62
даври
6
Энг янги тарих
Миллий тикланиш
даври
1991-2016 йиллар
Миллий юксалиш
даври
2017 йилдан
Ва ниҳоят, 1991 йилдан бошланган даврни “Энг янги тарих” деб
номлашни ва уни икки босқичга: 1. “Миллий тикланиш” (1991-2016) ва
“Миллий юксалиш” (2017 йилдан ) босқичларига ажратишни таклиф
қиламиз. А. Асқаровнинг “Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг таркибий
қисмидир. Бу заминда юз берган тарихий жараѐнларни жаҳон тарихидан
ажратиб ўрганиш мумкин эмас” деган сўзлари айни ҳақиқатдир. Шу сабабли
ҳам
Ўзбекистон
тарихини
даврлаштиришда
жаҳон
тарихини
даврлаштиришда кенг қўланиладиган терминлардан фойдаланишни мақсадга
мувофиқ деб хисобладик. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон тарихида тутган ўрнини
тўлароқ тушуниш имконини беради. Шу тариқа Ўзбекистон тарихини
қўйидагича даврлаштиришни таклиф этамиз:
Адабиётлар:
1. Ртвеладзе Э.В., Сагдуллаев А.С. Типы периодизаций истории Средней
Азии.//Независимость и история: новые подходы к учению истории
Узбекистана (Тезисы докладов международной научной конференции, г.
Ташкент, 1997 г.) с.3-4
2. Толстов С.П. Периодизация древней истории Средней Азии.
КСИИМК.
3. Вып.28.М.-Л., 1949,
4. Тойнби А. Дж. Постижение истории. М., Прогресс,1991,736 с.
5. Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. Тошкент, 2015
ХАЗОР БУҚО ШАҲРИНИНГ ТАРИХИЙ ТОПОГРАФИЯСИ
ХУСУСИДА
Раимқулов С.
Самарқанд археология институти
Ушбу ёдгорликлар мажмуаси ҳозирги Чироқчи тумани Кўкдала
массиви Талоқтепа қишлоғидан шарқ томонда жойлашган. Улар ичида Хазор
Буқо 1 ни марказий ёдгорлик сифатида таърифлаш мумкин.
63
Ҳазор Буқо 1.
Ёдгорлик томонлари 130х130 м, баландлиги 9 м бўлган
квадрат шаклидаги тепалик бўлиб, унинг барча томонлари тик, тепаликка
чиқиш жойи унинг шимолий ва жанубий қисмларида. Тепаликнинг юзаси
нисбатан текис, унинг усти ва ён атрофларида Х-ХIII аср бошларига оид
бўлган кулолчилик буюмларининг парчалари учрайди. Бу топилмалар ушбу
марказий тепалик ўрнидаги қишлоқ мўғуллар ҳукмронлигигача бўлган
даврда фаолият юргизганлигини кўрсатади. Ҳазор Буқо 1 мўғуллар
ҳукмронлиги давригача фаолият кўрсатган арк ва шаҳристондан иборат ўрта
аср шаҳрининг қолдиқларидир. Аркнинг жануб томонида усти ясси
тепаликлардан иборат, умумий майдони 17-18 га бўлган шаҳристон
жойлашган. Шаҳристон ҳудудида бўйлаб Х-ХIII аср бошларига оид бўлган
катта миқдордаги турли-туман кулолчилик идишларининг парчалари,
кулолчилик ишлаб-чиқариши билан боғлиқ сопол шлаклар, темирчилик
билан боғлиқ тошқоллар, пишиқ ғиштлар бўлаклари сочилиб ётганлиги, бу
ерда тўлақонли ўрта аср шаҳарчаси фаолият юргизганлигини кўрсатади.
Шаҳристон мудофаа деворларига эга бўлмаган. Унинг жанубийва жануби-
ғарбий қисмлари ғалла экиладиган майдонларга туташган бўлиб, ҳудуди
аниқ чегараларга эга эмас. Ҳазор Буқо ёдгорлиги арк ва шаҳристон билан
биргаликда 20 гектардан ортиқ майдонга эга бўлган Насаф-Самарқанд
йўлидаги шаҳар харобаси бўлиб, мўғуллар истилоси даврида вайронага
айланган.
Бу ёдгорлик даставвал Тошкент Давлат университети (Ҳозирги
Ўзбекистон миллий университетининг КАТЭ (Кеш археологик-топографик
экспедицияси) олимлари томонидан илмий муомалага киритилган, лекин бу
ерда археологик қазишма ишлари олиб борилмаган (Ртвеладзе, Сагдуллаев,
1986, С.28)
Хазор Буқо 2.
Бу ёдгорлик Хазор Буқо 1 дан 130 м жанубда жойлашган,
томонлари 30х30 м, баландлиги 1,5 м бўлган квадрат шаклидаги алоҳида
турган иншоотнинг қолдиқларидир. Барча томонида деворларнинг
64
қолдиқлари яхши кўзга ташланади. Ёдгорлик алоҳида турган ҳовлининг
қолдиқлари эканлиги ҳақиқатга яқин.
Хазор Буқо 3.
Хазор Буқо 1 дан 200 м жануби-шарқда жойлашган
квадрат шаклидаги иншоот қолдиқлари бўлиб, томонлари ҳам 30х30 м.. Бу
ёдгорликнинг усти ҳам ҳайдалган бўлиб, жойнинг рельефида элас-элас
ташлансада, контурлари аэрофотосуратда яққолроқ кўринади.
Хазор Буқо 4.
Хазор Буқо 1 дан 600 м шимоли-шарқда жойлашган
тўғри тўртбурчак шаклидаги иншоот қолдиқлари бўлиб, жанубдан шимолга
қараб чўзилган, томонлари 120х105 метрни ташкил этади. Ёдгорлик жойнинг
рельефида умуман кўзга ташланмайди, унинг контурлари ва ўлчамлари ҳам
худди Хазор Буқо 1 ва Хазор Буқо 2каби аэрофотосурат ёрдамида аниқланди.
Хазор Буқо 5.
Хазор Буқо 2 дан 40 м шимоли-ғарбда жойлашган тўғри
тўртбурчак шаклидаги иншоот қолдиқлари бўлиб, томонлари 60х40 метрни,
баландлиги эса 4 метрни ташкил этади.
Хазор Буқо 6.
Хазор Буқо 1 дан 260 м жанубдажойлашган тўғри
тўртбурчак шаклидаги иншоот қолдиқлари бўлиб, жанубдан шимолга қараб
чўзилган, томонлари 45х30 метрни ташкил этади. Бу ёдгорлик бошқа
ёдгорликлар каби жойнинг рельефида деярли кўзга ташланмайди, унинг
контурлари ва ўлчамлари ҳам худди Хазор Буқо 1 ва Хазор Буқо 2каби
аэрофотосурат ёрдамида аниқланди.
Ҳазор Буқо 1-6 ёдгорликлари жойлашган ҳудуддаХ-ХIII аср бошларига
оид кулочилик буюмлари, кулолчилик хумдонлари қолдиқлари, пишиқ
ғиштлар парчалари катта миқдорда учрайдилар ва улар орасида камроқ
миқдорда ХIII–ХIV асрларга оид сопол буюмлар ҳам мавжуд. Бу ҳолат Ҳазор
Буқо ёдгорлиги мўғуллар истилосигача фаолият кўрсатган шаҳар қолдиқлари
эканлиги ва бу шаҳар мўғуллар ҳужуми даврида вайронага айланганлиги,
кейинчалик Чиғатой улуси даврида, давлатнинг пойтахти Қарши шаҳри
эканлиги пайтида унинг харобалари устида давлатнинг ҳукмрон доиралари
вакилларининг қароргоҳ–ҳовлилари (Ҳазор Буқо2-6) бунёд этилганлигини
кўрсатади.
Энди ёдгорликни Ҳазор Буқо деб аталиши хусусида. Ҳазор Буқо
тарихий шахс номи бўлиб, у Чингизхоннинг ўғли Угедей ҳукмронлиги
даврида Қарши шаҳрида доруғачи, яъни шаҳар ҳокими лавозимида бўлган.
В.В.Бартольднинг маълумотига кўра, Ҳазор Буқо Нахшабда яшаган, асли
кирмонлик Қутбиддин Кирмонийнинг синглисига уйланган (Бартольд, Соч.
т. I, 1963 с.543). Келиб чиқиши кўчманчи бўлган Ҳазор Буқо шаҳар ҳокими
лавозимида ишлаган бўлсада, у шаҳарда эмас, балки унда маълум масофада
чўлда бунёд этилган қароргоҳида яшаган ва шунинг учун айнан ўша тарихий
шахснинг номи у яшаган жойлардаги мана шу ёдгорликларда бизнинг
кунларгача сақланиб қолган.
65
Ўрта асрлардан бошлаб шаклланган ушбу ёдгорликлар мажмуаси
қадимданоқ мавжуд бўлган Насаф-Самарқанд йўли устида жойлашган.
Қолаверса, бу ердан 4,5 км масофа ғарбдан Зарафшондан Қарши воҳасига
қараб қадимий Эски Анҳор ариғи оқиб ўтади. Ушбу омиллар Ҳазор Буқо
ўрнидаги шаҳар мана шу йирик савдо йўли устидаги муҳим манзиллардан
бири сифатида фаолият юргизганлигини кўрсатади.
Адабиётлар:
1. Бартольд В.В. Туркестан под в владычеством монголов (1227-1269
гг.) Сочинение. Том .I, М., 1963.
2. Ртвеладзе Э.В., Сагдуллаев А.С. Памятники минувших веков.
Ташкент, 1986.
НАҚШАБ. АНТИК ДАВРИГА ОИД АКТЁРЛАР НИҚОБИ
Хушвақов Н.О.
директор
“Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхонаси
Қашқадарё вилоятидаги Шуллуктепа ёдгорлигидан ўта ноёб сопол
плитка (плакетка) топилган бўлиб, археологик материал “Шаҳрисабз” давлат
музей-қўриқхонаси фондига кирим қилган. Театр актёрлари ниқоби акс этган
мазкур археологик топилма на фақат Қашқадарё вилояти, балки тарихий
Суғдиёна худудида театр саньатини шаклланиши ва ривожланиши
масаласини аниқ ёритиб беради.Плитка жуда юпқа ва квадрат шаклдаги
пластинка тарзида ясалган. Унинг юза қисмида 9 та грек-рим услубидаги
театр ниқоблари босма тарзда ифодаланган. Ниқобларнинг кўпчилиги комик
характерга эга, битта ниқоб эса трагедик образ сифатида тасвирланган. Бу
плакетка апотропик ва хитоник тумор сифатида ишлатилган, у Дионис ва
Демитра каби илоҳий диний аҳамиятга эга.Нахшаб худудидан топилган
мазкур археологик топилма жуда муҳим, у қадимги Суғдиёна ҳудудидаги
маданий алоқаларни ёрқин мисоли бўлиб,театр саньати антик даврларда
мавжудлиги ва театр саньатининг тараққиётини исботлайди. Фикримизча,
Қашқадарё вилоятидан топилган мазкур археологик топилмалар орасида
мазкур плитка энг ноёб музей экспонатидир.
Ўрта асрларга оид Шуллуктепа ёдгорлиги тарихчилар томонидан
Насаф шаҳри деб талқин этилади ва шаҳар Ерқурғон ёдгорлигидан V-VI
асрларда кўчиб ўтган [1]. Шуллуктепанинг Насаф сифатида Ибн Хордадбек,
Ал-Истаҳрий, Ибн Хавқал ва Муқаддасий каби муаллифларнинг асарларини
ўрганиш орқали талқин этилган. Араб ва форс тилларидаги ёзма манбаларда
асослансак, Шуллуктепа ўрнидаги Насаф манзилгоҳ сифатида антик
даврнинг III-IV асрларда шаклланган [2]. Тадқиқотчиларнинг фикрича, V-VI
асрларда манзилгоҳда Шуллуктепа атрофини суғориш учун бунёд этилган