Нақшаб. Антик даврига оид актёрлар ниқоби

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
65-75
5
10
Поделиться
Хушваков, Н. (2023). Нақшаб. Антик даврига оид актёрлар ниқоби. История и культура центральной Азии, 1(1), 65–75. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17055
Н Хушваков, Государственный музей-заповедник "Шахрисабз"

директор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қашқадарё вилоятидаги Шуллуктепа ёдгорлигидан ўта ноёб сопол плитка (плакетка) топилган бўлиб, археологик материал “Шаҳрисабз” давлат музей қўриқхонаси фондига кирим қилган. Театр актёрлари ниқоби акс этган мазкур археологик топилма на фақат Қашқадарё вилояти, балки тарихий Суғдиёна худудида театр саньатини шаклланиши ва ривожланиши масаласини аниқ ёритиб беради

Похожие статьи


background image

65

Ўрта асрлардан бошлаб шаклланган ушбу ёдгорликлар мажмуаси

қадимданоқ мавжуд бўлган Насаф-Самарқанд йўли устида жойлашган.
Қолаверса, бу ердан 4,5 км масофа ғарбдан Зарафшондан Қарши воҳасига
қараб қадимий Эски Анҳор ариғи оқиб ўтади. Ушбу омиллар Ҳазор Буқо
ўрнидаги шаҳар мана шу йирик савдо йўли устидаги муҳим манзиллардан
бири сифатида фаолият юргизганлигини кўрсатади.

Адабиётлар:

1. Бартольд В.В. Туркестан под в владычеством монголов (1227-1269

гг.) Сочинение. Том .I, М., 1963.

2. Ртвеладзе Э.В., Сагдуллаев А.С. Памятники минувших веков.

Ташкент, 1986.

НАҚШАБ. АНТИК ДАВРИГА ОИД АКТЁРЛАР НИҚОБИ

Хушвақов Н.О.

директор

“Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхонаси

Қашқадарё вилоятидаги Шуллуктепа ёдгорлигидан ўта ноёб сопол

плитка (плакетка) топилган бўлиб, археологик материал “Шаҳрисабз” давлат
музей-қўриқхонаси фондига кирим қилган. Театр актёрлари ниқоби акс этган
мазкур археологик топилма на фақат Қашқадарё вилояти, балки тарихий
Суғдиёна худудида театр саньатини шаклланиши ва ривожланиши
масаласини аниқ ёритиб беради.Плитка жуда юпқа ва квадрат шаклдаги
пластинка тарзида ясалган. Унинг юза қисмида 9 та грек-рим услубидаги
театр ниқоблари босма тарзда ифодаланган. Ниқобларнинг кўпчилиги комик
характерга эга, битта ниқоб эса трагедик образ сифатида тасвирланган. Бу
плакетка апотропик ва хитоник тумор сифатида ишлатилган, у Дионис ва
Демитра каби илоҳий диний аҳамиятга эга.Нахшаб худудидан топилган
мазкур археологик топилма жуда муҳим, у қадимги Суғдиёна ҳудудидаги
маданий алоқаларни ёрқин мисоли бўлиб,театр саньати антик даврларда
мавжудлиги ва театр саньатининг тараққиётини исботлайди. Фикримизча,
Қашқадарё вилоятидан топилган мазкур археологик топилмалар орасида
мазкур плитка энг ноёб музей экспонатидир.

Ўрта асрларга оид Шуллуктепа ёдгорлиги тарихчилар томонидан

Насаф шаҳри деб талқин этилади ва шаҳар Ерқурғон ёдгорлигидан V-VI
асрларда кўчиб ўтган [1]. Шуллуктепанинг Насаф сифатида Ибн Хордадбек,
Ал-Истаҳрий, Ибн Хавқал ва Муқаддасий каби муаллифларнинг асарларини
ўрганиш орқали талқин этилган. Араб ва форс тилларидаги ёзма манбаларда
асослансак, Шуллуктепа ўрнидаги Насаф манзилгоҳ сифатида антик
даврнинг III-IV асрларда шаклланган [2]. Тадқиқотчиларнинг фикрича, V-VI
асрларда манзилгоҳда Шуллуктепа атрофини суғориш учун бунёд этилган


background image

66

суний каналларни назорат қилиш учун йирик қўрғон қурилган. Айнан шу
даврларда Ерқурғондан шаҳар аҳли кўчиб ўтиб, VI асрларда йирик шаҳарга
айланди. VI-VIII асрларда эса шаҳар тезлик билан тараққий этган ва
Қашқадарё воҳасининг энг йирик шаҳрига айланди. Бу даврда Арки-аьло
бунёд этилиб, шаҳристон деворининг қалинлиги 15 м. гача етади [3].

Плиткақизғиш-жигар рангли лойдан тайёрланган ва трапециясимон

шаклда ва жуда юпқа (1-расм), уч томони бироз қабариқ ва қийшиқроқ, аммо
тўртинчи томони текис. Плитканингбарча қирра бурчаклари текис кесилган.
Плитка икки бўлакка ажралиб синган, музейшунослар моҳирлик билан
бирлаштириб клей ёрдамида ёпиштирган. Унинг ўлчамлари: баландлиги - 5,5
см, юзасининг кенглиги - 5,5 см, охирги қирғоғи - 4,2 см, қалинлиги эса – 2-
2,5 мм. Плитка уста кулол томонидан техник жиҳатдан “қолип-шакл”
услубида тайёрланган, хумда пишгач, чеккалари пичоқ билан силлиқ қилиб
кесилган. Плиткани юза қисмида тўққизта ниқоб таққан актёрлар
композицион декор сифатида ишланган ва уч қаторда шахмат услубида
жойлаштирилган. Ниқоблар қалин эмас, аммо жуда маҳорат билан ишланган.

Плитканинг юқорисида жойлашган ниқобли актёрлар ҳар бири алоҳида

тасвирланиб учта ниқобли актёрлар эса бир гурухга бирлаштирилган,
биринчи ниқобли актёр ниқобида асабийлик сезилиб туради. Ниқоб таққан
актёр кенг пешонага эга, сочлари қулоғи ортидан ён томонига тушиб
турибди. Бурни кичкина, кўзлари тўғрига қараган, лаби юмиқ, аммо
табассуми сезиларли. Юзининг пастки қисми қалин соқоли билан қопланган
ва соқоли ўралган. Кўринишидан бу ниқобдаги актёр қария, бундай образлар
Бопсор қорапластикаларида эркак актёр образини ифодалайди.

Биринчи қатордаги учта ниқобли актёрлар бир гурухга бирлаштирилиб,

сатирик тарзда ифодаланган. Охиргисидаги чап томондаги шахс ён
томонидан тасвирланган, унинг сочлари пешонасига тушган, кўзи чуқур ва
кўзқорачиғи думолоқ ва марказда жойлашган. Тўғри бурун, бурнининг учи
пастга қараган, ияги думолоқсимон, салгина чиққан. Унинг узун сочлари
пастга тушган, тасвир аёл киши бўлиши мумкин.

Кейинги ниқобдаги образ бошқалари билан бирлашиб турибди ва олд

томонидан ифодаланган. Бу актёрнинг сочи йўқ, тўғрироғи силлиқ, кўзлари
тўғрига қараб турибди, юзи думолоқ, бурни кичкина ва тугмасимон. Оғзи
очиқ ва оғзининг бурчаклари юқорига кўтарилиб, ярим ойсимон тарзда
ифодаланган. Юқори лаби устидан узун муйловлари осилиб турибди, иягини
кенг соқоли қоплаб олган. Ниқоб қарияни ифодалаган. Мазкур ниқобга яна
тўғрига қараб турган эркак киши ниқоби жуда яқин жойлашган.Унинг
пешонаси жуда кенг, юзи эса думолоқ шаклга эга. Кўзлари тўғрига қараб
турибди, қовоқлари бодомсимон, кўз марказида қорачиқлар тугмасимон
тарзда ўйилган. Қовоқлари устида қалин қоши осилиб турибди. Бурун
ўртача, оғиз юмуқ, аммо лаби чўзилган ҳолда табассум қилиб турибди.
Соқоли калта. Бу учта актёрнинг бир гурух сифатида жойлашилгани тасодиф
эмас, балки улар оилавий актёрлар бўлиши, эр, хотини, чеккадаги бобоси


background image

67

бўлиши мумкин. Ёки оилавий можораларни саҳнага ўйнаётган актёрлар
гурухи деб ҳам талқин этса бўлади.

Плакетканинг иккинчи қаторида учта ниқобли актёр тасвирланган.

Иккинчи қатор биринчиси биланалоқадор ва бир-бирини тўлдиради. Чап
томондаги биринчи ниқобли актёр ёнбошидан ифодаланган. У ярим шар
шаклга эга, актёрнинг пешанаси кенг, йирик бурун, қийиқ кўз,
кўзқорачиқлари марказда ва чуқур жойлашган. Ияги кичик, қоши ва муйлови
йўқ. Балки бу актёр ўспирин ёки аёл бўлиши мумкин.

Кейинги ниқобли актёр эса марказда жойлашган, Ниқоб кенг юзли

эркак кишидек таассурот қолдиради. Унинг пешонаси тор, сочлари
қулоқлари ёнидан пастга тушган. Кўзлари тўғрига қараб турибди, кўз қийиқ,
ромбсимон шаклда, бурни пачоқ. Плитка рельефида юзининг яноқлари
бўртирилган, кичик оғзи озгина очиқ тарзда тасвирланган.Юқори лаби
устидан узун муйловлари осилиб, иягига қадар тушган. Узун соқоли эса
иккита қилиб ўралган ва пастга тушиб турибди. Бу варвар ёки сатирик
образбўлиши мумкин.

Иккинчи қатордаги учинчи ниқобқаторнинг ўнг томонидаги охирги

жойда жойлашган. Бу шахс қария ва кенг юзга эга. Пешона кенг ва пешонада
тарам - тарам ажинлар мавжуд, қошлари қалин, кўзи баргсимон қийиқ,
кўзининг марказида қорачиқлари аниқ билиниб турибди. Бурни катта эмас,
оғзи катта, очиқ, лаблари қалин. Иягини соқол қоплаб олган. Ўнг қулоғи
ярим ойсимон тарзда. Бу шахс трагедия ҳолатини уйнаётган актёрга
ўхшайди.

Учинчи қаторда иккита ниқоб ифодаланган. Биринчиси фронтал тарзда

ифодаланган, аммо бироз униқиб қолгани учун юз тузилишида ноаниқликлар
мавжуд. Шундай бўлса-да, унинг пешонасида ажинлар билинади, пешонаси
тор, кўзлари катта, тўғрига қараб турибди, кўзқорачиғи нўқтасимон, қошлар
ўсиб кўзга тушган. Бурун кичик учбурчак тарзда, оғзи очиқ ва квадрат
шаклда. Ияги аниқ эмас, шахснинг бошида тасма ўралган. Тасма остидаги
сочи эса ҳар томонга тушиб турибди. Балки бу услуб орқали сочларнинг
узунлиги таькидланган бўлиш мумкин.

Кўринишидан мазкур шахс драматик ниқобда бўлиб, қандайдир

фожеани ифодалаётган бўлса керак.Шуни ҳисобга олиш керакки, бу
Горгонейон, яьни Медуза Горгонни ифодалайдиган ниқоб бўлиши мумкин.
Чунки унинг сочлари илонни ифодалайди. Бу ерда ҳам бир соч ўрими
теппага кўтарилиб илон рамзига ўхшайди. Айнан ана шу сочнинг детали
эрамизнинг I-II асрларидаги Кеп саркофагидаги Медуза Горгонани эслатади.

Охирги ниқоб эсааввалгисидан ўнг томонда жойлашган. Бу ниқоб

йирик ва фронтал жойлашган. Ниқоб шахснинг кенг юзини ифодалайди. У
тўғрига қараб турибди, кўзлари ромбсимон шаклда, кўзқорачиғи аниқ ва
марказда жойлашган. Тўлқинсимон қоши кўз устига тушиб турибди. Бурун
ўртача, юзда ажинлар билинади, катта оғзи очиқва ярим ой тарзида, пастки
лаби қайирилган, тишлар аниқ кўриниб турибди, лаблар орасида билинар-
билинмас чизиқ мавжуд ва тили сал кўринади.Йирик оғизли ниқоблар қадим


background image

68

грек маданиятида ҳам учрайди ва улар одатда карнай чалаётган актёр
образини ифодалайди. Лабнинг юқориси қайрилгани ниқобни комедия
уйнаётганини ифодалаши мумкин. Бундай ниқоблар Қора Денгиз атрофидаги
антик давр ёдгорликларида кўп учрайди.

Мазкур ноёб археологик материалнинг санасини белгилаш жуда

мураккаб иш, чунки уни атрофидан бошқа археологик материаллар
топилмаган, плиткани ер юзасидан топилиши бирор бир маданий қатлам
билан боғлаш имконини бермайди. Шунинг учун мазкур плиткани бошқа
ҳудудлардан топилган актёр ниқоблари билан солиштириш асосида санасини
нисбий белгилаш мақсадга мувофиқ.

Кўпчиликка маьлумки, оғзи катта ниқобли актёрлар дастлаб Грек

амфитеатрларида қўлланилган, ниқобдаги катта оғизлар очиқ майдондаги
амфитеатрларда актёр товушини узоққа етиб боришида карнай (рупор)
воситасини уйнаган. Эрамиздан олдинги VI-IV асрларда трагедия ва
комедиялар учун шунга ухшаш ниқоблар тайёрланган. Оғизнинг пастга қараб
эгилишиқайғуни, оғизнинг юқорига қараб кўтарилгани эса кулгули
комедияни билдиради [4]. Шуллуктепадаги плиткада айнан йирик оғизли
ниқоб ифодаланган. Аммо эрамиздан олдинги III асрнинг бошларида
ниқобларнинг тасвири ўзгаради. Бундай ўзгариш Менандрнинг “янги
комедиялари” билан боғланади ва эрамиздан олдинги III-I асрлардаги
ниқобларда “катта оғизликйўқолиб”, актёрларнинг натурал оғзи урф бўла
бошлади [5].

Шуллуктепа плиткасидаги ниқобларда 8 та образ айнан шу тарзда

ифодаланган. Шунга асосан мазкур ниқоблар ифодаланган плитка санасини
белгилашда пастки чегара сифатида эрамиздан олдинги III-I асрлар асос
қилиб олиниши мумкин. Бу ниқобларга ўхшаш тасвирлар шимолий Қора
Денгиз атрофидаги археологик ёдгорликларида учрайди.

Марказий Осиёда мазкур ноёб плакеткага айнан ўхшаш материаллар

топилмаган, аммо маскаронлар Сурхондарё вилоятида мавжуд. Масалан,
Сурхондарёнинг Шаҳри-гул сув омбори атрофидан маҳаллий аҳоли топган
актёрлар ниқобини қиёслаш мумкин, унда қария шахс узум баргларини
бошига тақиб олган. Топилманинг ўлчовлари, баландлиги 8 см, эни 5 см ва
қалинлиги 3,5 см.ни ташкил этади [6]. Нахшаб ва ва Сурхондарёдаги Шаҳри-
Гул ниқоби ўзининг тасвирлари ва тайёрланиш технологияси билан грек-рим
театр ниқобларига ухшайди. Фақатгина мрамордан тайёрланган Сурхондарё
ниқоби бошқа жойлардан келиб қолган маҳсулот бўлса, Нақшаб плитасида
айнан маҳаллий кулол томонидан тайёрланган ниқоб сифатида катта
аҳамиятга эга.

Мавзуга оид яна бир археологик топилма-ниқоб жанубий Қозоғистон

ҳудудидаги Қуйруқтепа ёдгорлигида учрайди.Унда терракота ниқоб яшов
уйидан топилган бўлиб, унинг санаси X-XI асрларга оид. Бу ниқобнинг
ўлчамлари қуйидагича; баландлиги 20 см, кенглиги 12 см, у оғир ҳажмга эга,
ва кенглиги 3 см. юзаси силлиқланган ва қизил ангоб билан буялган.Ниқобда
қош ва ияк буртиб чиққан, қулоқлар ёпиштирилган, кўз бодомсимон. Оғиз


background image

69

кичик ўйиш технологияси орқали шакллантирилган. Терракотанинг орт
томонида кулолнинг бармоқ излари сақланган. Терракотани деворга ёки
бирор бир жойга маҳкамлаш учун излар йуқ [6].

Маьлумки,

қадим

грек

маданиятидаги

театр

деҳқончилик

фаришталари- Демитра и Дионисга бағишланган ва фаришталар билан
боғлиқ диний урф-одатлардир. Театр ва театр ниқобларининг пайдо бўлиши,
байрамларини ўтказилиши қадим Грецияда Дионисни шарафлаш ва унинг
байрамини ўтказишга бағишланган. Бундан ташқари театр ўз даврида
ибодатхона функциясини бажарган. Театрлардаги оркестр ёки илмий термин
билан айтсак, орхестрда Дионис алтари жойлашган эди. Маьлумки, диний
байрамларда Дионис кийимлари сариқ хетон, мантия ва бошга узум
баргларидан тож кийган ҳолда ифодаланар эди. Дионис образини уйнаётган
актёрга эчки ва қуй териларини елкасига ташлаб олган аёл ва эркаклардан
иборат йўлдошлар қўшилиб юрарди. Уларнинг барчаси Дионис ҳақидаги
афсоналарни хор бўлиб ижро этишар ва намойиш қилишарди.Илк бора актёр
Феспис монолог афсоналарни ижросини амалга оширган. V-асрга келиб
монолог айтишда учта актёрлар иштирок этарди. Маьлум вақт ўтгач, махсус
кийим кийган актёрлар намойишига хор иштирокчилари турли хил уйин ва
қўшиқлар айтиб қатнашадиган бўлишди.

Айнан шу вақтларда актёрлар юзларига узум суви-вино суртиш, ток

пуслоғидан ниқоблар ясашни урф қилганлар. Ниқобларда турли хил
категориядаги шахслар, қариялар, ёшлар, қуллар ва аёллар образи акс этган.
Айрим ниқобларда антик даврдаги афсонавий қаҳрамонлар юзи ҳамда диний
атрибутлар ниқоб сифатида яратилган. Антик давр тарихчиси Плутарх ўз
асарларида

Рим

қўмондони

Красснинг

Парфияга

юришини

театрлаштирилган саҳнаси ҳақида маьлумот берган эди. Унда Парфия
ҳукмдори Ороднинг меросхўри Пакорнинг байрамона тантанали тўйи,
Арман ҳукмдори Аравад саройининг принцессаси томонидан Эврипиданинг
“Вахканка” драмаси ижроси ҳақидаги маьлумотлар мавжуд [7]. Саҳнада
актёрлар Агава ролини ижро этиши ва “мағлуб Красс”нинг бошини ниқоб
қилишгани ва турли хил бутафоралари ҳақида маьлумотлар учрайди.

Айнан антик даврда Ўрта Осиё халқларининг аслзодалари грек

театрлари, томошалари ва ниқобли актёрлик маданиятидан хабардор
бўлишган. Масалан Парфия давлати ҳудудига кирадиган Эски Нисадан
топилган эрамиздан олдинги II асрларга оид Ритонларда Олимпия
фаришталари (худолари), театр ниқоблари, вакхана тасвирлари ҳамда театр
тасмалари билан ифодаланган. Г.А. Пугаченкованинг фикрича, Ритонларда
грек афсоналари саҳналаштирилган драма эпизодлари тасвирланган. Унинг
фикрича, Парфияда театр маданияти Грек-Рим таьсири остида шаклланган
[8].

Албатта, театр ниқоблари диний урф-одатлар ва маросимларда

фойдаланилган ниқоблар таьсири натижасида шаклланган. Фақатгина
грекларда эмас, балки бошқа халқларнинг рақслари ва урф- одатлари ҳамда
маросимларида ҳам ниқоблардан фойдаланилган. Ниқоблар афсонавий


background image

70

қаҳрамонларнинг рамзига кириш ҳисобланган. Ниқоблар ёки юзнинг турли
хил рангларга буяш орқали актёр айнан ифодалаётган образ “тимсолига
айланган”. Масалан, ибтидоий даврда овчилар ҳайвонларни терисини
ёпиниши, ҳайвонлар билан “тил топишиш”, ҳайвонлар кучи ва қувватига
эгалик қилишни назарда тутган.

Авесто фаришталари тожини отнинг калла суягидан ясаш ҳам бежиз

эмас. Китоб туманидаги Шатри қишлоғидан топилган эрамизнинг VII-асрга
оид ассураиядаги шахс-ҳарбий қудрат хомийси Виретрагнанинг тожи иккита
отнинг калла суягидан ясалгани яққол мисол бўлиш мумкин

3

.

Ибтидоий қабилаларда ҳайвонларнинг тимсоли акс этган ниқобларда

қабилаларнинг тотеми-илк аждоди образи ифодаланиб, маросимларда тотем
ҳайвоннинг куч-қудрати ва ақли қабила аҳлига ўтиши суралади. Ибтидоий
қабилаларнинг дастлабки ниқоблари магик урф одатлар бўлиб, турли хил
маросимларда ижро этилган. Бошқа халқлар каби Ўрта Осиё ҳудудида
яшаган қабилалар ҳам ўзларининг урф одатлари, маросимлари ва мавсумий
байрамларида чиройли кийиниш, юзини буяш,турли хил ниқоблар тақиш
каби одатларга эга эди. Байрамлар турли мусиқалар ижроси ёрдамида
ўтказилган. Тадқиқотчилар фикрича, ниқоблар ясашнинг илдизлари
аждодлар руҳига сиғиниш урф-одатлари, турли хил тотемлар, тақвимлар,
дафн маросимлари ва оилавий урф одатлар билан боғлиқ.

Масалани фактологик бойитишда Холчаён саройидаги деворий безак

амалий ёрдам бериши мумкин. Сарой ўлчамлари 35 м. х26 м. бўлиб,
археологик материалларга асосан тадқиқотчи Г. А. Пугаченкова эрамиздан
олдинги II аср ва эрамизнинг I асрлари билан саналайди. Холчаён
саройининг айвонида ва асосий зали деворларида лой ва гипсдан тайёрланган
ҳайкаллар, декорлар ва деворий расмлар қолдиқлари топилган. Расмларнинг
асосий мазмуни ҳукмдорнинг қабули маросими бўлиб, Кушоннинг “ҳарбий
қаҳрамонлари” шарафланган. Деворнинг юқори қисмида театр саҳна
ҳаракати ифодаланган, фризда рақс тушаётган қизалоқ, мусиқачилар ва
сатирик қиёфали образлар тасвирланган. Тадқиқотчи Г. Пугаченкованинг
фикрича, бу шахслар образи вакханик саҳна ижрочилари бўлиб, Бақтрия
ҳудудида эллинизм таьсири билан шаклланган ўзига хос театр саньати
намунасидир.

Тупроққальа ёдгорлигида ҳам бундай образларни учратишимиз

мумкин. С.Толстов Тупроққальа саройи деворларидан бири 14-залда, (ҳудуди
100кв.м.) нисбий равишда Дионис фариштаси расмлари ифодалангани учун
бу зални “Ниқоблар билан рақс тушиш зали” деб номлаган эди.
Тупроққальанинг дастлабки даврида (эрамизнинг II-III асрлари) сарой
деворлари турли хил расмлар билан безатилган ҳамда ёпиштирилган
декорлар шифтнинг грляндлари билан қопланган. Деворнинг тоқчаларида
барельеф композициялар эркак ва аёллар қиёфаси жуфт тарзда натурал буй-
басти билан яратилган.

3

Ассуария Қарши шаҳридаги Вилоят тарихи ва маданияти музейининг кўргазмасида намойиш этилмоқда.


background image

71

Тупроққальадан топилган ниқоблар орасида соқолли эркак кишининг

ҳайвон қулоқлари билан ифодаланган ҳайкали жуда қизиқарли маьлумот
беради. Тадқиқотчи Ю. Рапопорт бу ҳайкалчани VII асрга оид Хоразмдан
топилган мис идишдаги “Эчкибошли шахс” га ухшайди, деб ҳисоблайди. Бу
идишда Ҳукмдор кохин алтарга қурбонлик келтираётган палласи
тасвирланган [9]. Бизнинг мавзуга барельефдаги “Ниқоблар билан рақс”даги
шахслар ва уларнинг ҳаракатлари кўпроқ маьлумот бериши мумкин.
Ниқобдаги шахслар Хоразм ҳукмдори ва хонзодасининг муқаддас тўйида
ҳосилдорлик маьбудига қурбонлиқ қилиш маросимини театрлаштирилган
саҳнаси ҳисобланади.

Фикримизча, Суғдиёнада илк ўрта асрларда ниқоблар билан

театрлаштирилган саҳналар ва кўча намойишлари Наврўз байрамини
нишонлаш ва Зардуштийлик урф одатлари асосидаги байрам тарзида
нишонланишидан келиб чиққан. Бу фикримизни Самарқанд ҳукмдорини
Афросиёбдаги саройида чизилган деворий расмларнинг айрим деталлари ҳам
тасдиқлаши мумкин. Ғарбий деворда Вархуманнинг қабулида Суғдиёна
ҳукмдори Хитой, Корея, Чағаниён, Чоч, Фарғона ва бошқа мамлакатлар
элчиларини қабул қилиши акс этган [10]. Бу саҳнанинг шимолий қисмида
кореялик элчи ортида суғд амалдори атрофида қандайдир енгил
конструкцияга эга 11 дона ёғоч кўриниб турибди.Конструкциянинг пастки
қисмида думолоқ предмет, юзасида эса ёвуз думолоқ юзли демоник қиёфа
акс этган, у қалин қошли, думолоқ кўзли ва қиёфасида жаҳл кўриниб акс
этган. Оғзи катта очиқ ва ундан тишлари кўриниб турибди [11].

Бизнинг фикримизча, мазкур конструкциядаги ниқоб айрим жиҳатидан

Хитой шерига ўхшайди, у кўча намойиши палласида ёвуз руҳларни кўчалар
ва шаҳар аҳолисининг уй-жойларидан “қўрқитиб ҳайдаяпти”. Непал, Тибет,
Японияда ҳам ўрта асрлардаги Буддавийлик байрамларида “қўрқинчли
ниқоблар” билан рақс тушиб, ёвуз руҳларни ҳайдаш диний урф одатлари
мавжуд бўлган. “Қўрқинчли ниқоблар”га ҳам Будда ҳайкалларига сиғиниш
одатлари мавжуд бўлган.

Суғдиёнадаги Афросиёб, Панжакент ва Бунжикентдаги деворий

расмларда ҳам артистларнинг тасвири учрайди. Буддавий монах Сюань
Цзянянинг маьлумотларида 629 йилда Самарқанддаги байрам маросимида
қатнашгани ва аҳолини кўчаларда қўшиқлар куйлаб, рақслар билан намойиш
ўтказишини гувоҳи бўлганини ёзади. Байрамда намойиш ўтказаётган аҳоли
қўлида катта ва кичик барабанлар, беш қаторли арфа ва чанг мусиқа
асбоблари мавжудлигини ёзади.

Хитойнинг Турфон водийсида дафн этилган Суғдийларнинг

қабристонидаги VI-VII асрлардаги қабртошларда мусиқачилар, раққосалар
ифодаланган, айримларида эса мусиқачилар ва раққосаларнинг тўлиқ
ансамбли чизилган. Бундан ташқари Хитой манбаларида Суғдиёнадан кўплаб
мусиқачилар ва раққосалар келишгани эслатилади. Масалан, Самарқанд
шаҳридан Хитой императори Сюань Цзунга 713 ва 727-йилларда икки марта
мусиқачилар ва раққосалар совға қилингани қайд этилган. Ёки Тань


background image

72

империяси даврида Суғдиёнадан келишган мусиқачи ва раққосалар Хитой
ошхоналарида томошалар кўрсатиб, суғдийча куй-қўшиқлар ижро этишган
ва аёллари рақс тушгани маьлум. Айниқса Самарқандлик раққосаларнинг
“хусюаньу” (балки хусн-муаллиф) уйини чиройли кийимда, қўлидаги рўмол
билан копток атрофида айланиб рақс тушиши хитойлик хўрандаларга жуда
хуш келган [12].

Кўпчилик тадқиқотчилар Хитойнинг мусиқа остида понтамемалари

Суғдиёна мусиқа саньатининг таьсири туфайли шаклланган деб
ҳисоблашади. Масалан, “вино ичаётган варвар” пьесасида ижрочи бурни
қизариб кетган ниқоб тақиб, маст булиб қолган суғдий образини уйнаган.
Яна бир пьесада “коптокни тепиш мусиқаси” деб номланади ва унда поло
уйини намойиш этилган. Шимолий Хитой ҳудудида байрам томошаларидан
бири “сумочже”-совуқнинг ҳайдаш деб аталади. Унда ўсмирлар белигача
ечиниб, ҳайвонлар қиёфаси акс этган фантастик ниқоблар тақиб икки гуруҳга
бўлинади ва бир-бирига қарши армия сифатида кураш тушишади [13].

Араблар томонидан Ўрта Осиёнинг босиб олиниши ва Ислом динининг

кириб келиши натижасида кўплаб ибодатхоналар ва кохинларга прессинг
ўтказилишига қарамасдан қадимий урф-одатлар ва кўчаларда оммавий тарзда
намойиш услубида ўтказиладиган ибтидоиий байрамларни бекор қила
олмади. Бу урф-одатлар IX-XI асрларда хам кенг тарзда ўтказилган. Масалан
Наврўз байрами оммавий тарзда бир-бирини меҳмон қилиш ва турли хил
тортиқлар бериш услубида давом этиб келди. Ёзма манбаларда Боғдод
халифаси саройида ҳам ниқоблар билан саҳна кўриниш ўтказилгани ҳақида
маьлумотлар мавжуд [14].

К.М. Байпаковнинг фикрича, Қуйруқтепа шахридаги уйлардан биридан

топилган ниқоб, мазкур ҳудудда ҳам актёрлар ёрдамида театр саҳнаси
мавжуд бўлганидан далолат беради.Балки, “Қуйруқтепа ниқоби” маҳаллий
шаманга ҳам тегишли бўлиши мумкин [15].

Комик актёр (масқарабоз)нинг тасвири XV-XVII асрларга оид

миниатюраларда ҳам учрайди. Ибн Арабшах асарларида, Шараф-ад-дин Али
Яздий, Руи Гонсалес де Клавихо асарларида Амир Темур давридаги ажойиб
кўча томошалари ҳақида маьлумотлар мавжуд. Масалан, Самарқанд
шаҳридаги карнавал, чиройли мусиқа жўрлигида бўлиб ўтган кўча
намойиши, шаҳар ташқарисидаги саройдаги тадбирларда янграган
мусиқалар, артистлар, ҳунармандлар уюшмаси томонидан ижро этилган
саҳна кўринишлари ҳақида маьлумотлар мавжуд. Кўринишидан айнан шу
даврда масхарабозлар, қизиқчилар, қуғирчоқ ўйини ва дарбозлар каби
актёрлардан иборат профессионал уюшмалар шаклланган. Бу уюшмалар
XIX- асрнинг бошлари ва ХХ асрларда ҳам ривожланиб борди. Уларнинг
уюшма низоми-рисоласи тузилиб, рисолада умумий иш тартиби,
фаолиятнинг иш хажмлари белгиланган ва рисолага риоя этишниКорфармон
назорат қилиб борган [16].

XIX-асрнинг ўрталари ва сўнгги даврида ҳам “Дайди масхарабозлар ва

актёрлар” кўча томошаларини турли хил байрамлар, тўйлар ва сайилларда


background image

73

давом эттирган.Уларнинг гуруҳлари кўплаб шаҳар ҳукмдорлари саройида
мавжуд эди. Ҳар бир гуруҳнинг ўз оқсоқоли ёки устаси бўлиб, улар
Қушбегига бўйсунишган. Крестовскийнинг маьлумотларига кўра, Бухоро
амирининг буйруғига билан, “Дайди масхарабозлар ва актёрлар” текин
равишда умумбайрамларда кўча ва сайилгоҳларда томошалар кўрсатишган.
Одатда улар кечқурун гулханлар ёқиб томошалар кўрсатишган. Хоразмда эса
Г.Снесаревнинг маьлумотига кўра, сайиллар вақтида актёрлар эчки терисини
ёпиб, эчки шохларин бошига тақиб томошалар кўрсатишган [17].

Шуни таькидлаб ўтиш лозимки, айрим қабилаларда ниқоблар билан

томошалар кўрсатиш ғояси вафот этган аждодларни “қайта туғилиши ва
руҳини мухофаза қилишни” ҳам назарда тутган. Масалан, эрамиздан олдинги
1 асрлар ва эрамизнинг 1 асрларидаги Грек ва рим саркофагларида ниқоблар
акс этган бўлиб, апотропик ва хтоник аҳамиятга эга, яьни Дионис ва Деметра
илоҳи билан боғлиқ эди.

Ўрта Осиёда ҳам қабрлардан топилган ниқоблар учрайди. Масалан,

Қирғизистоннинг Жалпоқтепа қабристонидан ниқоб топилган. У олтиндан
ясалган кичик пластинка, жуда ёпқа бўлиб, улчамлари 7,5х5,3 см.ни ташкил
этади [18]. Ниқобдаги кўз, оғиз ва бурун тешик сифатида ифодаланган.
Ниқоб IV-V асрларга оид бўлиб, унинг кичик хажми юз ниқоби эканига
шубҳа уйғотади. Чуй водийсидан топилган яна бир ниқоб қизиқарли
маьлумот беради. У ҳам юпқа тиллодан тайёрланган. Ниқоб узун, аммо кенг,
схематик тарзда ясалган, сердолик тошидан ясалган кўз ўрни чуқур, кичик,
бодомсимон шаклда. Сердолик ниқобга ёпиштирилган, Бурун тўғри, юпқа
тилло пластинкани қайириб ясаш услубида бажарилган, қулоқ ёнида
ўсимликсимон тасвир мавжуд. Тадқиқотчи И. Кожомбердиевнинг фикрича,
бу чизиқлар “ҳаёт дарахти” сифатида татуировка имитацияси бўлиш мумкин.
Ниқобнинг чеккаларида тешик мавжуд, бу тешикдан ип ўтказиб, юзга
тақилган бўлиши мумкин. Ниқоб IV-V асрларга оид. Бу ниқобларда Хитой
аньаналарининг таьсири-Даос таьлимоти, яьни ўлим ва қоронғуликдан
“инсон руҳининг қайта туғилиши ва вояга етиши” бўлиши мумкин [19].

Шуллуктепа ниқоби ўта ноёб бўлиши ва узоқ йиллардан бери тадқиқот

олиб боришимизга қарамасдан, унинг қўлланилиши масаласида аниқ фикрга
эга эмасмиз, фақат илмий тахминни илгари суришимиз мумкин. Плитканинг
қирраларини кесилганлиги, қандайдир предметга мустаҳкам жойлашни
мақсадида амалга оширилган. Фикримизча, ниқоб тасвирланган плитка
тумор вазифасини бажарганлиги ҳақиқатга яқинроқ.

Антик даврдагиапотропея (қадим грек термини-"апотропайона

"

– “кўз

тегмаслиги учун тасвир”) ғоясига кўра, туморларда қўрқинчли ёвуз образлар
карикатура тарзида тасвирланиб, ёвуз руҳларни кулишига сабаб бўлади ва
кўз тегишидан сақлайди. Масалан, МедузГоргона-сочларидан илон ўсиб
чиқаётган образ апотропеянинг ёрқин далил ҳисобланади. Бу образ билан
антик давр тақинчоқлари, ниқоб-туморлар, идишлар, иморатлар, қалқонлар
ва тангалар безатилган. Фикримизча, айнан шу мақсадда ниқоб- плакеткадаги


background image

74

образлартасвирланиб, у ёмон кўзлардан сақлаш учун тумор сифатида
фойдаланилган [20].

Шуллуктепа ўрнида жойлашган Насафнинг маданий қатламлари

эрамизнинг IV-XIII асрларига оид бўлиб, археологик плакетка эса антик
даврга оиддир. Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, шимолийҚора денгиз
атрофидаги плакеткалар билан қиёсий солиштириш асосда Шуллуктепадан
топилган ниқоблар акс этган плакеткани эрамиздан олдинги I асрлар ва
эрамизнинг II-III асрларга билан саналаш мумкин. Топилма Шуллуктепанинг
пастки қатламлари ёки ундан унча узоқ бўлмаган Ерқурғонда жойлашган
эллинистик Никшаппа шаҳри худудидан тумор сифатида келиб қолган бўлса
керак. Нахшаб ниқоби жуда муҳим тарихий факт ҳисобланади, у бир
томондан антик даврдаги Суғдиёнанинг маданий алоқаларини ёрқин
ифодаласа, иккинчи томондан антик даврларданоқ Ўзбекистон ҳудудида
театр шакллангани ва тараққий этганидан далолат беради.

Адабиётлар:

1. Сулаймонов Р.Х.: Нахшаб – унутилган тамаддун сирлари. Т.:

«Маънавият» 2004.Лунина С.Б. Города Южного Согда в VIII-XII вв. – Т.:
1984; Туребеков М. Оборонительные сооружения древних поселений и
городов Согда (VII-VI вв. до н.э., VII в.н.э.) – Нукус: Каракалпакстан, 1990;
Исамиддинов М.Х., Сулейманов Р.Х. Еркурган (стратиграфия и
периодизация). Т.: Фан, 1984; Исамиддинов М.Х., Хасанов М.Х. История
древнего и средневекового керамического производства Нахшаба. Т.: 2000.

2. Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с

древнейших времен. - Ташкент; «Фан», 1973.Сулейманов Р.Х. Древний
Нахшаб. Т.: Фан. 2000. Зимин Л.А. Нахшеб. Несеф. Карши. Их история и
древности//В.В.Бартольд. Туркестанские друзья, ученики и почитатели//Под
ред. А.Э.Шмидта, Е.К.Бетгера. Ташкент, 1927. Бартольд В.В. Согд://Собр.
соч., том 3. М.: 1963.Бартольд В.В. Сочинения в 9 т. -М., 1984.Беленицкий
А.М., Бентович И.Б., Большаков О.Г. Средневековый город Средней Азии.
Л., 1973. Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах, обитавших в Средней
Азии в древние времена, Т.II, Л., 1950. Камалиддиинов Ш. Историческая
география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX-
начала XIII в. Ташкент, Узбекистан, 1996. Камалиддинов Ш. «Китаб ал-
Ансаб» Абу Саъда Абдалкарима ибн Мухаммада ас-Самъани как источник
по истории и истории культуры Средней Азии. Ташкент, «Фан», 1993.

3. Сулейманов Р.Х. Древний Нахшаб. Т.: Фан. 2000., Туребеков М.

Оборонительные сооружения древных поселений и городов Согда. Нукус.:
«Каракалпакстан», 1990.

4. Кобылина М.М. Театр, актеры, музыкальные инструменты

//Археология СССР. Античные государства Северного Причерноморья.
Москва, Наука, 1984., С. 219-220.


background image

75

5. Денисова В.И. Коропластика Боспора (по материалам Тиритаки,

Мирмекия, Илурата и сельской усадьбы). Ленинград, изд-во Наука,
ленинградское отделение, 198.,172 с.

6. Тургунов Б.А. Малоизвестные кушанские памятники Северной

Бактрии // Бактрииские древности. Л., 1976. (С. 103-106)

7. Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И. Очерки искусства Средней Азии.

Москва, 1982 (288 с.)

8. Пугаченкова Г.А. Римский маскарон из Северной Бактрии /История

и культура античного мира. Москва, изд-во "Наука", 1977.,С. 183-185.

9. Рапопорт Ю.А. Глава III Центральный массив // Труды ХАЭЭ, т.

XIV. Топрак-кала. Дворец. Москва, изд-во Наука, 1984. С. 53-194.

10. Альбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент, изд-во ФАН, 1975.,

110 с.

11. Богомолов Г.И. О некоторых образах народных представлений

раннего средневековья // Общественные науки в Узбекистане. № 5-6-7-8,
Ташкент, ФАН, 1995., С.152-156.

12. Wertmann Patrick Sogdians in China. Archaeological and art historical

analyses of tombs and texts from III to the 10

th

century AD. Darmstadt.

Deutschland, 2015.,334 р.

13. Крюков М.В., Малявкин В.В., Софронов М.В. Китайский

этносвсредниевека (VII-XIIIвв.). Москва, ГРВЛ, издательство «Наука», 1984.,
235 с.

14. Мец Адам Мусульманский Ренессанс. Москва, Наука, 1966.
15. Байпаков К.М. Городище Куйрыктобе – город Кедер. Алматы, Изд-

во Баур, 2005. 184 с.

16. Зияева Д. Трансформация народных театров Туркестана конца XIX

- нач. XX вв. / Цивилизации и культуры Центральной Азии в единстве и
многообразии. Материалы международной конференции. Самарканд-
Ташкент, 2010., – С. 278-282.

17. Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у

узбеков Хорезма. Москва, Наука, 1969.336 с.

18. Абетеков А.К. Художественные изделия из Алая и Кетмень-Тюбе.

109.Маска /Памятники культуры и искусства Киргизии. Каталог выставки.
изд-во Искусство Ленинградское отделение, 1983.,С. 41.

19. Кожемяко П.Н., Кожомбердиев И. Могильник Шамши. 141. Маска

/Памятники культуры и искусства Киргизии. Каталог выставки. изд-во
Искусство Ленинградское отделение, 1983., – С. 4.

20. Вейс Герман. История культуры народов мира. Истоки Древняя

Греция. европейской цивилизации. Москва, изд-во Эксмо, 2005., 144 с.

Библиографические ссылки

Сулаймонов Р.Х.: Нахшаб – унутилган тамаддун сирлари. Т.: «Маънавият» 2004.Лунина С.Б. Города Южного Согда в VIII-XII вв. – Т.: 1984; Туребеков М. Оборонительные сооружения древних поселений и городов Согда (VII-VI вв. до н.э., VII в.н.э.) – Нукус: Каракалпакстан, 1990; Исамиддинов М.Х., Сулейманов Р.Х. Еркурган (стратиграфия и периодизация). Т.: Фан, 1984; Исамиддинов М.Х., Хасанов М.Х. История древнего и средневекового керамического производства Нахшаба. Т.: 2000.

Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с древнейших времен. - Ташкент; «Фан», 1973.Сулейманов Р.Х. Древний Нахшаб. Т.: Фан. 2000. Зимин Л.А. Нахшеб. Несеф. Карши. Их история и древности//В.В.Бартольд. Туркестанские друзья, ученики и почитатели//Под ред. А.Э.Шмидта, Е.К.Бетгера. Ташкент, 1927. Бартольд В.В. Согд://Собр. соч., том 3. М.: 1963.Бартольд В.В. Сочинения в 9 т. -М., 1984.Беленицкий А.М., Бентович И.Б., Большаков О.Г. Средневековый город Средней Азии. Л., 1973. Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена, Т.II, Л., 1950. Камалиддиинов Ш. Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IXначала XIII в. Ташкент, Узбекистан, 1996. Камалиддинов Ш. «Китаб алАнсаб» Абу Саъда Абдалкарима ибн Мухаммада ас-Самъани как источник по истории и истории культуры Средней Азии. Ташкент, «Фан», 1993.

Сулейманов Р.Х. Древний Нахшаб. Т.: Фан. 2000., Туребеков М. Оборонительные сооружения древных поселений и городов Согда. Нукус.: «Каракалпакстан», 1990.

Кобылина М.М. Театр, актеры, музыкальные инструменты //Археология СССР. Античные государства Северного Причерноморья. Москва, Наука, 1984., С. 219-220.

Денисова В.И. Коропластика Боспора (по материалам Тиритаки, Мирмекия, Илурата и сельской усадьбы). Ленинград, изд-во Наука, ленинградское отделение, 198.,172 с.

Тургунов Б.А. Малоизвестные кушанские памятники Северной Бактрии // Бактрииские древности. Л., 1976. (С. 103-106)

Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И. Очерки искусства Средней Азии. Москва, 1982 (288 с.)

Пугаченкова Г.А. Римский маскарон из Северной Бактрии /История и культура античного мира. Москва, изд-во "Наука", 1977.,С. 183-185.

Рапопорт Ю.А. Глава III Центральный массив // Труды ХАЭЭ, т. XIV. Топрак-кала. Дворец. Москва, изд-во Наука, 1984. С. 53-194.

Альбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент, изд-во ФАН, 1975., 110 с.

Богомолов Г.И. О некоторых образах народных представлений раннего средневековья // Общественные науки в Узбекистане. № 5-6-7-8, Ташкент, ФАН, 1995., С.152-156.

Wertmann Patrick Sogdians in China. Archaeological and art historical analyses of tombs and texts from III to the 10th century AD. Darmstadt. Deutschland, 2015.,334 р.

Крюков М.В., Малявкин В.В., Софронов М.В. Китайский этносвсредниевека (VII-XIIIвв.). Москва, ГРВЛ, издательство «Наука», 1984., 235 с.

Мец Адам Мусульманский Ренессанс. Москва, Наука, 1966.

Байпаков К.М. Городище Куйрыктобе – город Кедер. Алматы, Издво Баур, 2005. 184 с.

Зияева Д. Трансформация народных театров Туркестана конца XIX - нач. XX вв. / Цивилизации и культуры Центральной Азии в единстве и многообразии. Материалы международной конференции. СамаркандТашкент, 2010., – С. 278-282.

Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. Москва, Наука, 1969.336 с.

Абетеков А.К. Художественные изделия из Алая и Кетмень-Тюбе. 109.Маска /Памятники культуры и искусства Киргизии. Каталог выставки. изд-во Искусство Ленинградское отделение, 1983.,С. 41.

Кожемяко П.Н., Кожомбердиев И. Могильник Шамши. 141. Маска /Памятники культуры и искусства Киргизии. Каталог выставки. изд-во Искусство Ленинградское отделение, 1983., – С. 4.

Вейс Герман. История культуры народов мира. Истоки Древняя Греция. европейской цивилизации. Москва, изд-во Эксмо, 2005., 144 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов