Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
212-216
17
6
Поделиться
Буриев, О. (2023). Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига. История и культура центральной Азии, 1(1), 212–216. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17107
О Буриев, Каршинский государственный университет

к.т.н., проф.,

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илм-маърифатнинг ёрқин тимсоли Абу Райҳон Беруний (973-1048) ёшлигидан илм-фанга ниҳоятда қизиққан, фанларнинг турли соҳалари бўйича самарали шуғулланган қомусий олим ҳисобланади. Шарқ олами фани ва маданиятига ошна тутиниб, ўз она тилидан ташқари араб, суғдий, форс сурёний, хийтий, юнон ва қадимги яҳудий, ҳиндларнинг санскирт тилларини мукаммал эгалаган эди.

Похожие статьи


background image

212

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1050 ЙИЛЛИГИГА

Бўриев О.

т.ф.д., проф.,

Қарши Давлат университети

Илм-маърифатнинг ёрқин тимсоли Абу Райҳон Беруний (973-1048)

ёшлигидан илм-фанга ниҳоятда қизиққан, фанларнинг турли соҳалари
бўйича самарали шуғулланган қомусий олим ҳисобланади. Шарқ олами фани
ва маданиятига ошна тутиниб, ўз она тилидан ташқари араб, суғдий, форс
сурёний, хийтий, юнон ва қадимги яҳудий, ҳиндларнинг санскирт тилларини
мукаммал эгалаган эди. Буюк аллома ўз давридаги илм-фаннинг барча
соҳалар бўйича қалам тебратиб, 160 дан зиёд асарлар ёзган, шундан 30 тага
яқини бизгача сақланган. Унинг

“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”,

“Ҳиндистон”, “Минералогия”, “Масъуд қонуни”, “Сайдана”

ва бошқа

салмоқли асарлари ўз замонасида олимга улкан шуҳрат келтирган эди.
Беруний инсоният тарихида илк бор глобусни яратган. У юнон олимларидан
фарқли ўлароқ Ҳинд ва Атлантика океанларини туташганлигини исботлаб,
Христофор Колумбдан 500 йил аввал океан ортида бизга номаълум бўлган
Америка қитъаси мавжудлигини илмий башорат қилганди. Суюкли
шоиримиз Абдулла Орипов мадҳ этганидек:

Денгиз ортин ёритди илк бор,
Берунийнинг ақл машъали.

Берунийнинг ўзи тузган рўйхатдан кўринадики, у «Зижга оид» (жалвал

ва тақвимлар тўғрисида) 18 та асар, «Шаҳарларнинг бўйи, эни ҳамда бир-
бирининг қайтарафида эканлиги ҳақида 15 та асар, “Ҳисоб фанига оид” 8 та,
«Қуёш йўллари ҳақида 4 та, «Зиж асбоблари ва уларни ишлатиш ҳақида 5 та,
“Думли юлдузлар ҳақида” 5 та, «Ой манзилларини текшириш ҳақида» 12 та,
«Юлдуз ҳукмлари ҳақида» 7 та асар ёзган. Унинг қўлида нусхаси қолмаган
ҳамда умрининг охирги дамларида ёза бошлаб, тамом қила олмаган ва оққа
кўчирилмаган китоблари ҳам маьлум бўлган[1:96-98].

Муаррих Ёқут Ҳамавий Марв шаҳридаги Жомий масжидининг

вақфномасида Беруний асарларининг 60 саҳифага майда қилиб ёзилган
рўйхатини кўрган. Абу Райҳон бу рўйхатни 65 ёшида бир дўстининг
илтимосига кўра тузган. Мазкур рўйхат «Фихрист» номи билан машҳурдир.
Бошқача қилиб айтганда, у Абу Бакр Закария, Ар-Розий асарининг рўйхатига
илова қилинган алоҳида библиографик рўйхат ҳисобланиб, унда
Берунийнинг 113 та асари кўрсатилган экан. Ҳар бир асарнинг ким ва нима
учун ёзилгани айтиб ўтилган, 70 та асарининг эса ҳажми ҳам келтирилган.

Шарқшуносларнинг энг сўнгги маълумотларига кўра, Беруний

асарлари қуйидагича тақсимланади: астрономияга оид 70 та, математикага
оид 20 та, география ва геодезияга оид 12 та, харитаграфияга 4 та, иқлим ва
об-ҳавога оид 3 та, минералогияга оид 3 та, фалсафага оид 4 та, физикага оид


background image

213

1 та, диншуносликка оид 2 та, тарих, этнографияга оид 15 та, адабиётга оид
28 тадир.

Манбаларга кўра, Беруний жами 10 минг қўлёзма варақ асар ёзган.

Агар шуларнинг ҳаммаси босма усулда нашр этилса, ҳар бири 35 босма
тобоқдан иборат - 40 жилд «Беруний асарлари тўплами» ҳосил бўлар экан.
Аммо унинг «Хоразм тарихи», «Иқлимлар тақсимоти» (“Дунё географияси”)
асарлари йўқолган. Беруний ёзган ҳар бир асар ўзига хос қомус ҳисобланган.
Буюк аллома таькидлаганидек: “Барча китобларим - менинг фарзаидларим,
кўпчилик одамлар ўз болалари ва шеьрлари билан фаҳрланадилар”.

Абу Райҳон Беруний жаҳон фани тарихида қимматбаҳо манба

ҳисобланган

(“Ал-осор ал-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия”) (“Қадимги

халқлардан қолган ёдгорликлар”)

дастлабкиасарини ёзиб (1000 йил), уни

“Шамс ал-маолий” (“Олий мартабалар қуёши”) лақаби билан машҳур бўлган
ҳукмдор Қобус ибн Вашмгир (ваф. 1012)га бағишлаган. Қобус ибн Вашмгир
ҳукмдорлар орасида илм-маърифатли ва адолатпарвар инсон ҳисобланган. Ўз
саройида бошпана бериб, илмий ишлар олиб боришга имкон яратган Журжон
ҳокими Шамс Маолий Қобус ибн Вашмгир ( ваф.1012)бағишланган.

Абу Райҳон Беруний бу асарини ёзилиши ҳақида шундай ёзган эдики.

“Адиблардан бири мендан (турли) ҳалқлар ҳақидаги тарихлар, уларнинг
бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих
эгаларининг ихтилофлари ва бу ихтилофлар сабаблари, машҳур байрамлар,
турли вақтлар ва ҳар хил юмушлар учун белгиланган кунлар, миллатларнинг
баъзиси амал қилиб, баъзиси амал қилмайдиган бошқа (маросимлар) ҳақида
сўради ва мени имкон борича уларни жуда равшан баён этиб, ўқувчи
фаҳмлайдиган, (турли) китобларни ахтариш ва у китоб эгаларини
суриштиришга эҳтиёж қолдирмайдиган (бир асар ёзишга) даъват этди”[2:40].

Берунийнинг ёзишича, у “халққа адолатли, тангрининг дини ва халқига

ёрдамчи, мусулмонлар ҳарамларини қўриқловчи, улар мулкларини талон-
тарожлардан асровчи йўлбошчи қилиб, бандаларини ўзидан миннатдор
этди”. Беруний унинг саройида яшаган даврларида ўзини шиа мазҳабига ён
босгандай қилиб кўрсатган, аммо

“Ал-осор ал-боқия”

асарида шиаларни

нодонлар деб атаган. Олим динда мўътадилликни ёқлаган ва барча
мазҳабларга нисбатан бағрикенглик билан қараш тарафдори бўлган. Асар
подшоҳлар ва машҳур шахслар тарихини ёритувчи ва ўша даврнинг
маданиятини акс эттирувчи тарихий - этнографик асардир. Асарнинг
қиммати шундаки, у исломгача бўлган (Хоразмда) бутун бир даврни очиш
имкониятини туғдирди.

Мазкурасар Европада

“Хронология”

номи билан машҳурдир. Бу асарни

Журжонда олим 27 ёшида, яъни 1000 йили араб тилида ёзиб тугаллаган.
Буюк алломанинг бу асарида Хоразм, Мовароуннаҳр ва Ўрта Осиёнинг
бошқа минтақаларда яшаган халқлар ҳақида ҳам муҳим тарихий-этнографик
маълумотлар баён этилган [3:39-41].

Ушбу

асарда

юнонлар,

румликлар,

эронийлар,

суғдийлар,

хоразмликлар,

ҳарронийлар,(юлдузларгаасиғинувчилар),

қибтийлар,


background image

214

христианлар, яҳудийлар, исломгача даврдаги араблар, йил ҳисоблари байрам
ва машҳур кунлари, жумладан, Хитой чегараларигача бўлган минтақаларда
яшовчи туркий халқлар, ўғуз турклари ва уларнинг эътиқодлари, урф-
одатлари ҳамда байрамлари баён этилган. Унда кўп халқларнинг маънавий
ҳаёти ва тарихига оид маълумотлар мавжуд[4:244].

Берунийнинг Суғд ва Хоразмга оид маълумотлари биз учун

аҳамиятлидир, чунки уларда тарих, дин, урф-одат, одоб-аҳлоқ ва
анъаналарнинг турли халқлардаги кўринишларини ўрганб, ҳар бир халқнинг
инсоният тараққиётида ўз ўрнини илмий жиҳатдан исботлаб берган [5:14-15].

Алломанинг ёзишича, суғдийларда, Мовсат ойининг биринчи куни-

Наврўз ҳисобланади. Муаллиф Хоразмликлар байрами ҳақида алоҳида
тўхталиб, навсаржий ойида йил боши (Наврўздир) деб таькидлаган [6:33-43].
Беруний хоразмликлар байрамини икки турга бўлган: табиат ҳодисаларига
бахишланган -йил боши байрами (Наврўз), очилиш байрами, гулҳанда
исиниш байрами, ёғли нон ёпиш куни Мано кечаси ва ҳ.к.

Беруний Наврўз ҳақида шундай ёзган: “Наврўз... ўтмиш замонларда

Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага
сурилгач, баҳорда келадиган бўлди. (Энди) у бутун йил бўйи унга ҳизмат
қиладиган бир вақтда, яьни баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан
гуллар очилгунча, дарахтлар гуллашидан мевалар етилгунча, ҳайвонларда
(шаҳват) қўзғалишидан то насл вужудга келгунича ва ўсмлик униб чиқа
бошлашидан такомиллашгунича давом этган вақтда келади. Шунинг учун
наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган” [7:253].

Беруний ушбу асарида Зардуштийлар байрам тақвимлари, бошқа турли

сайиллар (узум, сув ва х.к) ҳамда урф-одатлар ҳақида муфассал маълумотлар
берилганки, бу алоҳида илмий тадқиқотни талаб қилади, албатта[8:280].

Ўз даврида ушбу нодир асарга С.П.Толстов юксак баҳо берган эди: “Бу

асар Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг, биринчи навбатда Ўрта Осиё
халқларининг хўжалик ҳаёти, урф-одатлари, маросимлари, эътиқодлари
ҳақидаги ўзига ҳос бир қомусдир”[9]:

Ўша давр муаллифлари таькидлашича,

Беруний ушбу асарини ёзишида “Ўзидан олдиги олимларни китобларидан
сочилган дурларга ўхшаш нафисларини териб, тарих ипига теран шарх
қилган” [10:314].

Яна бу асарга С. П. Толстов баҳо бериб таькидлаган эдики:

“Берунийнинг дунё халқларининг сана ҳисоблари тўғрисида ҳикоя қилувчи
“Ал Осор ал-Боқия” деган дастлабки асарларидан бири бизнинг замонамизга
қадар етиб келган. Хоразмлик олимнинг фавқулодда кўп нарсани билишидан
далолат берувчи бу асари турли халқларнинг маданияти, фалсафаси,
астрономия ва дин тўғрисда маълумот берувчи чинакам хазинадир” [10:314].

Бу асарнинг биринчи нашрини немис берунийшунос олими Эдуард

Захау 1876–1887 йилларда Лейпцигда босиб чиқарган. 1879 йили унинг
инглизча таржимаси нашр этилган. 1950 йили ўзбек шарқшунос олими
А.Расулов мазкур асарнининг бир қисмини ўзбекчага таржима қилган, 1957
йили бу асар арабшунос олим М.А.Салье томонидан рус тилига ўгирилган.


background image

215

1968 йили А.Расулов томонидан бу асарнинг ўзбек тилидаги тўлиқ
таржимаси Тошкентда босилиб чиққан ва аллома “Танланган асари”нинг 1-
томиига киритилган, Асар 2015 йили рус тилида Тошкента қайта нашр
этилди. Мазкур асарнинг биричи том бошида И.Абдуллаевнинг “Беруний ва
унинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар асари”, О.Файзуллаевнинг
“Абу Райҳон Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асаридаги
баьзи масалалар, А.Расуловнинг “Таржимондан” мақолалари ўрин олган [11].

Ўзбек элшунослик мактабининг асосчиси, академик К.Шониёзов жуда

тўғри таъкидлаганидек: «Беруний асарларидаги маълумотлар Ўрта Осиё
халқларининг ўрта асрлар давридаги жойлашиши ва уларнинг ҳаётини
ўрганиш учун етарли манба ҳисобланади» [12:29].

Демакки, жаҳон цивилизацияси равнақига ўзининг йирик илмий

кашфиётлари билан салмоқли ҳисса қўшган, Ўрта Осиё биринчи Уйғониш
(Ренессанс) даврининг йирик намояндаси, қомусий олим Абу Райҳон
Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асаридаги бой
этнографик маълумотлар ўзбекларнинг тарихи, келиб чиқиши (этногенези),
этник тарихи ва этномаданиятини янада теранроқ ўрганиб, янада салмоқли ва
тўлақонли илмий-тадқиқотлар яратишда энг қимматли ва ноёб манбалардан
бири саналади.

Янги Ўзбекистонда ҳозирги миллий юксалиш даврида буюк аломанинг

илмий асарларини чуқуроқ ва ҳолисона ўрганиш давлат сиёсати даражасига
кўтарилди. 2022 йил 25 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг
1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрида”ги қарори қабул
қилиниб, ЮНЕCКО шафелигида ўтказиш белгилаб берилди [13].Айни
вақтда ушбу юқори мақомдаги қарор ижросини рўёбга чиқариш мақсадида
кўзда тутилган комплекс тадбирлар изчиллик билан рўёбга чиқарилмоқда.

Адабиётлар:

1. Рахимов М., Зарипов Б. Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс остонасида-

Т.: “Zamin nashr”, 2021. Б. 96-98.

2. Абу Райҳон Беруний Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар.-TA. 1 т. -

Т.: “Фан”, 1968. Б. 40.

3. Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни.-Т.: “Шарқ”, 2001.

Б. 39 - 41.

4. Крачковский И. Ю. Избр.соч.т. IV-.М-Л., 1965.С. 244.
5. Отахўжаев А. Абу Райҳон Беруний.–Т.:“Abu matbuot konsalt”, 2011.Б. 14-

15.

6. Қорабоев У. Ўзбек халқи байрамлари, -Т.: “Шарқ,” 2002. Б. 33 - 43.
7. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Б. 253.
8. Абу Райҳон Беруний. Арабчадан А. Расулов таржимаси Қадимги

халқлардан қолган ёдгорликлар -ТА, 1-ж, -Т.: “Фан”, 1968. Б. 280.

9. Толстов С.П. Беруни и его “Памятники минувших поколений” - Абу

Райхан Бируни. –Избр. произв. Пер. Cалъе М. А. т. 1.-Т.; “Наука”, 1957.


background image

216

10. Толстов С. П. Қадимги Хоразм цивилизациясини излаб. -Т.: “Янги аср

авлоди”, 2014. Б. 314.

11. Абу Райҳан Бируни. “Памятники минувших поколений”.- Избр. прозв.

т. 1.-Т.: Изд-во АН УзССР, 1957; Шу муаллиф. Қадимги халқлардан қолган
ёдгорликлар.- ТА, 1т.-Т.: “Фан”, 1968; Шу муаллиф Памятники минувших
поколений.( Хронология) -Т.: “Фан”, 2015.

12. Шониёзов К. - Беруний асарларида этнографияга оид материаллар. -

Беруний ва ижтимоий фанлар. -Т.: «Фан»,1973. Б. 29.

13. “Халқ сўзи”, 2022 йил 26 авгуcт.

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ХАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

ГЕНЕЗИСИ ВА АСОСИЙ МУАММОЛАРИ: ЕВРОПА

ТАЖРИБАСИДАН САБОҚЛАР

Юлдашев А.

т.ф.д., проф.,

ЎзРПҳДБА


Марказий Осиё минтақаси қадимдан Ғарб ва Шарқ давлатларининг

диққат марказида бўлиб келган, чунки у муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий
мавқега эга бўлиб, Осиё ва Европа давлатларини боғловчи кўприк бўлиб
келган. Бир неча асрлар илгари Буюк ипак йўли Хитой ва Ҳиндистондан
Европага ўтишни таъминлаган. Бугун ҳам жахоннинг йирик давлатларининг
Марказий Осиё минтақасига қизиқтириши ортиб бормоқда. Чунки,
биринчидан, бу ерда катта хажмда нефт ва газ заҳиралари жамланган.
Иккинчидан, минтақа мамлакатлари Евроосиё қитъасида муҳим стратегик
мавқега эга. Охирги пайтларгача Марказий Осиёга нисбатан энг нуфузли
ўйинчилар Россия, АҚШ ва Хитой эди, лекин яқинда Европа Иттифоқи ҳам,
мазкур минтақага алоҳида қизиқиш кўрсата бошлади. Мавзуга оид
адабиётлар таҳлили ўтган асрнинг 90-йилларидан Европа Иттифоқи ўзининг
стратегик таъсирини Марказий Осиёнинг янги давлатларига кенгайтириш
сиёсатини олиб бораётганлигидан далолат беради. Хусусан, Россия Фанлар
Академиясининг Европа институти директори муовини, профессор Михаил
Носовнинг таъкидлашича “Европа Иттифоқи мустақилликка эришган ёш
давлатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича катта тажрибага эга. Агар
аввалллари бундай давлатларнинг кўпчилиги, улар Африка, араб ёки Осиё
мамлакатлари бир вақтлар Ғарбнинг мустамлакаси бўлиб, Европа
Иттифоқининг кўп қиррали таъсири остида бўлган. Улардан фарқли ўлароқ
Марказий Осиё давлатлари 1991 йилгача Совет Иттифоқи таркибида бўлган
республикалар эди. Совет Иттифоқининг қулаши, Москванинг минтақадаги
иқтисодий ва сиёсий таъсирини йўқотиши маълум даражада сиёсий
бўшлиқни юзага келтирди, бу эса Ғарб ва хусусан Европа Иттифоқининг бу
ерда ўз мавқеини мустаҳкамлаш сиёсатини кучайтирмасдан қолдирмади”[1].
Бунга исботан Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати
бўйича Олий вакили Федерика Могеринининг 2017 йил 20 ноябрь куни

Библиографические ссылки

Рахимов М., Зарипов Б. Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс остонасидаТ.: “Zamin nashr”, 2021. Б. 96-98.

Абу Райҳон Беруний Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар.-TA. 1 т. - Т.: “Фан”, 1968. Б. 40.

Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни.-Т.: “Шарқ”, 2001. Б. 39 - 41.

Крачковский И. Ю. Избр.соч.т. IV-.М-Л., 1965.С. 244.

Отахўжаев А. Абу Райҳон Беруний.–Т.:“Abu matbuot konsalt”, 2011.Б. 14- 15.

Қорабоев У. Ўзбек халқи байрамлари, -Т.: “Шарқ,” 2002. Б. 33 - 43.

Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Б. 253.

Абу Райҳон Беруний. Арабчадан А. Расулов таржимаси Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар -ТА, 1-ж, -Т.: “Фан”, 1968. Б. 280.

Толстов С.П. Беруни и его “Памятники минувших поколений” - Абу Райхан Бируни. –Избр. произв. Пер. Cалъе М. А. т. 1.-Т.; “Наука”, 1957.

Толстов С. П. Қадимги Хоразм цивилизациясини излаб. -Т.: “Янги аср авлоди”, 2014. Б. 314.

Абу Райҳан Бируни. “Памятники минувших поколений”.- Избр. прозв. т. 1.-Т.: Изд-во АН УзССР, 1957; Шу муаллиф. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар.- ТА, 1т.-Т.: “Фан”, 1968; Шу муаллиф Памятники минувших поколений.( Хронология) -Т.: “Фан”, 2015.

Шониёзов К. - Беруний асарларида этнографияга оид материаллар. - Беруний ва ижтимоий фанлар. -Т.: «Фан»,1973. Б. 29.

“Халқ сўзи”, 2022 йил 26 авгуcт.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов