предмети  бўлмаган.  Рус,  турк,  инглиз 

тилидаги  тиббий  нутқни  эвфемизация  – 
нутқни 

юмшатишнинг 

лисоний 

воситаларини  ҳар  томонлама  таҳлил 
қилишга 

бағишланган 

монографик 

тадқиқотларнинг 

мавжудлиги 

жаҳон 

тилшунослигида 

тиббий 

нутқ 

эвфемизацияси 

масаласининг 

аҳамиятлилик 

даражасини, 

ўзбек 

тилшунослигида  ҳам  шундай  тадқиқот 
яратиш долзарблигини белгилайди. Бундай 
тадқиқотлар  тиббий  таълим  мазмунини 
бойитиш, 

тиббиѐт 

таълимида 

ўқув 

материали  сифатида  ишлатилиши  билан 
аҳамиятли. 

Шифокорлик жуда инсонпарвар касб, 

унинг  меҳнати  –  инсон  саломатлиги,  оила 
бахти, 

тинчлик-хотиржамликни 

таъминловчи 

омил. 

Аммо 

унинг 

муваффақияти 

фақат 

профессионал 

маҳоратига  эмас,  балки  бемор,  унинг 
яқинлари,  ҳамкасблари  билан  мулоқот 
маданияти, 

этик-эстетик 

хислатлари, 

зоҳирий, ботиний маданиятига ҳам боғлиқ 
бўлади.  Шифокорнинг  ташқи  кўриниши 
(дазмолланмаган  халат,  кир  кўйлак, 
қалпоқча,  шимлар,  ифлос  қўл  ѐки 
парваришланмаган  тирноқлар,  ўта  ѐрқин 
косметика,  ўстирилган  соч-соқол,  кариоз 
тиш,  ўткир  духи  ва  одеколон,  хунук 
мимика),  ички  маданияти  (маданиятсиз 
мулоқот,  пала-партиш,  бетартиб,  ѐқимсиз 
нутқ)  беморда  салбий,  итарувчи  туйғу 
пайдо  қилмаслиги  лозим.  Зоҳирий  ва 
ботиний  маданий  савия  яхлит  бир 
бутунликни 

ташкил 

этиб, 

шахсий 

фазилатни кўрсатиб туради. Терапия фани 
асосчиси М.Я.Мудров шифокор маданияти 
ҳақида  ўзининг  қатор  маърузаларида 
батафсил тўхталади, тиббиѐт олий ва ўрта 
махсус 

ўқув 

юртларида 

шифокор 

маданияти 

ҳақида 

алоҳида 

фан 

– 

деонтология  фани  ўқитилади.  Мулоқот 
маданияти  масаласи  янги  муаммо  эмас. 
Испан 

ѐзувчиси, 

файласуф 

Грасиан 

Балтасар: ―Ақл ва дид учун маданият жуда 
муҳим.  Ким  нозик  ҳис  этса,  ўша 
гўзалликка  кўпроқ  интилади‖  –  деб  ѐзган. 
Бугунги  кунда  ҳам  инсоннинг  ички 
маданияти  унинг  хатти-ҳаракати,  иш 
фаолияти билан ўлчанади.  


background image

Хорижий филология  

№3, 2019 йил 

 

 

136

 

 

 

Шифокор  –  бемор,  шифокор  – 

талаба  муносабатида  бир  қатор  ечилмаган 
саволлар бор. Умумназарий муаммолардан 
ташқари  нозик  хусусий  ҳолат  масалалар 
ҳам  пайдо  бўладики,  улар  бўйича  амалий 
таклиф, 

маслаҳатлар 

бериш 

орқали 

муаммога  йўл  топиш  мумкин  бўлади. 
Буюк 

француз 

ѐзувчиси, 

математик 

Б.Паскал  ва  замондошимиз  академик 
А.Ф.Билибиннинг бу борадаги фикрларини 
қиѐслаймиз.  Блез  Паскал  ―Ўйлар‖да: 
―Ҳамма  нарсага  ўргатиш  мумкин,  фақат 
одоблиликка  эмас;  одамлар  ўқимишлилик 
эмас,  кўпроқ  одоблилик  билан  –  яъни 
уларга махсус таълим берилмаган фазилат 
билан  назарга  тушишга  интилишади[3]‖  – 
деб  ѐзган.  А.Ф.Билибин  эса:  ―Талабалар 
таҳсилида  барча  ҳаракат  билимга,  касбий 
методика  маҳоратга  қаратилади,  аммо 
инсонлараро 

муносабатлар, 

хусусан, 

мижоз (пациент) билан мулоқот маданияти 
эътибордан  четда  қолади.  Шифокор  ҳаѐт 
йўлида  инсонлар  билан  муомала-мулоқот 
масаласи  –  энг  муҳим  фан.  Бизнинг  олий 
таълим муассасаларимизда шундай фанлар 
ўқитиладими?  Ҳа,  тиббий  адабиѐтларда 
ҳам  бу  соҳада  бўшлиқ  мавжуд.  Клиник 
фаолиятнинг  муҳим  ва  ҳал  қилувчи 
фактори  тадқиқ  методикаси  (касаллик 
келиб  чиқиши,  кечиши  ва  тарихи)  эмас, 
балки  шифокорнинг  шахсий  инсоний

 

маданиятидир.  Фақат  шахсий-маданий 
фазилатларнинг 

юксалиши 

шифокор 

продукцияси хусусиятининг ўсишига олиб 
келади‖  [3],  –деб  таъкидлайди.  Иккала 
олим ҳам мулоқот маданияти таълимининг 
шифокор  касбий  маҳорати  шаклланишида 

ўта  муҳим  омил  эканлигини    уқтирган. 
Мулоқот  маданиятини эгаллаш  бир  жойда 
муқим  турадиган  жараѐн  эмас,  бу 
прогрессив  жараѐн.  Агар  бу  фазилат 
тарбияланиб  борилса,  шифокор  шундай 
иқтидорнинг 

юксак 

чўққисига 

– 

донишмандликка эриша олади.  
 

Сўз  –  шифокор  билан  бемор 

алоқасини ўрнатишда муҳим аҳамият касб 
этадиган, муваффақиятли даволашга ѐрдам 
берадиган  восита.  Нутқ  маданияти  эса  – 
шифокор 

умумкасбий 

маҳоратининг 

зарурий шартларидан бири. Шифокорлик – 
лингвоактив  касб  бўлганлиги  сабабли 
тиббиѐт  соҳаси  тилининг  лингвомаданий 
аспекти 

тиббиѐт 

деонтологияси, 

психотерапия, 

тиббий 

этика 

билан 

чамбарчас  боғлиқ.  Даволаш  амалиѐтида 
деонтологиянинг муҳим фактори  – нутқий 
омил  етакчи  ўринни  эгаллайди,  шифокор 
нутқи 

бемор 

психологик 

ҳолатини 

бошқаришнинг асосий воситаси саналади. 
 

Тиббий 

этика 

умумий 

этика 

меъѐрининг 

бир 

қисми 

сифатида 

шифокорнинг  ахлоқий  мезонлари,  унинг 
хатти-ҳаракатлари, 

ахлоқий 

меъѐри 

мажмуини,  профессионал  бурч  ва  ҳурмат, 
виждон ва қадр-қиммат туйғусини ўз ичига 
олади.  Психотерапия  −  беморни  даволаш 
мақсадида  қулай    шарт-шароит  яратиш,  
чиройли  сўз,  хушмуомалалик  билан  
уларнинг  онгига  руҳий  таъсир  этиш. 
Психотерапияда  шифокор  нутқи,  сўзлаш 
маданияти, 

беморга 

сўз 

воситасида 

ижобий  таъсир  этиш  кўникмасининг 
шаклланганлиги  шифокор  муваффақияти 
гаровидир. 

 

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 

 

1.

 

―Vikipediya‖ 

ochiq 

ensiklopediyasi. 

(Электрон 

ресурс):  

https://uz.wikipedia.org/wiki/Tibbiyot_deontologiyasi 

2.

 

Жумаев  И.  Тиббий  одоб  ва  маданият  −  шифокор  ва  беморга  мадад.  (Электрон 

ресурс): https://buxvssb.uz/tibbiy-odob-va-madaniyat-shifokor-va-bemorga-madad/ 

3.

 

Культура 

общения 

врача 

и 

студента. 

(Электрон 

ресурс): 

https://studfiles.net/preview/548345/ 

4.

 

Малыгина Е.Н. Средства смягчения высказывания в медицинской речи: Автореф. …. 

дис.  канд.  филол.  наук.  Самара,  2007.  –  (Диссертациянинг  электрон  адреси): 
http://www.dissercat.com/content/sredstva-smyagcheniya-vyskazyvaniya-v-meditsinskoi-
rechi#ixzz5N1TQbI1z

 


background image

Хорижий филология  

№3, 2019 йил 

 

 

137

 

5.

 

Миразизов  А.  Ўзбек  нутқий  этикетига  доир  айрим  кузатишлар  //  Тошкент  давлат 

педагогика университети илмий ахборотлари, 2016.− № 4 (9). – Б.61-64. 

6.

 

Омонтурдиев  А.  Профессионал  нутқ  эвфемикаси  (чорвадорлар  нутқи  мисолида): 

Филол. фан. докт. ...дисс. – Тошкент, 2009. – 253 б.  

7.

 

Тиббиѐт қомусий луғати. –Тошкент: ―Қомуслар бош таҳририяти‖, 1994. – 288 б.  

8.

 

Шарқ  ҳикоят  ва  ривоятлари.  Биринчи  китоб.  (Нашрга  тайѐрловчи  ва  изоҳлар 

муаллифи  Э.Очилов).  –  Тошкент,  «Шарқ»  нашриѐт-матбаа  акциядорлик  компанияси  Бош 
таҳририяти, 2015. – 525 б.  

9.

 

Эрназаров  Т.  Шифокор  деонтологияси  ва  тиббий  ахлоқ.  (Электрон  ресурс):  

http://uzssgzt.uz/cgibin/main.cgi?lan=u&raz=2&god=2010&mes=11&id=3335

 

10.

 

Ўзбек  тилининг  изоҳли  луғати.  5  жилдлик.  4-жилд.    –    Тошкент:  «Ўзбекистгон 

миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриѐти, 2006. – 671 б.  

11.

 

Қосимов  А.  Тиббий  терминлар  изоҳли  луғати.  Икки  жилдлик.  2-жилд.  (Таҳрир 

ҳайъати: Ф.Назаров, Ш.Шоабдураҳмонов, А.Ҳожиев ва б.) – Т.: Абу Али ибн Сино номидаги 
тиббиѐт нашриѐти, 2003. – 568 б. 

12.

 

https://www.ereading.club/chapter.php/1025286/9/Hramova_Polnyy_spravochnik_po_uh

odu_za_bolnymi.html 

 

Гайбуллаева Н. Лингвокультурный аспект языка сферы медицины. 

Данная статья 

посвящена изучению культуры общения врача, медицинской деонтологии, взаимоотношений 
врача  с  пациентом,  взаимоотношений  врача  с  родственники    пациентом,  медицинской 
этики,  роли  психотерапии  в  работе  врача,  лингвокультурологического  аспекта 
медицинского языка, эвфемизма.  

Gaybullayeva N. Lingual-cultural aspect of the language of medical sphere. 

This article is 

devoted  to  the  study  of  physician‟s  communication  manner,  medical  deontology,  doctor-patient 
relationship,  the  relationship  of  doctor  with  the  relatives  of  patient,  medical  ethics,  the  role  of 
psychotherapy in  physician‟s work, linguocultural aspect  of  medical language, the linguocultural 
speech result of euphemism. 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

“Vikipediya” ochiq ensiklopediyasi. (Электрон ресурс): https://uz.wikipedia.org/wiki/Tibbiyot_deontologiyasi

Жумаев И. Тиббий одоб ва маданият - шифокор ва беморга мадад. (Электрон ресурс): https://buxvssb.uz/tibbiy-odob-va-madaniyat-shifokor-va-bernorga-madad/

Культура общения врача и студента. (Электрон ресурс): https://studfiles.net/preview/548345/

Малыгина Е.Н. Средства смягчения высказывания в медицинской речи: Автореф.............

дис. канд. филол. наук. Самара, 2007. - (Диссертациянинг электрон адреси): http://www.dissercat.com/content/sredstva-smyagcheniya-vyskazyvaniya-v-meditsinskoi-rechi#ixzz5N 1 TQbl 1 z

Миразизов А. Узбек нуткий этикетига дойр айрим кузатишлар // Тошкент давлат педагогика университета илмий ахборотлари, 2016.- № 4 (9). - Б.61 -64.

Омонтурдиев А. Профессионал нутк эвфемикаси (чорвадорлар нутки мисолида): Филол. фан. докт. ...дисс. - Тошкент, 2009. - 253 б.

Тиббиёт комусий лугати. -Тошкент: “Комуслар бош тахририяти”, 1994. - 288 б.

Шарк хикоят ва ривоятлари. Биринчи китоб. (Нашрга тайёрловчи ва изохлар муаллифи Э.Очилов). - Тошкент, «Шарк» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош тахририяти, 2015. - 525 б.

Эрназаров Т. Шифокор деонтологияси ва тиббий ахлок. (Электрон ресурс): httD://uzssgzt.uz/cgibin/main.cgi?lan=u&raz=2&god=2010&mes=l 1 &id=3335

Узбек тилининг изохди лугати. 5 жилдлик. 4-жилд. - Тошкент: «Узбекистгон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2006. - 671 б.

Косимов А. Тиббий терминлар изохли лугати. Икки жилдлик. 2-жилд. (Тахрир хайъати: Ф.Назаров. Ш.Шоабдурахмонов, А.Кожнев ва б.) - Т.: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2003. - 568 б.

https://www.ereading.club/chapter.php/1025286/9/Hramova_Polnyy_spravochnik_po_uh odu_za_bolnymi.html

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов